78
БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИ ИШ ЮРИТУВИДА СУД
МАЖЛИСИНИНГ ТАЙЁРЛОВ ҚИСМИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ
МАСАЛАЛАРИ
Нодиржон ХАЙРИЕВ
Ю.ф.д
.,
профессор
,
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
ВОПРОСЫ УСКОРЕНИЯ ПОДГОТОВИТЕЛЬНОЙ ЧАСТИ
СУДЕБНОГО ЗАСЕДАНИЯ В СУДЕБНОМ ПРОИЗВОДСТВЕ СУДА
ПЕРВОЙ ИНСТАНЦИИ
Нодиржон ХАЙРИЕВ
Д.ю.н
.,
профессор
,
Университет общественной безопасности Республики Узбекистан
ISSUES OF ACCELERATION OF THE PREPARATORY PART OF THE
COURT SESSION IN THE COURT PROCEEDINGS OF THE COURT OF
FIRST INSTANCE
Nodirjon KHAYRIEV
Doctor of Law, Professor, University of Public Safety of the Republic of Uzbekistan
Аннотaция
:
Мақола суд мажлисининг тайёрлов қисмида амалга
ошириладиган процессуал ҳаракатларнинг мазмуни
,
гуруҳдаги ҳаракатларнинг
жиноят-процессуал
муносабатлар
интенсивлигига
таъсир
кўрсатиш
имкониятлари
,
мазкур процессуал масалаларни тартибга солувчи ЖПК
моддалари мазмуни батафсил шарҳлаб берилган
.
Мақола сўнггида Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан
таклифлар илгари сурилган
.
Аннотaция
:
В данной статьи подробно разъясняется содержание
процессуальных действий
,
совершаемых в подготовительной части судебного
заседания
,
возможности групповых действий влиять на напряженность
уголовно-процессуальных отношений
,
аткже
,
содержание статей Уголовного
кодекса
,
регулирующих данные процессуальные вопросы
.
В заключении
выдвигаются предложения по совершенствованию уголовно-процессуального
законодательства Республики Узбекистан
.
79
Abstract
: This article explains in detail the content of the procedural actions
performed in the preparatory part of the court session, the possibility of group actions
to influence the tension of criminal procedural relations, as well as the content of the
articles of the Criminal Code governing these procedural issues. In conclusion,
proposals are made to improve the criminal procedure legislation of the Republic of
Uzbekistan.
Калит сўзлар
:
суд
,
инстанция
,
суд мажлиси
,
суд муҳокамаси
,
Жиноят
-
процессуал кодекс
,
ҳимоячи
,
тарафлар
.
Ключевые слова
:
суд
,
инстанция
,
судебное заседание
,
судебное
разбирательство
,
УПК
,
защитник
,
стороны
.
Key words:
court, instance, court session, trial, Code of Criminal Procedure,
defender, parties.
Суд мажлисининг тайёрлов қисми мамлакатимиз жиноят-судловида ишни
биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун тайёрлаш билан боғлиқ ўзига хос
ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда жиноят-процессуал муносабатларнинг
ўзига хос тарзда шакллантириш билан суднинг бошқа босқичларидан фарқ
қилади
.
Бу босқичга ишни судда муҳокама қилишга
“
кириш
”
сифатида таъриф
бериш мумкин
.
Зеро
,
унда вужудга келадиган ва ривожланадиган процессуал
муносабатлар
–
суд
,
суд мажлиси котибининг фаоллиги ҳамда муҳокамага жалб
қилинган шахсларнинг ва судланувчининг пассивлиги хусусиятига эга
.
Яъни
раислик этувчи суд мажлисини очади
,
суд мажлисининг котиби
,
судга
чақирилган шахсларнинг келган-келмаганлигини аниқлайди ва бу ҳақдаги
маълумотни судга эълон қилади
,
раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб
,
судланувчи
,
гувоҳ
,
эксперт
,
мутахассис
,
жамоат айбловчиси
,
жамоат ҳимоячиси
ва бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуқларини тушунтиради
(
ЖПКнинг
428-437-
моддалари
).
Шунингдек
,
жиноят процессининг мазкур босқичида унинг учун муҳим ва
фақат ушбу босқич учун хос бўлган жиноят-процессуал масалалар ҳал қилинади
ва процессуал ҳужжатлар тузилади
.
80
Демак
,
суд мажлисининг тайёрлов қисмида амалга ошириладиган
процессуал ҳаракатларнинг мазмунидан келиб чиқиб
,
уларни тўрт гуруҳга
ажратиш мумкин
:
биринчиси
,
суд мажлисининг шаклий анъаналарини
(
рукнларини
)
амалга
ошириш
;
иккинчиси
,
шахсларни ишнинг суд муҳокамасидаги иштирокини
таъминлаш
;
учинчиси
,
ишнинг суддаги муҳокамасида иштирок этувчи тарафларнинг
,
шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш
(
бунда суд
томонидан судланувчига процессуал ҳужжатларнинг нусхалари топширилган
вақтни аниқлаш масаласи муҳим ҳисобланади
);
тўртинчиси
,
ишнинг суддаги муҳокамасида иштирок этувчи шахсларнинг
илтимосларини ҳал қилиш
.
Мазкур босқичда ушбу масалалар доирасида ривожланадиган процессуал
муносабатларнинг жадаллиги суд ва иштирокчиларнинг ўз фаолиятларини
амалга ошириш тезлигига
,
шунингдек уларнинг самарадорлигига бевосита
боғлиқдир
.
Қайд этиб ўтилган гуруҳдаги ҳаракатларнинг жиноят-процессуал
муносабатлар интенсивлигига таъсир кўрсатиш имкониятларига келсак
,
уларни
яна умумий икки гуруҳга бирлаштириш мумкин
.
Биринчиси
,
ишни суд
мажлисига тайёрлаш билан боғлиқ ташкилий-процессуал ҳаракатларни ўз ичига
олиб
,
ушбу гуруҳга
:
а
)
суд мажлисининг шаклий анъаналарини
(
рукнларини
)
амалга ошириш
;
б
)
шахсларни ишнинг суд муҳокамасидаги иштирокини
таъминлаш масалаларини киритиш мумкин
.
Иккинчиси
,
ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш билан боғлиқ процессуал-функциявий ҳаракатларни назарда тутиб
,
уларга
:
а
)
суд муҳокамаси иштирокчиларининг ҳуқуқларини кафолатлашга
қаратилган ҳаракатларни ҳамда б
)
суд муҳокамасида иштирок этувчи
шахсларнинг илтимосларини ҳал қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни киритиш
лозим
.
81
Демак
,
ташкилий-процессуал гуруҳга тааллуқли ҳаракатларнинг таҳлил
этилаётган босқичдаги процессуал муносабатларни интенсивлаштиришга
таъсири ҳам
,
асосан жиноят ишини судда муҳокама қилишни ташкил этувчи
суднинг ташкилий фаолияти билан боғлиқ бўлиб
,
улар
:
а
)
жиноят ишига жалб
қилинган шахсларни суд мажлисидаги иштирокларини таъминлаш
;
б
)
ишнинг
ҳолатларини тўғри аниқлаш учун муҳим бўлган янги далилларни талаб қилиб
олиш масалаларини назарда тутади
.
Жумладан
,
ЖПКнинг
403-
моддасига мувофиқ
, “
судья ўз қарорида
кўрсатилган шахсларни суд мажлисига чақириш тўғрисида фармойиш беради
,
уларга чақирув қоғози топширилишини таъминлайди
...”.
ЖПКнинг
418-
моддасига биноан
, “
суд мажлисига чақирилган шахслардан биронтаси келмай
қолганлиги ёки янги далилларни чақириб олиш зарурияти сабабли
,
жиноят
ишини муҳокама қилиш мумкин бўлмаса
,
суд жиноят ишини муҳокама қилишни
кейинга қолдиради ва суд мажлисига келмаган шахсларни чақириш ва янги
далилларни талаб қилиб олиш чораларини кўради
.
Суд томонидан юқорида таъкидлаб ўтилган ҳаракатларни амалга
оширишни тўғри ташкил қилиниши
,
жиноят ишини суд белгилаган муддатда
муҳокама қилинишини таъмин этади ва ишни кейинга қолдиришга зарурият
бўлмайди
.
Бу вазифани амалга оширишда назаримизда янги техник восита ва
технологик тизимлардан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир
.
Мазкур процессуал масалаларни тартибга солувчи ЖПКнинг
412-
моддаси
ҳам бу масалада бирон бир жўяли вақт билан боғлиқ муносабатларни белгилаб
берган эмас
.
Унда амалиётда баъзан учраб турадиган айрим нопроцессуал
ҳолатлар ҳам эътибордан четда қолган
.
Бу ерда гап ҳимоячи томонидан вақтни
чўзиш билан боғлиқ усуллардан фойдаланиш ҳақида бормоқда
.
Бундай
усуллардан кўзланадиган мақсадлар қўллаш ҳам турлича бўлиши мумкин
,
бу
амнистия актини қабул қилинишига етиб олишдан
,
то суд муҳокамасини чўзиш
орқали жабрланувчининг судланувчига бўлган талабларини пасайтиришгача
мақсадларни назарда тутиши мумкин
.
82
Амалиётда тез-тез учраб турадиган бундай ҳолатларни назарда тутмаслик
мумкин эмас
.
Уларни инобатга олиб
,
ЖПКнинг
412-
моддасига тегишли
ўзгартиришларни киритиш ўринлидир
.
Назаримизда
,
бу ўзгаришлар модданинг
биринчи ва иккинчи қисмларига тааллуқли ҳолда
,
қўйидаги мазмунда бўлиши
даркор
:
“
Ҳимоячи суд мажлисига келмаса
,
суд уни мазкур Кодексда назарда
тутилган тартибда давлат ҳисобидан бошқа ҳимоячи билан алмаштиради
.
Шунингдек
,
шу суд мажлисида ҳимоячини алмаштириш имконияти бўлмаса
,
ишни муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ
,
аммо ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга кейинга қолдирилади
.
Суд кейинги суд мажлисида ҳимоя тарафнинг
ҳимоячининг суд мажлисида қатнаша олмаслиги сабабларини асослантирган
илтимосига мувофиқ яна бир маротаба ишни муҳокама қилишни беш кундан кўп
бўлмаган муддатга кейинга қолдиришга ҳақли
.
Ҳимоячининг суд мажлисига
қайта келмаслиги асосида ишни муҳокама қилишни кейинга қолдиришга йўл
қўйилмайди
.
Ҳимоячининг суд мажлисига қайта келмаслиги
,
суд томонидан
манфаатдор тарафнинг илтимосининг қаноатлантирилиши ёки ҳимоя
тарафнинг илтимосининг рад этилиши сабабли
,
ишнинг муҳокамаси суд
томонидан таклиф этилган ҳимоячи иштирокида давом эттирилади
.
Ишни
муҳокама қилиш вақтини чўзиш мақсадида ҳимоячини алмаштиришга йўл
қўйилмайди
.
Агар судда иш бир нечта судланувчиларга нисбатан юритилаётган бўлиб
,
бир судланувчининг ҳимоячиси суд мажлисига келмай қолса ҳамда бу
судланувчининг манфаатларини чекламайдиган ҳамда далилларни холис
текширишга халақит бермайдиган бўлса
,
суд ишни кўришни давом эттириши
мумкин
.
Бундай ҳолатда суд ҳимоячини суд мажлисининг баённомаси билан
танишиш ҳуқуқини таъминлаши шарт
.
Прокурор суд мажлисига келмай қолган тақдирда жиноят ишини муҳокама
қилиш мақсадга мувофиқ муддатга
,
лекин ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
кейинга қолдирилади
.
Суд Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ёки
83
юқори турувчи прокурорга бу ҳақда хабар юборади ва унинг келмаслик
сабаблари тўғрисида маълумот беришни ҳамда кейинги суд мажлисига
прокурорнинг иштирокини таъминлашни талаб қи
лади
”
1
.
Жиноят-процессуал қонунига таклиф этилаётган процессуал тартибни
жорий этиш
,
фикримизча ишни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида вужудга
келадиган
,
кечадиган ва ривожланадиган процессуал муносабатларни
интенсивлаштириш нуқтаи назаридан тартибга солиш имкониятларини яратади
.
Зеро
,
ЖПКнинг амалдаги
412-
моддаси вақт ва миқдорга оид бирон бир қоидани
ўрнатмайди
.
Бу эса ишни судда юритишда иштирок этувчи тарафларга вақт
имкониятларидан чегарасиз равишда ўз эҳтиёжлари йўлида фойдаланиш учун
йўл очиши мумкин
.
Таклифда илгари сурилган яна бир масалага тўхталиб ўтмаслик мумкин
эмас
.
Бу ҳимоячининг суд муҳокамасига келмай қолганлиги боис
,
уни бошқаси
билан алмаштириш масаласини назарда тутади
.
Жиноят-процессуал қонуни
гумон қилинувчи
,
айбланувчи
,
судланувчига ўзи ёки унинг манфаатида бошқа
яқинлари танлаган ҳимоячининг хизматларидан тўсиқсиз фойдаланиш ҳуқуқини
эътироф этади ва бу борада муайян процессуал кафолатларни ҳам таъминлайди
.
Бироқ
,
мазкур масала нафақат ҳимоя ҳуқуқини
,
балки судланувчининг халқаро
ҳуқуқ нормаларида эътироф этилган бошқа принцип
–
мақсадга мувофиқ
муддатларда гумон қилинувчи
,
айбланувчи
,
судланувчининг тақдирини ҳал
қилиш қоидаларини таъминлашни назарда тутади
.
Ҳимоя ҳуқуқи
–
бу кенг ва
тизимли тушунча бўлиб
,
у нафақат судланувчига ўзи ишонч билдирган
ҳимоячининг ишда иштирок этиши зарурлиги ҳақидаги тушунчани англатади
,
1
Қайд этилган тартибга яқин процессуал қоидалар Грузия ЖПКнинг
109-
моддасида назарда тутилган
.
Мазкур қонундаги процессуал тартибни мамлакатимиз жиноят-процессуал қонунчилигига
имплеметация қилишнинг муҳим асослари сифатида шуни айтиш лозимки
,
биринчидан
,
ишни суд
муҳокамасида кўриш учун тайёрлаш босқичини вақт асносида тартибга солади
;
иккинчидан
,
суд
муҳокамасининг айрим иштирокчилари томонидан йўл қўйиладиган ноэтик ҳаракатларни олдини
олишга ҳизмат қилади
;
учинчидан
,
қайд этилган босқичда вужудга келадиган процессуал
муносабатларни жадаллаштириш имкониятларини оширади
;
тўртинчидан
,
ишни судда кўриш учун
тайёрлаш босқичида мақсадга мувофиқ муддатларни белгилайди
;
бешинчидан
,
таҳлил қилинаётган
босқичда суднинг ишни муҳокама қилиш вақтини беҳудага сарф қилмаслик борасидаги масъулиятини
оширади
.
84
балки формал таъминланган
(
яъни қонун билан белгиланган
)
ҳимоя ҳуқуқини
назарда тутади
.
Ҳимоя ҳуқуқининг муҳим жиҳати яна шундаки
,
норма ўрнатувчи
судланувчига ушбу ҳуқуқдан воз кечиш ҳуқуқини ҳам таъмин этади
.
Бошқа томондан қонун
,
судланувчи
(
гумон қилинувчи
,
айбланувчи
)
танлаган ҳимоячининг йигирма тўрт соат ичида иштирок этиш учун киришишга
имконияти бўлмаган ҳолларда суд
(
суриштирувчи
,
терговчи
,
прокурор
)
судланувчи(гумон қилинувчи
,
айбланувчи)га бошқа ҳимоячини таклиф этиш
ёхуд давлат томонидан ҳимоячи тайинлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси
адвокатлар палатасига мурожаат қилиш ваколатини ҳам белгилайди
(
ЖПКнинг
50-
моддаси
).
Жиноят процессидаги ҳимоя ҳуқуқини таъмин этувчи ана шу норма
қоидаларидан икки муҳим тушунчани англаб олиш мумкин
.
Биринчиси
,
ҳимоя
ҳуқуқи
–
бу реал мавжуд бўлган процессуал ҳодиса бўлиб
,
у ўз навбатида
судланувчининг
(
гумон қилинувчининг
,
айбланувчининг
)
ҳуқуқи ва жиноят
ишини юритувчи шахсларнинг ваколатлари воситасида ҳаракатга келиши
мумкин
.
Иккинчиси
,
жиноят-процессуал муносабатлар доимо вақт тушунчаси билан
боғлиқ чегарага эга
.
Шу боис
,
ҳимоя ҳуқуқини таъмин этишда вақт мезони
эътиборга лойиқ процессуал-ҳуқуқий омил ҳисобланади
.
Юқоридаги фикрлардан хулоса шуки
,
ҳимоя ҳуқуқи объектив борлиқда
(яъни юритилаётган жиноят иши доирасида
),
муайян шаклда
(
яъни гумон
қилинувчи
,
айбланувчи
,
судланувчига тақдим этилган ҳимояланишнинг
процессуал усул ва воситалари асносида
)
ҳамда вақт чегарасида
(
яъни
процессуал ҳаракатларнинг муайян вақт ва кетма-кетликда амалга оширилиши
)
вужудга келувчи ҳамда ривожланувчи процессуал ҳодиса сифатида
,
процессуал
муносабатларни тартибга солишнинг самарали методини намоён қилади
.
85
Адабиётлар рўйхати/Библиографические ссылки
/References:
1
.
Рустамбаев
,
М
.
Х
. "
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексига шарҳлар
.
Махсус қисм
."
Тошкент
,
Илм зиё
(2006).
2
.
Расулев
,
Абдулазиз
,
Баходир Исмаилов
, and
Отабек Тошев
. "
Проблемы
повышения независимости и справедливости судов Узбекистана
."
Общество и
инновации
3.4 (2022): 262-273.
3.
Расулев
,
Абдулазиз
, and
Отабек Тошев
. "
Қонун устуворлигини таъминлаш
борасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар
."
Общество и
инновации
2.3 (2021): 98-108.