Некоторые аспекты защиты интересов предпринимательства в расследованиях, касающихся частной неприкосновенности

CC BY f
72-77
2
1
Поделиться
Кушаев, Н. (2023). Некоторые аспекты защиты интересов предпринимательства в расследованиях, касающихся частной неприкосновенности. Реформы в сфере подготовки юридических кадров в Узбекистане: анализ результатов и перспективные задачи, 1(1), 72–77. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/legal-personnel/article/view/22368
Нурали Кушаев, Университет общественной безопасности Республики Узбекистан

к.ю.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы защиты прав и законных интересов субъектов предпринимательства, в частности, ситуации, которые могут затрагивать права и законные интересы субъектов предпринимательства, порядок и правовые основания производства следственных действий, которые могут затрагивать права и законные интересы предпринимателей.

Похожие статьи


background image

72

ШАХСИЙ ДАХЛСИЗЛИККА ДАХЛ ҚИЛАДИГАН ТЕРГОВ

ҲАРАКАТЛАРИНИ ЎТАЗИШДА ТАДБИРКОРЛИК МАНФААТЛАРИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Нурали ҚЎШАЕВ

,

ю.ф.н

.,

доцент Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети

НЕКОТОРЫЕ АСПЕКТЫ ЗАЩИТЫ ИНТЕРЕСОВ

ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА В РАССЛЕДОВАНИЯХ

,

КАСАЮЩИХСЯ

ЧАСТНОЙ НЕПРИКОСНОВЕННОСТИ

Нурали КУШАЕВ

,

к.ю.н

.,

доцент

,

Университет общественной безопасности Республики

Узбекистан

SOME ASPECTS OF PROTECTION OF THE INTERESTS OF AN

ENTREPRENEURSHIP IN INVESTIGATIONS RELATED TO PRIVATE

INVIOLABILITY

Nurali KUSHAEV,

PhD in Law, Associate Professor, University of Public Safety of the Republic of

Uzbekistan

Аннотaция

:

Мақолада тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари

,

хусусан

,

тадбиркорларнинг ҳуқуқлари

ва қонуний манфаатларига дахл қилиши мумкин бўлган ҳолатлар

,

тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилиши мумкин

бўлган тергов ҳаракатларини амалга ошириш тартиби ва ҳуқуқий асослари

ёритилган

.

Аннотaция

:

В статье рассматриваются вопросы защиты прав и законных

интересов субъектов предпринимательства

,

в частности

,

ситуaции

,

которые

могут затрагивать права и законные интересы субъектов предпринимательства

,

порядок и правовые основания производства следственных действий

,

которые

могут затрагивать права и законные интересы предпринимателей

.


background image

73

Abstract:

The article deals with the protection of the rights and legitimate

interests of business entities, in particular, situations that may affect the rights and

legitimate interests of business entities, the procedure and legal grounds for the

production of investigative actions that may affect the rights and legitimate interests of

entrepreneurs.

Калит сўзлар

:

тадбиркорлик субъектлари

,

ҳуқуқлар

,

Жиноят-процессуал

кодекси

,

тинтув

,

нарса ва ҳужжатларни тақдим қилиш

,

далил

,

мулк ҳуқуқи

.

Ключевые слова

:

хозяйствующие субъекты

,

права

,

Уголовно

-

процессуальный кодекс

,

обыск

,

предъявление вещей и документов

,

доказательства

,

имущественные права

.

Key words:

business entities, rights, Code of Criminal Procedure, search,

presentation of things and documents, evidence, property rights.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш

давр талаби эканлигини ҳеч кимга сир эмас

.

Жумладан жиноят ишларини

юритишда ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлаш асносида тадбиркорлик фаолияти

эркинлиги кафолатларига реал шарт-шароитлар яратиш иқтисодий ўсишнинг

муҳим шарти ҳисобланади

.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилиши

мумкин бўлган ҳолатлардан бири бу уларнинг мулкини кўздан кечириш

,

текшириш

,

иш фаолиятига салбий этишда намоён бўлиши мумкин бўлган тинтув

тергов ҳаракатидир

.

