О понятии “модернизм” и его интерпретации.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
9-16
21
10
Поделиться
Холбеков, М., & Арзикулов, Д. (2019). О понятии “модернизм” и его интерпретации. Иностранная филология: язык, литература, образование, (2 (71), 9–16. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/918
Мухаммаджон Холбеков, Самаркандский государственный институт иностранных языков

д.ф.н., профессор

Дилшод Арзикулов, Джизакский государственный педагогический институт

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья исследует сущность понятия ―модернизм и его интепретацию в литературе.Теоретическое содержание статьи подтверждается примерами.

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

9

 

 

 

МОДЕРНИЗМ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТАЛКИНИ ХУСУСИДА 

 

Холбеков Мухаммаджон,  

филология фанлар доктори, СамДЧТИ профессори 

Арзикулов Дилшод,  

ЖизДПИ ўқитувчиси 

 

Калит  сўзлар: 

модернизм,  авангардизм,  адабиѐт,  концепция,  маданиятшунослик, 

маъно, тушунча.  

 
Бадиий адабиѐт ва тасвирий саньатда 

"Модернизм"  ўзгарувчан,  кўп  маъноли, 
серқирра  тушунча  бўлиб,  узоқ  вақг 
адабиѐтшунослик  илмида  назарий  баҳс-
мунозараларга  сабаб  бўлиб  келмоқда.  Ушбу 
атаманинг  чегаралари  аниқ  ўрнатилмасдан, 
турли  маъноларда  ишлатилаяпти,  яъни 
тарихий-адабий  жараѐннинг  маълум  бир 
босқичини  белгилашда,  муайян  бадиий 
қарашларнинг  мажмуаси,  адабий  йўналиш, 
ўзига  хос  хусусиятларга  эга  бадиий 
тафаккур,  ижодий  услуб,  салбий  баҳоловчи 
таъриф ва ҳоказо маъноларда кўлланилмоқца. 
Модернизмнинг 

хронологик 

чегаралари 

хусусида, 

унга 

кирувчи 

ранг-баранг 

йўналишлар,  машҳур  ва  машхур  бўлмаган 
номлар,  юксак  бадиий  савияда  яратилган 
матнлар  ҳақида  қизғин баҳслар  ҳамон  давом 
этиб  келаяпти.  Айни  пайтда,  декаданс, 
символизм, авангардизм, постмодернизм каби 
тушунчалар 

билан 

ўзаро 

муносабат 

(изчидлшс,  айнан  ўхшашлик,  бир-биридан 
фарқлаш,  чегараларни  белгилаш, 

бир 

вақгнинг  ўзида  ѐнма-ѐн  мавжуд  бўлиш, 
бир 

маромда 

ҳаракатланиш 

ва 

ҳоказо)ларининг 

кўринишига 

алоҳида 

таъриф берувчи фикрлар билдирилмоқда. 

Танқидчилик  соҳасида  модернизм 

"қолипи,  унинг  фалсафий  ва  эстетик  манбаси 
хусусида  турли-туман,  баъзида  бир-бирига 
мутлақо 

зид 

фикр-мулоҳазалар 

ҳам 

айтилаяпти. 

Хуллас, 

адабиѐтда 

модернгомнинг 

"юксак", 

"классик" 

"халқаро",  "парчаланиб  кетувчи"  каби 
таърифу  тавсифлардан  фойдаланиш  одатий 
ҳол  бўлиб  қолди.  Анчайин  тадқиқотчилар 
модернизмда  икки  бир-бирига  таъсир 
этувчи  ва  бир  вақгаинг  ўзида  қарама-
қарши  йўналтирилган  асосий  тенденция, 
яъни  модернизм  ва  авангардгомни  алоҳида 

ажратиб 

кўрсатадилар. 

Масалан, 

профессор  В.И.Тюпа  авангардизм  ўз 
"чўққи"сига 

футуризм 

ва 

неотрадиционализмда  етди,  деган  фикрни 
билдиради. 

"Модерн" 

тушунчасидан 

авангардизмга  нисбатан  синоним,  қолаверса 
уни  тўлдирувчи  ѐки  унга  қарама-қарши 
кўйилган 

тушунча 

сифатида 

кенг 

фойдаланиш  ҳам  одат  тусига  кирмоқда. 
Умуман  олганда,  модернизм  тарафдори 
бўлган  бирорта  адиб  ижодини  ўрганаѐтган 
тадқиқотчи  ушбу  дефиниция  (лот. 

definitio  - 

бирор  тушунчанинг  қисқача  таърифи)дан 
фойдаланмаслиги ҳам мумкин. 

Биз,  Жеймс  Жойс  ижодини  ўрганиш 

тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда айтадиган 
бўлсак,  узоқ  вақт  мобайнида  "модернизм" 
атамасини  ишлатмасдан  кузатиш  олиб 
бордик.  Ҳақиқатдан  ҳам,  атамалар  хусусида 
фикр 

юритганда, 

"модернизм" 

ва 

"модернисток" 

тушунчаларни 

эътиборга 

олмаслик  ҳам  мумкин,  энг  муҳими,  бундай 
қарашда  тарихий  ва  адабий  жиҳатдан 
талқинга  зарар  етказилмайди.  Масалан, 
модернизм  адабиѐти  классиги  ҳисобланмиш 
Жеймс Жойс модернизм тўла эътироф (1920-
1925  й.)  қилинган  пайтда  чоп  этилган 
"Улисс" 

(Ulysses, 

1922)  романида,  ѐки  ундан 

анча 

олдин 

ўқувчи 

қўлига 

теккан 

"Дублинликлар" 

(Dubliners, 

1914)  ҳикоялар 

тўпламида,  қолаверса  ўзининг  бошқа 
асарларида 

ҳам 

"модернизм" 

сўзини 

ишлатмаган. Бошқа модернист ѐзувчилар ҳам 
шундай  йўл  тутишган,  деб  бемалол  айтиш 
мумкин. 

Мазкур  атамадан  кенг  фойдаланиш 

модернизм  прозаси  шакллангандан  кейин 
оммавий тус олди. У ҳакда илк бор Р.Грейвз 
ва  Л.Райдингларнинг  "Модернизм  шеърияти 


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

10

 

шарҳи" 

(A  Survey  of  Modernist  Poetry, 

1927)да  сўз  юритилган  эди.  Ўтган  асрнинг 
20-нчи 

йилларида 

"модернизм" 

тушунчасига  эътибор  қаратишнинг  асосий 
сабаби, унинг семантик маъноси кўп ҳолларда 
у  ҳақдаги  тасаввурларга  мутлақо  зид 
келарди. 

Бугунги  кунда  етарлича  тушунарли 

бўлган  таъриф  ва  аниқ  концепцияни  ишлаб 
чиқиш зарурати, биринчи навбатда, йирик 
тарихий-адабий 

йўналишларни 

тадқиқ 

этувчи  мутахассислар,  тегишли  дарслик  ва 
кўлланмалар 

яратганлар, 

модернгомга 

бағишланган 

назарий 

мақолалар 

муаллифлари ва XX аср адабиѐти тарихидан 
маъруза  ўқиѐтган  олий  ўқув  юртлари 
лекторлари олдида турган долзарб муаммо 
бўлиб  қолмоқда.  Айнан  уларга,  олдинга 
қўйилган  мақсад  кўламининг  кенглиги  ѐки 
жанр  қонун-қоидаларини  инобатга  олган 
ҳолда,  "Модернизм"  нима?"  деган  саволга 
жавоб 

бериш 

тўғри 

келади. 

Умумлаштирувчи 

характерга 

эга 

тадқиқотлар, 

танқидий 

мақолалар, 

дарсликларда  ушбу  мураккаб  ва  чигал 
саволга нисбатан тўғри ва аниқ, энг муҳими 
тушунарли  жавоб  берилаяпти  дейиш 
мумкин. Шу боисдан ҳам, модернизмни бир 
бутун 

яхлит 

ҳолда, 

ўзига 

хос 

хусусиятларга эга бадиий ҳодиса сифатида, 
қолаверса,  модернизмни  умумий  маънода 
таърифини, қисқа ва аниқ ифодасини топиш 
учун,  энг  аввало,  қомусий  луғат  ва 
дарсликларга  мурожаат  қилиш  мақсадга 
мувофиқ  бўларди.  Таъкидлаш  жоизки, 
модернгом  ва  модерн  адабиѐтини  тўлиқ 
тавсифловчи  дарслик,  ўқув  қўлланма  ва 
антологиялар  ўзбек  адабиѐтшунослигида 
яратилмаганлиги  аудиторияда  бирмунча 
қийинчилик туғдирмоқда. 

Шу  ўринда,  профессор  Д.Қуронов 

таҳриридаги 

"Адабиѐтшунослик  лугати" 

(2010)  да:  "Модернизм  (франц. 

moderne  - 

энг  янги,  замонавий)  -  XIX  аср  охири 

-  XX 

аср  бошларида  оммалашган  термин,  санъат 
ва  адабиѐтда  декандансдан  кейин  майдонга 
чиққан  нореалистик  оқимларнинг  умумий 
номи 

сифатида 

тушунилади", 

деган 

бирмунча 

аниқ 

таърифи 

берилган. 

Шунингдек, 

модернизмга 

нисбатан 

муаллифнинг  субъектив  фикрлари  ҳам 

келтирилади.  Бу  таърифнинг  нечоғлик 
ҳақиқатга  яқинлиги,  масаланинг  туб  моҳияти 
ва  ечими  европа  тилларидаги  бошқа 
қомуслар 

билан 

қиѐслаганда 

янада 

ѐққолроқ кўринади. 

Ғарб 

адабиѐтининг 

билимдони, 

таниқли  назариѐтчи  олим  ва  педагог, 
профессор  Л.Г.Андреев  таҳрири  остида 
чиққан 

"Зарубежная  литература  XX  века" 

(1996) дарслигида "модернистик" атамасининг 
кенг  маънодаги  таърифини  ўқиймиз.  Олим, 
дастлаб  атаманинг  этимологиясига  жиддий 
эътибор қаратади: "Ниҳоятда ноаниқ, мубхам 
бўлган  "модернистик"  (яъни  "замонавий") 
атамаси  XX  аср  санъатининг  ҳар  хил, 
баъзида  бир-биридан  кескин  фарқ  қилувчи 
ҳодисаларига таъсир кўрсатади". 

Шунингдек, 

проф. 

В.М.Толмачев 

таҳриридаги 

"Зарубежная  литература  XX 

века" 

(2003) дарслигида мазкур тушунчанинг 

бир неча варианти учрайди: "модернизм XX 
аср 

адабиѐтининг 

умумий 

тавсифи 

сифатида  бир  нечта  ўлчовларда  мавжуд"; 
"модернгом  —  бу  модернистик  уюшмалар, 
амалиѐтлар,  мурожаатномалар,  дастурлар, 
номланишлар...";  "модернизм  -  параллел 
равишда  мавжуд  бўлган  матнларнинг  кўп 
овозлилиги";  ѐки  "модернюм  -  XX  аср 
саньатининг  маданиятшунослик  руҳидаги 
умумий тавсифи" ва ҳоказо. 

Проф.  Н.П.Михальская 

"Модернизм 

в 

зарубежной 

литературе" 

(1998) 

дарслигида:  "Модернизм  атамасидан  XX 
аср  санъатида янги ҳодисаларни  белгилаш 
учун  фойдаланилади:  шу  тариқа  - 
турларнинг  бири  сифатида  адабиѐтда  ҳам 
кўлланилади.  "Модерн"  (франц. 

moderne) 

сўзи "замонавий" маънони англатади", деб 
таъкидлайди. 

Адабиѐтшунос 

А.Н.Николюкин 

таҳриридаги 

"Литературная  энциклопедия 

терминов и поиятий" 

(2001) китобида таниқли 

рус  адабиѐтшунос  А.М.Зверев  учта,  яъни 
"йўналиш  (направление)",  "тизим  (система)" 
ва  "усул  (метод)"  маъноларини  устомонлик 
билан  бирлаштираркан.  "Модернизмнинг 
эстетик  интилиш  ва  асосий  ғояларини 
таърифлаб  берувчи  дастуриламал  хужжат 
йўқлигига қарамасдан, Ғарб ва Россия бадиий 
маданиятида  ушбу  йўналишнинг  ривож 
топипш  унга  хос  бўлган  хусусиятлар 


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

11

 

барқарорлигини  намоѐн  қилди  ва  муайян 
бадиий тизим хусусида бемалол сўз юритиш 
учун  имкон  берди  (бир  қатор  тадқиқотларда 

бадиий  метод 

дегувчи  атама  маъқулроқ  деб 

топилмоқца), дея хулоса қилади. 

"Словарь  кулътури  XX  века. 

Ключевие  понятия  и  текстгл" 

(1997) 

луғатида  В.П.Руднев  муайян  даврга  оид 
таърифни 

келтиради: 

"Модернизм 

-

адабиѐтнинг  XIX  аср  охири  —  XX  аср 
ўрталари, яъни импрессионизмдан то "янги 
роман"  ва  "абсурд  театри"гача  бўлган 
маданий даврни қамраб олади". 

Бу борада турли-туман ва ранг-баранг 

таърифу  тавсифларни  янада  давом  эттириш 
мумкин,  бунинг  устига  юқоридаги  фикр-
мулоҳазаларнинг  бирортаси  ҳам  жиддий 
эъифозларни юзага келтирмайди. Ўз-ўзидан 
кўриниб  турибдики,  модернизмнинг  бир 
маънолй  таърифини  келтириш,  тадрижий 
ривожининг 

хронологик 

чегараларини 

ўрнатиш,  модернгом  қолипида  ижод қилган 
ѐзувчи  ва  шоирларнинг  шак-шубҳага  ўрин 
қолдирмайдиган 

рўйхатини 

тузиш, 

модернюм  руҳида  яратилган  матнларни 
келтириш, 

модернистик 

атама 

ва 

тушунчалар  қомусий  луғатини  яратишдек 
масъулиятли  вазифани  ўз  зиммасига 
оладиган  бирор  мутахассис  топилмаса 
керак.  Борди-ю  бундай  таъриф  топилса  ва 
эълон қилинса, ушшг муаллифи шу заҳотиѐқ 
адабиѐтшуносларнинг 

танқид 

ѐмғири 

остида қолиб кетиши муқаррар. Шу боис, 
бизда  беихтиѐр  равишда  "модернюм"ни 
афсона,  хаѐлот,  сунъий  қурилма,  қуруқ 
сафсатадан  иборат  назариялар  қаторига 
кўпшб кўйиш иштиѐқи пайдо бўлади. 

Шундай  бўлса-да,  XX  аср  жаҳон 

адабиѐти  тарихини  ўрганшп  ва  ўқитиш 
хусусида  ran  кетганда,  тан  олиш  керакки, 
"модернизм  шундай  бир  категорияки,  уни 
метлаб  ўтиш,  эътиборга  олмаслик,  у  ҳакда 
ran  очмасликнинг  иложи  йўк".  Бироқ,  шуни 
ҳам  тан  олиш  керакки,  модернгомни 
мустақил адабий йўналиш сифатида алоҳида 
ажратиш,  бадиий  тгоим  ѐҳуд  бадиий  метод 
тарзида  асослаб  бериш,  боринг-ки  унинг 
хронологик  чегараларини  аниқлашга  бўлган 
саъй-ҳаракатлар  кўпинча  масалани  янада 
чигаллаштириб  юбормоқда.  Модернизмга 
бағишланган  илмий  тадқиқотлар  таҳлили 

шуни  кўрсатадики,  амалий  аҳамияти  йўқ 
назария  ѐки  шахсан  ишлаб  чиқилган  илмий 
концепцияга  асосланган  ҳолда  у  ѐки  бу 
хронологик  чегара  (1880-1939  йй;  1900-1940 
йй;  1917-1945  йй;  XIX  аср  охири  -  XX  аср 
боши,  1930-инчи  йиллар  ва  ҳоказо)  ларни 
ўрнатган, у ѐки бу ижодкор номи ѐки адабий 
ҳодисалар 

билан 

кифояланган 

тадқиқотчиларнинг  аксарияти,  афсуски, 
миллий-маданий  анъаналар  доирасидан 
чиқиб кета олишмади. 

Масалан, 

"Краткий  справочник  no 

модернизму" 

(2003) 

деб 

номланган 

маълумотнома 

тузувчилари, 

китоб 

муқаддимасидаги 

хронологик 

жадвалда 

модернизм даврини 1880 йилдан санаб, 1939 
йил  билан  охирига  етказади.  Жадвалнинг 
тарихий  устунида  келтирилган  1880

 

йил 

воқеалари,  адабий  устунга  киритилган  матн 
(Ж.Мередит,  Т.Гарди,  Ф.Достоевский) 
ларнинг  мухим  аҳамият  касб  этишига 
қарамасдан,  нима  сабабдан  ҳисоб  айнан  шу 
йилдан  бошланиши  масаласига  аниқлик 
киритилмайди.  Тўплам  муҳаррири,  инглиз 
тадқиқотчиси  Д.Брэдшо 

(David  Bradshaw) 

муқаддимада  1880  йилдан  то  1939  йилгача 
бўлган  босқич  ҳақида  фикр  юритаркан, 
ушбу  саналар  юзасидан  "тахминан",  "кўпол 
қилиб" 

(roughly) 

дегувчи  гооҳларни  кўпшб 

кўяди. 

Модернизм 

таърифи, 

унинг 

хронологик  чегаралари,  таъсир  доираси, 
ўзига  хос  хусусиятлари  ҳақида  ran  кетганда 
"тахминийлик" 

тамойили 

тадқиқотчиларнинг 

кўпчилигига 

энг 

мақбул кўринади. Аниқ белгиланган даврни 
қамраб  олшп  масала  кўламига  боғлиқцир, 
яъни  модернизмга  бевосита  тааллуқли  воқеа 
ва  ҳодисаларнинг  доираси  қанчалик  кенг 
бўлса, шунчалик хронологик чегаралар ҳам 
кенгаяди. 

Таъкидлаш лозимки, юқорида номи 

зикр  этилган  маълумотнома  муаллифлари 
ишлаб чиққан "модернгом қолипи" илм-фан, 
техник  тараққиѐт,  фалсафа,  маданият  каби 
ижтимоий-маданий  ҳодисаларнинг  чуқур 
тахлили натижасида вужудга келади, негаки 
айнан 

улар 

модернизм 

адабиѐти 

ривожланишининг ѐрқин манзарасини намоѐн 
қилишга қодирдирлар. Бу борада Ч.Дарвин ва 
А.Эйнштейн  таълимоти,  Ф.Ницше  ва 


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

12

 

А.Бергсон фалсафаси, З.Фрейд ва К.Г.Юнг 
психоанализи,  В.  фон  Гумбольдт  ва  Ф.  де 
Соссюр 

лингвистик 

концепциялари, 

колаверса,  замонавий  технологияларнинг 
жадал  суръатларда  ривожланиши  мухим 
аҳамиятга  эга.  Шубҳасиз,  шу  каби 
ҳодисаларнинг  хилма-хиллиги  ва  турли-
туманлиги  мантиқий  равишда  вақтга  оид 
чегаралар кенгайишига олиб келади. 

"1920 йиллар инглиз адабиѐти" 

(1999) 

номли  монография  муаллифи 

Дэвид  Эйрз 

(David  Ayers), 

аксинча,  "XX  асрнинг  20-нчи 

йилларида  Буюк  Британияда  вужудга 
келган  биринчи  жаҳон  урушидан  кейинги 
турғунлик  ҳолати,  жамиятдаги  муросасиз 
зиддиятлар 

каби 

ижтимой-сиѐсий 

ҳодисаларга  таянган  ҳолда,  1920  йиллар, 
яъни  "байналмилал  ѐки  юксак  модернизм 
даври"  билан  чегараланмоқда"  деб  ѐзади. 
Нафсиламр,  шу  каби  фикр-мулоҳазалар 
вақтга  доир  чегараларни,  матн  ва  матн 
муаллифлари  доирасини  белгилаб  беради, 
бинобарин,  "модернгом" тушунчасининг асл 
маъносига  ҳам  таъсир  кўрсатади,"  дея 
фикрини давом эттиради олим. 

Демак,  бадиий  реалликнинг  у  ѐки 

бу  босқичига  мурожаат  қилиш  кўп 
жиҳатдан  "модернизм"  тушунчаси  қайси 
маънода  ишлатилишига  аниқлик  киритади. 
Адабиѐтга  тааллуқлиги  бўлмаган  айланма 
йўллар,  шунингдек  миллий,  хронологик, 
концептуал,  жанр  ва  тилга  оид  турли 
чекловлар  тадқиқотчига  мустаҳкам  асос 
топишга,  қолаверса  модернизм  ва  унга 
тегишли 

атамалар 

тўғри 

маънода 

ишлатилипшга  ишонч  хосил  қилишга  ѐрдам 
берипш  аниқ.  Кейинчалик,  аниқлаб  олинган 
бадиий  реаллик  доирасида  ѐзувчи  ѐки  шоир 
ижодини,  ѐки  у  яратган  матнни,  атамалар 
кўламини алоҳида ажратиш мумкин. 

Кузатувларимиз  шуни  кўрсатдики, 

инглиззабон адабиѐтларга бевосита мурожаат 
қилиш 

"модернизм" 

атамасидан 

фойдаланишнинг 

айнан 

тўғрилигини 

таъминлайди. "Модернизм" тушунчасининг 
инглиз  тилидаги  варианти,  биринчидан 
аниқ,  иккинчидан  -  икки  маъноликка  йўл 
кўймайди.  Бунга  мисол  қилиб,  жумладан, 
юқорида  номи  зикр  этилган  XX  аср  ғарб 
адабиѐти  бўйича  яратилган  дарсликларни 
мисол  қилиб  кўрсатиш  мумкин.  Уларда 

тегишли  боблар  номланишида  "модернизм" 
ва "модернистик" атамалар тўғридан-тўғри ва 
изоҳсиз фақат инглиз адабиѐтига нисбатан 
ишлатилади. 

Масалан: 

Л.Г.Андреев 

таҳриридаги  дарсликда  Н.А.Соловьѐванинг 
"Модернизм 

в 

Великобритании", 

В.М.Толмачѐв 

таҳриридаги 

дарсликда 

Д.А.Ивановнинг  "Модернистский  роман  в 
Великобритании"  боблари  бунга  мисол  бўла 
олади.  Ушбу  дарсликлардаги  бобларнинг 
номланишидан 

кўриниб 

турибдики, 

"модернгом" ва "модернистик" атамалари бир 
маънода кўлланилган. 

Бироқ, 

тан 

олиш 

керакки, 

инглиззабон  адабиѐтда  ҳам  "модернгом" 
мустақил  тушунча  сифатида  аниқлик 
киритипши ва асослаб беришни талаб этади. 
Дэвид  Эйрз  монографиясининг  кириш 
қисмидаѐқ  модернизм  масаласини  кўтариб 
чиқади: 

"Модернгом 

шундай 

бир 

категорияки, уни четлаб ўтиш, уни зътиборга 
олмаслик, у ҳақда гап очмасликнинг иложи 
йўк...  Бу  категория  зарурий,  қолаверса 
мажбурий 

(indispensable) 

дир.  XX  асрнинг 

20-30-нчи  йилларида  яратилган  кўпгина 
бадиий 

асарларни 

модернгом 

руҳида 

яратилган  деб  фақат  шартли  равишда 

(conditionally) 

айтиш 

мумкин. 

Ўша 

даврларда  сермаҳсул  ижод  қилган  ѐзувчи  ва 
шоирларни модернизм руҳи билан суғорилган 
эстетикасю тасаввур қилиб бўлмайди". 

Муаллиф  фикрини  давом  эттириб, 

ҳақли  савол  беради:  "Инглиз  адиби 
Э.М.Форстер 

(Edward  Morgan  Forster, 

1879-

1970) нинг "Ҳиндистонга йўл" 

(А Passage to 

India, 

1924)  романини  модернизм  руҳида 

яратилган 

асар 

деб 

кўриб 

чиқиш 

мумкинми?  Ёки  инглю  романнависи 
Д.Г.Лоуренс 

(David  Herbert  Lawrence, 

1885—1930)  нинг  шубҳасиз  модернгом 
руҳида яратилган "Патли илон" 

(The Plumed 

Serpent, 

1926) романини, Жеймс Жойс ѐки 

Марсель 

Прустнинг 

"тан 

олинган" 

(acknowledged) 

модернизми  билан  қайси 

мезон  асосида  қиѐсласа  бўлади?  Ёки 
машҳурлик 

бобида 

улардан 

ҳеч 

қолишмайдиган  Олдос  Хаксли 

(Aldous 

Huxley, 

1894—1963) ѐки Сильвия Таунсенд 

Уорнер 

(Sylvia  Townsend  Warner, 

1893-1978) 

ларнинг  ижодини  модернизм  моделига 
қандай  қилиб  мослаштириш  мумкин? 


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

13

 

Модернизм 

парадигмаси 

"оммавий 

адабиѐт" 

хусусида 

бизга 

нималарни 

берипш  мумкин?  Буларни  жавобсиз 
саволлар  деб  бўлмайди,  аммо  бу  саволларга 
жавоблар 

модернизмнинг 

белги 

ва 

хусусиятларига  оддий  эътибор  каратишдан 
кўра  жиддий  уринишга  чорлайди,  астойдил 
меҳнат қилиши тақозо этади". 

Ҳақиқатдан 

ҳам, 

"модернизм" 

тушунчасидан  тўғри  фойдаланиш  бир 
мунча  ноаниқлик  ва  хатолардан  сақлаб 
қолади.  Қолаверса  муайян  маданий  ҳодиса, 
бизнингча  -  модернизм  доирасида  адабий 
оқим,  бадиий  услуб,  адабий  жараѐнга 
алоқадор  даврий  нашрлар,  шунингдек, 
ѐзувчи ва улар яратаѐттан матнлар параллель 
равишда  мавжуд  бўлади,  бир-биридан 
кўпаяди ва тараққий этади. 

Умуман 

олганда, 

нафақат 

инглиззабон  ѐки  русийзабон  адабиѐтда, 
балки  бошқа  адабиѐтларда  ҳам  бирон  бир 
конкрет  ва  тушунарли  нарсага,  шпончли 
манбаларга 

асосланиш 

қийинлиги 

сабабларидан бири - бу "Модернгом -бу..." 
дегувчи ижодий дастурлар йўқлигидир. 

Шу 

тариқа 

ўзини 

модернизм 

тарафдори  деб  эълон  қилиш,  модернизм 
руҳида ижод қилиш, ўз мавқеини (ўрнини, 
йўлини)  айнан  модернизм  йўналишида 
белгилаб  олиш  ҳеч  бир  адибда  тўлалигича 
намоѐн бўлмади. Масалан, "Блумсбери гуруҳи" 
каби  модернистик  уюшма  аъзолари  (В.Вулф 
ва  бошқалар)  ўзининг  муайян  бадиий  -   

эстетик   қарашлари 

ва ижодий   услублари 

 мавжудлигига  қарамасдан,  ўзларини  ҳеч 
қачон  "модернизм  тарафдорлари"  деб  эълон 
қилишмаган.  Фақат  вақт  ўтиши  билан  биз 
символизм, 

футуризм, 

имажизм, 

экспрессионизм,  сюрреалгом  каби  амалда 
параллель 

равишда 

ривожланган 

ва 

сермахсул  ижод  олиб  борган  оқим  ва 
гуруҳларни  модернистик  деб  аташимиз 
мумкин.  Қизиғи  шундаки,  мазкур  мактаб  ва 
гуруҳлар  аъзолари  мартабасида  ўша-ўша 
ижодкорларни кўрсатишимизга тўғри келади. 
Мисол  тариқасида  асли  америкалик,  бироқ 
умрининг  аксар  қисмини  Европада  яшаб 
ўтган шоир, инглиззабон модернизм адабиѐти 
асосчиларидан  бири,  ношир  ва  мухаррир 
Томас  Стернз  Элиот,ЖеймсЖойс,  Дэвид 
Герберт 

Лоуренс, 

Эрнест 

Хемингуэй 

асарларини  чуқур  тахдил  қилган,  танқидий 
мақолалари  билан  мунтазам  равишта 
матбуотда  чиққан,  Нью-Йоркдаги  "Литтл 
Ревью"  журнали  сахифаларида  Элиотнинг 
"Ж.Алфред  Пруфрок  муҳаббати  қўшиғи" 

(The  Love  Song  of  J.Alfred  Prufrock, 

1915) 

поэмасини, 

Жеймс 

Жойснинг 

"Мусаввирнинг  ѐшликдаги  портрети" 

(A 

Portrait Of The Artist As A Young Man, 

1914) ва 

"Улисс" 

(Ulysses, 

1921) романларини нашр 

этган,  1921  йилда  Элиотнинг  "Ҳосилсиз 
замин" 

(Waste  Land) 

поэмасини  таҳрирдан 

ўтказган,  қолаверса,  Жеймс  Жойс  ва  ѐш 
Эрнест  Хемингуэй  такдирида  муҳим  роль 
ўйнаган  Эзра  Паунд 

(Ezra  Pound, 

1885-1972) 

ни кўрсатишимиз мумкин. 

В.Л.Руднев  таъбири  билан  айтганда, 

ижодий  дастурлар  йўклигини  модернистлар 
ва модернистик оқимларнинг жамоат олдида 
суст  ҳаракати  ва  етарли  бўлмаган  оммавий 
чиқишлари  билан  изоҳлаш  мумкин:  "... 
модернизм  тарафдори  учун  дамдузлик, 
жамиятга  аралашмасдан  яшаш  тарзи  хосдир, 
агар  модернистлар  гуруҳларга  бирлашганда 
ҳам,  ўзларини  ниҳоятда  тинч,  ҳатто 
академикларча  хотиржам  ва  такаббурона 
тутган бўлардилар". 

Бир 

қарашда, 

одатда 

номини 

модернизм  билан  боғлайдиган  шоир  ва 
ѐзувчиларни  аниқлаш  осон  туюлади.  Аммо 
тантанали  равишда  эълон  қилинган  дастур, 
ўз-ўзини  намоѐн  қилиш,  овоза  тарқатиш, 
қолаверса 

"модернизм" 

тушунчаси 

чегараларининг 

аниқ 

ўрнатилмаганлиги, 

хронологик 

чегаралар 

ўзгарувчанлиги, 

муайян  илмий  концепция  жиҳатидан  ҳар 
хил  тарихий  ва  адабий  ѐндашувлар,  
турлича  шаклланган  миллий  анъаналар  ва   
ҳоказо  модернист  ижодкорлар  исмлари 
рўйхатини тузишда кескин  тафавутлар  юзага 
келишига сабаб бўлади. Масалан, М. Дрэблл 
(М.Drabble)  ва  Ж.  Стрингер  (J.Stringer)  лар 
хаммуаллифликда яратган "Англия адабиѐти. 
Оксфорд  луғати" 

(The  Concise  Oxford 

Companion  to  English  Literature, 

1987)  да 

қуйидаги таъриф келтирилган: "Модернизм - 
XX  аср  биринчи  ярми  санъатида  муҳим 
аҳамиятга  эга  қатор  тенденцияларнинг 
умумий 

белгисидир; 

хусусан, 

инглиз 

адабиѐтида  Т.С.Элиот,  Эзра  Паунд,  Жеймс 
Жойс,  Виржиния  Вулф,  Уильям  Батлер 


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

14

 

Иейтс, Жозеф Конрад исмлари ва ижодлари 
билан 

тажассумланади. 

Модернгом 

Зигмунд  Фрейд  таълимотининг  адабиѐтга 
кўрсатган таъсирини ўзида акс эттиради". 

Э.Сэндерзнинг 

(Andrew 

Sanders) 

"Инглиз  адабиѐтининг  қисқача  Оксфорд 
тарихи" 

(The Short Oxford History of English 

Literature, 

1996)  китобида  "Модернизм  ва 

унинг  муқобиллари:  1920-1945  йиллар 
адабиѐти"  номли  бобда  Л.Стрейчи,  В.Вулф, 
К.Мэнсфилд  ҳаѐти  ва  ижодига  бағишланган 
"Блумсбери  гуруҳи";  Д.Ричардсон  ва 
Д.Г.Лоуренс  ҳаѐти  ва  ижодини  тахлил 
этувчи  "Ричардсон  ва  Лоуренс";  модернизм 
поэзияси 

юксалишида; 

Д.Г.Лоуренс, 

Т.С.Элиот,  Э.  Паунд,  Р.Оддингтон  ижоди 
аҳамиятини 

шарҳловчи, 

Т.С.Элиот, 

Р.Фербанк  ва  Э.Ситуэлл  ҳаѐти  ва  ижодини 
талқин этувчи "Элиот, Фербанк ва Ситуеэлл" 
ва,  ниҳоят,  Ж.Жойс  ҳаѐти  ва  ижодини 
ѐритувчи  "Жойс"  каби  фасллари  мавжуд. 
Китобда, 

шунингдек, 

Дж.Б.Пристли, 

111.0'Кейси 

драматургияси, 

И.Во, 

П.Г.Вудхауз,  О.Хаксли  прозаси,  Р.Грейвз  ва 
Д.Джоунз  шеърияти,  модернизмга  қарама-
қарши  ўзига  хос  миллий  адабиѐтдек 
бўрттириб  таъриф  қилинган.  Шу  тариқа, 
олдинги  Оксфорд  адабиѐт  луғати  билан 
таққослаганда  модернист  ѐзувчи  ва  шоирлар 
доираси анча кенгайтирилган. 

Инглиз  тадқиқотчиси  Д.Эйрз  ўзининг 

"Модернизм. Қисқача кириш" 

(Modernism.  A 

Short 

Introduction, 

2004) 

номли 

монографиясида 

Э.Паунд, 

Т.С.Элиот, 

Ж.Жойс, 

Д.Г.Лоуренс, 

В.Вулф 

каби 

муаллифларнинг 

ижодини 

атрофлича 

ўрганиб  чиқади  ва  уларнинг  модернистик 
асарлари мисолида Т.Адорно ва Ж.Деррида 
ғоялари  асосида  модернизмни  назарий 
жиҳатдан асослаб беришга ҳаракат қилади. 
Ижодкор исмлари ва улар яратган асарлар 
номлари  такрорланиб  туришига  қарамасдан, 
бундай  тутилган  йўл  ўзини  тўлиқ  оқлайди, 
сабаби  усиз  тадқиқотни  олиб  борувчи 
адабиѐтшунослар 

олдида 

баъзи 

қийинчиликлар туғдириши мумкин. 

Яна  бир  инглиз  олими  Х.Блум 

(Harold Bloom) 

ўзининг "Ғарб қонуни" 

(The 

Western  Canon:  The  Books  and  School  of  the 
Ages, 

1994)  номли  китобида  амалда 

модернизм  тушунчасидан  фойдаланмасдан, 

модернизм намояндаларини аниқлашга имкон 
берувчи  аниқликка  интилади,  шубҳага  ўрин 
қолдирмайдиган 

далилларни 

келтиради. 

"Тарихий  айланиш  назарияси‖  муаллифи, 
италиялик  файласуф  Ж.Вико  (1668-1744) 
ишлаб  чиққан  уч,  яъни  "аристократия", 
"демократия" ва "хаос" даврлари, уларнинг 
Ж.Жойс  қаламига  мансуб  "Финнеган 
жанозаси"  романидаги  талқинига  амал 
қилиб,  Х.Блум  XX  аср  адабиѐтига  "хаос 
даври" 

(The 

[Chaotic 

Age) 

таърифини 

берибгина  қолмасдан,  балки  З.Фрейд, 
М.Пруст,  Ж.Жойс  ва  Ф.Кафкани  XX  аср 
адабиѐтининг  энг  ѐрқин  намояндалари, 
"давр 

адабий 

руҳининг 

улуғвор 

сиймолари", 

шунга 

ҳамоҳанг 

тарзда 

Прустнинг  "Йўқотилган  вақтни  ахтариб" 

(A 

la recherche  du  temps perdu, 

1927), Жойснинг 

"Улисс"и  ва  Кафканинг  новеллаларини  XX 
аср  адабиѐтининг  энг  машҳур  асарлари, 
деб атайди. 

Хэральд  Блум  ўз  фикрини  давом 

эттириб,  китобнинг  "Беккет,  Жойс,  Пруст, 
Шекспир"  номли  фаслида  Сэмуэль  Беккет 

(Samuel  Beckett, 

1906-1989)  нинг  "Ўйин 

охири" 

(Fin  de  partie, 

1957)  драмасини  "хаос 

давр"ига  якун  ясовчи  бадиий  матн,  деб 
изоҳларкан 

ѐзади: 

"Хаосга 

ботган 

замонамизнинг 

Брехт, 

Пиранделло, 

Ионеско,  Гарсия  Лорка,  Шоу  сингари 
йирик  драматурглари  орасида Беккетга тенг 
келадиганини  топиш  қийин.  Чунки  уларда 
"Ўйин  охири"  йўқ  эди;  худди  шундай  кучли 
таъсир  қилувчи,  ақлни  шошириб  қўювчи 
драмани 

топиш 

учун 

Ибсенга 

қайтишимизга тўғри келади". 

Шундай  қилиб,  Х.Блум  фикрича, 

"хаос давр"ини модернизм билан чамбарчас 
боғланган  адиблар  ижоди  ифодалайди. 
Х.Блумга 

ҳамфикр 

бўлиб, 

модернизм 

адабиѐтининг  уч  яловбардор  адиблари 
(Жойс, Элиот ва Беккет) ни ва уч адабий тур 
(роман,  поэма  ва  драма)  ни  ифодаловчи  -
"Улисс", "Ҳосилсиз замин" ва "Ўйин охири" 
асарларини  чиндан  ҳам  XX  аср  жаҳон 
адабиѐтининг  энг  машҳур  намуналари,  деб 
эътироф этиш мумкин. 

Кўриниб  турибдики,  манбаларнинг 

аксариятида  Ж.Жойс,  Т.С.Элиот,  В.Вулф, 
Э.Паунд  исмлари  тилга  олинган  ва  шу 
тариқа  Англия  ва  АҚШ  адабиѐтида 


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

15

 

модернизм  билан  "классик  модернизм"  ва 
"юксак  модернизм"  тушунчаларини  боғлаш 
нафақат  назарий  жиҳатдан  асослаб  берилган, 
балки  амалиѐтга ҳам татбиқ  этилган.  Бу  ерда, 
ушбу  номлар  модернпизмга  қўйилаѐтган 
талабларга 

қанчалик 

жавоб 

бериши, 

модернизмга  қанчалик  яқинлиги  хусусида 
фикр  туғилиши  табиий.  Бирок,  модернизм 
адабиѐтининг  ѐрқин  намояндалари  қай 
даражада  намуна,  андоза  сифатида  талабга 
жавоб  беради?  Бадиий  ижодни  юзаки, 
чуқурлашмасдан  кўриб  чиққанимизда  ҳам, 
улар  ҳар  хил,  баъзида  бир-биридан  кескин 
фарқ қилувчи матнлар яратганлиги маълум 
бўлади 

ва 

матнларнинг 

барчасини 

"модернизм руҳида яратилган" деб бўлмайди. 
Бунга 

мисол 

тариқасида 

Ж.Жойснинг 

"Қувғиндилар" 

(Exiles, 

1918)  пьесасини, 

"Дублинликлар",  "Мусаввирнинг  ѐшлиьсдаги 
портрети" 

(A Portrait Of The Artist As A Young 

Man, 

1914)  романларини,  Т.С.Элиотнинг 

"Қария  Опоссум  ѐзган  мушуклар  ҳақида 
китоб" 

(Old  Possum"s  book  of  practical  cats, 

1939) 

номли 

шеърлар 

тўпламини, 

"Ибодатхонадаги  қотиллик" 

(Murder  in  the 

cathedral, 

1935) 

шеърий  трагедиясини, 

Виржиния  Вулфнинг  "Миссис  Дэллоуэй" 

(Mrs. Dalloway, 

1925), ва ҳоказо асарларини 

кўрсатишимиз мумкин. 

Шу  тариқа,  конкрет  матнларга 

мурожаат  қилиш,  улардан  фойдаланиш, 
мисол  қилиб  кўрсатиш  "модернист  ѐзувчи" 
тушунчасини  шартли,  изоҳталаб  қилиб 
қўяди.  Бошқа  жиҳатдан  эса,  "Улисс", 
"Ҳосилсиз  замин" 

(The  Waste  land, 

1922), 

"Орландо" 

(Orlando, 

1928),  "Йўқотилган 

вактни ахтариб", шубхасиз, модернизм учун 
муқаддас асар хисобланади, уни модернизм 
адабиѐтининг 

ѐрқин 

намуналари 

деб 

асослаш,  қолаверса  иқтибос  ва  кенг  изоҳлар 
келтириш мумкин. 

Хуллас,  ѐндашувларнинг,  нуқтаи 

назарларнинг  кўплигига  карамасдан,  тан 
олиш  керакки,  "модернизм"  тушунчаси 
ўзининг 

аниқ 

ифодаланмаганлиги 

ва 

шартлилиги  билан  муайян  чегара  ва 
мезонларга  эга.  Турли  ѐндашув,  манба, 
концепцияларни      қиѐсий      -      типологик   
аснода      тадқиқ      қилиш,      қолаверса 
тадқиқотчининг 

шахсий 

позицияси 

модернизмнинг  туб  моҳиятини,  муайян 
эстетик тамойилларни аниқлашга, хронологик 
чегараларни белгилашга имкон беради. 

Мақолада  келтирилган  мисоллар  ва 

фикр-мулоҳазалар  асосан  Ғарбий  Европа  ва 
АҚШ  адабиѐти  тарихига,  аниқроқ  қилиб 
айтганда,  инглиз  ва  америка  адабиѐтига 
тегишлидир. 

Боз 

устига, 

"модернизм" 

тушунчасига  конкрет  маънога  эга  ва  татбиқ 
этилшпининг  соҳаси  аниқ  бўлган  илмий 
атамадек  қараш  керак  эмас.  Унга  ўзига  хос 
мифологема  ѐки  синкретик,  метафорик,  кўп 
маъноли, 

кўлланилиш 

доираси 

кенг 

тушунчадек  муносабатда  бўлиш  лозим. 
Янада  аниқроқ  қилиб  айтганда,  модернизм 
бадиий  ҳодиса  сифатида  асло  миф  ѐки 
хаѐлий  нарса  эмас,  гарчанд  уни  илмий-
назарий,  илмий-амалий  жиҳатдан  тахдил  ва 
тадқиқ  қилиш  анча  қийин  бўлса-да,  кейинги 
пайтда  модернизмга  нисбатан  қизиқишнинг 
ортиши табиий ҳолдир, чунки XX аср тугаши 
биланоқ  айнан  модернизм  йигирманчи  юз 
йилликнинг  маданий  қиѐфасини  ва  бадиий 
адабиѐт  ривожланишининг  йўлини  белгилаб 
берганлиги  аѐн  бўлди.  Тан  олиш  керак, 
модернизм 

ҳақида 

бизнинг 

тушунчаларимиз етарлича эмас, модернизм 
атамасидан  фойдаланиш  доираси  ҳам  тор. 
Шу  боис,  биринчи  навбатда  модернизм 
адабиѐтини чуқур ўрганиш, модернизм руҳида 
яратилган  матнларни  атрофлича  тадқиқ 
қилиш лозим бўлади. 

 

 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 

1.

 

Хализев В.Е. Теория литературм: учеб. 2-е изд. - М.: Высшая школа., 2000. 

2.

 

Д.Қуронов, З.Мамажонов, М.Шералиева. Адабиѐтшунослик луғати / Д.Куронов умумий 

таҳрири остида. — Тошкент: Akademnashr, 2010 йил. -400 6. 

3.

 

Зарубежная литература XX века: Учеб. / Л.Г.Андреев, А.В.Карельский, Н.С.Павлова и др.; 

под. ред. Л.Г.Андреева. - М.: Высшая школа, 1996. 


background image

Хорижий филология  

№2, 2019 йил 

 

 

16

 

4. 

Толмачев  В.М.  Где  искать  XX  век  //  Зарубежная  литература  XX  века: 

Учеб.  пособие  для  студ.  вмсш.  учеб.  заведений  /  В.М.Толмачев,  В.Д.Седельник,  синкретизм  - 
нарсанинг дастлабки, бир-биридан ажралмаган. қоришиқ ҳолати. 
Д.А.Иванов   и   др.;   под   ред.   В.М.   Толмачева.   М:   Издательский   центр «Академия», 
2003. С. 7-43. 

5.

 

Дубин  СБ.  Горизонтм  европейского  авангарда  //  Зарубежная  литература  XX  века: 

Учеб. пособие для студ. вмсш. учеб. заведений / 

6.

 

Дудова Л.В., Михалъская И.П., Трьгков В.Л. Модернизм в зарубежной литературе: 

Учеб. пос. по курсу «История зарубежной литературм XX века». -М.: Флинт, Наука, 1998. 

7.  Литературная 

энциклопедия  терминов  и  гюнятий  /  под  ред.  А.Н. 

Николюкина. - М.: ИНИОН РАН; НГЖ "Интелвак", 2001. 

8.

 

Рудиев B.IJ. Словарь культурм XX века. Ключевме понятия и текстм. -М.АГРАФ, 

1997. 

9.

 

Ayers D.S. English Literature of the 1920 s. Edinburgh University Press, 1999. 

10. 

A  Concise  Companion  to  Modernism  /  ed.  By  D.Bradshaw.  Blackwell 

Publishing, 2003. 

11.

 

The  Concise  Oxford  Companion  to  English  Literature  /  ed.  by  M.Drabble  and 

J.Stringer. Oxford University Press, 1987. 

12.

 

Sanders A. The Short Oxford History of English Literature / Revised edition. Clarendon 

Press; Oxford, 1996. 

13.

 

Ayers D. Modernism. A Short Introduction. Blackwell Publishing, 2004. 

14.

 

Bloom  H.  The  Western  Canon.  The  Books  and  School  of  the  Ages.  New  York: 

Riverhead Books, 1994. 

 

Xolbekov M., Arzikulov D. About the notion “modernism” and its interpretation. 

The article 

investigates the essnce of the notion ―modernism‖ and its interpretation in literature. Theoretical 
content of the article is approved by examples.  

Холбеков М., Арзикулов Д. О понятии “модернизм” и его интерпретации. 

Статья 

исследует  сущность  понятия  ―модернизм‖  и  его  интепретацию  в  литературе. 
Теоретическое содержание статьи подтверждается примерами.  

 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Хализев В.Е. Теория литературы: учеб. 2-е изд. - М.: Высшая школа., 2000.

Д.Куронов, З.Мамажонов, М.Шералиева. Адабиётшунослик лугати / Д.Куронов умумий тахрири остида. — Тошкент: Akademnashr, 2010 йил. -400 6.

Зарубежная литература XX века: Учеб. / Л.Г.Андреев, А.В.Карельский, Н.С.Павлова и др.; под. ред. Л.Г.Андреева. - М.: Высшая школа, 1996.

Толмачев В.М. Где искать XX век // Зарубежная литература XX века: Учеб, пособие для студ. вмсш. учеб, заведений / В.М.Толмачев, В.Д.Седельник, синкретизм -нарсанинг дастлабки, бир-биридан ажралмаган. коришик холата.

Д.А.Иванов и др.; под ред. В.М. Толмачева. М: Издательский центр «Академия», 2003. С. 7-43.

Дубин СБ. Горизонтм европейского авангарда // Зарубежная литература XX века: Учеб, пособие для студ. вмсш. учеб, заведений /

Дудова Л.В., Михальская И.И., Трьгков В.Л. Модернизм в зарубежной литературе: Учеб. пос. по курсу «История зарубежной литературм XX века». -М.: Флинт, Наука, 1998.

Литературная энциклопедия терминов и гюнятий / под ред. А.И. Николюкина. - М.: ИНИОН РАН; НГЖ "Интелвак", 2001.

Рудиев В.1J. Словарь культурм XX века. Ключевме понятия и тскстм. -М.АГРАФ, 1997.

Ayers D.S. English Literature of the 1920 s. Edinburgh University Press, 1999.

A Concise Companion to Modernism / ed. By D.Bradshaw. Blackwell Publishing, 2003.

The Concise Oxford Companion to English Literature / ed. by M.Drabble and J.Stringer. Oxford University Press, 1987.

Sanders A. The Short Oxford History of English Literature I Revised edition. Clarendon Press; Oxford, 1996.

Ayers D. Modernism. A Short Introduction. Blackwell Publishing, 2004.

Bloom H. The Western Canon. The Books and School of the Ages. New York: Riverhead Books, 1994.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов