Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий жиноятлар тушунчаси ва ҳарбий хизматчиларнинг ўзаро муносабатларига оид устав қоидаларини бузиш жинояти жиноят-ҳуқуқий табиатига доир масалалар баён этилган.
Ушбу мақола ижтимоий ҳимояга оид Ўзбекистон миллий тарихий тажрибасининг айрим жиҳатларини ўрганишга, хусусан узоқ ўтмиш даврларида ҳарбий хизматга жалб этилган шахсларни ижтимоий муҳофазалаш бўйича миллий асосларни илмий тадқиқ этишга, шулар орқали ушбу соҳадаги ҳозирги вақтда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тарихий фактларини ва манбаларини янада кенроқ ёритишга бағишланган
Мазкур мақолада Миллий гвардиянинг Қуролли Кучлар тизимидаги ўрни, унинг мақсади ва асосий вазифалари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг ҳуқуқий ҳолати, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматчиларга берилаётган имтиёзлар каби масалаларга тўхталиб ўтилган.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини олиб борувчи ҳуқуқ-тартибот органларнинг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бартараф этишда куч ишлатиш, хусусан ўқотар қуролдан фойдаланиш ва қўллаш борасидаги амалиётини ўз ичига олади. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар ҳақидаги жиноят-ҳуқуқий институтнинг фундаментал қоидаларини мустаҳкамлайди.
Мақоладаўқотар қурол тушунчасининг халқаро ва миллий қонунчилигимизда қўлланилиши, ҳуқуқ-тартибот органларини ўқотар қуролдан фойдаланиш ва қўллаш амалиёти, ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳуқуқбузарликка қарши чора сифатида ўқотар қуролдан фойдаланиш ва қўллаш тартиби, шартлари, шунингдек мажбурлов чораларини ўқотар қурол воситасида амалга ошириш, жамоат хавсизлигини таъминлашни амалга оширувчи органларнинг ўқотар қуролдан фойдаланиш ва қўллашга оид ҳуқуқий нормаларини такомиллаштиришни назарда тутади.
Ушбу мақолада олий ҳарбий таълим муассасаларида бўлажак офицерларнинг касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, бўлажак офицерлар касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг шарт-шароитлари ва имкониятларидан унумли фойдаланиш тўғрисида сўз юритилган.
мазкур мақола ҳарбий хизматчиларнинг мафкуравий иммунитетининг назарий жиҳатлари, унинг ҳарбий хизматчиларнинг касбий фазилатларини шакилланишига таъсири кўриб чиқилади. Ундан ташқари, ушбу шахс фазилатининг мазмун-моҳияти ва тузилиши, ҳарбий хизматчиларга хос бўлган мафкуравий иммунитетнинг таркибий қисмлари ва устувор йўналишлари ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатларида, юклатилган вазифаларни самарали бажаришда намоён бўлиши таҳлил қилинади.
Harbiy xizmatchilar ishtirokida sodir etilgan jinoyatlar yuzasidan sudga qadar ish yurituvning o‘ziga xos xususiyatlari, uning huquqiy asoslari, harbiy xizmatchilar ishtirokida sodir etilgan jinoyatlar va ularning kriminalistik tavsifi, harbiy jinoyatlar yoki harbiy xizmatchilar ishtirokida sodir etilgan jinoyatlar yuzasidan tergovga qadar tekshiruvni amalga oshirish tartibi kabi masalalar ham nazariy, ham amaliy jihatdan tahlil etilgan.
Maqolada O‘zbekiston Respublikasining Qurolli Kuchlari jamiyat hayotining muhim bo‘lagi ekanligidan kelib chiqib, Milliy gvardiya harbiy xizmatchilarining huquqiy himoyasining nazariy asoslari, xususan, rivojlanish tendensiyalari, uni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar batafsil tahlil etilgan.