Теория структурного литературоведения Цветана Тодорова.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
18-26
27
15
Поделиться
Холбеков, М. (2017). Теория структурного литературоведения Цветана Тодорова. Иностранная филология: язык, литература, образование, 2(1 (62), 18–26. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/409
Мухаммаджон Холбеков, Джизакский государственный педагогический институт

профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается метод структурного анализа, введеный в практику литературоведения прошлого века выдающимся филологом Цветаном Тодоровым, а также его вклад в развитие литературноголитературоведения.

Похожие статьи


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

18 

 

ЦВЕТАН ТОДОРОВНИНГ СТРУКТУР АДАБИЁТШУНОСЛИК НАЗАРИЯСИ 

 

Холбеков Муҳаммаджон, 

Жиззах давлат педагогика институти профессори 

 

Калит сўзлар: 

структурализм, поэтика, проекция, зохирий реаллик, концепция, матн 

элементлари, тавсифлаш, структур поэтика, нафосатшунослик. 

 

Адабиѐтнинг 

бетакрорлиги, 

ўзигагина  хос  бўлган  хусусиятларга 
эгалигини  чуқур  англаб  етиш  ва  аниқ-
равшан  кўрсатиб  бериш  структурализм 
тарафдорларининг 

адабиѐтшунослик 

соҳасидаги  фаолияти  ва  ташаббуси, 
қолаверса,  асосий  йўналишини  ташкил 
қилган.  Айни  пайтда  улар  мутлақ  янги, 
бошқалардан 

кескин 

фарқ 

қилувчи, 

мустақил  фанга  асос  солган  эдилар. 
Таъкидлаш  жоизки,  бу  ғоя  янги  эмас.  У 
ХХ  аср  мобайнида  тадқиқотчилар  олдида 
турган  долзарб  муаммолардан  бири  бўлиб 
келди. 

Замонавий 

француз 

структурализмида 

бу 

ғоя 

француз 

файласуфи,  структурализм  назариѐтчиси 
Цветан  Тодоров  (

Tzvetan  Todorov

,  1939 

туғ.)  тадқиқотларида  батафсил  ѐритилган 
бўлиб, 

адабиѐт 

хусусида 

атрофлича 

тасаввур ҳосил қилишга замин яратди. 

Ц.Тодоров ва унинг маслакдошлари 

ўз  тадқиқотларида  “поэтика”  атамасидан 
кенг фойдаланишди, сабаби структурализм 
тарафдорлари  бу  истилоҳга  янги  ҳаѐт 
бағишлаган эдилар.

1

 

Ц.Тодоров  наздида  бадиий  матнга 

бир  нечта  ѐндашув  мавжуд.  Даставвал  бу 
“проекция”,  яъни  асар  мазмунини  муайян 
фан  доирасида  қўлга  киритилган  илмий 
ютуқлар 

нуқтаи 

назаридан 

ѐритиш. 

Иккинчидан,  бу  “commentaire”,  яъни  матн 
маъно-мазмунига  ойдинлик  киритиш,  уни 
батафсил  шарҳлаш,  бу  ѐндашув  ҳар  доим 
субъектив  хусусиятга  эга  бўлади.  Ва, 

                                                           

1

 “Поэтика” атамаси илк бор 1968 йилда “Qu‟est ce que 

le  structuralisme?”  номли  альманахга  кирган  Ц.Тодоровнинг  шу 
номдаги эссесида пайдо бўлди, кейинчалик 1973 йилда алоҳида 
нашр  этилган  китобида  ва  “Poétique  de  la  prose”  (Paris,  1971) 
номли тўпламдаги қатор мақолаларида кўлланган эди. 

     1969 йилдан бошлаб Францияда адабиѐт назарияси 

муаммолари  ва  адабий  тадқиқотларга  бағишланган  “Poétique” 
журнали  чиқа  бошлайди.  У  ҳозирда  ҳам  Ғарбий  Европа 
адабиѐтидаги жараѐнларни ѐритиб боради. 

 

ниҳоят,  учинчи  ѐндашув  –  ўқиш  (асарни 
мутолаа қилиш)дир. Лекин бу ѐндашувлар 
орасидан  Ц.Тодоров  поэтикани  алоҳида 
ажратиб кўрсатади. 

Олим поэтика деб бадиий нутқнинг 

(

les  propriétés  du  discours  littéraire

)  ўзига 

хос хусусиятларини асосий объект тарзида 
кўриб 

чиқаѐтган 

адабиѐтга 

бўлган 

ѐндашувни  атайди.  Шу  сабабдан  поэтика 
қайсидир  бир  маънода  “проекция”  билан 
яқинлашади,  негаки  икки  вазиятда  ҳам 
асар  ўзига  хос  “махсулот”,  муайян 
нарсанинг  ҳосиласи  сифатида  ўрганилади. 
Бироқ  “проекция”  учун  асар  “зоҳирий” 
реаллик (муаллиф ҳаѐти, ижтимоий-сиѐсий 
вазият ва ҳоказо)нинг ҳосиласига айланса, 
поэтика  учун  асар  –  бадиий  тўқима 
(адабиѐт)нинг ҳосиласидир. 

Поэтика 

адабиѐтнинг 

умумий 

қонуниятларини  ѐки,  лоақал,  алоҳида 
жанрларнинг  ўзига  хос  хусусиятларини 
англаб  етишга  ҳаракат  қилади.  Поэтика 
учун 

асар 

ушбу 

қонуният 

ва 

хусусиятларнинг  ѐрқин  ифодаси  сифатида 
қизиқарлидир. 

Ўринли 

ва 

асосли 

эътирозларнинг  олдини  олиб  Тодоров 
шундай  ѐзади:  “Индивидуал  матннинг 
ўзига  хос  хусусиятларига  эътиборсизлик 
хамда инсоннинг бадиий идрокида мавжуд 
бўлмаган 

мавҳум 

тушунча 

ва 

тасаввурларни  аниқлаш  ҳамда  ўрганишга 
интилишни  (

qui  n‟ont  pas

 

d‟existence 

perceptible

) – поэтиканинг заиф томони деб 

ҳисоблаш мумкин, аммо шу сабаб деб уни 
қоралаш  мумкин  эмас.  Адабиѐт  умумий 
назариясининг қонунийлигини инкор этиш 
ҳеч  қачон  бундай  назария  йўқлигига  тенг 
бўлмаган.  У  бошқа  бир  янглиш  фикрга, 
сунъий тушунчага олиб келган холос. Унга 
кўра, 

бу 

назария 

ҳеч 

қачон 

ойдинлаштирилмаган, 

унга 

аниқлик 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

19 

 

киритилмаган ва, табиийки, тадқиқотчилар 
ўзлари  фойдаланилаѐтган  тушунча  ва 
атамаларнинг  мавқеи  хусусида  саволни  ўз 
олдиларига  қўймаган  эдилар.  Шу  тариқа 
дудмол  вазият  юзага  келган.  Лекин, 
адабиѐт  ҳақида  гап  очилган  заҳоти, 
хоҳлаймизми,  йўқми,  бадиий  матннинг 
умумий 

концепциясига 

таянишимизга 

тўғри  келади.  Ушбу  концепцияни  ишлаб 
чиқаѐтган,  аниқ  шаклга  солаѐтган  соҳа  – 
поэтикадир”.

 2

 

Поэтика билан бир қаторда Тодоров 

“ўқиш”ни  ҳам  адабиѐтга  бўлган  ўзига  хос 
ѐндашув  сифатида  алоҳида  ажратади. 
Ўқиш  мақсади  –  битта  асарни  таҳлил 
қилиш,  аниқроғи  унинг  тузилишини 
аниқлаш,  матн  элементларининг  бир-
бирига  мувофиқ  келиш  тамойиллари, 
уйғун 

ҳолда 

намоѐн 

бўлишини 

ўрганишдан иборат. Поэтика ва ўқиш бир-
бири  билан  чамбарчас  боғлиқдир.  Ўқиш 
поэтикада  таҳлил  воситаларини  топади, 
тушунча 

ва 

истилоҳ 

системасидан 

фойдаланади.  Лекин  ўқишни  поэтиканинг 
бир  тури,  кўргазмали  қуроли,  оддий 
мисоли  деб  хисоблаш  нотўғри:  уларнинг 
мақсадлари 

ҳам 

ҳар 

хил. 

Шунга 

қарамасдан,  поэтика  яратган  концепция, 
концептуал  ѐндашув,  таъбир  жоиз  бўлса, 
“ўзидаги нарса”, ѐпиқ доира ҳосил қилувчи 
мавқеидан 

узоқлашиб, 

тадқиқотнинг 

муҳим  воситаси,  ажралмас  қисми,  айни 
пайтда индивидуал услуб, система, бадиий 
матнни  тасвирлаш  ва  тавсифлашнинг 
қуролига айланади”.

3

 

“Поэтика”  ва  “ўқиш”ни  бир-бирига 

чамбарчас  боғлиқ,  бироқ  бадиий  матнга 
нисбатан  принципиал  фарқ  қилувчи 
ѐндашув  сифатида  ажратиш  француз 
адабиѐтшуносларининг 

қарашларига 

хосдир.  Буни  биз  Р.Бартнинг  “Танқид  ва 
ҳақиқат”  номли  дастурий  эссесида  ва 
қатор мақолаларида кўришимиз мумкин. 

Ц.Тодоров,  бадиий  матнга  бўлган 

ѐндашувлар 

орасида 

поэтиканинг 

эгаллаган  ўрни  хусусида  фикр  юритаркан, 

                                                           

2

  Қаранг:  Тодоров  Ц.  Поэтика.  С  франц.  А.К. 

Жолковского // Структурализм: “за” и “против”. М., 1975. c. 40.

 

3

 Todorov Tz. Poétique de la prose. Paris, 1971. p. 243.

 

адабиѐтшунос ва мунаққидларнинг диққат-
эътиборига  сазовор  бўлган  “Поэтика” 
рисоласида 

илгари 

сурган 

иккига 

ажратишни  кенгайтиради  ва  икки  турни 
алоҳида  белгилайди:  “Биринчиси  бадиий 
матнни  ўрганиш  билан  қаноатланади; 
иккинчисига  кўра,  ҳар  бир  алоҳида 
олинган 

асар 

қандайдир 

мавҳум 

структуранинг  юзага  чиқиши,  намоѐн 
бўлишидек кўриб чиқилади”.

 4

 

Биринчи  ѐндашувда  –  Тодоров  уни 

“интерпретация”  деб  атайди  –  асар  ягона 
объект  сифатида  кўриб  чиқилади,  уни 
тавсиф  ва  тасвирлаш  эса  –  тадқиқотнинг 
якуний  мақсади  ҳисобланади.  Бу  турга 
Тодоров, 

шунингдек 

талқин, 

шарҳ, 

тушунтириш,  ўқиш,  таҳлил  ва  ниҳоят, 
танқидни қўшади. Айни  пайтда Тодоровга 
улар  ўртасидаги  тафовут  эмас,  балки 
уларни  бирлаштирувчи  жиҳат,  яъни 
ўрганиб  чиқилаѐтган  асарнинг  маъно-
мазмунини  очиб  бериш,  унга  ойдинлик 
киритиш,  уни  очиқ  ва  аниқ  ифодалаш 
муҳим аҳамият касб этади. 

Иккинчи ѐндашувни Тодоров “илм” 

деб  атайди.  Ушбу  истилоҳни  қўллаш 
тадқиқотнинг  аниқлик  даражаси  билан 
эмас,  унинг  умумназарий  аҳамияти  билан 
изоҳланади:  “Алоҳида  олинган  асарни 
тавсиф  ва  тасвирлаш  эмас,  унинг  маъно-
мазмунини  аниқлаш  ҳам  эмас,  балки 
умумий 

қонуниятларини 

ўрнатиш 

муҳимдир,  чунки  айнан  уларга  асосланиб 
асар қурилади”.

 5

 

“Структур  поэтиканинг  объекти 

бадиий  асар  эмас,  аксинча,  уни  бадиий 
матн  (

discours  littéraire

)  негизини  ташкил 

қилувчи сўз ва ибора, кенг маънода, маъно 
ва 

мазмун, 

асосий 

ғоя 

ва 

фикр 

қизиқтиради.  Шу  тариқа,  ҳар  қандай  асар 
мавҳум  структуранинг  амалга  ошиши, 
устига  устак,  амалга  ошишнинг  биргина 
жузъий  шаклидек  кўриб  чиқилади...<...> 
Уни  (структурал  поэтикани  –  М.Х.) 
мавҳум 

хусусият, 

яъни 

адабиѐтни 

санъатнинг  бошқа  турларидан  фарқлаб 

                                                           

4

  Тодоров  Ц.  Поэтика.  Перевод  с  франц.  А.К. 

Жолковского // Структурализм: “за” и “против”. М., 1975, с. 37.

 

5

 Ўша манба, 40 бет.

 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

20 

 

турувчи  муҳим  хусусияти  – 

бадиийлик

 

қизиқтиради. 

Бадиийликни 

атрофлича 

ўрганувчи  тадқиқотлар  вазифасига  бундан 
буѐн бадиий асарни мухтасар ҳикоя қилиб 
бериш  ѐхуд  асосланган  қисқа  хулоса 
бериш  эмас,  балки  бадиий  матннинг 
функцияси  ва  структурал  назариясини 
ишлаб  чиқиш  киради.  Бир  қатор  бадиий 
имкониятлар  назарда  тутилган  мазкур 
назарияда 

реал 

бадиий 

матнларни 

ўрганиш,  амалга  оширилган  тасвирий-
ифодавий  воситаларни  кўриб  чиқиш 
муҳим  аҳамиятга  эга...  Шундай  қилиб, 
алоҳида  олинган  матн  юксак  бадиий 
савиядаги  намунага  айланади,  унинг 
материалида  эса  адабиѐтнинг  ўзига  хос 
хусусиятлари ўрганилади”.

 6

 

Демак, 

таснифга 

киритилган 

жузъий 

аниқликларга 

қарамасдан, 

Тодоровнинг 

бадиий 

асарга 

турли 

ѐндашувлар  орасида  поэтиканинг  алоҳида 
ўрни  хусусидаги  асосий  фикри  ўзгармай 
қолади. Боз устига адабиѐт (санъат тури)ни 
алоҳида адабий ҳодиса (асар)дан ажратиш, 
ўзаро фарқлаш ҳам ўзгармай қолади. 

Бундай 

ажратишнинг 

маълум 

даражада  асоссизлиги  шубҳасиз.  Тодоров 
ҳамда 

бошқа 

“нуфузли 

олимлар” 

ишларини  шарҳловчилар  айнан  мавҳум 
ажратиб  олинган  адабиѐтни  ўрганишни 
уларнинг 

асосий 

хизмати 

ҳисоблаганларида  ўзлари  қиролдан  кўра 
кучлироқ  қиролпарвар  бўлиб  чиқишади. 
Ҳолбуки,  Тодоровнинг  ўзи  талқин  ва 
поэтика 

орасидаги 

фарқланишлар 

фақатгина  назарияда  мавжуд  бўлиши 
мумкинлигини  эътироф  этади:  “Ҳақиқий 
асарлар 

устида 

олиб 

борилган 

кузатишлардан 

озиқланмаган 

поэтика 

тўғрисидаги  назарий  фикр-мулоҳазалар, 
аксарият  ҳолларда  беҳуда  ҳамда  бефойда 
бўладилар”.  Тодоров  “кўпинча  танқидий 
таҳлилни  икки  қутб  –  поэтика  билан 
талқин  орасида  бениҳоя  иккиланишларга 
айлантириб  юборадиган”

7

  поэтика  билан 

талқиннинг  узвий  алоқаси,  бир-бирига 
ўтишини  таъкидлаб  ўтади.  Кейинги  фикр 

                                                           

6

 Ўша манба, 41-42 бет. 

 

7

 Тодоров 1975, 43бет

 

ғоят  аҳамиятли,  зеро  Тодоров  ва  унинг 
маслакдошлари методикасининг таҳлилида 
унинг  соф  назарий  тузилмалари  билан 
аниқ  талқинлари  орасида  ўтиб  бўлмас 
девор (тўсиқ) барпо этилмаслигини, балки 
ҳар 

бирининг 

мақсад-вазифасини 

унутмаган  ҳолда  ишларнинг  бир  туридан 
бошқасига  эркин  ўта  олиш  имкониятини 
яратади.  Демак,  мақсад  етарлича  аниқ 
қўйилган  ҳамда  тўла  маънода  ишончли 
асосланган.  Таъкидламоқ  лозимки,  айнан 
мана 

шу, 

бизнинг 

фикримизча, 

структурализмга  эътиборни  жалб  этган  ва 
адабиѐт  тўғрисидаги  фанни  яратишдаги 
уринишларга  аҳамият  билан  муносабатда 
бўлишга мажбур қилган. 

Адабиѐт 

билан 

шуғулланувчи 

барчанинг  диққатини  ўзига  тортган  ушбу 
масаланинг  ечими  қандай?  Адабиѐтнинг 
ўзига  хослигини  англаб  етиш  ҳамда 
адабиѐтни ноадабиѐтдан нима фарқлашини 
кўрсатиш 

истаги 

структуралистлар 

назарий-адабий 

тадқиқотнинг 

туб 

муаммоларидан бири, ҳал қилишга уриниб 
кўрадилар 

деб 

умидланишга 

замин 

яратганди: асарнинг ўқувчига таъсирининг 
сири  нимада,  адабиѐтнинг  бадиийлиги 
нима  ўзи  ва  уни  аниқлаш  (тавсифлаш) 
мезонлари қандай. 

Ўзининг 

севимли 

адибларидан 

бири, Генри Жеймсга бағишланган “Ҳикоя 
қилиш 

синоати” 

(1969) 

мақоласида 

Тодоров  қуйидагиларни  эслатиб  ўтади:  – 
“Гиламдаги 

нақш” 

ҳикоясидаги 

ѐш 

мунаққид  таниқли  ѐзувчи  маҳоратининг 
сирларини  фаҳмлашга  уриниб,  мана  бу 
каби саволларга жавоб излайди: “Эҳтимол, 
услубида  бир  нима  бордир?  Фикрларида? 
Балки,  бу  шакл  сири  ѐки  мазмун 
синоатими?” 

Адабиѐт  тадқиқотчиларининг  бир 

неча  авлодлари  мазкур  саволларга  жавоб 
топишга  уринишган.  Тодоров  ҳам  ўз 
ечимини таклиф қилади. 

Адабиѐт  ҳақидаги  назария  тарзида 

поэтикани  муайян  асарлар  талқини  ва 
бошқа  илм(фан)лардан  алоҳида  ажратиб, 
Тодоров  унинг  адабиѐт  тарихи  ҳамда 
эстетика 

(нафосатшунослик) 

билан 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

21 

 

муносабатларини 

аниқлаштиришга 

интилади. Бу жиҳатда у М.Маргеску билан 
ҳам (у савол қўйилишининг ўзини нотўғри 
ҳисоблайди,  негаки  унинг  учун  бадиий 
қиммат  санъатнинг  зарурий  шарти  эмас.

8

 

Р.Барт  билан  ҳам  (у  гоҳ  адабиѐтни 
ўрганувчининг  “баҳоламаслик”  нуқтаи 
назарини  асослаб,  гоҳ  унинг  баҳосини 
ягона 

мезони 

(ўлчови) 

сифатида 

индивидуал  қониқиш  (завқланиш)ни  олға 
суриб,  ушбу  саволдан  қочишга  ҳаракат 
қилади)  ихтилоф  ҳолатида.  Тодоров 
адабиѐтшуносликка  оид  таҳлил  асарни 
эстетик  баҳолашга  интилиши  зарурлигига 
ишончи  комил.  Интилиши  ва  интилиши 
зарур,  аммо,  у  таъкидлаганидек,  асарни 
эстетик  аҳамиятли  қиладиган  нарсани 
(хусусиятни) 

аниқлаш 

учун 

муайян 

андозаларни  яратишга  барча  уринишлар 
кейинги  авлод  томонидан,  албатта,  рад 
этиб 

келинган. 

“Поэтика” 

номли 

рисоласида  Тодоров  ушбу  “андозалардан” 
асосан  асарда  ҳикоячи  нуқтаи  назари 
билан 

ҳикоя 

субъекти 

ўзаро 

муносабатларига  қарашлар  билан  боғлиқ 
бир  нечаларини  таҳлил  ҳам  қилади. 
Натижада  анчайин  тушкун  хулосаларга 
келади:  “Ҳозирги  кунгача  эстетик  қиммат 
(қиймат)  мезонлари  сифатида  таклиф 
этилганларнинг  барчаси,  аслида  у  ѐки  бу 
асарларнинг  ѐхуд  асарлар  гуруҳларининг 
яхши  тавсифлари  бўлиб  чиқди  холос; 
аммо, равшанки, қанчалик муваффақиятли 
бўлмасин, 

тавсифни 

гўзаллик 

қонуниятларининг 

инкишофи 

деб 

бўлмайди.  Қўлланиши,  ҳеч  шубҳасиз 
гўзаллик  ҳиссини  келтириб  чиқарадиган 
адабий усул мавжуд эмас”.

9

 

Мана  шу  охирги  жумлада  икки 

жиҳат  эътиборимизни  ўзига  жалб  этади. 
Биринчидан,  асарнинг  эстетик  қиммати  – 
хусусиятлар  ва  томонлар  бутун  бир 
мажмуасининг  ўзаро  таъсири  натижаси 
сифатида  юзага  келувчи  ҳамда  асар 
шаклининг 

қандайдир 

битта 

                                                           

8

  Marghescou M.  Le  Consept  de  littérarite.  Essai  sur  les 

possibilités  théoriques  dune  science  de  la  littérature.  –  Thettague. 
Paris, 1974.

 

9

 Тодоров 1975, 106.

 

тугалланмайдиган 

мураккаб 

ходиса 

эканлигининг эътирофи. 

Иккинчиси.  Маълумки,  Р.Якобсон 

ва  рус  формал  мактабига  мансуб  олимлар 
томонидан 

яратилган 

асар 

концепцияларида  бадиий  усул,  айниқса, 
дастлабки  вақтларда  муҳим  роль  ўйнаган 
усулни  ўрганиш  эса  улар  учун  кўп 
ҳолларда  деярли  поэтиканинг  асосий 
вазифаси  бўлган.  Дарвоқе  айтиш  жоизки, 
француз 

структурализмининг 

ўзидан 

олдингилар  билан  алоқалари  айнан  шу 
ерда (ўринда) энг кучли намоѐн бўлади. 

Ўзи ҳам бадиий усул тадқиқида кўп 

ишларни амалга оширган Тодоров, шундай 
бўлса-да,  бунинг  адабиѐтнинг  ўзига 
хосликларининг  тадқиқи  учун  етарли 
эмаслиги  ҳақида  очиқ  айтади.  Бинобарин, 
унинг 

ўзи 

ушбу 

ўзига 

хосликни 

“адабийлик”дан иборат деб хисобламайди, 
йўқса  унга  усулнинг  ўзи  ҳам  “етарди”. 
Бироқ, ўша М.Маргескудан фарқли ўлароқ, 
Ц.Тодоров 

эстетика 

билан 

поэтика 

оралиғида  ўтиб  бўлмайдиган  жарлик 
ѐтибди  деб  хисоблайди,  боз  устига, 
асарнинг  бадиий  қиммати  муаммоларини 
ечишга  поэтика    қодир  эмаслигига  ҳам 
қўшилмайди.  Ц.Тодоров  таъкидлайдики, 
“поэтика  бўйича  илк  тадқиқотлардаѐқ 
санъат 

асарининг 

эстетик 

қиммати 

муаммоси  қўйилганди,  бироқ  олинган 
жавобларни,  унинг  фикрича,  ҳозирча 
қониқарли 

ҳисоблаб 

бўлмайди”.

10

 

Ц.Тодоров асарнинг структурал тавсифини 
рад  этмайди,  уни  гўзаллик  моҳиятини 
аниқлаш  учун  фойдасиз  деб  ўйламайди, 
лекин  у  “аввало,  кейинги  изланишлар 
йўналишининг  кўрсаткичи  сифатидагина 
қадрли  бўлган,  ҳақиқатга  дастлабки  қўпол 
яқинлашув”  дан  иборат  деб  ҳисоблайди. 
“Эстетик қиммат муаммоси, афтидан, анча 
мураккаб ...”. 

11

 

Асарнинг 

бадиий 

аҳамияти 

(киймати)ни 

англаш 

учун 

унинг 

структурасини 

ўрганиш 

муҳимлигини 

таъкидларкан,  шу  билан  бир  вақтда 
Тодоров  ушбу  йўлни  яккаю  ягона  деб 

                                                           

10

 Ўша асар. Р. 106

 

11

 Ўша жойда.

 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

22 

 

қарашга  мойил  эмас.  Унинг  фикрича, 
мураккаб  эстетик  ҳодиса  сифатида  асарни 
баҳолаш  учун  унинг ички хусусиятларини 
ўрганиш кифоя қилмайди. 

Асарни  ўқувчи  идроки  контекстида 

ўрганиш  зарур,  боз  устига,  шу  ўқувчи 
идрокининг  ўзини  тарихий  ривожланиб 
борувчи категория сифатида қараш лозим, 
бу 

ўз 

навбатида, 

мазкур 

баҳолар 

нисбийлиги 

ҳамда 

нотурғунлигини 

изоҳлайди. 

Тодоров  учун  бу  –  поэтика  билан 

асарнинг  бадиий  аҳамиятининг  тадқиқи 
орасида  кўприкча  ўрнатиш  имконини 
берувчи 

изланишларнинг 

эҳтимолий 

йўналишларидан 

бири. 

Эҳтимолий 

(имконият)лардан 

бири, 

аммо 

Тодоровнинг  ўзи  тан  олганидек,  ягона 
эмас. Асар структураси тўғрисидаги илмий 
билим  унинг  учун  зарурий  бўлиб,  у 
фақатгина 

тадқиқотнинг 

бошқа 

йўналишлари 

билан 

бирикканидагина 

бизга  бадиий  асарнинг  ўзига  хосликлари 
нималардан 

иборатлигини, 

эстетик 

таъсирининг сири нимадалигини қачондир 
аниқлаб бериши мумкиндир. 

Ўзининг 

аниқ 

таҳлилларида 

Тодоровнинг  ўзи  поэтика  қодир  бўлган 
биринчи  вазифани  амалга  оширади  –  асар 
структурасини  ўрганади.  Ушбу  масала 
“Хавфли 

алоқалар”

12

 

таҳлилида 

ўз 

ечимини 

топади, 

шунингдек, 

тадқиқотчининг  “Декамерон”  ҳақидаги 
ишида  ҳам  диққат  марказида  туради.

13

 

Ушбу  ишнинг  режалаштирилиши  ва 
бажарилиши 

Тодоровнинг 

А.Греймас 

қарашларига яқинлигидан гувоҳлик беради 
ва  бу  унинг  томонидан  яратилган 
новеллистик  интрига  грамматикасида  ўз 
аксини 

топади. 

Ц.Тодоров 

ҳикоя 

элементларини сўз туркумларига ѐки содда 
риторик  фигураларга  тенглаштиришга 
ҳамда уларни лисоний ҳодисалар сифатида 
таҳлил қилишга мойил. 

Умуман 

олим 

адабиѐт 

грамматикасини 

яратишгагина 

эмас, 

                                                           

12

 Todorov Tz. Les liaisons dangereuses. Paris, 1965.

 

13

  Todorov  Tz.  Grammairedu  Decameron.  –  The  Hague, 

Pаris, 1969.

 

инсоннинг  бутун  ментал  фаолиятини 
бошқарувчи  асосий  руҳий  жараѐнлар 
яхлитлигининг  ифодаси  ѐки  акси  бўлган 
универсал  грамматика  қонуниятларини 
кашф  этишга  интилади.  Шу  тарзда 
Ц.Тодоров, 

инсоний 

грамматикадан 

санъатий  грамматика  ва  кейинида  – 
борлиқнинг  “универсал  грамматикаси” 
томонга  ҳаракатланади”.  У  коинотнинг 
барча  инсонлар  учун  ягона  бўлгани 
учунгина универсал эмас, балки  – муҳими 
–  коинотнинг  структурасига  мувофиқлиги 
сабаблидир”,

14

 деган тўхтамга келади. 

Дарвоқе,  “Декамерон”  тўғрисидаги 

ўз  тадқиқотида  Ц.Тодоров,  “шу  китоб 
структураси  биланмас,  умуман  ҳикоя 
структураси  билан”  шуғулланаркан,  айнан 
шунақа 

“универсал 

грамматика”ни 

яратишга уринади. 

Соф 

кўринишда 

новелла 

интригасига  тааллуқли  бўлмаган  ҳамма 
нарсани 

онгли 

равишда 

чиқариб 

ташларкан ва мустасно этаркан олим ўзига 
олдиндан 

тадқиқот 

майдонини 

“тайѐрлайди”. 

Ҳар 

қандай 

интрига 

мувозанатнинг  бир  ҳолатидан  бошқасига 
ўтишдан  иборат  деб  ҳисоблаб,  Тодоров, 
интриганинг  ўзини  қисқа  якун  (резюме)га 
олиб  келади.  “Идеал  ҳикоя  қандайдир 
ташқи  куч  билан  портлайдиган  барқарор 
вазиятдан 

бошланади. 

Натижада 

барқарорликнинг  бузилиши  ҳолати  юзага 
келади; 

қарама-қарши 

йўналишга 

қаратилган 

куч 

таъсири 

оқибатида 

мувозанат 

тикланади; 

бу 

иккинчи 

мувозанат  худди  биринчисидек,  лекин 
улар  ҳеч  қачон  айнан  бўлишмайди”.

15

 

Тодоров 

фикрига 

кўра 

новелла 

интригасининг схемаси ана шундай. 

Новелланинг 

ҳаддан 

ортиқ 

қисқартирилган  якуни  билан  ишларкан, 
олим  эгани  –  иштирок  этувчи  шахс, 
кесимни  –  иш  ҳаракатни  –  у  вазиятни 
ўзгартириши 

керак 

ҳамда 

эгани 

тавсифловчи  –  аниқловчини  алоҳида 
ажратади. 

Тадқиқотчининг 

эътибори 

кесимни  ўрганишга  тўласинча  қаратилган, 

                                                           

14

 Қаранг: Ўша манба, р.-15.

 

15

 Todorov Tz. Poetique de lа prose. Pаris, 1971. p. 121.

 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

23 

 

зеро  интриганинг  ривожланиши  у  билан 
боғлиқдир.  Тодоров  деярли  исталган 
интригага нисбатан қўллаш мумкин бўлган 
эҳтимолий хатти-ҳаракатларнинг энг нозик 
жиҳатларигача  деталлаштирилган  схемани 
таклиф  этади.  Бироқ  мана  шу  барча 
эҳтимолий  хатти-ҳаракатларнинг  ягона 
қисқа  формулага:  статика  –  динамика  – 
янги 

статикага 

келтирилиши 

унинг 

эътибор 

майдонидан 

бадиий 

сюжет 

ҳаракатланишининг  ўзига  хослиги  чиқиб 
қолишига  олиб  келади,  чунки  бу  схема 
исталган 

воқеага, 

исталган 

маиший 

вазиятга  татбиқ  этилса-да,  аммо  санъат 
қонунларида  ҳеч  қандай  янгилик  кашф 
этмайди.  Боз  устига,  топилган  формула 
моддият  (материя)  мавжудлигининг  барча 
шаклларига 

проекцияланади. 

Тодоров 

таклиф  қилган  ренессанс  новелласини 
тадқиқ  этиш  методикасининг  энг  заиф 
томони  ҳам  ана  шунда.  Муаллиф  воқеа 
қолипини  ўрганишни  четда  қолдиргани, 
ҳикояси билан ҳикоя қилиниши орасидаги 
ўзаро  муносабатларни  аниқлаштирмагани, 
ушбу  китоб  яхлитлиги  ва  бирлигини 
эътиборга  олмаганида  эмас  –  буларнинг 
ҳаммасидан  воз  кечиш  унинг  томонидан 
қайд  қилинган  ҳамда  изоҳланган.  Бироқ 
адабиѐтнинг  ўзига  хослигини  англашга  ва 
ҳикоя 

қилиш 

қонунларини 

қидириб 

топишга  интилаѐтган  тадқиқотчи  улардан 
чалғиб,  ходисаларнинг  исталган  қаторида 
қўлланувчи 

қонунлар 

билан 

уларни 

алмаштирганида,  -  у  танлаган  тадқиқот 
методининг 

самарадорлигига 

шубҳа 

туғилади. 

Бироқ  бундай  натижа  –  таҳлил 

чоғида  йўл  кўйилган  қандайдир  нотўғри 
адашмовчиликлар  натижаси  ўлароқ  юзага 
келадиган  ачинарли  тасодиф,  хато  эмас. 
Ўзининг  халқ  эртаклари  композицияси 
тадқиқи билан новелланинг тодоровчасига 
таҳлилига  жуда  яқин  бўлган  тадқиқотчи 
Кл.Бремоннинг  ибрати  шундан  далолат 
беради.

16

  Кл.Бремоннинг  асосий  вазифаси 

– жанр ўзига хосликларидан юқори туриб, 
эртак 

структурасининг 

умумий 

қонуниятларини 

аниқлаш бўлиб, 

бу 

                                                           

16

 Brémond Cl. Logique du recit. Paris, 1973

 

Тодоровнинг  бош  кўрсатмасига  ғоят  яқин 
ва у илгари сурган поэтика тамойилларига 
тўла 

жавоб 

беради. 

Хатти 

– 

харакатларнинг  муфассал  тоифаланиши 
ҳамда таснифланиши хусусияти (уларнинг 
номланишининг ўзгача хусусиятида, бу эса 
ушбу  ҳолатда  муҳим  роль  ўйнамайди) 
Ц.Тодоров  схемасини  эслатади.  Ушбу 
тузилмалар,  худди  Тодоровдаги  сингари 
нафақат  ҳикоя  қилиши  қонунларини, 
балки  исталган  инсоний  ҳаракатларни 
ифодаловчи 

мавҳумий 

умумқамровли 

формулага  келтирилади  (“имконият  → 
имкониятнинг амалга ошиши → натижа”). 
Буни  Бремоннинг  ўзи  ҳам  тан  олиб 
таъкидлайди:  “Келиб  чиқиши  (илдизлари) 
билан  антропологияга  бориб  тақаларкан, 
адабий 

таҳлил 

техникаси, 

ҳикоя 

семиологияси  ундан  кўплаб  самарали 
имкониятларни олади”

17

Сюжетга  оид  схемаларни  инсоний 

харакатларнинг  эҳтимолий  турлари  билан 
бундай  боғланишини  адабиѐтни  воқелик 
билан  ўзаро  боғлаш  истаги  сифатида 
фақатгина  маъқуллаш  мумкин,  бу  истак 
доим  санъат  тилининг  автономлигини 
уқдиришадиган  структуралистик  тақид 
тарафдорлари  учун  қандайдир  даражада 
(қай  маънода)  кутилмагандир.  Амалда  бу 
ўзаро  боғланиш  ўзининг  салбий  томони 
билан  намоѐн  бўлади,  чунки  Тодоровда 
ҳам,  Бремонда  ҳам  таҳлил  шунга  олиб 
келадики,  санъат  билан  санъат  бўлмаган 
орасидаги  чегаралар  мутлақо  йўқолади 
ҳамда  адабиѐт  тўғрисидаги  илмнинг  ўзига 
хос  объекти  ҳақида  ҳеч  қандай  гап 
бўлмайди.  Бундан  ташқари,  адабиѐт 
ҳодисасининг  ўзи  ҳам,  афтидан,  шубҳа 
остига олинади. Таклиф қилинган методни 
универсаллаштиришга бундай интилиш К. 
Бремоннинг  “Ҳикоя  мантиғи”  китобида 
янада  яққол  таъкидланиб,  унда  олим 
инсоний хатти – ҳаракатларни бошқарувчи 
умумий  қонунларни  белгилашга  уринади 
ва  ўзининг  сўзларига  кўра  ҳам  қизиқиши 
ҳамда эътибори билан адабиѐтга боғланган 

                                                           

17

 Бремон 1972, 135. 

 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

24 

 

Тодоровдан ўзининг фарқини ифодалайди. 
Таъкидлаш лозимки, Ц.Тодоровнинг ўзида 
ҳам  адабиѐтни  инсоний  фаолиятнинг 
бошқа  шакллари  ва  турлари  билан 
узвийлаштиришга  мойиллик  унинг  ўз 
фикрларига  зид  келиб,  анчайин  аниқ 
ифодаланади. 

Масалан,  аввал  айтиб  ўтилганидек, 

адабиѐтнинг хос хусусиятлари тўғрисидаги 
илм  сифатида  поэтика  мавқеи  асосланган 
ўзининг 

“Поэтика” 

номли 

дастурий 

эссесидаги  хулоса  қисмида,  Тодоров,  бир 
қарашда, 

олдин 

таъкидлаганларининг 

ҳаммасини 

бекор 

қилувчи 

мутлақо 

кутилмаган 

хулосаларга 

келади. 

“Поэтикани  ўрганиш  объекти  адабиѐт 
бўлган  мустақил  фан  сифатида  қайд 
этарканмиз, шу обьектнинг автономлигини 
ҳам  фараз  қиламиз;  агар  у  тўлақонли 
бўлмаганида,  поэтиканинг  мустақиллиги 
хусусида  ҳам  фикр  юритиб  бўлмасди. 
Поэтиканинг  мустақиллиги  адабиѐтнинг 
автономлигига боғлиқдир.

18

 

Дарҳақиқат, 

структуралистик 

танқиднинг  умумий  дастлабки  нуқтаи 
назари  шунақадек  туюлади.  Умуман 
олганда 

эса, 

“автоном” 

сўзини 

“мустақиллиқ”  ҳамда  атрофдагилардан 
ажралганлик  (алоҳидалик)  сўзларининг 
синоними  деб  ҳисобламасак,  бу  нафақат 
структуралистларнинг  нуқтаи  назаридир. 
Тодоровнинг 

таъкидлашича, 

поэтика 

илмий 

мавқеининг 

мустақиллигини 

асослаш  учун,  дарвоқе  олим  ўзининг 
кўпгина  ишларини  шунга  бағишлаганди  – 
“адабиѐтнинг 

ўзига 

хослиги 

янада 

мураккаб  “молекуляр”,  содда  бирликлар 
узвийлашуви  сатҳида  эмас,  балки  энг 
содда  “атомий”  сатҳда  бошланишини 
исботлаш”

19

 албатта, зарур. 

Адабий  матнни  ташкил  этувчи 

гапларнинг  бошқа  фикр-жумлалар  билан 
ўхшашлиги  сабабли  “атомий”  сатҳда 
адабиѐтнинг  ўзига  хослигини  аниқлаш 
Ц.Тодоров  учун  имконсизлиги  маълум 
бўлади. Бироқ олим ундан ҳам нарига ўтиб 

                                                           

18

 

Қаранг:  Todorov  Tz.  La  notion  de  litterature.-  In: 

Langue, discours, société. Pour Emile Benveniste. Paris, 1975. p.108

 

19

 Ўша манба, р109

 

“равон  матн  тузилиши  сатҳида”  лирик 
поэманинг  баъзан  фалсафий,  баъзида 
диний  матнлар  билан  ўхшашлигини 
кўради, ҳикоячилик насрини эса гоҳ тарих 
бўйича  асарлар,  гоҳида  эса  газета 
мақолалари 

билан 

умумлаштиради. 

“Ижтимоий 

антропология 

нуқтаи 

назаридан,  адабиѐтнинг  роли,  эҳтимол,  - 
дейди  Тодоров.  –  кино  ѐки  театр,  умуман 
ҳар  қандай  рамзий  фаолият  ролига 
ўхшашдир”.

20

 

Ушбу  кузатишларнинг  барчаси,  шу 

маънода  тўғрики,  воқеликни  идрок  этиш, 
тушуниш  ва  акс  эттиришнинг  бошқа 
усуллари  олдида  бўлганидек,  адабиѐтнинг 
олдида  ҳам  бир  хил  объектлар  туради. 
Албатта, 

Ц.Тодоровдек 

тадқиқотчига 

собиқ  хуштори  ўлдирган  аѐл  ҳақида  суд 
хабарлари  рукнидаги  газета  мақоласи 
билан  “Қизил  ва  қора”  романи  орасида, 
улардаги  ўхшашликларга  қараганда,  анча 
жиддий,  муҳим  фарқлар  мавжудлигини 
эслатиш ножоиз бўларди. 

Адабиѐтни 

адабиѐт 

қиладиган 

билан  боғлиқ  энг  муҳим  ва  энг  мураккаб 
муаммодан  бошлаб,  Тодоров  секин-аста 
уни  нутқ  тузилишининг  ва  кенгроқ 
маънода 

умуман 

инсоннинг 

рамзий 

фаолиятининг  универсал  қонуниятларини 
қидиришга 

алиштиради. 

Моҳиятан, 

Тодоров,  айни  ўринда,  маъно-мазмун 
артикуляциясининг  унинг  намоѐн  бўлиш 
шаклларига  боғламаган  ҳолда  умумий 
қонуниятларини  аниқлашга  интиладиган 
Греймасдан ҳеч қандай фарқ қилмайди. 

Ўз 

фикрларига 

(таъкидларига) 

яққол  қарши  чиқиб,  Тодоров  “адабиѐт 
тўғрисидаги  фан  иборасини  чалғитувчи 
хисоблайди  ҳамда  ўзи  ҳозиржавоблик 
билан  рад  этган  аввалги  мухолифлари 
нуқтаи  назарига  гўѐ  ўтгандек,  шундай 
ѐзади: 

“Адабиѐт  тўғрисида  ягона  фан 

мавжуд  эмас,  чунки  адабиѐт,  унга  турли 
нуқтаи  назарлардан  қаралса,  у  ѐки  бу 
гуманитар  фан  объектининг  бир  қисми 
бўлиб  чиқади...  Аммо,  бошқа  томондан, 
айнан  адабиѐт  ҳақидаги  фан  ҳам  йўқ, 

                                                           

20

 Ўша манба, р.109

 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

25 

 

негаки  унинг  муҳим  хусусиятлари  ўзгача 
тузилишларда  бўлса-да,  ундан  ташқарида 
ҳам  учрайди.  Биринчи  салбий  хулоса 
илмий билиш қонунлари билан; иккинчиси 
– 

ўрганилаѐтган 

объектнинг 

ўзига 

хосликлари билан боғлиқдир”

21

Бу  ўринда  адабий  илмни  бошқа 

гуманитар  илмлар  ажратишга  (Тодоров 
томонидан  бир  неча  бор  айтилган  ва 
“Поэтика”  рисоласида  асосланган  фикр) 
интилиш 

гўѐ 

унутилгандек. 

Тўғри, 

адабиѐтга, 

шаксиз, 

турли 

нуқтаи 

назарлардан  ѐндашиш  ва  уни  бошқа 
гуманитар илмлар объекти қилиш мумкин. 
Кейинги 

илғор 

хорижий 

илм-фанда 

адабиѐтни  ҳар  хил  гуманитар  илмларнинг 
ютуқларини ўзида жамлаб, предмет ҳақида 
энг  тўлиқ,  ҳар  томонлама  билим  бера 
олувчи 

мажмуавий 

ўрганиш 

самарадорлиги  тўғрисида  овозлар  баралла 
янграмоқда.  Бироқ  адабиѐтнинг  ўзига 
хослигини  йўққа  чиқариш  ѐки  эътиборга 
нолойиқ  деб  тан  олиш  деганими  бу? 
Фикримизча, 

адабиѐтнинг 

мажмуавий 

ўрганилиши  ҳалигача  адабиѐт  назарияси 
олдида  бутун  долзарблиги  билан  турган 
энг  муҳим  ҳамда  мушкул  муаммолардан 
бири  бўлиб  қолаѐтган  мана  шу  масалани 
ҳал қилишга ѐрдам бериши даркор. 

Кейинроқ  Ц.Тодоров  айрим  ўзига 

хос адабий хусусиятлар адабиѐтдан ташқи 
ҳодисаларга  ҳам  (сўз  ўйини,  саноқлар) 
хослигига  асосланиб,  узвий  ва  яхлит 
ходиса 

сифатида 

адабиѐтнинг 

мавжудлигини  ҳам  шубҳа  остига  олди  ва 
шу  сабабли  “бутун  адабий  маҳсулот  учун 
умумий  маҳраж”  топиш  мумкин  эмас  деб 
ҳисоблади.

22

 

Унингча,  айрим  адабий 

ҳодисалар  орасидаги  яқинлик,  адабиѐт 
билан 

нутқнинг 

бошқа 

турлари 

орасидагига қараганда анча шубҳалироқ (у 
лирик  шеър  билан  “Уруш  ва  тинчлик” 
сингари  роман  орасидагига  кўра,  лирик 
шеър  билан  ибодат  орасида  кўпроқ 
умумийликни кўради). 

                                                           

21

 Ўша манба, р.110

 

22

 Ўша манба, р.363

 

“Поэтика”  асарида  Тодоров  адабий 

матн 

ва 

матний 

табиатга 

эга 

ходисаларнинг  бутун  тоифасини”  қўшиб 
ўрганиш  зарурлиги  тўғрисида  очиқ  айтиб 
ўтади;  нафақат  адабий,  балки  умуман  ҳар 
қандай  матнлар,  нафақат  сўзга  оид,  балки 
ҳар 

қандай 

символизм... 

хусусан 

ўрганилиши лозим”

23

Ушбу  ҳолатда  поэтиканинг  роли 

қандай?  Энди  у  Тодоровга  ўтиш  босқичи 
бўлиб  кўринади:  у  матн  тўғрисидаги  илм 
асосларини  кашф  этиши  ва  яратиши,  сўнг 
ҳозирча  мавжуд  бўлмаган  қандайдир 
илмга сингиб кетиши лозим, ўша илмнинг 
мақсади  –  ўзининг  мавҳумлаштирувчи 
таҳлилларида 

адабиѐт 

чегараларидан 

чиқадиган 

умумлашмаларгача 

кўтарилишга  интилаѐтган  инсон  символик 
фаолиятининг  умумий  қонуниятларини 
тадқиқ этиш. Шу позицияда, ўтган асрнинг 
60-йиллари француз адабий ҳаѐти учун хос 
бўлган,  янада  умумий  бўлган  адабиѐт 
ҳаракатини  аслан  бадиий  ва  таҳлилий 
ибтидолар  кўшилиши  содир  бўладиган 
ҳамда  гўѐки,  бадиий  адабиѐтнинг  йўқолиб 
кетишига олиб келадиган жараѐн сифатида 
қарашга  мойиллик  намоѐн  бўлади.  Унда 
(ушбу 

нуқтаи 

назарда) 

танқидий 

тафаккурнинг  ҳеч  бир  йўналиши  ҳалигача 
оча  олмаган  адабиѐт  синоатини  англаб 
етишга  структуралистик  даъволарнинг 
қодир  эмаслигининг  эътирофи  ҳам  кўзга 
ташланади. 

Структурализм  нафақат  кўйилган 

масалани  ҳал  қилмади  –  имконсизликни 
талаб  қилмоқ  нечун?  –  амалда  у  уни  ҳал 
этишдан 

бош 

тортди. 

Тадқиқот 

объектининг  ўзига  хосликлари  ҳақидаги 
назарий гаплар амалда структуралистларда 
энг 

кўп 

фойдаланиладиган 

усуллар 

жамланмасининг  намойишига,  энг  кўп 
қўлланувчи 

моделларни 

аниқлашга 

айланиб 

кетди, 

яъни 

асар 

бадиий 

қийматини  англашни  йўққа  чиқарувчи 
ҳамда  асарни  хунармандчилик  маҳсулоти 
даражасига тушириб қўйувчи хом фикрлар 
бўлиб 

чиқди. 

Бундан 

ташқари, 

                                                           

23

 Ўша манба. р.110

 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

26 

 

структуралистлар  томонидан  адабиѐтнинг 
ўзига  хослигини  ўрганишнинг  асосий 
натижаси  шу  ўзига  хосликни  тўла  рад 
этишдек кўринади. 

Фикримизча, 

адабиѐтшуносликка 

оид 

структурализмнинг 

энг 

заиф 

жойларидан 

бири 

мана 

шунда 

– 

ўрганилаѐтган 

ҳодисага 

синхрон 

ва 

диахрон  ѐндашувни  алоҳида  ажратишдан 
кўра, 

анча 

жиддий 

нуқсон. 

Агар 

таҳлилнинг 

фақатгина 

синхроник 

кесишмани  ўрганишдан  иборат  бўлишини 

шарҳлаш  (кўриш)  сарҳадини  вақтинчалик 
ҳамда  онгли  чеклаш  сифатида,  ортидан 
кейингиси  келадиган  биринчи  босқич 
сифатида  қабул  қилиш  мумкин  бўлса  (бу 
хусусда  структуралистларнинг  ўзлари  ҳам 
ѐзадилар), 

унда 

адабиѐтнинг 

ўзига 

хослигини 

ўрганишдан 

воз 

кечиш, 

адабиѐтда 

алоҳида 

эстетик 

қатор 

ҳодисасини  кўришни  истамаслик  уни 
ўрганишга  структур  методни  қўллашнинг 
маъноси  ва  мақсадга  мувофиқлигини 
шубҳа остига қўяди. 

 

Холбеков  М.  Теория  структурного  литературоведения  Цветана  Тодорова. 

В 

статье  рассматривается  метод  структурного  анализа,  введеный  в  практику 
литературоведения прошлого века выдающимся филологом Цветаном Тодоровым, а также 
его вклад в развитие литературноголитературоведения. 

 

Xolbekov  M.

 

Theory  of  structural  literary  criticism  by  Tzvetan  Todorov

.  This  article 

considers  the  method  of  structural  analysis  in  western  literature  of  last  century  and  theory  of 
structural literature of well-known scientist Tzvetan Todorov, his contribution to the development of 
literary structuralism. 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов