Международно-политические проблемы энергетической безопасности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
84-95
1
15
Поделиться
Алимов, О. (2018). Международно-политические проблемы энергетической безопасности. Востоковедения, 4(4), 84–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16226
Оклиддин Алимов, Ташкентский государственный институт востоковедения

Докторант фонда

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В настоящей статье освещены актуальные вопросы, касающиеся энергетической ситуации и обеспечения энергетической безопасности, специфика проблемы  энергетической  безопасности  на  современном  этапе  и  ее  влияния  на международные отношения, политические, правовые и институциональные основы  обеспечения  энергетической  безопасности,  а  также  вопросы  энергетической дипломатии  государств,  диверсификации  энергоресурсов,  актуальные  проблемы, стоящие сегодня перед энергетической безопасностью. Кроме того, были сделаны аналитические прогнозы об энергетической ситуации на международной арене в течение следующих десятилетий.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

84

АЛИМОВ

ОҚЛИДДИН

Таянч

докторант

,

ТошДШИ

Энергетика

хавфсизлигинингхалқаро

-

сиёсий

муаммолари

Аннотация

.

Мазкур

мақолада

бугунги

энергетик

вазият

ва

халқаро

энергетика

хавфсизлигини

таъминлаш

масалалари

,

замонавий

босқичда

энергетика

хавфсизлиги

муаммоларининг

хусусиятлари

ва

унинг

халқаро

муносабатларга

таъсири

,

энергетика

хавфсизлигини

таъминлашнинг

сиёсий

-

ҳуқуқий

,

институционал

асослари

,

давлатлар

-

нинг

энергетика

ҳамкорлиги

ва

дипломатияси

,

энергия

ресурслари

манбаларини

диверсификациялаш

масалалари

,

бугунги

кунда

энергетика

хавфсизлиги

олдида

турган

долзарб

масалалар

ёритилган

.

Шунингдек

,

яқин

ўн

йиилликларда

халқаро

майдонда

кечадиган

энергетик

вазият

борасида

таҳлилий

прогнозлар

келтирилган

.

Таянч

сўз

ва

иборалар

:

энергетика

хавфсизлиги

,

энергетика

инқирози

,

энерге

-

тика

стратегияси

,

миллий

манфаат

,

энергетика

дипломатияси

,

энергия

ресурсла

-

ри

диверсификацияси

,

энергетика

ҳамкорлиги

.

Аннотация

.

В

настоящей

статье

освещены

актуальные

вопросы

,

касающиеся

энергетической

ситуации

и

обеспечения

энергетической

безопасности

,

специфика

проблемы

энергетической

безопасности

на

современном

этапе

и

ее

влияния

на

международные

отношения

,

политические

,

правовые

и

институциональные

осно

-

вы

обеспечения

энергетической

безопасности

,

а

также

вопросы

энергетической

дипломатии

государств

,

диверсификации

энергоресурсов

,

актуальные

проблемы

,

стоящие

сегодня

перед

энергетической

безопасностью

.

Кроме

того

,

были

сделаны

аналитические

прогнозы

об

энергетической

ситуации

на

международной

арене

в

течение

следующих

десятилетий

.

Опорные

слова

и

выражения

:

энергетическая

безопасность

,

энергетический

кризис

,

энергетическая

стратегия

,

национальный

интерес

,

энергетическая

дипло

-

матия

,

диверсификация

энергоресурсов

,

энергетическое

сотрудничество

.

Abstract.

This paper highlights current issues related to the energy situation and energy

security, specificity of the problem of energy security at the present stage and its impact on
international relations, the political, legal and institutional framework for ensuring energy
security, as well as issues of energy diplomacy of states, issues of energy diversification, the
current problems facing energy security today. In addition, analytical forecasts were made
about the energy situation in the international arena over the next decades.

Keywords and expressions:

energy security, energy crisis, energy strategy, national

interest, energy diplomacy, diversification of energy resources, energy cooperation.

ХХ

I

асрнинг

бошида

бутун

дунё

глобаллашув

жараёни

,

ривожланган

ва

ри

-

вожланаётган

мамлакатларда

хом

ашё

истеъмолининг

ортиши

,

ушбу

ресурс

-

ларнинг

сайёрада

нотенг

тақсимланганлиги

,

айрим

ҳудудларда

иқтисодиёт

ва

аҳолининг

жадал

ўсиши

билан

боғлиқ

бўлган

энергетик

муаммоларга

дуч

кел

-

ди

.

Ҳозирги

кунда

жаҳонда

ёқилғи

-

энергетика

ресурсларига

бўлган

эҳтиёж

катта

бўлиб

,

бу

кўрсаткич

тобора

ўсиб

бормоқда

. “

Глобал

энергия

мукофоти

-

ни

тақдирлаш

бўйича

Халқаро

қўмитанинг

раиси

,

Нобель

мукофоти

лауреати

,

академик

Жорес

Алферов

таъкидлаганидек

, “...

бугунги

кунда

инсоният

учун


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

85

энергетикадан

кўра

долзарб

муаммо

йўқ

.

Бизнинг

цивилизацияни

сақлаб

қолиш

бу

муаммонинг

ҳал

этилишига

боғлиқ

1

.

Бугунги

кунда

энергия

омили

барқарор

ривожланишнинг

энг

қийин

ечимларидан

биридир

.

Биринчидан

,

энергия

жамият

ҳаётининг

барча

соҳа

-

ларига

кириб

борди

ва

ҳар

қандай

давлатнинг

барқарор

ижтимоий

-

иқтисо

-

дий

ривожланиши

учун

зарур

шартлардан

бирига

айланди

.

Замонавий

дунё

-

да

энергетика

ресурсларининг

мавжудлиги

ва

уларга

эгалик

,

улардан

сама

-

рали

фойдаланиш

ва

узлуксиз

таъминот

жаҳон

тараққиёти

,

қашшоқликни

камайтириш

,

фаровонликни

ошириш

,

аҳолининг

маданий

ва

маънавий

ривожланишида

асосий

омил

бўлиб

қолмоқда

.

Барқарор

энергия

таъминоти

халқаро

тинчлик

ва

хавфсизликнинг

муҳим

элементи

сифатида

кўрилмоқ

-

да

.

Иккинчидан

,

хом

-

ашёнинг

жадал

суръатларда

ишлаб

чиқарилиши

атроф

-

муҳитга

салбий

таъсир

кўрсатмай

қолмайди

.

Бу

,

ўз

навбатида

,

экологик

муаммоларни

вужудга

келтиради

.

Замонавий

энергетика

тизими

асосан

қазиб

олинадиган

ёқилғиларни

ишлатишга

асосланган

,

бу

жаҳон

энергия

истеъмоли

тузилмасида

деярли

90%

ни

ташкил

этади

.

Асосий

энергия

ресурслари

нефть

,

газ

,

кўмир

,

маъданлар

ва

бошқа

фойдали

қазилмаларнинг

мавжуд

бўлган

захираларининг

тугаб

бориши

энергетика

муносабатларини

глобал

миқёсда

кескинлаштиради

.

Углеводород

ёқилғиларини

қазиб

олиш

,

ташиш

ва

уларнинг

истеъмоли

борасидаги

алоқалар

ривожининг

сўнгги

тенденциялари

замонавий

муаммолар

ва

халқаро

ҳамжамият

олдида

турган

долзарб

масалалар

ечимини

тўлиқ

таъминламайди

.

Назорат

қилинмайдиган

ишлаб

чиқариш

ва

хомашё

истеъмоли

глобал

хусусиятга

айланди

.

Бу

сайёрамизнинг

ресурс

салоҳиятига

босимни

ошириб

,

инсониятнинг

барқарор

ривожланишига

таҳдид

солади

.

Дунё

хом

-

ашё

захираларининг

тугашига

тайёргарлик

кўрмоғи

керак

.

Нефть

бир

неча

ўн

йиллар

ичида

,

газ

70

йил

ичида

тугаши

борасидаги

башоратлар

жўяли

асосларга

эга

эканлигини

унутмаслик

лозим

.

Сайёрамизда

кўмир

нис

-

батан

кўпроқ

бўлиб

, 300

йилгача

етиши

тахмин

қилинади

.

Аммо

унинг

жадал

истеъмоли

атроф

-

муҳитни

муҳофаза

қилиш

ва

аҳоли

саломатлиги

билан

боғлиқ

жиддий

экологик

муаммоларни

юзага

келтиради

.

Мисол

учун

,

бугунги

кунда

Хитой

энергия

эҳтиёжлари

учун

йилига

1,5

млрд

.

тонна

кўмир

ишлатиб

дунёда

кўмирдан

энг

кўп

фойдаланадиган

давлат

бўлиб

қолмоқда

.

АҚШ

йилига

350

млн

.,

Россия

эса

80

млн

.

тонна

кўмир

истеъмол

қилади

2

.

Келгуси

ўн

йиллик

давомида

қайта

тикланадиган

ва

муқобил

энергия

манбаларига

бўлган

талабнинг

ортиши

билан

бирга

ёнилғи

-

энергия

хом

ашёси

доминант

роль

ўйнайди

.

Анъанавий

энергия

хом

ашёлари

,

айниқса

,

углеводородлар

дунёда

тенгсиз

тақсимланганлиги

боис

аксарият

ривожлан

-

1

Дефицита

энергоресурсов

нет

:

есть

дефицит

здравого

смысла

.

Проблемы

современной

энергетики

//

Мировая

энергетическая

политика

. 2003,

5. –

С

. 36–40.

2

Шафраник

Ю

.

Беседа

о

ценах

на

нефть

,

иранском

контракте

и

трубопроводе

через

Украину

//«

Международная

жизнь

»,

июнь

, 2018. –

С

. 69.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

86

ган

мамлакатлар

асосий

истеъмолчиларнинг

ташқи

қарамлиги

ортиб

бора

-

ди

.

Ҳар

қандай

давлатнинг

мавжудлиги

ва

ривожланиши

учун

аҳамиятга

эга

бўлган

энергетика

ресурслари

маълум

географик

ҳудудларда

,

асосан

,

муайян

давлатлар

гуруҳлари

ҳудудида

жойлашган

.

Халқаро

муносабатларнинг

ри

-

вожланиши

билан

давлатлар

ўртасида

табиий

бойликнинг

тенг

тақсимлан

-

маганлиги

қатъий

иқтисодий

ёки

техник

доиралар

билан

чекланмади

,

балки

аста

-

секин

халқаро

муносабатларнинг

муҳим

элементига

айланди

.

Ишончли

ва

барқарор

энергия

таъминоти

зарурати

халқаро

ҳамжамият

олдига

энергия

хавфсизлигини

таъминлаш

муаммоларини

энг

муҳим

масала

сифатида

қўйди

.

Энергия

хавфсизлиги

муаммоси

ўтган

асрнинг

70-

йиллари

ўрталарида

пайдо

бўлган

бўлса

-

да

,

жаҳон

ҳамжамияти

XXI

асрнинг

бошла

-

рига

қадар

ҳал

этиш

ва

коллектив

битимларга

эришиш

борасида

умумий

ёндашувларни

ишлаб

чиқа

олмади

.

Фақатгина

2006

йил

ўрталарига

келиб

Катта

саккизлик

раҳбарларининг

саммитида

энергетика

хавфсизлигини

таъминлашдан

манфаатдор

барча

мамлакатлар

ўртасида

мулоқотнинг

бошланиши

бу

борадаги

муҳим

қадамлар

бўлди

.

Саммитда

,

мамлакатлар

-

нинг

барқарор

ривожланиши

,

асосан

,

энергетика

хавфсизлигига

эришиш

ва

энергия

хавфсизлигини

таъминлаш

давлатларнинг

кенг

кўламли

вазифасига

айланиши

белгиланди

.

Ҳозирги

кунда

халқаро

ҳамжамият

томонидан

халқаро

ҳуқуқий

ҳужжат

-

лар

:

халқаро

декларациялар

,

конвенциялар

,

протоколлар

,

шартномалар

,

битимлар

ва

атроф

-

муҳитни

муҳофаза

қилиш

бўйича

мавжуд

бўлган

қатор

бошқа

ҳужжатларда

халқаро

энергетика

хавфсизлигини

таъминлаш

тизими

-

ни

шакллантиришнинг

ҳуқуқий

асослари

яратилган

.

Шу

билан

бирга

,

энер

-

гетика

хавфсизлигини

таъминлаш

соҳасидаги

халқаро

-

ҳуқуқий

ҳамкорликни

тартибга

солиш

тизимли

характерга

эга

эмас

,

халқаро

энергетика

хавфсиз

-

лиги

масалалари

халқаро

ҳуқуқий

ҳужжатларда

етарлича

акс

эттирилмаган

.

Халқаро

муносабатларнинг

замонавий

босқичида

энергия

хавфсизлигини

таъминлаш

соҳасидаги

ҳамкорлик

давлатлараро

муносабатларда

тобора

муҳим

аҳамият

касб

этмоқда

.

Бугунги

долзарб

вазифа

ишлаб

чиқарувчи

мамлакатлар

,

истеъмолчи

давлатлар

ва

транзит

мамлакатлар

манфаатларини

ўзаро

мувофиқлаштиришдан

иборатдир

.

Халқаро

ҳамжамият

ривожланиши

-

нинг

ҳозирги

тенденциялари

халқаро

энергетика

хавфсизлигини

таъминлаш

соҳасидаги

ҳамкорлик

муаммоларининг

долзарблигини

оширади

.

