JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
66
66
СУИЦИДАЛ ҲОЛАТЛАРНИНГ СУД-ТИББИЙ ТАҲЛИЛИ
Мирзахмедов Жахангир Мирхайдарович
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази
Toшкент вилоят филиали, суд-тиббий эксперт
Лочинов Фарход Назарович
Toшкент давлат тиббиёт университети “Суд тиббиёти
ва тиббиёт ҳуқуқи” кафедраси катта ўқитувчиси, т.ф.н.
Аннотация.
Ушбу мақолада дунёда ва мамлакатимизда ўз жонига қасд
қилиш бўйича статистик маълумотлар таҳлили ва ушбу ҳолатни олдини олиш
учун аҳамиятли бўлган тавсиялар берилган.
Калит сўзлар:
суд тиббиёти, суицид, профилактик чоралар.
Мамлакат ривожланиб борар экан у билан бирга жамият ҳам ривожланиб,
ўсиб боради. Лекин унинг ривожланишига жуда кўп омиллар тўсқинлик
қилади. Ҳозирги кундаги энг долзарб муаммолардан бири бу инсонларнинг ўз
жонига қасд қилишлари бўлиб, бунинг оқибатида жуда кўп инсонлар ҳаётдан
кўз юммоқдалар. Бундай ҳолат фан тили билан айтганда суицид дейилади.
Суицидал ҳолат жамиятни инқирозга етаклайди, маънавий онги ва руҳий
хусусиятлари ривожланишига жиддий таъсир кўрсатади.
2024 йил 6 январь ҳолатига кўра, дунё бўйича йилга 800 минг инсон ўз
жонига қасд қилиш натижасида вафот этмоқда. Ўз жонига қасд қилиш 15 ёшдан
44 ёшгача бўлган инсонларнинг асосий ўлими сабабларини биринчи учталига
киради. Чунончи, ўз жонига қасд қилишга уриниш (тугалланмаган суицид) ўз
жонига қасд қилиш оқибатида юз берган ўлимга (тугалланган суицид) нисбатан
20 марта кўп эканлиги аниқланган.
Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, дунё бўйича ҳар қирқ сония ичида
1 киши ўз жонига қасд қилади. Бу эса бир кунда 2500 га яқин инсонларни ўз
ичига олади. Бир йил мобайнида ўз жонига қасд қилганларнинг сони тахминан
10-30 млн оралиғида бўлиб, улардан 1 млндан ортиғида бу жараён инсоннинг
ўлими билан якунланади. Бу кўрсаткич йилдан йилга ортиб бормоқда. Ўз
жонига қасд қилиш аёлларда кўпроқ, лекин жараённи ўлим билан якунланиш
кўрсаткичи эркакларда юқорироқ эканлиги қайд этилган.
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
67
67
Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу муаммони прогноз қилиниши
натижасида суицидал ҳолатнинг уч хил даражаси аниқланди.
1-даража:
ҳар 100 минг кишига 10 та киши (паст даража);
2
-даража:
ҳар 100 минг кишига 20 та киши (ўртача даража);
3-даража:
ҳар 100 минг кишига 20 тадан ортиқ (юқори даража).
1-даража мамлакатларига Россия, Украина, Болтиқбўйи мамлакатлари,
Швеция, Германия, Швейцария ва бошқа мамлакатлар киради.
2-даража мамлакатларига Италия, Испания, Буюк Британия, Голландия
каби мамлакатлар вакиллари кириши аниқланган.
3-даража мамлакатларига Саудия Арабистони, Эрон, Баҳрайн киради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили 4−5
миллион нафар инсон ўз жонига қасд қилади. Таъкидланишича, суиқасднинг
энг юқори кўрсаткичлари сўнгги йилларда ривожланган мамлакатларда қайд
этилмоқда. Европа мамлакатлари бу борда олдинги ўринларда. Масалан, ҳар
100 минг кишига Литвада 68,1 та, Белорусда 63, Россияда 58, АҚШда 52, Шри
Ланкада 44, Украинада 40 та ҳолат тўғри келади.
Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб
ўтган брифингда Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира
Боситхонова маълум қилишича: “2019 йилнинг ўтган даврида ўз жонига қасд
қилиш бўйича йилига ҳар 100 минг кишига 5,2 та ҳолат тўғри келмоқда.
Ўзбекистон аҳолиси 33 млн эканини инобатга олсак ва фоизлар кесимида
чамаласак, мамлакатимизда 700 дан ортиқ эркак ҳамда 600 га яқин аёл суиқасд
қилаётгани маълум бўлади. Эркаклар билан боғлиқ ҳолат 57,3 фоизни, аёллар
билан боғлиқ ҳолат 42,7 фоизни ташкил этди”.
Тадқиқоти жараёнида Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий
маркази Тошкент вилоят филиалининг жойлардаги бўлимларида 2018-2021
йилларда вафот этган шахсларга нисбатан ўтказилган суд-тиббий экспертиза
хулосалари маълумотлари бўйича Тошкент вилояти аҳолиси орасида суицидал
ҳолатлар ўрганилди.
Ушбу йилларда турли йўллар орқали ўз-ўзини ўлдириш билан боғлик жами
1700 та ўлим ҳолати аниқланган. Жумладан, осиш орқали ўз-ўзини ўлдириш
1642 тa (96,5%), турли хил дори воситаларини истеъмол қилиш орқали ўз-ўзини
ўлдириш 14 тa (0,8 %), сирка кислотаси истеъмол қилиш орқали ўз-ўзини
ўлдириш 12 тa (0,7%), томир кесиш орқали ўз-ўзини ўлдириш 10 тa (0,6%),
поезд остига ташлаш орқали ўз-ўзини ўлдириш 8 тa (0,5%), баландликдан
ташлаш орқали ўз-ўзини ўлдириш 6 тa (0,4%), алангада ёқиш орқали ўз-ўзини
ўлдириш 5 тa (0,3%) ва ўқ отар қуролдан ўз ўзини отиш орқали ўлдириш 3 тa
(0,2%) ҳолат аниқланди.
Юқоридаги маълумотларга кўра, 4 йил давомида вилоят бўйича 1642 тa
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
68
68
(96,5%) инсон осиш орқали ўз жонига қасд қилган. Улардан 1189 тaси (72,4%)
эркак ва 453 таси (27,6%) аёл эканлиги қайд этилган.
Замонамизни энг долзарб муаммоларидан бири бўлган ўз жонига қасд
қилишга бўлган ҳаракатларни негизи нимада?
Суицидал ҳолатга олиб келувчи сабаблар қуйидагилар:
1. Ёшларда (ота-она ва ён атрофдагилар эътиборсизлиги, оиладаги
носоғлом муҳит, ўқишдаги муваффақиясизликлар, ўзи истаган воқеа-ҳодисалар
рўй бермаслиги (қимматбаҳо нарсалар, ўзича севган инсонининг
эътиборсизлиги), ўз-ўзига паст баҳо бериши, турли руҳий зўриқишлар (стресс),
туғма хасталиклар (психологик), олдин ҳам ўз жонига қасд қилиш ҳолати
бўлганлиги, кучли руҳий зарба (масалан, қизни отаси, акаси, яқинлари
томонидан зўрланиши), интернетдаги тарғиботлар оқибати (турли мақолалар,
видеороликлар бевосита инсоннинг онгига таъсири).
2. Оила қурган инсонларда (турмуши бузилган аёлларда ҳаётга
ишончсизлик, турмуш ўртоғи ёки уни ота-оналари билан носозликлар, оилада
мол-мулкни бўлишда келишмовчиликлар, оилада етишмовчилик ва моддий
томондан қарздорлик).
3. Чекка ҳудудларда психолог мутахассисларни етишмаслиги.
Суицидал ҳолатга учраган одамлар ўрганилганда уларни маълум қисмида
психологик жиҳатдан саломатлиги яхши эмаслиги аниқланган. Жумладан, 30
фоизида шизофрения касаллиги қайд этилган.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда суицидал ҳолатларни олдини
олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун бундай ҳолатлар келиб чиқиш
сабабларини прогноз қилиш, оқибатлароини кенг оммага намойиш қилиш,
маҳаллаларда, ташкилотларда, ўрта ва олий таълим муассасаларида,
мактабларда мунтазам тарзда мавзу юзасидан очиқ мулоқотлар ташкил этиш,
аҳолини ушбу ҳолат оқибатлари ҳақида билимларини кенгайтириш лозим.
Ушбу ишларини олиб боришда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари
билан бир қаторда тиббиёт ходимларининг ҳам иштироки муҳим аҳамият касб
этади.
Адабиётлар:
1. Бахриев И.И., Лочинов Ф.Н. Осмотр и судебно-медицинское
исследование трупа //Учебное пособие. Tашкент, 2023.
2. Ваулин С.В., Алексеева М.В., Моренец Т.В. Госпитальные
суицидальные попытки и самоубийства в психиатрическом стационаре, во
время лечебного отпуска и в ранние сроки после выписки. Вестник Смоленской
государственной медицинской академии. 2017.- Т.16.- № 1.- С. 94-99.
3. Витер В.И., Вавилов А.Ю., Кунгурова В.В., Бабушкина К.А.
Механическая асфиксия: судебно-медицинская диагностика и оценка. Ижевск.
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
69
69
2016.- С.86.
4. Голенков А.В., Егорова К.А. и др. Самоубийства среди детей и
подростков в России. Суицидология. Том14, №4, (53), 2023.
5. Гусева М.В. Эпидемиологический анализ и медико-психологические
особенности самоубийств населения мегаполиса (на примере Москвы).
Автореферат канд.дисс., М., 2005.- С. 23.
6. Ғиёсов З.А. Суд тиббиёти //Tиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун
дарслик. - Toшкент, “Global Books” нашриёти, 2018.
7. Збруева Ю.В., Джуваляков П.Г. Смертность от механической асфиксии
за период с 2013-го по 2017 год в Астраханской области //Избранные вопросы
судебно-медицинской экспертизы. Хабаровск, 2018. - №17. -С 70-73.
8. Зиненко Ю.В. Морфометрические особенности трупов мужчин,
погибших от странгуляционной механической асфикции. Автореф.дис.… канд.
мед. наук. –Красноярск, 2013. –С 3-2.
9. Lochinov F.N., Shodiev G.B. va boshq. Тoshkent viloyati aholisi orasida
suitsiddan yuz bergan o‘lim holatlarining sud-tibbiy tahlili // ТТА ахборотномаси.
2022, №1, 118-120 б.
10. Махсумхонов К.А. Некоторые судебно-медицинские аспекты
самоубийства. Автореф. дис.… канд. мед. наук. –Ташкент, 2004. –С. 13-15.
11.
Судебная медицина: национальное руководство /под ред.
Ю.И.Пиголкина. - М.: ГЭОТАР - Медиа, 2018.