Ўрта Осиё аҳолисида ҳарбий санбат билими ғоялари вужҳдга келишининг ижтимоий-иқтисодий омиллари

CC BY f
184-186
2
0
Поделиться
Нурметов , С. (2021). Ўрта Осиё аҳолисида ҳарбий санбат билими ғоялари вужҳдга келишининг ижтимоий-иқтисодий омиллари . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 184–186. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22040
Сардорбек Нурметов , Ургенчский государственный университет

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Урта Осиёнинг қадимги дунёсида турмуш тарзини олиб борган аҳолининг турли тарихий давр ва унинг турли босқичларида ҳарбий санъатнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиш тарихини ўрганиш тарих фани олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Айниқса Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин миллий армиянинг ташкил этилиши ва унинг янги жамият пойдеворини қуриш ва уни мустаҳкамлаш каби вазифаларни бажаришда аждодларимизнинг ҳарбий санъат соҳасида эришган ютуқларига назар ташлаш муҳим аҳамият касб этади.

Похожие статьи


background image

184

Нурметов Сардорбек Бахтиерович

магистрант

Урганч Давлат Университети

ЎРТА ОСИЁ АҲОЛИСИДА ҲАРБИЙ САНБАТ БИЛИМИ ҒОЯЛАРИ ВУЖҲДГА

КЕЛИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ОМИЛЛАРИ

Урта Осиёнинг қадимги дунёсида турмуш тарзини олиб борган аҳолининг турли тарихий давр

ва унинг турли босқичларида ҳарбий санъатнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиш
тарихини ўрганиш тарих фани олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Айниқса Ватанимиз
мустақилликка эришганидан кейин миллий армиянинг ташкил этилиши ва унинг янги жамият
пойдеворини қуриш ва уни мустаҳкамлаш каби вазифаларни бажаришда аждодларимизнинг ҳарбий
санъат соҳасида эришган ютуқларига назар ташлаш муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки инсоният маънавиятида ҳарбий санъат ғояларининг вужудга келиши, шаклланиши ва

ривожланишининг тарихий илдизлари узун. Инсоният тарихининг илк босқичлари, яъни қадимги тош
даврида ибтидоий одамлар ҳамкорликда турмуш-тарзини олиб бориб, улар томонидан тошдан ясалган
меҳнат қуроллари умумий характерга эга бўлган. Улардан фақат кундалик эҳтиёжларни қондириш
мақсадида фойдаланганлар. Инсоният турмуш тарзини олиб борган иссиқталаб минтақаларда табиий-
иқтисодий манбалар кўп бўлганлиги ҳамда одамларнинг озиқ-овқатларга бўлган талаби тенг ҳолатда
бўлганлиги боне, уларнинг манфаатлари бир-бирига зид ҳолатларни ҳосил қилмайди. Милл. авв. VIII,
VII, VI мингйилликларга келиб жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, этногенез ва этник
муносабатларида туб ўзгаришлар содир бўлган. Жаҳоннинг иссиқ минтақаларида деҳқончилик ва
чорвачиликни асосий касбига айлантирган аҳоли ҳаётида туб ўзгаришлар содир бўлган.

Аҳоли кўп миқдорд а озу қа маҳсулотларга эга бўлиш учу н янги ҳудудларни ўзлаштиришни

талаб қилар эди. Жаҳоннинг Кичик Осиё, Олд Осиё минтақаларида истиқомат қилган аҳолига қўшни
ҳудудлардан ҳарбий хавф пайдо бўлганлиги кузатилади. Тарихий маълумотларга кўра Кичик
Осиёдаги аҳоли масканларини Иерихон милл. авв. VIII - VII асрларга оид тошдан қилинган мудофаа
деворлари билан ўраб олинган эди [1,2].

Шу тариқа Кичик Осиё ва Олд Осиёга қўшни ҳудудларда хўжалик йўналишларини олиб борган

хўжалик соҳибларида ҳарбий билимларни ихтиро қилишини ўзлари билан ханжар, совут ва камон
ўқлари олиб юришга киришганлар. Демак, юқорида қайд қилинган ҳудудларда ҳарбий санъатнинг
ижтимоий-иқтисодий геосиёсий омиллари ҳам мавжуд бўлган.

Ҳарбий санъатнинг мазмун ва моҳиятининг ўзгариши энеолит давридан Урта Осиёда жанубий

Туркманистоннинг Тажан ва Мурғоб дарёлари ҳавзасида юз берди. Мазкур даврда юқорида қайд
этилган ҳудудда яшаган зироаткор аҳоли сунъий суғориш асосида деҳқончиликни ривожлантирган
ҳолда, уй чорвачилиги ва ҳунармандчиликни ривожлантирган. Мисдан қилинган меҳнат қуроллари
ва ҳарбий мазмунга эга бўлган қурол аслаҳалар (ханжар, камонўқи, найза, қилич ва ҳ.к) аҳоли
фаолиятида кенг ўрин олган.

И.Н. Хлопни тадқиқотлари натижаларига кўра Геоксюр воҳасидаги зироаткор аҳоли

масканларини тўғри бурчакли, ғиштли мудофа девор билан ўраб олинган. Мудофаа деворлар
қалинлиги 50 см бўлиб, у ўз навбатида ярим айлана буржлар билан мустаҳкамланган. Бурж
хоналаридан кул қолдиқлари, камон ўқлари ядролар, хандақларнинг топилиши уруғ аъзолари ҳаёт
кечириши билан бирга мудофаа ишларини ҳам олиб борганлар. Ҳарбий санъат билими ва қурол-
аслаҳаларни ишлаб чиқариш бронза даври билан боғлиқ. Кўп тармоқли ҳунармандчилик иккинчи
йирик меҳнат тақсимоти билан боғлиқ эди. Ҳдрбий санъат ва ҳарбий ишларнинг тараққиётига
аҳолининг ҳарбий соҳага оид билим доираси кенглиги сабаб бўлган эди. Шу билан бирга, бронзадан
хилма-ҳил ҳарбий қуроллар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилиши бронза ашёсининг инсоният
томонидан ихтиро қилиниши иқтисодий омил бўлди.

Бронза жамиятининг ҳарбийлашишига иккита омил сабаб бўлган:


background image

185

Биринчидан кўчманчи чорвадорларнинг алоҳида гуруҳ бўлиб, дашт ва яйловларга ўрнашиши,

уларнинг ўтроқ аҳолига ҳарбий ҳавфларининг мавжудлиги;

Утроқ аҳолининг чорвадорлар томонидан бўладиган ҳарбий ҳавфларга зарба берадиган қурол-

аслаҳалар ишлаб чиқариш ва яшаб турган масканларини мудофаа деворлари билан ўраб олиш
зарурияти.

Бронза даврида шимоли-гарбий ва шимоли-шарқий туманлардаги чорвадор қабилалар- нинг

Урта Осиё томон кўчиши геосиёсий омилларни келтириб чиқарди. Иккинчидан Мурғоб воҳасидаги
зироаткор аҳолининг Бақтрия томон кўчиши Маргиёна ва Бақтриядаги аҳолининг қуйи Амударё
ҳавзаси томон миграцияси биосиёсий манфаатлар эди. Бронза даврида ҳарбий санъатнинг
ривожланишига омил бўлган жараён бу аҳолининг табиий- иқтисодий манбаларга эга бўлган
ҳудудларга бориб жамланиши билан боғлиқ. Бронзадан

хилма-ҳил шаклли, турли вазифани амалга

оширадиган ҳарбий қурол аслаҳалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Жанг аравалари ҳарбий санъатга
кириб келган. Қурол-аслаҳани ишлаб чиқариш малакасига эга бўлган кишилар гуруҳи вужудга
келиши, ўз навбатида ўтроқ аҳоли деворлар доирасида яшаш тарзидан воз кечиб, экин экиладиган
ерларни кенгайтириш илинжида қўшни ҳудудларни ўзлаштиришни фаоллаштирдилар. Шу нарсани
таъкидлаш жоизки, бронза жамияти манзарасини ҳосил қилган қабилаларнинг ўзида манфаатлари
бир- бирига зид келиш жараёнлари мавжуд бўлган.

Бронзанинг ихтиро қилиниши жамиятда қуйидаги туб ўзгаришларга олиб келди: Иқтисодий

соҳада:

ранг-баранг меҳнат қуролларининг ишлаб чиқарилиши;

аҳоли сонининг мудофаа девор доирасида марказлашиши;

аҳоли сонининг ўсиши натижасида зичлигининг вужудга келиши.

Ижтимоий соҳада:

мулкий тенгсизликнинг вужудга келиши;

иқтисодий мавқеъга эга бўлган кам сонли гуруҳларнинг пайдо бўлиши;

ҳуқуқий-иқтисодий, ҳарбий ва диний муносабатларни ўзида мужассам этган тадбирлар,

ташкилотчи якка шахснинг сардор- кави даражасига кўтарилиши.

Ҳарбий соҳада:

ханжар, найза ва камон ўқи билан гуруҳларнинг таркиб топиши;

отлиқ суворийлар гуруҳининг вужудга келиши;

геосиёсий мақсадларни амалга ошириш учун коҳин томонидан ташкил этилган ҳарбий

экспедициялар [3].

Бронза даври аҳолисинингҳарбий санъати ва қурол аслаҳалар ишлаб чиқариш жараёнини

Сополлитепа, Жарқўтон ёдгорликларидан олинган бронзадан ясалган турли-туман қурол аслаҳалар
ёрқин намоён қилган. Масалан:

Сополлитепа Т-шаклдаги тўғри бурчакли мудофаа девор билан ўраб олинган[4]. Тадқиқотчилар

томонидан тайёрланган монографияда Сополли маскани қабрларида ҳунармандчилик буюмлари кўп
бўлган, аммо қурол-аслаҳалар жуда оз миқдорда бўлиб, қабрдаги жангчиларнинг дафн
қилинганлигидан далолат берувчи ҳеч қандай белги аниқланмаган. Бу эса ўз навбатида аҳолининг
тинч-тотув яшаганлигидан далолат беради деб қайд қилинган. Бироқ Бақтриядаги ўтроқ аҳоли
манзиллари кўп ҳолларда ташқи ҳужумларга дучор бўлиб турган. Хом ғиштдан қурилган мудофаа
деворлари аҳоли манзилларини ана шундай ҳужумлардан сақлаш учун барпо этилганлигидан далолат
беради деган фикр илгари сурилган[5]. Юқорида келтирилган тарихий маълумотлар бир бирига тўғри
келмайди. Тадқиқотчиларнинг охирги фикр-мулоҳазалари жамиятда кечган тарихий воқеаларни тўла
акс эттиради. Сополлитепа кенг йўлакли мудофаа тизимга эга.

Шундай қилиб, юқорида келтирилган тарихий маълумотлардан келиб чиқиб, қуйидагича якуний

хулоса қилиш мумкин.

Инсоният биологик жиҳатдан шаклланганидан кейин, тош, суякдан меҳнат қуроллари ясаб,

оддий турмуш-тарзини олиб бориш жараёнида уларда ортиқча моддий эҳтиёжга бўлган туйғуси


background image

186

мавжуд бўлмаган. Милл. авв. VII-V минг йилликларга келиб, жаҳоннинг иссиқ минтақаларида
хўжалик йўналишларини олиб борган уруғ-жамоалари маънавиятида ўзгаришлар содир бўлди.
Мазкур ҳудудларда ва унга қўшни ҳудудларда аҳоли сони кўпайиши муносабати билан ҳудудлар учун
кураш фаоллашганлигини кузатиш мумкин. Неолит даврида меҳнат қуроллари маълум маънода
такомиллашиб, камон ўқлари, найза асосий қуролларга айланган. Энеолит даврига келганда эса аҳоли
маънавиятида ҳарбий билим ғоялари янада шаклланиб боради, унинг натижаси мисдан қилинган
қурол аслаҳаларда (ханжар, қилич, найза, камон ўқи) ўз аксини топган.

Мазкур даврда илиқ минтақаларда турмуш тарзини олиб борган уруғ жамоаларида мавжуд

бўлган ҳамкорлик геосиёсий омилларни вужудга келтирган. Бронза даврига
келиб, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ривожланган қабилалар фаол суръатда геосиёсий омиллардан
унумли тарзда фойдаланганлар. Геосиёсий омилардан ўз вақтида фойдаланишга коҳинлар
раҳнамолик қилганлар. Демак, аждодларимиз тафаккур дунёсида вужудга келган ҳарбий билим
ғояларини туррмуш-тарзини олиб бориш жараёнида мавжуд бўлган табиий- иқтисодий омиллардан
унумли фойдаланган ҳолда географ ик ҳусусиятдан келиб чиқиб янада ривожлантирганликларини
алоҳида қайд этишни тақозо этади.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Mellarf J. Excavations at Catal Huyuk, 1963. Third prediminary Report As. 1964. V. XIV. p.105.

2.

Kenyon K. Jezicho the words Oldest Town ILN, 1956.

3.

Собиров Қ. Хоразмнинг қишлоқ ва шаҳарлари мудофаа иншоотлари. Т. “Фан”, 2007, бет 156.

4.

Аскаров А. Сапаллитепа. Т.”Фан”, 1973.

5.

Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан. Т. ”Шарқ”, 2012, 6-7.

6.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадқиқот методологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014):

403-407.

7.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "PROBLEMS OF EDUCATIONAL TRAINING AND

GENDER IN THE" NEW METHODICAL SCHOOL" OF TURKISTAN." Scientific Bulletin of Namangan
State University 1.12 (2019): 121-125.

Библиографические ссылки

Mellarf J. Excavations at Catal Huyuk, 1963. Third prediminary Report As. 1964. V. XIV. p. 105.

Kenyon K. Jezicho the words Oldest Town ILN, 1956.

Собиров К- Хоразмнинг кишлок ва шахарлари мудофаа иншоотлари. Т. “Фап”, 2007, бет 156.

Аскаров А. Сапаллитепа. Т.”Фан”, 1973.

Узбекистонда харбий иш гарихидан. Т. ”Шарк”, 2012, 6-7.

Шермухамедова, II. А. "Илмий тадкикот методологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014): 403-407.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "PROBLEMS OF EDUCATIONAL TRAINING AND GENDER IN THE" NEW METHODICAL SCHOOL" OF TURKISTAN." Scientific Bulletin of Namangan State University 1.12(2019): 121-125.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов