Jahon sog„liqni saqlash tashkiloti ma‟lumotlarga ko„ra «...qorin old devorining churrasi bir vaqtning o„zida qorin bo„shlig„i a‟zolarining kasalliklari bilan birgalikda keng tarqalgan jarrohlik kasalliklaridan biri bo„lib, aholining 3-7% ida uchraydi va asosan mehnatga layoqatli yoshdagi odamlarni tashkil qiladi» 1 . Adabiyot ma‟lumotlariga ko„ra, gerniotomiya qilingan bemorlarning 15-20% i operatsiyadan keyin boshqa jarrohlik kasalliklari sababli takroriy jarrohlik aralashuvlarga duchor bo„ladi. Bu bir vaqtda bajariladigan jarrohlik amaliyotlari muammosining dolzarbligini belgilaydi. Bemorda qorin bo„shlig„i a‟zolarining birga keladigan kasalligi bo„lsa, ventral churrada faqat gerniotomiya qilishning mantiqsizligiga e‟tibor qaratish lozim. Qorin bo„shlig„ining boshqa patologiyasi bo„lgan bemorlarda faqat gerniotomiya qilingan taqdirda, takroriy jarrohlik amaliyoti ko„pincha gernioplastika natijalarini bekor qiladi. Dunyo miqyosida qorin devorida va qorin bo„shlig„i a‟zolarida bir vaqtning o„zida bajariladigan jarrohlik amaliyotlari ko„plab bajarilgan bo„lib, jarrohlik aralashuvining murakkabligi e‟tirof etilgan, tadqiqotlar natijasida davolanish muddati kamayishi, churra tuzalgandan keyin yuzaga kelishi mumkin bo„lgan asoratlar rivojlanish xavfi kamayishiga erishilgan hamda qayta jarrohlik amaliyoti sababli takroriy og„riqsizlantirish jarayonida yuzaga kelishi mumkin bo„lgan qo„shimcha hissiy zo„riqish xavfi kamaytirilgan. Churralari bo„lgan bemorlarda xoledoxolitiaz ko„p uchrashi, ayollar orasida esa kichik chanoq bo„shlig„i patologiyalari, qorin bo„shlig„ida chandiqli kasalliklar, surunkali va o„tkir osti ichak tutilishi, abdominoptoz aniqlanishi to„g„risida ma‟lumotlar keltirilgan.
Mazkur muammolar oshqozon-ichak traktining turli soxalarida joylashgan chandiqli kasallik, chandiqli ichak tutilishi va fistulalar mavjudligi bilan bog„liqligi isbotlangan. Bularning barchasi churrani bartaraf etish etapida, qorin bo„shlig„i etapida va qorin bo„shlig„ini yopish etapida jarrohlik jarayonini batafsil o„rganishni talab qiladi. Hozirgi kunda mamlakatimizda aholini ijtimoiy muhofaza qilish va sog„liqni saqlash tizimini takomillashtirish borasida keng ko„lamli ishlar amalga oshirilmoqda. Ushbu yo„nalishda, xususan, morbid semizligi bo„lgan bemorlarda ventral churralarni jarrohlik yo„li bilan davolashni yaxshilashda ijobiy natijalarga erishilmoqda. Shu bilan birga, ushbu bemorlarga ko„rsatiladigan yordamni yaxshilash uchun perioperativ asoratlarning oldini olish va kasallikning qaytalanishining uzoq muddatli oldini olishni hisobga olgan holda jarrohlik
aralashuv samaradorligini baholash uchun dalillarga asoslangan natijalar talab qilinadi. Bu borada 2022-2026 yillarga mo„ljallangan Yangi O„zbekiston taraqqiyot strategiyasining yettita ustuvor yo„nalishiga muvofiq aholiga tibbiy xizmat kuratish darajasini yangi bosqichga ko„tarishda «...birlamchi tibbiy-sanitariya xizmatda aholiga malakali ximzmat ko„rsatish sifatini yaxshilash...» 22kabi vazifalar belgilangan. Ushbu vazifalarni amalga oshirish, diagnostika va jarrohlik taktikasini maqbullashtirish orqali semizligi bo„lgan bemorlarda ventral churralarni jarrohlik yo„li bilan davolash natijalarini yaxshilash,
jarrohlik davolash usullarini takomillashtirish ustuvor yo„nalishlardan biridir.
Mazkur dissertatsiya tadqiqoti O„zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020 yil 12 noyabrdagi PF-6110-son «Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari faoliyatiga mutlaqo yangi mexanizmlarni joriy qilish va sog„liqni saqlash tizimida olib borilayotgan islohotlar samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari to„g„risida» gi va 2022 yil 28 yanvardagi PF-60-son «2022-2026 yillarda Yangi O„zbekistonni rivojlantirish strategiyasi to„g„risida» gi Farmonlari, 2020 yil 10 noyabrdagi PQ-4887-son «Aholining sog„lom ovqatlanishini taminlash bo„yicha qo„shimcha chora tadbirlar to„g„risida» va 2020 yil 12 noyabrdagi PQ-4891-son «Tibbiy profilaktika ishlari samaradorligini yanada oshirish orqali jamoat salomatligini ta‟minlashga oid qo„shimcha chora-tadbirlari to„g„risida»gi Qarorlari
hamda mazkur faoliyatga tegishli boshqa me‟yoriy-huquqiy hujjatlarda belgilangan vazifalarni amalga oshirishga muayyan darajada xizmat qilgan.
Tadqiqot respublika fan va texnologiyalari rivojlanishining ustuvor yo‘nalishlariga mosligi. Dissertatsiya tadqiqotlari respublika fan va texnika taraqqiyotining VI «Tibbiyot va farmakologiya» ustuvor yo„nalishiga muvofiq olib borilgan.
Ушбу мақолада Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий ишлар бўйича суд жараёнида иштирокчиларнинг судья томонидан сўроқ қилишнинг процессуал ва тактик асослари кўриб чиқилган. Ҳусусан, жиноий ишлар бўйича суд жараёнига шахсни жалб қилиш мақсади ва асоси, сўроқ вақти тактик усулларни қўллашнинг аҳамияти, судьянинг саволларни шаклантиришда ва тартиб бўйича қўйишда профессионал ва психологик фазилатлари таъсири, сўроқ натижаларини расмийлаштириш талаблари белгиланган. Сўроқга тайёрланиш ва ўтказишда ҳамда аниқланадиган ҳолатларга тўғри ҳуқуқий баҳо беришни муаллиф услубиёти ёритилган
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда семизлик аҳоли ўртасида кенг тарқалган ва кўпайиш тенденциясига эга. «…Семизлик эрта ўлим хавфини сезиларли даражада оширади, бирламчи ҳамда қорин бўшлиғи аъзоларида ўтказилган турли хилдаги аралашувлардан кейин қорин чурралари пайдо бўлишига олиб келади...»1. Беморларнинг бундай контингенти жиддий ҳамроҳ касалликлар, жарроҳлик пайтида юзага келиши мумкин бўлган техник қийинчиликлар, шунингдек операциядан кейинги даврда асоратлар ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли жарроҳлар учун маълум бир қийинчилик туғдиради. Шошилинч кўрсатмалар асосида амалга оширилган жарроҳлик амалиёти ушбу беморларда бир неча баробар юқори операцион хавф билан кечади. Чурранинг қайталанишига олиб келувчи, етарли ҳажмда бажарилмаган операция беморларнинг ҳаёт сифатини янада ёмонлаштиради, тўлиқ тузалиш ва нормал ҳаётга қайтиш имкониятига бўлган ишончни пасайтиради. Шу сабабли морбид семизлик ва вентрал чурра билан касалланган одамларга тиббий ёрдамни ташкил қилишни яхшилаш учун ушбу маълумотлар асос бўлган.
Жаҳон амалиётида ҳозирги вақтда семизлик билан боғлиқ касалликлар, шу жумладан вентрал чурра билан оғриганлар сони купаймоқда. Ушбу беморларда чурраларни жарроҳлик даволаш хусусиятлари, операциядан кейинги даврда юзага келиши мумкин бўлган асоратларни аниқлаш, уларни олдини олиш, операция муваффақиятини таъминлаш, шу билан бирга беморнинг даволанишга ва ҳаёт сифати яхшиланишига ишончини мустаҳкамлаш учун мақбул, рецидивсиз жарроҳлик усулини ишлаб чиқиши устида ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда мавжуд жарроҳлик мактаблари ва герниопластика усулларининг хилма-хиллиги, баъзида турли хил жарроҳларнинг бир хил муаммо бўйича қарама-қарши қарашлари, ушбу муаммо бўйича мавжуд билимларни тизимлаштириш ва тўғри баҳолаш зарурлигини белгиланган.
Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда, хусусан, морбид семизлиги бўлган беморларда вентрал чурраларни жарроҳлик йўли билан даволашни яхшилашда ижобий натижаларга эришилмоқда. Бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат куратиш даражасини янги босқичга кўтаришда «...бирламчи тиббий-санитария хизматда аҳолига малакали химзмат кўрсатиш сифатини яхшилаш...»2 каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш, жумладан, диагностика ва жарроҳлик тактикасини мақбуллаштириш орқали семизлиги бўлган беморларда вентрал чурраларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш, жарроҳлик даволаш усулларини такомиллаштириш устувор йўналишлардан биридир.
Мазкур диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббий- санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ва 2022 йил
28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида» ги Фармонлари, 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таьминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ва 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ- 4891-сон «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилган.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Қорин бўшлиғи аъзоларидаги жарроҳлик аралашувлари ва жарроҳлик агрессиялари, симултан, кенгайтирилган, қўшма операциялар сонининг ортиши ва операция қилинган беморлар орасида III-IV даражали семизлик билан бўлган беморлар сонининг устунлиги ОКВЧ ҳолатларининг сезиларли ўсишига олиб келди (Berrevoet F. 2017). Куликов Н.А. (2018) фикрича операциядан кейинги жароҳатнинг битиши яхши кечганда ҳам тўқималарнинг прогрессив морфофункционал етишмовчилигига олиб келувчи морбид семизлиги бўлган беморларда ОКВЧ юзага келади, бу эса рецидив чурралари бўлган беморларга хос бўлиб, кейинчалик уларда чурра касаллиги ривожланади.
Вентрал чурранинг сабабларидан бири бу семизликнинг мавжудлигидир. Турли даражадаги семизлиги бўлган беморлар вентрал чурра билан бўлган барча беморларнинг 50 дан 70% гача қисмини ташкил қилса, морбид семизлик 34% беморларда кузатилади. Семизлик, бир томондан, чурра шаклланишига олиб келади, бошқа томондан – унинг белгиларини авж олдиради, яъни семизлик вентрал чурралар ривожланишида ва қайталанишида этиологик омил эканлиги шубҳасиз тан олинади. Герниопластикадан кейин қайталаниш частотаси 3-13% ни ташкил қилади, морбид семизликда 28% га етади (Baylón K., 2017). Физиологик жиҳатдан энг мақбул усул, шубҳасиз, чурра нуқсонини ёпишнинг аутопластик усулидир. Ҳозирги вақтда полипропилен ва политетрафлороэтилендан тайёрланган тўрли эндопротезлар кенг қўлланилмоқда. Бироқ, уларни амалда қўллаш имкониятлари кўпинча турли хил омиллар, шу жумладан операциядан кейинги асоратларнинг ривожланиши туфайли чекланган. Калиш Ю.И. (2015) фикрича, вентрал чурраларни даволашда долзарб муаммо бу эрта асоратлардир, чунки бу операциядан кейинги даврнинг узоқ давом этиши, беморнинг қўшимча маънавий ва жисмоний азобланиши ва мумкин бўлган ўлимнинг асосий сабабидир. Катта ва улкан вентрал чурраларни даволашда техник жиҳатлардан ташқари муҳим муаммолардан бири, қорин бўшлиғи босимининг ошиши бўлиб, бу қорин ичи гипертензия синдроми, нафас олиш ва юрак етишмовчилигининг ривожланишига олиб келади, бу эса операциядан кейинги дастлабки жараён кечишини сезиларли даражада ёмонлаштириб, ўлим частотасини оширади. Бошқа томондан Мухтаров З.М. (2014) фикрига кўра "қорин олд деворининг заифлиги, герниогенез жараёни қорин бўшлиғи босими ва қорин деворларининг унга қарши туриш қобилияти ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши фонида юзага келади. Бошқача қилиб айтганда, бугунги кунда вентрал чурранинг шаклланиш жараёни кўплаб омилларнинг йиғиндисидир, уларнинг асосий ишлаш механизмлари ҚББ ошиши фонида жароҳатни битиши пайтида қорин деворининг бириктирувчи тўқима тузилмаларининг ишдан чиқишидир".
Бугунги кунда қорин бўшлиғи пластик жарроҳликда жуда кенг тарқалган пластика бу абдоминопластика хисобланади. Тери ва тери ости ёғ қаватининг кенг мобилизация қилиш апоневроз нуқсони ва атрофидаги тўқималарнинг ҳолатини баҳолаш, қўшимча чурралар ва заиф жойларни аниқлаш имконини беради. Аммо чуррани кесиш пайтида бир вақтнинг ўзида симултан аралашувни амалга ошириш жарроҳлар орасида ноаниқлигича қолмоқда. Кўпчилик семизлик операциядан кейинги чурралар ривожланишида доминант омил эканлиги ҳақидаги фикирга қўшиладилар ва фақат айрималри вентрал чурра пайтида тери тери ости ёғ қаватини олиб ташлаш зарурлигини таъкидлашади. Баъзи жарроҳлар вентрал чурра ва семизлик билан оғриган беморларда абдоминопластикани қўллаш операциядан кейинги даврни яхшилайди, асоратлар сонини камайтиради ва тез ва узоқ муддатли натижаларни беради деган фикрга қўшилишади.
Апоневрознинг яхлитлиги тикланганлиги сабабли, семизликнинг асосий сабабини бартараф қилмасдан нисбатан қулайлик яратилади. Лекин, шу билан бирга бошқача қарашлар ҳам мавжуд. Тери ости ёғ клетчаткаси барча шикастловчи таъсирларга ўта сезгир ҳисобланади, шу сабабли герниопластика билан симултан бажариладиган абдоминопластиканинг қарши тарафдорлари ўзларининг нуқтаи назарини гематома, инфекция ва некроз каби маҳаллий асоратлар частотасининг бир неча маротаба ошиши билан изоҳлайдилар. Барча усулларда абдоминопластика босқичи тери – ёғ тўқимасини етарлича ажратишни назарда тутади ва шу сабабли асоратлар юзага келади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, вентрал чурраси ва морбид семизлиги билан беморларда оптимал хирургик даво чораларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш вазифаси устувор ҳисобланади.
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 5436– 012000262 рақамли «Жарохатлар, хирургик касалликлар ва ўсмаларнинг профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг замонавий технологияларини яратиш ва жорий этиш» (2019–2023 йй.) мавзусидаги илмий–тадқиқот ишлари режасига мувофиқ бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади герниоалло- ва абдоминопластиканинг тактик асослаш, техник жиҳатларини мақбуллаштириш орқали вентрал чурра ва морбид семизлиги бўлган беморларнинг жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат, бўлган.
Тадқиқот вазифалари: вентрал чурра ва морбид семизлиги бўлган беморларда компютертомографик герниоабдоминометрия маълумотларига кўра қорин олдинги деворининг таранглашган ва таранглашмаган пластика усулларини танлаш меъзонларини аниқлаштириш; тавсия этилган пневматик белбоғ – бандажни операциядан олдин қўллаш орқали беморларни қорин ички босими ошишига мослаштириш самарадорлигини баҳолаш; операция вақтида ва ундан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш мақсадида герниопластиканинг таранглашмаган усулларини бажариш техник жиҳатларини такомиллаштириш; вентрал чурра ва абдоминоптоз билан беморларда герниоалло- ва абдоминопластикаусулини танлаш, ҳамда операциядан олдинги тайёрлаш алгоритмини ишлаб чиқиш; вентрал чурра ва морбид семизлик билан беморларда қўшма герниоалло- ва абдоминопластика клиник самарадорлигини асослаш.
Тадқиқот объекти сифатида стационар даволанишда бўлган вентрал чурра ва морбид семизлиги бўлган 121 нафар бемор олинган.
Тадқиқот предметини гернио- ва абдоминопластикани танлашда дифференциал ёндашув орқали морбид семизлик билан қўшилиб келган вентрал чурраларни комплекс текшириш ва жарроҳлик даволаш натижаларини таҳлил қилиш ташкил қилган.
Тадқиқот усуллари. Тадқиқот мақсадига эришиш ва вазифаларни ҳал қилиш учун қуйидаги тадқиқот усуллари қўлланилган: умумий клиник, биокимёвий, инструментал ва статистик усуллар.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: операциядан олдин қорин олд деворидаги нуқсонлар топографиясини ва чурра ҳажмини қорин бўшлиғи ҳажмига нисбатини аниқлаш, ҳамда пластиканинг энг мақбул усулини танлаш имконини берувчи компютер томографик герниоабдоминометриянинг юқори информативлиги исботланган; беморларни герниоаллопластикадан кейин кузатилиши мумкин бўлган қорин ички босимининг ошишига мослаштириш, ҳамда компартмент – синдром профилактикасининг тавсия этилган усулини қўллаш самарадорлиги асосланган; абдоминоптоз билан бўлган W3-W4 ўлчамдаги вентрал чурраларда герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулларини абдоминопластика билан бирга бажаришнинг тактик ва техник жиҳатлари такомиллаштирилган; чурра ва абдоминоптоз ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда беморларда қўшма герниоалло- ва абдоминопластика усулини танлаш, ҳамда адекват операциядан олдинги тайёрлаш алгоритми ишлаб чиқилган; операциядан кейинги эрта ва кечки даврдаги даволаш натижалари асосида вентрал чурра ва морбид семизлик билан беморларда қўшма герниоалло- ва абдоминопластика бажариш лозимлиги клиник жиҳатдан асосланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: чурра қайталанишининг асосий сабаби герниоаллопластикадан кейин қорин ички босимининг ошиши ва оғирлик кучи таъсири остида имплантни пастга силжитиб, протез юқори соҳаларидаги қорин олд деворининг зайиф жойларини очилишига олиб келувчи тери – ёғ фартугини катта миқдорда қолдириш эканлиги аниқланган, шунингдек, III-IV даражали яққол абдоминоптоз билан беморларда жароҳатнинг йиринглаши ва имплантнинг кўчиб тушиши ҳам чурра қайталаниш сабаби бўлганлиги аниқланган;
эндопротезни комбинациялашган «onlay+sublay» имплантацияси орқали герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулини абдоминопластика билан биргаликда қўллаш техник жиҳатларининг такомиллаштирилиши касаллик рецидивини олдини олиш имконини бериши асосланган;
қорин чурралари ва абдоминоптоз билан беморларда қўшма герниоалло- ва абдоминопластика бажариш клиник самарадорлиги қорин бўшлиғидан ташқари ва жароҳатга оид асоратларнинг қисқариши, семизлик даражасининг пасайиши, ташқи нафас кўрсаткичларининг яхшиланиши, артериал қон босим ва қандли диабет юқори даражаларининг пасайиши орқали асосланган; Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқот ишида назарий ёндашув ва усулларнинг тўғри қўлланиши, беморларни текширишда замонавий, амалиётда кенг қўллланиладиган клиник, лаборатор ва
инструментал текшириш усуллари, биокимёвий ва статистик маълумотларга асосланиб бир-бирини тўлдириши, олинган маълумотларнинг хорижий ва ватандош тадқиқотчилар олган маълумотлар билан таққосланиши, олинган натижалар ва хулосаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланишига асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти вентрал чурра ва семизлик бўлган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик даволаш хусусиятларини ўрганишга катта ҳисса қўшилганлиги, вентрал чурра ва морбид семизлиги бўлган беморларни герниопластикадан кейин юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларини интраабдоминал гипертензияга мослаштириш учун операциядан олдин тайёрлашнинг модификацияланган пневматик камар-бандаждан фойдаланиш усули ишлаб чиқилганлиги, морбид семизлиги бўлган беморларда қорин олд деворини тиклашнинг техник жиҳатлари такомиллаштирилганлиги, йўлдош касаллик сифатида семизлик ва абдоминоптоз бор беморларда протез фиксациясининг қорин олд деворини тикиш босқичини техник жиҳатларини мақбуллаштириш учун "жароҳат кенгайтиргич" асбоби такомиллаштирилганлиги. вентрал чурралар ва морбид семизлик сабабли гернио- ва абдоминопластикадан сўнг жисмоний, руҳий ва ижтимоий кундалик фаолият аҳамиятларини фарқлашда беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш кўламини специфик унификацияси учун клиник ва инструментал мезонлар аниқланганлиги билилан асосланган.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти пневматик камар-бандажнинг мослаштириладиган модели ишлаб чиқилган бўлиб, бу морбид семизлиги бўлган беморларда вентрал чурра жойлашган жойи ва ўлчамидан қатъи назар, қорин бўшлиғи босими ошишига операциядан олдин мослаштириш самарадорлигини оширганлиги, бу операциядан кейинги асоратларни ривожланиш хавфини камайтириш имконини берганлиги, морбид семизлиги бўлган беморларда операциянинг имплантни фиксация қилиш босқичларида жароҳат кенгайтиргичнинг қўлланилиши, ҳамда қорин бўшлиғи аъзоларини
зарарланишини олдини олиш учун пневматик қурилманинг қўлланилиши реконструктив пластик операия ўтказишни енгиллаштирганлиги, гернио- ва абдоминопластикани биргаликда қўлланилиши вентрал чурра ва морбид семизлиги бўлган беморларда эстетик ва функционал ҳолатини анча яхшилайди, беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди, буни эса тавсия этилган дастур асосида аниқланган объектив ва субъектив белгилар исботланганлиги билан асосланган.
Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Вентрал чурралар ва морбид семириш бўлган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик даволашни яхшилаш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
“Морбид семизлиги бўлган беморларда вентрал чурралар юзасидан герниоаллопластиканинг техник жиҳатлари" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/905-сонли маълумотномаси), "Вентрал чурралар ва семириш бўлган беморларни жарроҳлик даволашни танлаш мезонлари" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/906-сонли маълумотномаси) услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган. Тавсия этилган тавсияномалар вентрал чурра ва морбид семириш бўлган беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини танлашни оптималлаштиришга имкон берган;
вентрал чурра ва семириш бўлган беморларга ташхис қўйиш ва жарроҳлик даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига киритилган, хусусан, Самарқанд Давлат тиббиёт университети 1-клиникасининг жарроҳлик бўлимида, Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Жиззах вилояти Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 октябрдаги 8н-р/368-сонли маълумотномаси). Вентрал чурра ва морбид семириш бўлган беморларни жарроҳлик даволашнинг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали тадқиқот натижаларини жорий қилиш операциядан кейинги асоратларнинг умумий частотасини 14,8% дан 8,9% гача, шу жумладан яра асоратларини 11,1% дан 4,5% гача ва қорин
бўшлиғидан ташқари асоратларни 7,4% дан 4,5% гача камайтиришга имкон берди, шунингдек, гернио- ва абдоминопластиканинг турли вариантларда кейин жарроҳлик даволаш ва реабилитация даврлари давомийлигини ишончли тарзда камайтиришга имкон берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 13 та илмий-амалий конференцияларда тақдим қилинган, жумладан 11 та халқаро ва 2 та маҳаллий илмий-амалий анжуманларда маъруза қилинган ҳамда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 24 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертацияларни асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 10 та мақола, жумладан 8 таси маҳаллий ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, тўрт боб, хулоса, амалий тавсиялардан ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Диссертация ишининг ҳажми 107 бетни ташкил этган.
Мақолада криминалистик тавсифини йўл-транспорт ходисаларни қайд этишдаги хозирги ҳолати ва аҳамияти, бу борада процессуал тартиб, автотехник, трасологик ва бошқа турдаги экспертизалар ўтказиш методикасига оид вужудга келадиган муаммоларни хал этиш таҳлил қилинган. Хорижий ва миллий олимларни ЙХҚнинг бузилиши билан боғлиқ жиноятларни очиш ва тергов қилишда криминалистик тавсифининг роли тўғрисида фикрлари кўрсатилган, йўл-транспорт ходисаларни қайд этишда криминалистик тавсифи механизмини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар берилган. Ўшбу турдаги жиноятларни тергов қилишда йўл-транспорт ходисанинг жиноят-процессуал фаолияти ҳамда криминалистик услуби ва тактикасини криминалистик тавсифнинг ҳуқуқий ва ҳуқуқни қўллашни йўл-транспорт ходисаларни қайд этиш тизимидаги таҳлили мақоланинг асосий мақсадини билдиради. Йўл-транспорт ходисаларни қайд этишни таъминлаш жараёни хусусиятларини кўриб чиқиш муаммолари бу мақоладаги изланишнинг асосий мазмуни. Бундай караш криминалистик тавсифини йўл-транспорт ходисаларни қайд этиш механизмини асоси сифатида қизиқтириши мумкин. Тадқиқот вазифаси сифатида муаллиф томонидан йўл-транспорт ходисаларни қайд этишни таъминлашда суриштирувчи, терговчи, терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар алгоритмида криминалистик тавсифи қоидаларни қўллаш услуби ва тактикасини такомиллаштириш имконияти белгиланган. Суд экспертизаларни ўтказишда криминалистик тавсифинининг тактик хусусиятларни фойдаланишда эксперт ва эксперт ташкилотлар амалий тажрибасини умумлаштирилган холда криминалистик тавсифи борасида уларни ўтказиш ва билимлардан фойдаланиш тўғрисида услубини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Мақоланинг муаллифи томонидан иннавацион аҳборот-коммуникацион технологияларни қўллаш орқали замонавий криминалистик методикаси, тактикаси, суд экспертизаларни ўтказиш, тергов ва эксперт фаолиятида автомитизациялаш ҳамда дастурлаштириш, мутахассисларни кенг иштирокини таъминлаш асосида истиқбол йўллари аниқлантирилди. Хулосада криминалистик тавсифини кўриб чиқилаётган доирасида ўрни ва аҳамияти очилган ва йўл-транспорт ходисаларни қайд этишга оид ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жиноят-процессуал нормаларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар асослантириб берилган.
Муаммонинг долзарблиги Ангиохирургиянинг катта муваффақиятларига қарамай, қорин аортаси аневризмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш муаммоси ўз долзарблигини йўқотмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш статистикаси қорин аортаси аневризмаси (ААА) билан касалланишнинг барқарор ўсишини қайд этади. L.J.ning фикрича. Мелтон ва бошқалар. (1984) ва L.K. Бискерстафф ва бошқалар. (1984) АҚШда 30 йил ичида, 1951 йилдан бошлаб, қорин аортаси аневризмаси билан оғриган беморлар сони 7 баробар ошди. Англия ва Уэлсда F.G. Фовкерс ва бошқалар. (1989) худди шу даврда эркакларда қорин аортаси аневризмаларининг 20 баробар, аёлларда эса 11 баробар кўпайишини аниқлади. Кўп марказли скрининг тадқиқотлари натижаларига кўра, ААА текширилганларнинг 8 фоизида (E.S. Воурвоури, 2001) ва 64-69 ёш гуруҳида ААА текширилганларнинг 5,7 фоизида ва ёшда аниқланган. 75-81 ёшдаги гуруҳ - 8, 9% да (Р. А. П. Скотт ва бошқ., 2001). Худди шундай тенденция бошқа мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Шунга кўра, АААдан ўлим ҳам ортиб бормоқда - бир қатор мамлакатларда аневризма ёрилиши кексалар ва кекса одамлар орасида ўлимнинг энг кўп учрайдиган сабаблари ўнталигига киради (F.A. Ледерле ва бошқалар, 1990).
Ҳозирги вақтда аневризманинг режалаштирилган резекцияси ААА билан оғриган беморларни радикал даволашда тан олинган стандартга айланди ва бу операциялар сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Масалан, АҚШда ҳар йили 40 000 га яқин ААА резекциялари амалга оширилади (J.J. Гранге ва бошқ., 1997). Швецияда 1987-89 йиллар оралиғида. 1993-95 йилларгача ААА учун операциялар сони 5 баробар ошди ва ҳозирги вақтда 100 000 аҳолига 10 та операция амалга оширилмоқда (А. Ҳаллин ва бошқ., 2001), гарчи бу зарур бўлган рақамдан 1,5 - 2 баравар кам бўлсада, операциядан кейинги ўлим ҳали ҳам мавжуд анча юқори ва 5-7% ни ташкил қилади (A.V.Pokrovskiy ва бошқалар, 1992; Yu.V. Белов ва бошқалар, 1992; V.V. Воҳидов ва бошқалар, 1992; A.V. Бредбери ва бошқалар, 1997; А. Ҳаллин ва бошқалар. ., 2001).
E.V. Стееберг ва бошқалар. (1995) 17238 та ААА резекция операциялари бўйича адабиёт маълумотларини жамлаб, ўртача ўлим даражаси 6,8% ни келтирди.
Нидерландиядаги бешта йирик шифохонада ўтказилган кўп марказли тадқиқот шуни кўрсатдики, беморларнинг атиги 74 фоизи ААА резекциясини асоратсиз ўтказдилар; 26% да қандайдир асоратлар бўлган ва 9% да кузатилган асоратларни оғир деб таснифлаш мумкин ва 4,1% да улар ҳалокатли оқибатларга олиб келган (G.J.Akkersdijk ва бошқ., 1998). Худди шундай натижалар Канада кооператив тадқиқотида ҳам олинган (K.V. Жонстон ва бошқ., 1990). Кўпгина беморларда асоратларнинг ўзига хос хусусияти уларнинг тизимлилиги эканлиги аниқланди (L.L.Lau ва бошқалар, 2001). тромбоз ва қон кетиш (W.E.Lloyd ва бошқ., 1996; R.D. Саерс ва бошқалар, 1997;
Шубҳасиз этакчилик, шубҳасиз, юрак асоратларига тегишли бўлиб, уларнинг частотаси 10% дан 20% гача. Бундан ташқари, умумий ўлимда юрак асоратлари 50-70% ни ташкил қилади. Сереброваскуляр асоратлар, камдан-кам бўлмаса ҳам, 1-1,5% дан кўп эмас, лекин уларнинг ўлим даражаси 40% га этади. Периоператиф даврда тромбоз ва қон кетиш билан боғлиқ асоратлар 2-5% га этади (M.M.Reigel ва бошқ., 1987; K.V. Жонсон ва бошқ., 1990; Н. Франклин ва бошқалар, 1993; A.A. Милне ва бошқалар, 1994).
Албатта, қорин бўшлиғи аортаси аневризмаларини резекция қилишдан кейин кўплаб асоратлар беморларнинг аҳволининг дастлабки оғирлиги билан боғлиқ, аммо беморларни жарроҳлик амалиётига тайёрлашнинг кўплаб ҳал этилмаган тактик ва техник муаммолари ва бир нечта эстродиол лезёнларни босқичма-босқич бажариш. қон томир соҳалари амалда муҳим роль ўйнайди. Тромбоз ва эмболия, мия ва юрак ўлими каби жиддий асоратларни ривожланиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда операциянинг ўзи ва операциядан кейинги даврни этарли даражада бошқариш муҳим эмас. Қорин бўшлиғи аортасининг асоратланмаган аневризмаларини даволаш натижаларининг ягона комплекс таҳлили ва шунга мос равишда юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ҳали ҳам мавжуд эмас.
Буларнинг барчаси тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини белгилаб берди.
Тадқиқотнинг мақсади жарроҳлик даволаш учун асосий хавф омилларини аниқлашнинг самарали тизимини ва мумкин бўлган асоратларни олдини олиш учун оптимал жарроҳлик тактикасини ишлаб чиқиш орқали АААни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдир.
Илмий янгилик Биринчи марта қорин аортаси аневризмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш учун кўрсатмалар ва контрендикацияларнинг кенг қамровли таҳлили ўтказилди.
Аралашув вақтида ва операциядан кейинги даврда жиддий асоратлар ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган энг муҳим бирга келадиган патология аниқланди. Уларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича тегишли чора-тадбирлар таклиф этилди.
Коронар артерияларнинг комбинацияланган патологияси ва аорта ёйи шохлари шикастланган беморларни жарроҳлик даволаш тактикаси алгоритми ишлаб чиқилди.
Биринчи марта гемостатик тизимнинг ҳолати қорин аортасида реконструктив жарроҳликнинг барча босқичларида, терининг кесилишидан тортиб, жароҳатни тикишгача ўрганилди.
Хулоса:
1. Касалликнинг этиологиясига, локализациясига, бирга келадиган касалликларга, клиник кўринишга ва унинг кечишига ўзаро боғлиқликка асосланган АААнинг тавсия этилган асл таснифи эрта ташхис қўйиш стратегиясини аниқлашга, энг муҳим хавф омилларини баҳолашга имкон беради. Қўшни ва узоқ қон томир ҳудудларининг комбинацияланган лезёнлари учун аралашув босқичлари ва охир-оқибат, ААА билан оғриган беморларда асоратлар ва ўлимни камайтириш йўлларини аниқлаш.
2. ААА диагностикаси учун энг информацион усуллар дуплекс сканерлаш ва компьютер томографияси ҳисобланади. Инвазив бўлмаган диагностика имкониятлари аневризманинг ўлчамини, унинг буйрак артериялари билан алоқасини аниқлаш, шунингдек, виссерал шохлар ва аорта бифуркациясининг ҳолатини аниқлаш учун этарли. Қорин бўшлиғининг аортографияси буйрак артерияларининг ҳолатини аниқлаш учун бир вақтнинг ўзида артериал гипертензия билан оғриган беморларда кўрсатилади.
3. Ушбу беморларда ишончли хавф омиллари юрак-қон томир касалликлари (44,1%), артериал гипертензия (49%), гемостазнинг бузилиши (деярли 100%).
4. Операциядан кейинги асоратларнинг ривожланишида этакчи ҳамроҳлик қилувчи касаллик юрак-қон томир касалликлари ҳисобланади. Қорин аортаси аневризмаларида унинг улуши 40% ни ташкил қилади. Операциядан кейинги юрак асоратлари 14,9% га этади. Коронер юрак касаллигининг диагностикаси коронар тўшакка ва унинг функционал компенсацион қобилиятларига зарарни босқичма-босқич аниқлашга асосланган бўлиши керак.
5. ААА резекцияларидан кейинги операциядан кейинги даврнинг асосий асоратлари ўткир юрак этишмовчилиги (14,9%), сереброваскуляр авариялар (1,5%), ўткир буйрак этишмовчилиги (3,33%).
6. ААА билан оғриган беморларда коронар томир тўшагида сезиларли зарар аниқланганда, аралашувни босқичма-босқич ҳал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Қон айланишининг 3-4 функционал класси, гипо- ёки акинезиянинг янги зоналари пайдо бўлиши, эжексиён фракциясининг 40% дан паст бўлиши билан биринчи қадам миокардни реваскуляризация қилиш операциясини ўтказишдир.
7. ААА билан оғриган беморларда бракиёсефалик томирларнинг комбинацияланган шикастланиши бўлса, мия қон оқимининг ҳолатини баҳолаш мақсадга мувофиқдир. ИСА стенози 70% ёки ундан кўп бўлса, эмбологен бляшка ёки икки томонлама гемодинамик аҳамиятга эга стеноз мавжуд бўлса, биринчи қадам сифатида каротис артерияларга аралашувни амалга ошириш керак.
8. ААА учун реконструктив операцияларнинг энг қийин муаммоларидан бири қорин аортасининг буйрак ва виссерал шохларининг қўшни зарарланишидир. Принцип - уларни зудлик билан қайта қуриш. Ушбу филиалларни қайта тиклаш турлари патологик жараённинг ҳажми ва даражасига қараб ўзгарувчан бўлиши керак.
9. Қорин бўшлиғи аортасининг аневризмал лезёнлари бўлган беморларда дастлаб ҳар доим гемостатик тизимда сезиларли бузилишлар мавжуд. Операциядан олдинги даврда аорта ва унинг шохларининг окклюзив касалликлари билан оғриган беморларнинг 30 фоизида гемостазнинг тромбоцит-томир компонентининг фаоллиги ошади, қон томир девори эндотелиясининг антитромботик қобилияти пасаяди ва реологик хусусиятлари. қон бузилади. Қорин аортасининг аневризмал лезёнлари бўлган беморларда фибринолизнинг фаоллашиши қайд этилган.
10. Қорин бўшлиғи аортасининг аневризмал лезёнлари бўйича жарроҳлик амалиёти пайтида, қон оқими бошланганидан сўнг, плазминоген даражаси қўшимча равишда 30% га ошади, бу операциядан кейинги даврда геморрагик асоратлар учун хавф омилидир. Операциядан кейинги 1-3 кунларда қоннинг антикоагулянт потенциали сезиларли даражада пасаяди - антитромбин-ИИИ 25-27% га, протеин С 23-25% га. Бу давр тромбогеморрагик асоратларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан энг хавфли ҳисобланади.
11. Жарроҳлик пайтида стандарт гепаринни қўллашда антитромбин-ИИИ истеъмоли 30-45% га содир бўлади ва тромбоцитлар агрегацияси 10% га ошади, бу кейинги ПE билан пастки экстремиталарнинг чуқур томир тромбозининг пайдо бўлиши учун таҳдид соладиган ҳолат. Фраксипаринни реконструктив томир операциялари пайтида қўллашда антитромбин-ИИИ истеъмоли ва тромбоцитлар агрегациясининг кўпайиши содир бўлмайди, фаоллаштирилган қисман тромбопластин вақти ва тромбин вақти бироз узаяди, бу тромбогеморрагик асоратларнинг олдини олиш учун уни қўллаш мақсадга мувофиқлигини кўрсатади; .
12. Жарроҳлик пайтида ва операциядан кейинги даврда асосий хавф омилларини аниқлаш учун биз таклиф қилган диагностика усулларидан фойдаланиш, босқичма-босқич ва аралашув ҳажмининг алгоритмидан фойдаланиш жиддий асоратлар сонини сезиларли даражада камайтиришга имкон берди. ўлим 4 баробарга, ўлимга олиб келмайдиган асоратлар сони эса 1,5 баробарга камайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, шикастланишнинг техноген омиллари интенсивлигининг ошиши туфайли қўшма шикастланишларга олиб келадиган политравмаларнинг улуши доимий равишда ошиб бормоқда. Борган сари ушбу жароҳатлар қўшма шикастланишлар характерига эга бўлиб қолмоқда. Жароҳатлар хирургиясининг сезиларли ютуқларига қарамай, политравма бўлган беморларда ногиронлик ва ўлим даражаси, «...уларнинг катта қисми чаноқ суяклари ва узун суякларнинг синиши 3,8дан 45,3%гача…»[1] тўғри келиб, шок, тромбоэмболия, пневмония ва нейротрофик асоратлар тез-тез кузатилмоқда. Ушбу жарроҳлик амалиёти самарасини яхшилаш зарурияти ва ушбу муаммонинг долзарблигини тасдиқлайди.
Ҳозирги кунда дунёда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволаш бўйича қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма шикастланишларии билан организмдаги метаболик бузилишларнинг умумий ривожланишида комплекс диагностика, эрта аниқлаш, асоратларни олдини олиш ва даволаш сифатини оширишга асосий эътибор қаратилган. Кегайли қурилмалар орқали ташқи ва ички остеосинтез усуллари ишлаб чиқилмоқда; суяк трансплантати ёрдамида жарроҳлик усуллари; чаноқ ҳалқасининг олд ва орқа қисмларини комбинацияланган остеосинтез усуллари такомиллаштирилмоқда; суяк остеосинтезининг минимал инвазив тежамкор усуллари; блокланган интрамедуляр гамма штифтларидан фойдаланиш; сакроилиак бўғимларнинг шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг транспедикуляр тизими қўлланилмоқда. Сўнгги йилларда каминвазив жарохлик усулларининг кенгайиши ва янги ахборотларга асосланган юқори технологияли диагностиква даволашнинг самарадорлиги хамда тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати тўғрисида операцияларни амалга оширишнинг мураккаблик даражасининг таъсири масаласига тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Беморларда чаноқ ва сон суяклари қўшмашикастланишларини аниқлашдаянада самарали, каминвазив усуллар ёрдамида ташхислаш ва хирургик даволашга оид такомиллаштирилган усулларни ишлаб чиқиш, ушбу оғир тоифадаги жабрланувчиларни даволаш натижаларини яхшилаш зарурияти борлигини тасдиқлайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар нуқтаи назаридан, шошилинч тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган «...тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, шу жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш...»[2] каби вазифалари белгиланган. Уш бу вазифаларниамалга оширишда янада чуқуроқ аниқлаш ҳамда такомиллаштириш ва мохиятиникенгайтириш муҳим аҳамият касб этамоқда. Оёқ-қўллар узун суяклари жароҳатларида шок ва леталлик хамда чаноқ-сон суякларининг қўшма жароҳатлари туфайли ногиронлик даражасини пасайтиришда тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, диагностика ва даволашда замонавий технологиялардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-4985-сон «2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2021 йил 26 июлдаги ПҚ–5198-сон «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишларига мувофиқ амалга оширилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида асосий муаммони назорат қилиш жуда қийин бўлган ностабил гемодинамика ва қорин бўшлиғида массив қон кетиш, плевра ва чаноқ аъзоларидан қон кетиши фонида травматик шок холатлари ҳисобланади (Petrone P., Rodriguez-Perdomo M., Perez-Jimenez A., Ali F., 2019; Загородний Н.В., Колесник А.И., Лазарев А.Ф., 2020). Чаноқ ва сон суякларининг гемодинамик жиҳатдан ностабил шикастланишлари мураккаб юқори энергияли шикастланишлардир. Кўпгина ҳолларда, оғир жароҳати бўлган бу беморларда қўшимча жароҳатлар мавжуд бўлиб, улар ҳам травматологнинг эътиборини талаб қилади (Чегуров О.К., Менщиков И.Н., 2018; Mikdad S., van Erp I.A.M., El Moheb M., Fawley J., Saillant N., King D.R., 2020; Do W.S., Forte D.M., Sheldon R.R., Weiss J.B., 2019). Бироқ, бу беморлар кўпинча оғир ҳолатда бўлиб, бир неча дақиқада ўрнатилиши керак бўлган мультидисиплинар ёндашувга муҳтож. Бу эса далилларга асосланган даволаш алгоритмини талаб қилади. Шу муносабат билан, ностабил чаноқ суяклари синишларини даволаш биринчи навбатда гемодинамик жиҳатдан эҳтиёткорлик билан реанимация қилиш, механик стабилизация керак деб хисобланади (Jarvis S., Kelly M., Mains C., Corrigan C., Patel N., Carrick M., 2019; Mi M., Kanakaris N.K., Wu X., et al., 2016).
Муаллифларнинг фикрича, чаноқ ва оёқ-қўл суяклари синиши билан оғриган беморларни даволашда муҳим масала гемодинамикаси ностабил бўлмаган беморларда синишларни эрта барқарорлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳисобланади (Valiev E., Muminov Sh., Ismailov A., Mirdjalilov F., Karimov B., 2021). Муаллифлар жароҳатдан кейинги соатларда жарроҳлик усулида даволашни тавсия қиладилар. Чаноқ суяги ва оёқ-қўл суяклари синишларини жарроҳлик йўли билан даволашда кенг тарқалган ташқи фиксатор қурилмалари билан маҳкамлаш интрамедуллар остеосинтез усули (Дурсунов А.М., Саидиахматхонов С.С., Раҳимов А.М., Каримов Х.М., Қобилов Р.К., Хошимов Р.А., 2018) нисбатан соддалиги ва минимал травма етказиши билан ажралиб туради. Адабиёт маълумотларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишимиз мумкинки, қўшимча шикастланишда чаноқ ва сон суякларининг шикастланиши диагностикаси ва даволаш сифати сезиларли даражада яхшиланган (Мусаев Т.С., 2013; Хажибоев А.М., Тиляков А.Б., Валиев Э.Ю., 2017).
Ҳозирги вақтда дунёда қўшма травмада қўл-оёқ жароҳатларининг диагностикаси ва даволашини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда, жумладан, қўшимча жароҳати бўлган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда минимал инвазив жарроҳлик аралашувларни оптималлаштириш; шок билан боғлиқ жароҳатлари бўлган беморларга жарроҳлик ёрдами кетма-кетлиги ва ҳажмини яхшилаш (Борозда И.В., Борозда М.И., 2021; Rommens P.M., Nolte E.M., Hopf J., Wagner D., Hofmann A., Hessmann M., 2020; Berger-Groch J., Lueers M., Rueger J.M., 2020); турли тиббий ёндашувлар орқали тез тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш; тез тиббий ёрдамнинг турли босқичларида эрта ва сифатли тиббий ёрдамни такомиллаштириш (Stahel P.F., Burlew C.C., Moore E.E., 2017; Lee M.A., Yu B., Lee J., Park J.J., Lee G.J., Choi K.K., 2019); ёғли ва тромбоэмболик ва юқумли асоратларнинг патогенетик механизмида жарроҳлик аралашувларни эрта прогнозлаш, ташҳислаш ва такомиллаштириш орқали асоратларни камайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, чаноқ ва сон суяклари синганлигини аниқлашнинг янада самарали, хавфсиз ва арзон усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, жарроҳлик аралашувлар вақтини аниқлаш, шунингдек, даволаш ва диагностика босқичларини оптималлаштириш даволаш натижаларини яхшилаш учун муҳим ҳисобланади (Bruns B.R., Morris D.S., Zielinski M., 2016; Lindsay A., Tornetta P., 2016; Kim E.M., Luke P.H., 2020).
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг АДСС 4.3 «Чаноқ суягининг комбинацияланган шикастланишлари ва сон суяги синишларини комплекс диагностика ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш» илмий-тадқиқот режаси хамда Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий тадқиқотлари режалари доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланиши билан бўлган беморларда жароҳат ва беморнинг умумий ҳолатининг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик йўли билан даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларининг тузилиши ва статистикаси, даволаш натижасига таъсир қилувчи сабаблар ва омилларни таҳлил қилиш; жабрланувчиларни эрта госпитал босқичида - жароҳатнинг оғирлиги ва аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда тез тиббий ёрдам кўрсатиш кўламининг, вақти ва усулларига қараб даволаш тактикасини ишлаб чиқиш; чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларида тиббий ёрдам кўрсатишнинг дастлабки босқичида минимал инвазив остеосинтезни амалга ошириш учун такомиллаштирилган ташқи фиксацион қурилма ишлаб чиқиш; даволашнинг турли босқичларида чаноқ ва сон суяги қўшма жароҳатлари билан бўлган жабрланувчиларга ёрдам бериш учун тиббий ва диагностика алгоритмини ишлаб чиқиш; чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда анъанавий ва тавсия этилган даволаш тактикасининг эрта ва узоқ муддатли натижаларини қиёсий баҳолаш;
Тадқиқотнинг объекти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Самарқанд филиалида 2016-2021 йилларда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари билан даволанаётган 130 нафар бемор олинган.
Тадқиқотнинг предмети Жарохатнинг оғирлик даражасини баҳолаш тизими, стерженли ташқи фиксация қурилмалари, каминвазив остеосинтез усулларидан фойдаланган ҳолда бажарилган дифференциялшган даволаш-диагностик тактикаси натижалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари клиник, инструментал (рентгенологик, мультиспирал компьютер томографияси, ультратовуш, лаборатория) ва статистик усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишлари, ҳамда уларнинг алоҳида синишларининг тузилиши ва частотасини бахолаш орқали амалга ошириладиган асосий тактик ва техник жиҳатлари аниқланган; анъанавий клиник ва диагностика стандартлари асосида, чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашдаги қониқарсиз натижаларнинг ривожланиш белгилари аниқланган, шунга биноан сегментар жароҳатларнинг тури ва характерини ҳисобга олган ҳолда жабрланганларнинг динамикадаги ахволи ва кутиладиган натижаларда тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини эрта даврида барқарор функционал миниинвазив остеосинтези учун ташқи фиксация қурилмаси такомиллаштирилган, шунингдек жаррохлик амалиётига кўрсатмаларни кенгайтириш имкониятлари исботланган; такомиллаштирилган ташқи фиксацияловчи стерженли қурилма комплектацияси техник афзалликлари исботланган, унинг чаноқ ва сон суяклари синишларида алоҳида қўлланиладиган вариантлари ёрдамида шокка қарши шошилинч муолажаларнинг самарали стабилизацияси ва суяк бўлакларини якуний репозиция қилиш имкониятлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари: қўйидагилардан иборат чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида такомиллаштирилган диагностик мезонлари комплексидан фойдаланилган ҳолда жароҳатлар характерини баҳолаш, сифатини ошириш ва оптимал равишда даволаш тактикаси исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи ва ички остеосинтезнинг миниинвазив усулларини қўллашга асосланган даволаш тактикаси беморларда асоратларнинг келиб чиқиши ва частотасига таъсир қилувчи асосий омиллари аниқланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашда, чаноқ суяги синишларининг нафақат олд қисми, балки чаноқ ҳалқасининг ён ва орқа қисмларида барқарор фиксацияга эришишга, хамда, бир вақтнинг ўзида суяк синиқлари репозиция усулини амалга оширишга имкон берувчи махсус ташқи фиксацион қурилмаси ишлаб чиқилган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг кетма-кетлиги ва тактик алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб ушбу тоифадаги беморларда яхши ва қониқарли натижаларга эришиш имконияти исботланган;
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Клиник текширувлар натижаларининг ҳаққонийлиги, беморлар сонининг етарлилиги, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари, нурли (рентгенологик ва МСКТ), ультратовушли текширув натижалари ва статистик таҳлил қилинганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи фиксацияловчи стерженли қурилманинг такомиллаштирилиши хамда барқарор функционал миниинвазив остеосинтезни амалга оширишга имкон берувчи, даволаш тактикасини танлаш ва кейинги турли асоратларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини самарали ташхислаш ва даволашнинг эрта даврида тактик жихатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, бунинг натижасида операциядан кейинги асоратларини сезиларли даражада камайтириш, ўз навбатида ногиронлик ва стационарда даволашнинг умумий давомийлигини қисқариши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида беморларга ёрдам кўрсатишнинг жарроҳлик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида даволаш учун ишлаб чиқилган «Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларда даволашда қўлланиладиган қурилма»га Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (патент IAP 2749897 18.06.2020). Олинган натижалар беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини такомиллаштириш, касалхонага ётқизиш муддатини ва операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартириш, беморларни минимал иқтисодий ҳаражатлар билан даволаш имкониятини таъминлаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларни даволаш методикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар чаноқ суяги ва сон суяклари жароҳати билан оғриган беморларни диагностикаси ва реабилитацияси сифатини яхшилаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатиш тактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар жароҳатнинг оғирлиги ва бемор аҳволининг оғирлигига қараб чаноқ ва сон суяклари жароҳатларини даволашда тактик ва техник жиҳатларни яхшилаш имконини берди.
Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиаллари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 08-09/18979-сон хулосаси). Олинган натижалар чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштиришга ҳамда узоқ муддатли функционал натижаларнинг 66,1% дан 92,6% гача яхшилаш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 7 та илмий-амалий конференцияларда, жумладан 3 та халқаро ва 4 та республика конференцияларида муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертатсия мавзуси бўйича 14 та илмий ишлар чоп этилган, шундан 6 та мақола Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда, шундан 4 таси республика ва 2 таси ҳорижий журналда чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, бешта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация хажми 111 бетни ташкил этади.