JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–82_Issue-1_August-2025
78
78
НАРКОТИКЛАР ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ
ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЎЛИМ
Ботиров Толиб Қўлдошевич -
Республика Суд-тиббий
экспертиза илмий-амалий маркази Toшкент вилоят
филиали, суд-тиббий эксперт
Лочинов Фарход Назарович
- Toшкент давлат
тиббиёт университети “Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи”
кафедраси катта ўқитувчиси, т.ф.н.
Аннотация.
Ушбу мақолада дунёда наркотик ва психотроп моддаларни
истеъмол қилиниши ҳамда унинг оқибатида юз берган ўлим бўйича
маълумотлар ва ушбу ҳолатни олдини олиш учун аҳамиятли бўлган тавсиялар
берилган.
Калит сўзлар:
суд тиббиёти, гиёҳвандлик, суицид, профилактик чоралар.
Мамлакат ривожланиб борар экан у билан бирга жамият ҳам ривожланиб,
ўсиб боради. Лекин унинг ривожланишига жуда кўп омиллар тўсқинлик қилади.
Ҳозирги кундаги энг долзарб муаммолардан бири бу гиёҳвандлик бўлиб, бунинг
оқибатида жуда кўп инсонлар ҳаётдан кўз юммоқдалар.
Гиёҳвандлик - инсоният саломатлиги, тақдири ва ҳатто келажагига рахна
солувчи глобал офатдир. Сўнгги даврда дунёнинг барча мамлакатларида
наркотиклар ва бошқа гангитувчи моддаларни истеъмол қилиш масаласи
долзарб муаммо сифатида тан олинган.
Ҳозирги кунда
“наркотиклар билан боғлиқ ўлим” (drug related death -
DRD)
тушунчаси мавжуд бўлиб, унга наркотик восита ва психотроп моддаларни
истеъмол қилиниши билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган қуйидаги ўлим
ҳолатлари киритилади:
- катта доза билан заҳарланишдан ўлим;
- ушбу моддаларни узоқ вақт қабул қилиниши натижасида инсон
организмидаги ўзгаришлардан ўлим;
- ўз-ўзини ўлдириш;
- турли бахтсиз ҳодисалар;
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–82_Issue-1_August-2025
79
79
- қотиллик натижаси ўлим.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, наркотик восита ва психотроп моддалардан
мастлик ҳолати ўз-ўзини ўлдириш, бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлиши (йўл-
транспорт ҳодисаси, баландликдан йиқилиш, ёнғинда куйиш, чўкиш ва ҳкз),
қотиллик қурбони бўлиш эҳтимолини анча оширади.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчиликни
назорат қилиш бошқармаси маълумотларига кўра, дунёда 130-190 миллион одам
наша препаратларини, 30-40 миллион одам - амфетамин қатори препаратларини,
11,3 миллион одам - героинни, 4,1 миллион одам - бошқа опиатларни истеъмол
қилади. Ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 31 миллиондан ортиғи гиёҳванд
моддалар суистеъмоли туфайли жиддий касалликлардан азият чекади ва
уларнинг аксарияти ёшлардир. Дунёдаги барча ўлимлар кўрсаткичининг 23
фоизидан ортиғи наркотиклар суистеъмоли билан боғлиқ. Яна бир ўта оғриқли
жиҳати ушбу ўлимлар миқдорининг қарийб 5 фоизини 15-29 ёш оралиғидаги
йигит-қизлар ташкил этмоқда. Мазкур кўрсаткичлар йилдан-йилга яшариб
бораётгани эса бутун дунё аҳлини жиддий ташвишга солмоқда. Қолаверса,
ёшлар орасида психостимуляторлар, янги синтетик гиёҳванд моддалар
истеъмоли оммалашяпти.
Афсуски, бу борада Ўзбекистонда ҳам вазият яхши, деб бўлмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 9
ойи якунлари бўйича 5 мингга яқин юртдошимиз гиёҳвандликка қарам кишилар
ҳисобида турибди. Уларнинг 31 фоизини 20-40 ёшдагилар ташкил этади. Бундан
ташқари, мазкур дардга мубтало бўлганларнинг 1,8 фоизида ОИВ инфекцияси
аниқланган.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу масала нафақат тиббий, балки сиёсий,
ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга ҳам эгадир. Мамлакатимиз келажаги бўлган
ёш авлод ўз соғлиғининг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини онгли
равишда тушуниши, давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан
унумли фойдаланиши, ислоҳотларда иштирок этиб, соғлом турмуш тарзига риоя
этиши, комиллик сари интилиб, етук мутахассислар қаторидан ўрин олиши,
халқимиз соғлиги, юртимиз тинчлигига ва равнақига ўз ҳиссаларини қўшиши
зарур. Гиёҳвандликка қарши курашда ҳамда наркомания иллатидан ўсиб
келаётган ёш авлодни асраб-авайлашда нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари
ходимлари балки халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳа вакиллари,
ёшлар ташкилотлари ва кенг жамоатчилик ҳамкорликда иштирок этишлари
муҳим аҳамият касб этади.
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–82_Issue-1_August-2025
80
80
Адабиётлар.
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
«Психоактив моддалар истеъмоли натижасида юзага келадиган руҳий ва
хулқатвор бузилишлари. Психоактив моддалар истеъмолини тўхтатиш
синдроми (психоактив моддалар истеъмоли натижасида юзага келган
абстиненция синдроми)» миллий клиник баённомаси. 2022 йил “27” июндаги
176-сонли буйруғига 1-илова.
2. Акалаев Р.Н., Розанов В.А ва бошқ. “Ўткир экзоген заҳарланишларда ўз
жонига қасд қилиш ва парсуицидал ҳаракатлар” //Вестник экстренной
медицины. 2019, том 12, №6.
3. Бахриев И.И., Лочинов Ф.Н. Осмотр и судебно-медицинское
исследование трупа //Учебное пособие. Tашкент, 2023.
4. Голенков А.В., Егорова К.А. и др. Самоубийства среди детей и
подростков в России. Суицидология. Том14, №4, (53), 2023.
5. Ғиёсов З.А. Суд тиббиёти //Tиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун
дарслик. - Toшкент, “Global Books” нашриёти, 2018.
6. Лочинов Ф.Н., Ташпулатов Ф.Х. Турли заҳарланишлардан юз берган
ўлимнинг суд-тиббий баҳолаш //Тошкент тиббиёт академияси ахборотномаси
2022. Махсус сони, 112-114 б.
7. Lochinov F.N., Shodiev G.B. va boshq. Тoshkent viloyati aholisi orasida
suitsiddan yuz bergan o‘lim holatlarining sud-tibbiy tahlili // ТТА ахборотномаси.
2022, №1, 118-120 б.
8.
Махсумхонов К.А. Некоторые судебно-медицинские аспекты
самоубийства. Автореф. дис.… канд. мед. наук. –Ташкент, 2004. –С. 13-15.
9. Мирзахмедов Ж.М., Лочинов Ф.Н. Суицидал ҳолатларнинг суд-тиббий
таҳлили //JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS, июль 2025, 66-69 б.
10.
Судебная медицина: национальное руководство /под ред.
Ю.И.Пиголкина. - М.: ГЭОТАР-Медиа, 2018.