Тадқиқот объектлари: куёнлар, висцерал-ишемик шок, метаболизм, митохондриялар, сукцииасол, сукцивил.
Ишнинг мақсади: висцерал-ишемик шок патогенезининг асосий меха-низмларига таъсир этиш учун йўналтирилган янги гемокорректорлар сук-цинасол ва сукцивил самарадорлигини ўрганиш.
Тадкиқот усули: физиологик, биокимёвий, биофизик, статистик.
Олинган иатижалар ва уларнинг янгилиги: висцерал-ишемик шокда кузатиладиган гемодинамик кўрсаткичлар, кислота-ишқор мувозанати, кар-бонсув-фосфор алмашинуви кўрсаткичлари, жигар функционал ўзгаришлари, токсемия ҳолатларига комплекс равишда баҳо берилган. Висцерал-ишемик шокда организмнинг мстаболик статусный аниқ ифода этувчи тскшириш усуллари комплекси ишлаб чиқилган. Илк бор янги полифункционал гемокорректорлар сукцииасол ва сукцивилнинг висцерал-ишемик шок ҳолатида гемодинамик ва метаболик кўрсаткичлардаги ўзгаришларни йўқотишдаги самарадорлиги ўрганилган.
Амалий аҳамияти: Висцерал-ишемик шокда жигар хужайралари энергетик мстаболизми бузилишининг аҳамияти тўғрисидаги гипотеза тас-диқланган. Гипоксия ва токсемия билан асоратланган экстремал ҳолатларда энергияга бой бирикмалар таъминотчилари (сукцииасол) ва жигар митохон-дрияларининг электронтранспорт функцияси корректорлари сифатида (сукцивил) янги комплекс кон ўрнини босувчи воситаларнинг самарадорлиги ис-ботланган.
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: янги қон ўрни-ни босувчи воситалар сукцииасол ва сукцивилнинг висцерал-ишемик шок-даги самарадорлигини кўрсатувчи иатижалар, уларни тиббиёт амалиётида висцерал-ишемик шокни комплекс даволаш таркибига киритишга тавсия қилиш имконини беради.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: тиббиёт.