Марказий Осиёнинг қадимги тарихига оид юнон ва рим муаллифларининг тарихий ва географик манбалари тарихшунослигига доир

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
256-261
28
4
Поделиться
Адилов, Ж. (2023). Марказий Осиёнинг қадимги тарихига оид юнон ва рим муаллифларининг тарихий ва географик манбалари тарихшунослигига доир. История и культура центральной Азии, 1(1), 256–261. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17117
Ж Адилов, Институт истории Академии наук Республики Узбекистан

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ёзма манбалар тарихий манбаларнинг муҳим ва асосий тури бўлиб, улар инсоннинг ижтимоий фаолияти, ўзаро муносабатлари натижаси ўлароқ яратилган ва ўша замонларда юз берган ижтимоий-сиёсий воқеаларни ўзида акс эттирган манба сифтатида Ўзбекистон тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутади[1, Б. 29]. Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёнинг қадимги даври тарихини ўрганишда қадимги Юнонистон ва Рим тарихчилари ҳамда географ олимларининг асарлари муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Юнон-форс урушлари бошланиши билан ушбу сиёсий воқеаларда иштирок этган Марказий Осиё халқларининг тарихи қадимги юнон тарихчиларининг асарларида ёритилган.

Похожие статьи


background image

256

2. Агзамова Г.А. Хиванинг хонлик пойтахтига айланишига доир айрим

маълумотлар//Ўзбекистонда ижтимоий фанлар.Тошкент, 1997.№ 6-7. Б.84-87;

3. Каримов Э. Регесты казийских документов и ханских йарликов

Хивинских ханов XVII – начала XX в. – Тошкент, 2007. 224 с.

4. Абдуллаев Т. “Хоразм хунармандчилиги тарихи”. Хива, 2016.
5. Рахманова Ю.М. “Общественно-политическая жизнь города Хивы в

XVI - начале XX века: традиции и трансформации”.).: Автореф. дис. … канд.
истор. наук. Ташкент, 2009. 29 с.

МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ ҚАДИМГИ ТАРИХИГА ОИД ЮНОН ВА

РИМ МУАЛЛИФЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ ВА ГЕОГРАФИК

МАНБАЛАРИ ТАРИХШУНОСЛИГИГА ДОИР

Адилов Ж.

катта илмий ходим

ЎзР ФА Тарих институти

Ёзма манбалар тарихий манбаларнинг муҳим ва асосий тури бўлиб,

улар инсоннинг ижтимоий фаолияти, ўзаро муносабатлари натижаси ўлароқ
яратилган ва ўша замонларда юз берган ижтимоий-сиёсий воқеаларни ўзида
акс эттирган манба сифтатида Ўзбекистон тарихини ўрганишда муҳим ўрин
тутади[1, Б. 29]. Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёнинг қадимги даври
тарихини ўрганишда қадимги Юнонистон ва Рим тарихчилари ҳамда географ
олимларининг асарлари муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Юнон-форс
урушлари бошланиши билан ушбу сиёсий воқеаларда иштирок этган
Марказий Осиё халқларининг тарихи қадимги юнон тарихчиларининг
асарларида ёритилган.

Марказий Осиёнинг қадимги тарихига оид юнон-рим муаллифлари

асарлари қуйидагилар:

Аврелий Виктор – “Инсони келиб чиқиши”, Аммиан Марцелин –

“Амаллар”, Аппиан – “Рим тарихи”, Аристотель – “Метрологик масалалар
ҳақида”, Арриан Флавий – “Искандар юриши”, Гай Азиний Квадрат –
“Парфика”, Гай Плиний – “Табиий тарих”, Герадот Галикарнаслик – “Тарих”,
Дион Кассий – “Рим тарихи”, Евсефий Кесарийский – “Солномалар”, Иосиф
Флавий – “Иудейия уруши”, Квинт Куртсий Руф – “Искандар тарихи”,
Клавдий Птоломей – “Географиядан қўлланма”, Ксенофонт – “Анабасис”,
Ксенофонт – “Киропедия”, Ксенофонт – “Юнон тарихи”, Ктесий – “Форс
тарихи”, Милетлик Гекатей – “Генеалогия”, Плутарх – “Қиёсий биография”,
Полибий – “Тарих”, Полиэн – “Ҳарбий ҳийлалар”, Помпей Трог ва Юстиниан
– “Филлип тарихи”, Сицилиялик Диодор – “Тарихий кутубхона”, Страбон –
“География”, Тацит – “Анналлар”, Фукидид – “Пелопонес урши тарихи”,
Эсхил – “Форслар”, Эфор – “Умумий тарих”.

