Тактические особенности подготовки к допросу несовершеннолетнего подозреваемого

CC BY f
79-83
100
5
Поделиться
Алланазаров, О. (2020). Тактические особенности подготовки к допросу несовершеннолетнего подозреваемого. Обзор законодательства Узбекистана, (3), 79–83. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1842
О Алланазаров, Академия Министерства внутренних дел

Заместитель начальника отдела

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализированы мнения ученных по планированипрованию допроса, определения круга лиц участвующих в нем, определение места и время, изучение лица несовершеннолетнего подозреваемого, выбор формы вызова к допросу, а так же вопросы решаемые в процессе подготовки к созданию условий необходимых для проведения данного следственного действия. На их основе приведены рекомендации по совершенствованию тактики подготовки к данному следственному действию.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

79

О.Д. Алланазаров

,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ка-

федраси бошлиғи ўринборсари

ВОЯГА ЕТМАГАН ГУМОН ҚИЛИНУВЧИНИ СЎРОҚ

ҚИЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШНИНГ ТАКТИК

ЖИҲАТЛАРИ

Аннотация.

мақолада

вояга етмаган гумон

қилинувчини сўроқ қилишни режалаштириш, унда
иштирок этадиган шахслар доирасини белгилаш, вақти
ва

жойини

аниқлаш,

вояга

етмаган

гумон

қилинувчининг шахсини ўрганиш ва уни чақириш
усулини танлаш ҳамда ушбу тергов ҳаракатини
ўтказиш учун зарур бўлган шарт-шароитни яратиш
каби

тайёргарлик

жараёнида

ҳал

этиладиган

масалалар бўйича олимларнинг фикр-мулоҳазалари
таҳлил қилинган. Шу асосда ушбу тергов ҳаракатига
тайёргарлик кўриш тактикасини такомиллаштириш
бўйича таклифлар билдирилган.

Таянч сўзлар:

жиноят,

вояга етмаганлар, тергов,

тактика, сўроқ қилиш, тайёргарлик, гумон қилинувчи,
қонуний вакил, ҳимоячи, тергов ҳаракати.

Аннотация.

в статье проанализированы мнения

ученных

по

планированипрованию

допроса,

определения круга лиц участвующих в нем,
определение места и время, изучение лица
несовершеннолетнего подозреваемого, выбор формы
вызова к допросу, а так же вопросы решаемые в
процессе подготовки к созданию условий необходимых
для проведения данного следственного действия. На
их

основе

приведены

рекомендации

по

совершенствованию тактики подготовки к данному
следственному действию.

Ключевые

слова:

преступление,

несовершеннолетние, следствие, тактика, допрос,
подготовка, подозреваемый, законный представитель,
защитник, следственное действие.


Annotation

. the article analyzes the opinions of

scientists on planning the interrogation, determining the
circle of persons participating in it, determining the place
and time, studying the face of a minor suspect, choosing
the form of summoning for interrogation, as well as issues
solved in the process of preparing to create the conditions
necessary for carrying out this investigative action. On
their basis, recommendations are given for improving the
tactics of preparing for this investigative action.

Key words:

crime, minors, investigation, tactics,

interrogation, preparation, suspect, legal representative,
defender, investigative action.


Вояга етмаганлар жиноятлари бўйича терговнинг

дастлабки

босқичида

ўтказиладиган

процессуал

ҳаракатлар ичида уларни сўроқ қилиш муҳим
аҳамиятга эга. Сўроқ қилиш вояга етмаган шахсдан
жиноятни содир этиш механизми, иштирокчилари,
уларнинг шахсига оид маълумотлар, жиноятнинг сабаб
ва шарт-шароитлари ҳамда ишга алоқадор бўлган
бошқа ҳолатлар бўйича маълумот олишга қаратилган
тергов ҳаракати бўлиб, терговчининг тактик ва
психологик жиҳатларга эга бўлган процессуал
фаолиятида намоён бўлади.

Ўзбекистон

Республикаси

Жиноят-процессуал

кодексида

вояга

етмаган

шахслар

билан

ўтказиладиган тергов ҳаракатлари бўйича алоҳида

қоидалар назарда тутилган бўлиб, уларни сўроқ
қилишда ушбу қоидаларга риоя этилиши талаб
қилинади.

ЖПКнинг 553 ва 554-моддаларига кўра, вояга

етмаган гумон қилинувчини сўроқ қилиш қуйидаги
хусусиятларга эга:

Биринчидан,

вояга етмаган гумон қилинувчини

сўроқ қилиш унинг ҳимоячиси ва қонуний вакил
иштирокида амалга оширилиши лозим.

Иккинчидан,

ҳимоячи ва қонуний вакил гумон

қилинувчига саволлар беришга, сўроқ якунланганидан
кейин эса баённома билан танишишга ҳамда у ҳақда
ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақли.

Учинчидан,

вояга етмаган гумон қилинувчини сўроқ

қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида олти
соатдан ошмаслиги керак.

Тўртинчидан,

вояга етмаган айбланувчини сўроқ

қилишда суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг
ихтиёрига кўра педагог ёки психолог иштирок этиши
мумкин.

Вояга етмаган гумон қилинувчини сўроқ қилиш

натижасида ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона
тергов

қилинишига

хизмат

қиладиган

маълумотларнинг аниқланишига эришилиши тергов
ҳаракатининг тактик жиҳатдан тўғри ташкил этилиши
ва ўтказилишига боғлиқ.

Криминалистикага

оид

адабиётларда

қайд

этилишича, барча тергов ҳаракатлари сингари сўроқ
қилиш ҳам тактик нуқтаи назарда учта босқичдан, яъни
унга тайёргарлик кўриш, ишчи босқич (бевосита
ўтказиш) ҳамда сўроқ натижаларини расмийлаштириш
босқичларидан иборат бўлади [1].

Н.М. Қўшаев ва Ш.Ф. Файзиевлар юқоридагилардан

ташқари,

процесс

иштирокчиларини

тасдиқлаш,

уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тергов ҳаракати
вазифалари ва ўтказиш тартибини тушунтириш
жараёнларини ҳам тайёргарлик босқичидан кейинги
алоҳида ҳаракатлар сифатида таърифлаб, процессуал
ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини тўртта
босқичга ажратишади [2].

Айрим адабиётларда, тайёргарлик кўриш, ишчи

босқич ва расмийлаштириш босқичлари билан бирга
тергов ҳаракати натижаларини баҳолаш ҳамда
уларнинг жиноят иши бўйича далил сифатидаги
аҳамияти ва ўрнини белгилаш жараёнларига ҳам
процессуал

ҳаракатларни

амалга

оширишнинг

алоҳида босқичи сифатида қаралади [3].

Б.А.Ражабов эса, тергов ҳаракати ўтказилиб,

натижалари расмийлаштирилганидан кейин тузилган
баённомани иштирокчиларга таништириш жараёнини
процессуал

ҳаракатларни

амалга

оширишнинг

алоҳида босқичи сифатида эътироф этади [4].

Юқоридаги муаллифлар таъкидлашганидек, вояга

етмаганлар жиноятлари бўйича сўроқ қилиш тергов
ҳаракатини тактик жиҳатдан бир нечта босқичларга
бўлган ҳолда амалга оширилиши ижобий самара
беради. Босқичларга ажратиш масаласида Н.М.
Қўшаев ва Ш.Ф. Файзиев томонидан билдирилган
фикрларга қўшилган ҳолда, вояга етмаган гумон
қилинувчини сўроқ қилиш жараёнини қуйидаги тўртта
босқичда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ:

1. Сўроқ қилишга тайёргарлик кўриш.
2.

Сўроқда

иштирок

этаётган

процесс

иштирокчиларини тасдиқлаш, уларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, тергов ҳаракати вазифалари ва
ўтказиш тартибини тушунтириш.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

80

3. Ишчи босқич, яъни кўрсатувлар олиш ва уларни

аниқлаштириш.

4. Якунловчи босқич, яъни сўроқ натижаларини

расмийлаштириш, иштирокчиларга ўқиб эшиттириш ва
улар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларга
муносабат билдириш.

Ушбу

босқичларнинг

ҳар

бирида

муайян

процессуал ва тактик ҳаракатлар амалга оширилади
ҳамда кейинги босқичларни ўтказиш учун замин
яратилади. Улар орасида илк ҳаракатлар амалга
ошириладиган тайёргарлик кўриш босқичи вояга
етмаган гумон қилинувчини сўроқ қилишда муҳим
аҳамиятга эга. Чунки, вояга етмаган гумон қилинувчи
билан тўғри мулоқот ўрнатиш, унга ижобий маънодаги
руҳий ва тарбиявий таъсир кўрсатиш, иш учун
аҳамиятли

ҳолатлар

бўйича

саволларни

шакллантириш ва тактик усулларни тўғри танлаш,
умуман олганда, сўроқ жараёнининг самардорлиги
айнан тайёргарлик жараёнидаги ҳаракатларнинг тўғри
бажарилиши билан боғлиқ.

Шулардан келиб чиқиб, вояга етмаган гумон

қилинувчини сўроқ қилишга тайёргарлик кўриш
жараёнида бир қатор вазифалар бажарилмоғи лозим.
Б.Т.Акраходжаев, М.Э.Муминов, М.Дж.Ботаевлар иш
материалларини ўрганиш ва исботланиши лозим
бўлган ҳолатлар ҳажмини аниқлаш вазифасини сўроқ
қилишга тайёргарлик кўришдаги дастлабки ҳаракатлар
сифатида қайд этишган [5].

Ушбу фикр асосли бўлиб, жиноят иши бўйича

тўпланган ҳужжатларнинг мазмуни ва иш бўйича
исботланиши

лозим

бўлган

ҳолатларнинг

хусусиятидан келиб чиқиб, тайёргарлик жараёнида
амалга ошириладиган ҳаракатларнинг ҳажми ва
кўлами аниқланади.

Ушбу вазифа қуйидаги уч хил тергов вазиятида

амалга оширилиши мумкин:

1) вояга етмаган шахсдан терговга қадар текширув

даврида ҳолат юзасидан тушунтиришлар олинган;

2) турли сабабларга кўра вояга етмаган шахсдан

тушунтиришлар олинмаган, лекин ҳодисанинг бошқа
иштирокчиларидан тушунтиришлар олинган ёки иш
ҳолатлари бўйича сўроқ қилинган;

3) вояга етмаган шахс гуруҳ таркибида жиноят

содир этган бўлиб, бошқа гумон қилинувчилар жиноят
иши бўйича сўроқ қилинган.

Аксарият ҳолатларда, вояга етмаган шахс ва

ҳодисанинг бошқа иштирокчиларидан терговга қадар
текширув даврида тушунтиришлар олинади. Улар
терговчи учун сўроқ қилишга тайёргарлик кўришда
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, дастлабки маълумотларга
таянган ҳолда умумий тасаввур пайдо бўлади ва
тайёргарлик жараёнидаги кейинги ҳаракатлар шунга
мос равишда ташкиллаштирилади.

Терговга қадар текширув даврида вояга етмаган

шахсдан тушунтиришлар олинмаган бўлса, иш бўйича
сўроқ қилинган бошқа процесс иштирокчиларининг
кўрсатувларини, ҳодиса содир бўлган жойдан олинган
излар ва ашёларни, экспертиза хулосаларини пухта
ўрганиш ҳамда сўроқ қилишга бир нечта сценарий
бўйича тайёргарлик кўрилиши мақсадга мувофиқ.

Тайёргарлик кўриш жараёнидаги ҳаракатлардан

яна бири – вояга етмаган гумон қилинувчи ва
айбланувчининг шахсини ўрганишдир. Ушбу масалада
олимлар ва тадқиқотчилар томонидан бир қатор
ўринли фикрлар билидирилган.

Жумладан,

Е.В.Стрелцова

сўроқ

қилишга

тайёргарлик кўришда вояга етмаганнинг шахсини

ўрганишга алоҳида тўхталиб, унинг жиноят содир
этишдан олдинги турмуш тарзи ва тарбияланиш
шароитлари, шахсининг йўналтирилганлиги, ақлий ва
руҳий ўзига хослиги, характери, оиладаги ва
жамоадаги

ҳолати,

ҳулқ-атворининг

ўзига

хос

жиҳатлари бўйича аниқ маълумотлар тўпланиши
лозимлигини билдирган [6].

Х.Х.Алиев ушбу фикрни аниқлаштирган ҳолда,

вояга етмаган шахснинг руҳиятига хос хусусиятлар,
унинг ҳаваслари ва қизиқишлари, ота-онаси ёки у
билан бирга яшайдиган бошқа қариндошлари,
дўстлашаётган тенгдоши ва катта ёшдаги болалар
билан ўзаро муносабатларини аниқлаш, психологик
алоқа ўрнатиш ва ундан ҳаққоний кўрсатмалар олиш
учун зарур бўлган маълумотлар тўпланган бўлиши
зарурлигини таъкидлаган [7].

Д.Ю.Волков ҳам сўроқ қилинувчининг шахсини

ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, ушбу
жараён сўроқ қилишга тайёргарликнинг зарурий қисми
эканлигини ва муваффақиятли психологик мулоқот
ўрнатишга хизмат қилишини баён қилган [8].

Ушбу муаллифларнинг фикрларига қўшилган

ҳолда, вояга етмаган шахснинг аниқ ёши, саломатлик
ҳолати, шахсига хос хусусиятлар, турмуш ва
тарбияланиш

шароитлари

каби

масалалар

қонунчиликда

улар

томонидан

содир

этилган

жиноятлар бўйича исботланиши лозим бўлган алоҳида
ҳолатлар сифатида назар тутилганлигини инобатга
олиб, биринчи марта сўроқ қилиш вақтида аниқланган
бўлиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Шулар билан бирга, вояга етмаган гумон

қилинувчининг шахсини ўрганишда уларнинг ўқиш ёки
ишлаш жойидаги ҳулқ-атвори, билим олишга ва
меҳнатга муносабати, илгари маъмурий ёки жиноий
жавобгарликка тортилганлиги, профилактик ҳисобда
туриш-турмаслиги, ота-оналари ва оилада бирга
яшайдиган

бошқа

яқинлари

тўғрисидаги

маълумотларни

ўрганиш

тайёргарлик

кўриш

жараёнида амалга ошириладиган бошқа ҳаракатларга
ҳамда бевосита сўроқ қилиш жараёнига таъсир
кўрсатади.

Қайд этилган ҳолатларни вояга етмаган гумон

қилинувчини сўроқ қилишдан олдин пухта ўрганиш
мақсадида

тезкор-кидирув

фаолиятини

амалга

оширувчи органлар ва ички ишлар органларининг
профилактика хизмати ходимлари билан ҳамкорлик
қилиш унумли натижа беради [9].

Тайёргарлик жараёнида вояга етмаганнинг шахсига

хос хусусиятлари ва жиноят иши бўйича тўпланган
ҳужжатларни ўрганиш асосида сўроқ қилиш жараёни
режалаштирилади.

Д.Довудова

таъкидлаганидек,

сўроқ қилиш самарали амалга оширилиши учун унинг
барча

босқичлари

пухта

режалаштирилиши,

шароитлар лозим даражада яратилган бўлиши лозим
[10].

Унда қуйидагиларга эътибор қаратилиши мақсадга

мувофиқ:

-

тайёргарлик кўриш жарёнида қилиниши лозим

бўлган ҳаракатлар;

-

сўроқ жараёнида берилалиган саволлар кетма-

кетлиги ва қўлланиладиган тактик усуллар;

-

сўроқ давомида ўқиб эшиттирилиши мумкин

бўлган бошқа шахсларнинг кўрсатувлари;

-

сўроқ давомида тақдим этилиши мумкин бўлган

предметлар ва ҳужжатлар.

Шунингдек, терговчи сўроқ қилиш режасини

тузишда гумон қилинувчи ўзини ҳимоя қилиш


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

81

мақсадида келтириши мумкин бўлган важларни тахмин
қилиб версиялар тузиши ва уларни текшириш бўйича
зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим [11].

Сўроқда иштирок этадиган шахслар доирасини

белгилаш ва уларнинг шахсини ўрганиш – тайёргарлик
жараёнидаги муҳим ҳаракатлардан биридир. Вояга
етмаганларни сўроқ қилишда қонуний вакил ва
ҳимоячи иштирок этиши шарт. Педагог, психолог ёки
бошқа

соҳа

мутахассислари

иштирокчиларнинг

илтимослари ёки заруратга кўра терговчининг ўзи
томонидан таклиф этилиши мумкин.

А.А.Базаров вояга етмаганларни сўроқ қилиш

чоғида

педагог

ёки

психологнинг

иштирокини

мажбурий қилиб белгилаш [12] таклифини илгари
сурган. Н.А.Рамазонова эса, аксарият ҳолларда
педагогларнинг жиноят ишидаги иштироки пассив
даражада эканлигини таъкидлаб, вояга етмаганларни
сўроқ қилишда психолог иштирокини шарт қилиб
белгилашни таклиф этган [13].

Бизнинг

фикримизча,

сўроқ

жараёни

иштирокчилари доирасини белгилашда вояга етмаган
шахсга хос бўлган хусусиятлар инобатга олиниши
лозим. Амалдаги қонунчиликда сўроқ қилиш давомида
педагог ёки психолог иштироки шартлиги белгиланган
бўлмаса-да, уларнинг иштироки ижобий самара
беради. Шу сабабли юқоридаги муаллифларнинг
фикрларига қисман қўшилган ҳолда, 16 ёшга тўлмаган,
шунингдек, ақлий ривожланишда ортда қолиш ёки
руҳий касалликка чалиниш белгиларига эга 18 ёшгача
бўлган вояга етмаган шахсларни сўроқ қилишда
педагог ёки психолог иштирокини мажбурий қилиб
белгилаш мақсадга мувофиқ. Бошқа ҳолатларда
педагог ёки психолог қатнаштириш масаласи ишнинг
ҳолатларидан келиб чиқиб терговчи томонидан ҳал
этилгани маъқул.

Агарда вояга етмаган шахснинг ёши, ақлий ва

руҳий ривожланиши, содир этилган жиноятнинг
хусусияти

ушбу

иштирокчиларни

қатнаштириш

заруратини юзага келтирса, вояга етмаган шахс
ҳурмат қиладиган устози, спорт мураббийи ёки у
ишонадиган бошқа педагог, шунингдек тажрибали
психологларни ишда қатнаштириш масаласи албатта
режалаштирилиши лозим.

Тайёргарлик кўришда юқорида санаб ўтилган

вазифалар ҳал этилганидан сўнг сўроқ қилиш вақти ва
жойи аниқлаб олиниши лозим. Ушбу масалани ҳал
этиш тайёргарлик жараёнидаги пухта ўйлаб ҳал
этиладиган мураккаб вазифа бўлганлиги боис шу
йўналишда изланишлар олиб борган олимлар ва
тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмаган.

Жумладан, Б.Рўзметов сўроқ қилиш вақти, жойи ва

сўроққа чақириш усулини танлаш каби масалаларни
тайёргарлик кўриш чоғида амалга ошириладиган энг
муҳим ҳаракатлардан бири сифатида қайд этган [14].

Б.Г.Нургазинов

ва

К.Е.Исмагуловлар

вояга

етмаганларни суриштирувчи ёки терговчининг хизмат
хонасини сўроқ қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигини
таъкидлаб, сўроқ қилиш жойи сифатида вояга етмаган
шахснинг уйи, таълим олиш жойи ёки бошқа болалар
муссасасини, шунингдек вояга етмаганларни сўроқ
қилиш учун махсус жиҳозланган хоналарни тавсия
этишади [15].

А.Г.Сапова эса, вояга етмаган шахсни сўроқ қилиш

жойи унинг шахси ва юзага келган тергов вазиятидан
келиб чиқиб ҳал қилиниши лозимлигини таъкидлаб,
терговчининг хизмат хонаси ёхуд вояга етмаган

шахснинг ўқиш (иш) ёки яшаш жойи бўлиши
мумкинлигини баён қилган [16].

М.Г.Эсанов ва М.Р.Ходжаевларнинг фикрича, 15

ёшгача бўлган вояга етмаганларни улар кўниккан
шароитларда, масалан мактабда ёки оила даврасида,
15 ёшдан ошганларни хизмат хонасида расмий
вазиятда сўроқ қилиш кўпроқ самара беришини
таъкидлашган [17].

Одатда, амалиётда сўроқ қилиш жойи сифатида

терговчининг хизмат хонаси, махсус жиҳозланган
тергов хонаси, вояга етмаган шахснинг ўқиш, иш ёки
яшаш жойи, ички ишлар органи таян пункти танланиши
мумкин.

Бизнинг фикримизча, бу борада А.Г.Сапова

фикрлари қўшилган маъқул. Чунки сўроқ қилиш жойини
танлаш вояга етмаган гумон қилинувчининг шахси ва
юзага келган тергов вазияти билан бевосита боғлиқ.
Мисол учун, биринчи марта жиноят содир этган ёки
илгари судланган, ушланган, озодликдан маҳрум
қилинган вояга етмаган гумон қилинувчини сўроқ
қилиш жойини танлаш бир-биридан фарқ қилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сўроқ қилиш

жойини танлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган
жиҳатлар сифатида қуйидагилар тавсия этилади:

-

вояга етмаган шахснинг ёши;

-

унинг турмуш ва тарбияланиш шароитлари;

-

вояга етмаган шахсни тавсифловчи маълумотлар

ва унинг шахсига хос хусусиятлар;

-

содир этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг

оғирлик даражаси ва юзага келган тергов вазияти.

Вояга етмаган шахсни сўроқ қилиш вақтини

танлашда унинг кундалик турмуш-тарзидан келиб
чиқиб, ўқишдан ва ишдан бўш пайтлари чақирилиши
лозим. З.Ф.Иноғомжонова ва Г.З.Тўлагановалар тўғри
таъкидлашганидек, вояга етмаган гумон қилинувчини
кундузги вақтда сўроқ қилиш мақсадга мувофиқ,
уларни заруриятсиз тунда сўроқ қилиш, терговчи
томонидан турли суиистеъмолликларга олиб келиши
мумкин [18].

Агар сўроқ қилиш жойи сифатида ўқиш ёки иш жойи

танланган бўлса, у ердаги иш вақти тугаб,
синфдошлари ёки ҳамкасблари кетишганидан кейин
тергов ҳаракатини ўтказган маъқул.

Бундан ташқари, вояга етмаган гумон қилинувчини

сўроқ қилишга қисқа вақт ичида тайёргарлик кўриш ва
ўтказиш лозим. Чунки содир этилган қилмишнинг
айрим жиҳатлари эсдан чиқиши ёки вақт ўтиши билан
бошқача тасаввур қилиниши вояга етмаганларга хос
жиҳат бўлиб, ушбу омиллар кечиктириб ўтказилган
сўроқнинг самарадорлигини камайтиради.

Тайёргарлик жараёнида вояга етмаган шахсни

сўроқ қилишга чақириш усулини танлаш ҳам терговчи
олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Одатда,
вояга етмаган гумон қилинувчи сўроқ қилиш учун ота-
онаси ёки бошқа қонуний вакиллари орқали
чақиртирилади.

Сўроқ қилишга чақирувда терговчи томонидан бу

чақирув қўшнилар, ишлаш ёки ўқиш жойидаги бошқа
шахслар орасида шов-шувга сабаб бўлиб, келажакда
сўроққа чақирилган шахснинг психологик ҳолатига
таъсир этадиган оқибатлар келтириб чиқишининг олди
олиниши лозим. Чақиртириш сўроқ қилинаётганларга
қийинчилик туғдирмаслиги ва нохуш кечинмалар
келтириб чиқармаслиги лозим, чунки бу уларнинг
терговчи билан муносабатларини қийинлаштириши
мумкин [19].


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

82

А.О.Варлова ва Л.В.Гнетовалар вояга етмаган

шахсни сўроққа чақиртиришнинг усулини танлашда
агар у фаол мулоқотга киришаётган бўлса, шахсан,
агарда қўрқувда ёки мулоқотга киришмаётган бўлса,
қонуний вакиллари орқали чақиртириш мумкинлигини
билдирган [20].

Бизнинг фикримизча, вояга етмаган шахсни сўроққа

чақиртириш учун тўғридан-тўғри ўзига мурожаат қилиш
мақсадга мувофиқ эмас. Тўғри, қонунчиликда вояга
етмаган гумон қилинувчини сўроққа чақиртириш
тартиби аниқ белгиланмаган. Бироқ қонуний вакил ва
ҳимоячи сўроқ жараёнининг мажбурий иштирокчиси
эканлигини, ушбу иштирокчиларсиз вояга етмаган
шахсни чақиртирилиши унинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларига

путур

етказиши

мумкинлигини

эътибордан четда қолдирмаслик зарур.

Шу сабабли терговчи қонуний вакилга телефон

орқали боғланиб, ҳолатни умумий тарзда тушунтирган
ҳолда вояга етмаган шахсни сўроққа таклиф этгани
маъқул. Кўпинча, расмий қоғоз ёки ҳужжатлар орқали
чақириш ота-оналарда фарзандининг келажагидан
ташвишланиш, айрим ҳолларда қўрқув ҳиссини
уйғотиши ва шу ҳислар таъсирида вояга етмаган шахс
руҳиятига салбий таъсир этадиган муомала ёки
ҳаракатларни амалга оширишига сабаб бўлиши
мумкин.

Бундан ташқари, сўроққа чақириш усулини нотўғри

танлаш ота-оналар ва бошқа қонуний вакиллар
томонидан вояга етмаган шахсга сўроқ давомида
кўрсатма бермаслик ёки ҳеч нарсадан хабари
йўқлигини айтиш билан чекланиш бўйича топшириқлар
берилишига олиб келиши мумкин.

Сўроқ қилиш ўқиш ёки иш жойида амалга

оширилган ҳолларда, дастлаб қонуний вакилни сўроқ
қилиб, кейин у билан биргаликда вояга етмаган
шахсни сўроқ қилиш жойига бориш тавсия этилади.
Шунингдек, вояга етмаган шахс ва унинг қонуний
вакилини сўроқ қилишга чақириш билан бир вақтда
ҳимоячи таклиф этиш чоралари кўрилиши лозим.

Юқорида кўрсатилган сўроқ қилишга тайёргарлик

кўриш

бўйича

барча

ҳаракатлар

амалга

оширилганидан кейин терговчи сўроқ ўтказилаётган
жойда зарур шарт-шароит яратиш ва қўлланиладиган
техник

воситаларни

тайёр

ҳолатга

келтириш

чораларини кўради. Бунда:

Биринчидан,

тергов ҳаракати иштирокчиларининг

жойлашиш тартибини белгилайди. Жой танлашда
сўроқ иштирокчилари вояга етмаган шахсга кўз билан
ёки имо-ишора билан йўналтириши, шунингдек уни
туртиб чалғитиши мумкинлиги инобатга олиниши
лозим.

Иккинчидан,

қўлланиладиган техник воситалар ва

жиҳозлар тайёр ҳолатга келтирилади. Жумладан, овоз
ёзиш ва видеоёзув қурилмалари, сўроқ қилиш терговчи
хонасидан ташқарида ўтказилганида зарур бўладиган
бошқа нарсалар.

Тайёргарлик жараёнида терговчи томонидан вояга

етмаган

гумон

қилинувчининг

кўрсатувларини

видеоёзув орқали қайд этиш масаласига алоҳида
аҳамият бериши мақсадга мувофиқ.

Бу борада В.Ю.Стельмах таъкидлаганидек, вояга

етмаганларни

сўроқ

қилишда

видеоёзувдан

фойдаланилиши

тергов

ҳаракатининг

талаб

даражасида ўтказилганлигини текшириш имконини
беради [21].

Сўроқ жараёни видеотасвирга олиниши, аввало,

вояга етмаган гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва қонуний

манфаатларининг тўлиқ таъминланишига хизмат
қилади. Шу билан бирга, уларга йўналтирувчи
саволлар берилиши, руҳий босим ўтказилиши ва шу
каби қонунга хилоф ҳаракатларнинг олди олинади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вояга етмаган

гумон қилинувчиларни сўроқ қилишда тайёргарлик
кўриш босқичида амалга оширилиши лозим бўлган
ҳаракатларни пухта амалга ошириш, сўроқ жараёнини
тўғри режалаштириш ва ташкиллаштириш биринчидан,
вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари
тўлиқ таъминланишига, иккинчидан, вояга етмаган
шахс билан тўғри психологик алоқа ўрнатилишига,
учинчидан, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар
бўйича ҳаққоний кўрсатувлар олинишига замин
яратади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Маматқулов Т. Б., Хасанов Ш. Х. Криминалисти-

ка: Чизмалар альбоми. – Т.: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2005. – 222 бет., Криминалистика:
Учебник / Под. Ред. А.Г.Филиппова. М. 2007. - С. 178-
191

2.

Қўшаев Н.М., Файзиев Ш.Ф. Жиноят процессида

ўтказиладиган тергов ҳаракатлари. – Тошкент, 2007. –
Б. 14–16.

3.

Криминалистик

тактика:

Дарслик./

Т.Б.

Маматкулов, Ш.Т. Джуманов, У.Т. Тургунов ва бошқ. –
Т., 2013. — Б. 17.; Криминалистика: определения, схе-
мы, таблицы, диаграммы, рекомендации: учеб. пособ.
для студентов юрид. вузов/ Н.Г.Шурухнов. – М., 2009. –
С. 352

4.

Ражабов

Б.А.

“Гувоҳлантириш

тергов

ҳаракатини

ўтказишда

шахс

ҳуқуқларини

таъминланиши” номли юрид.фанл.нозд. дисс.авт. Т.
2010 Б. 13-14; Гувоҳлантириш тергов ҳаракатини
ўтказиш тартиби ва тактикаси: Ўқув қўлланма. – Т.:
2018 Б. 32

5.

Сўроқ қилиш тергов ҳаракатини режалаштириш

хусусиятлари:

Ўқув-амалий

қўлланма

/

Б.Т.Акраходжаев, М.Э.Муминов, М.Дж.Ботаев. – Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – Б.
35.

6.

Стрелцова Е.В. Тактические и психологические

основы допроса несовершеннолетних подозреваемых,
обвиняемых: Автореф. дис. … канд. юрид. наук. –
Саратов, 2007 – С. 8-9.

7.

Алиев Х.Х. Вояга етмаганлар томонидан содир

этилган жиноятларни тергов қилишда исботланиши
лозим

бўлган

ҳолатлар/

Баркамол

авлодни

шакллантиришда

ҳуқуқий

тарбиянинг

аҳамияти:

Республика

илмий-амалий

конференцияси

материаллари (2010 йил 30 апрель). – Т.: 2010. – Б.
333-336

8.

Волков Д.Ю. Изучение личности как подготови-

тельный этап допроса подозреваемого, обвиняемого,
содержащегося в следственном изоляторе //Человек:
преступление и наказание. – 2017. – Т. 25(1–4), № 2. –
С. 283–287.

9.

Баданга оғир шикаст етказиш ҳамда вояга

етмаганлар томонидан содир этилган одам ўлдириш
жиноятларини тергов килиш методикаси: Ўқув-методик
қўлланма / Ш.Т. Икрамов, Р.Кабулов, Д.М. Миразов ва
бошц. - Т., 2012. – Б. 87.

10.

Довудова Д. Суд тергови жараёнида сўроқ

қилишнинг

процессуал

тартиби

//

Ўзбекистон

Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув
курслари Ахборотномаси. 2017. № 3 (31). Б. 25-28.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

83

11.

Номусга тегиш жиноятини тергов қилиш

амалиёти: Ўқув-методик қўлланма / Ш.Т. Икрамов, Д.
М. Миразов, Б. Б. Муродов, Б.Ф. Алимов ва бошқ. – Т.,
2012.

– Б. 53-54.

12.

Базаров А.А. Процессуальные гарантии обеспе-

чения прав и законных интересов несовершеннолет-
них на стадии предварительного расследования: Ав-
тореф. дис. … канд. юрид. наук. – Т., 2012. – С. 14.

13.

Рамазонова Н.А. “Вояга етмаганлар томонидан

содир этилган жиноятларни тергов қилиш услубиёти”
Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори дисс. авто-
реферати. – Т. 2019. – Б 20.

14.

Рўзметов Б. О некоторых криминалистических

аспектах тактики подготовки к производству след-
ственных действий. // Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасининг Олий ўқув курслари Ахборотномаси
2012. № 4 (12) Б. 48-51.

15.

Нургазинов Б.Г. ва Исмагулов К.Е. Некоторые

вопросы

совершенствования

института

дистанционного допроса в казахстанском уголовном
процессе // Вестник Института законодательства РК
№1 (50) 2018. С. 85-86

16.

Сапова А.Г. Тактические особенности допроса

несовершеннолетних подозреваемых (обвиняемых). //
https://cyberleninca.ru/article/n/takticheskie-osobennosti-
doprosa-nesovershennoletnih-podazrevaemyh-
obvinaemyh

/ (кириш вақти 18.09.2020 й.)

17.

Эсанов М.Г., Ходжаев М.Р. Тергов: амалий

қўлланма. – Т., 2009. – Б. 188.

18.

Иноғомжонова З.Ф., Тўлаганова Г.З. Алоҳида

тоифадаги жиноят ишлари бўйича иш юритиш. Ўқув
қўлланма. – Т., 2009. Б. 22.

19.

Дастлабки тергов фаолияти психологияси: Дар-

слик / Б.Н. Сирлиев, И. Соттиев ва бошқ. – Т., 2015. –
Б. 217-219.

20.

Варлова А.О., Гнетова Л.В. Особенности

допроса

несовершеннолетних

//

Инновационная

экономика:

перспективы

развития

и

совершенствования.2012. № 4(12). С. 48-51.

21.

Стельмах В.Ю. Обеспечение законных прав

несовершеннолетних

участников

следственных

действий // Вестник Воронежского института МВД
России. 2016. №3. С. 145.

Ҳ.Э.Ахмедов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўқитувчиси

МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ОСТИДАГИ ШАХСЛАР

БИЛАН ПРОФИЛАКТИК ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШДА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР

ЙИҒИНЛАРИНИНГ РОЛИ

Аннотация:

ушбу мақолада маъмурий назорат

остидаги шахслар билан профилактик ишларни
ташкил этиш ва амалга оширишда маҳалла фуқаролар
йиғинининг ўрни, уларнинг ички ишлар органлари
билан

ҳамкорлигининг

йўналишлари,

маҳалла

фуқаролар йиғининг ушбу йўналишдаги фаолиятини
тартибга

солувчи

норматив-ҳужжатлар

ҳамда

ваколатлари ёритиб берилган.

Таянч сўзлар:

ҳуқуқбузарлик, маъмурий назорат,

профилактик ишлар, назорат остидаги шахс, маҳалла
фуқаролар йиғини.


Аннотация:

в данной статье освещены роль схода

граждан махалли в организации и осуществлении
профилактической работы с лицами, находящимися
под административным надзором, направления их
взаимодействия

с

органами

внутренних

дел,

нормативно-правовые документы и полномочия схода
граждан махалли, регулирующие деятельность в
данном направлении.

Ключевые

слова:

правонарушение,

административный надзор, профилактическая работа,
контролируемое лицо, сходы граждан махалли.

Annotation

: In this article the role of the mahalla in the

organisation and implementation of preventive work with
persons under administrative supervision, direction, their
interaction with bodies of internal аffairs, legal documents
and powers of mahalla, regulating the activity in this
direction.

Keywords

:

offense,

administrative

supervision,

preventive work, controlled person, gatherings of mahalla
citizens.


Ўзбекистон

Республикаси

эркин

демократик

фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлаб, бу
йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилди.
Такидлаб ўтиш лозимки фуқаролик жамиятида
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
мавқеининг баландлиги ва мустахкамлиги билан
алоҳида ажралиб туради.

Фуқаролик жамияти юксак даражада уюшган,

батартиб муносабатлар тизимига таянган, ўзини ўзи
бошқариш

механизмларидан

иборатдир.

Бу

механизмларни эса, асосан жамоат бирлашмалари,
жамоат тузилмалари ташкил этади.

Шу боисдан, мамлакатимизда маъқул, истиқболли,

яхши самара берадиган жамият қуриш асосий
мақсадлардан бири этиб белгиланди ва давлат
органлари ўз ваколатларини босқичма-босқич жамоат
бирлашмаларига бериб бориши принципи асосида
амалий ишлар олиб борилмоқда.

Дарҳақиқат,

маҳалла

фуқаролар

йиғинининг

фаолияти ўзини ўзи бошқаришга асосланган экан,
улар маҳалла ҳудудида тинчлик ва осойишталикни
ҳам таъминлашга маъсулдир.

Ўзбекистон Республикаси 2013 йил 22 апрелдаги

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрирда қабул

Библиографические ссылки

Маматқулов Т. Б., Хасанов Ш. X. Криминалисти­ ка: Чизмалар альбоми. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2005. - 222 бет., Криминалистика: Учебник / Под. Ред. А.Г.Филиппова. М. 2007. - С. 178- 191

Қўшаев Н.М., Файзиев Ш.Ф. Жиноят процессида ўтказиладиган тергов ҳаракатлари. - Тошкент, 2007. - Б. 14-16.

Криминалистик тактика: Дарслик./ Т.Б. Маматкулов, Ш.Т. Джуманов, У.Т. Тургунов ва бошқ. - Т., 2013. — Б. 17.; Криминалистика: определения, схе­ мы, таблицы, диаграммы, рекомендации: учеб, пособ. для студентов юрид. вузов/ Н.Г.Шурухнов. - М., 2009. - С. 352

Сўроқ қилиш тергов ҳаракатини режалаштириш хусусиятлари: Ўқув-амалий қўлланма / Б.Т.Акраходжаев, М.Э.Муминов, М.Дж.Ботаев. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. - Б. 35.

Стрелцова Б.В. Тактические и психологические основы допроса несовершеннолетних подозреваемых, обвиняемых: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. - Саратов, 2007 - С. 8-9.

Алиев XX Вояга етмаганлар томонидан содир этил га н жиноятларни тергов қилишда исботланиши лозим бўлган ҳолатлар/ Баркамол авлодни шакллантиришда ҳуқуқий тарбиянинг аҳамияти: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари (2010 йил 30 апрель). - Т.: 2010. - Б. 333-336

Волков Д.Ю. Изучение личности как подготови­ тельный этап допроса подозреваемого, обвиняемого, содержащегося в следственном изоляторе //Человек: преступление и наказание. - 2017. - Т. 25(1-4), No 2. - С. 283-287.

Бад ан га огир шикает етказиш ҳамда вояга етмаганлар томонидан содир этил га н одам ўлдириш жиноятларини тергов килиш методикаси: Ўқув-методик қўлланма / Ш.Т. Икрамов, Р.Кабулов, Д.М. Миразов ва бошц.-Т., 2012. - Б. 87.

Ю.Довудова Д. Суд тергови жараёнида сўроқ қилишнинг процессуал тартиби И Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Опий ўқув курслари Ахборотномаси. 2017. No 3 (31). Б. 25-28.

И.Номусга тегиш жиноятини тергов қилиш амалиёти: Ўқув-методик қўлланма / Ш.Т. Икрамов, Д. М. Миразов, Б. Б. Муродов, Б.Ф. Алимов ва бошқ. -Т., 2012. - Б. 53-54.

Базаров А.А. Процессуальные гарантии обеспе­ чения прав и законных интересов несовершеннолет­ них на стадии предварительного расследования: Ав- тореф. дис. ... канд. юрид. наук. - Т., 2012. - С. 14.

Рамазонова Н.А. “Волга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилиш услубиёти” Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори дисс. авто­ реферата. - Т. 2019. - Б 20.

Рўзметов Б. О некоторых криминалистических аспектах тактики подготовки к производству след­ ственных действий. // Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари Ахборотномаси 2012. No4(12)5.48-51.

Нургазинов Б.Г. ва Исмагулов К.Е. Некоторые вопросы совершенствования института дистанционного допроса в казахстанском уголовном процессе // Вестник Института законодательства РК No1 (50)2018. О. 85-86

Сапова А.Г. Тактические особенности допроса несовершеннолетних подозреваемых (обвиняемых). // https://cyberleninca.ru/article/n/takticheskie-osobennosti- doprosa-nesovershennoletnih-podazrevaemyh- obvinaemyh/(кириш вақги 18.09.2020 й.)

Эсанов М.Г., Ходжаев М.Р. Тергов: амалий қўлланма. - Т., 2009. - Б. 188.

Иноғомжонова З.Ф., Тўлаганова Г.З. Алоҳида тоифадаги жиноят ишлари бўйича иш юритиш. Ўқув қўлланма. -Т., 2009. Б. 22.

Дастлабки тергов фаолияти психологияси: Дар- слик / Б.Н. Сирлиев, И. Соттиев ва бошқ. - Т., 2015. - Б. 217-219.

Варлова А.О., Гнетова Л. В. Особенности // Инновационная развития и

совершенствования.2012. No 4(12). С. 48-51.

Стельмах В.Ю. Обеспечение законных прав несовершеннолетних участников следственных действий // Вестник Воронежского института МВД России. 2016. No3. С. 145.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов