Геосиёсий трансформациялар ва уларнинг энергетика тизимига таъсири замонавий дунё тартиботи шаклланиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, энергия ресурслари омили халқаро муносабатларда тобора муҳим рол ўйнамоқда. Замонавий босқичда энергетика хавфсизлиги нафақат бозор иқтисодиёти қонуниятлари билан балки, геосиёсий манфаатлар доирасида тартибга солинмоқда. Сўнгги пайтларда Халқаро муносабатлар акторларининг ўз манфаатларини илгари суришда энергия-хомашё омилидан фойдаланишга уриниб келаётганлиги кузатилмоқда. Замонавий дунё тартиботида энергия ресурслари борасида кескин рақобат ва кураш янгича тус олди. Бугунги кунда етакчи давлатлар катта хом ашё захиралари, шу жумладан углеводородларга эга бўлган минтақаларда мустаҳкам ўрнашишга интилмоқда. Энергия ишлаб чиқариш, ташиш ва ташқи бозорларга энергия ресурсларини етказиб бериш соҳасидаги муносабатлар геосиёсий жараёнлар билан бевосита боғлиқ кечмоқда. Шу боисдан, геосиёсий трансформациялар таъсирида бу муносабатларнинг шакли тизим ҳамда функционал жиҳатдан ўзгаришларга юз тутмоқда. Бугунги халқаро энергетика тизими дунё тартиботига хос бўлган кучлар ва омилларнинг таъсирини бошдан кечириб, уларнинг таъсири остида мураккаблашиб бормоқда. Геосиёсий трансформациялар халқаро энергетика тартиботига жиддий таъсир кўрсатиб, геосиёсий кучларнинг янги конфигурациясини вужудга келтирмоқда. Халқаро майдонда янги йирик истеъмол марказлари пайдо бўлиб, улар ўртасидаги рақобат ҳам тобора кучаймоқда. Янги куч марказларининг пайдо бўлиши халқаро энергетика муносабатларига жиддий таъсир кўрсатади. Куч марказлари ва бошқа акторлар ўртасидаги энергетика зиддиятлари глобал энергия хавфсизлигининг асосларини заифлаштирмоқда. Шунингдек, энергия тартиботини таъминлашнинг самарали халқаро-ҳуқуқий ме-ханизмларининг йўқлиги энергетик вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Мазкур мақолада Шарқий Осиёдаги геосиёсий трансформацияларнинг энергетика хавфсизлигига таъсири, минтақадаги геосиёсий жараёнлар, етакчи давлатларнинг геостратегик, геоиқтисодий манфаатларининг халқаро ва минтақавий энергетика муносабатларига таъсири, минтақа давлатларининг бозорлар, инвестиция манбалари ва энергия ресурслари учун иқтисодий рақобат ҳамда сиёсий кескинликнинг минтақа умум хавфсизлигига таъсири, минтақадаги геосиёсий вазият ва унда етакчи давлатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсий, иқтисодий тузилмаларнинг иштироки таҳлил қилинган. Шунингдек, Шарқий Осиёда энергетика хавфсизлигини таъминлаш муаммолари, минтақадаги энергетик вазият, минтақа давлатлари энергетика соҳасидаги долзарб масалалар, минтақа давлатларининг энергетика сиёсати ва ҳамкорлиги, Шарқий Осиёдаги замонавий энергетика хавфсизлиги архитектурасининг асосий йўналишлари, минтақа мамлакатларининг энергетика стратегиялари, энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг институционал асослари, минтақа давлатларининг энергетика дипломатияси олдида турган муаммолар, минтақавий зиддиятларнинг энергетика хавфсизлигига таъсири каби бугунги кунда минтақа энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар ёритилган. Шунингдек, келгусида минтақа ва халқаро майдонда кечадиган энергетик вазият борасида таҳлилий прогнозлар келтирилган. Мақоланинг хулоса қисмида геосиёсий трансформациялар шароитида энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва бу борадаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тавсиялар илгари сурилган.
Замонавий энергетика тизими асосан қазиб олинадиган ёқилғилардан фойдаланишга асосланган, бу жаҳон энергия истеъмоли тузилмасида деярли 90% ни ташкил этади. Хомашёнинг жадал суръатларда ишлаб чиқарилиши атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Бу ўз навбатида экологик муаммоларни вужудга келтиради. Асосий энергия ресурслари – нефть, газ, кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларнинг мавжуд бўлган захираларининг тугаб бориши энергетика муносабатларини глобал миқёсда кескинлаштиради. Бугунги кунда кўпгина мамлакатларнинг импорт қилинадиган энергия ресурсларига бўлган қарамлигининг ортиши, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари, жадал иқтисодий ривожланиш ва аҳоли сонининг ортиши туфайли энергия ресурсларига бўлган талабнинг тобора ўсиб бориши қайта тикланадиган энергия манбаларига қизиқиш уйғотмоқда. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланиш ижтимоий ва экологик жиҳатдан мақбул энергия тузилмаларига эришиш имконини беради. Шу боисдан ҳам, ҳозирги кунда муқобил энергия технологиялари – гибрид автомобиллар ва электр транспорт воситалари, қуёш, шамол, геотермик энергия, биоэнергия юқори даражаларда ривожланмоқда. Мазкур мақолада бугунги кунда қайта тикланадиган энергия манбалари ривожланишининг замонавий тенденциялари, Японияда муқобил энергетика соҳаси ҳамда қуёш энергиясининг ривожланиш босқичлари, қуёш энергияси ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари, қайта тикланадиган энергия манбалари замонавий технологияларини ишлаб чиқаришдаги ютуқлар, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш олдида турган муаммолар ўрганилган. Шунингдек, Япониянинг янги энергетика сиёсати ҳамда стратегияси, мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари, дастур ҳамда стратегик режалар, мамлакат энергетика сиёсатидаги ўзгаришлар, энергия ресурслари манбаларини диверсификациялаш масалалари, бугунги кунда энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар таҳлил қилинган. Японияда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш истиқболлари, Қуёш энергиясининг янги лойиҳалари ва уларни амалга ошириш механизмлари ёритилган. Японияда қайта тикланадиган энергия манбалари ривожланишининг замонавий тенденциялари таҳлили юзасидан илмий хулосаларга келинган.
Мазкур мақолада Яқин Шарқ энергетика муносабатларининг сўнгги ривожланиш тенденциялари, халқаро ва минтақавий воқеаларнинг унга таъсири, минтақа энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари ўрганилган. Шунингдек, дунё миқёсида энергия ресурслари таъминоти масалалари бўйича етакчи давлатларнинг стратегиялари, Яқин Шарқда янги энергетика муносабатларининг шаклланиши билан боғлиқ геосиёсий, геоиқтисодий ўзгаришлар таҳлил қилинган. Яқин ва Ўрта Шарқнинг етакчи нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатларининг глобал ва минтақавий даражадаги энергетика дипломатияси ва ташқи сиёсати қиёсий-таҳлилий кўриб чиқилган. Бугунги кунда Яқин Шарқ минтақасидаги энг муҳим диққат-эътибор объекти, шубҳасиз, энергия ресурслари масаласидир. Бу Яқин Шарқ мамлакатларининг ривожланиш эҳтиёжлари билан узвий боғлиқ бўлиб, минтақа давлатларининг фаровонлиги, хавфсизлик ва барқарорлигини таъмин-лашда ёқилғи-энергетика имкониятлари муҳим аҳамият касб этади. Ўзининг улкан захираларига эга Яқин Шарқ ХХI асрда ҳам АҚШ, Хитой, Европа Иттифоқи ва Россия каби етакчи давлатларнинг геосиёсий манфаатлари тўқнашган минтақа, турли қарама-қаршиликлар нуқтаси бўлиб қолмоқда. Глобаллашув шароитида мамлакатларнинг энергетика хавфсизлиги глобал сиёсий жараённинг энг муҳим вазифасига айланмоқда. Углеводород захираларининг камайиши, нефть қазиб олувчи мамлакатларда сиёсий ва иқтисодий инқирозларнинг кучайиши, хом ашё истеъмолининг кескин ортиши оқибатида энергетика хавфсизлиги муаммоси долзарб аҳамият касб этиб, халқаро вазиятнинг кескинлашиши шароитида энергетика хавфсизлигини таъминлаш халқаро муносабатлар иштирокчилари учун муҳим вазифага айланмоқда. Бугунги кунда дунёдаги етакчи нефть қазиб олувчи ўнта давлатдан бештаси Яқин Шарқда жойлашган бўлиб, Саудия Арабистони, Эрон, Ироқ, Кувайт ва БАА шулар жумласидандир. Дунё бўйича нефть қазиб олишнинг чорак қисмидан кўпроғи ушбу мамлакатлар гуруҳига тўғри келади. Минтақада энергия ресурсларини ишлаб чиқариш нафақат Яқин Шарқдаги иштирокчиларга, балки минтақавий бўлмаган акторларга, бутун халқаро энергетика хавфсизлиги тизимига таъсир кўрсатади. Мақоланинг хулоса қисмида Яқин Шарқ минтақасида энергетика хавфсизлигини таъминлаш, минтақа давлатларининг халқаро ва минтақавий даражада энергетика муносабатлари ва конструктив мулоқотининг замонавий механизмларини шакллантириш борасидаги илмий тавсиялар илгари сурилган.
Мазкур мақолада бугунги энергетик вазият ва халқаро энергетика хавфсизлигини таъминлаш масалалари, замонавий босқичда энергетика хавфсизлиги муаммоларининг хусусиятлари ва унинг халқаро муносабатларга таъсири, энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг сиёсий-ҳуқуқий, институционал асослари, давлатларнинг энергетика ҳамкорлиги ва дипломатияси, энергия ресурслари манбаларини диверсификациялаш масалалари, бугунги кунда энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар ёритилган. Шунингдек, яқин ўн йиилликларда халқаро майдонда кечадиган энергетик вазият борасида таҳлилий прогнозлар келтирилган.
Мазкур мақолада замонавий босқичда Япониянинг энергетика дипломатияси, мамлакатнинг ёқилғи-энергетикаси етказиб берувчи давлатлар билан икки ва кўптомонлама ҳамкорлиги, энергия ресурслари манбаларини диверсификациялаш масалалари, Япониянинг халқаро ва минтақавий тузилмалар билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги, бугунги кунда япон энергетика дипломатияси олдида турган долзарб масалалар ёритилган.
Мақолада иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун иссиқлик ва электротехника саноатини ривожлантириш бўйича дунё прогнозлари келтирилган. Таъкидланишича, энергия турларини ишлаб чиқаришнинг ўсиши нафақат қазиб олинадиган ёқилғи сарфини кўпайиши, балки экологик вазиятнинг ёмонлашиши билан боғлиқ. Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарадиган қуёш қурилмаларидан фойдаланиш бўйича хорижий тажрибани ва Ўзбекистон Республикасининг қулай иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд турар-жой биноларини иситиш учун қуёш ҳаво иситгичларидан фойдаланиш, турар-жой бинолари ва қуритиш қурилмаларини қиммат конструктив ва технологик ечимларсиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш, шунингдек, биноларни тез иситиш истиқболлари муҳокама қилинди. Бундай коллектор, ҳаво пастроқ иссиқлик сиғимига эга бўлишига қарамай, иссиқликнинг тенг тақсимланишини таъминлай олади ҳамда ҳарорат бўйича ҳам, етказиб бериладиган ҳаво миқдори бўйича ҳам яхши тартибга солинади. Бундан ташқари, табиий конвекция шароитида ишлайдиган коллекторларни анъанавий иситиш тизими билан муваффақиятли бирлаштириш мумкин.
Шу билан бирга, мақолада шунингдек, қуритиш технологиясида ҳаво иситгичларидан фойдаланишнинг ижобий тажрибаси кўрсатилган. Хусусан, қуёш сув иситгичининг саноат намунаси республиканинг сув хўжалиги учун суғориш тизимларининг насос станцияларида ишлатиладиган трансформатор ўровларини қуритиш учун ишлатилган. Ҳаво иситгичларидан фойдаланиш нафақат сезиларли ёқилғи, энергия ва пул маблағларини тежашга, балки Ўзбекистон Республикасининг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга имкон беради.
Мазкур мақолада замонавий халқаро муносабатлар назариясида энергетика хавфсизлигига оид назарий ёндашувлар, қарашлар ва уларнинг халқаро энергетика жараёнларини талқин ва таҳлил этишдаги ўрни, назарий мактабларнинг мутаносиб жиҳатлари, энергетика хавфсизлиги ва давлатларнинг энергетика ҳамкорлиги борасидаги илмий тадқиқотларда назарий ёндашув ва ғояларнинг аҳамияти, бугунги кунда энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар ёритилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида иссиқлик ва енергетика саноатининг ривожланиш истиқболлари ҳақида сўз боради. Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилга қадар ривожланиш консепсиясига кўра, Республикада електр енергияси истеъмолининг кутилаётган ўсиши тахминан 2000 йилдан 3156 квтсоат/кишига тенг бўлиши қайд етилди. Електр енергияси ишлаб чиқаришдаги бу ўсишга 12.7% дан 19.7% гача қувватларни ишлаб чиқариш тузилмасида қайта тикланадиган енергия манбаларини (ТЕМ) ишлаб чиқаришни кўпайтириш, мавжуд заводларни янгилаш, янги буғ-газ қурилмаларни (БГҚ) қуриш ва атом електр стансияси (АЕС) ни янада қуриш орқали еришиш режалаштирилмоқда.
Республикадаги иссиқлик ва електр енергиясининг 85% га яқин йилларда табиий енергия ресурсларидан фойдаланадиган иссиқлик електр станцияларида табиий газ, кўмир ва ёқилғи ёғи ишлаб чиқарилади, шунингдек, ускуналар станцияларининг катта қадрсизланиши ва натижада уларнинг паст самарадорлиги ҳисобга олинса, муаллифлар ушбу турдаги енергия ишлаб чиқариш учун фойдаланишнинг муҳимлигини таъкидлашади замонавий комбинацияланган цикл технологияси.
Ҳозирги кунда дунёда асосий хорижий газ турбинаси ишлаб чиқарувчиларининг кенг техник ва саноат ҳамкорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Дунёда бундай ускуналарнинг асосий ишлаб чиқарувчилари учта компания – General Electric (АҚШ), Siemens – Westinghouse (Германия - АҚШ) ва Alstom (Франсия, Швейцария, Швеция).
Комбинацияланган буғ ва газ турбинаси агрегатлари (БГТнинг) вариантлари ишлаб чиқилган. ГТУ операцияси натижасида ўрнатишда ишлатиладиган газларни буғ кучи сиклида ишлатиш таклиф қилинди.
БГҚ афзалликлари: Бирлашган-давр ўсимликлар 60 дан ортиқ % електр самарадорлигини еришиш мумкин. Таққослаш учун, алоҳида фаолият буг ъ електр стансиялари самарадорлиги газ турбинаси ўсимликлар учун, 33-4% оралиғида одатда — 28-42% оралиғида; ўрнатилган қуввати бирлигига паст баҳо; Бирлашган-давр ўсимликлар буг ъ електр станциялари нисбатан ҳосил електр бирлигига сезиларли даражада кам сув истеъмол; қисқа қурилиш вақти (9-12 ой); темир йўл ёки денгиз транспортида томонидан доимий таъминлаш учун ҳеч қандай еҳтиёж бор; compact ўлчамлари електр линиялари ва електр енергия ташиш харажатларини камайтиради истеъмол (завод ёки шаҳар ичида), тўғридан-тўғри қуриш имконини беради; буғ-електр станциялари нисбатан кўпроқ екологик.
БГҚнинг камчиликларига қуйидагилар киради: ёнилғининг ёниши учун ишлатиладиган ҳавони филтрлаш зарурияти; ишлатиладиган ёнилғининг турлари бўйича чеклашлар. Одатда, табиий газ асосий ёқилғи сифатида, дизел ёқилғиси еса захира ёқилғиси сифатида ишлатилади. Кўмирни ёқилғи сифатида ишлатиш фақат циклдаги кўмир газлаштирилиши билан боғлиқ қурилмаларда мумкин, бу еса бундай електр стансияларини қуриш нархини анча оширади. Бу қиммат ёқилғи ташиш алоқа қуриш зарурлигини назарда тутади-қувурлари; мавсумий қуввати чекловлар. қишда максимал ишлаш.
Бироқ, БГҚнинг санаб ўтилган камчиликларига қарамай, республика тараққиётининг бу босқичида комбинат-цикл заводлари юқори samara билан електр енергияси ишлаб чиқариши, шу билан бирга табиий газни сезиларли даражада тежаши мумкин. Тахминий ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, дунёда ишлаб чиқилган газ-турбина ва комбинасиялашган технологиялар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ускуналаридан фойдаланиб ички иссиқлик електр саноатининг техник қайта жиҳозланиши табиий газни ҳар йили тахминан 1010 м3 миқдорида тежаш имконини беради, бу еса пул ҳисобида 3 трлн. сўмни ташкил етади. Умуман олганда,
3. модернизациялаш ва реконструксия қилиш вазифаларини амалга ошириш, хусусий секторни давлат-хусусий шериклик асосида енергетика соҳасига жалб етиш. Зарур меъёрий-ҳуқуқий база ва техник инфратузилмани яратиш