Тинтув ўзининг характерига кўра

,

далилий ашёларни топишга қаратилган

бошқа ҳаракатларга нисбатан қатъийроқ мажбурлов хусусиятига эгалиги билан

,

шунингдек кўздан кечириш

,

гувоҳлантириш

,

сўроқ қилиш

,

нарса ва

ҳужжатларни тақдим қилиш каби бошқа тергов ҳаракатларининг айрим

элементларини ўзида акс эттириши билан тавсифланади

.

Шу жиҳатдан

,

далил

сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни ўзида акс эттирган


background image

74

визуал

(

кўз билан кўриладиган

)

далил манбаларини процессуал мустаҳкамлашда

тинтувчалик кенг имкониятга эга бўлган тергов ҳаракати мавжуд эмас

.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси Ўзбекистон

мустақиллигининг дастлабки йилларидаги ижитимоий-иқтисодий ва сиёсий

-

ҳуқуқий муҳитда ишлаб чиқилганлиги боис тинтув тергов ҳаракатини тартибга

солувчи процессуал нормаларда асосан

,

фуқароларнинг турар жойлар

ўтказиладиган тинтув ва шахсий тинтув масаласига кўпроқ аҳамият берилган

,

тинтув қилинувчи ҳуқуқларининг кафолатлари сифатида шахсий мулк эгаси

бўлган фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашга хос қоидалар белгиланган

.

Юридик шахсларнинг мулки бўлган объектларида тинтув қилинувчи

ҳуқуқларининг кафолати тариқасида ЖПК

160-

моддасининг учинчи қисмидаги

“Корхоналар

,

муассасалар

,

ташкилотлар

,

ҳарбий қисмлар жойлашган биноларда

олиб қўйиш ёки тинтув уларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади

деган

қоидани кўриш мумкин

.

Бир кун келиб

,

тадбиркорлик субъектлари ҳам тинтув

тергов ҳаракатида

,

умуман жиноят ишларини юритишда асосий иштирокчилар

сифатида қатнашиш мумкинлиги

,

иқтисодий барқарорлик ва ўсишни таъминлаш

мақсадида бизнесни муҳофаза қилиш масалалари долзарблик касб этиши

кўпчиликнинг хаёлидан ўтмаган

,

эҳтимол

,

бизнес манфаатларини ҳимоя

қилмасликдан келиб чиққан оқибатлар

,

бой берилган имкониятлар ҳақида етарли

илмий прогнозлар қилинмаган ёки инобатга олинмаган бўлса керак

.

Шунинг учун тинтув қоидаларида кўпроқ уй жой тинтуви ёки шахсий

тинтув шарт-шароитларини тартибга солишга ҳаракат қилинганга ўхшайди

.

Аслида

,

ҳозирги ижтимоий-иқтисодий вазият тинтув каби ҳуқуқларга бевосита

даҳл

қиладиган

процессуал

ҳаракатларда

тадбиркорлик

субъектлар

вакилларининг иштирок этишига рухсат бериш етарли эмас

.

Тадбиркорлик

субъекти манфаатидан келиб чиқиб

,

бундай вакилнинг сифатига алоҳида

эътибор қаратиш лозим бўлади

.

Айтмоқчимизки

,

тадбиркорларга тегиш мол

-

мулк объектларида тинтув тергов ҳаракати ўтказилаётган ушбу тадбиркорлик

субъектининг мулкдори

,

таъсисчиси

,

иштирокчиси

,

улар бўлмаган вазиятларда


background image

75

ишончли бошқарувчиси ёки улар таъсис ҳужжатларида ёки қонун ҳужжатларига

кўра ваколат берилган бошқа ишончли вакили иштирок этиши назарда тутилиши

лозим

.

Бу албатта

,

тинтув тергов ҳаракатини ўтказишдаги кечиктириб бўлмаслик

ҳолатларини истисно қилмаган ҳолда уларни хабардор қилиш тартибини жорий

этишни тақозо этади

.

Кейинги масала мулкий ҳуқуқларга ёки ички

(

шахсий

,

хусусий

)

дахлсизликка таъсир этадиган ҳаракатларнинг турлича номланиши ва ҳал хил

тартиб таомилларнинг мавжудлиги масаласидир

.

Буни тинтув мисолида

оладиган бўлса

,

ташқи кўриши тинтувга ўхшаш бўлган текширишни назарда

тутувчи кўплаб жиноят-процессуал ва маъмурий ҳуқуқбузарлик хос

ҳаракатларни санаб келтириш мумкин

.

Тинтув қилиш борасида ҳуқуқий нормалар ва уларнинг ҳозирги амалий

талқини шундайки

,

шахснинг мулки

,

ўзи

,

транспорт воситалари

,

ёнидаги

багажини текшириш қонунларда номланишидан

,

мақсадидан ва ўтказиш

тартибидан фарқланса-да

,

фуқаролар учун тинтув ёки маълумот қидириш

мақсадида ўтказиладиган бошқа текширувлар бир хиллик касб этаверади

.

Бир қарашда тинтув қилишда мулкини муҳофазаси қонунлар билан

таъминланганга ўхшаб кўринади

.

Хусусан

,

Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг

27-

моддасидаги

Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган

тажовузлардан

,

шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи

дахлсизлиги ҳуқуқига эга”лиги хусусидаги норма

,

ЖПКнинг

18-

моддасидаги

ҳуқуқ соҳасининг принцип даражасида белгиланган

Фуқароларнинг шахсий

ҳаёти

,

уларнинг турар жойлари дахлсизлиги

,

ўзаро ёзишмалари

,

телеграф

алоқалари ва телефон орқали сўзлашувларининг сир сақланиши қонун билан

қўриқланади

”,

деган норма

,

ЖПКнинг олиб қўйиш ва тинтувга бағишланган

20-

бобидаги қоидалар

,

шунингдек ЖПК

224, 225, 329-

моддалари ва бошқа нормалар

матнида тинтув фақат тергов органлари ёки судларнинг қарорларига кўра ёхуд

жиноят юз берганлиги хусусида дастлабки маълумотлар асосида кечиктириб

бўлмайдиган вазиятлардагина ўтказилиши мумкин

,

деган қоида баён қилинган

.


background image

76

Бироқ

,

бу тинтув ёки ундан ташқи кўринишидан унчалик фарқ қилмайдиган

бошқа текширишларни ўтказишнинг ягона тартиби эмас

.

Шунинг билан бирга

бу инсонларнинг ўзида ёки уларга ёки юридик шахсларга тегишли ҳудудларда

,

бино ва иншоотларда ашёларни ёки маълумотларни қидиришни тақиқловчи

ягона қоида ҳам мавжуд эмас

.

Бошқа соҳаларда эса

,

жиноят процессида

қўлланиладиган қоидалардан ташқари

,

мол-мулкни ёки инсон ёнидаги ашёларни

текширишга қаратилган тадбирлар ўтказилиши расман белгиланганлиги ва

амалга оширилиши оддий ҳолатга айланганлигини гувоҳи бўламиз

.

Масалан

,

жазони ижро этиш ва процессуал мажбурлов чоралари

ўтказиладиган жойларда бундай қарорлар бўлмаганда ҳам ўтказилиши мумкин

.

Кўплаб соҳаларда ўзига хос

тинтувлар

ўтказилади

.

Масалан

,

маъмурий

жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилиги рухсат берилган Шахсни кўрикдан

ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш

,

транспорт воситаларини кўрикдан

ўтказиш

,

божхона қонунчилигига асосан амалга ошириладиган товарни

текшириш

,

кўздан кечириш каби ҳаракатлар мавжудки

,

улар процессуал ҳаракат

сифатида тинтувнинг ўрнини босиши

,

давлат органи мансабдор шахси учун

ўтказишнинг осонлиги ва қулайлиги билан фарқланади

,

гарчанд тинтув

қилинувчининг ҳуқуқларини хавф остига қўйса ҳам

.

Булардан ташқари

,

тезкор

қидирув тадбирлари доирасида турар жойларни ва бошқа жойларни

,

биноларни

,

иншоотларни

,

жойнинг участкаларини

,

техник ва транспорт воситаларини

текшириш мумкинлиги жиноят ишларини юритишдан ташқари ҳолатларда ҳам

инсонларнинг мулки текширилиши

(

кўздан кечирилиши

,

у ҳақида маълумотлар

олиниши

)

мумкинлигини англатади

.

Қонун нормалари ва уларнинг амалиётидаги бундай ҳолат хусусий

мулкнинг нафақат унга қилишини мумкин бўлган ноқонуний тажовузлардан

,

балки давлат функцияларини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг

қонуний

,

бироқ нолегитим ҳаракатларидан етарлича муҳофазаланмаганлигини

кўрсатади

.

Бу ўз навбатида

,

мулкдорнинг ўз мулкини ошкор этмаслигини ёки


background image

77

уни ҳимоялаш учун кўп ҳаракатлар содир этилишини тақозо қилади

.

Энг ёмони

инвестиция жозибадорлигини пасайтиради

.

Тинтувда нафақат тадбиркорлик субъектлари балки

,

фуқароларнинг ҳам

ҳуқуқларини таъминлаш борасида қилиниш лозим бўлган тадбирлардан бири

суд назоратининг ўрнатилишидир

.

Агар хусусий мулкчилик асрлар давомида

ривожланиб келаётган ва дунёвий ривожланиш йўлини тутган давлатларда

мулкий дахлсизликка таъсир этадиган ҳар қандай ҳаракат суднинг розилиги

билан амалга оширилади

.

Бу борада тергов органларининг мустақил ҳаракатлари

суднинг розилиги билан чегараланиб бораётганлигини кузатиш мумкин

.

Ҳаттоки

,

Россия Федерaциясида ишни судга қадар юритиш вақтида турар

жойларда тинтувни ўтказиш учун суднинг розилигини олиш талаб қилинади

.

Бироқ

,

рус матбуотида судлар томонидан айрим ҳолатларда тинтув ўтказиш

хусусидаги илтимосномаларнинг рад қилиниши кўп ҳолларда кўздан кечириш

,

олиб қўйиш ва маъмурий тартибда олиб қўйиш каби ҳаракатлар ниқоби остида

мулклар текширилаётганлиги баён қилинади

.

Бу албатта

,

юқоридаги

таъкидлаганимиздек

,

ташқи кўриниши тинтувга ўхшаш бўлган ёки

тинтув

натижасини бера оладиган

ҳаракатларнинг мавжудлиги каби чалкашлик сабаби

дейиш мумкин

.

Назаримизда

жиноят-процессуал

қонунчилигимизнинг

кейинги

ривожланишида фақат тинтувга рухсат беришгина эмас

,

мулкка нисбатан амалга

ошириладиган ҳар қандай текшириш

,

унга дахл қилиш суднинг санкцияси билан

бўлиши лозим

.

Адабиётлар рўйхати/Библиографические ссылки

/References:

1.

Рустамбаев

,

М

.

Х

. "

Курс уголовного права Республики Узбекистан

.

Особенная часть

.

Том

3:

Преступления против личности

.

Преступления

против мира и безопасности

.

Учебник для ВУЗов

."

Т

.:

Издательство

«ILM

ZIYO

(2008): 432.

Библиографические ссылки

Рустамбаев, М. X. "Курс уголовного права Республики Узбекистан. Особенная часть. Том 3: Преступления против личности. Преступления против мира и безопасности. Учебник для ВУЗов." Т.: Издательство «ILM ZIYO (2008): 432.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов