STARS International University
183
Annotatsiya.
Mazkur ishda raqamli texnologiyalar asosida iqtisodiyotni rivojlanti-
rish bosqichlari va ularning afzalliklari keltirib o‘tilgan. Ijtimoiy iqtisodiy jarayonlarni
avtomatlashtirish orqali boshqarish, shu jumladan, qishloq xo‘jalik mahsulotlari oldi-
sotdisini avtomatlashtirish algoritmlari keltirilgan.
Kalit so‘zlar:
raqamli texnologiya, raqamli iqtisodiyot, mobil tizimlar, avtomatlasht-
irish, axborot texnologiyalari.
КИРИШ
Ҳозирги глобаллашув шароитида иқтисодий жараёнлар жадал суръат-
ларнинг билан ўсиб бориши билан бир қаторда ахборот технологиялари
ҳам юқори даражада ривожланмоқда. Ахборот технологиялари ёрдами-
да ижтимоий-иқтисодий ва молиявий муносабатларнинг шаффофлигини
ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини, тезлигини ва қулай-
лигини таъминлаш имконияти яратилади. Ҳозирги вақтда иқтисодиётнинг
тезкор ривожланишини албатта ахборот технологияларисиз тасаввур қилиб
бўлмайди. Шунинг учун бугунги кунда аҳолига сифатли хизматлар кўрсатиш
мақсадида янги Ўзбекистон шароитида барча ижтимоий-иқтисодий жара-
ёнларни рақамли технологиялар ёрдамида ҳал этиш долзарб масала ҳисо-
бланади. Дарҳақиқат, кўплаб ривожланган мамлакатларда рақамли иқтисо-
диёт ва рақамли технологиялар ўша мамалакатларнинг ривожланиш омил-
ларига сезиларли даражада таъсир ўтказган. Жамият ҳаётида рақамли
иқтисодиёт ва рақамли технологиялар муҳим роль ўйнайди. Айниқса, ав-
томатлаштирилган тизимлар ўзининг қулайлиги билан ҳаётимизда муҳим
ва долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Бошқариладиган жараёнларни
автоматлаштирилган тизимлар орқали амалга ошириш, аҳолига хизмат
кўрсатиш сифати ошиши билан бир қаторда аҳолининг сарф харажат-
ларини камайтириб боради. Бу эса албатта рақамли иқтисодиёт ҳар бир
аҳоли поғонасига ижобий таъсир кўрсатади. Жорий вақтда кўпчилик ки-
шилар интернет тармоғидан мобиль қурилмалар асосида фойдаланишини
эътиборга олиб, аҳоли учун хизмат кўрсатаётган кўпгина соҳаларда мобиль
автоматлаштирилган тизимларни ишлаб чиқиш керак. Айниқса қишлоқ
ESHONQULOV AZAMAT ABDIRAXIMOVICH
TDIU “Buxgalteriya hisobi” kafedrasi assistenti
SALIMBOYEV BOBUR RUSTAM O‘G‘LI
TDIU “Moliya va Buxgalteriya hisobi” fakulteti
talabasi
IQTISODIYOTNI
MOBIL TIZIMLAR
ORQALI
AVTOMATLASHTIRISH
https://doi.org/10.47689/STARS.univer-
s i t y - 5 - p p 1 8 1 - 1 8 3
«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro
standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli
xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.
184
хўжалиги маҳсулотларини автоматлаштирилган тизимлар орқали олди-
сотдисини амалга ошириш аҳолининг энг кўп фойдаланиладиган соҳа-
лари сирасига киради, бу борада қуйидаги вазифалар амалга оширилса,
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ҳозирги вақтда республикамиз ҳудудида кат-
та миқдорда сифатли қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштириб келин-
моқда. Чекка ҳудудлардаги сифатли маҳсулотлар тўғрисида маълумотлар
тадбиркорларга етиб бормай қолмоқда. Натижада кўпчилик тадбиркор ва
деҳқонлар сифатли фаолият олиб бора олмаяпти ёки ўзлари вақт ажра-
тиб, тадбиркор деҳқонни, деҳқон эса тадбиркорни изламоқда. Бу масалани
ҳал этиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувини амалга ошурувчи
миллий тизимни ишлаб чиқиш ва кенг оммага тарғиб этиш керак. Қишлоқ
хўжалиги махсулотлари онлайн олди-сотдисини амалга ошириш тизими-
нинг структуравий вазифаси қуйидагича кўринишда, бўлиб, яратилиши
режалаштирилаётган ушбу тизим қуйидаги 3 та модулдан ташкил топади:
•Администратор модули қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
- Тизимдаги маълумотларнинг умумий мониторингини олиб боради,
яъни тизим маълумотлар базасидаги ҳажми, сервердаги умумий маълумот
ҳажмини назорат қилиб боради;
- Маҳсулотларнинг туркумини шакллантиради ва бу маълумотларнинг
қидирув жараёнини енгиллаштиришга ёрдам беради;
- Сотувчи ва харидорнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгилай-
ди. Олди-сотдиси тақиқланган маҳсулотларнинг сотувини олиб боришни
тақиқлайди;
- Тизим фойдаланувчилари томонидан тизимга оид қизиқтирган ва ха-
толикларнинг олдини олиш бўйича саволларига жавоб беради;
•Сотувчи модули қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
- Сотувчилар тизимдан рўйхатдан ўтказилади. Изоҳ: бунда энг содда ва
хавфсиз бўлган рўйхатдан ўтиш усулларидан фойдаланилиб, тизим фойда-
ланувчилари телефон рақамлари (телеграм каби) орқали идентификацияла-
нади;
- Сотувчилар ўзлари етиштирган маҳсулотларни ва маҳсулотининг миқ-
дорини белгилаб сотиш учун шакллантирилган туркум асосида эълон
беради. Шунингдек, маҳсулотнинг суратини ва унинг қўшимча тавсифи
ҳақидаги маълумотларни жойлаштиради;
- Сотувчилар ўзларининг шахсий профилларига эга бўлади. Ўзлари-
нинг шахсий маълумотларини назорат қилиб боради. Шунингдек профи-
лида олди-сотди эълонларининг архив маълумотлари ва жойлашуви ҳақида-
ги маълумотлар юритилади;
•Харидор модули қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади :
- Харидор, яъни исталган фойдаланувчи эълонларни кўриш имкония-
тига эга бўлади. Эълонлар орасидан ўзлари қидирган маҳсулот ҳақидаги
маълумотларни тез ва осон топиши учун қулай имкониятлар яратилади,
яъни қидирувда бир неча параметрлар: туркуми, нархи ва жойлашуви мав-
жуд бўлади. Айниқса, харидорга жойлашув бўйича, яъни жойлашган жойи-
га яқин бўлган маълумотлар тавсия қилинади.
- Харидор олдиндан қисм тўловларини амалга ошириши мумкин. Режа-
лаштирилган тизим орқали тадбиркорлар ва маҳсулот етиштирувчи фуқа-
STARS International University
185
ролар иш фаолиятини сезиларли даражада осонлаштириш ҳамда харажат-
ларини камайтириш имконияти яратилади. Бу тизим нафақат фуқароларга,
балки статистик маълумотлар олиб борувчи ташкилотлар учун ҳам хизмат
қилади. Барча жараёнларни рақамли технологиялар ёрдамида автомат-
лаштириш орқали, янги Ўзбекистонни янада ривожлантириш имкония-
ти кенгаяди. Бошқариладиган жараёнларни автоматлаштирилган тизимлар
орқали амалга ошириш, иқтисодиётнинг тезкор ривожланиши ва аҳолига
сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини беради. Қишлоқ хўжалиги махсу-
лотларини автоматлаштирилган тизимлар орқали онлайн олди- сотдисини
амалга ошириш натижасидатадбиркорлар фаолияти ва аҳолининг яшаш
тарзи яхшиланиб боради.
Адабиётлар рўйхати:
1.Akhatov A.R., Nazarov F. M. Methods of Implementation of Blockchain
Technologies on the basis of Cryptographic protection for the Data processing
System with Constraint and Lagging into Electronic Document Management.
Herald of Computer and Information technologies. vol.10. P. 3–13. Moscow.2019.
2.Pedro Franco. The Blokcheyn. Understanding Bitinformation: Cryptography,
Engineering and Economics. John Wiley & Sons, 2014. -288 p.