Турк муаллифлари манбаларида Ўрта Осиё шаҳарлари тавсифи

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
146-150
9
3
Поделиться
Рахмонкулова, З. (2023). Турк муаллифлари манбаларида Ўрта Осиё шаҳарлари тавсифи. История и культура центральной Азии, 1(1), 146–150. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17088
З Рахмонкулова, Национальный университет Узбекистана

к.т.н., проф.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўрта Осиё хонликлари ва Усмонийлар давлатии ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар тарихига оид маълумотлар бир қатор мемуар характерга эга асарлар-эсдаликлар, саёҳатномалар, илмий тадқиқотлар орқали бизгача етиб келган. Шулардан бири Сейди Али Раиснинг “Миръотул мамолик” (Мамлакатлар кўзгуси) ва Меҳмед Амин Афандининг “Истанбулдан Ўрта Осиёга саёҳат” асарларидир. Мазкур асарларда муаллифлар Буюк Ипак йўлида катта аҳмиятга эга бўлган Самарқанд, Хива шаҳарлари ҳақида қимматли маълумотларни бериб ўтади.

Похожие статьи


background image

146

11. Крестовский В.В. В гостях у эмира Бухарского. (Путевой вестник) /

Журнал, Руский вестник, 1884. – № 6., июнь – С. 649-654.

12. Кастанье И.В. Археологические разведки в Бухарских владениях //

Протоколы ТКЛА. Год. XXI. Ташкент, 1917. – С. 31-32..

13. Вайнберг Б.И., Юсупов Х. Археологические исследования в

западной части Туркмении // АО 1969 года. – М.: Наука, 1970. – С. 427.

ТУРК МУАЛЛИФЛАРИ МАНБАЛАРИДА ЎРТА ОСИЁ ШАҲАРЛАРИ

ТАВСИФИ

Раҳмонқулова З.Б.

т.ф.н, проф.,

Ўзбекистон Миллий университети

Ўрта Осиё хонликлари ва Усмонийлар давлатии ўртасидаги сиёсий,

иқтисодий ва маданий алоқалар тарихига оид маълумотлар бир қатор мемуар
характерга эга асарлар-эсдаликлар, саёҳатномалар, илмий тадқиқотлар
орқали бизгача етиб келган. Шулардан бири Сейди Али Раиснинг “Миръотул
мамолик” (Мамлакатлар кўзгуси) ва Меҳмед Амин Афандининг
“Истанбулдан Ўрта Осиёга саёҳат” асарларидир. Мазкур асарларда
муаллифлар Буюк Ипак йўлида катта аҳмиятга эга бўлган Самарқанд, Хива
шаҳарлари ҳақида қимматли маълумотларни бериб ўтади.

Маҳмуд Амин Афандининг “Истанбулдан Ўрта Осиёга саёҳат” асари

ҳижрий 1295 (милодий 1878) йилда Истанбулда нашр қилинган. Маҳмуд
Амин Афанди асли келиб чиқиши Ўрта Осиёлик бўлиб, асл ватанига саёҳат
қилиш учун ҳижрий 1295 (милодий 1878) йилда Истанбулдан йўлга чиқади.
Қора денгиз орқали келган сайёҳ дастлаб Кавказга сўнгра Ўрта Осиёга
келади. Муалиф Хива хонлигига сайёҳатлари давомида қимматли
маълумотларни ёзиб қолдиради.

Муаллиф Хивадан кейинги энг катта, аҳоли гавжум, савдо-сотиқ

шаҳари Янги Урганчдир эканлигини таъкидлайди. Ҳатто савдо-сотиқнинг
ривожланиши жиҳатидан Хивадан олдинда эканлиги, Оренбург ва Бухоро
шаҳарларидан тинмай савдо карвонлари қатнаб туриши ҳақида маълумотлар
беради. Бу дарвда Урганч тужжорларининг Оренбург ва Москва каби машҳур
шаҳарларда, Эрон Ҳиндистон давлтларида ҳам савдо шериклари бўлган. Ҳар
бир тужжор ўзининг махсус муҳрларига эга бўлган.

Янги Урганчда уйлар жудда катта-катта қилиб қурилган. Ҳар бир уйда

дўкон ва омборлар бор. Шунингдек, ҳар бир уйда ўз тегирмонлари бор. Уни
от ёки эшак билан вақти-вақти билан юргазиб туришади.

Сейди Али Раис XVI асрда яшаб ижод этган турк муаллифидир. У Ўрта

Осиёга “Котиби Румий” номи билан тинилган. Сейди Али Раис географияга
оид «Муҳит” асарининг ҳам муаллифидир

10

. Шунингдек, у Али

Қушчининг асарларини ҳам турк тилига таржима қилган.

Сейди Али Раис Усмонийлар давлати ҳарбий денгиз флотининг

асосчиси, назариячиси ва машҳур турк адмиралидир. У 1548 йилда
Усмонийлар султони Султон Сулаймон Қонуний (1520-1566) нинг Эронга


background image

147

қилган ҳарбий юришларида 1552 йилда Кипр жангларида ҳам қатнашади.
Сейди Али Раис шу жангларда кўрсатган катта ҳарбий маҳорати туфайли
Султон Сулаймон Қонунийнинг чексиз ҳурматига сазовар бўлиб, кейинчалик
Халаб султони қилиб ҳам тайинланади

6, Б. 8

.

Сейди Али Раис Миср командири қилиб тайинланиб, Португалиянинг

Сувайш каналидаги флотига қарши курашиш учун юборилади. Аммо жангда
турк флоти мағлуб бўлиб, қолган кемалари билан Шимолий Ҳиндистонга
боради. Сейди Али Раис Ҳиндистонда бўлиб, Заҳириддин Муҳаммад
Бобурнинг ўғли Ҳумоюн Мирзо билан учрашган

5, Б. 185

. Сейди Али Раис

Синд, Панжоб, Афғонистон, Ўрта Осиё, Хуросон, Озарбайжон ва Эрон
орқали йўл босиб, машаққатлар билан тўрт йилдан сўнг, 1556 йилда ватанига
етиб келади ва “Миръотул мамолик” асарини ёзади.

Сейди Али Раис асарининг “Турон заминда, яъни Моварауннаҳрда юз

берган воқеалар баёни” бўлимида 1555 йилда Чоғаниёнга, Сангардак тоғидан
ошиб Шаҳрисабзга сўнгра эса Самарқандга келганлиги ҳақида ёзади.
Муаллиф Сангардак тоғида ёмғир ёғғандек сув томчилари тўхтовсиз томиб
туриши ва у катта сойни ҳосил қилишини таъкидлаб ўтади.

У Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон) билан ҳам учрашади ва совғаларини

топширади. Наврўз Аҳмадхон эса унга от совға қилади. Наврўз Аҳмадхон
Сейди Али Раисга Усмонийлар султони Султон Сулаймон Қонуний бир
қанча ўқчилар ва қаъла тўплари юборганлиги ҳақида айтиб ўтади.

Сейди Али Раис мамлакатдаги сиёсий вазият Абдулатифхоннинг

вафоти, Бухоро тахтини эгаллаш учун олиб борилган курашлар, Наврўз
Аҳмадхон Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухорони эгаллагани ва Шаҳрисабзда
бўлиб ўтган жангда турк аскарларининг бир-неча бошлиқлари ҳалок
бўлганлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтади. Наврўз Аҳмадхон Самарқандга
қайтиб келгач, турк аскарларининг бир қисми Аҳмад Човуш билан Румга
қайтиб кетади. Қолган бир қанча яничар (турк аскарлари)лар Бухорода,
Наврўз Аҳмадхон ёнида эса юз элликка яқини қолган

11, Б. 97-106

. Дастлаб,

Наврўз Аҳмадхон ҳузурида уч юзта турк аскари бўлган

4, Б. 29; 6, Б. 34

.

1551 йилларда Султон Сулаймон Қонуний Абдулатифхонга Аҳмад

Човуш орқали маълум бир миқдордаги ўқчи ва отлиқ аскар юборган эди

1, Б.

82

. Улар етиб келганида мамлакатни Наврўз Аҳмадхон бошқармоқда эди.

Наврўз Аҳмадхон ҳокимиятни қўлга киритгач Султон Сулаймон Қонунийга
Абдулатифхон (1540-1551)нинг вафот этганлигини ва Истанбулдан 300 та
ўқчи, тўпчи ва отлиқ аскарларнинг етиб келганлигини маълум қилиб элчи
юборади.

Наврўз Аҳмадхон Сейди Али Раисга кетишига рухсат беради ва у

билан бирга Аҳмад Яссавий авлодидан бўлган Садри Олам Шайхни элчи
қилиб жўнатади. Наврўз Аҳмадхон кейинроқ 1556 йилда элчиси Қутлуғ
Пўлат орқали жўнатган мактубида Бухорони эгаллагани ҳақида ёзади ва
Сафавийларга қарши юриш учун ёрдам сўрайди

7, Б. 530

. Лекин

Усмонийлар давлати Сафавийлар билан 1551 йилда Амасия шартномасини
имзолагани учун ёрдам қила олмаслигини билдиради. Усмонийлар султони


background image

148

агарда Сафавийлар Ўрта Осиёга ҳужум қилгудек бўлса бунга ҳам қарши
эканлигини маълум қилади. Эрон-Усмонийлар муносабатлари шоҳ Тахмасп
(1525-1576)нинг вафотига қадар дўстона давом этади.

Сейди Али Раис Самарқандда Қуръони-каримнинг эски нусхасини

кўрганлигини ёзади. У Самарқандда Абу Мансур Мотрудий, Шоҳи Зинда,
Хожа Аҳрор қабрларини зиёрат қилади. Карманага, Зарафшон дарёсидан
ўтиб Ғиждувонга келади ва Абдухолиқ Ғиждувоний қабрини ҳам зиёрат
қилиб Бухоро шаҳрига келади. Бухорода ўн беш кун бўлиб Баҳовуддин
Нақшбандий, Чорбакр, Сайид Миркулол, Исмоил Сомоний, Ҳазрати Айюб,
Хоразмда эса Паҳлавон Маҳмуд, Нажмиддин Кубро, Замаҳшарий қабрларини
зиёрат қилади.

Меҳмед Амин Афанди “Истанбулдан Ўрта Осиёга саёҳат” асари 1878

йилда Истанбулда нашр қилинган. Иккинчи марта Риза Акдемир томонидан
Анқарада 1986 йилда нашр қилинган.

Меҳмед Амин Афанди 1877 йилда саёҳат қилиш мақсадида

Истанбулдан йўлга чиқади. Қора денгиз орқали келган сайёҳ дастлаб
Кавказга сўнгра Ўрта Осиёга келади. Муаллифнинг китобидан Европанинг
кўпгина давлатларида ҳам бўлганлигини билишимиз мумкин.

Муаллиф Хоразмни тарихга гўзаллиги ва бойлиги билан танилган

шаҳар деб таърифлайди. Сайёҳ Кўҳна Урганчнинг юксак ва машҳур
миноралари ва авлиё қабрларини кўриш билан янги кунини бошлаганлиги
ёзади. “Кўҳна Урганчга келаркан йўлда йўловчилардан бири менга отини
берди. Мен 25 кундир йўлда эдим. Менинг аҳволимини кўриб раҳми келди.
Бу ҳолатда мен бой ва ҳашаматли Хоразмда Султон Маҳмуд Жалолиддин
Хоразмшоҳ даврида юргандай ҳис қилдим”

3, Б. 113

.

Меҳмед Амин Афанди Хива гиламларининг дунёнинг ҳар ерида гўзал

саънат намунаси сифатида ўзини намоён қилади деб ёзади. XIX асрда Бухоро
ва Хивада тайёрланган йўл-йўл олтин ва кумуш нақшли парча, атлас,
адраслар ва улардан тайёрланган буюмлар, коракқл тери, гиламларни Эрон,
Туркия, Хитой бозорларида учратиш мумкин эди

9, Б. 51

.

Сайёҳ Кўҳна Урганчдаги хонадонларнинг бирида меҳмон бўлади. Бу

ҳақида у “бу одамлар шу даражада қўли очиқ одамлар эдики, уларнинг
меҳмонларга кўрсатадиган иззат ва икромни дунёнинг ҳеч бир ерида, ҳеч бир
халқ кўрсата олмайди

3, Б. 123

” деб ёзади. Унинг шарафига қўй

сўйилганлигини, энг яхши қовунларни танлаб дастурхонга қўйганлигини,
Хивада нафақат қаҳвани, балки унинг номини ҳам билмаслигини,
Ҳиндистондан келтирилган чой ичилишини таъкиблаб ўтади. Бу даврда
Ҳиндистондан Ўрта Осиёга Палампур кўк чойи, Бомбей ва Калькутта қора
чойлари олиб келинган

7, Б. 191

. Хивада бу даврда буғдой, жавдар, кунжут

жуда кўп экилган. Халқ асосан кунжут ёғини ишлатган. Ипак қуртининг
асосий озуқаси бўлган тут дарахти ҳам кўп экилган. Хива тарвузи, совуни
шарҳ мамлакатларида жуда машҳур бўлган. Хива тарвузининг биттаси
Боғдод бозорларида 700 дирҳамга сотилган

4, Б. 91-92

.


background image

149

Муаллиф Хива хонлигининг Хивадан кейинги энг катта шаҳри, гавжум

шаҳри Урганч эканлигини таъкидлаб ўтади. Оренбург ва Бухородан Урганчга
тинмай савдо карвонлари қатнаб турган, шаҳар савдогарларининг Оренбург,
Москва каби машҳур шаҳарларда, Эронда, Ҳиндистонда щам савдо
шериклари бўлган. Ўрта Осиёнинг Эрон бидан алоқалари Марв ва Машҳад
ёки Каспий денгизи бўйлаб ўтадиган Хива-Машҳад ўли билан олиб борилган.
Машҳад-Марв йўлининг хавфли бўлганлиги боис Ўрта Осиёлик хожилар
Маккага боришда Оренбург-Астрахон-Туркия орқали узоқ, бироқ хавфсиз
йўлини афзал кўрганлар. Астрахон қадимдан Хиванинг ташқи иқтисодий
алоқарида қулай савдо маркази бўлган. Астрахонга чўлдан ўтиб Хивага, у
ердан Манғишлоққа келиб, Каспийга қатнайдиган кемаларда борилар эди

8,

Б. 165-166

.

Меҳмед Амин Афанди Хивада отларга катта аҳамият берилганлигини,

“Китне Тогас” лақабли баҳоси юз тилла (икки юз эллик лира) бўлган отни
кўрганлигини,

отларнинг

шу

қадар

қиммат

эканлигини

кўриб

ҳайратланганлиги ёзади. Истанбулда бу даврда энг қимматли отлар ўн беш,
йигирма лирага сотилган. Хивада қозоқ, ябу оти деб ном олган зотли отлар
Истанбул отларига ўхшамаслиги, кичкина бўлса ҳам чидамли, чопқирлиги
ҳақида ёзади.

Меҳмед Амин Афанди Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II (1865-1910)

билан ҳам учрашади. У Хива хони ҳақида “Узун бўйли, соғлом, гавдали,
келишган, виқорли кўринади. Илм соҳибларига кўрсатган ҳурматига қусур
йўқ, қўли очиқ бир подшоҳдир” деб ёзади. Муҳаммад Раҳимхон II ва Меҳмед
Амин Афандилар дунёдаги сиёсий вазият, техника соҳасига оид ихтиролар
ҳақида суҳбатлашади. Муаллифнинг таъкидлашича, Хивада ўша даврда ўн
олтита масжид ва иккита мадраса бўлган

3, Б. 121

. Уйлар ғиштдан Бағдодий

услубда қурилган, уйнинг эшиклари ва деворлари нафис уйма нақшлар билан
безатилган.

Меҳмед Амин Афанди асарининг сўнгида Хивадан ташқари Тошкент,

Қўқон ва Қашғарга ҳам борганлигини, Афғонистон орқали Ҳиндистонга
ўтганлигини сўнгра Истанбулга қайтганлигини ёзади. Муаллиф бу
саёҳатлари

тафсилотлари

ҳақида

кейинги

китобларида

батафсил

маълумотлар бериб ўтишини таъкидлайди.

Хулоса қилиб айтганда, Сейди Али Раиснинг “Миръотул мамолик” ва

Меҳмед Амин Афандининг “Истанбулдан Ўрта Осиёга саёҳат” асарлари
XVI-XIX асрлардаги Ўрта Осиё тарихига оид сиёсий, иқтисодий, элчилик
алоқалари, географик, этнографик, карвон ва алоқа йўллари ҳақида қимматли
маълумотларни берувчи муҳим манбадир.

Адабиётлар:

1. Budak. M. Osmanli–Ozbek iliskilerinin baslanisi // Avrasya etyudlari.

1995. №4. s. 82.

2. Kilic. R. Osmanli-Ozbek iliskileri (1530-1555). Turk Kulturu. sayi 437.

1999. XXXVII. 530 s.


background image

150

3. Mehmet Emin Efendi. Istanbuldan O’rta Asyaya seyahat.Ankara. 1986.

113 s.

4. Suavi Ali. Hive hanligi ve Turkistanda Rus yayilmasi. Hazirlayan

M.Abduhalik Cay. s. 29.

5. Абдуллаев Ф. Маърифат фидоийси// Шарқшунослик. 1999. №9. 185-

бет.

6. Азимжонова С. Сейди Али Раис ва унинг “Миръотул мамолик” асари

ҳақида. Тошкент: Фан. 1963.

7. Байкова Н.Б. Из истории караванной торговли между Средней Азией

и Северной Индией в XIX в. Взаимоотношение народов Средней Азии и
сопредельных стран Востока. Ташкент, 1963. с. 191.

8. Валиева Д. XIX асрнинг биринчи ярмида Бухоро ва Хиванинг ташқи

иқтисодий алоқарига доир (Архив ҳужжатлари асосида) // Шарқшунослик.
1997. №8. 165-166 б.

9. Валиева Д.Среднеазиатско-иранские отношения в первом половине

XIX века. Взаимоотношение народов Средней Азии и сопредельных стран
Востока. Ташкент, 1963. с. 51

10. Крачковский И.Ю. История арабской литературы. Избранные

сочинения. Т. IV. М., 1957.

11. Сейди Али Раис. Миръотул мамолик. Тошкент: Фан. 1963. 97-106-

бетлар.

ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИНИНГ XIX АСР ИККИНЧИ ЯРМИ –

ХХ АСР БОШЛАРИДАГИ ХАЛҚАРО САВДО АЛОҚАЛАРИ ТАРИХИ

Ражабова Н.

т.ф.н., доц.,

Қарши Давлат университети

XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Бухоро амирлигининг кўпгина

шаҳарларида (Бухоро, Қарши, Термиз, Шаҳрисабз, Ғузор ва бошқалар)
карвонсаройлар қурилишига катта эътибор берила бошланди. Бу ҳолат
Бухоро амирлигининг Россия, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва қўшни
хонликлар билан савдо-иқтисодий алоқаларининг ривожланиб бораётганлиги
билан боғлиқ эди. Шунингдек, Ҳирот, Машҳад ва Кашмир билан [1. С. 171-
176] савдо алоқалари йўлга қўйилган. Қобулдан ҳам амирлик шаҳарларига
турли маҳсулотлар келтирилган. XIX аср маълумотларидан маълум
бўлишича, Қобулдан амирлик шаҳарларига “ўсма, зарчуба, айрим афғон
қуроллари, найзалар, пичоқлар, камонлар, гуруч ва қисман тулки терилари”
келтирилган [2. С. 80]. Эрондан амирлик шаҳарларига турли бўёқлар, чит,
симоб, мурч, қурол-яроғ, кумуш ва кўплаб қўлёзма босма китоблар
келтирилар эди. Ҳиротдан “қуруқ мевалар, қўй терилари ва қуллар, Марвдан
туркман отлари ва қурол [3. С. 136]” олиб келинган бўлса, Қошғар ва Қўқон

Библиографические ссылки

Budak. M. Osmanli–Ozbek iliskilerinin baslanisi // Avrasya etyudlari. 1995. №4. s. 82.

Kilic. R. Osmanli-Ozbek iliskileri (1530-1555). Turk Kulturu. sayi 437. 1999. XXXVII. 530 s.

Mehmet Emin Efendi. Istanbuldan O’rta Asyaya seyahat.Ankara. 1986. 113 s.

Suavi Ali. Hive hanligi ve Turkistanda Rus yayilmasi. Hazirlayan M.Abduhalik Cay. s. 29.

Абдуллаев Ф. Маърифат фидоийси// Шарқшунослик. 1999. №9. 185- бет.

Азимжонова С. Сейди Али Раис ва унинг “Миръотул мамолик” асари ҳақида. Тошкент: Фан. 1963.

Байкова Н.Б. Из истории караванной торговли между Средней Азией и Северной Индией в XIX в. Взаимоотношение народов Средней Азии и сопредельных стран Востока. Ташкент, 1963. с. 191.

Валиева Д. XIX асрнинг биринчи ярмида Бухоро ва Хиванинг ташқи иқтисодий алоқарига доир (Архив ҳужжатлари асосида) // Шарқшунослик. 1997. №8. 165-166 б.

Валиева Д.Среднеазиатско-иранские отношения в первом половине XIX века. Взаимоотношение народов Средней Азии и сопредельных стран Востока. Ташкент, 1963. с. 51

Крачковский И.Ю. История арабской литературы. Избранные сочинения. Т. IV. М., 1957.

Сейди Али Раис. Миръотул мамолик. Тошкент: Фан. 1963. 97-106- бетлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов