Ўрта Осиё хонликлари ва Усмонийлар давлатии ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар тарихига оид маълумотлар бир қатор мемуар характерга эга асарлар-эсдаликлар, саёҳатномалар, илмий тадқиқотлар орқали бизгача етиб келган. Шулардан бири Сейди Али Раиснинг “Миръотул мамолик” (Мамлакатлар кўзгуси) ва Меҳмед Амин Афандининг “Истанбулдан Ўрта Осиёга саёҳат” асарларидир. Мазкур асарларда муаллифлар Буюк Ипак йўлида катта аҳмиятга эга бўлган Самарқанд, Хива шаҳарлари ҳақида қимматли маълумотларни бериб ўтади.
В данной статье через источники и научную литературу анализируется политическая жизнь Ферганской долины, восточного региона Бухарского ханства, в период правления Надрмухаммад-хана (1642-1645 гг.).
Урта Осиёнинг қадимги дунёсида турмуш тарзини олиб борган аҳолининг турли тарихий давр ва унинг турли босқичларида ҳарбий санъатнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиш тарихини ўрганиш тарих фани олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Айниқса Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин миллий армиянинг ташкил этилиши ва унинг янги жамият пойдеворини қуриш ва уни мустаҳкамлаш каби вазифаларни бажаришда аждодларимизнинг ҳарбий санъат соҳасида эришган ютуқларига назар ташлаш муҳим аҳамият касб этади.
Дунё ўтмиш тарихи асосан халқлар, жамиятлар, давлатлар тарихи билан белгиланади. Аммо ана шундай жамиятлардаги ижтимоий муносабатлар инсониятнинг дастлабки ўтмиш тузуми ҳисобланган ибтидоий жамоа тузуми давридан то ҳозирги кунгача битта социал муносабатга асосланган. Бу аёл ва эркак муносабатларидир.
Ёзма манбалар тарихий манбаларнинг муҳим ва асосий тури бўлиб, улар инсоннинг ижтимоий фаолияти, ўзаро муносабатлари натижаси ўлароқ яратилган ва ўша замонларда юз берган ижтимоий-сиёсий воқеаларни ўзида акс эттирган манба сифтатида Ўзбекистон тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутади[1, Б. 29]. Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёнинг қадимги даври тарихини ўрганишда қадимги Юнонистон ва Рим тарихчилари ҳамда географ олимларининг асарлари муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Юнон-форс урушлари бошланиши билан ушбу сиёсий воқеаларда иштирок этган Марказий Осиё халқларининг тарихи қадимги юнон тарихчиларининг асарларида ёритилган.