Жиззах воҳасида тожик этноси вакилларининг жойлашуви ва этномаданий хусусиятлари

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
327-330
12
2
Поделиться
Алманов, К. (2023). Жиззах воҳасида тожик этноси вакилларининг жойлашуви ва этномаданий хусусиятлари. История и культура центральной Азии, 1(1), 327–330. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17134
К Алманов, Гулистанский государственный университет

Кандидат наук.,

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Жиззах воҳаси, ахолисининг этник таркиби ҳилма хиллиги, бу ҳудудда турли этнос ва субэтнослар истиқомат қилиши билан, минтақада алоҳида ажралиб турган.


background image

322

Адабиётлар:

1. Сун Дон Ги.Ўзбекистон Республикаси ва жанубий Корея иқтисодий ва

маданий алоқалар ҳамда истиқболли режалар. Дис.5982. Тошкент. 2000 Б-90.

2. 1926 йилдаги Бутуниттифоқ аҳолини рўйхатга олиш. М., 1928, в. 8.

Қозоқ Автоном Совет СоциалистикРеспубликаси. Қирғиз Автоном
СоциалистикРеспубликаси, 16-35 бетлар; Т. 15. Ўзбекистон ССР, п.С-17-36

3.

김장수

.1995.

중앙아시아한연

[

고려인

]

외이주과정맟새활상

].[

한민족공

동제

]. P-15

4. Ким П.Г. Корейцы Республики Узбекистана-Т.1993 г.Стр-. 14-15, 21

5. ТсГА РУ, ф Р-837, 27-бет, 39-сон, С-19.

6. Ким П.Г.Корейцы Республики Узбекистана. Т. 1993. Б-119.
7. Koryo sinmun. 2016 й. 26 феврал. 3-сон(281) Герои корейских диаспоры

3-сон Б-28

8. http://mg.uz/print/publish/doc/text55461_народы

Узбекистана-корейцы

9. Очётная справка АККЦ Республики Узбекистана. 26 июн.2019 йил.

ЖИЗЗАХ ВОҲАСИДА ТОЖИК ЭТНОСИ ВАКИЛЛАРИНИНГ

ЖОЙЛАШУВИ ВА ЭТНОМАДАНИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Алманов Қ.О.

т.ф.ф.д.(PhD),

Гулистон Давлат университети

ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Жиззах воҳаси, ахолисининг этник

таркиби ҳилма хиллиги, бу ҳудудда турли этнос ва субэтнослар истиқомат
қилиши билан, минтақада алоҳида ажралиб турган. Воҳада яшаётган
аҳолининг этник мансублигига қараганимизда энг юқори ўринларда ўзбек,
қирғиз(қозоқ), тожик ва бошқа этнослар шунингдек яна бир қанча
субэтнослар ташкил этишини кузатамиз. Минтақада яшаб келаётган
қадимий этнослардан бири тожик халқи вакилларидир. Воҳада яшаётган
тожиклар асосан, Қизилқумнинг бепаён майдонларига чегарадош жойлар ва
Нурота, Туркистон тоғларининг ён бағридаги кўп сонли майда тоғ
сойлари, булоқ сувлари атрофларида яшаб ўзларининг ўзига хос тарихини
яратган. Бу сойлар ва булоқлар атрофида ўзлариниг яшаш манзилгоҳлари
қишлоқларни аҳоли масканларини вужудга келтириб асосан деҳқончилик ва
кам қисми чорвачилик, ва савдо сотиқ билан шуғулланган. Бу ҳудудларда
яшаётган аҳолининг кўпчилик қисмини ўзбеклар ташкил қилиб, улар
Жиззахдан жанубий шарқдаги дараларда Форишнинг марказига қадар бўлган
ҳудудларда яшашган. Янги қишлоқдан (Фориш туманининг марказий
ҳудудлари) ғарб томондаги ҳудудларда эса асосан тожиклар яшашган. Бу
икки ҳалқ доимо бир бири билан ўзаро яқин алоқада яшаб хўжалик турмуш
тарзи, урф одат ва ананалари бир бириникидан фарқ қилмаган. Ўзаро урф
одатлар яқинлиги ва ижтимоий муносабатлардаги яқинлик бу икки халқнинг


background image

323

доимий фаровон яшашига ҳизмат қилган. Воҳа тожиклари асосан Фориш,
Янгиобод, Ғаллаорол, Бахмал, Зомин тумани ҳудудларидаги бир қанча катта
кичик қишлоқларда яшайди. Улар ўз манзилгохларини турли тоғ
сойларининг бўйларида, тоғларнинг этагида, дараларнинг ичида барпо
қилишган. Аҳолининг турар жойлари тош ва ёғочлардан бино қилинган
бўлиб бу ҳолат аҳолининг хўжалик маданий хаёти билан белгиланади[1]. Биз
тадқиқ қилган воҳанинг тоғли туманлари ҳисобланган Фориш, Зомин,
Янгиобод туманидаги асосан тожик этноси яшайдиган Ўхм, Мочарм, Соб, Эч
Чаканд, қишлоқлари оқсоқоллари берган маълумотлар ва қурилганига бир
асрдан ошиқроқ бўлган бир қанча иморатларда

(асосан хонадонлар

хонадонларнинг шифтидаги шопилларнинг тоқ сонлардан иборатлигини
кузатдик уларнинг сони 7,9,11 та бўлган асосан бунинг сабаби сифатида
хонадон эгаси билан уларнинг сони жуфт бўлган деган қараш мавжуд)

ҳам

бу элементлар кўзга ташланишини айтиб ўтмоқчимиз[2]. Шунингдек воҳада
аосан сон жихатдан кўпчиликни ташкил этган тожик қишлоқлари Форишда
жойлашган. Нурота тоғларидан ва унинг атрофларида қадимдан савдо
йўллари ўтган бўлиб бу савдо йўллари воҳани қўшни ҳудудлар Самарқанд,
Бухоро, Жанубий Қозоғистон, Еттисув вилоятлари билан боғлаган. Ушбу
ҳудудларда турли савдо карвонлари тўхтаб дам оладиган карвонсарой ва
работларнинг харобалари ХХ асрнинг ўрталарига қадар сақланиб қолган.
Россия империясининг тамонидан эгаллангандан сўнг Нурота тоғлари ва
унинг шимолий ҳудудларида рус пасёлкалари вужудга кела бошлаган. ХIХ
асрнинг сўнги чорагидаги Жиззах уезди бошлиғининг келтириб ўтган
маълумотларига қараганда Боғдонота волостида жами 1300 та ахоли турар
жойлари бўлган[3]. Бу турар жойларда турли этнос ва суб этнослар
истиқомат қилган бўлиб дехқончилик учун қулай ҳудудлар бўлмаганлиги
учун қишлоқ ахолиси бир қанча қийинчиликларга дуч келган турли хил
касалликлар авж олиши натижасида янги ҳудудларга кўчиб ўз
манзилгохларини барпо қилишган. Натижада янги қишлоқ, янги дала, янги
фориш каби атамалар пайдо бўлган. Нурота тоғлари ўзбеклари ва тожиклари
моддий ҳамда маданий соҳаларда мана шундай омиллар сабаб анча орқада
қолганлар. Боғдонота, Синтоб, Устук, Темирқобуқ, Туркман қишлоқ
жамоалари Нурота тоғларининг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, бу
ҳудудларда яшаётган маҳаллий аҳоли хам иқтисодий ҳаётнинг бир меёрда
бўлмаганлигидан азият чекишган ўзларининг хўжалик турларини тез тез
ўзгартириб туришга мажбур бўлганлар. Минтақадаги Мочарим, Андигон
қишлоқларида асосан тожик этносининг 382 хўжалиги бўлиб, улардан 269
тасида ер майдони бўлса, 113 тасида ер бўлмаган. Отлар 30 та, хўкизлар 64
та, сигирлар 90 та, эшаклар сони 120 та, қўй-эчкилар сони 2600 тани ташкил
этганлиги тўғрисида бир қанча малумотлар сақланиб қолган[4]. Этнографик
дала тадқиқотлари давомида биз вохадаги тожиклар яшайдиган қишлоқларда
тожикларнинг бир қанча уруғ ва турли бўлакларга бўлиниб яшашини
кузатдик. Масалан Фориш туманидаги Порашт, Ўхм, Ҳоят, Мочарм, Синтаб,
Соб, Эч қишлоқларида шунингдек Янгиобод туманидаги Чаканд қишлоғида


background image

324

Ғаллаорол туманидаги Сарбазор қишлоғида, Бахмал туманидаги Тожик
қишлоқда яшовчи тожиклар тўғрисида ва уларнинг сони ва турли уруғ ва
бўлакларга бўлиниши тўғрисида архив ва статистик маълумотлар мавжуд.
Биз тадқиқотимиз давомида воҳа ҳалқларининг ўз насабномаларини тузиш
борасида қилган ишларини, турли тадқиқотчиларнинг тадқиқотларини ва
дала этнографик тадқиқотларимизни умумлаштирган ҳолда бир қанча
фикрларни бериб ўтмоқчимиз. М. Фориши ўзининг “Точикони Фориши”
тўпламида, Фориш туманидаги жами 7 та қишлоқда истиқомат қилаётган
тожик этноси вакилларини турли уруғ ва бўлакларга яни, 7 (етти) отаси бир
бўлган ларни турли тўпларга бўлиб қуйидаги жадвални тузади.

Қишлоқ

номи

Уруғ номи

Уруғнинг ичидаги шохлар

1.Порашт

1.Қишлоқи

2.Махмадзамони

3.Қоровулбеги

4.Калмаки

Нест

2. Ўхм

1.Албаки

2. Султони

3. Табақди

Соқиги, Ёрбой, Муллонеъмати, Давлати, Арбоби, Қозиги

Солеҳбой, Алибой, Одинабой, Некмаҳмади,

Муллоартуқи, Муллониёзи, Мулломусой, Тўрбаги,

Бобочаги

3.Ҳоят

1.Куйики

2.Нодирбобой

3.Доҳайити

Нест

4. Мочарм

1.Қунуқсой

2.Ҳалачи

3.Сайфи

Муллофой, Доабдулати, Дорифи, Қалмоқи, Қозиги

Шомаҳмади, Дўстмахмади, Карвони, Давлатбоқиги, Боқиги,

Кочаки

Аширмаҳмади, Муллой, Домўмини

5.Синтаб

1.Муллой

2.Султонҳусейни

Боқиги, Начмидини, Солихи, Тамури, Ҳофизи, Аёни,

Байрами, Ёдгори, Қурама, Эшмаҳмади

6. Соб

1.Ёқуби

2.Султонмуроди

3.Ҳайлой
4.Арбоби

Нест

7. Эч

1.Қозиги

2.Арбоби

3.Муллой

4.Шоҳиги

5.Чолмаги

Морҳўрхо, Лумлумакон, Даҳонялоқиҳо

Ашури, Табарбакитфон, Малики,

Боқисоқиён

Зумрадшоҳи

Нест

Бу каби уруғларнинг бўлиниши ва уларнинг ичидаги шохларга

қарайдиган бўлсак кўпчилиги бир биридан фарқ қилганлигини кузатамиз. Бу
қишлоқларда яшаётган тожик этноси вакиллари турли уруғ ва қавмларга
бўлинишида асосан 7 отаси бир бўлганлар алоҳида ўзларининг
манзилгоҳларини барпо этишгани билан боғлиқ бўлса керак. Уларнинг
машғулотлари тўғрисидаги маълумотлар бир биридан фарқ қилганлигини,
уларнинг катта қисми деҳқончилик билан шуғулланган бўлса, яна бир катта
қисми чорвачилик билан шуғулланишган. Кичик бир гурухи эса боғдорчилик
билан шуғулланиб ўзаро товар айрибошлашда фаол иштирок этишган.
Бундан турли машғулотлар билан шуғулланиш халқнинг ўз ички озуқавий
захирасини қоплашда муҳим рўл ўйнаган. Савдо сотиқ учун асосан қўшни


background image

325

қишлоқ бўлган Накрут (бу қишлоқда асосан ўзбеклар яшайди) қишлоғига
сой бўйлаб боришган. Шунингдек, Жиззах воҳасининг яна бир тоғли ҳудуди
ҳисобланган Янгиобод туманида Чаканд номли тоғлик қишлоқ бўлиб бу
қишлоқда асосан тожик этносининг

варғин

уруғи вакиллари истиқомат

қилишган. Бу ҳақида бизга маълумот берган уруғнинг кекса зиёли вакили
Қ.Ҳамзаевнинг келтириб ўтишича бу уруғ 2 та катта бўллакка бўлинган
бўлган буни ичида энгкўпи

Зохчаҳўри

тўпи вакилларидир деб айтиб ўтди.

Воҳада жойлашган тожик этноси вакиллари яшайдиган катта қишлоқлардан
бири (бугунги кунда Нурота тумани таркибида) Синтоб қишлоғи
ҳисобланади. Асосан аҳолиси чорвадор бўлган ҳозирга қадар ёзда тоғдаги
Фозилмон кўли атрофидаги яйловларда ўз чорвасини боқиб келади. Дала
этнграфик маълумотлар қилганимизда бу уруғнинг хотин-қизлари ҳам навбат
билан яйловга чиқиб, қишга сут ва сутли маҳсулотларни тайёрлашларини
аниқладик. ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида анъанавий дашт-адир
чорвачилиги Жиззах воҳаси аҳолисининг хўжалик маданий ҳаётида муҳим
ўрингга эга бўлган бўлсада, воҳанинг тоғли ҳудудларидаги булоқ бўйлари ва
сув ҳавзаларида яшаётган этнос ва суб этнослар буғдой, кунжут, масхар,
тариқ, қовун, тарвуз экиб суғорма деҳқончилик билан ҳам шуғулланганлар.
Хўжаликнинг бу икки тури воҳанинг суғорма деҳқончилиги ва дашт яйлов
чорвачилиги ўзаро бир-бирини тўлдириб, уйғунлашиб бориши натижасида
воҳадаги турли этнослар ва этник гуруҳлараро (туркман, сарой, хўжа,
найман, манғит ва бошқалар ўртасида) ўзаро иқтисодий, маданий алоқаларни
вужудга келтирган. Воҳада яшаётган турли этнос ва этник гурухлар ўзаро
савдо сотиқда ҳам ўзларининг маҳсулотлари билан доимо фаол алоқада
бўлиб келган. Бугунги Жиззах воҳасининг турли этнослари яшайдиган
қишлоқлар номларига қисқача тўхталиб ўтган элшунос ва топономист
олимлар С.П. Толстов,[5] Б.Ўринбоев,[6] В.В.Бартолд, Б.Х. Кармышева,
Қ.Ҳакимов ҳам бу ҳудудларнинг аҳолиси ва топономиясини ёритиб беришга
ҳаракат қилганлигини Б. Миркамилов эса Форишдаги бир қанча жой
номларининг

этимологияси

бўйича

ўзининг

сезиларли

илмий

тадқиқотларини амалга оширганлигига гувоҳ бўлдик[7].Ўтмишда бутун ёз ва
кузнинг катта қисмида воҳадаги тожик этноси вакиллари боғларда яшаб,
чорвасини Нурота, Туркистон тоғ яйловларида боқишган. ХХ асрнинг
бошларга қадар қишлоқда асосан қиш мавсумида яшашган. Нурота тоғлари
шимолий қисми қишлоқлари аҳолисининг қўшимча машғулотлари пахтадан
ип ясаб, дастгоҳда мато тўқиш бўлган. Ип йигириш хотин-қизлар юмуши,
мато тўқиш эса эркаклар иши эди. Тожик қишлоқлари, қисман ўзбеклар
ҳам пахтадан мато тўқиш билан ХХ асрнинг 50-йиллари ўрталарига қадар
шуғулланишган. Воҳа тожиклари асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан
шуғулланган уларнинг диний ва миллий урф одатлари ўзларига қўшни
бўлган бошқа кўчманчи ҳалқлар билан ўзаро фарқли ва ўхшаш ҳолатлари
бўлган. Бу воҳада ўзбек, тожик, қирғиз, қозоқ ва бошқа турли миллат ва элат
вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда истиқомат қилишганлигини кўрсатади. XIX
асрнинг сўнгги чорагида Жиззах воҳасини руслар тамонидан эгаллагандан


background image

326

сўнг аҳолисининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида этник ва ижтимоий таркибида
жиддий ўзгаришлар содир бўла бошлаган. Жиззах воҳасига тожик
этносининг жойлашиши бўйича турли тадқиқотчиларнинг фикрларига диққат
қилиб шуни ҳулоса қилишимиз мумкинки, бу воҳадаги халқлар қадимдан
ягона этномаданий муҳитда яшаганликлари, мустаҳкам қон-қардошлик
алоқалари, ҳудудий яқинлик, дин ва маданият яқинлиги, савдо-иқтисодий
алоқаларнинг мустаҳкамлиги, қадимдан ҳаракатдаги савдо ва карвон
йўлларининг

мавжудлиги,

ҳамда

турли

этносларнинг

ўзаро

ҳамжихатлигидан маҳаллий ҳукмдорлар ҳам манфаатдор бўлган. Жиззах
воҳаси аҳолисининг этник, тил, урф-одат ва эътиқод яқинлиги улар
ўртасидаги ассимиляция ва консолидация жараёнларини янада жадал
кечишига юқоридаги омиллар асос бўлди. Моддий маданият борасидаги
ютуқлар ҳам хусусан, «тожикча» деб номланган кийиниш услуби, таом ва
емаклар оммалашди. Мазкур минтақа халқларининг ўзаро яқинлашуви
маънавий маданиятнинг ажралмас қисми бўлган урф-одат ва маросимлари,
санъатида ҳам кузатилади. Хуллас, тожик этносининг Жиззах воҳасининг
йирик тоғли туманларида ўзларига яқин қариндошдек бўлиб кетган ўзбек ва
боқа этнослар билан ўзаро қуда анда бўлиб яшаши, аҳоли сонининг ўсишига
баъзи ҳудудларида жой номларининг ўзгаришига, ҳамда янги атамаларнинг
пайдо бўлишига, умуман воҳа этнотопономикасига янги номлар
киритилишига сабаб бўлганлигини кузатамиз. Бундай жой номлари воҳада
янги ташкил этилган туманларда ҳам пайдо бўла бошлаганлиги буни
исботидир. Бу каби омиллар воҳанинг ижтимоий –иқтисодий этномаданий
жараёнларига ўз тасирини ўтказмай қолмаган.

Адабиётлар:

1. Гулямов Я.Г. Нур Бухарский //Этнография и археология Средней

Азии. -М. “Наука”. 1979, с 133.

2. Соб, Эч, Мочарм,Чаканд қишлоғи 2022 йил дала этнографик

ёзувлари.

3. ЦГА респ.Узб. И.1. оп 22, д 15, 1869-1873 гг. Рапорт начальника

Сырдаринской области об осмотре Западной части Джизакскогоуезда и
населения Кызылкума и переписка по вопросу об устройства киргизов
(казахов)на общих с прочих населением верованиям,Ростарт от янв1874г. 176

4. И.Ф. 18, оп 1.д 10935, 1906-1907 гг. -С 33.
5. Osnovnaya problema etnogeneza narodov sredney Azii. S.E.VI-VII.

1947-y

6. Б.Ўринбоев Жиззах вилояти топонимларининг изохли луғатиi. Ўқув

қўлланма. Ж.2007.

7. Кармышева Б.Х. Новыематериалы по этнографии населения

Нуратинского хребта. М. Наука 1978 г. С-156. Қ.Ҳакимов, С.Қораев
Топономика дарслик Т. 2003 йил,б.169-171. Q. Hakimov Jizax viloyati
toponimlari. “Sangzor” Jizzax.2014-y . 114- bet Б.Миркамилов.Фориш тумани
тарихига доир айрим чизгилар. “Жиззах воҳаси – Марказий Осиё


background image

327

цивилизацияси тизимида(қадимги даврдан ҳозирги кунгача)” (республика
миқёсидаги илмий-амалий конференция материаллари) Ж.2020- б-364-365

Оchildiev, F. B. (2020). Social relationship and tax types in the XIX-XX

century in Bukhara Emirate.

International Journal of Scientific and Technology

Research

,

9

(1), 723-729.

Очилдиев, Ф. Б. (2008). Сурхон воҳаси бекликларидаги ижтимоий-

сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар.

Т.: ABU MATBUOТ-KONSALT

, 82.

Ochildiev, F. (2021). The inflow of russian capital and industry into the

Bukhara emirate in the late 19th and early 20th centuries.

Current research journal

of history (2767-472X)

,

2

(06), 20-26.

Muhamedov, Y. (2021, November). Chach As The Administrative Center Of

The Western Khanate. In International Scientific and Current Research
Conferences (pp. 75-79).

ТОШКЕНТ ВОҲАСИ ҲУДУДИДА СОДИР БЎЛГАН ҚАДИМГИ

МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ

Ибрагимов Р.З.

кичик илмий ходим

ЎзР ФА Миллий археология маркази

Евросиёнинг бронза даври жамияти чуқур ижтимоий-иқтисодий ва

маданий жараёнларнинг кечиши билар тавсифланади. Мил. авв. II минг
йилликда Марказий Осиёнинг шимолий даштларида кўчманчи чорвачилик
хўжалик шаклини юритган Андронов маданиятига мансуб қабилалар яшаган.
Улар асосан кўчманчи чорвачилик ва қисман лалми деҳқончилик хўжалиги
билан кун кечирган.

Маълумки, мил. авв. III-II минг йилликда Атлантик иқлими даври

тугаб, Евросиё ҳудудида об-ҳаво қуруқлашиб, Андронов маданиятига мансуб
халқларнинг жанубга кўчишига олиб келган. Уларнинг кўчиши мил. авв. II
минг йилликнинг ўрталарида кучайиб, минг йилликнинг охирги чорагида
Ўрта Осиёнинг жанубий ерларигача кириб борган[1,6-62].

Тошкент воҳаси ерларида сўнгги бронза даври Андронов маданиятига

оид ўрганилган маконлар, дафн иншоотлари ва тасодифий топилмалар мил.
авв. II минг йилликнинг иккинчи ярми билан саналанган. Ушбу ёдгорликлар
алоҳида локал маданиятга ажратилмаган ва даври санаси бўйича қатъий фикр
мавжуд эмас. Археолог олим А.З.Бейсеновнинг оғзаки маълумотига
қараганда Қозоғистон ҳудудида мил. авв. XV асрдан кейин Андронов
маданиятига оид ёдгорлик қолмаган.

Кейингги йилларда амалга оширилган даврлаштириш бўйича Бургулик

маданиятининг шаклланган даври мил. авв. XIII асрлар билан
саналанса[2,13], Андронов жамоаларга оид ёдгорликларни мил. авв. II минг
йилликнинг иккинчи ярми ва учинчи чорагининг биринчи ярми билан

Библиографические ссылки

Гулямов Я.Г. Нур Бухарский //Этнография и археология Средней Азии. -М. “Наука”. 1979, с 133.

Соб, Эч, Мочарм,Чаканд қишлоғи 2022 йил дала этнографик ёзувлари.

ЦГА респ.Узб. И.1. оп 22, д 15, 1869-1873 гг. Рапорт начальника Сырдаринской области об осмотре Западной части Джизакскогоуезда и населения Кызылкума и переписка по вопросу об устройства киргизов (казахов)на общих с прочих населением верованиям,Ростарт от янв1874г. 176

И.Ф. 18, оп 1.д 10935, 1906-1907 гг. -С 33.

Osnovnaya problema etnogeneza narodov sredney Azii. S.E.VI-VII. 1947-y

Б.Ўринбоев Жиззах вилояти топонимларининг изохли луғатиi. Ўқув қўлланма. Ж.2007.

Кармышева Б.Х. Новыематериалы по этнографии населения Нуратинского хребта. М. Наука 1978 г. С-156. Қ.Ҳакимов, С.Қораев Топономика дарслик Т. 2003 йил,б.169-171. Q. Hakimov Jizax viloyati toponimlari. “Sangzor” Jizzax.2014-y . 114- bet Б.Миркамилов.Фориш тумани тарихига доир айрим чизгилар. “Жиззах воҳаси – Марказий Осиё цивилизацияси тизимида(қадимги даврдан ҳозирги кунгача)” (республика миқёсидаги илмий-амалий конференция материаллари) Ж.2020 б-364-365

Оchildiev, F. B. (2020). Social relationship and tax types in the XIX-XX century in Bukhara Emirate. International Journal of Scientific and Technology Research, 9(1), 723-729.

Очилдиев, Ф. Б. (2008). Сурхон воҳаси бекликларидаги ижтимоийсиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар.Т.: ABU MATBUOТ-KONSALT, 82.

Ochildiev, F. (2021). The inflow of russian capital and industry into the Bukhara emirate in the late 19th and early 20th centuries. Current research journal of history (2767-472X), 2(06), 20-26.

Muhamedov, Y. (2021, November). Chach As The Administrative Center Of The Western Khanate. In International Scientific and Current Research Conferences (pp. 75-79).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов