311
ЧЕТ ТИЛИ
ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ СОЦИОЛИНГВИСТИК
КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
У.Б.Абдилакимова (СамДЧТИ магистранти)
Аннотация: Мазкур мақолада Олий таълим муассаларида бўлажак чет тили
ўқитувчиларини социолингвистик компетентлигини ривожлантиришга эътибор
қаратилган.
Калит сўзлар: CEFR, ДТС, мустақил таълим,бакалавр, бўлажак чет тили
ўқитувчиси, социолингвистик компетентлик, ўқув модуллари ва дарс жараёнлари,
малака ошириш талаблари, қиёслаш, таҳлил, тавсия.
Бизга маълумки, мамлакатимизда бугунги кунда замон талабларига мос
таълим
-
тарбия тизмида хорижий тилларни ўргатиш ва сифатини тубдан ошириш,
соҳага малакали педагогларни жалб етишга ҳамда аҳолининг хорижий тилларни
ўргатишга асосий эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда, чет тили
ўқитувчиларини тайёрлаш тизимининг ҳуқуқий
-
меъёрий асослари, жумладан,
таълим
тизимидаги қонун хужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет
тиллар ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва оммалаштиришга доир” фармон ва
қарорлари, Вазирлар Махкамаси ва тегишли вазирликлар
қарорлари, халқаро
ташкилотларнинг ўқитувчи мақоми, чет тилларини билиш даражалари тўғрисидаги
ҳуқуқий
-
меъёрий хужжатлар, таълим сифатини яхшилаш борасида
халқаро илмий
-
назарий тажрибаларни ўрганиш, хорижий ва мамлакатимизнинг педагог, филолог,
методист, психолог, социолог олимларининг компетенция, компетентлик, касбий
компетенция, ўқитувчи автономияси, мустақил таълим кўникмаларини
ривожлантиришга доир илмий
-
назарий қарашларининг мазмун
-
моҳияти чет тили
ўқитувчилари тайёрлашнинг ғоявий пойдевори ҳисобланади. Чет тилини ўқитишда
(CEFR) ҳалқаро меёрлари амалдаги “Давлат таълим стандарт”ларида
“can do”
мазмунида ёритилган бўлиб, “Олий таълим муассаларида” мутахасислиги чет тили
бўлган бакалавр ва магистратура босқичи битирувчилари, яъни бўлажак чет тили
ўқитувчилари С1 даражаси учун коммуникатив компетенцияларининг тайёргарлик
даражаси ва касбий
компетенцияларни эгаллашларига қўйилган таълим мазмуни
белгиланган. Олий таълими битирувчиларининг чет тили коммуникатив
компетенциялари бўйича тайёргарлик даражаси ва касбий компетенцияларига
қўйилган талаблар шундан далолат берадики, чет тилларини ўқитиш бўйича амалдаги
Давлат таълим стандартлари чет тилларини ўқитиш ва ўрганиш бўйича
қабул
қилинган қарор ва фармонлар талаблари асосида мазмунан мукаммал яратилган фан
дастурлари ва ишчи ўқув дастурларнинг чет тили ўқитувчиларининг чет тили
коммуникатив компетенциялари:
линвистик (тилга оид нутқий коидалар: грамматика,
синтакс, семантика, фонетика ва стилистика), социолингвистик (ижтимоий
муносабатларда билим, тажриба,
мулоқотга оид компетенция) ва прагматик
(ижтимоий фаолиятни, жараённи ўзида қамраб олувчи нутқ жараёни,
нутқ тактикаси,
нутқ этикаси, сўзлашиш қоидалари) компетенциялари ва касбий компетенцияларини
мустақил таълим жараёнида ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Мисол
тариқасида биз тажриба синов ишлари учун таълим йўналиши “Хорижий тил ва
адабиёти” (51114
00-
тиллар бўйича) бўйича бакалавриат таълими босқичида
ўқитиладиган бўлажак инглиз тили
ўқитувчиларининг социолингвистик
компетенцияларини мустақил таълим жараёнида ривожлантиришнинг имкониятлари
катта бўлган “Тил кўникмалари интеграцияси”, “Хорижий тилларни ўқитишда
312
маданиятлараро мулоқотни шакллантириш”
ва “Социолингвистика” модулларини
тадқиқод обекти
сифатида кўрсатишимиз мумкин. Танланган предметлар бўйича ўқув
дастурларини тадқиқот мавзуси доирасида таҳлил қилиб, дарслар мазмунини олий
таълим талаблари асосида янада бойитиш мақсадга мувофиқ. “Тил кўникмалари
интеграцияси” предмети
ичига “Тил кўникмалари интеграцияси” ва “Оғзаки нутқ
амалиёти” предметлари
қамраб олиниб, талабалар биринчи, тўртинчи
семестрлар
давомида аудитория машғулотлари эмас, кўпроқ асосан мустақил таълим соатларини
бажариб борса, чет тили ўқитувчилари “лойиҳага асосланган ўқитиш” методикаси
асосида тўрт кўникма: сўзлашиш, тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларни
баравар ривожлантириши мумкин бўлади.
Предмет якунида талабалар инглиз тилини ижтимоий коммуникатив
вазиятларда халқаро меъёрларига асосан В1 дан С1даражагача
амалда қўллай олиш,
ўрганилаётган чет тилида ўқиш, тинглаб тушуниш, гапириш ва ёзиш кўникмаларни,
тил кўникмаларини такомиллаштириш билан бир қаторда трансвербал кўникмаларни,
ўзининг тил кўникмаларини ривожлантириш борасидаги фаолиятини баҳолай олиш
ва рефлексия кўникмаларини, мавзуси қисман таниш ва тилнинг
мураккаблик
даражасига кўра танланган матнларни, шунингдек аутентик материалларни (китоб,
журнал, газета, ҳужжат, фильм, аудио тасма, маъруза ва ҳокозо) ўқиш, тинглаб
тушуниш, маълумотлар тўплаш ва улардан амалда фойдаланиш, тақдимотлар орқали
ўз фикрларини аниқ баён қилиш, тили ўрганилаётган халқлар маданияти ва ўз
маданиятларини қиёслаш ва таққослашни, маданиятлараро мулоқотга оид
масалаларга танқидий ёндашиш,
уларни тўғри талқин қилишга оид
ишларини
бажариш, ҳиссиётлари вамуносабатини тасвирлаган ҳолда
кўрган
-
кечирганларини
батафсил баён қила олиши, турли матнларни тушуниш ва муҳокама қилиш учун
тинглаши, сўзлашувчининг кайфияти, оҳанги ва муносабатини англай олиши, ўз
нуқтаи назарини ва фикрини
бемалол баён эта олиши ва бошқаларнинг фикрини
сўраши, ўқиш ва касбга оид мавзулардаги аниқ ва батафсил оғзаки фикрларни тушуна
олиши ва матн туза олиши, турли вазиятларда ўз нуқтаи назарини ифода этиши,
турли ижтимоий контекстларда тегишли тил воситаларидан ўринли фойдалана
олиши, адабий тилда олиб бориладиган дастурларни тушуна олиши ва мазмунини
қисқача оғзаки баён эта олиш мумкин. Бўлажак чет тили ўқитувчиларининг касбий
фаолиятини ривожлантириш мақсадида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини
янада бойитиш, социолингвистик компетенцияларини мустақил таълим жараёнида
ривожлантириш мақсадида аудитория ва аудиториядан ташқарида мустақил
бажаришга мўлжалланган қуйидаги
мавзуларни тавсия этиш мумкин. Ўзбекистон ва
тили ўрганилаётган мамлакатларда кенг тарқалган “ижтимоий хизмат турлари”,
“шахсий мулк”, “жамоат транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари”,
“кундалик ҳаёт тарзи”, “ёшлар ҳаёти”, “тиббий маданият даражаси”,
“оммавий
маданият” даражаси, “иш соати”, “ижтимоий
тармоқлардан фойдаланиш”га оид
мавзулар билан дарс мазмунини бойитилиши бўлажак чет тили ўқитувчисининг
социолингвистик дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.
Демак, “Тил
кўникмалари интеграцияси” модули бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг
сўзлашиш, тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларни, уларнинг коммуникатив
компетенциялари: линвистик (тилга оид нутқий коидалар: грамматика, синтакс,
семантика, фонетика ва стилистика), социолингвистик (ижтимоий муносабатларда
билим, тажриба, мулоқотга оид компетенция) ва прагматик (ижтимоий фаолиятни
ўзида қамраб олувчи нутқ жараёни, нутқ тактикаси, нутқ одоби, сўзлашиш қоидалари)
компетенциялари ва касбий компетенцияларини мустақил таълим жараёнида
баробар
ривожлантиришда катта аҳамият касб этади.
313
ФОЙДАЛИНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
2021 йил 19 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ
-5117
сонли “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш
фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”
https://lex.uz/docs/-5426736
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 610
-
сонли “таълим
муассасаларида чет тиллар ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисидаги” қарори https://le
x.uz/docs/3304915
3.
ПҚ
-
312 сонли “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали
ташкил этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида https://www.lex.uz/docs/5431845
4. The Common European Framework of Reference for Languages: Learning,
teaching, assessment(CEFR) 2020 www.coe.int/lang
5.
Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича) бакалаврият таълими малака
талаблари, № 418. 14.08.2021 й.
6.
Тил кўникмалари интеграцияси фан дастури №БД
-5111400-2.05. 14.08. 2020
й.
7.
Ў.Ҳошимов, И. Ёқубов Инглиз ўқитиш методикаси.
–
Тошкент, 2003, Шарқ
нашриёти.
–
Б.131
-163
8.
Абдуллаев. Ю.Н, Бушуй А.И Иностранный языик в современном мире,
Самарканд,2001,
9. Jalolov, J., and G. Makhkamova. "Ashurov Sh." English Language Teaching
Methodology. Tashkent (2015).