Замонавий

шароитда

давлатларнинг

барча

даражадаги

кенг

халқаро

ҳамкорлигисиз

энергетика

хавфсизлигини

таъминлаш

мумкин

эмас

,

чунки

мавжуд

муаммо

-

ларнинг

кўпчилигини

фақат

миллий

воситалар

ва

механизмлар

ёрдамида

ҳал

этиш

мушкул

.

Бугунги

дунёда

халқаро

муаммоларни

ҳал

этиш

халқаро

муносабатларнинг

мукаммал

тизимини

яратиш

учун

комплекс

ёндашувлар

-

ни

талаб

қилади

.

Ўзининг

долзарблигига

қарамай

,

нафақат

иқтисодий

,

балки

сиёсий

аҳамиятга

эга

бўлган

ҳолда

,

кўпинча

энергетика

хавфсизлиги

масалалари

етарли

даражада

аморф

кўринади

ва

концептуаллаштириш

,


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

87

конкретлаштиришни

талаб

этади

1

.

Глобал

миқёсда

энергия

муаммолари

тушуниш

ва

шарҳларнинг

хилма

-

хиллиги

билан

ажралиб

туради

.

Халқаро

энергия

хавфсизлигини

таъминлаш

масалалари

юзасидан

мунозаралар

хал

-

қаро

даражадаги

ягона

ёндашув

ишлаб

чиқилмагунча

давом

этаверади

.

Инсониятнинг

келажаги

унинг

бугун

қандай

энергия

билан

таъминланиши

-

га

,

халқаро

энергетика

хавфсизлиги

борасидаги

дунё

ҳамжамиятининг

саъй

-

ҳаракатларига

боғлиқ

2

.

Халқаро

энергетика

хавфсизлигини

таъминлаш

соҳасидаги

ҳамкорлик

жараёни

давлатлар

ўртасидаги

консенсусни

аниқлаш

ва

ушбу

соҳадаги

дав

-

латлараро

муносабатларни

мувофиқлаштириш

мақсадида

давлатлар

ўртаси

-

даги

боғловчи

бўғинга

айланмоғи

лозим

.

Сўнгги

йиллардаги

воқеалар

ва

тенденциялар

энергия

ва

хавфсизлик

ўртасидаги

узвий

боғлиқликни

англашни

кучайтирди

.

Илгарилари

,

бу

соҳа

-

даги

тадқиқотлар

асосан

энергия

таъминоти

хавфсизлигига

қаратилган

ва

асосан

иқтисодий

жиҳатлари

ўрганилган

.

Ҳозирги

кунда

энергетика

муам

-

молари

турли

фанларни

қамраб

олиб

,

энергетика

соҳасидаги

халқаро

ҳам

-

корлик

масалалари

сиёсий

,

иқтисодий

,

экологик

,

ижтимоий

ва

халқаро

жиҳатларга

тааллуқлидир

.

Халқаро

энергетика

агентлиги

(I

ЕА

)

ҳисоб

-

китобларига

кўра

,

бугунги

кунда

сайёрамизда

1,4

миллиард

киши

,

яъни

,

жаҳон

аҳолисининг

20

фои

-

зидан

кўпроғи

электр

энергиясига

эга

эмас

.

Уларнинг

аксарияти

қишлоқ

жойларида

,

Африка

,

Ҳиндистон

ва

бошқа

ривожланаётган

Осиё

мамлакат

-

ларида

истиқомат

қилади

.

Ривожланаётган

” (

Шарқий

,

Жануби

-

Шарқий

ва

Марказий

Осиё

,

Яқин

Шарқ

ва

Лотин

Америкаси

ҳудудлари

)

деб

таснифланадиган

мамлакатларда

аҳолининг

ўсиши

ва

иқтисодий

ривожланишнинг

тез

суръатлари

энергетик

вазиятни

янада

мураккаблаштиради

.

Ушбу

жараёнлар

ривожланаётган

мам

-

лакатлар

аҳолисининг

истеъмол

стандартларини

индустриал

ва

пост

-

индус

-

триал

жамиятларнинг

инқирозга

қарши

стандартларига

босқичма

-

босқич

яқин

-

лашиши

билан

бирга

кечмоқда

.

Замонавий

Ғарб

истеъмол

маданиятининг

асо

-

сида

энергетика

(

аниқроғи

арзон

нефть

)

туриши

ҳисобга

олинса

, “

фаровонлик

географияси

ўзгариши

билан

жаҳон

энергия

истеъмоли

харитаси

ҳам

ўзгаради

.

Ривожланаётган

мамлакатларга

нафақат

асосий

ишлаб

чиқариш

марказлари

,

балки

аста

-

секинлик

билан

энг

катта

истеъмол

марказлари

ҳам

кўчиб

ўтиб

,

Европа

ва

Шимолий

Американи

сиқиб

чиқаради

.

Яқин

Шарқ

минтақаси

ишлаб

чиқаришда

ўз

етакчилигини

мустаҳкамлайди

ва

Шарқий

ҳамда

Жануби

-

Шарқий

Осиё

ҳудудлари

жуда

катта

ўсиш

потенциалини

сақлаган

ҳолда

истеъмолчи

сифатида

етакчи

мавқега

эга

бўлиб

боради

3

.

1

Кокошин

А

.

А

.

Международная

энергетическая

безопасность

. –

М

., 2006. –

С

. 3.

2

Лахно

П

.

Г

.

Энергия

,

энергетика

и

право

//

Энергетическое

право

. [

Электронный

ресурс

]. 2006.

1.

3

Деденкулов

А

.

В

.

Проблема

энергетической

безопасности

в

начале

XXI

в

.:

вызовы

и

возможности

//

Свежий

взгляд

.( http://imi-mgimo.ru/ru/svezhij-vzglyad.html).


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

88

Мутахассислар

фикрича

,

яқин

келажакда

энергия

истеъмолида

муқобил

энергия

манбаларининг

улуши

ортса

-

да

,

бу

соҳада

инқилобий

ўзгаришлар

юз

бермайди

.

Консерватив

сценарийларга

кўра

,

дунёдаги

энергетик

ра

-

цион

асосан

углеводород

хом

ашёсидан

ташкил

топади

ва

тахминан

қуйидагича

кўринишга

эга

:

нефть

– 28%,

табиий

газ

– 25%,

кўмир

– 22%,

қайта

тикланадиган

энергия

манбалари

– 18%,

атом

энергияси

– 7%

1

.

Шундай

қилиб

,

замонавий

босқичда

энергетика

хавфсизлиги

муаммоси

сиёсий

,

геосиёсий

,

ижтимоий

-

иқтисодий

,

экологик

,

илмий

-

техникавий

,

гумани

-

тар

,

маданий

ва

маънавий

ўлчовларга

эга

бўлиб

бормоқда

.

Прогнозларга

асосланган

ҳолда

,

келгуси

икки

ўн

йиллик

давомида

кечадиган

глобал

энергия

хавфсизлигини

таъминлашнинг

ўзига

хос

энг

долзарб

оғриқли

нуқталари

ни

ажратиб

кўрсатиш

мумкин

:

нефть

ва

бошқа

қазилма

ёқилғалар

захираларининг

чекланганлиги

(“

нефть

тиғизлиги

муаммоси

);

ташқи

энергия

манбаларига

қарамлик

;

геосиёсий

ўлчовлар

аҳамиятининг

ошиши

;

кўплаб

ривожланаётган

мамлакатлар

(

Хитой

,

Ҳиндистон

ва

бошқалар

)

нинг

энергия

соҳасида

тез

ўсиб

бораётган

эҳтиёжлари

фонида

Энергия

қашшоқлиги

”;

экологик

,

хусусан

,

иқлим

муаммолари

;

қайта

тикланадиган

энергия

ва

ноанъанавий

ёқилғиларни

ривожланти

-

риш

муаммолари

;

иқтисодий

самарадорлик

ва

дунё

аҳолисининг

ўсиши

ўртасидаги

зиддият

.

Уларнинг

ҳар

бирига

янада

батафсил

тавсиф

бериш

мақсадга

мувофиқ

.

1)

Нефть

захиралари

,

шунингдек

,

бошқа

турдаги

қазилма

ёқилғиларнинг

чекланганлиги

замонавий

халқаро

муносабатлар

,

дунёнинг

иқтисодий

ва

илмий

-

техника

тараққиётига

катта

таъсир

кўрсатади

.

Глобал

миқёсда

угле

-

водород

ресурсларининг

етишмаслиги

билан

боғлиқ

бўлган

таҳдид

ва

дилеммалар

доираси

жуда

кенг

.

Бу

жаҳон

иқтисодиётининг

замонавий

моде

-

ли

ва

халқаро

муносабатларда

арзон

ёқилғли

омилига

боғлиқ

.

Масалан

,

углеводородлар

нархининг

кўтарилиши

ёқилғи

нархининг

ошишига

олиб

келади

,

бу

маҳсулотнинг

етказиб

бериш

транспорт

харажатларининг

ошиши

демакдир

.

Ҳозирги

жаҳон

иқтисодиёти

ишлаб

чиқариш

ва

истеъмол

асосий

марказларининг

бир

-

биридан

узоқ

масофалар

ажратиб

туриши

,

хусусан

,

Шимолий

Америка

ва

Европа

бозорлари

билан

Шарқий

ва

Жануби

-

Шарқий

Осиё

ўртасидаги

масофанинг

узунлиги

бу

жиҳатдан

кам

аҳамиятли

эмас

кўринади

2

.

Натижада

,

бу

,

бир

томондан

давлатларнинг

сиёсий

,

иқтисодий

-

1

World Energy Outlook – 2011: International Energy Agency (www.iea.org), International

Energy Outlook 2011:U.S. Department of Energy (www.iea.org), BP Energy Outlook 2030,
January 2011 (www.bp.com).

2

Rubin J. Why your world is about to get whole lot smaller: oil and the end of

globalization/J.Rubin – Random House, 2009.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

89

дипломатик

саъй

-

ҳаракатлари

,

ҳарбий

-

сиёсий

блоклар

ва

интеграциялашув

бирлашмаларини

оқилона

нархларда

узлуксиз

энергия

таъминотини

таъмин

-

лаш

,

ва

бошқа

томондан

эса

,

илмий

-

техникавий

фаолиятни

рағбатлантириш

ва

кучайтиришга

олиб

келади

.

Ҳозирги

кунгача

аниқланган

энергетика

ресурслари

40

йилдан

ортиқ

талаб

-

ни

қондириш

учун

етарли

.

Табиий

газнинг

салоҳияти

анча

юқори

:

фақат

аниқланган

захиралар

180

триллион

куб

метрдан

ортиқ

бўлиб

,

ҳозирги

ишлаб

чиқариш

суръатларида

60

йилдан

ортиқ

вақтга

етиши

мумкин

.

Аммо

,

бугунги

кундаги

ресурсларга

бўлган

талабнинг

ортиб

бориши

шароитида

етарли

даражада

ривожланиш

борасидаги

прогнозлар

ижобий

эмас

.

Мавжуд

конларда

ишлаб

чиқаришнинг

камайиши

6,7%

ни

ташкил

этиб

,

узоқ

муддатли

истиқ

-

болда

ушбу

тенденция

энергия

майдонларининг

ўртача

ҳажмини

пасайиши

ва

ишлаб

чиқариш

ҳажмининг

8,5

фоизга

пасайиши

билан

давом

этади

.

Бундан

ташқари

,

энергия

ресурсларини

қазиб

олишга

сарфланадиган

харажатлар

ўси

-

ши

кузатилади

,

бу

асосан

тоғ

-

кон

каби

мураккаб

ишлаб

чиқариш

шароитларига

эга

бўлган

майдонларни

ишга

тушириш

билан

боғлиқ

.

Тавсия

этилаётган

янги

манбалар

оғир

кон

қазишма

шароитларига

эга

(

масалан

,

Арктикада

)

ҳудудлар

-

да

жойлашганлиги

ва

янги

технологияларни

жорий

этиш

учун

вақт

талаб

этилишини

ҳисобга

олсак

,

ушбу

тенденция

узоқ

муддатли

истиқболда

давом

этишини

таъкидлаш

мумкин

.

Шундай

қилиб

,

келгуси

20

йил

ичида

янги

конларни

излаш

ва

ривожлантириш

,

ресурслар

нархининг

қандай

бўлишини

прогноз

қилиш

қийин

1

.

Бу

геология

-

разведка

ва

ишлаб

чиқаришга

инвестиция

-

ларни

кўпайтириш

зарурлигини

англатади

.

Энергетика

соҳасининг

2030

йил

-

гача

инвестицияларга

бўлган

жами

эҳтиёжлари

тахминан

17

триллион

доллар

ёки

йилига

350

миллиард

долларни

ташкил

этиши

мумкин

.

Миллий

компания

-

лар

ва

ишлаб

чиқарувчи

мамлакатларнинг

ёқилғи

-

энергетика

комплексига

бўл

-

ган

аҳамияти

ва

протекционизмнинг

ортиши

инвестицияларнинг

пастлиги

хавфини

оширади

.

Шу

боисдан

,

геология

-

разведка

ва

ишлаб

чиқаришга

инвестицияларни

йўналтириш

энергетика

соҳаси

ва

бутун

жаҳон

иқтисодиёти

олдидаги

энг

муҳим

муаммолардан

биридир

.

Шу

муносабат

билан

импортёр

ва

экспортёрлар

ўртасида

энергия

хавф

-

сизлигини

таъминлаш

борасидаги

ёндашувларида

сезиларли

фарқлар

мав

-

жудлигига

эътибор

қаратиш

лозим

.

Бу

ҳолат

инвестицияларни

қисқариши

хавфини

кучайтиради

.

Бироқ

сўнгги

йилларда

харажатлар

ва

хавф

-

хатарни

адолатли

тақсимлаш

ғоялари

инобатга

олиниб

,

барча

томонлар

истеъ

-

молчилар

,

етказиб

берувчилар

ва

транзит

мамлакатлар

манфаатларини

халқаро

ҳуқуқий

механизмлардан

фойдаланган

ҳолда

мувофиқлаштириш

илгари

сурилмоқда

2

.

Импорт

қилувчи

давлатлар

энергия

ресурсларини

иқти

-

1

Key world energy statistics –[

Электрон

ресурс

] //

Халқаро

энергетикф

агентлиги

: [web-

сайт

].

http://www.iea.org/textbase/nptoc/key_stats_pdf. , http://www.energyland.info/news-show-17314

2

Конопляник

А

.

А

.

Договор

к

Энергетической

хартии

правовая

основа

энергетического

сотрудничества

: (

ДЭХ

и

проблемы

транзита

энергоресурсов

) –

М

.:

МГИМО

(

У

), 2003;


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

90

содиётнинг

зарур

ўсиш

суръатларини

сақлаб

қолиш

учун

етарли

бўлган

ша

-

роитларда

ва

ҳажмда

етказиб

бериш

кафолатига

эга

бўлиши

керак

.

Етказиб

берувчи

мамлакатларда

ёқилғи

-

энергетика

тармоғини

кенгайтириш

учун

талаб

ва

даромад

кафолати

етарли

бўлиб

,

келиб

тушган

маблағларнинг

катта

қисми

давлат

томонидан

тасарруф

этилиши

,

иқтисодиётнинг

ноишлаб

чиқа

-

риш

тармоқларини

ривожлантириш

учун

қайта

тақсимланиши

зарур

.

Шундай

қилиб

,

арзон

нефть

масаласи

ва

унга

эгалик

қилиш

ҳуқуқи

халқаро

муносабатларнинг

ўзгарувчан

тизимини

ташкил

этувчи

омиллардан

бири

бўлиб

қолади

ва

тобора

муҳим

аҳамият

касб

этиб

боради

,

уни

назорат

қилиш

учун

курашда

янги

акторлар

иштироки

фаоллашади

.

2)

Нефть

ва

бошқа

углеводород

ресурсларининг

чекланганлиги

давлат

-

ларнинг

ташқи

манбаларга

қарамлигини

кучайтиради

.

Бу

захиралар

нотекис

тақсимланган

бўлиб

,

дунё

нефть

захираларининг

61

фоизи

Яқин

Шарқ

минтақасида

;

газ

захираларининг

56

фоизи

Россия

,

Эрон

ва

Қатарда

жойлашган

.

Европа

мамлакатларига

(

Россия

ва

МДҲ

мамлакатлари

бундан

мустасно

)

дунёдаги

нефть

захираларининг

атиги

1,4

фоизи

ва

газнинг

3,2

фоизи

тўғри

келади

.

Шу

жиҳатдан

бу

борада

иқтисодиётдан

кўра

сиёсий

компонент

устунлик

қилади

.

Углеводород

ресурсларини

дунё

бўйлаб

нотекис

тақсимланганлиги

,

асосий

истеъмол

марказларининг

асосий

ишлаб

чиқариш

марказларидан

узоқда

жойлашганлиги

энергетик

вазиятни

янада

беқарорлаштиради

.

Бундан

ташқари

,

энг

йирик

истеъмолчилар

асосан

Ғарбий

Европа

ва

Шимолий

Америкада

жойлашган

диверсификацияланган

пост

-

индустриал

иқтисодиётга

эга

бўлган

демократик

давлатлардир

.

Шу

билан

бирга

,

асосий

энергия

экспортёрлари

орасида

хом

ашёга

асосланган

иқтисод

ва

нодемократик

сиёсий

тизимга

эга

ривожланаётган

мамлакатлар

устунлик

қилади

.

Бу

жиҳат

энергия

хавфсизлиги

муаммосининг

сиёсий

-

мафкуравий

аҳамиятини

белгилайди

.

Шу

нуқтаи

назардан

,

нефть

ва

газ

соҳасидаги

жиддий

таркибий

ўзгариш

-

ларга

эътибор

қаратиш

лозим

.

Экспорт

қилувчи

мамлакатларнинг

ривожлан

-

ган

давлатларга

қарамлик

ҳолати

бу

мамлакатларда

миллий

нефть

ва

газ

компанияларини

мустаҳкамлаш

тенденцияси

билан

мустаҳкамланди

.

Углеводородлар

захирасига

эга

бўлган

кўплаб

мамлакатларда

геология

-

разведка

ва

ишлаб

чиқариш

соҳасида

миллий

компаниялар

устунлик

қил

-

моқда

,

хорижий

компанияларнинг

фаолияти

эса

,

камроқ

даражада

бўлса

ҳам

чекланган

.

Кўпгина

ғарб

компаниялари

аллақачон

ресурсларни

ишлаб

чиқа

-

ришни

кенгайтириш

билан

боғлиқ

қийинчиликларни

бошдан

кечирмоқда

ва

бу

жараён

узоқ

вақт

давом

этиши

мумкин

.

Бугунги

кунда

Ғарб

мамлакат

-

ларининг

йирик

компаниялари

жаҳон

нефтининг

тахминан

40

фоизини

ва

Селиверстов

С

.

С

.

Энергетическая

безопасность

Европейского

союза

(

международно

-

правовые

аспекты

) –

М

.:

Издательский

Дом

«

Финансовый

контроль

», 2007;

Кавешников

Н

.

Ю

.

Взгляд

с

разных

концов

трубы

[

Электронный

ресурс

] //

Журнал

«

Мировая

энергетика

»: [web-

сайт

].

http://www.worldenergy.ru/mode.1369-id.28208-type.html>.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

91

газ

ишлаб

чиқаришнинг

50

фоизидан

озроқ

миқдорини

назорат

қилмоқда

;

2030

йилга

келиб

,

уларнинг

улуши

мос

равишда

35

ва

40

фоизга

камайиши

мумкин

.

3)

Юқорида

айтилганидек

,

геосиёсий

ўлчовнинг

аҳамияти

, “

энергетик

мотивлар

нинг

давлатлар

ташқи

сиёсат

курсини

шакллантиришга

таъсири

ва

сиёсий

тебранишларнинг

айрим

мамлакатлар

ва

минтақаларнинг

ёқилғи

-

энергетика

комплексига

таъсири

нуқтаи

назаридан

ортиб

бормоқда

.

Ўнлаб

йиллар

мобайнида

АҚШ

дунёнинг

энергия

жиҳатидан

муҳим

минтақаларида

ҳарбий

хозирликни

таъминлаш

учун

катта

миқдордаги

маблағларни

инвестиция

сифатида

киритмоқда

.

Сўнгги

йилларда

етакчи

давлатлар

ҳарбий

харажатларни

оширишга

ва

халқаро

келишмовчиликлар

-

дан

ўзларининг

энергия

мақсадларига

эришиш

учун

фойдаланаётганликла

-

рини

кузатиш

мумкин

.

Масалан

,

Яқин

Шарқ

ва

Африкадаги

"

энергияга

бой

"

мамлакатларда

Пекин

,

Токио

,

Деҳли

ва

Сеулнинг

фаоллашуви

,

Хитой

Ўрта

Шарқдаги

миллий

манфаатлар

ни

ҳимоя

қилиш

учун

"

янги

тарихий

вазифаларни

"

амалга

оширишни

назарда

тутувчи

ҳарбий

доктринани

эълон

қилганлиги

бунга

яққол

мислол

бўла

олади

.

Бу

ўз

навбатида

мамлакат

учун

нефть

етказиб

беришнинг

халқаро

денгиз

йўллари

хавфсизлигини

таъмин

-

лашни

назарда

тутади

.

Ҳарбий

тузилмалар

билан

яқиндан

алоқага

эга

бўлган

R

А

ND

1

таҳлилий

марказининг

маълумотларига

кўра

,

ҳозирги

кунда

Хитойда

29

та

сув

ости

кемаси

мавжуд

бўлиб

, 2002

йилда

уларнинг

сони

саккизта

эди

.

Бироқ

,

жаҳон

иқтисодиёти

ва

халқаро

муносабатларни

глобал

мафку

-

расизлаштиришга

олиб

келадиган

янги

тенденция

ҳисобга

олинса

,

ХХ

I

аср

дипломатик

фронтлари

нинг

йўналишлари

ўтган

асрдаги

,

шу

жумладан

сўнгги

ўн

йилдагидан

ўзгача

фарқ

қилади

ва

бу

жараёнда

энергия

омили

шубҳасиз

муҳим

рол

ўйнайди

2

.

Шундай

қилиб

,

нафақат

геосиёсий

омиллар

-

нинг

энергияга

бўлган

таъсирини

,

балки

акс

таъсирни

ҳам

таъкидлаш

мумкин

.

Албатта

,

бу

жаҳон

иқтисодиёти

ва

дипломатиясини

мафкурсизлаш

-

тириш

жараёнининг

кучидан

кўра

кўпроқ

сезилади

.

4)

Энергия

олиш

учун

дипломатик

курашнинг

"

ҳаракатлантирувчи

куч

-

лари

"

дан

бири

ривожланаётган

мамлакатларнинг

(

Хитой

,

Ҳиндистон

ва

бошқалар

)

тез

ўсаётган

эҳтиёжлари

билан

бирга

давом

этаётган

"

энергия

қашшоқлиги

"

дир

.

Энергия

манбаларини

назорат

қилиш

истаги

нафақат

ра

-

қобатбардош

устунликка

эга

бўлиш

,

балки

миллий

иқтисодиётнинг

долзарб

эҳтиёжларини

ҳам

англатади

.

Ривожланган

ва

ривожланаётган

мамлакатлар

-

да

бу

асосан

ишлаб

чиқариш

ва

истеъмол

ўсиш

суръатлари

эҳтиёжларини

етарли

даражада

таъминлашдан

иборат

.

Ривожланган

мамлакатларда

иқти

-

1

R

А

ND (Research and Development) –

Американинг

нодавлат

ташкилоти

бўлиб

,

АҚШ

ҳукумати

қуролли

кучлари

ва

тегишли

ҳарбий

ташкилотлар

учун

буюртмалар

асосида

ишлайдиган

стратегик

тадқиқотлар

маркази

(//www.rand.org).

2

Деденкулов

А

.

В

.

Проблема

энергетической

безопасности

в

начале

XXI

в

.:

вызовы

и

возможности

//

Свежий

взгляд

.( http://imi-mgimo.ru/ru/svezhij-vzglyad.html).


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

92

содий

ўсишнинг

энергия

интенсивлиги

анча

паст

бўлиб

,

яқин

келажакда

у

тўлиқ

нолга

тенг

бўлиши

мумкин

.

Ривожланаётган

мамлакатлардаги

демог

-

рафик

ва

иқтисодий

ўсиш

суръати

шунчалик

улканки

,

уларнинг

ўсиб

бораётган

энергия

эҳтиёжлари

ва

уни

қондиришга

қаратилган

дипломатик

фаолиятнинг

кучайиши

халқаро

муносабатларнинг

тизим

яратувчи

омилла

-

ридан

бирига

айланмаслиги

мумкин

эмас

.

Бу

ёнилғи

-

энергетика

соҳасини

ривожлантириш

сиёсати

ва

стратегияси

-

да

тегишли

тузатишларни

талаб

қилиши

тайин

.

Жаҳон

энергетика

бозорида

катта

фарқлар

ортиб

бормоқда

:

бугунги

кунда

ривожланган

капиталистик

мамлакатларнинг

нисбатан

кичик

аҳолиси

энергиянинг

арслон

улуши

ни

истеъмол

қилса

,

ривожланаётган

мамлакатларда

юз

миллионлаб

одамлар

энергетик

қашшоқлик

шароитида

кун

кечиришга

мажбур

бўлмоқда

.

Бундан

ташқари

, 2011

йилги

Араб

баҳори

воқеалари

каби

ички

сиёсий

вазиятнинг

кескинлашуви

шароитларида

энергия

ресурсларига

бой

мамлакатларнинг

авторитар

тузулмалари

томонидан

табиий

ресурслардан

фойдаланишни

янада

кенгайтириш

,

аҳолининг

иқтисодий

фаровонлигини

ошириш

йўли

билан

ҳокимиятни

сақлаб

қолишга

бўлган

уринишлар

ортиши

мумкин

.

Ички

истеъмолнинг

ўсиши

углеводородларнинг

энг

йирик

импортёрлари

(

Хитой

,

Ҳиндистон

)

ва

шунингдек

,

келажакда

экспортёр

бўлган

мамлакатларда

ҳам

(

Саудия

Арабистони

)

юз

беради

.

Иккала

ҳолатда

ҳам

,

бу

халқаро

муноса

-

батларнинг

энергетика

масалалари

ва

эски

истеъмол

марказларининг

пози

-

цияларининг

заифлашуви

билан

боғлиқ

зиддиятларни

кучайтириб

энергети

-

ка

алоқаларининг

сиёсийлашувига

олиб

келади

.

5)

Атроф

-

муҳит

,

хусусан

,

иқлим

масалалари

сўнгги

йилларда

халқаро

муносабатлар

кун

тартибида

катта

сиёсий

ва

иқтисодий

аҳамиятга

эга

бўлди

.

Таъкидлаш

жоизки

, “

экологик

ва

иқлимий

мотив

нафақат

тегишли

элита

-

нинг

сиёсий

ва

иқтисодий

қарорларида

,

балки

юз

миллионлаб

инсонларнинг

кундалик

ҳаётида

ҳам

кузатилмоқда

.

Биринчидан

,

иқлим

масалаларининг

глобал

масштабдаги

долзарблиги

тобора

ортиб

бормоқда

.

Иккинчидан

,

иқлим

сиёсатининг

кўплаб

қоидалари

ҳукуматларнинг

сиёсий

ва

иқтисодий

мажбуриятларига

айланди

.

Муқобил

энергия

манбаларининг

ривожланиши

иқтисодий

фаолиятнинг

муҳим

истиқболли

йўналиши

бўлиб

,

бошқа

соҳалар

қаторида

сиёсий

,

технологик

,

ҳарбий

-

техникавий

ва

ниҳоят

"

имидж

"

тамо

-

йилларини

таъминлайди

.

Шу

билан

бирга

,

яқин

келажакда

энергия

техноло

-

гиялар

пойгасининг

муҳим

элементи

ва

глобал

рақобатбардошликнинг

асосий

омилларидан

бири

бўлиб

қолади

.

6)

Ҳозирги

вақтда

энергия

ресурсларининг

экологик

хавфсизлиги

му

-

ҳим

масалалар

тоифасига

айланди

ва

қайта

тикланадиган

энергия

ва

ноанъа

-

навий

ёқилғиларни

ривожлантириш

истиқболларига

алоҳида

эътибор

қара

-

тиш

лозим

.

ХХ

асрнинг

иккинчи

ярмидан

бошлаб

қайта

тикланадиган

энергия

технологияларидан

кенг

фойдаланиш

бошланган

бўлса

,

бунда

инди

-

катив

,

мунтазамлик

мавжуд

:

ҳар

ўртача

эллик

йил

мобайнида

янги

энергия


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

93

манбаи

пайдо

бўлиб

, 40-50

йилдан

кам

бўлмаган

даврда

муҳим

даражада

ривожланишга

эришади

ва

энг

асосийси

,

энергиянинг

асосий

манбаига

айланади

. “

Еххо

n

М

obil”

га

кўра

2030

йилгача

ҳам

энергия

ва

технологияда

эволюцион

ўзгаришлар

давом

этади

1

.

Бугунги

кунда

технологиянинг

таъсири

ёқилғи

-

энергетика

соҳасининг

кўпгина

қисмларида

энергия

ресурсларини

қазиб

олиш

,

уларни

ташиш

,

қайта

тикланадиган

энергия

манбаларидан

фойдаланиш

ва

энергияни

те

-

жашга

йўналтирилган

.

Атом

энергетикасини

ривожлантириш

,

ҳатто

Фукусима

ҳалокати

дан

кейин

ҳам

энг

истиқболли

соҳалардан

бири

бўлиб

қолмоқда

.

Шу

билан

бирга

,

экологлар

бахтсиз

ҳодисаларнинг

ҳалокатли

оқибатлари

ва

радиоак

-

тив

чиқиндиларнинг

утилизацияси

ва

сақлаш

масалалари

хусусида

ташвиш

-

далар

.

Бироқ

,

тўғридан

-

тўғри

истеъмол

нуқтаи

назаридан

атом

электростан

-

циялари

экологик

тоза

энергия

манбаи

саналади

.

Кўриниб

турибдики

,

ядро

энергетикаси

,

глобал

иқлим

сиёсати

ва

Бир

-

лашган

Миллатлар

Ташкилотининг

иқлим

ўзгариши

бўйича

асосий

конвен

-

цияси

талабларига

жавоб

беради

.

Ривожланган

ва

ривожланаётган

мамла

-

катлар

ёқилғи

-

энергетика

комплексида

кам

углеродли

технологиялар

сифатида

атом

энергияси

етакчилик

қилиши

мумкин

.

Бу

қатор

йирик

мамлакатларда

энергетикани

ривожлантириш

режалари

билан

тасдиқланган

атом

станцияларининг

салоҳиятини

оширишни

англатади

.

Ҳиндистон

атом

станцияларининг

энергия

балансидаги

улушини

ҳозирги

3

дан

25

фоизгача

оширишни

режалаштирмоқда

. I

ЕА

маълумотларига

кўра

, 2030

йилга

бориб

,

бу

мақсад

учун

дунё

миқёсида

200

миллиард

доллар

ажратилади

.

Бошқа

паст

-

карбонли

технологиялар

ва

муқобил

энергия

технологиялари

гибрид

автомобиллар

ва

электр

транспорт

воситалари

,

қуёш

,

шамол

,

гео

-

термик

энергия

,

биоэнергия

юқори

даражаларда

ривожланмоқда

.

Даромад

ва

харажатларнинг

динамикаси

нуқтаи

назаридан

бугунги

кунда

энг

истиқ

-

болли

соҳа

шамол

энергетикаси

ҳисобланади

.

Юқорида

таъкидланганларни

ҳисобга

олган

ҳолда

,

энергетика

хавфсиз

-

лиги

масалаларининг

глобал

кун

тартибида

муҳимлиги

келгуси

20

йилда

ортиши

кутилмоқда

.

Бу

жараён

:

энергетика

хавфсизлигининг

экологик

жиҳатларига

эътиборни

кучай

-

тиради

;

энергетика

дипломатиясининг

иқтисодиёт

,

сиёсат

,

геосиёсат

билан

ало

-

қалари

мустаҳкамланишини

талаб

этади

;

етказиб

берувчилар

ва

транзит

мамлакатларга

таъсир

кўрсатиш

бўйича

рақобатдаги

ҳукуматларнинг

кўп

йўналишли

ҳаракатлари

,

шунингдек

,

ре

-

сурс

базаси

,

етказиб

бериш

йўналишлари

ва

технологияларини

назорат

қилишни

кучайтиради

.

1

Outlook For Energy: A View to 2030/ Exxon Mobil: <http:wwwexxonmobil.com/Corporate/

Files/news_pub_eo_pdf>


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

94

Юқоридаги

омилларга

яна

ишлаб

чиқарувчилар

ва

истеъмолчилар

ўрта

-

сида

жаҳон

энергетикаси

соҳасидаги

барқарорликни

оширишга

қаратилган

глобал

мулоқотни

фаоллаштириш

,

ўзаро

манфаатли

ечимлар

излашни

кири

-

тиш

мумкин

.

Бироқ

,

сўнгги

халқаро

-

сиёсий

жараёнлар

,

АҚШ

ва

Европа

Иттифоқининг

Эрон

ва

Сурияга

қарши

нефть

эмбаргосини

жорий

қилиш

кампанияси

импорт

қилувчи

давлатлар

томонидан

энергия

шантажи

қўл

-

ланилаётганлигидан

дарак

беради

.

Шу

билан

бирга

,

расмий

Пекиннинг

санкцияларни

қўллаб

-

қувватлашдан

воз

кечиши

ва

Деҳлининг

эҳтиёткор

-

ликдаги

позицияси

(

Хитой

ва

Ҳиндистон

Япония

ва

Жанубий

Корея

билан

биргаликда

Эрон

нефть

экспортининг

қарийб

50%

ини

ташкил

этади

)

яқин

келажакда

глобал

ва

минтақавий

миқёсдаги

ўзгаришларнинг

чуқурлашувини

намойиш

этмоқда

.

Глобал

энергетика

соҳасидаги

ҳамкорлик

истеъмолчи

,

ишлаб

чиқарувчи

ва

транзит

мамлакатлар

манфаатларини

мувофиқлаштирадиган

универсал

тартибга

солиш

механизмини

яратишни

талаб

қилади

.

Тегишли

механизм

давлатларнинг

иқтисодий

ривожланишининг

турли

даражаларини

ҳисобга

олмоғи

зарур

.

Глобал

миқёсда

энергия

хавфсизлигини

таъминлашнинг

муҳим

халқаро

-

ҳуқуқий

муаммоларидан

бири

энергетика

бозорида

давлатларнинг

иқтисо

-

дий

мақомини

аниқлаш

ва

кўп

босқичли

иқтисодий

ривожланишни

ҳисобга

олган

ҳолда

амалга

оширишдан

иборатдир

1

.

Янги

халқаро

сиёсий

-

иқтисодий

тартиботга

мувофиқ

қазиб

олиш

,

транзит

ва

импорт

қилувчи

давлатларнинг

манфаатларини

мувофиқлаштириш

энергия

хавфсизлигининг

халқаро

ҳуқу

-

қий

тамойиллари

асосида

амалга

оширилиши

мумкин

.

Замонавий

халқаро

муносабатларда

энергетик

хавфсизлигига

тегишли

қуйидаги

принциплар

тизими

мавжуд

:

энергия

ресурслари

устидан

давлат

суверенитети

принципи

;

энергия

самарадорлиги

ва

атроф

-

муҳит

муҳофазаси

принципи

;

энергия

ресурсларини

ташишда

эркинлик

принципи

;

энергия

ре

-

сурслари

савдосини

эркинлаштириш

тамойили

.

Юқорида

баён

этилганлар

асосида

янги

,

аниқ

,

ихтисослашган

принциплар

шакллантирилиши

мумкин

.

Энергия

муаммоларининг

глобал

характери

,

уларнинг

сиёсийлашуви

,

энергетика

омилини

бугунги

кунда

давлатлар

ташқи

сиёсатининг

муҳим

таркибий

қисмига

айлантирмоқда

.

Юқоридагилардан

келиб

чиқиб

,

хулоса

қилиш

керакки

,

глобал

энер

-

гетика

хавфсизлиги

бир

давлат

ёки

бир

минтақа

эмас

,

балки

жаҳон

миқёси

-

даги

муаммоларга

айланди

ва

халқаро

даражадаги

мувофиқлаштирилган

комплекс

чора

-

тадбирлар

пакетини

талаб

қилади

.

Глобал

энергия

хавфсиз

-

лиги

жаҳон

ва

алоҳида

мамлакатларнинг

динамик

ривожланиши

нуқтаи

назаридан

муҳим

аҳамиятга

эга

ва

уни

таъминлашда

қуйидаги

устувор

вазифаларни

ҳал

этиш

муҳимдир

:

1

Culter R.M. Cooperative Energy Security in the Caspian Region: A New Paradigm for

Sustainable Development? //Global Governance. – 2006. – Vol.5 – No 2. – P. 251–271.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВОСТОКОВЕДЕНИЕ

/ ORIENTAL STUDIES 2018,

4

95

1.

Энергия

хавфсизлиги

нуқтаи

назаридан

рағбатни

кучайтирадиган

механизмлар

(

эгалик

ҳуқуқи

,

эркин

бозор

,

энергия

тежаш

тизими

,

қонунлар

устуворлиги

ва

бошқалар

)

ривожланиши

керак

.

2.

Технологиялар

соҳасида

инновацион

фаолиятни

жадаллаштириш

,

ўзаро

ҳамкорлик

ва

ахборот

алмашинувини

ривожлантириш

зарур

.

3.

Жаҳон

энергетика

хавфсизлиги

нуқтаи

назаридан

тобора

ўсиб

бораёт

-

ган

глобал

энергия

талабини

таъминлаш

учун

қўшимча

инвестицияларни

йўналтириш

муҳим

.

4.

Дунёда

ҳанузгача

ҳам

экспортёрлар

,

ҳам

энергия

импортёрларининг

манфаатини

таъминлайдиган

,

глобал

энергетика

муаммоларини

ҳал

қилиш

бўйича

ихтисослашган

ваколатли

аъзоликка

эга

кўп

томонлама

ташкилот

мавжуд

эмас

.

Бундай

ташкилотнинг

яратилиши

,

биринчи

навбатда

,

транс

-

миллий

корпорациялар

учун

,

кейин

эса

ривожланаётган

мамлакатлар

,

угле

-

водород

хомашёсини

ишлаб

чиқарувчилар

учун

манфаатсиз

эди

.

5.

Халқаро

энергетика

хавфсизлигини

таъминлашнинг

асосий

мақсади

сайёрамизнинг

энергия

ресурс

базасини

сақлаб

қолиш

бўлиши

керак

.

6.

Энергия

ресурсларини

тақсимлашнинг

ўзига

хос

механизми

ишлаб

чиқилиши

зарур

.

Шу

билан

бирга

,

ушбу

механизм

етказиб

берувчилар

ва

истеъмолчилар

ўртасида

мавжуд

бўлган

таъминот

ва

ҳисоб

-

китоб

тизимини

такрорламасдан

,

балки

,

халқаро

энергетика

ҳавфсизлигини

таъминлаш

му

-

аммосининг

глобал

жиҳатларини

ҳисобга

олган

ҳолда

уни

тўлдириши

керак

.

Давлатларнинг

халқаро

энергетика

хавфсизлигини

таъминлаш

соҳасида

-

ги

ҳамкорлиги

алоҳида

халқаро

-

ҳуқуқий

тартибга

солишни

талаб

қилади

.

Бугунги

кунда

ушбу

соҳадаги

ҳамкорликни

халқаро

тартибга

солиш

тизимли

характерга

эга

эмаслиги

боис

мураккаблашади

.

Жаҳон

энергетика

муаммо

-

ларини

чуқурлашуви

ва

уларни

бартараф

этиш

зарурати

халқаро

ҳамжамият

-

ни

бу

соҳадаги

асосий

тамойил

ва

меъёрларни

такомиллаштириш

ва

ягона

энергетика

ҳуқуқий

майдонини

шакллантиришга

мажбур

қилади

.

Бу

,

ўз

навбатида

,

давлатларнинг

савдо

-

молиявий

ва

молиявий

-

энергетика

муноса

-

батлари

барқарор

ривожланиши

учун

халқаро

энергетика

хавфсизлигини

таъминлашга

қаратилган

ҳамкорликка

ўтишини

тақозо

қилади

.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов