355
ЗОИР МАМАЖОНОВНИНГ “ГУЛХАН АТРОФИДА
ЎТИРГАНЛАР” ҚИССАСИДА ТИББИЁТЧИЛАР ОБРАЗИ
Ғойибова Г., 111-гурух, I Педиатрия факультети
Илмий раҳбар: Турдиева К.Ш.
ТошПТИ, Ўзбек тили ва адабиёти, рус ва лотин тиллари кафедраси
Мавзунинг долзарблиги:
Тиббиётимиз ривожланиб, янги ўзгаришлар содир бўлаётган
бир даврда китобхонлар, ўқувчилар, тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг китобга
бўлган қизиқишларини ошириш, инсон саломатлиги, соғлом турмуш тарзи, маънавий ҳамда
маърифий етукликни юқори поғонага кўтариш асосий вазифаларимиздан бўлиб ҳисобланади.
Таниқли адиб ва публицист Зоир Мамажоновнинг “Гулхан атрофида ўтирганлар”
қиссаси ҳар бир давр учун долзарблигини йўқотмайди, чунки унда инсон саломатлиги
посбонлари бўлмиш шифокорларнинг маънавий қиёфаси, одоб-ахлоқи, жамият ва ҳар бир
инсон учун нақадар муҳимлиги тилга олинади.
Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбек адиблари орасида муносиб ўрин эгаллаган Зоир
Мамажоновнинг тиббиёт мавзусидаги асарини кенг оммага тадбиқ этиш, ушбу асардаги асл
мазмун ва моҳиятнинг долзарблигини, мазкур асар тиббиёт ходимларининг катта билим ва
маҳоратга эга бўлган тақдирда ҳам, агар улар ахлоқий жиҳатдан тарбиясиз, маънавий қашшоқ
бўлса беморларнинг даво топишига, уларнинг руҳий ҳолатига ножўя таъсир этишларини ёрқин
намоён қилади. Тадқиқот мақсади асардаги мазкур ғояни маънавий-тарбиявий ёндашув орқали
етказиб бериш.
Тадқиқот материаллари, усуллари:
Зоир Мамажоновнинг’’Гулхан атрофида
ўтирганлар’’қиссаси. Асардаги образлар назарий жиҳатдан қиёсий усулда, маънавий - ахлоқий
ёндашув асосида тадқиқ қилинади.
Олинган натижалар:
Зоир Мамажоновнинг “Гулхан атрофида ўтирганлар қиссасидаги
асосий образлар тиббиётчилардир. Булар: Ҳазрат Қораевич, Зебо Самаровна, Қорасоч ва
бошқалар. Шу билан биргаликда асар давомида ривоят ҳам бериб борилади. Ривоят ҳам
инсонлардаги энг хунук нуқсонлар бўлган: ёлғончилик ва нафс балоси, унинг аянчли
оқибатлари ҳақида қисса ичида бўлган ҳисса. У ўтмишда бўлган кун учун бирдай долзарб
бўлган инсон маънавияти ҳақида ҳикоя қилади. Қиссанинг сюжети қуйидагича: Туман
касалхонасига тиббиёт институтини эндигина тугатган ёш жарроҳ Зебо Самаровна келади.
касалхона бош шифокори Хазрат Караевич касалхонанинг энг тажрибали жарроҳи ҳамдир. У
ўз тажрибалилигини ва мансабини суистеъмол қилади. Порага ўрганади. Қўл остидагилардан
ўз манфаати йўлида фойдаланади. Касалхонага келган дориларни жияни орқали дорихонада
соттиради. Беморларга лоқайд муносабатда бўлади. Енгилтаклик қилади. Ходимлар ва
беморлар билан қўпол муомалада бўлади. Фильм давомида у ўз камчиликларини янглайди ва
яхши томонга ўзгаради. Унинг бу ўзгаришига Зебо Самаровна ёрдам беради. Зебо Самаровна
- тўғрисўз, интилувчан, пок. Хазрат Қораевичнинг нопок ишлари унинг руҳиятини туширади.
Аммо у ўз ишига содиқлиги ва эзгу амаллари билан муҳитни яхши томонга ўзгартиришга
муваффақ бўлади. Х.Қораевич ҳам ўз ҳаракатларининг ёмон оқибати ҳақида ўйланиб қолади.
Хулоса:
Зоир Мамажоновнинг мазкур асари китобхон қалбида ўзгача қизиқиш уйғотади.
Уни ўкиётганингизда асар қахрамонлари билан бир бутунликда эканлигингизни ҳис этасиз.
Асардаги воқеалар ривожи ва унинг композицион қурилиши, қиссадаги акс этган воқеа ва
эпизодлар, шифокорларнинг маънавий ва ахлоқий, тарбиявий жиҳатлари нақадар муҳим
эканлигини кўрсатади. Шифокорнинг ҳар бир қадами унга атрофидагилар берадиган баҳо
сифатида намоён этилади.
Адабиётлар рўйхати:
1. Шойимова, Шохиста, Суръат Гулямов, and Акмал Рахматуллаев. "Роль и значение
национальных медицинских ценностей в сохранении здоровья человека." Актуальные
проблемы обучения социально-гуманитарных наук в медицинском образовании 1.1 (2023):
427-436.
2. Турдиева, Кавсар Шералиевна. "Круг детского чтения поэтических произведений А.
Арипова." Бюллетень науки и практики 6.10 (2020): 430-438.