Марказий Осиёнинг қадимги тарихига оид қадимги юнон ва рим

муаллифларининг маълумотлари тарихий тадқиқотларда ХIX асрнинг охири


background image

257

ва ХХ асрнинг бошларида илмий мауомилага киритила бошланди. Хусусан,
бу манбалар дастлаб археологик тадқиқотлар доирасида ўрганила бошланган
бўлса, кейинчалик бевосита манбашунослар томонидан алоҳида тадқиқот
объектига айлана бошланди.

ХХ асрнинг 30-йилларининг иккинчи ярмидан бошлаб қадимги юнон

ва рим муаллифларининг Марказий Осиё ҳудудига оид маълумотларини
тадқиқ қилиш ва таржима қилиш ишлари бошланди. Бунда аввало СССРда
айни шу даврда тарих фани олдига бир қатор вазифаларнинг қўйилганлиги,
миллий республикалар тарихини “яратиш” муаммолари сабаб бўлган бўлса,
иккинчидан айни шу даврда Марказий Осиёда фаол тарзда археологик
тадқиқотларни ўйлга қўйилиши ҳам бу жараёнга туртки бўлди. Чунки,
археологик топилмаларни манбалар билан солиштириш ва асослаш лозим
эди. Натижада ХХ асрнинг 40-йилларига келиб бир қатор тадқиқотлар ва
таржималар илмий муомилага киритилди (Л.В. Баженов, А.П. Кондратьева,
С.Я. Лурье, Г.И. Савицкий, С.П. Толстов ва бошқаларнинг ишлари) [2, Б.
229-317; 11; 14; 23; 24; 28, Б. 170-173; 29, Б. 177-179]. 50-80 йилларда СССР
халқлари умумий тарихи ва алоҳида Марказий Осиё халқлари тарихига оид
ишларда қадимги юнон ва рим манбларидан фойдаланилди ва янги манбалар
илмий муомилага киритилди[6, Б. 26-30; 7, Б. 6-175; 8; 9, Б. 71-75; 10;12; 15,
Б. 110-116; 16; 17, Б. 35-50; 18; 19; 20, Б. 115-130; 21, 98-103; 22, Б. 36-52; 27;
30].

ХХ асрнинг 90-йилларида ушбу манбалар ўзбек тилига ўгирила

бошланди. Хусусан, ушбу манбаларнинг Марказий Осиё ҳудудига бевосита
тегишли бўлган қисмлари Б.А. Аҳмедов ва А.С. Сагдуллаевлар томонидан
биринчилардан бўлиб ўзбек тилига ўгирилиб нашр этилганл[3; 4].

Шу ўринда қадимги юнон тарихнавислигини тадқиқ этиш учун, унинг

ривожланиш босқичларини кўриб чиқиш лозим. Қадимги Юнонистонда
тарих ёзиш анъанасининг вужудга келиш босқичлари қуйидагилар:

Дастлабки босқич – Гомернинг “Илиада” ва “Одиссея” эпик асарлари.

Тарихий анъаналар ва тарихий дунёқарашнинг илк кўринишлари (мил. ав.
VIII аср). Гесиод, Тиртей, Солон, Алкей ва бошқаларнинг епик, лирик ёки
поетик асарларида тарихий хотирага мурожат етилиши (мил. ав. VIII аср).

Оралиқ босқич – Қадимги Юнонистонда логографлар фаолияти.

Қадимги юнон тарихий наср жанрини вужудга келиши. Вакиллари:
Милетлик Кадм, Милетлик Гекатей, Харон, Скилак ва бошқалар. Герадотдан
аввал ва унга замондош бўлганлар (мил. ав. VI-V асрлар)[5, Б. 457-458].

Якунловчи босқич – дастлабки соф тарихий асарларни вужудга

келиши. Геродот, Фукидид, Ксенофонтларнинг фаолияти. Юнон жамиятида
тарихга бўлган қизиқишнинг ортиши ва ўтмишга тарихий ёндашувни қарор
топиши.

Шунингдек, қадимги юнон-рим манбалари ўзига хос хусусиятларга эга

бўлиб, уларни аниқлаштириш ва таҳлил этиш орқали улардаги
маълумотларни холислик ва илмий аҳамиятини тушуниб этиш мумкин.

Юнон ва рим манбаларининг хусусиятлари:


background image

258

1. Ижобий жиҳатлари:
- қадимги давр бўйича баъзи жабҳларда ягона ёзма манба эканлиги;
- тарихий онг нуқтаи назаридан ёзилганлиги;
- географик, этнологик ва бошқа маълумотларни ҳам қамраб олганлиги;
- деярли барчаси рус, инглиз ва немис тилига ўгирилиб нашр этилган;
- деярли барчаси илмий муомилага киритилганлиги.
2. Манфий жиҳатлари:
- кучли афсонавийлашув;
- ўша давр дунёқарашининг кескин намоён бўлиши;
- муаллифларнинг бу ҳудудларда бўлмаганлиги туфайли воқеяларни

бузулиши ва ноаниқлиги;

- географик ноаниқлик ва локализация муаммоси;
- маълумотларни узуқ юлуқлиги (чунки минтақа тарихи бошқа

жараёнлар доирасида ёритилган).

Шу ўринда қадимги Марказий Осиё ҳақида тарихий билимларни

шаклланиши сабабларини ҳам аниқлаб олиш алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳозирда қадимги юнон муаллифларнинг Шарққа ва хусусан, Марказий
Осиёга бўлган қизиқишига икки ҳолат сабаб бўлганлиги ҳақида фаразлар
мавжуд бўлиб, биринчидан, бу юнон-форс урушлари билан изоҳланса,
иккинчидан, Александрнинг Шарққа юриши билан асосланади[13, Б. 45].

Чунки юнон-форс урушларида аҳамонийлар қўшини таркибида

Марказий Осиёда халқлари ҳам иштирок этган. Юнон тарихчилари бунга
табиий қизиқиш билдириб, минтақа ва бу ерда яшаган халқлар ҳақида
маълумотларни келтириб ўтган. Бундан ташқари, қадимги тарихчилар, ўз
асарларида Александрнинг Шарққа қилган юришларини ёритиш давомида
Марказий Осиёни четлаб ўта олмас эди.

Ушбу асарларни келиб чиқишига қўра қуйидаги гуруҳларга бўлиш

мумкин:

1. қадимги юнон тарихий-географик асарлари;
2. қадимги Рим даври тарихий-географик асарлари;
3. илк ўрта асрлар давригача бўлган Византиялик тарихчилар асарлари.
Рим ва Византия тарихнавислигида қадимги Марказий Осиё мавзусини

ёритилишига эса ўз навбатида қуйидаги омиллар сабаб эди.

Қадимги Рим тарихнавислиги икки сабабга кўра Марказий Осиё

халқлари тарихи ва географиясини ёритган:

1. Юнон тарихнавислигианъаналаринидавомисифатида;
2. Шарқ давлатлари билан сиёсий-ҳарбий ва савдо-иқтисодий

муносабатларга киришганлиги туфайли.

Византия тарихнавислигида эса, қадимги юнон ва рим анъаналарини

давомчиси ҳамда бевосита Шарқ билан турли муносабатлар нуқтаи
назаридан Марказий Осиё ҳудуди тарихи ўрганилди.

Шунингдек, ушбу манбаларни тил хусусиятига кўра ҳам уч гуруҳга

бўлиш мумкин:

1. юнон тилидаги асарлар;


background image

259

2. лотин тилидаги асарлар;
3. сурёний тилдаги асарлар.

Лекин бу таснифлашни мутлоқ деб бўлмайди. Чунки, асарларнинг бир

қисми дастлаб бир тилда яратилган бўлиб, кейинчалик бошқа тилга
ўгирилган ва бизга шу тилда етиб келган. Мисол учун, юнон муаллифи
Ктесийнинг “Форс тарихи” бизгача лотин тилидагина етиб келган. Ёки
муаллифи келиб чиқиши юнон бўлмай туриб асар юнон тилида ёзилган
ҳолатлар ҳам учрайди. Мисол учун Рим империяси даврида яшаб ижод
қилган, келиб чиқиши яҳудий бўлган Иосиф Флавий “Иудейия уруши”
асарини юнон тилида ёзган.

Мазмунига кўра ушбу асарларни икки йирик гуруҳга тавсифлаш

мумкин:

1. Тарихий асарлар;
2. Табиий-географик асарлар.
Хулоса қилиб айтганда юнон-рим манбалари Марказий Осиёнинг

қадимги тарихига оид қимматли манбалардан бири бўлиб, улар бошқа
манбаларга нисбатан қадимги давр бўйича баъзи жабҳаларда ягона ёзма
манба эканлиги, тарихий онг нуқтаи назаридан ёзилганлиги, географик,
этнологик ва бошқа маълумотларни ҳам қамраб олганлиги, деярли барчаси
илмий муомилага киритилганлиги билан ажралиб туради. Шу ўринда ушбу
манбаларда кучли афсонавийлашув, ўша давр дунёқарашининг кескин
намоён бўлиши, муаллифларнинг бу ҳудудларда бўлмаганлиги туфайли
воқеяларни бузулиши ва ноаниқлиги, географик ноаниқлик ва локализация
муаммоси, маълумотларни узуқ юлуқлиг (чунки минтақа тарихи бошқа
жараёнлар доирасида ёритилган) каби муаммолар мавжуд. Шунингдек, ушбу
манбалар бугунгача тўлиқ ўзбек тилиша илмий таржима этилмаганлиги ҳам
мавзу тарихшунослигининг бош муаммоларидан бири ҳисобланади.

Адабиётлар:

1. O’zbekiston tarixi. I kitob. Darslik. Toshkent: Fan, 2018.
2. Аппиан. Митридатовы войны. Сирийские дела / Пер. А.П.

Кондратьева // Вестник древней истории. 1946

.

№ 4. C. 229-317.

3. Аҳмедов Б.А. Ўзбекистон тарихи манбалари. Тошкент, 1991. 216 б.
4. Аҳмедов Б.А. Ўзбекистон тарихи манбалари. Тошкент, 2010. 352 б.
5. Борухович В.Г. Научное и литературное значение труда Геродота/ В

кн.: Геродот. История в девяти книгах. Пер. и примем. Г.А. Стратановского.
Л., 1972. С. 457-458.

6. Горбунова Н.Г. Фергана по сведениям античных авторов // История и

культура народов Средней Азии:Древность и средние века.М., 1976. С. 26-30.

7.

Грацианская

Л.

И.

«География»

Страбона.

Проблемы

источниковедения // Древнейшие государства на территории СССР 1986 г.
М., 1988. С. 6-175.

8. Грацианская Л.И. "География" Страбона как исторический источник:

Автореф. дис. канд. ист. наук. М., 1982.-24 с.


background image

260

9. Гумбах Г. Птолемей и Центральная Азия в кушанскую эпоху. //

Центральная Азия в кушанскую эпоху. Т. 2. М., 1975. C. 71-75.

10. Дитмар А.Б. От Скифии до Элефантины. Жизнь и путешествия

Геродота. М.: Географгиз, 1961. 86 с.

11. Древние авторы о Средней Азии (VI в. до н. э. – III в. н. э.):

Хрестоматия/ Под ред. Л. В. Баженова, Ташкент, 1940. 172 с.

12. Куклина И.В. Этногеография Скифии по античным источникам.

Ленинград: Наука, 1985

.

205 с.

13. Лунин Б.В. История Узбекистана в источниках. (Древний период).

Ташкент, 1984. С. 45.

14. Лурье С.Я. Геродот. М

.-

Л.: Издательство Академии наук СССР,

1947

.

212

15. Мончадская Е.А. О правителях Бактрии и Согдианы VI—IV веков

до н.э. (Из древней истории народов Средней Азии). // ТГЭ. Т.6. Культура и
Искусство народов Востока. Л., 1961. С. 110-116.

16. Подосинов А.В. К проблеме интерпретации античных историко-

географических источников по истории народов СССР (Mela, I, 11-13). //
Теория и практика источниковедения и архео-графии отечественной истории.
М., 1978.

17. Пьянков И.В. «История Персии» Ктесия и среднеазиатские

сатрапии Ахеменидов в конце Vв.дон.э.//Вестник древней истории. 1965. №2.
С. 35-50.

18. Пьянков И.В. «Саки» (Содержание понятия).// Извес-тия АН

Таджикской ССР. Отделение общественных наук, 1968, № 3.

19. Пьянков И.В. Бактрия в античной традиции: общие данные о

стране: название и территория / отв. ред. Ранов В. А. Душанбе: Дониш, 1982.
66 с.

20. Пьянков И.В. К вопросу о маршруте похода Кира II на массагетов //

Вестник древней истории. 1964. № 3. С. 115-130.

21. Пьянков И.В. Сведения Ктесия о владениях Бардии на востоке

Ирана: (административная политика Кира II на северо-востоке его державы)
// Вестник древней истории. 1961. № 4. С. 98-103.

22. Пьянков И.В., Литвинский Б.А. Военное дело у народов Средней

Азии в VI – IV вв. до н. э. // Вестник древней истории. 1966. № 3. С. 36-52.

23. Савицкий Г.И. Древняя Бактриана. (Известия античных писателей о

Средней Азии) // Труды Самаркандского государственного пединститута. Т.
2. Вып. 4. Самарканд, 1941.

24. Савицкий Г.И. Древняя Согдиана (до эпохи греко--македонского

владычества) по данным античных писателей // Труды Самаркандского
государственного пединститута. Т. 1. Вып. 1. Самарканд, 1940.

25. Сагдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Тошкент:

Ўқитувчи, 1996. 110 б.;


background image

261

26. Сагдуллаев А. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. Тошкент, “Фан”, 2004.
27. Струве В.В. Этюды по истории Северного Причерномо-рья, Кавказа

и Средней Азии. Л., 1968.

28. Толстов С.П. Древние авторы о Средней Азии (IV век до н.э. – III

век н.э.). Хрестоматия / Под ред. Л.В. Баженова. Ташкент, 1940. ВДИ. 1946. 1
(15) . 170–173.

29. Толстов С.П., Баженов Л.В., Средняя Азия в древний период

(между шестым и вторым веками до нашей эры). Ташкент, 1937. // Вестник
древней истории. 2 (3). 1938. – С. 177–179.

30. Хлопин И.Н. Историческая география южных областей Средней

Азии (античность и раннее средневековье). Ашхабад, 1983.

ТУРКИСТОН АССР ИҚТИСОДИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА

БОЖХОНАЛАРНИНГ ЎРНИ

Ботиров Э.А.

катта ўқитувчи

Ўзбекистон Миллий университети

Туркистон ўлкасида божхона иши давлат бошқарувининг иктисодий

сиёсатининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади. Ҳеч бир мамлакат ўз
иктисодий хавфсизлигини ҳимоя қилмасдан фаолият юрита олмайди.
Туркистонда совет ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг сиёсий, иктисодий ва
ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари каби божхоналар фаолияти
бошқарувига нисбатан хам турли фикрлар пайдо бўлди. Баъзилар эски
тузумнинг бир тизими сифатида божхоналарни йўқотиш фикрини билдирса,
кўпчилик давлат ёпик ҳолатда фаолият юрита олмайди, у қўшни давлатлар
билан савдо муносабатлари ўрнатиши керак деган нуқтаи назарни илгари
суради. Ташки савдо фаолиятини йуналтириш учун ҳамда иқтисодиётни
ҳимоя қилиш учун божхона органлари зарур бўлган. Қолаверса, Совет
ҳокимияти божхона ишига факат иктисодий эмас, балки сиёсий жиҳатдан
ҳам муҳим вазифа сифатида қараганди. Бу эса совет ҳокимияти божхона
сиёсатининг асосини ташкил қилган.

Туркистонда божхона бошқарув назорати Биринчи жахон уруш тугаши

арафасида янада мураккаблашди. Россия империяси ўрнига совет тузумининг
ўрнатилиши ва ҳудудлар ўртасидаги янги қоидалар асосида чегараланиши
бошқарув тизимини ислоҳ қилинишига олиб келди. Божхона қисми тўлиқ
қайта ташкил этилгунга қадар, Туркистон божхона назоратининг барча
муассасалари Бутун Россия марказий ижро қўмитаси Туркистон ишлари
бўйича комиссияси томонидан тасдиқланган комиссия ҳаъйатига тўлиқ
бўйсунган ҳолда иш олиб борди. Дастлабки вақтларда марказий ва маҳаллий
ҳукумат органлари тамонидан тасдиқлаб юборилган қарорлар асосида ишлар
ташкил қилинди. 1918 йил 1-январда РСФСР Халқ Нозирлари Кенгашининг
“Товарларни олиб кириш ва экспорт қилишга рухсат бериш тартиби
тўғрисида”ги қарори кучга кирди. Ушбу Фармонга мувофиқ Иттифоқ

Библиографические ссылки

O’zbekiston tarixi. I kitob. Darslik. Toshkent: Fan, 2018.

Аппиан. Митридатовы войны. Сирийские дела / Пер. А.П. Кондратьева // Вестник древней истории. 1946. № 4. C. 229-317.

Аҳмедов Б.А. Ўзбекистон тарихи манбалари. Тошкент, 1991. 216 б.

Аҳмедов Б.А. Ўзбекистон тарихи манбалари. Тошкент, 2010. 352 б.

Борухович В.Г. Научное и литературное значение труда Геродота/ В кн.: Геродот. История в девяти книгах. Пер. и примем. Г.А. Стратановского. Л., 1972. С. 457-458.

Горбунова Н.Г. Фергана по сведениям античных авторов // История и культура народов Средней Азии:Древность и средние века.М., 1976. С. 26-30.

Грацианская Л. И. «География» Страбона. Проблемы источниковедения // Древнейшие государства на территории СССР 1986 г. М., 1988. С. 6-175.

Грацианская Л.И. "География" Страбона как исторический источник: Автореф. дис. канд. ист. наук. М., 1982.-24 с

Гумбах Г. Птолемей и Центральная Азия в кушанскую эпоху. // Центральная Азия в кушанскую эпоху. Т. 2. М., 1975. C. 71-75.

Дитмар А.Б. От Скифии до Элефантины. Жизнь и путешествия Геродота. М.: Географгиз, 1961. 86 с.

Древние авторы о Средней Азии (VI в. до н. э. – III в. н. э.): Хрестоматия/ Под ред. Л. В. Баженова, Ташкент, 1940. 172 с.

Куклина И.В. Этногеография Скифии по античным источникам. Ленинград: Наука, 1985. 205 с.

Лунин Б.В. История Узбекистана в источниках. (Древний период). Ташкент, 1984. С. 45.

Лурье С.Я. Геродот. М.-Л.: Издательство Академии наук СССР, 1947. 212

Мончадская Е.А. О правителях Бактрии и Согдианы VI—IV веков до н.э. (Из древней истории народов Средней Азии). // ТГЭ. Т.6. Культура и Искусство народов Востока. Л., 1961. С. 110-116.

Подосинов А.В. К проблеме интерпретации античных историкогеографических источников по истории народов СССР (Mela, I, 11-13). // Теория и практика источниковедения и архео-графии отечественной истории. М., 1978.

Пьянков И.В. «История Персии» Ктесия и среднеазиатские сатрапии Ахеменидов в конце Vв.дон.э.//Вестник древней истории. 1965. №2. С. 35-50.

Пьянков И.В. «Саки» (Содержание понятия).// Извес-тия АН Таджикской ССР. Отделение общественных наук, 1968, № 3.

Пьянков И.В. Бактрия в античной традиции: общие данные о стране: название и территория / отв. ред. Ранов В. А. Душанбе: Дониш, 1982. 66 с.

Пьянков И.В. К вопросу о маршруте похода Кира II на массагетов // Вестник древней истории. 1964. № 3. С. 115-130.

Пьянков И.В. Сведения Ктесия о владениях Бардии на востоке Ирана: (административная политика Кира II на северо востоке его державы) // Вестник древней истории. 1961. № 4. С. 98-103.

Пьянков И.В., Литвинский Б.А. Военное дело у народов Средней Азии в VI – IV вв. до н. э. // Вестник древней истории. 1966. № 3. С. 36-52.

Савицкий Г.И. Древняя Бактриана. (Известия античных писателей о Средней Азии) // Труды Самаркандского государственного пединститута. Т. 2. Вып. 4. Самарканд, 1941.

Савицкий Г.И. Древняя Согдиана (до эпохи греко--македонского владычества) по данным античных писателей // Труды Самаркандского государственного пединститута. Т. 1. Вып. 1. Самарканд, 1940.

Сагдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Тошкент: Ўқитувчи, 1996. 110 б.;

Сагдуллаев А. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. Тошкент, “Фан”, 2004.

Струве В.В. Этюды по истории Северного Причерномо-рья, Кавказа и Средней Азии. Л., 1968.

Толстов С.П. Древние авторы о Средней Азии (IV век до н.э. – III век н.э.). Хрестоматия / Под ред. Л.В. Баженова. Ташкент, 1940. ВДИ. 1946. 1 (15) . 170–173.

Толстов С.П., Баженов Л.В., Средняя Азия в древний период (между шестым и вторым веками до нашей эры). Ташкент, 1937. // Вестник древней истории. 2 (3). 1938. – С. 177–179.

Хлопин И.Н. Историческая география южных областей Средней Азии (античность и раннее средневековье). Ашхабад, 1983.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов