Ушбу мақолада картошка генофондини ўрганиш ва бойитиш, ўсиб ривожланиши, ҳосилдорлиги бўйича маълумотлар келтирилган. Тадқиқотлар Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИнинг тажриба далаларида 2022 йил ўтказилган.
Бугунги кунда картошка дунёнинг мамлакатларида жами 21,5 млн. гектар майдонда экилиб, ҳар йили 351 млн. тоннадан ортиқ картошка ҳосили етиштирилмоқда.
Дунёда картошка буғдой, шоли, маккажухоридан кейинги ўринда, аҳамияти жиҳатидан эса иккинчи ўринда туради. Картошка инсон учун муҳим бўлган оқсил, крахмал, турли витаминлар ҳамда минерал тузлар, элементлар манбаидир. Картошка туганаги таркибида Д. Менделеев даврий жадвалидаги 26 та элемент борлиги аниқланган.
Картошка Хитой, Польша, Чехословакия, Голландия, Франция, Англия, Италия, Германия, Финландия, АҚШ, Канада, Япония, Хиндистон, Россия давлатларида жудда катта майдонларда етиштирилади. Мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда картошкачилик муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам картошка “иккинчи нон” деб аталади. Шунинг учун ҳам картошка генофондини сақлаш ва кўпайтириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти хориж селекциясига мансуб бўлган картошка нав намуналарини Тошкент вилояти шароитида навларини етиштириш технологисини ишлаб чиқиш мақсадида Бўстонлиқ ва Тошкент тажриба майдонларига экиб ўрганилди. Тадқиқотлар натижасида Тошкент вилояти иқлим шароитида эртаги муддатда етиштиришга мос нав-намуналари танлаб ишлаб чиқаришга тавсия этилди.
Ushbu maqolada kartoshkaning xalq xo'jaligidagi ahamiyati, uning inson salomatligi uchun tutgan o'rni, ahamiyati, dorivor xususiyatlari va foydali xususiyatlari haqida so'z boradi.
The work provides an analysis of technologies for cultivating potatoes on ridges. The research was carried out to justify the choice of techniques and technical means that can be used to implement universal innovative technology.
Мақолада мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги
махсулотларини етиштиришда кейинги йиллардаги катта ўзгаришлар ҳамда озиқ-овқат сифатида энг кўп истеъмол қилинадиган картошка маҳсулотининг инсон овқатланишидаги ўрни унинг сифат, миқдор ва истеъмол кўрсаткичлари ҳамда иқтисодиётда тутган ўрни келтирилган.
Surat Salikhov, Obidjon Hamidov, Rasulov Faxriddin
Мақолада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш шароитида картошкачиликни ривожлантиришнинг аҳамияти, мамлакатимизда картошка етиштиришдаги асосий тенденциялар ва мавжуд муаммолар ҳамда таркибий ислоҳотлар баён этилган.