Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида куч ишлатмаслик ва тинчликни сақлаш ғоялари концептуал ва доктринал асосларининг ривожи тадрижий асосда таҳлил қилинган. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий курси, аввало, давлат ва жамият учун ҳаётий муҳим бўлган вазифаларни таъминлашга қаратилган курсдир. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг стратегияси, аввало, мамлакатнинг дунё ҳамжамиятига қўшилишини таъминлашга қаратилган.
Халқаро муносабатлардаги ҳозирги мураккаб шароитда мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувини янада чуқурлаштириш Ўзбекистон ташқи сиёсати олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати ва ташқи сиёсий фаолиятининг концептуал ғояси – хавфсизликнинг бўлинмаслиги ва уни таъминлашда фақатгина биргаликда ва ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишдир. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида миллий ва минтақавий хавфсизлик муаммоси муҳим ўрин тутади.Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги асосий вазифалардан бири ўтган барча йиллар мобайнида Марказий Осиё давлатлари учун ҳам, минтақага чегарадош улкан географик макон учун ҳам жуда зарур бўлган минтақавий хавфсизлик тизимини шакллантиришдир. Ташқи сиёсатимиз учун яна бир илғор ғоя – Марказий Осиё муаммоларининг ташқи кучлар аралашувисиз минтақадаги давлатларнинг ўзлари томонидан ечилиши зарурлигини алоҳида қайд этиш жоиз. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг тамал тоши куч ишлатмаслик ва куч ишлатиш билан таҳдид қилмаслик, тинчликни сақлаш ва таъминлаш бўлиб келмоқда. Мақолада республика ташқи сиёсатида кечаётган ўзгаришлар, уларнинг норматив мустаҳкамланиши, яқин, ўрта ва узоқ келажакдаги марралари тадқиқ этилган ва шу асосда қатор илмий хулосалар берилган ва амалий таклифлар илгари сурилган.
Мақолада Суриянинг минтақавий сиёсати атрофлича кўриб чиқилган, расмий Дамашқ томонидан амалга оширилган ташқи сиёсий курс эволюцияси ва трансформацияси таҳлил этилган. Ушбу мақолада минтақавий муаммонинг вужудга келиши ва ривожланишининг сиёсий замини тадқиқ этилади, унинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилади, шунингдек, Яқин Шарқ муаммосининг эволюциясига таъсир қилган ва бугунги кунда ҳам муайян шаклда ўз таъсирини сақлаб қолган ташқи омиллар таҳлил қилинган. Сурия раҳбариятининг Яқин Шарқ минтақаси давлатлари билан муносабатларни ўрнатишга қаратилган ташқи сиёсий изчилликларига баҳо берилган. Шу билан бирга Суриядаги ҳарбий можаронинг вужудга келиши шарт-шароитлари таҳлил қилинган. Суриянинг ташқи сиёсий фаолиятига оид масалалар тадқиқ этилади, минтақавий сиёсатига таъсир қилувчи омиллар очиб берилади, Яқин Шарқ муаммоси бўйича расмий Дамашқ мавқеи кўрсатиб берилади. Минтақада шаклланган янгича геосиёсий вазиятнинг Сурия ташқи сиёсати эволюциясига таъсири таҳлил қилинган. Мамлакат сиёсий ҳаётига сезиларли таъсир қилган ташқи омилларни ўрганган ҳолда Суриянинг ташқи сиёсати кўриб чиқилган. Мақолада чел эллик шарқшунос олимларнинг илмий тадқиқот ишларида Сурия ички ва ташқи сиёсати, унинг хорижий мамлакатлар билан икки томонлама алоқаларини тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилган. Бунда хорижий тиллардаги илмий адабиётларда Суриянинг ички сиёсати, мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий, диний вазият, миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлар, ташқи сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда ташқи сиёсий қарор қабул қилиш механизмларини очиб беришга алоҳида эътибор берилгани зикр этилган. Шу билан бирга Суриянинг бугунги кундаги ички ва ташқи сиёсатининг алоҳида жиҳатларини комплекс ўрганишга муайян эҳтиёж мавжудлиги қайд этилган.
Мазкур мақолада таржимашуносликда тарихий романларни таржима қилиш тажрибаси хусусида сўз боради. Шунингдек, ушбу мақола бугунги кунда таржимашуносликда тарихий романларни таржима қилиш тажрибасининг назарияси ва амалиётининг долзарб ҳамда муҳим муаммоларига бағишланган. Таржимашуносликда тарихий романларни таржима қилиш жараёни тарбиявий, сиёсий, ғоявий ва эстетик аҳамиятга эгалиги мисоллар асосида тушунтирилади. Унда тарихий романларнинг хорижий тилларга таржимасини амалга ошириш халқнинг миллий қадриятларини дунёга танитишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида гапирилади. Мақолада яна, таржимашуносликда тарихий романларни таржима қилишда жаҳон таржима мактаблари тажрибаси ҳам муҳим ўрин тутиши ҳақида гапирилиши билан бирга, ўзбек миллий
таржимашунослик мактаби ва жаҳон таржима мактабларининг ўзига хос усуллари қиёсий таҳлил қилинган. Тарихий романлар таржимаси бошқа жанрдаги асарлардан
фарқли ўлароқ, халқнинг тарихи, қадриятлари, маънавий дунёси ва миллий руҳияти яққол
намоён этган бадиий жиҳатдан юксак асарлар сифатида муҳим аҳамиятга касб этишига алоҳида тўхталиб ўтилади. Тарихий романлар таржимасида адекватликка эришишнинг асосий шарти асл нусханинг бадиий ўзига хослиги, унинг миллий хусусиятлари ҳамда муаллифнинг индивидуал ижодий услубини тўла-тўкис акс эттира олишдан иборатлиги ифода этилади. Унда яна бир тилдан иккинчи бир тилга бевосита ёки билвосита таржима қилишда эришиладиган ютуқ ва камчиликлар ҳақида ҳам гапирилади. Албатта, тарихий романларнинг бевосита таржималарида асарнинг бадиийлигини қайта тиклашда таржимон маҳоратининг бирламчи вазифа саналишига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, ўзбек тарихий романларининг таржима генезиси, таржима услублари, айниқса инглиз тилига таржима қилишдаги услуб муаммоси ва тарихий асар таржимаси устида ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари илмий асосда тадқиқ этилган. Бу борада бугунги кунда тарихий романларни таржима қилиш тажрибасини касбий компетенциясини шакллантиришнинг фаолият механизмларини
такомиллаштириш бўйича жаҳон таржимашунослиги мактаблари тажриба тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда илмий-амалий тавсиялар берилган.
Замонавий дунёда глобаллашув жараёнлари билан бир қаторда, постиндустриал жамиятнинг интеграцияси ва алоқа жараёнларининг ўтказувчанлиги ошиб бориши билан бир қаторда миллий идентикликни ўрганиш муаммоси тобора ортиб бормоқда. Глобал ўзгаришлар маданиятлар ва халқларнинг ажралиши, миллий идентикликка салбий таъсир кучайиши билан бирга келади, бу маданий ўзини ўзи тасдиқлаш истаги, миллий қадриятлар ва давлат манфаатларини сақлаб қолиш истагини келтириб чиқаради. Одамларнинг идентиклигини йўқолиб қолиш хавфи туфайли миллий ўзига хосликни сақлаш ва намойиш этиш учун янгиланган ёндашувни излаш керак бўлади. Шу муносабат билан миллий идентиклик хусусиятларини аниқлашга қаратилган фалсафий ва услубий тадқиқотларга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Илмий мақолада япон ва ўзбек халқларининг маданий анъаналари доирасида услубий база ва фалсафий тоифаларнинг шаклланиши кўриб чиқилган. Тадқиқот мавзусининг аҳамияти замонавий глобал оламнинг ривожланиш динамикаси, интеграция жараёнлари, турли мамлакатлар ва минтақалар ўртасидаги ўзаро таъсир ва ҳамкорликнинг ўсиши билан белгиланади, бундай шароитда миллий идентикликнинг тез ўзгариши содир бўлмоқда. Миллий идентиклик ҳодисаси, миллий менталитет ва характернинг шаклланиши замонавий дунёнинг энг долзарб ва мунозарали мавзуларидан бири бўлиб, унинг келиб чиқиши асрларга бориб тақалади.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий битимларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар ёритилган. Ташқи иқтисодий битим – бу бир тарафи чет эл контрагент ёки бошка давлатда жойлашган тижорат корхонаси бўлган, битим харакати чет элга чиқариш ёки чет элдан олиб киришга каратилган, контрагент билан хисоб-китобларда чет эл валютасидан фойдаланиладиган битим тушунилади. Ташқи иқтисодий битимнингнинг айрим турлари Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида, яъни дистрибьютор ва форфейтинг шартномалари акс еттирилмаганлиги аниқланди.
Мақола ташқи иқтисодий битимлар шартлари, уларнинг мазмуни ва талаблари, хусусан, ҳуқуқни қўллаш, арбитраж келишуви бандини акс еттириш, шартнома тилининг афзалликларини аниқлаш, нодавлат тартибга солиш меъёрларини қўллаш пайтида нотўғри шаклланиши билан боғлиқ турли хил муаммолар мавжудлиги қайд етилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида акс еттирилмаган ташқи иқтисодий битимларнинг айрим турларига, яъни дистрибьютор ва форфейтинг шартномага, ташқи иқтисодий битимларнинг айрим турларига, интернет- кимошдиларга, интернет-танловларга ёки интернет-биржаларга нисбатан ҳуқуқни қўллаш амалдаги қонун таърифини тартибга солиш зарур, деган хулосага келинади.
Хорижий тажриба ва илмий-назарий қарашларни ўрганиш асосида ташқи иқтисодий битимларнинг айрим турларини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш йўллари ўрганилди. Таҳлил натижалари асосида тегишли хулосалар чиқарилиб, амалдаги қонунчиликка оид таклифлар ишлаб чиқилди
Мақолада интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш борасидаги миллий ва хорижий тажриба ўрганилган. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни муҳофаза қилиш усуллари ичида суд орқали ҳимоя қилишнинг ўрни ва ўзига хослиги, мазкур масаланинг ҳуқуқий асослари, миллий қонунчилик аҳволи, судловга тааллуқлилиги, бу борадаги суд статистикаси, суд амалиёти ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган.
Бугунги кунда интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш масаласи судлар фаолиятидаги энг долзарб масалалардан бири эканлиги, чунки интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши мавзуси бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам жиддий ижтимоий муаммога айланиб бораётганлиги эътироф этилган ҳолда унинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари асослаб берилган.
Жаҳон мамлакатлари тажрибасида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ ишларнинг судловга тааллуқлилиги масаласи қандай ҳал этилганлигини чуқур таҳлил қилиш асосида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган алоҳида судларнинг ташкил этилиши низоларни сансалорликларсиз, қисқа муддатларда кўриб чиқилишига ҳамда қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига замин яратиши тўғрисида хулосага келинган.
Мақолада судлар амалиётида интеллектуал мулк билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда асосан икки тоифадаги муаммо мавжудлиги таъкидланган. Биринчиси, субъектив омиллар билан боғлиқ бўлса, иккинчиси, объектив қийинчилар эканлиги кўрсатилган. Субъектив муаммолар қаторида судларда мазкур тоифадаги ишларнинг барчасини ҳам кўриб ҳал этиш бўйича тажрибанинг мавжуд эмаслиги айтилган. Объектив омиллар сифатида судлар томонидан ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишда муайян ҳуқуқий асоснинг мавжуд эмаслиги ёхуд тегишли қонун ҳужжатларининг лозим даражада такомиллашмаганлиги, шу боис, бу борада ягона суд амалиётининг шаклланмаганлиги эътироф этилган.
Бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий муносабатларнинг тобора ривожланиши, интеллектуал мулкнинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ва ўрнининг кескин ошиб бораётганлиги Ўзбекистонда ҳам ителлектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишга ихтисослашган судларни ташкил этиш заруратини келтириб чиқараётганлиги ҳақида хулоса қилинган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий судида интеллектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган судлов ҳайъатини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида судьяларни интеллектуал мулк ҳуқуқига доир низоларни кўриш бўйича қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликни ривожлантириш лозимлиги таъкидланган.
Қиёсий тадқиқот усуллари асосида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига интеллектул мулк ҳуқуқига оид низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи нормаларни жамлаган боб киритиш, ушбу бобда даъво аризалари, аризалар, шикоятларга қўйиладиган талаблар, судга мурожаат қилиш муддатлари ва уларни кўриб чиқишнинг процессуал муддатлари, бу турдаги ишларни кўришнинг бошқа тоифадаги ишлардан фарқли бўлган жиҳатларини ёритиб берувчи барча ҳолатларни ифодаловчи нормаларни назарда тутиш, интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни, шунингдек интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқиш зарурлиги исботлаб берилган.
Мазкур мақола XIX аср иккинчи ярмида Тошкент шаҳрининг ташқи савдо муносабатларида тутган ўрни масаласинингархив ҳужжатларида ёритилишига бағишланган. Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий архиви фондларида сақланаётган ҳужжатлар мисолида Тошкент шаҳрининг ички ва ташқи савдодаги аҳамияти, у ердан ички ва ташқи савдога чиқарилган товарларнинг турлари, нархнаволари, ўлчов бирликлари, савдо молларидан олинадиган бож солиқлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинади. Тарихимизга назар ташласак, Тошкент шаҳри азалдан Буюк ипак йўлининг муҳим бўғинларидан бири сифатида савдо муносабатларининг фаол марказлардан бўлиб келган. Тошкент Ўрта Осиё хонликлари доирасидаги интенсив ички савдо-иқтисодий муносабатлардан ташқари, Евросиё кўчманчи чорвадор минтақа билан ҳамда яқин ва узоқ хориж давлатлари, жумладан Хитой, Россиянинг Европа ва Сибирь қисмлари, Шарқий Туркистон, Еттисув билан савдо алоқалари олиб борадиган асосий билан шаҳар эди. Тошкентнинг савдо алоқаларида шаҳарнинг маълум товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллаларида яшайдиган уста-ҳунармандларнинг роли катта бўлган. Шунинг учун маҳаллалар қайси маҳсулотни ишлаб чиқаришга мослашган бўлса, шу маҳсулот номи билан аталган. Масалан, “пичоқчи”, “мисгарлик”, “сағбон”, “ўқчи”, “кўнчи”, дегрез, эгарчи ва б. Тошкент аҳолисининг катта қисми мавзуимиз хронологияси доирасида дала ҳовли-шаҳар ҳовли хўжалик тизими асосида яшар эди. Масалан, Себзор, маҳаллалари аҳолиси Юнусобод, Ҳасанбой, Кўктерак мавзеларида, Шайхонтаҳур даҳаси аҳолиси Кўкча, қисман Салор-Қорасув йўналишида, Бешёғоч маҳаллалари аҳолиси Чўпонота-Қаъни-Дўмбиработ мавзеларида ва ҳоказо, боғдорчилик билан шуғулланиб, ташқи савдога қуруқ мева етказиб берган. Тошкент шаҳри атрофидаги работлар ташқи савдони тартибга солиб туришда, бож ва хирож масалаларини ҳал қилишда алоҳида роль ўйнаган. Карвонсаройларда бошқа мамлакатлардан келган савдогарлар тўхташган ва молларини сақлаш билан баробар, кўпинча улгуржи савдо келишувларини амалга оширишган. Булар ўз навбатида Тошкент шаҳрининг хўжалик ҳаётида ташқи савдо муҳим ўрин эгаллаганидан далолат эди. Мақолада Тошкентдан четга олиб кетилган товарларнинг нарх-наволари, уларнинг миқдори, қандай транспорт воситаларида ташиб кетилганлиги, йиғилган бож солиқлари бўйича маълумотлар таҳлил қилинган.
Ушбу мақола тиббиёт ходимларининг миллий ва хорижий тажрибага асосланган жиноий жавобгарлигини ўрганиш ва таҳлил қилишга бағишланган. Тиббиёт ходимларининг жиноий жавобгарлигини тартибга солиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги ўрганилиб, мавжуд ютуқ ва муаммолар аниқланди. Илғор хорижий тажри- балар асосида бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.