Таниқли олим ва жонкуяр устоз

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
15-16
3
0
Поделиться
Муминов, А. (2023). Таниқли олим ва жонкуяр устоз. История и культура центральной Азии, 1(1), 15–16. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17038
А Муминов, Национальный университет Узбекистана

к.ф.н., проф.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Инсон туғилганидан бошлаб изланади. Изланаверади, изланаверади. Қадамлар секинлашади, сочларга оқ оралайди, тўкилади...Аммо умр сўнггида топгани бир ҳовуч ҳам чиқмайди. Сабаби? Сабаби минг битта. Чунки бу ҳаёт.Ҳаёт йўлида топганларимизнинг барчасида ҳикмат бор. Яхшиликлар бор. Яхши инсонлар бор.Ана шундай яхши инсонлардан бири Профессор Ўктам Маҳмасобирович Мавлонов

Похожие статьи


background image

15

ТАНИҚЛИ ОЛИМ ВА ЖОНКУЯР УСТОЗ

Муминов А.Г.

c.ф.д., проф.,

Ўзбекистон Миллий университети

Инсон туғилганидан бошлаб изланади. Изланаверади, изланаверади.

Қадамлар секинлашади, сочларга оқ оралайди, тўкилади...Аммо умр сўнггида
топгани бир ҳовуч ҳам чиқмайди. Сабаби? Сабаби минг битта. Чунки бу
ҳаёт.Ҳаёт йўлида топганларимизнинг барчасида ҳикмат бор. Яхшиликлар
бор. Яхши инсонлар бор.Ана шундай яхши инсонлардан бири Профессор
Ўктам Маҳмасобирович Мавлонов.

Кўп ҳолларда илм аҳлининг ўзаро танишуви, мулоқот алмашинуви илм

даргоҳларида юзага келади. Бизнинг Ўктам билан танишувимиз эса футбол
майдонида рўй берган. 90-йилларнинг ўрталарида...Хали ҳамон эсимда,
футбол майдонида ёшгина йигит бизга қўшилиб тўп сургани. Мен Ўктамни
тарих факулътети талабаси эканлигини билар эдим. Шунга қарамай, ҳеч
юзма-юз гаплашмагандик. Энг қизиғи, Ўктам одам ажратмас, ёш, талаба,
ёинки ўқитувчилар командаси демасдан бизларга қўшилиб футбол ўйнарди.
У ҳақиқатдан ҳам зўр тўп сурар эди.Орадан анча йиллар ўтган бўлса да,
унинг футболга ишқибозлиги йўқолмаган. Эҳтимолки, Ўктам Мавлонов
археолог бўлмаганида, моҳир футболчи бўлиб, шаклланиши мумкин эди.

Анатолий Сагдуллаевич Сагдуллаев тарих факультети декани бўлган

бир даврда тарих, археология, этнология фанларига, илмга муҳаббати
туғилган иқтидорли ёшлардан, улар қаторида Аминов Бобур, Эшов Баҳодир,
Яхшиев Анвар, Татибоев Азиз, Рахмонов Улуғбек ва яна кўплаб тарихчи,
археологлар факультетда тўпланган эди. Улар қаторида Ўктам Мавлонов ҳам
бор эди. Мен Ўктамни танибманки, унинг қиёфасида камдан-кам инсонларда
учрайдиган ҳокисорлик, касбий фаолиятига ўта жиддий муносабат, олим
сифатида ўз устида хормайдиган, танқидни кўтара оладиган шахс эканлиги
намоён бўлади. Илмий-педагогик фалоиятига таллуқли бўлмаган пайтларда
эса у ҳазилкаш, турли мавзуларда соатлаб гаплашадиган суҳбатдош.
Асосийси, тинглашни билади, муаммоли масалаларга жўяли маслаҳатлар
беради.

Бугун 60 ёшини нишонлаётган археолог-олимнинг илк илмий ва

меҳнат фаолияти айнан тарих факультетида талабалик йилларидаёқ
бошланган десак муболаға бўлмайди. Ўша йилларда университетга ўқитувчи
бўлиб ишга қабул қилиниш кўпчилик учун осон кечмаган. Бироқ
юбиляримизнинг ўткир зеҳнини англаган, илмий қобилиятини муносиб
баҳолай олган факультет раҳбари Анатолий Сагдуллаевич ёш педагог
шогирдлари қаторида уни ҳам ишга қабул қилади. Устоз, ҳамкасбимиз ана
шундай бағрикенг, ҳамиша шогирдларини қўллайди.

Ўктам Мавлонов Ўрта Осиё археологияси ва қадимги давр тарихи

бўйича йирик мутахассис. Археолог-олимнинг “Марказий Осиёнинг қадимги


background image

16

йўллари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари” монографиясида
Марказий Осиё минтақасидаги қадимги алоқа ва савдо йўлларининг
шаклланиши ҳамда ривожланиш босқичларига хос хусусиятларини очиб
беришга бағишланган. Шунингдек, ҳаммуаллифликда чоп этилган илмий
асарлари, тарихий-маданий меросни тарғиб этувчи, маданий ёдгорликларни
асраб-авайлаш заруратини ифода этувчи, оммавий ахборот воситаларида
эълон қилинган мақолалари, телевидение орқали кенг оммага намойиш
этилган бир неча ҳужжатли фильмларга ёзилган сценарийлари алоҳида
аҳамиятга эга. Ўктам Мавлонов фаолияти кўпқиррали бўлиб, у фундаментал
олим, узоқ йиллик педагог, ижодкор, чин маънода ўткир қалам соҳибидир. Бу
бежизга эмас. Негаки Ўктам шеър ёзади, шеъриятни яхши кўради. Таъбир
жоиз бўлса, яқинлар даврасида шеърхонлик қилади. Айниқса, Аллоҳ
раҳматига олган бўлсин раҳматли Неъмат Полвонов билан гўзал ташбеҳлар
ила баҳру-байт айтишувларини завқланиб тинглаганмиз. Шуни алоҳида
таъкидлаш керакки, Ўктам моҳир нотиқ ҳам. Унинг Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида олиб
борган фаолияти давомида академия тингловчиларига ўқиган маруза
дарсларида бевосита иштирок этганман. Олимнинг марузалари ўзига хос,
асосларга бой. Ўрганилган турфа маълумотларни аудиторияга мослаб содда
ва ихчам тарзда, барча учун тушунарли тилда етказиб беради. Муҳтасарини
айтганда, салоҳиятли олим, археолог. Археолог бўлганда ҳам тиниб-
тинчимайдиган ҳилидан. Хатто ёзнинг чилласида Қашқадарё ва
Сурхондарёни яёв кезиб тарихий-маъданий объектларни ўрганди. Фанга
янгилик бўладиган маълумотлар тўплади. Ҳақиқий илм инсонининг қўлидан
келиши мумкин бўлган ишларнинг барчасини бажара олгани таҳсинга
сазовор.

Ҳозирги кунда олим Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети тарих факулътети археология кафедраси профессори
лавозимида илмий-педагогик фаолиятини амалга оширмоқда. Магистратура
йўналиши талабаларига махсус курслардан маърузалар ўқиб, шогирдларига
илмий раҳбарлик қилмоқда. Тарих факультетининг ҳар томонлама ривожида,
ўз йўналишида талаба-магистрларни етиштириш борасида Ўктам
Мавлоновнинг олиб бораётган ишлари салмоқли ўрин касб этмоқда.
Ишонаманки, бугун Ўктам Мавлоновдан илм олаётган, археология
сирларини батафсил ўрганаётган ёшларимиздан келажакда етук олимлар
чиқиши шубҳасиздир.

Ҳамкасбимиз

Ўктам

Мавлоновни

муборак

ёшлари

билан

табриклайман.

Уларга

сиҳат-саломатлик,

узоқ

умр,

туганмас

муваффақиятлар, оила ва шогирдлар ардоғида бўлишни ҳамда илмий
ижодларида улкан зафарлар ҳамроҳлигини тилаб қоламиз. Изланишдан,
шогирдлар етиришдан тўхтаманг!

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов