«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro
standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli
xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.
136
Annotatsiya:
Ushbu maqolada banklarni raqamli transformatsiya qilishda biometrik tex-
nologiyalar, blokcheyn texnologiyasi, sun’iy intellekt, raqamli kreditlash, regulatory technology
va pul o‘tkazmalarining imkoniyatlari tahlil qilingan. Ushbu tadqiqotning natijalari bank xizmat-
larini masofadan ko‘rsatish tizimlarini moliyaviy texnologiyalar imkoniyatlari asosida rivojlantir-
ishga xizmat qiladi.
Kalit so‘zlar:
Biometrik texnologiyalar, blokcheyn texnologiyasi, sun’iy intellekt, raqamli kre-
ditlash, regulatory technology, pul o‘tkazmalari.
КИРИШ
Ривожланган давлатлар амалиётига кўра, тижорат банкларида банк
хизматларини масофадан кўрсатиш ва банк хизматларини рақамлаштириш
орқали банк тизимидаги муаммоли ҳолатлар учун қулай молиявий ечимлар
ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, жаҳон банк тизими ҳам рақамли ёрдамчилар,
рақамли банклар, биометрик технологиялар, мобил иловалар, блокчейн тех-
нологияси, сунъий интеллект ва бошқа замонавий молиявий технологиялар
билан тараққий топмоқда. Натижада, улар ёрдамида банк ва мижозлари
жисмоний алоқасиз, банк биносига бормасдан пул маблағларини бошқари-
ши, кўп сонли мижозларига навбатсиз хизмат кўрсатиш, вақт ва харажатлар-
ни тежаш имкониятлари ошди.
Биометрик технологиялар. Рақамли иқтисодиёт асрида молиявий хиз-
матлари саноати кибер-автоматларга нисбатан заифлашаган. Шунинг учун
«FinTech» саноати учун хавфсизлик биринчи ўринда туради. Фирибгарли-
кларнинг олдини олишнинг йўлларидан бири биометрик технологияларни
қўллашдир. Бироқ биометрик аутентификация қилишнинг ягона афзал-
лиги хавфсизлик эмас. Ушбу технология орқали иловага киришни осон-
лаштиради ва тезлаштиради.
Блокчейн технологияси. Молиявий хизматлар сектори блокчейнни бирин-
чилардан бўлиб кашф этди. Блокчейн технологиясидан фойдаланишда ти-
зимнинг шаффофлиги туфайли кўплаб «FinTech startup»лар қилинмоқда.
ESHONQULOV AZAMAT ABDIRAXIMOVICH,
TDIU “Buxgalteriya hisobi” kafedrasi assistenti
MAMADALIYEVA RUZIGUL KENJA QIZI
TDIU “Moliya va Buxgalteriya hisobi” fakulteti
talabasi
BANKLARNI INNOVATSION
RIVOJLANTIRISHDA
MOLIYAVIY
TEXNOLOGIYALARNING
IMKONIYATLARI
https://doi.org/10.47689/STARS.univer-
s i t y - 5 - p p 1 3 4 - 1 3 7
STARS International University
137
Блокчейннинг яна бир афзаллиги, молиявий операцияларни автомат-
лаштирилган ақлли шартномадир. Шунинг учун молиявий институтлар ушбу
технологияга катта эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Сунъий интеллект. Аксарият экспертлар сунъий интеллектни яқин кела-
жакда «FinTech»га катта таъсир ўтказишини таъкидламоқда. «FinTech»
санаоти сунъий интеллектдан фойдаланишига бир қатор сабаблар мавжуд.
Аввало сунъий интеллект маълумотларни таҳлил қилиш каби вазифалар-
ни автоматлаштирган, бу эса анча вақтни тежашга ёрдам беради. Бундан
ташқари технология «chatbots» ва маслаҳатчи роботларни яратиш учун,
мижозларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиш орқали фирибгарликларни
аниқлашда ҳам ишлатилади. Банк ходимлари учун овозли ёрдамчилар
ишлаб чиқарилмоқда. «OCBC Bank» яқинда Сингапурда «Google» билан ҳам-
корликда биринчи сунъий интеллект ёрдамида овозли банкни ишга тушурди.
Бу мижозларга кредитлари миқдорини ҳисоблаш, маблағларини бошқа-
риш, банк янгиликларидан хабардор бўлиш, банкнинг яқин филиаллари
ва банкоматлари тўғрисида маълумот олиш каби банк хизматларини суҳ-
батлашиши орқали амалга оширишга ёрдам беради.
1
Кредит бериш жараёнини рақамлаштириш банклар учун яхши қарорлар
қабул қилиш, мижозлар тажрибасини яхшилаш ва сезиларли харажат-
ларни тежаш каби қатор кучли имтиёзлар беради. Бу ҳам мураккаб ва ма-
шаққатли лойиҳадир.
Рақамли кредитлаш - бу молиявий институтларга тезроқ хизмат кўрсатиш
билан бирга унумдорликни ошириш ва кредит фойдасини ошириш им-
конини берувчи технология. Бу потенциал қарз олувчиларга бутун дунё
бўйлаб исталган жойдан интернетга уланган ҳар қандай қурилмадан кредит
маҳсулотларига мурожаат қилиш имконини беради. Бироқ, технологиялар
ривожланиши ва истеъмолчилар талаблари ривожланиши билан рақамли
кредитлаш тушунчаси янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Мижозлар
банкларда аризаларини кўриб чиқилишини ва қарорлар қабул қилишла-
рини кутишади. Ҳозирда қоғозсиз хизмат кўрсатиш одатий ҳолга айланган
ва банклар мижозларга тезлашиш учун одатдагидан ташқари рақамли
кредитлаш амалиётларини тақдим етишлари керак. Рақамли кредитлаш қуй-
идаги афзалликларга эга:
1. Aриза топшириш жараёнини соддалаштириш. Турли жиҳатларга кўра,
мижозлар маълумотларини кредитлашни бирлаштириш ва рақамлашти-
риш қарз олувчи тажрибасини яхшилайди. Жараён шаффофлигининг яхши-
ланиши ва қарор қабул қилиш жараёни тезлашади. Онлайн кредит аризаси
барча ариза маълумотларини сақлайдиган марказий маълумотлар база-
сини яратади. Банк рақамли банк платформасидан фойдаланганда, мижоз
аризани тўлдириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этганда, бутун
молиявий пакет автоматик равишда янгиланади.
2. Кредит маълумотларини рақамлаштириш. Aхборот оқими ва унга ки-
ришни рақамлаштириш бутун кредитлаш жараёнига катта фойда кел-
1
Mamadiyarov, Z. (2019) “REMOTE BANKING SERVICES AND DEVELOPMENT PROSPECTS IN UZBEKISTAN,”
International Finance and Accounting: Vol. 2019: Iss. 3 , Article 15. Available at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/
vol2019/iss3/15
«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro
standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli
xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.
138
тиради. Бу шаффофликни яхшилайди ва маълумотларни таҳлил қилиш
билан боғлиқ қийинчиликларни камайтиради.
3. Таҳлил учун кредитлаш маълумотларидан фойдаланиш. Молиявий
институтлар кредитлаш жараёнининг таҳлилий жараёнларини ҳам рақам-
лаштириши мумкин. Кредиторлар ва таҳлилчилар кўпинча турли баҳолар
ва баҳолаш усулларидан фойдаланишади. Ушбу номувофиқликлар кўпин-
ча нотўғри ҳисоб-китобларга олиб келади, бу эса нотўғри кредит қарорлари
ва нотўғри ҳисоботларга олиб келади. Бироқ, рақамли банк платформасига
интеграцияланган рақамли кредитлаш тизими ҳар бир кредит маҳсулоти-
ни тез ва аниқ таҳлил қилиши, тасдиқлаши ва нархини белгилаши мум-
кин. Шу билан бирга, кредитлаш билан боғлиқ барча маълумотларнинг
бир жойга тўпланиши натижасида, банклар портфел рискини баҳолаш ва
стратегик қарорлар қабул қилишда аниқлик ошади.
4. Мобил кредитлаш хусусиятлари ва ҳужжатларни электрон имзолашни
таклиф қилиш. Муайян мижозлар, хусусан, мобил телефонлар орқали қарз
олишни афзал кўрадилар, чунки улар кундалик вазифаларининг кўп қис-
мини телефонларидан бажаришга одатланган ва кредит олиш жараёнлари
ҳам бундан мустасно эмас. Улар тегишли ҳужжатларни тўплаш, расмий-
лаштириш ва имзолаш учун жисмоний филиалларга ташриф буюриш би-
лан боғлиқ қийинчиликларни хоҳламайдилар.
5. Кам таъминланган ёки кредит олмаган мижозлар учун кредит вариант-
ларини тақдим этиш. Молиявий институтлар анъанавий кредитлаш амали-
ётида асосан кредит балларига таянади. Кредит баллари кредиторларга
бўлажак мижознинг олдинги қарз олиш хатти-ҳаракатларини чуқур ўр-
ганишни таклиф қилади. Бироқ, кўплаб мижозлар биринчи марта кре-
дит олмоқчи бўлса ва ўрнатилган кредит тарихига эга бўлмаса анъанавий
кредиторлар баъзида кредит тарихига эга бўлмаган қарз олувчиларга қарз
беришдан бош тортишади.
Бошқа томондан, рақамли кредитлаш қисқа муддатли кредитлар учун
қаттиқ текширувлардан воз кечишди. Улар кредит балларига ёки ҳеч
қандай молиявий маълумотларга таянмайдилар, бу эса биринчи марта
кредит олувчиларга қулай саналади. 2008 йилги глобал молиявий инқи-
роздан кейин банклар ва бошқа молия институтлари томонидан фаоли-
ятни тартибга солинишига йиллик харажатлар сезиларли даражада ошди.
Рискларни яхшироқ бошқариш учун бир нечта тартибга солувчи органлар
институтлардан тез-тез катта ҳажмдаги маълумотлар ҳақида хабар бери-
шларини кутишади. RegTech рақамлаштириш ва автоматлаштириш орқа-
ли тартибга солиш мажбуриятларини бажариш учун тежамкор ечим таклиф
қилади. Регуляторлар учун маълумотларга кириш бозордаги ўзгаришлар-
ни самарали мониторингини осонлаштиради. Молиявий хизмат кўрсатиш
сектори узоқ вақтдан бери такомиллашиб бормоқда ва уларни тартибга со-
либ бориш учун қоидалар ҳам такомиллаштирилмоқда. Бутун дунёда мо-
лия секторидаги тартибга солувчи ўзгаришлар ҳайратланарли даражада
ошиб бормоқда. Янги меъёрий ўзгаришларнинг кўплиги сабабли мо-
лия институтларида юқори мураккабликни келтириб чиқармоқда. Regulatory
Technology (RegTech) буни бартараф етиш учун FinTech экотизимида
хуқуқий мустаҳкам пойдевор яратди ва молиявий институтлар дуч келади-
STARS International University
139
ган янги ва мураккаб қоидалар, суд жараёнлари ва тартибга солувчи ту-
затиш соҳаларига қаратилган ечимларни ишлаб чиқди. Банклар томонидан
қўлланиладиган ҳозирги эски ечимлар бутун дунё бўйлаб тартибга солув-
чилар томонидан тобора кўпроқ амалга оширилаётган қатъий талаблар-
га жавоб бермаяпти. RegTech бу банклар учун мавжуд модел талабларига
жавоб беришнинг муаммосиз усули. RegTech мижозларга хизмат кўрсатиш
вақтини қисқартириш, фирибгарларни аниқлаш, янги қоидаларга тезроқ
мослашиш, маълумотлар йиғиш ва маълумотлар таҳлилини яхшилаш ҳамда
бошқа устуликларга эга.
Фикримизча, банк секторини тубдан трансформация қилишда банк
хизматларини масофадан кўрсатиш турларини амалиётга жорий қилишда
мамлакат инфратузилмаси иқтисодий ва технологик ҳолатига қараб жорий
қилиш лозим. Яъни, айрим технологияларни тўғридан-тўғри жорий қилиш
айни дамда Ўзбекистон банк тизими учун ҳам тўғри бўлмаслиги мумкин. Ун-
дан ташқари, Ўзбекитонда интернет тезлигининг ҳаддан ташқари секин
ишлаши, республиканинг кўплаб чекка жойларида интернет ва алоқанинг
сифати жуда ёмон эканлиги сабабли ҳар бир молиявий технология ва ти-
зимларнинг ишлаш механизмини ўрганиб чиқишни талаб этади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. З.Т.Мамадияров. Банкларни трансформация қилиш шароитида масо-
фавий банк хизматларини ривожлантириш: назария, амалиёт ва хориж
тажрибаси. Монография. - Т.: «Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа
уйи» нашриёти, 2021. 192 бет.
2. https://www.indiatoday.in/information/story/different-types-of-money-
transfer-neftrtgs-imps-and-more-1464289-2019-02-25
3. Mamadiyarov, Z. (2019) “REMOTE BANKING SERVICES AND DEVELOPMENT
PROSPECTS IN UZBEKISTAN,” International Finance and Accounting: Vol. 2019:
Iss.3, Article 15.
Available at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2019/iss3/15