Ўзбекистон энг янги тарих чорраҳасида (геосиёсат ва унда инсон омилига оид айрим мулоҳазалар)

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
414-418
6
3
Поделиться
Холбеков, А. (2023). Ўзбекистон энг янги тарих чорраҳасида (геосиёсат ва унда инсон омилига оид айрим мулоҳазалар). История и культура центральной Азии, 1(1), 414–418. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17189
А Холбеков, Национальный университет Узбекистана

к.т.н., проф.,

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Социология ижтимоий ҳаётни, хусусан ижтимоий ўзгаришларни инсон хатти-ҳаракатларининг сабаблари ва социал оқибатлари контекстида ўрганади. Ушбу жараёнлар шунингдек умуман тарих ва хусусан аниқ бир даврга боғлаб ўрганилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий констурукциялар, яъни ижтимоий гуруҳлар, институтлар ва ташкилотлар одамларнинг ушбу тузилмалардаги ҳолати ва роли нуқтаи назаридан қаралади. Инсоннинг барча хулқ-атвори ва хатти ҳаракати ўз моҳияти ва оқибатларига кўра ижтимоий мазмунга эга бўлганлиги сабабли, социологияпредмети инсон омили билан боғлиқ. Бу айниқса жамиятнинг сиёсий тарихи, аввало энг янги тарихи билан боғлиқлигини кўрсатади.


background image

414

Средней Азии и Алтая // Великий шелковый путь. Культура и традиции.
Прошлое и настоящее. – Ташкент, 2006.-С.122-123; Его же Қадимги
йўлларнинг урбанизация ва шаҳарсозлик маданияти ривожида тўтган
ўрни//Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари: тарих ва ҳозирги замон. –
Ташкент, 2007.-С. 50-54; Его же. Самарканд в системе древних путей
Среднеазиатского междуречья//Роль города Самарканда в истории мирового
культурного развития. – Ташкент-Самарканд. – С. 101-104; Мавлонов Ў.,
Маҳкамова Д. Маданий алоқалар ва савдо йуллари. – Тошкент, 2004;
Мавланов Ў.М. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва
ривожланиш босқичлари. – Тошкент, 2008 и др.

2. Кдырниязов М.-Ш., Ягодин В.Н., Мамбетуллаев М.М., Сагдуллаев

А.С., Кдырниязов О.-Ш. История цивилизации Хорезма. – Нукус, 2017.

3. Сайманов С.С., Сулайманов С.А. Пути сообщения Хивинского

ханства// “Вестник” ККО АНРУз., 2007. – № 3.

С.64-65; Сулайманов С.А.,

Сапаров Н.Ж. О судоходстве по реке Амударья и его руслах// Материалы
Международного симпозиума “Приаралья на перекрестке культур”,
посвященного 100-летию со дня рождения С.П.Толстова. – Нукус, 2007.

С.81-82; Сулайманов С.А. История создания и деятельности Аральской
флотилии//Материалы II международной научно-практической конференции
“Историко-культурное наследие Арало-Каспийского региона”. – Актау, 2010.

С. 87-90.

4. Сейтимбетов М. Дневник М.Н.Чернышевского «Через Усть-Урт в

Среднюю Азию» и его значение // Каспий-Арал өңириниңтарихи-
мәденимураларыатамасындағыхалық-аралық конференция материаллары.
Актау,2007;

Его

же.

Рус

изертлеўшилериниңмийнетлеринде

Қарақалпақстантарийхыбойынша мағлыўматлар (XIX әсиракыры – XX
басы)// Вестник Каракалпакского государственного университета. 2008. №1.

5. Сайманов С.С. История города Кунграда (ХУШ – первая половина

Х1Х вв.). Автореф. дисс. … канд. ист. наук. – Нукус, 2001; Его же Русские
миссии и посольства в Хивинском ханстве (XVIII-первая половина XIX вв.)//
«Восток Запад: аспекты взаимодействия». – Ташкент 2006, – С. 161-164.

6. Бекимбетов Б. История общественно-политического движения за

спасение Аральского моря (1960-1990-е годы). Автореф. дисс. ... канд. ист.
наук. – Нукус, 2007.

ЎЗБЕКИСТОН ЭНГ ЯНГИ ТАРИХ ЧОРРАҲАСИДА

(геосиёсат ва унда инсон омилига оид айрим мулоҳазалар)

Холбеков А.

соц.ф.д., проф.,

Ўзбекистон Миллий университети

Социология ижтимоий ҳаётни, хусусан ижтимоий ўзгаришларни инсон

хатти-ҳаракатларининг сабаблари ва социал оқибатлари контекстида
ўрганади. Ушбу жараёнлар шунингдек умуман тарих ва хусусан аниқ бир


background image

415

даврга боғлаб ўрганилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий
констурукциялар, яъни ижтимоий гуруҳлар, институтлар ва ташкилотлар
одамларнинг ушбу тузилмалардаги ҳолати ва роли нуқтаи назаридан
қаралади. Инсоннинг барча хулқ-атвори ва хатти-ҳаракати ўз моҳияти ва
оқибатларига кўра ижтимоий мазмунга эга бўлганлиги сабабли,
социологияпредмети инсон омили билан боғлиқ. Бу айниқса жамиятнинг
сиёсий тарихи, аввало энг янги тарихи билан боғлиқлигини кўрсатади.

Юқорида баён қилинган нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг энг янги

тарихидаги фундаментал аҳамиятли воқеа –бу давлат мустақиллигининг
қўлга киритилишидир. Демак, ушбу воқеа халқимиз ўзянги тарихига
империалистик мамлакатлар тажовузига қарши туриш салоҳияти нуқтаи
назаридан қарашига барча асослар бор. Шу ўринда империалистик сиёсат
моҳиятига оид бир неча тарихий фактларни келтириб ўтиш лозим.

Биринчи тарихий факт. 18-асрда ҳозирги Канада ҳудудида 250 000,

АҚШ ҳудудида бир миллионга яқин туб аҳоли, яьни ҳиндулар яшаган эди.
Кейинчалик колониалистлар томонидан ҳиндуларни резервацияларга
кўчириш ва оммавий қириб юбориш бошлангач, уларнинг сони кескин
камайиб кетган. Лекин, ҳозирда америкача либерал демократия
пропагандачилари бу тарихий фактни ошкор қилмайдилар.

Иккинчи тарихий факт. Конго тарихан дастлаб Франция томонидан

истило қилинган эди. Кейинчалик устаси фаранглар колонияларга эга бўлиш
борасида ўз улушлари кўпайиб кетгач, қарам ҳудудларни босиб олиш учун
курашда кеч қолган, фаранг тилида сўзлашувчи бельгиялик қироллар
оиласига сотиб юборганлиги ҳақида далиллар мавжуд. Бельгия қироли
Леопольд II Конгода каучук плантациясини жорий қилиб, ҳаддан зиёд зулмга
асосланган режимни жорий этган. Масалан, кунлик нормани бажармаган туб
аҳоли вакилининг қўл панжалари чопилган. Сал ўтиб, Леопольд II фил
суягига ружу қўйган, чунки унинг кўплаб хонимчалари учун фил суягидан
тақинчоқлар тайёрланар эди. Натижада нафақат минглаб филлар, уларнинг
ортидан қора танлилар ўлимга маҳкум бўлган. Умумий ҳисобда, Леопольд II
даврида Конгода бир миллион қора танли туб аҳоли вакиллари оғир меҳнат,
шафқатсиз эксплуатация ва жазо тизими, шунингдек турли касалликлар
окибатида қирилиб кетишган. Ҳозирда ғарб “демократлари”чин маънодаги
бугеноцид ҳакида лом-лим дейишмайди. Демак, тарихга холис қараш
кўпинча геосиёсатнинг қурбони бўлаётганлигини кўрамиз.

Юқоридаги тарихий фактлар асосида Ўзбекистоннинг энг янги

тарихини ёритишда ва уни ўқитишда мустақиллик ғоялари ва унинг
аҳамиятига алоҳида аҳамият қаратилиши керак.

Мамлакатимизнинг ўз тараққиёт йўлини танлаш муаммоси мавзунинг

иккинчи бир қиррасидир. Тарихан мураккаб даврда давлатимизнинг Биринчи
президенти Ислом Каримов Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт йўлини тўғри
асослаб берганлигини бугунги воқелик кўрсатмоқда.

