JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–77_Issue-1_May-2025
63
63
МАИШИЙ ТРАВМАТИЗМ: САБАБЛАРИ, ОҚИБАТЛАРИ
ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ
Мирахмедов Шавкат Мирахмедович
- Республика суд-тиббий
экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент вилояти филиали,
суд-тиббий эксперт
Сулайманова Шоира Шарифжановна
- Республика суд-
тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент вилояти
филиали, суд-тиббий эксперт
Лочинов Фарход Назарович -
Toшкент тиббиёт академияси
“Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи” кафедраси катта
ўқитувчиси, тиббиёт фанлари номзоди
Аннотация.
Ушбу мақолада Чиноз тумани аҳолиси
орасида маиший травматизмнинг ретроспектив тахлили маълумотлари берилган.
Тахлил натижаларига кўра, йиллар давомида ушбу жароҳатланиш сони ошиб
борган. Аҳоли ёши ошиб бориши давомида маиший травматизм
кўрсаткичларини камайганлиги, эркакларга нисбатан аёлларда кўпроқ учраши
аниқланди. Шунингдек, жароҳатланиш ёз ойларида ва суткани кундузги қисмида
кўп рўй бериши қайд этилди.
Калит сўзлар:
травматизм, маиший травматизм, суд-тиббий экспертиза,
профилактик чоралар.
Аннотация.
В статье приведены данные ретроспективных анализов
бытового
травматизма
среди
населения
Чиназского
района.
За
проанализированное время бытовой травматизм среди населения постоянно
увеличивалось. Бытовой травматизм с возрастом постепенно снижается, у
женщин встречается больше, чем у мужчин. В основном полученные травмы
приходится на летние месяцы и дневное время суток.
Ключевые слова:
травматизм, бытовой травматизм, судебно-медицинская
экспертиза, меры профилактики.
Abstract.
The article presents data from retrospective analyses of domestic
injuries among the population of Chinaz district in Tashkent region. During the
analyzed period, domestic injuries among the population have been constantly
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–77_Issue-1_May-2025
64
64
increasing. Domestic injuries gradually decrease with age, and are more common
among women than among men. Most injuries occur in the summer months and during
the daytime.
Key words:
injuries, domestic injuries, forensic medical examination, preventive
measures.
Мавзуни долзарблиги.
Жаҳоннинг барча мамлакатларида сўнгги даврда
шикастланишларнинг
кўпайиши
ва
уларнинг
таркибида
мураккаб
жароҳатларнинг етказилиши билан боғлиқ ҳолатлар улушининг ортаётгани
кузатилмоқда. Бир хил меҳнат ва турмуш шароитида бўлган шахсларнинг
гуруҳида кузатиладиган турдош жароҳатларнинг мажмуи
травматизм
деб
номланади. Шахсларнинг фаолиятининг хусусиятлари билан боғлиқ тарзда
травматизмнинг бир неча турлари (
ишлаб чиқариш, транспорт, ҳарбий, кўча,
спорт, мактаб, маиший
) фарқланади [5, 6].
Юқорида кўрсатилганлар орасида травматизмни маиший тури қўп учрайди.
Маиший травматизмни ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодисалар
ташкил этади. Улар уйи ичида, уйини ховлисида, хонадонида, шахсий гаражида,
дала ховлисида ва бошқа жойларда рўй бериши мумкин.
Маиший травматизмни бир неча турлари фарқланади. Биринчи гуруҳни уй
ишлари (овқат тайёрлаш, бинони таъмирлаш ва тозалаш ишлари, иситиш
мосламалари билан ишлаш, уй хайвонлари ва парандаларни парвалишлаш)
ташкил этади. Жароҳатлар асосан шилинма, қонталаш, лат ейиш, яра ва термик
куйиш кўринишида бўлади. Уларнинг 2/3 қисми термик куйишга тўғри келади,
кўпинча кафт ва қўл бармоқлари жароҳатланади. Иккинчи гуруҳи – асосан
ховлида, хонодонда ҳаракатланиш ва йиқилиш натижасида содир бўлади.
Маиший травматизмни ушбу гуруҳига қўпинча пайларни жароҳатланиши,
суяклар синиши ва чиқиши хосдир. Учунчи гуруҳни – турли хил маиший
эксцессларда (зўрлик ишлатиш, муштлашиш, хужум қилиш, оилавий
жанжаллар) жамоат тартиби қоидаларини бузилиши оқибатидаги бахтсиз
ҳодисалар ташкил этади. Улар кўпинча спиртли ичимликлар суиистеъмоли
натижасида, асосан дам олиш ва байрам кунларида содир бўлади.
