Замонавий жамиятда аҳолининг деярли учдан бир қисми стоматологга мурожаат қилишдан қўрқишади. Ушбу мақола болалик қўрқувига бағишланган. Уларнинг ривожланишининг турли босқичларида бола ҳар хил қўрқувни бошдан кечиради. Болада қўрқув ва хавотирга қарши курашишнинг енг осон усули бу қўрқув манбаидан қочишдир. Ушбу мақолада стоматологга ташриф буюришдан олдин болаларнинг турли даражадаги қўрқув даражасидаги болалар стоматологиясига мурожаатлари тўғрисидаги маълумотлар қайта ишланган ва таҳлил қилинган, қўрқув пайдо бўлишининг асосий сабаблари, уни енгиш йўллари кўрсатилган.
Барча жамиятлар тарихи инсон фаолияти, унинг хўжалик ва маданий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган, шу тариқа фаолият ва эҳтиёж одамларнинг ҳаётий муҳим хислатлари сифатида, уларнинг табиат, атроф-муҳит билан ўзаро муносабатларида кенг миқёсда акс этган. Меҳнат ва ишлаб чиқариш жараёнида табиат инсон фаолиятининг асосий объекти бўлиб, турлича географик шароитларда муайян хўжалик-маданий типлар ривож топган. Бу тарихий-маданий тараққиёт қонунияти Ўрта Осиё бронза даври тарихи мисолида ҳам тасдиқланади.
Бронза даврида дашт ҳудудларида истиқомат қилган аҳоли орасида уруғ-қабила жамоаларига оид ижтимоий-иқтисодий тузум сақланиб, чорвадор қабилалари ибтидоий жамоа муносабатларининг емирилиши босқичида бўлган. Шунингдек, Ўрта Осиё ҳудудларида ўзига хос хусусиятлардан иборат тарихий-маданий вилоятлар ва этник ҳудудларнинг ажралиб чиқиши жараёни бошланган.
Ушбу мақола Ўрта Осиё аҳолисининг турли географик шароитдаги тарихий-маданий ривожланиш хусусиятларини таҳлил қилишга бағишланган. Асосий эътибор хўжалик-маданий типлар тарихи ва уларнинг тараққий топиши географик муҳит билан алоқадорлигига қаратилган.
Новорожденные составляют группу высокого риска развития генерализованной инфекции . Смертность от сепсиса среди новорожденных достигает 20-50%. Дефицит глутамина у недоношенных новорожденных приводит к функциональной несостоятельности иммунной системы, предрасполагает к развитию некротического энтероколита. Введение экзогенного глутамина в критическом состоянии приводит к значительному снижению риска присоединения генерализованной инфекции и летального исхода.
Сурункали одонтоген гайморитнинг Covid-19 оғригандан кейин беморларда ўз вақтида ташхисланмаслиги, даволанмаслиги юқори жағ остеомиелити, операциядан кейин ҳам гайморитнинг бошқа турдаги клиник кечишини келтириб чиқармоқда. Пандемия вақтида одонтоген гайморит ўз вақтида ташҳислаш ва даволаш беморларда умумий аҳволнинг тез тикланиши, юқори жағ остеомиелити ва бошқа асоратларни олдини олишда катта аҳамият касб этади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий ишлар бўйича суд жараёнида иштирокчиларнинг судья томонидан сўроқ қилишнинг процессуал ва тактик асослари кўриб чиқилган. Ҳусусан, жиноий ишлар бўйича суд жараёнига шахсни жалб қилиш мақсади ва асоси, сўроқ вақти тактик усулларни қўллашнинг аҳамияти, судьянинг саволларни шаклантиришда ва тартиб бўйича қўйишда профессионал ва психологик фазилатлари таъсири, сўроқ натижаларини расмийлаштириш талаблари белгиланган. Сўроқга тайёрланиш ва ўтказишда ҳамда аниқланадиган ҳолатларга тўғри ҳуқуқий баҳо беришни муаллиф услубиёти ёритилган
Мақолада муаллифлар томонидан судлар фаолиятида ахборот технологияларини жорий этиш жараёнининг босқичма-босқич асослари, яъни электрон ҳужжат айланиши тизими, судлов бўйича ахборот тизимларининг яратилиши, веб-сайтлар орқали фуқароларга хизматлар кўрсатиш борасидаги судлар фаолиятида амалга оширилаётганислоҳотлар келтириб ўтилган. Шунингдек, судлар фаолиятига янги
турдаги интерфаол суд хизматларининг жорий қилиниши орқали ортиқча сансалорликларга чек қўйилиши, суд қарорларининг ижроси самарадорлигини янада кучайтиришга олиб келишлиги баён этилган. Ўз навбатида, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий қилинишини Ўзбекистоннинг халқаро
рейтинглардаги ўрнига ижобий таъсир кўрсатиши бўйича амалий мисоллар келтирилиб, соҳани такомиллаштириш юзасидан таклифлар илгари сурилган.