Authors

  • Эльмурадов Замонали Эштурдиевич
  • Лочинов Фарход Назарович
  • Жуманиёзов Эркин Худайберганович
  • Хамроев Аброр Асрор ўғли

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.jnci.93458

Keywords:

Калит сўзлар: суд тиббиёти биологик хусусиятга эга бўлган ашёвий далиллар экспертизаси ДНК текширувлари.

Abstract

Аннотация. Ушбу мақолада биологик келиб чиқишга эга бўлгаи ашёвий далиллар экспертизасида ДНК текширувларини аҳамияти ҳақида адабиётлар маълумотлари таҳлили берилган.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–74_Issue-1_April-2025

70

70

БИОЛОГИК КЕЛИБ ЧИҚИШГА ЭГА БЎЛГАН АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАР

ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЗАМОНАВИЙ ИМКОНИЯТЛАРИ

Эльмурадов Замонали Эштурдиевич

РСТЭИАМ Toшкент вилоят филиали,

суд-тиббий эксперт

Лочинов Фарход Назарович

Toшкент тиббиёт академияси “Суд тиббиёти ва тиббиёт

ҳуқуқи” кафедраси катта ўқитувчиси, т.ф.н.



Жуманиёзов Эркин Худайберганович

Toшкент тиббиёт академияси “Суд тиббиёти

ва тиббиёт ҳуқуқи” кафедраси доценти, т.ф.н.


Хамроев Аброр Асрор ўғли

Toшкент тиббиёт академияси “Суд тиббиёти ва

тиббиёт ҳуқуқи” кафедраси

магистратура талабаси

Аннотация.

Ушбу мақолада биологик келиб чиқишга эга бўлгаи ашёвий

далиллар экспертизасида ДНК текширувларини аҳамияти ҳақида адабиётлар
маълумотлари таҳлили берилган.

Калит сўзлар:

суд тиббиёти, биологик хусусиятга эга бўлган ашёвий

далиллар экспертизаси, ДНК текширувлари.

Аннотация.

В данной статье приведено обзор литературных источников о

значение ДНК исследование при экспертизы вещественных доказательств
биологического происхождения.

Ключевые слова:

судебная медицина, экспертиза вещественных

доказательств биологического происхождения, ДНК исследование.

Abstract.

This article presents an analysis of the literature on the importance of

DNA testing in the study of physical evidence of biological origin.

Key words:

forensic medicine, examination of physical evidence of biological

origin, DNA tests.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–74_Issue-1_April-2025

71

71



Жиноий ва фуқаролик ишларини олиб бориш жараёнида тезкор-қидирув ва

суд-прокуратура ходимлари олдида вужудга келадиган кўплаб масалаларнинг
ҳал этишда ашёвий далиллар экспертизасини ўтказилиши адолатни қарор
топтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Ашёвий далиллар ҳар хил (жиноят содир этилган қуроллар, ўғирланган

нарсалар, ҳужжатлар, жиноят содир этилган буюмларда, жабрланувчи ёки
гумондор шахснинг қўллари ва кийимларида сақланиб қолган қонга ўхшаш
доғлар, сўлак, шаҳват, сийдик, тер ва ҳакозолар излари, сочлар) бўлганлиги
сабабли уларнинг текшириш учун нафақат суд-тиббий экспертлари, балки
криминалистлар, ҳисобчи экспертлар, техник экспертлар ва бошқа соҳа
мутахассислари жалб этилиши мумкин.

Суд-тиббий экспертлари текшириш зарур бўлган ашёвий далилларни икки

гуруҳга ажратиши мумкин. Биринчи гуруҳ - ўлим сабабини, мажбурлаш турини
ва жароҳатларнинг ҳосил бўлиш сабабини аниқлашда ёрдам берадиган ашёвий
далиллар. Масалан, мурда танасида топилган ўқ ашёвий далил ҳисобланади, бу
эса ўз навбатида суд-тиббий экспертига ўлим сабабини ҳамда жароҳатнинг
тавсифини аниқлашда ёрдам беради. Мурда пойафзали тагида топилган, электр
токи таъсиридан вужудга келган “белги” ўлим сабабини ва жабрланувчи электр
токи таъсир этган вақтда қандай ҳолатда бўлганлигини аниқлашда муҳим
аҳамият касб этади. Бундай ҳолларда жабрланувчининг пойафзали ашёвий далил
ҳисобланади.

Ашёвий далилларнинг иккинчи гуруҳини биологик келиб чикишга

тааллуқли объектлар ташкил қилади. Бундай объектлар сифатида одам танаси
қисмлари (соч, тирноқ, тери, суяк қолдиқлари) ҳамда ажратмалари (қон, сўлак,
шаҳват, сийдик, тер ва х.к.з.) ва уларнинг хужайра элементлари, шунингдек,
ҳайвонлар тўқималари (қон, сочлар, суяклар ва бошқалар) хизмат қилади.
Текшириш натижасида уларнинг табиати, хусусиятлари (масалан, қон, соч,
шаҳват), уларнинг одам ёки ҳайвонга ёки аниқ қайси шахсга тааллуқлиги
аниқланади.

Биологик келиб чиқишгага эга бўлгаи ашёвий далиллар суд-тиббий

экспертизаси асосан Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази
(РСТЭИАМ) ҳамда унинг Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва
вилоятлардаги филиалларини суд-биологик бўлимларида ўтказилади.

Ҳозирги пайтга келиб, криминалистикада шахс идентификацияси ва

диагностикасини ҳал этишда молекуляр генетик тадқиқотларга асосланган ДНК
экспертизасининг роли муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, оғир жиноятлар,
масалан, одам ўлдириш, номусга тегиш, қасддан тан жароҳати етказиш, йўл-


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–74_Issue-1_April-2025

72

72

транспорт ҳодисалари содир этилганда, номаълум мурдалар, жабрланувчи,
айбланувчи, гумондорлар шахсини аниклашда, жиноят содир этилган жойда
аниқланган биологик излар кимга тегишли эканлиги, шахси номаълум
мурдаларни шахсини таҳминдаги қариндошлари билан солиштириш орқали
шахсини аниқлаш, ота-оналик фактини аниқлаш каби ишларни молекуляр
генетик йўл билан олиб борилиши суд ва тергов жараёни учун инкор этиб
бўлмайдиган далиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Инсон организмининг барча тўқималари ва суюқликлари ДНК

текширувлари объекти ҳисобланади. Турли микрофлора билан ифлосланган,
аралаш табиатга эга бўлган (масалан, инсон ва ҳайвон тўқималари) ҳамда ўта кам
миқдордаги биологик материал бўйича ҳам ДНК текширувлари ўтказилиши
мумкин.

Мазкур экспертизада замонавий молекуляр генетик услубларни қўллаб

одамнинг биологик объектларини тадқиқот қилиш йўли билан иш учун
аҳамиятли бўлган маълумотлар аниқланади. Бунда ҳар бир шахснинг табиатан
индивидуал ўзига хос ва иккинчи шахсда қайта такрорланмас генетик
материаллар тўплами - генотипга эга бўлиши асосий кўрсаткич бўлиб
ҳисобланади.

Суд ва тергов жараёни учун инкор этиб бўлмайдиган далиллардан бири

бўлган ДНК текширувлари нималарга асосланган, қачондан бошлаб амалиётда
қўлланилмоқда ва қандай имкониятларга эга?

1985 йилда инглиз олими А. Джеффрис инсон геномида минисателлит

маркерларнинг юқори полиморф оиласини аниқлаган ва илк бор ДНК
молекуласида гипервариабель (мультиаллель) локусларнинг полиморфизмини
ўрганиш суд-биологик текширувларда аҳамиятга эга бўлиши мумкинлиги
ҳақида фикрни илгари сурган. Айни шу йилда биринчи марта ашёвий
далилларда ДНК-текширувларининг имкониятлари кўрсатилган.

1986 йилдан бошлаб биологик табиатга эга бўлган объектларнинг

криминалистик текширувларида идентификацион вазифаларни ҳал этиш этиш
учун генетик усуллар қўлланила бошлаган. ДНК текширув усули “геном
дактилоскопия”, “генотиплаш”, “ДНК-анализ” (инглиз тилидаги илмий
адабиётда – “DNA profiling”, “ DNA fingerprinting”, “DNA typing”) тарзида ҳам
номланади. Ҳар бир инсон генетик конституциясининг ўзига хос бўлган
хусусиятларини аниқлаш бу усулнинг моҳиятини ташкил этади.

Инсон хромосомаларининг муайян жуфтлигида бир хил жойда

аниқланадиган ва бир белгининг шаклланишига масъул бўлган ДНК
молекуласининг соҳалари гомологик локуслар деб номланади. Гомологик
локусларнинг ҳар хил аллель ҳолатларда бўлиши улардаги нуклеотидларнинг
турли кетма-кетлиги билан боғлиқ ва бу ҳолатда индивидиумлардаги фенотипик


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–74_Issue-1_April-2025

73

73

белгилар бир-биридан фарқли бўлади. Бир белгининг турли аллеллари ҳамиша
битта локусда жойлашади. Гипервариабель (мультиаллель) локуслар ДНК
молекуласининг бир қисми бўлиб, кўпчилик одамларда турлича тузилишга эга.
Гипервариабель генларнинг бир хил аллель варианти қариндош бўлмаган
шахсларда ҳам учраши мумкин. Фақат инсон геномида ушбу аллелларнинг
биргаликда келиши ҳар бир индивидиум учун спецификдир. Битта локусдаги
турли аллеллар нуклеотидларининг кетма-кетлигидаги фарқлар ДНК
полиморфизмидаги

бетакрорликни

таъминлайди.

Индивидуал

аллель

вариантларни текшириш генотипоскопия деб номланади.

Ҳозирги даврда ядро ва митохондриал ДНК текширувлари

криминалистикада кенг ўрин олган. Мазкур текширувлар турли ашёвий
далиллар, номаълум шахслар ҳамда қисмланган мурдаларнинг суд-тиббий
экспертизасида, бола ўғирлаш ёки алмаштириш, баҳсли оталик ва бошқа
ҳолатларида ўтказиладиган экспертизаларда

идентификациион

(биологик изни

гумондаги шахс солиштирма қон намунаси билан солиштириш орқали унинг
шахсини аниқлаш, қон доғлари, сўлак, соч, тер намунаси, тана бўлаклари ва
бошқа биоматериалларни бир шахсдан келиб чиққанлигини аниқлаш, қон
доғлари, сўлак, соч, тер намунаси, тана бўлаклари ва ҳкз.ларнинг гумондаги
шахснинг қариндошлари биоматериаллари билан солиштириб унинг шахсини
аниқлаш),

диагностик

(биоматериалнинг

ДНК

тадқиқотлари

учун

яроқлилигини аниқлаш, боланинг биологик ота-онасини аниқлаш, ота ёки она
авлод бўйича ўзаро биологик қариндошликни аниқлаш, этник келиб чиқишни
аниқлаш) ва

таснифилаш

(биоматериалларнинг жинс ва ирқий мансубликни

аниқлаш) мақсадларида қўлланилади.

ДНК текширувлари кўп босқичли ва маълум даражада мураккаб бўлиб

қуйидаги алгоритмга эга:

- мутахассис иштирокида ҳодиса содир бўлган жойдан, жабрланган,

гумондор шахслардан текширув учун биологик материал олиш;

- биологик материалдан ДНКни экстракция қилиш ва тозалаш;
- ДНК препаратларини концентрациялаш;
- ажратиб олинган ДНКнинг сифат ва миқдорий текшируви;
- полимераза занжирли реакция (ПЦР – полимераза цепная реакция)

ёрдамида ДНК специфик соҳаларининг амплификацияси;

- денатурация – икки занжирли ДНК молекуласидаги боғларни бузиш;
- фрагментар анализ;
- махсус компьютер дастури ёрдамида спектрограммма ва рақамли код

шаклида генотипни аниқлаш ва уни маълумотлар базасига киритиш;

- таққосий генотипоскопик анализ ўтказиш.
ДНК текширувида объектнинг муайян шахсга мансублигини аниқлаш


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–74_Issue-1_April-2025

74

74

учун ушбу шахс ёки унинг қариндошларига тегишли бўлган намуналар талаб
қилинади. Бундай намуналар бўлмаганда текширувда фақат биологик
объектнинг жинсий ва ирқий мансублиги, шунингдек уларнинг битта ёки бир
неча инсонларга тааллуқли эканлигини аниқлаш мумкин.

Мамлакатимизда ДНК текширувлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Одам ДНКси
суд-биологик экспертизаси лабораториясида ўтказилади.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизасида ўзига хос бўлган тадқиқот

объектлари таркибига ДНК молекулаларини сақлайдиган ҳар қандай одам
биологик материаллари киради. Жумладан, қотиллик содир этилгандаги
биологик материаллар ташувчилар: воқеа жойидаги қон излари; қон ва тана
ажратмаларининг қуриб қолган излари; ашёвий далилдаги биологик излар (қон,
сўлак, тер-ёғ излари), яъни сигарет қолдиқлари; воқеа жойида қолдириб кетилган
кийим кечаклар, жумладан кепка, ниқоблар; стакан; баклажкалар; қотиллик
қуролларидаги биологик излар (қон, тер-ёғ излари), яъни пичоқ, арқон, стол,
стул, турли темир буюмлар, шиша идишлар, тошлар каби қотиллик қуроллари
сифатида фойдаланилган барча нарсалардаги қон ва тер-ёғ қолдиқлари; воқеа
жойидан топилган соч толалари; бўлакланган тана қолдиқлари; мурда
объектлари; юмшоқ тўқималар; тишлар; суяк фрагментлари; ўзида маний
қолдиқларини сақловчи турли кийимлар, ички кийимлар, ёпинчиқлар, ёстиқлар,
суртмалар, аборт материаллар ва бошқалар.

Одам ДНКси суд-биологик экпертизасига тақдим этиладиган асосий

ҳужжатларга қўйидагилар киради:

-

одам ДНКси суд-биологик экспертизасини тайинлаш ҳақида қарор

(ажрим);

-

воқеа жойини кўздан кечириш, ашёвий далилларни олиш ва солиштирма

наъмуналарни олиш баённомаларининг нусхалари;

-

суд-тиббиёт экспертизалари хулосаларининг нусхалари;

-

солиштирма намуналари олинган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи

ҳужжатлари нусхалари.

Одам ДНКси суд-биологик экпертизасига қуйидаги мазмунда саволлар

қўйилиши мумкин:

- А.И. шимининг 1-сонли объектидаги қон доғи (мурдасидан олинган

тампоннинг 1-сонли объектида аниқланган маний) ДНК экспертизаси
тадқиқотлари учун яроқлими?

- А.И. шимининг 1-сонли объектидаги қон доғи (мурдасидан олинган

тампоннинг 1-объектида аниқланган маний) генотипини аниқлаш мумкинми?

- А.И. шимининг 1-сонли объектидаги қон доғи қандай жинсли шахсдан

келиб чиққан?


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–74_Issue-1_April-2025

75

75

- А.И. шимининг 1-сонли объектидаги қон доғи бир шахсдан ёки бир неча

шахслардан келиб чиққанми?

- А.И. шимининг 1-сонли объектидаги қон доғи (мурдасидан олинган

тампоннинг 1-сонли объектида аниқланган маний) А.И., Т.А.лардан ёки бошқа
шахсдан келиб чиққанми?

- Бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари; калла суяги, тана қисми, оёқ

суяклари ДНК экспертизаси тадқиқотлари учун яроқлими?

- Бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари; калла суяги, тана қисми, оёқ

суяклари бир шахсга тегишлими ёки бир неча шахсга?

- Бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари; калла суяги, тана қисми, оёқ

суяклари тегишли шахс биологик фуқаролар Г.А. ва Т.А.ларнинг биологик
фарзанди эканлиги тасдиқланадими ёки йўқ?

- Бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари; калла суяги, тана қисми, оёқ

суяклари тегишли шахс вояга етмаган Г.А. ва Т.А.ларнинг биологик отаси
(онаси) эканлиги тасдиқланадими ёки йўқми?

- Бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари; калла суяги, тана қисми, оёқ

суяклари тегишли шахс фуқаро Г.А. билан бир ота авлоди бўйича ўзаро яқин
қариндошми?

- Фуқаро И.С.нинг 2012 йил 15 майда туғилган С.П.га нисбатан биологик

онаси эканлиги тасдиқланадими ёки йўқми?

- Фуқаро И.И.нинг 2012 йил 15 майда туғилган С.П.га нисбатан биологик

отаси эканлиги тасдиқланадими ёки йўқми?

Одам ДНКси суд-биологик экпертизаси натижасида бериладиган

хулосалар қуйидагича бўлади:

-

генетик бир хиллик, яъни тақдим этилган ашёвий далиллардаги биологик

из ва солиштирма намуна айнан бир одамдан келиб чиққанлигини тасдиқловчи
қатъий хулоса;

-

ҳар хиллик, яъни тақдим этилган ашёвий далиллардаги биологик излар ва

солиштирма намуна айнан бир одамга тегишли эмаслигини тасдиқловчи қатъий
хулоса;

-

объектларнинг ДНК экспертизаси тадқиқотлари яроқсизлиги тўғрисида

қатъий хулоса;

-

биологик ота-оналикни аниқлаш бўйича қатъий хулоса;

-

аниқланган объектнинг генетик белгилари қатъий хулоса бериш учун

етарли бўлмаган ҳолларда эҳтимол хулоса;

-

объектларнинг жинс мансублиги аниқлаш, уларнинг идентификацион

белгиларини аниқлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда ва фақат жинс
мансублигини аниқланганда берилади.

Одам ДНКси суд-биологик экпертизасига ашёвий далиллар ва


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–74_Issue-1_April-2025

76

76

солиштирма наъмуналар белгиланган тартибда тақдим этилиши зарур. Ушбу
қоидаларнинг айримлари қуйидагилар:

1. Ашёвий далил ва солиштирма намуналарни тўғридан тўғри қуёш нури,

узоқ вақт намлик ва юқори ҳарорат таъсирида қолдириш мумкин эмас.
Шунингдек, ашёвий далиллардаги доғларни бўёқлар билан бўяш, уларга қоғоз,
мато ва бошқалар бўлагини елимлаш ҳам тавсия этилмайди. Чунки бу ҳолат
тадқиқот давомида идентификация учун яроқли натижа олинмаслигига сабаб
бўлиши мумкин.

2. Тадқиқот учун тақдим қилинган ашёвий далиллар ва солиштирма

намуналар бузилмаслиги учун олдиндан қуритилган ҳолда қоғоз ўрамлар ёки
пакетларда қадоқланган ва муҳрланган ҳолатда бўлишлари лозим. Ашёвий далил
ва солиштирма намуналарни ҳаво ўтказмайдиган полиэтилен пакетларга
қадоқлаш тавсия этилмайди. Муҳрланган ва тегишли ёзувлар билан изоҳланган
ўрамлар бутунлиги бузилмаган бўлиши зарур.

3. Болаларнинг биологик ота-оналарини аниқлаш экспертизаларида

текширилаётган шахслардан махсус стерил лабораторияларда қўл бармоғидан
0,5 мл миқдорида стерил докаларга қон олинади. Қон олиш жараёнида бир марта
ишлатиладиган стерил игна(скарификатор)лардан фойдаланилади. Бунда
овқатланиш тартибига ҳеч қандай талаблар йўқ. Намуна олинадиган
болаларнинг ёши чекланмаган бўлади.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси объектларига таркибидаги

ДНКнинг хусусиятларига таъсир этувчи кимёвий моддалар билан ишлов бериш
қатъиян ман этилади. Ушбу ҳолатда идентификация учун яроқли натижа
олишнинг имкони бўлмайди.

Юқорида келтирилган камчиликларнинг бартараф этиш учун кетган вақт

ҳисобига тергов муддатининг суньий чўзилишига, экспертлар билан тергов
идораси ходимлари ўртасида тушунмовчиликларнинг пайдо бўлишига олиб
келиши мумкин. Бундай ҳоллар кузатилмаслиги ҳамда тергов жараёнинг тўғри
ва мазмунли ўтиши учун тергов идоралари томонидан тақдим этилаётган
ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилиши, ашёвий далилларни қонун қоидаларга
риоя қилган ҳолда тақдим этилиши талаб этилади.

Адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизмати фаолиятини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4049-сон қарори
04.12.2018 йил.

2. Ўзбекистон Республикаси “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонуни. 2010

йил 1 июн.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–74_Issue-1_April-2025

77

77

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш
тўғрисида”ги 338-сон қарори. 20.04.2019 йил.

4. Бахриев И.И., Лочинов Ф.Н. Осмотр и судебно-медицинское

исследование трупа //Учебное пособие. Tашкент, 2023.

5. Бочков Н.П., Асанов А.Ю., Жученко Н.А. и др. Медицинская генетика /

Под ред. Н.П. Бочкова – М.: Мастерство, 2007

6. Гайнутдинов И.К. Медицинская генетика. / И.К. Гайнутдинов, Э.Д.

Рубан: учебник. – Изд. 2-е. – Ростов на Дону: Феникс, 2007.

7. Гусаров А.А. Современное состояние экспертизы вещественных

доказательств биологического происхождения в государственных судебно-
экспертных учреждениях Российской Федерации и пути её совершенствования.
Автореф. дис.… докт. мед. наук. –М., 2012. –С 34-36.

8. Ғиёсов З.А. Суд тиббиёти //Tиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун

дарслик. - Toшкент, “Global Books” нашриёти, 2018.

9. Lochinov F.N., Baxriyev I.I. Вiologik tabiatga ega bo‘lgan ashyoviy

dalillarning sud-tibbiy ekspertizasi. Monografiya. Тoshkent, 2022.

10. Лочинов Ф.Н., Бахриев И.И. Новые подходы определения группы

измененной трупной крови //Монография. Tашкент, 2023.

11. Lochinov F.N., Ganieva N.Kh. (2024) Study of agglutinins in blood stains

subjected to air drying. MedForum: International Conference on Patient-Centered
Approuches to Medical Intervention. 2024-Dr.Tanima Bhattacharya et al. (ads) 2024
Taylor&Fransics Group, London, 50-52.

12. Рябцева Е. ДНК в криминалистике и науке: геномная дактилоскопия,

методы ДНК-типирования, ДНК-типирование в судебной медицине,
установление отцовства, антропология, ресурсы живой природы //Интернет-
журнал «Коммерческая биотехнология» // cbio.ru. 29.12.2006 г.

References

Адабиётлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4049-сон қарори 04.12.2018 йил.

Ўзбекистон Республикаси “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонуни. 2010 йил 1 июн.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 338-сон қарори. 20.04.2019 йил.

Бахриев И.И., Лочинов Ф.Н. Осмотр и судебно-медицинское исследование трупа //Учебное пособие. Tашкент, 2023.

Бочков Н.П., Асанов А.Ю., Жученко Н.А. и др. Медицинская генетика / Под ред. Н.П. Бочкова – М.: Мастерство, 2007

Гайнутдинов И.К. Медицинская генетика. / И.К. Гайнутдинов, Э.Д. Рубан: учебник. – Изд. 2-е. – Ростов на Дону: Феникс, 2007.

Гусаров А.А. Современное состояние экспертизы вещественных доказательств биологического происхождения в государственных судебно-экспертных учреждениях Российской Федерации и пути её совершенствования. Автореф. дис.… докт. мед. наук. –М., 2012. –С 34-36.

Ғиёсов З.А. Суд тиббиёти //Tиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. - Toшкент, “Global Books” нашриёти, 2018.

Lochinov F.N., Baxriyev I.I. Вiologik tabiatga ega bo‘lgan ashyoviy dalillarning sud-tibbiy ekspertizasi. Monografiya. Тoshkent, 2022.

Лочинов Ф.Н., Бахриев И.И. Новые подходы определения группы измененной трупной крови //Монография. Tашкент, 2023.

Lochinov F.N., Ganieva N.Kh. (2024) Study of agglutinins in blood stains subjected to air drying. MedForum: International Conference on Patient-Centered Approuches to Medical Intervention. 2024-Dr.Tanima Bhattacharya et al. (ads) 2024 Taylor&Fransics Group, London, 50-52.

Рябцева Е. ДНК в криминалистике и науке: геномная дактилоскопия, методы ДНК-типирования, ДНК-типирование в судебной медицине, установление отцовства, антропология, ресурсы живой природы //Интернет-журнал «Коммерческая биотехнология» // cbio.ru. 29.12.2006 г.

Most read articles by the same author(s)

Мирахмедов Шавкат Мирахмедович, Сулайманова Шоира Шарифжановна, Лочинов Фарход Назарович, МАИШИЙ ТРАВМАТИЗМ: САБАБЛАРИ, ОҚИБАТЛАРИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ , Journal of new century innovations : Vol. 77 No. 1 (2025)

Ботиров Толиб Қўлдошевич, Лочинов Фарход Назарович, НАРКОТИКЛАР ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЎЛИМ , Journal of new century innovations : Vol. 82 No. 1 (2025)

Норов Алишер Турсунмуротович, Лочинов Фарход Назарович, ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШ: САБАБЛАРИ, СУД-TИББИЙ ДИАГНОСТИКАСИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ , Journal of new century innovations : Vol. 78 No. 2 (2025)

Тожикулов Раббим Абдурахматович, Лочинов Фарход Назарович, АВТОМОБИЛЬ САЛОНИ ИЧИДА ШИКАСТЛАНИШ: ХОСИЛ БЎЛИШ МЕХАНИЗМИ ВА СУД-ТИББИЙ ДИАГНОСТИКАСИ , Journal of new century innovations : Vol. 79 No. 1 (2025)

Мирзахмедов Жахангир Мирхайдарович, Лочинов Фарход Назарович, СУИЦИДАЛ ҲОЛАТЛАРНИНГ СУД-ТИББИЙ ТАҲЛИЛИ , Journal of new century innovations : Vol. 80 No. 1 (2025)

Бобоназаров Санжарбек Саломович, Лочинов Фарход Назарович, ПОЗИЦИОН АСФИКСИЯ ДИАГНОСТИКАСИНИ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ , Journal of new century innovations : Vol. 80 No. 1 (2025)