Травматизмнинг
ижтимоий,
иқтисодий
ва
ижтимоий-психологик
муаммолари (бир вақтда қўплаб қишиларни жароҳатланиши, айрим ҳолларда
даволашда организмни олдинги ҳолатига қайтаришни қийинлиги, меҳнатга
яроқсизлик даражасини юқорлиги, беморнинг кейинги ҳаёт сифати ва
даражасига, турмуш тарзига, жамиятни иқтисодий-ижтимоий ривожланганлик
даражасига салбий таъсири) турли соҳа мутахасислари томонидан ўрганилган [6,
7, 8, 9, 10].
Айни вақтда суд-тиббий экспертиза хизмати ходимлари ўзларининг асосий
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–77_Issue-1_May-2025
65
65
вазифаси (жиноий ва фуқаро ишларини суриштириш, тергов килиш ва судда
кўриш жараёнида вужудга келадиган тиббий-биологик масалаларни ҳал этиш)
билан бир қаторда экспертиза материаллари бўйича аҳолига кўрсатилаётган
тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, травматизмнинг турли кўринишлари,
заҳарланиш, тўсатдан ўлим ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга
қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиши муҳим аҳамият
касб этади.
Тадқиқотнинг мақсади.
Суд-тиббий экспертиза материаллари бўйича
маиший травматизм ҳолатининг ўрганиш ва статистик тахлил қилиш йўли билан
унга суд-тиббий баҳо бериш.
Текширув натижалари ва муҳокамаси.
Республика суд-тиббий
экспертиза илмий-амалий маркази
Тошкент вилоят филиали Чиноз туман
бўлинмасида 2022-2023-2024 йилларда тирик шахсларга оид ўтказилган эксперт
хулосалари ўрганилди ва статистик кўрсатгичлар тахлил қилинди.
2022 йил давомида жами 428 та тирик шахсларга оид суд-тиббий
экспертизалар ўтказилган. Жами экспертизаларнинг 247 таси (57,7%) маиший
травматизм ҳиссасига тўғри келади. Улардан 8 таси (3,2%) оғир даражали, 19
таси (7,7%) ўрта оғирликдаги, 27 таси (10,9%) соғлиқни қисқа муддатга
бузилишига олиб келган енгил ва 144 таси (58,3%) соғлиқни қисқа муддатга
бузилишига олиб келмаган енгил даражали тан жароҳатлар эканлиги
аниқланган. Жумладан, 49 та (19,8%) ҳолатда тан жароҳатлари аниқланмаган.
Тан жароҳатлари 117 та ҳолатда (47,4%) эркакларда, 130 та ҳолатда (52,6%)
аёлларда аниқланган. Ёши бўйича таҳлил қилганда: 18 ёшгача 16 та (6,5%), 18-
30 ёшгача 81 та (32,8%), 30-40 ёшгача 84 та (34,0%) 40-50 ёшгача 24 та (9,7%),
50-60 ёшгача 27 та (10,9%) ва 60 ёшдан юқори 15 та (6,1%) ҳолат аниқланган.
Йил фасллари бўйича таҳлил қилинганда - қишда 48 та (19,4%), баҳорда 45 та
(18,2%), ёзда 99 та (40,1%) ва кузда 55 та (22,3%) жароҳат олганлиги кузатилган.
Хафта кунлари бўйича – душанба 40 та (16,2%), сешанба 43 та (17,4%), чоршанба
31 та (12,5%), пайшанба 28 та (11,3%), жума 33 та (13,3%), шанба 23 та (9,3%),
якшанба 49 (19,8%) жароҳатланиш ҳолатлари аниқланган. Сутка қисмлари
бўйича - 137 таси (55,5%) кундизи ва 110 таси (44,5%) тунги вақтда тан жароҳати
олган. Ҳодиса содир бўлган жой ўрганилганда - 119 ҳолатда (48,2%) уйида, 128
ҳолатда (51,8%) бошқа жойда рўй берганлиги қайд этилган. Тан жароҳати
олганларнинг 179 таси (72,5%) даволаш муассасасига мурожаат қилган ва 68
таси (27,5%) даволаш муассасасига мурожаат қилмаганлиги аниқланган.
Юқоридагиларни 203 таси (82,2%) муқим иш жойига эга бўлмаганлар ташкил
этган.
2023 йил давомида жами 485 та тирик шахсларга оид суд-тиббий
экспертизалар ўтказилган. Жами экспертизаларнинг 301 таси (62,1%) маиший
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–77_Issue-1_May-2025
66
66
травматизм ҳиссасига тўғри келади. Улардан 11 таси (3,6%) оғир даражали, 33
таси (11,0%) ўрта оғирликдаги, 34 таси (11,3%) соғлиқни қисқа муддатга
бузилишига олиб келган енгил ва 158 таси (52,9%) соғлиқни қисқа муддатга
бузилишига олиб келмаган енгил даражали тан жароҳатлар эканлиги
аниқланган. Жумладан, 65 та (21,6%) ҳолатда тан жароҳатлари аниқланмаган.
Тан жароҳатлари 147 та ҳолатда (48,8%) эркакларда, 154 та ҳолатда (51,1%)
аёлларда аниқланган. Ёши бўйича таҳлил қилганда: 18 ёшгача 34 та (11,3%), 18-
30 ёшгача 85 та (28,2%), 30-40 ёшгача 101 та (33,5%) 40-50 ёшгача 41 та (13,6%),
50-60 ёшгача 41 та (13,6%) ва 60 ёшдан юқори 29 та (10,0%) ҳолат аниқланган.
Йил фасллари бўйича таҳлил қилинганда - қишда 43 та (14,2%), баҳорда 87 та
(28,9%), ёзда 108 та (35,9%) ва кузда 87 та (28,9%) жароҳат олганлиги кузатилган.
Хафта кунлари бўйича – душанба 52 та (17,2%), сешанба 33 та (11,0%), чоршанба
45 та (15,0%), пайшанба 37 та (12,3%), жума 34 та (11,3%), шанба 47 та (15,6%),
якшанба 53 (17,6%) жароҳатланиш ҳолатлари аниқланган. Сутка қисмлари
бўйича - 153 таси (51,0%) кундузи ва 148 таси (49,0%) тунги вақтда тан жароҳати
олган. Ҳодиса содир бўлган жой ўрганилганда - 164 ҳолатда (54,5%) уйида, 137
ҳолатда (45,5%) бошқа жойда рўй берганлиги қайд этилган. Тан жароҳати
олганларнинг 175 таси (58,0%) даволаш муассасасига мурожаат қилган ва 126
таси (42,0%) даволаш муассасасига мурожаат қилмаганлиги аниқланган.
Юқоридагиларни 247 таси (82,0%) муқим иш жойига эга бўлмаганлар ташкил
этган.
2024 йил давомида жами 517 та тирик шахсларга оид суд-тиббий
экспертизалар ўтказилган. Жами экспертизаларнинг 311 таси (60,2%) маиший
травматизм ҳиссасига тўғри келади. Улардан 13 таси (4,18%) оғир даражали, 25
таси (8,0%) ўрта оғирликдаги, 39 таси (12,5%) соғлиқни қисқа муддатга
бузилишига олиб келган енгил ва 179 таси (57,5%) соғлиқни қисқа муддатга
бузилишига олиб келмаган енгил даражали тан жароҳатлари эканлиги
аниқланган. Жумладан, 55 та (17,7%) ҳолатда тан жароҳатлари аниқланмаган.
Тан жароҳатлари 139 та ҳолатда (44,7%) эркакларда, 172 та ҳолатда (55,3%)
аёлларда аниқланган. Ёши бўйича таҳлил қилганда: 18 ёшгача 27 та (8,7%), 18-
30 ёшгача 104 та (33,4%), 30-40 ёшгача 107 та (34,4%), 40-50 ёшгача 45 та
(14,5%), 50-60 ёшгача 12 та (3,9%) ва 60 ёшдан юқори 16 та (5,1%) ҳолат
аниқланган. Йил фасллари бўйича таҳлил қилинганда - қишда 53 та (17,0%),
баҳорда 73 та (23,4 %), ёзда 117 та (37,6%) ва кузда 68 та (22,0%) жароҳат
олганлиги кузатилган. Хафта кунлари бўйича – душанба 42 та (13,5 %), сешанба
50 та (16,1%), чоршанба 33 та (10,6 %), пайшанба 46 та (14,8%), жума 36 (11,5
%), шанба 48 та (15,4%), якшанба 56 та (18,0%) жароҳатланиш ҳолатлари
аниқланган. Сутка қисмлари бўйича - 186 таси (69,8%) кундузи ва 125 таси
(39,2%) тунги вақтда тан жароҳати олган. Ҳодиса содир бўлган жой
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–77_Issue-1_May-2025
67
67
ўрганилганда - 171 ҳолатда (55,0%) уйида, 140 ҳолатда (45,0%) бошқа жойда рўй
берганлиги қайд этилган. Тан жароҳати олганларнинг 194 таси (62,3%) даволаш
муассасасига мурожаат қилган ва 117 таси (37,6%) даволаш муассасасига
мурожаат қилмаганлиги аниқланган. Юқоридагиларни 258 таси (83,0%) муқим
иш жойига эга бўлмаганлар ташкил этган.
Таҳлил натижаларига кўра, охирги 3 йил давомида тирик шахсларга оид
тайинланган жами (1427 та) суд-тиббий экспертизаларнинг 60,2 фоизи маиший
травматизм бўйича, шундан 3,8% оғир даражали, 8,9% ўрта оғирликдаги, 11,7%
соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил ва 55,9% соғлиқни қисқа
муддатга бузилишига олиб келмаган енгил даражали тан жароҳатлар юзасидан
ўтказилганлиги қайд этилди. Жароҳатланганларнинг кўпчилигини (53,1%)
аёллар ҳамда 18-30 (31,5%) ва 30-40 (33,9%) ёш оралиғидаги шахслар ташкил
этган. Йилнинг баҳор (26,3%) ва ёз (35,3%) фаслларида, хафтани якшанба кунида
(16,1%) ва суткани кундузи қисмида (55,4%) жароҳатланиш юқорилиги
аниқланди.
Хулоса.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, маиший травматизм билан боғлиқ
нохуш ҳолатларини вужудга келишида аҳамиятли бўлган омилларни (маиший
техникадан жумладан, электр жиҳозлардан фойдаланиш қоидаларига риоя
қилмаслик, маиший техникаларни носозлиги, спиртли ичимликлар суиистеъмол
қилиш, уй-рузғор ишларни бажаришдаги шошмашошарлик ва эътиборсизлик,
бир қатор руҳий касалликларни психологик қўзғолиш даври ва бошқ.) ўрганиш
ва уларни бартараф қилишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни ишлаб
чиқиш ҳамда маиший травматизмнинг турли кўринишларии бўйича
махаллаларда, мактаблар, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида мунтазам
тарзда кенг тушунтириш ишларини олиб боришда ҳуқуқни муҳофаза қилиш
идоралари ходимлари билан бир қаторда тиббиёт ходимларининг ҳам иштироки
муҳим аҳамият касб этади.
Адабиётлар;
1. Ўзбекистон Республикаси “Суд экспертиза тўғрисида” ги қонуни. 2010
йил 1 июн.
2. “Sud-tibbiyot ekspertizasi tadqiqotlarini o’tkazish tartibi to‘g‘risida” Nizom.
O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligining 9-sonli buyrug‘i. 2025 yil 13
yanvar.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тан
жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш қоидалари” тўғрисидаги 153-
сонли буйруғига 2-илова. 2012 йил 01 июн.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Суд-тиббий
экспертиза текширувларининг ўтказиш стандартларини тасдиқлаш” тўғрисидаги
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–77_Issue-1_May-2025
68
68
82-сонли буйруғи. 2015 йил 04 апрел.
5. Голухов Г.Н., Редько И.Н. Травматизм взрослого населения
//Здравоохранение Российской Федерации. –М., -2007. -№5. -С.49-51.
6. Ғиёсов З.А. Суд тиббиёти //Tиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун
дарслик. - Toшкент, “Global Books” нашриёти, 2018.
7. Искандаров А.И. и др. Экспертная оценка бытового травматизма и меры
профилактики. //Здравоохранение Российской Федерации. –М., -2007. -№5. -
С.12-13.
8. Лочинов Ф.Н., Бахриев И.И. Ишлаб чиқариш травматизмининг суд-
тиббий аҳамияти //ТТА ахборотномаси. №10, 2022. 141-144 б.
9. Лочинов Ф.Н., Мирзахмедов Ж.М. Тан жароҳатини оғирлик даражаси
аниқланмаган ҳолатларнинг суд-тиббий таҳлили //ТТА ахборотномаси. Махсус
сони, 2023. 115-118 б.
10. Семенюта А.П. и др. Травматизм социально-гигиеническая проблема
//Травматология и ортопедия в современном спектре: Матер. VII-съезда
травматологов и ортопедов Узбекистана. –Ташкент, 2008. –С.27-29.