Маълумки, ҳозирда ҳеч бир замонавий жамият ўзиникапиталистик деб

аташни хуш кўрмайди, балки унинг ўрнига "бозор механизмлари" атамаси


background image

416

ишлатилади.Қолаверса, "социализм" атамасига нисбатан ҳам шу мулоҳазани
билдириш мумкин. Шу ўринда янги тарих дунёнингсобиқ СССР ва АҚШ
бошчилигидаги икки лагерга бўлинган даврда уларнинг ҳар иккаласига
нисбатан танқидий ёндашув Хитой давлати раҳбарлари ҳаммадан узоқни
кўра билганлигини кўрсатмоқда. Гап шундаки, 1970-йиллар охирида хитой
жамиятини жар ёқасига олиб келиб қўйган догматик раҳбар Мао Це Дун
вафотидан сўнг, Хитойда кенг қамровли ислоҳотлар бошланган эди.
Уларнинг бошида реформатор Ден Сяопин турар эди. УХитой етакчисига
айланган дастлабки кунидан бошлаб, муҳим стратегик вазифани амалга
оширди. Хитойнинг деярли барча даражадаги раҳбарлари, яьни ҳозирги
замон сиёсатшунослари тилида айтганда, мамлакат сиёсий элитаси
вакилларини жамлаган коммунистик партия қурултойида Дэн Сяопин
йиғилганларга қарата бир савол билан мурожаат қилди: "Айтингчи, оқ мушук
яхшими ёки қора мушук яхшими?". Табиийки, ҳамма таажжубдан жим
туришди. Дэн саволини яна такрорлайди. Яна ҳеч ким жавоб беролмагач, у
фикрини баён қилади: "Жавоб беролмаслигингизни билардим. Чунки, сиз
икки ўзаро бир-бирига зид нарсани мувофиқлаштиришни хаёлингизга ҳам
келтиролмадингиз.Тасаввур килинг, оқ мушук - оппоқ, покиза, тоза жонзот,
уни мажозан социализмга қиёслайлик. Моҳиятан социализм гўёки яхши
тузум бўлиб кўринсада, аммо самараси кам бўлган иқтисодга асосланади.
Унинг яхшилиги шуки, унда коллективизм бор, бой ва камбағал ўртасида
фарқ деярли йўқ, оммавий ташкилотлар эса ижтимоий тартибни сақлашга
ҳаракат қилади. Аммо самарасизлиги шуки, унда мотивация йўк, яъни яхши
ишлаган ҳам, ёмон ишлаган ҳам бир хил маош, даромад олади. Натижада,
дангаса ва ишёқмаслар кўпайиб, улар давлатнинг бўйнида қолиб кетадилар.
Кўриниб турибдики, оқ мушук сичқон овламаяпти.Қора мушукни эса
капитализмга қиёслайлик. Капитализм шафқатсиз тузум, агарда омад ва
пулинг бўлса яхши яшайсан, сал оёғинг тойса, омадинг кетса, ҳеч ким ҳеч
бирор инсонга раҳм қилмайди. Аммо, капитализм шу вақтнинг ўзида
мотивация асосига қурилган. Агар ғоянг бўлса, бойиб кетишинг осон, солиқ
тўлаб юрсанг ва қонунни бузмасанг бўлди, бизнесингга ҳеч бир тўсиқ
бўлмайди, гуллаб-яшнайсан. Бунинг ортидан бой одамлар соат сайин
кўпайиб бораверади. Демак, оқ мушук ёки қора мушук, бунинг аҳамияти
йўқ, муҳими у сичқон овлаши керак. Шу маънода биз қурадиган жамиятни
капиталистик ёки социалистик деб аташ муҳим эмас. Мухими, у шундай
жамият бўлсинки, унда одамлар яхши яшасин, фаровон ҳаёт кечирсин.
Демак, биз ҳар икки тузумнинг энг яхши томонларини оламиз ва уларнинг
ёмон томонларидан воз кечамиз".

Дархакикат, хитой ислоҳотларининг пойдеворини шу каби оддий ва

доно принциплар ташкил этди. Натижада, мамлакат 30-40 йил ичида энг
қашшоқ мамлакатлар сафидан чикиб, бугунги кунда дунёнинг энг тез
ривожланаётган давлатига айланди. Ден Сяопин аввал бошданоқ,
коммунистик партия обрўси ва кучига таяниб, ягона ҳаракат стратегиясини
олиб бориш учун сиёсий элитанинг кафолатини талаб қилди ва бунга бутун


background image

417

ислоҳотлари давомида эриша олди. Бу эса ислоҳотларни охиригача олиб
боришда асос бўлиб хизмат қилди. Хитой ҳар иккала тузумни давлат ва
жамият фойдасига ишлата олган ягона мамлакатдир.

Табиийки, тараққиёт моделлари турлича бўлиб, инсон тараққиёти

индекси (соғлини сақлаш, узоқ умр куриш давомийлиги, таълим ва ҳ.к.)
умуминсоний характерга эгадир.Замонавий цивилизациянинг турфа
кемтикликлари ҳам бор. Агар замонавий цивилизация ижтимоий адолатни
таъминлаш томонга юз бурмаса, ҳалокатга учраши мумкин деган фикрлар
ҳам мавжуд. Маълум маънода шундай бўлди ҳам. Европа XX асрда
инқилоблардан қутулиб қолди. Аввало, Европада ишчилар синфи ўз
ҳуқуқлари учун бирлашиб курашгани учун ҳам капиталистлар ён босишга
мажбур бўлишди. Қолаверса, айрим марксистик ғоялардан унумли
фойдаланиш, айтайлик иш кунини қисқартиришди, маошларни ошириш охир
оқибат ишчиларнинг инқилоб қилишга бўлган эҳтиёжини сўндирди.
Натижада кўплаб шимолий Европа мамлакатларида социал фарқланиш
камайди. Аммо бугунги постсоциалистик макондаги мамлакатларда молия
олигархларининг иш ўринларини яратиб, тадбиркорлик қилиш эмас, балки
давлат бюджети ўғирлаб, халқнинг ҳаққини еб бойиб кетиш ҳолатлари
бундан мустаснодир.

Швеция айрим социалистик ғоялар ва бозор механизмларининг ўзаро

боғлай олган яна бир мамлакатдир. Демак, ҳозирда тизимлар қарама-
қаршилиги биринчи планда турмаяпти. Албатта, синфий антагонизм
актуаллигича турибди. Капиталнинг ҳаракатланиш қонунига кўра, эртами-
кеч давлатнинг капитални тийиб турувчи социалистик механизмларини
ютиб юбориши ҳам мумкин. Социализмқуриш учун капитализм орқали
етарли шарт-шароитларни яратиб олиб, жаҳон бозорида етакчига айланган
мамлакатнинг ўзи йўқ. Иқтисодни вақт ўтиб яна социалистик ўзанга
қайтариш иқтисодий ўсишнинг пасайишига олиб келиши мумкин. Юқрида
айтиб ўтилган симбиотик тузум қайтадан тўлиқ капитализм реставрациясига
олиб келиши ёки социалистик механизмларнинг ортиқча кучайиб
кетмаслиги учун эса бозор механизмлари амал қилиши муҳимдир.Буни
ҳозирда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатда
кўряпмиз. Энди мавзуга оид учинчи масалага тўхталсак. Бу XXI аср сиёсати
реал сиёсий арбоблари фаолияти билан чамбарчас боғлиқлиги масаласидир.
Сиёсатчилар ҳар бир даврга мос бўлиб, давр мураккаблиги кучли сиёсатчини
майдонга олиб чикади. Масалан, ўтган асрнинг 30-40 йилларида Рузвельт ва
Черчилль каби, урушдан кейинги йилларда эса де Голь, Аденауэр каби, тинч
60-йиллар Брандт, Шмит каби сиёсатчиларни олдинга чиқарди.Дунёнинг
икки қутбли тизимлари ўртасида кураш авж олган йилларда, айникса, 60-
йиллар бошида АҚШ да сиёсат майдонига Джон Кеннеди кириб келди. Агар
ана шу гайратчан, аммо ёшига нисбатан доно сиёсатчи булмаганида, унинг
ҳамкасби ва антилагер вакили Хрушев ўз волюнтаризми ва анчагина
ҳовлиқмалиги билан инсониятни атом уруши хавфидан холи қилишига
ишонч йўқ эди.Кейинчалик, икки лагер ўртасида муносабатлар нисбатан


background image

418

мувозанатлашган 70-йилларда Никсон ҳокимиятга келиб, собиқ СССР га
визити пайтида Леонид Брежнев билан шартномалар тузишга эришди. Аммо
кўп ўтмай, “совуқ уруш” яна авжига чиқди ва Андропов (у кўп жиҳатдан
Путиннинг устози) дунёга очикдан-очиқ ядро қуролиниқўллаш билан таҳдид
қилмоқда.

Икки лагер ўртасидакураш авж олиб, социалистик лагер ўз догматизми

ва ортиқча манманлиги ошиб кетиб, турғунлик даври ҳукмрон бўлгач,
Леонид Брежнев даври бошланди. Аммо турғунлик тизимли кризисни
келтириб чикаргач, унинг даври тугди. Сиёсатда "артистлар" даври
бошланди: Горбачев артист бўлмасада, бу касбнинг кўплаб қирраларини
ўзлаштирган бўлиб чиқди, унинг даврдоши Рональд Рейган (ўз хотини билан
биргаликда) асл касбига кўра ҳақиқий артистдан чиққан АҚШ президентига
айланди. Натижа маьлум: у ўз ролини ажойиб тарзда бажарди. Дунёда икки
қутбли тартибот ўрнида бир қутбли сиёсий тизим барпо бўлиши билан, 70
йилдан ортиқ даврда катта энергия, ақл ва руҳий зўриқишни талаб қилган ва
шунга мос тарзда иродали шахсларни талаб қилган тартиботга эхтиёж
колмади: сиёсатдонлар, сўнг эса сиёсатбоз сиёсатчилар плеядаси сиёсий
саҳнага ёпирилди. Тўғри, икки лагерь асосий акторлари курашидан четрокда
турган Европанинг бир қатор тажрибали сиёсатчилари ҳам оз эмасди:
Миттеран, кейинрок Жак Ширак, Маргарет Тэтчер, Шредер ва б.

Хуллас, Ўзбекистон ўзининг муносиб етакчиси бошчилигида ўз

мустақиллигини ҳар томонлама мустаҳкамлаб, мамлакатимизда фаровон
жамият барпо этиши унинг энг янги тарихидаги муҳим воқеликка айланади.

РОССИЯНИНГ ШАРҚИЙ БУХОРОДАГИ МУСТАМЛАКАЧИЛИК

СИЁСАТИ

Турсунов С.Н.

т.ф.д., проф.,

Термиз Давлат университети

ХIХ аср ўрталарида Европа сиёсий доираларини таъкидлашича, Осиёда

Туркиядан кейин Мусулмон дунёсида алоҳида мавқега эга бўлган Бухоро
катта иқтисодий сиёсий нуфузга эга эди. Туркистон ва Бухоронинг Россия
томонидан истило қилиниши натижасида Россия ҳукуматини иқтисодий-
сиёсий нуфузи ўсиб саноат учун бой хомашё манбасига эга бўлди. Россия
Бухоро хонлигига қарашли мусулмонлар яшайдиган катта ҳудудларни ўз
мустамлакасига айлантириб, унинг иқтисодий имкониятларини Россия
манфаатларига хизмат қилдирди, хомашё манбасини толон-тарож қилишга
жиддий киришди. Миллий камситиш сиёсати асосида маҳаллий халқларнинг
ҳуқуқларини чеклаб, миллий тил ва маданият ривожига тўсиқ бўлиб, миллий
ғоялар таъқиб остига олинди. Ўз навбатида Россиядан кўчириб келтирилган
рус ва рус тилида сўзлашувчи аҳолига худди Россия марказидагидай
имкониятлар яратилиб, келгинди миллий гуруҳларга ҳуқуқий шарт-
шароитлар яратилади [1,Б.35]. Россия ва Афғонистон ўртасида тузилган

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов