Денгиз савдосида юртимиз аҳолиси иштироки хусусида (илк ўрта асрлар даври)

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
397-400
1
1
Поделиться
Орзиев, М., & Кучаров, Ж. (2023). Денгиз савдосида юртимиз аҳолиси иштироки хусусида (илк ўрта асрлар даври). История и культура центральной Азии, 1(1), 397–400. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17186
М Орзиев, Бухарский государственный университет

Кандидат наук.

Ж Кучаров, Каршинский государственный университет

Кандидат наук.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Илк ўрта асрларда суғд, хоразм аҳолисининг халқаро муносабатларда ва савдо-иқтисодий алоқаларда моҳир инсонлар бўлганлигига оид маълумотлар тарихий манба ва адабиётларда сақланиб қолинган.


background image

397

5. Шарафиддин Ал Яздий.Зафарнома.Т.: “Шарқ.”,1997.
6. Бўриев Омонулло. Соҳибқирон Амир Темур. Т: “Ўзбекистон”, 2001.

ДЕНГИЗ САВДОСИДА ЮРТИМИЗ АҲОЛИСИ ИШТИРОКИ

ХУСУСИДА (илк ўрта асрлар даври)

Орзиев М.З.

т.ф.ф.д.(PhD),

Бухоро Давлат университети

Кўчаров Ж.Қ.

т.ф.ф.д.(PhD),

Қарши Давлат университети

Илк ўрта асрларда суғд, хоразм аҳолисининг халқаро муносабатларда

ва савдо-иқтисодий алоқаларда моҳир инсонлар бўлганлигига оид
маълумотлар тарихий манба ва адабиётларда сақланиб қолинган. Араб
сайёҳи ва географи бўлган ал-Мақдиси маълумотларида Хоразмдан амударё
орқали Каспийга йўл олган кемалар ўзлари билан олиб кетилган юкларни
Волга дарёсида ҳам учратиш мумкин бўлган [7, 164]лигига оид
маълумотларни ёзиб қолдирганлигини кўришимиз мумкин. Бу Ўрта Осиё
аҳолисининг денгиз савдоси географиясининг кенг кўламли эканлигини
асослашга хизмат қиладиган маълумотлардан бўлиб ҳисобланади.
Шунингдек, ҳозирги Қрим ярим ороли шарқида “Согдак” номли
сўғдийларнинг савдо колонияси мавжуд бўлган бўлиб, В.И. Абаев фикрича,
унинг маъноси “Кичкина Суғдиёна” эканлигига оид фикр-мулоҳазаларни
келтириб ўтган. Сўғд савдогарлари Қора денгиз бўйида жойлашган давлатлар
билан ҳам савдо алоқаларини фаол олиб борган бўлиб, Эрон билан Турк
ҳоқонлиги ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгандан сўнг, Византия
империяси билан савдо-иқтисодий алоқалар Қора денгиз орқали амалга
оширилган. Турк ҳоқони буйруғига биноан суғдий Манниах ҳам айнан шу
йўналиш орқали Виззантияга борган [3, 243]. Шу тариқа Согдак савдо
колонияси вужудга келган деб хулоса қилишимиз мумкин. Э.В. Ртвеладзе
фикрига кўра, сўғдларнинг Қора денгиздаги савдо муносабатларида фаол
бўлиши бу ерда ўз колонияларини ташкил этиш эҳтиёжини вужудга
келтирган [4, 228].

Ёзма манбалардан ташқари археологик изланишлар ҳам юртимиз

аҳолисининг денгизорти мамлакатлари билан турли муносабатларга
киришганликларини тасдиқлайди. С.П. Толстовнинг Хоразмда олиб борган
археологик тадқиқотлари бунга мисол бўла олади. Хоразм ёдгорликлари
хусусан, Жонбос - IV ёдгорлигидан топиб ўрганилган денгиз чиғаноқлари
маҳаллий турларга мансуб бўлмай, уларнинг таркиби Ҳинд океанида ва
Қизил денгизда учрайдиган чиғаноқлар билан бир хилда эканлиги
аниқланган[6,336].Демак, Шарқий Африка ва Арабистон ярим ороли
минтақаси билан савдо-сотиқ алоқалари олиб борилган деб хулоса қилиш
мумкин.


background image

398

Таниқли археолог олим С.П. Толстовнинг Тупроққалъадаги

Хоразмшоҳлар саройини тадқиқ этиши ҳам юқоридаги фикрларга мос
келади. Тупроққалъадаги подшо қабулхонаси қазиб ўрганилганда, тахт
орқасидаги деворий тасвирда, шоҳ тахтда маҳаллий либосларда савлат тўкиб
ўтиргани, унинг атрофида қалин тивит матодан тўқилган кийимлар кийган
шоҳнинг шахсий соқчилари тургани тасвирланган. Шоҳнинг шахсий
гвардияси негроид ирқига хос антропологик кўринишда тасвирланган бўлиб,
уларни антропологик нуқтаи-назардан С.П. Толстов Шарқий Африкадаги
эфиопларга ўхшатган. Тасвирлардаги инсонлар ташқи кўриниши бадани
қора, лаблари қалин, бурунчали кенг ва катта, сочлари жингалак бўлиб, С.П.
Толстов уларни жанубий Ҳиндистондан олиб келинган дравид аҳоли ёки
Шарқий Африкадан келтирилган деган илмий хулосаларга келган [1, 197].

Сўғдларнинг Япония ва Узоқ Шарқ минтақаси денгизбўйи давлатлари

билан муносабатлари алоҳида тадқиқот талаб қиладиган мавзу бўлиб
ҳисобланади. Япониянинг қадимий пойтахти Нара шаҳрида жойлашган
Хоруджи қалъасида бир қатор ҳунармандчилик ашёлар топилган бўлиб,
уларда паҳлавий ва сўғд тилидаги ёзувлар ёзилганлиги аниқланган. Паҳлавий
тилдаги ёзувларда Японияга келтирилган ҳунармандчилик маҳсулотлари,
уларнинг рўйхати ва уларни сотиш билан боғлиқ жараёнларга оид
маълумотлар тилга олинган. Ҳунармандчилик маҳсулотларининг бирида,
сўғд тилида mym syr сўзлари ёзилган бўлиб, у илк ўрта асрларда сўғддаги
оғирлик ўлчов бирлигини билдирган. Олимларнинг маълумотларига кўра,
Японияга ушбу буюмларни келиб қолиши 761 йил деб ҳисобланган [5, 51].
Э.В. Ртвеладзе келтирган маълумотларда, маҳсулотларнинг сўғд тилида
ёзилганларининг бирида маҳсулотлар кимники эканлиги ва ушбу шахс номи
ҳам келтириб ўтилганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, яна бир
ўринда Э.В. Ртвеладзе ушбу буюмларни Японияга келиб қолишини 761 йил
эканлигини келтириб, паҳлавий ва сўғд ёзувларини иккита сандал ёғочига
ёзилганлигига оид фикр-мулоҳазаларини келтириб ўтилганлигини кўриш
мумкин [4, 228].

Дини тарғиботи билан шуғулланган Ўрта осиёликлар, бухороликлар

фаолияти илк ўрта асрларда муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. Мисол
тариқасида асли бухоролик бўлган Ань Ченни келтириб ўтиш мумкин. У
христиан динига мансуб бўлиб, 707-709 йилларда вафот этганлиги унинг
қабртошига ёзиб қолдирилган. Ань хитойликлар томонидан бухороликларга
берилган умумимий ном бўлиб ҳисобланади [5, 52]. Ань Ченнинг вафот этган
жанубий Хитойдаги жой номи тарихий манбаларда Гуйлин мавзеи
эканлигига оид маълумотлар ҳам мавжуд [4, 311].

Ўтган асрнинг 80-йиллари биринчи ярмида Вьетнам билан чегарадош

Кантон ўлкасида олиб борилган археологик изланишлар натижасида
топилган сопол идиш, кўплаб олтин, кумуш буюмлар билан бирга
сосонийлар ҳукумдори Перўз (459-481 йй) драхмалари топилган. Буюмлар VI
асрнинг биринчи ярмига оид бўлиб, улардаги сўғдий ёзувларни япониялик
сўғдшунос Йотака Иошида ўқиган. Ушбу топилма Хитой ва Япония


background image

399

олимларининг сўғдий аҳоли Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги денгиз
савдосида фаол бўлганлигини, бу хусусан V-VIII асрларда яққол кўзга
ташланишини таъкидлайдилар[5, 51]. VI асрнинг биринчи ярмига тўғри
келадиган ушбу археологик топилмалар орасидаги идишда унинг эгаси номи
ҳам ёзиб қўйилган бўлиб, идишнинг чочлик ишига таълуқли эканлиги
юртимиз савдогарлари буюмлари эканлигини исботлайди[3, 243].
Сўғдликларнинг Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги денгиз савдо йўлида VII-
VIII асрларда фаол бўлганликларини япониялик олим Иоджима келтириб
ўтган. Унинг фикрича бу даврда денгиз йўлидаги асосий савдо маҳсулоти
сандал ёғочи (дарахти) бўлган деган фикр-мулоҳазаларни келтириб ўтган[3,
244].

Умуман денгиз йўлларининг йўналишлари ва савдо-иқтисодий

алоқаларнинг тараққий қилишига асос илк ўрта асрларда асос солинган
дейишга тўла асослар мавжуд. Энг қадимги даврлардан илк ўрта асрлар
давригача бўлган савдо-иқтисодий йўлларни тарихий адабиётларда қадимги
денгиз йўли деб келтирилганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек,
адабиётлардан Қадимда Хитойдан Ҳиндистон ва форс кўрфази ҳудудларига
қадар чўзилган денгиз йўллари икки йўналишга эга эканлиги келтириб
ўтилган. Биринчи йўл бу Хитойнинг ҳозирги Фуцзян ўлкаси ҳудудларидан,
Тайван қўлтиғи орқали Борнео оролига, Целебес ва Моллук ярим оролига
борган бўлса, иккинчи йўл Хитойнинг жанубий-ғарбий портларидан
бошланиб, Ҳинди-Хитойнинг шарқий қирғоқбўйи портлари ва Сиам қўлтиғи
орқали Малая ярим оролига ва у ердан Суматра оролигача келган. Бу ердан
яна бир тармоқ Ява, Бали ва Индонезиянинг бошқа оролларига ҳам борган.
Шу минтақадан бирлашган икки савдо йўли кемалари Ҳиндистон, Цейлон ва
Форс қўлтиғига қадар йўл олганлар[2, 297]. Ушбу йўлнинг шаклланиши эса,
узоқ тарихий даврни қамраб олган.

Хулоса қилиб айтганда, қадимги даврлардан бошлаб Ўрта осиё

аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий муносабатларда фаол иштирок этганлар.
Энг қадимги даврлардан бошлаб мол айрбошлашнинг вужудга келиши билан
транспорт воситаларининг ривожига таъсир қилган бўлиб, археологик
топилмалар буни тасдиқлайди. Шунингдек, Ўрта Осиёликларнинг, хусусан
сўғдлар ва Хитой манбаларида Ань фамилияси билан итлга олинган
бухороликларнинг денгиз савдоси ривожида улкан ҳисса қўшганликларини
кўришимиз мумкин.

Адабиётлар:

1. Византия на путях в Индию (из истории торговли византии с

востоком в IV – VIвв.) – М – Л. Наука; 1951. – 257 с.

2. Всемирная история в десяти томах. Том III. – М.: Государственное

издательство политической литературқ, 1957. – 896 с.

3. Ртвеладзе Э.В. Цивилизации, государства, културы Центральной

Азии. – Т.: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2005. – 288 с.


background image

400

4. Ртвеладзе Э.В. Великий индийский путь. Из истории важнейших

торговых дорог Евразии. – Т.: Zamonprassinfo, 2018. – 280 с.

5. Ртвеладзе Э.В. Согдийцы на дальнем Востоке. // Ўзбекистонда

ижтимоий фанлар. 1998. № 8-9. – С. 51-52.

6. Толстов С. П. По следам Древнехорезмской цивилизации. – М – Л.

Наука; 1948. – 322 с.

7. Ғуломов Я. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Қадимги замонлардан

ҳозиргача. – Т.: Ўзбекистон ССРФанлар академияси нашриёти, 1959. – 323 б.

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИГА МЕТРОПОЛИЯДАН КЎЧИРИБ

КЕЛТИРИЛГАН АҲОЛИНИНГ МИЛЛИЙ ТАРКИБИ

(XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари )

Турсунова Г.Б.

ўқитувчи

Самарқанд Давлат туризм университети

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов «Тарихий

хотирасиз келажак йўқ» асарида «Тарихимиз каби, қадим маданиятмизнинг
яратилишида ҳам унга кўплаб этник гуруҳлар, Эл-элатлар ўз улушини қўшган.
Бу – табиий ҳол. Чунки, ҳеч қачон, ҳеч қаерда фақат бита миллатга мансуб
маданият бўлмайди. Ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар,
элатган фаолиятининг ва самарали таъсирининг маҳсулидир. Бир сўз билан
айтганда, кўчманчилар, босқинчилар келиб кетаверишади, лекин ҳалқ боқий
қолади, унинг маданияти абадий яшайди», деб таъкидлаган эди.

Аслида бирор-бир республиканинг миллий таркиби объетив равишда

демографик омиллар ҳамда урбонизация туфайли кенгайса, бунинг ҳеч қандай
зарарли томони йўқ. Лекин мустамлакачилик даврида Сирдарё вилоятига
метрополиядан кўплаб аҳолини кўчириб келтириш йўли билан минтақа
аҳолисининг миллий таркибини механик тарзда кенгайтириш сиёсати
ижтимоий, иқтисодий ва мафкуравий соҳаларда жиддий оқибатларни келтириб
чиқаради.

Туркистон области тузилганича (1865 йил 2 март) қадар Оренбург ва

Ғарбий Сибир генерал-губернаторликларнинг чегараларидан тортиб то Тошкент
воҳасигача бўлган шаҳарларга, ҳарбий истеҳкомлар атрофига Россиядан аҳоли
кўчиб кела бошлаган эди. Казалинск, Оқмачит (Перовск), Туркистон, Верний,
Аягаз (Сергиополь), Жаркент, Тўқмоқ, Қарақўл, Пишпак, Марки (Мерке),
Авлиёота, Талас, Чимкент шаҳарларига ва уларни боғловчи асосий йўллар
бўйида барпо этилган ҳамда бўлажак посёлкаларга рус, украин, белорус аҳолиси
кўплаб келиб бўлган эди. Чоризм томонидан кўчирувчилик сиёсати бўйича илк
бор 1881 йил ва кейин 1883, 1886 1889 йиларда қабул қилинган махсус
қоидаларда ва қонунларда Туркистонга рус аҳолини кўчириш ҳаракатини авж
олдирилди.

Шу сабабли Еттисув областида биргина 1883 йилда 36 рус посёлкалари

тузилди. Ундан ташқари империянинг ички губернияларда қурғоқчилик
оқибатида очарчилик пайдо бўлган йилларда у ерлардан ўзбошимчалик билан

Библиографические ссылки

Византия на путях в Индию (из истории торговли византии с востоком в IV – VIвв.) – М – Л. Наука; 1951. – 257 с.

Всемирная история в десяти томах. Том III. – М.: Государственноеиздательство политической литературқ, 1957. – 896 с.

Ртвеладзе Э.В. Цивилизации, государства, културы Центральной Азии. – Т.: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2005. – 288 с.

Ртвеладзе Э.В. Великий индийский путь. Из истории важнейших торговых дорог Евразии. – Т.: Zamonprassinfo, 2018. – 280 с.

Ртвеладзе Э.В. Согдийцы на дальнем Востоке. // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. 1998. № 8-9. – С. 51-52.

Толстов С. П. По следам Древнехорезмской цивилизации. – М – Л. Наука; 1948. – 322 с.

Ғуломов Я. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Қадимги замонлардан ҳозиргача. – Т.: Ўзбекистон ССРФанлар академияси нашриёти, 1959. – 323 б

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов