Barcha maqolalar - Atrof-muhit fanlari va ekologiya

Maqolalar soni: 50
  • Тадқиқот объектлари: Сурхон давлат қўриқхонасининг флораси.
    Ишнинг мақсади: Сурхон давлат қўрикхонасининг флористик таркибини тўлиқ ўрганиш, эндем ва намёб ўсимлик гурларини аниклашдан иборатдир.
    Тадқиқот мстодлари: ишда маршрутли, таксономии, географо-морфологик, ареалогии, биоморфологик методларидан фойдаланилди. Бундан ташкари, Б.А. Юрцевнинг (1987) кўрикхоналар ва бошка йирик мухофаза қилинадиган худудлар флораларини ўрганиш бўйича таклиф этган дастуридан фойдаланилдн.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор Сурхон давлат қўриқхонаси флорасининг таксономии тарииби тўлик ўрганилиб, унинг 77 оила, 372 туриумга мансуб 743 турдан иборатлиги аниқланди. Қўриихона флораси тариибидаги Кўҳитанг тизмаси учун 22 турдаги эндем ва 37 та Қизил китобга ииритилган турлар аниқланиб, уларнинг тарқалиш харита-схемаси тузилди.
    Амалий ахамияти: Сурхон давлат кўрикхонасининг батафсил тавсифи ундаги бой ва фойдали ўсимлиилар рссурсларини мунтазам равишда мухофаза килиш чора тадбирларини ишлаб чиқишга имион яратади. Шу билан бирга эндем ва камёб турларни аниқлашни осонлашгиради. Ииғилган гербарий материаллари Сурхон давлат қўрикхонаси илмий бўлими ҳамда УзР ФА "Ботанииа" ИИЧМ Мариазий гербарийси фондини (TASH) бойитишда иатта ёрдам беради.
    Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот натижаларидан Сурхон давлат қўриқхонаси илмий бўлими ходимлари томонидан мухофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда илмий ва амалий изланишлар олиб боришда фойдаланилмокда (далолатнома №7. 04.03. 2009 й.).
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: флористика, систематика, ўсимликлар гео1рафияси, табиат мухофазаси.

    Акрам Ибрагимов
    1-22
    39   13
  • Тадқиқот объекти: Сурхондарё вилоятида интродукция қилинаётган Asteraceae оиласига мансуб қисқа кунли, тропик ва кўп йиллик ўт ўсимлиги Stevia rebaudiana Bcrtoni.
    Ишнинг мақсади: Сурхондарё шароитида Stevia rebaudiana Bcrtoni ўсимлигининг биоэкологик хусусиятларини ўрганиш.
    Тадқиқот методлари: лаборатория ва дала тажрибалари, фенологик, морфологик, биометрик ва статистик, интродукцион баҳолаш.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида биринчи маротаба тропик ўсимлик Stevia rebaudiana нинг онтогенез босқичлари бўйича биоэкологик хусусиятлари ўрганилди. Гуллаш қонуниятлари, мевалаши, ўсимликнинг уруғидан ўсиши бўйича маълумотлар олинди. Қишқи манфий ҳароратга чидамлилиги, кўп йиллик ўсимликда табиий экилиш ва уруғи орқали кўпайиш хусусиятлари, баргларида стевиозид миқдори юқори бўлган кўп вегетатив масса ҳосил қила олиши аникланди.
    Амалий аҳамияти: Stevia rebaudiana ни уруғдан кўпайтириш имкониятлари ва баргидан стевиозид олиш ҳақида маълумотлар олинди. Сурхондарё вилояти учун экиш муддатлари, яшил массани ўриш, уруғ йиғиш ва парваришлаш тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чикилди. Тадқиқот натижаларидан олий ўқув юртларидаги ўқув жараёнида фойдаланиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган тавсиялар Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги «Оллохёр-охун» экспериментал фермер хўжалигида (далолатнома № 1, 25.01.2011) ҳамда Термиз давлат университетининг ботаника кафедраси ўкув жараёнида фойдаланилмокда (далолатнома № 1, 15.03.2011).
    Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: интродукция, доривор ўсимликшунослик, фармацевтика, озик-овқат саноати.

    Абдусамат Бегматов
    1-24
    43   8
  • Тадқиқот объектлари: иефт тошиб кетиши натижасида ифлосланган тупроқлар.
    Ишнинг мақсади: Қашқадарё вилоятининг шароити учун нефтиинг турли бошланғич қуюкдигидаги нефт билан ифлосланган тупроқларни (ерларни) ўрганиш ва уларни қайта тиклаш технологиясини ишлаб чиқиш.
    Тадқиқот методлари: физик-кимёвий тахдил, устунли хроматография, математик ва статистик тахдил.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ўзбекистои Республикаси учун илк бор тупроқларни иефт билан ифлосланиш даражаларини таснифлаш таклиф қилинди; углеводородлар таназзулининг тезлиги тупроқни қайта тиклаш усулларини қўллашга ва атроф-муҳит омилларининг таъсирига боғлиқлиги аниқланди; углеводородларнинг турли бошланғич қуюқлигидаги нефт билан ифлосланган тупрокдарни кайта тиклаш технологиялари ишлаб чиқилди; ифлосланган тупроқларнинг кайта тиклаш жараёнлари ўтиши ва тугаш муддатларининг истиқболли математик моделлари яратилди.
    Амалий ахамиятн: тупрокдарни нефт билан ифлосланиш даражаларини таснифлаш таклиф қилинди, у нефт тошиб кетишларини баҳолашда хам, тупрокдарни кайта тиклаш технологиясини танлашда хам қўлланилиши мумкин. Турли ифлосланиш даражали тупрокдарни кайта тиклаш бўйича ишларни олиб бориш алгоритми ҳамда турли ифлосланиш даражали тупрокдарни кайта тиклашнинг технологик тархи таклиф қилинди.
    Тадқиқотларнинг назарий ва амалий иатижаларидан “Атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш” мутахассислиги бўйича “Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш технологиялари” ўқув курсида фойдаланилиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқодлариинг натижалари Жанубий Қизилбайроқ кони ҳудудида фавқулодда нефт тошиб кетганидан сўнг тупроқни қайта тиклашда амалга оширилди. 05.08.2008 йилдаги Илмий ишни татбиқ этиш далолатномаси. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасииинг Давлат экологик экспертизаси билан келишилган ва қўллашга тавсиялар олган 30.03.2009 йилдаги 18/162а-сонли “Жанубий-Ғ арбий Ҳисор шартнома майдонида нефт билан ифлосланган тупрокдарни (ерларни) кайта тиклаш тартиботи” ишлаб чиқилди.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: нефт ва газ соҳаси корхоналари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш.

    Альфия Худайбергенова
    1-24
    17   6
  • Тадқиқот объектлари: Чимкент нефти қайта ишлаш заводи (ТОО «ПетроКазахстанОйлПродактс») нинг дизел ёқилғиси, канакунжут, рапс, пахта мойлари ва уларнинг эфирлари, мойсимон кислоталар ва биодизел ёқилғиси, улар асосида ишлаб чиқарилган махсулоталар.
    Ишнннг мақсадн: ўсимлиг мойлари ва уларнинг метил зфирлари асосида физик-кимёвий ва эксплуатацией хусусиятлари яхши бўлган, экологик жиҳатдан тоза биодизел ёқилғисини олиш технологиясини ишлаб чиқиш.
    Тадқиқот методлари: тадкикотнинг классик ва замонавий усуллари хамда Давлат стандартлари усуллари, шунингдек, канакунжутни етиштириш ва ундан мой олиш каби дала ишлари.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги: биринчи марта лаборатория ва саноат шароитида маҳаллий дизел ёқилғисига пахта, канакунжут, рапс мойлари ва уларнинг метил эфирларини кўшиш асосида биодизел ёқилғисини олиш жараёнининг асосий параметрлари ишлаб чикилди.
    Амалий аҳамияти: лаборатория ва нефтни қайта ишлаш заводи шароитларида синовдан мувофақиятли ўтказилган махаллий дизел ёқилғисига пахта, канакунжут, рапс мойлари ва уларнинг метил эфирларини кўшиш оркали биодизел ёкилгисини олиш жараёнининг асосий параметрлари ишлаб чикилди.
    Татбиқ этиш даражасн ва иқтисодий самарадорлиги: олинган биодизел ёқилғиси Чимкент нефти кайта ишлаш заводида синовдан ижобий натижалар билан ўтказилди.
    Қўлланиш сохасн: нефтни кайта ишлаш саноати.

    Нурбахыт Иманкулов
    1-38
    40   12
  • Тадқиқот объекти. Булутлар ва ёғингарчилик.
    Ишнинг мақсади. Гидрометеорологик жараёнларга таъсири бўйича узоқ муддатли тажрибалар натижаларини ўрганиш ва улар асосида аерозол концентрациясининг ошиши шароитида булут ва чўкма жараёнларини бошқаришнинг мавжуд, янада самарали ва илмий асосланган усулларини такомиллаштириш.
    Тадқиқот усуллари: статистик маълумотларни қайта ишлаш, корреляция, регрессия ва қиёсий таҳлиллар, тарихий ва географик ўхшашлик усуллари, ҳодисанинг таъсирга реакциясини ўрганиш.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Диссертацияда дўл ҳодисаларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб фазовий тарқалиши биринчи marta харита тузиш билан ўрганилди, "дўл" атамасига янги таъриф берилди, Ўзбекистондаги гидрометеорологик жараёнларга таъсири бўйича узоқ муддатли (1969-2005) тажрибалар натижалари ўрганилди уларнинг услубий камчиликларини аниқлаш билан булутларга таъсир қилишнинг физик-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларининг янги вариантлари ишлаб чиқилди, булутларга таъсир қилишнинг янги механизми аниқланди, бу Агл екиш пайтида булут зарраларининг коагуляцион ўсишини оширишдан иборат, Аерозол концентрациясининг ошиши шароитида дўл жараёнларига таъсир қилишнинг ҳозирги усули такомиллаштирилди ва янги усул ишлаб чиқилди, дўлдан ҳимоя қилишнинг ёғингарчиликка таъсири ўрганилди ва ёғингарчиликни сунъий равишда кўпайтиришда конвектив булутларнинг истиқболлари тасдиқланди. Юқори аерозол концентрациясида чўкма шароитларини ўрганиш чўлланишнинг янги сабабларини аниқлашга ва уни юмшатиш чораларини тавсия қилишга имкон берди. Суғориладиган деҳқончилик шароитида дарёларнинг баланд тоғли зонасида ёғингарчиликни сунъий равишда кўпайтириш мақсадга мувофиқ еканлиги аниқланди.
    Амалий аҳамияти. Ўзбекистонда дўл тарқатиш схемаси екинларни жойлаштиришни режалаштиришда, уларнинг дўл бўронларига чидамлилигини ҳисобга олган ҳолда ҳисобга олиниши керак. Таъсир қилишнинг амалдаги методологиясини такомиллаштириш дўл експорт қилинадиган дўлга қарши маҳсулотларни тежаш имконини беради. Дўл бўронларини камайтиришнинг ишлаб чиқилган янги усули дўлдан ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга имкон беради. Республиканинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ёрдам берадиган сув таъминоти муаммоларини ҳал қилишда чўлланишни камайтириш, қўшимча ёғингарчилик олиш учун конвектив булутлар екилишини кучайтириш, баланд тоғли зонада ёғингарчиликни кўпайтириш бўйича ишларни ташкил етиш бўйича тавсиялар муҳим аҳамиятга ега.
    Амалга ошириш даражаси ва иқтисодий самарадорлик. Тадқиқот натижаларига кўра екинларни дўл бўронларидан ҳимоя қилиш бўйича 1 та монография, 1 та қўлланма, 2 та услубий қўлланма ёзилган. Монография булутлар физикаси ва фаол таъсирлар бўйича ўқув жараёнида, шунингдек ВГМП университети учун кадрлар тайёрлашда қўлланилади (6 та амалга ошириш актлари мавжуд).
    Қўллаш соҳаси: Гидрометеорология, булут физикаси, гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсири, илмий тадқиқотлар, қишлоқ ва сув хўжалиги.

    Баходир Камалов
    1-51
    42   8
  • Тадкиқот объсктлари: маиший оқава сувлар, оқава сувларни биологик тозалаш тизимлари
    Ишнинг максади: биологик тозалашнинг гидродинамик хусусиятларини аниқлаш, иккиламчи тиндиргичнинг конструкциясини такомиллаштириш ва тозалаш иншоатларини иш самарадорлигини ошириш.
    Тадқиқот мегодлари: гидравлика ва гидробиологияда кўлланиладиган усуллар
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Иккиламчи тиндиргич такомиллаштирилди.Тозаловчи иншоатларда биологик тозалашнинг гидродинамик режими учун математик модели ишлаб чиқилган ва текширилган.
    Амалий ахамияти: Олинган математик моделлар биологик тозалаш тизимларининг гидравлик параметрларини аниқлашда, иккиламчи тиндиргич биологик тозалаш самарадорлигини ошириш учун ишлатилиши мўлжалланган.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ишнинг натижалари Қарши шахрида Осиё Тараккиёти Банки томонидан шахар тозалаш иншоатларини реконструкция қилишда фойдаланиш учун кабул қилинган.
    Кўлланиш сохаси: сув ва коммунал хўжалиги сохалари,оқава сувларни тозалаш объектлари ва табиатни мухофаза қилиш ташкилотлари.

    Эшмурод Буриев
    1-19
    35   9
  • Тадқиқот объектлари: Жанубий-Ғарбий Тян-Шан ўрмонларининг экологии мослашувини ҳисобга олиб ва ҳозирги ҳолатини баҳолаш билан, уларни химоялаш, сақлаш, ўрмон ресурсларидан самарали фойдаланиш ва барқарор ривожланиш бўйича назарий қоидалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
    Тадқиқот услублари: дала, лаборатория, экспедиция услублари. Дала экспедиция тадқиқотлари асосида тоғ ўрмонлари тузилган, экологик маршрутлар асосида ўрганилди. Карта тузиш, солиштириш, таҳлил қилиш ва бошқа услублар қўлланилди.
    Олинган иатижалар ва уларнинг янгилик томонлари: Жанубий-Ғарбий Тян-Шан ўрмон ўсимликлари ҳар томонлама ва чукур тахдил қилинди. Ўрмон ўсимликларининг ва ўрмон типларининг шаклланиш ва тарқалиш хусусиятлари, денгиз сатҳидан баландлик бўйича бўлиниш конуниятлари ўрганилди. Ўрмон массивларининг даражаси ва унинг сабаблари аниқланди.
    Амалий ахамияти: Тадқиқот натижалари Республика ўрмон бойликларини қўриқлаш ва кўпайтиришга, ўрмон ресурсларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган.
    Амалиётга тадбиқ қилиниш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Олинган маълумолтлар ўрмон хўжалиги ишларини ташкил қилишда қўлланилди. Ўсимлик дунёсидан самарали фойдаланишда ва уларни қўриқлаш бўйича давлат дастурларини тузишда бебаҳо материал хисобланди.
    Ўрмончилик, ўрмон хўжалиги, эколог, биогеография, ботаника мутахассислар учун зарур маълумот хисобланади.
    Қўллаииладигаи объектлар: Жанубий Қирғизистон тоғ ўрмон хўжаликлари.

    Талчакан Аманкулова
    1-34
    28   10
  • Тадқиқот объектлари: Узбекистан ва унга туташ тоғли ҳудудлардаги тўғонли кўллар, Қурбонкўл тўғонли кўллар тизими.
    Тадқиқотнинг мақсади: "Узбекистан ва унга туташ тоғли ҳудудларда жойлашган, тўғонини бузиб ўтиш хавфи мавжуд бўлган кўллар ҳолатини комплекс гидрометеорологик баҳолаш ва улар хавфини камайтиришга йўналтирилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни Қурбонкўл тўғонли кўллар тизими мисолида ишлаб чиқиш.
    Тадқиқот методлари: гидрометеорологик тахлил, гидрологик ва гидрогеологик хисоблашлар, топогеодезик, картографик, географик ўхшашлик, математик статистика усуллари.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тўғонли кўллар ҳудуднинг гидрометеорологик шароитини ҳисобга олган ҳолда ўрганилиб, уларнинг географик тарқалиш конуниятлари асосланди; Қурбонкўл қулама тўғони, унинг ўлчамлари, кўл косасининг морфометрик кўрсаткичлари аниқлаштирилди; кўл туби ётқизиқлари микдорий баҳоланди, уларнинг динамикаси ўрганилди; Қурбонкўлнинг гидрологик режими тадқиқ этилиб, кўлдаги сув сатҳининг хавфсиз чегара қиймати аниқланди; Қурбонкўл кўллар тизимининг бош тўғони барқарорлигини белгиловчи омиллар тавсифланди, унинг мустаҳкамлиги баҳоланди; тўғоннинг бузилиш хавфини камайтиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
    Амалий аҳамияти: диссертациянинг натижалари, илмий-услубий тавсиялари ва таклифлари фуқаро муҳофазаси органларида, тўғонли кўллар мониторингини ташкил этишда, улар келтириб чикариши мумкин бўлган сел тошкинларини олдини олишга каратилган тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишда, ўкув жараёнида қўлланилиши мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтнсоднй самарадорлиги: ишнинг натижалари Фарғона Давлат университетида, ЎзМУда ўқув жараёнига тадбик этилган, айрим натижалардан ЎзР ФВВнинг Фарғона вилояти бошқармасида фойдаланилмоқда.
    Қўлланиш сохаси: гидрологии ҳисоблашлар, гидрологии ирогнозлар, аҳоли пуннтлари ва халн хўжалин объентлари муҳофазаси.

    Равшан Пирназаров
    1-28
    41   21
  • Тадқиқот объектлари: Қизилкум рсгионидаги шаҳарларнинг қуруқлик ва сув ценозлари кушлари.
    Ишнинг мақсади: Қизилқум рсгионида жойлашган шаҳарлар орнитофаунасининг ҳозирги ҳолатини ва шаклланиш конуниятларини аниклаш.
    Тадқиқот методлари: ишда зоологик ва экологик тадқиқот мстодларидан фойдаланилди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Қизилкум рсгионидаги асосий шаҳарлар қушлар фаунасининг рўйхати тузилди (17 туркумга мансуб 137 тур). Биринчи марта рсспубликанинг чўл зонаси шаҳарларида орнитофаунанинг шаклланиш конуниятларини таъминловчи экологик омиллар ҳамда шаҳарлардаги асосий стацияларда кушларнинг учраш хусусиятлари ва тақсимланиши аникланди. Қушларнинг тур таркиби ва сонининг динамикаси ёритиб бсрилди. Уя куриш ва кишлаш даврида қушларнинг шахарлар шароитига нисбатан адаптацияланиш механизмлари ва экологик хусусиятлари, чўл зонаси шаҳарларида кушлар фаунасининг шаклланиши, урбанизациялашган ҳудудлар ва табиий ландшафтлар қушларининг ўзаро муносабатлари ўрганилди.
    Амалий ахамияти: ишдаги матсриаллардан орнитологик тадқиқотларда, шахарлар шароитида кушлар хилма-хиллигини саклаш бўйича биотехник чора-тадбирларни оптималлаштириш соҳасида, биология ва экология ихтисосликларининг ўкув курсларида, орнитологик экскурсиялар ва дала амалиётларини ўтказишда фойдаланиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари Бухоро давлат унивсрситетида зоология, экология, орнитология, зоогеография фанларини ўқитишда, орнитологик экскурсияларни уюштириш ва орнитологик тўгаракларни ташкил этишда фойдаланилмокда. Шаҳарсозлик, санэпид хизмат, коммунал хизмат сохалари, кушларни муҳофаза қилиш ва сонини бошқариш йўналишларида амалий тавсиялар ишлаб чикилган: “Шаҳар экосистемаларида кушларнинг биозарарланишдаги иштироки ва унинг олдини олишга дойр тавсиялар” (2012).
    Қўлланиш соҳаси: таълим, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик, санэпидхизмат, коммунал хизмат.

    Фахриддин Холбоев
    1-37
    31   7
  • Тезис посвящен анализу функционально-целевых характеристик государственного регулирования в области генно-инженерной деятельности и обращения с генетически модифицированными организмами (ГМО). Рассматриваются правовые аспекты регулирования ГМО, проблемы общественного восприятия, а также необходимость совершенствования законодательства для обеспечения биологической и экологической безопасности. Подчеркивается важность международного сотрудничества и государственного контроля в области биотехнологий для повышения качества жизни населения и развития сельского хозяйства.
    Aygul Otaubayeva
    32-36
    40   11
  • Тадқиқот объектлари: Суғориладиган қум, қумлоқ, ўрта ва оғир кумоқ ўтлоки аллювиал тупроқлар, тупроқ фаунаси, ғўза ўсимлиги, дарахтлар, сизот сувлари.
    Ишнинг мақсади: Хоразм вилояти асосий суғориладиган тупроқларининг хоссаларини ва фаунасини ўрганиш, суғориш сувлари самарадорлиги, сизот сувлари сатҳи ва минсрализациясини, тупроқлар шўрланишини янги услублар қўллаш орқали тадкик қилиш, моделлаштириш, деградацияга учраган ерларга мос, биодрснаж ролини бажарувчи, дарахт турларини танлаш ва ўрмонзорлар барпо қилиш асосида тупрок унумдорлигини ошириш, ср ва сув рссурсларидан баркарор фойдаланишнинг агроэкологик асосларини ишлаб чиқиш.
    Тадқиқот методлари: Дала ва лаборатория шароитида бажарилган ишлар Узбекистан Пахтачилик илмий тскшириш института услубий қўлланмасида (1973), геостатистик таҳлиллар Агсмар 8.3, SPSS vll.O, kriging (Isaaks ва Srivastava, 1989), weighted (IDW), spline ва triangulated, ArcGIS статистик дастурларидан, геостатистик услублар (Warrick ва бошқалар, 1986; Блэйку ва Hartge, 1986; Klute, 1986), gravimctrically (Lovel ва Whalley, 2001; Чсрнишов ва Широкова, 1999), tensiometers (Eijkclkamp, 2002; Abrol ва бошқалар, 1988), модел HYDRUS-ID 2.02 (Simunck ва бошқалар, 1998), vitro (Менке, 1986; Батт ва Тодария, 1992) усуллари, ГИС дастурининг услубларидан фойдаланилди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Хоразм вохаси ср ва сув рссурсларидан самарали фойдаланишнинг агроэкологик асослари назарий ва амалий жихатлардан ишлаб чикилган, тупрок қатламлари бўйича географик кенгликда сувда эрувчан тузларнинг таркалиши ва тупрокнинг шўрланиш турига мойиллиги моделлаштириш орқали аниқланган ҳамда башорати таҳлил қилинган, сизот сувлари сатҳи ва минсрализациясининг динамикаси таҳлил килинган ва сизот сувларининг минерализация даражасига боглик равишда ўсимликлар учун мақбул чукурликлари тупрок механик таркибига боглик равишда аникланган. Вилоят бўйлаб сизот сувлари сатҳи ва минерализация даражасига мутаносиб холда тупрокнинг шўрланишга мойиллиги юқори бўлган майдонлари, яъни “қайнок” нуқталари аникланган ва замонавий геоахборот тизимларидан фойдаланиш асосида хариталари тузилган. Ғўзани суғориш ва сизот сувлари юқори жойлашганлиги шароитларда сув ва туз динамикасини моделлаштириш илмий асослаб бсрилган, деградацияланган тупроқларга экиладиган дарахтлар потенциали ва уларнинг шўрланишга чидамлилиги, транспирация самарадорлиги, биодрснажлик ҳусусиятлари ўрганилган ва шунингдек, дарахтларнинг тупрок унумдорлигини оширишда ва чорва учун ем-ҳашак сифатида ишлатилганда самарали турлари аникланган. Тадкиқот натижасида олинган барча маълумотлар асосида вилоятдаги хозирги экологик вазият бахоланган. Воха тупроқларининг хоссаларига боглик равишда ҳар хил агрофонлардаги тупроқлар фаунаси турлари, таркалиши ва уларнинг тупрок унумдорлигидаги ахамияти тўғрисида янги маълумотлар олинган.
    Амалий ахамияти: Изланишлар натижаларига асосланиб куйидаги ишланмалар бажарилди:
    -Хоразм вилояти мисолида ср ва сув рссурсларидан баркарор, самарали ва экологик жиҳатдан мақбул фойдаланишнинг назарий-услубий асослари ишлаб чикилди;
    -тузларнинг тупрок профилида тақсимланишини ва уларнинг кснгликда ҳаракатланишини тупроқларнинг шўрланишга мойиллигини эътиборга олган холда моделлаштириш орқали тупрокларнинг шўрланиши ва деградацияга учраши жараенлари башоратланди ва шўрланиш жараенларининг олдини олиш имкониятлари яратилди;
    -ўсимликларнинг илдиз тизими зонасида уларнинг нормал ўсиши ва ривожланишини таъминловчи мақбул намлик ва тузлар микдорлари аникланди;
    -ГАТ дастуридан фойдаланган холда интерполяция усули ёрдамида, сизот сувлари минсрализацияси ва чуқурлигига боғлиқ бўлган, тупрокнинг шўрланишга ўта мойил майдонлари аниқланди ва кучли шўрланишга мойил майдонларнинг электрон хариталари тузилди;
    -деградацияга учраган, шўрланган ва сизот сувлари юқори жойлашган срларда ўрмонзорлар барпо килиш ва уларнинг биодрснажлик ролини ошириш оркали тупроқларнинг мслиоратив-экологик ҳолатини яхшилашнинг илмий асослари ишлаб чиқилди.
    Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Изланишлар натижалари «Тсрмитларга карши профилактика ва кураш тадбирий чоралари» (Узбекистан Миллий университета 2001. 2.25 б.т.), «Экология асослари» дарслик (Тошкент «Зар калам» 2004. 15.5 б.т.), «Тсрмитларга карши уйгунлаштирилган кураш тизимига оид тавсиялар» (Тошкент 2007. 1.7 б.т.) ни тузишда ишлатилган. Диссертация бўйича амалий тавсиялар Хоразм вилоятининг 120 минг гектар майдонида жорий килинган. Ишланмалар иқтисодий самарадорлиги 316312 сўм/га ва ўрмонзорлардан бООмингдан 40-45 млн. сўм/га ни ташкил этади.
    Қўлланиш сохалари: Сугориладиган кум, қумлоқ, ўрта ва оғир кумок механик таркибли ўтлоқи аллювиал тупрокларда жойлашган пахта, бугдой ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари стиштирувчи фермер хўжаликлари.

    Рузумбой Эшчанов
    1-52
    22   7
  • Тадқиқот объектлари: Brassicaceae оиласига мансуб мезоксерофит типидаги кўп йиллик поликарп ўсимлик - шарк катрани Crambe orientalis L.
    Ишнинг мақсади: шарқ қатранининг Жанубий Оролбўйи шароитидаги биоэкологик хусусиятларини ўрганиш ва уни етиштириш имкониятларини баҳолаш.
    Тадқиқот методлари: диссертацияда онтогенез, морфогенез, гуллаш хусусиятлари, уруғ махсулдорлиги ва интродукция муваффақиятлилигини баҳоловчи анъанавий методлардан фойдаланилган.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор шарк қатранининг Қорақалпоғистон шароитидаги ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари аниқланди. Уруғларининг тупроқка кузда экилгандаги унувчанлиги юқори кўрсаткичга эга бўлиши (38-40%) қайд этилди.
    Ушбу шароитда қатран онтогенезнинг тўлик ривожланиш циклини ўтиши ва 2- ёки 3-вегетация йилида генератив даврга ўтиши маълум бўлди.
    Жанубий Оролбўйи шароитида илк марта унинг фенологияси, антэкологияси, мевалаши, уруғ махсулдорлиги, кимёвий таркиби аниқланди.
    Амалий ахамияти: тадқиқот натижалари Қорақалпоғистоннинг қурғоқчил шароитларида сунъий қатранли агрофитоценозларни ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга. Қатрандан озиқ-овқат, доривор, асалширали ва манзарали ўсимлик сифатида хам фойдаланиш мумкин.
    Олинган натижаларни олий ўқув юртлари талабалари учун маъруза дарсларида қўллаш мумкин хамда монография ва дарсликлар ёзилаётганда улардан фойдаланиш мумкин.
    Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган асосий натижалар Нукус давлат педагогика институтида “Ботаника”, “Геоботаника”, “Экология ва табиат муҳофазаси”, “Ўсимликлар экологияси” курслари бўйича маърузалар ўқишда (далолатнома №1, 25.01.2010), Нукус шахар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш Бошқармаси томонидан шахарни кўкаламзорлаштиришда (14.02.2010 й далолатнома), хамда экиш максадида Қорақалпоғистон Республикаси фермерлар ассоциацияси (далолатнома №1, 25.02.2010) ва Тахтакўпир тумани Макпалкул фермерлар ассоциацияси томонидан (далолатнома №4, 5.03.2010) ишлатилмокда.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: интродукция, экология, биология.

    Муратбай Балтабаев
    1-23
    46   15
  • Тадқиқот объектлари: Қорақалпоғистон аграр ландшафти асосий яшаш жойларининг кушларни фаунаси ва тарқалиши, уларнинг иқтисодий аҳамияти.
    Ишнинг мақсади: Қорақалпоғистон аграр ландшафти орнитофау-насини комплекс ўрганиш, кушлар таркибини кўрсатиш, кушларнинг антропоген яшаш жойлари шароитига экологик мослашишларини ўрганиш, уларни иқтисодий аҳамиятига баҳо бериш.
    Тадқиқот методлари: ишда зоологик методлардан фойдаланилди.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: биринчи марта Қоракалпоғистон аграр ландшафти қушларининг тўлиқ рўйхати, турлар таркиби, мавсумий ўзгаришлари, сони ҳамда уларни аграр ландшафтнинг асосий яшаш жойларига таксимланиши ёритиб берилди. Хўжалик аҳамиятга эга бўлган ва характерли 14 тур куш экологияси ўрганилди, ва яна уларни қишлоқ-хўжалиги экипларига иқтисодий аҳамияти баҳолапди.
    Амалий ахамияти: диссертация маълумотларидан амалиётда, олий ўкув юртлари ва лицейларнинг биология ва экология йўналишларининг маъруза ва амалиёт дарсларида, атроф-муҳит муҳофазаси тарғиботида ва аҳолини экологик тарбиялашда фойдаланиш мумкин. Диссертант томонидан кушларни ҳозирги кундаги сонига эксперт баҳо берилган. Ушбу материаллар асосида қушларни муҳофазаси, жалб килиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича катор тавсиялар ишлаб чикилди.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: зарарли хайвонлар ва бегона ўтларни йўқ қилишдаги фойдали ролини кўтаришига имкон туғдирадиган агроландшафт кушларининг сони ва тур ҳилма-хиллигини кўпайтириш бўйича биотехник ва ижтимоий чора-тадбирлар системаси такдим этилган.
    Қўлланиш сохаси: табиат мухофазаси, қишлоқ хўжалиги, илмий изланишлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари.

    Якуб Аметов
    1-22
    45   8
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда бугунги кунда саноатни жадал ривожлантириш, экологик муаммоларни ҳал этиш, рақобатбардош ва экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллаш тобора долзарб масалага айланиб бормокда. Охирги йиллар давомида янги ишланмалар оркали инновацион ёндашув асосида саноатга зарур бўлган махсулотлар ишлаб чиқариш ошмок-да. Бу технологик жараёнларда кимёвий фаол моддалар кўллаш оркали охава сувларни тозалаш учун катионит ва анионитларни яратиш, уларнинг физик-кимёвий, адсорбцион хоссаларини янада яхшилаш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
    Жахонда кон-металлургия ва кимё саноатида сув ресурсларининг кўп микдорда ишлатилиши, ишлаб чикаришда экологик жихатдан асосланган, кам чикитли технологияларни жорий қилиш, табиий муҳитнинг ифлос-ланишини камайтириш тадбирлари комплексини амалга оширишни талаб этади. Металлургия, кимё ва бошка саноат сохаларида саноат сувларини тозалашда хамда баъзи металл ионларини ажратишда сорбцион хусусиятли ионалмашувчи сорбентлар ва реагентлар кенг кўлланилади.
    Республикада турли ассортиментдаги ионалмашувчи сорбентларга бўлган талабни ортиши сабабли уларни махаллий хомашё асосида ишлаб чиқишни жорий этишга алохида эътибор каратилган. Саноат оқава сувларини тозалаш муаммоси ҳамда сувларни деминераллаш нафақат атроф муҳитни муҳофаза килишни, балки импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи сорбентлар ва реагентлар ишлаб чиқилиши оркали мамлакатимиз хомашё ва материал ресурсларидан янада самарали фойдаланилади.
    Ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш ва реконструкция-лаш, экологик тоза ва ресурсларни тежайдиган технологияларни, шу жумла-дан кайта тикланувчан энергия манбаларини татбиқ килиш оркали атроф-муҳитга таъсирни камайтириш ва табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш самарадорлигини ошириш, саноат ва ичимлик сувларини юмша-тиш усулларини такомиллаштириш, эритмалардан металл ионларини ва кимёвий бирикмаларни ажратиб олиш технологияларини яратиш, юқори сорбцион хусусиятли табиий ва синтетик сорбентлардан самарали фойдаланиш, саноатда сув ресурсларидан куп маротаба фойдаланиш имкониятларини такомиллаштириш, оқава сувларини тозалаш учун реагентлар олиш техно-логиясини ишлаб чиқиш, технологик жараёнлар ва табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидир.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442 сон «Ўзбекистон Республикаси саноатини 2011-2015 йилларда устувор ривожлантириш ҳақида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон «Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича харакатлар дастури тўғрисида»ги (2013-2017 йй.) Қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади фурфурол асосида янги самарали ионалмашувчи сорбентлар ва саноат чикиндисидан реагентлар олиш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда кимё ва металлургия саноати охава сувларини металл ионларидан тозалаш, деминераллаш жараёнларида қўллаш имкониятларини очиб беришдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
    фурфуролни бензогуанидин, дифенилгуанидин билан поликонденсация-лаб полифункционал кучсиз асосли, термокимёвий барқарор, танловчанлик хусусиятли, рангли металл ионлари билан комплекс ҳосил килиш хоссасига эга бўлган анионит - сорбентлар олинган;
    фурфуролни акрил кислотаси билан поликонденсациялаш йўли билан монофункционал, саноат эритмаларидан рангли металл ва уранил ионларини танлаб сорбциялаш хоссасига эга бўлган карбоксил катионит - сорбент олинган;
    жараённи кинетик тадқиқ килиш асосида реакциянинг тезлик констан-таси, активланиш энергияси, олинаётган сорбент хоссаларининг хароратга, бошлангич моддаларнинг концентрациясига, катализатор микдорига ва бош-ка омилларга боғликлиги аниқланган;
    импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи сорбентларнинг асосий кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларининг (кальций, магний, мис, никель, молибден ва бошқа ионларни сорбцияси, сорбцион сигими, монофункционаллиги, функционал гурухдарнинг диссоциацияланиш даражаси) бошлангич хомашё-ларнинг кимёвий таркиби, физик-кимёвий ва адсорбцион хоссаларига корреляцией боғлиқлиги кўрсатилган;
    фурфурол ва Қўнғирот сода заводи чиқиндиси асосида саноат оқава сувларини тозалаш ва юмшатишда хамда рангли металл ионларини ажратиш-да қўлланиладиган турли функционалли ионалмашувчи полимер сорбентлар ва кальций гидросиликат реагентини олиш технологияси ишлаб чикилган.
    ХУЛОСА
    1. Фурфуролни бензогуанидан ва дифенилгуанидин билан комплекс хосил қилиш хусусиятига эга бўлган полифункционалли кучсиз асосли анионит - сорбентлар олиш усули тавсия этилган;
    2. Фурфуролни акрил кислотаси билан поликонденсациялаш йўли билан саноат эритмаларидан рангли металлар ва уранил ионларини танлаб сорбциялаш қобилиятига эга бўлган янги монофункционал карбоксил катионит - сорбент олиш усули тавсия этилган;
    3. Фурфуролни ПЭПА ва бошқа мономерлар билан поликонденсацияси реакциясининг кинетик тадкикотлари асосида тезлик константалари ва реакциянинг активланиш энергияси ҳисобланган, сорбентлар олиш технологиясини реакция харорати, бошлангич моддалар концентрацияси, катализатор ва бошкаларга боғлиқлиги кўрсатилган;
    4. Импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи сорбентларнинг асосий кимёвий, физик-кимёвий параметрларини (кальций, магний, мис, молибден ва бошқа ионлар сорбцияси, алмашиш сигими кўп функционаллиги, функционал группаларни диссоцияланиш даражаси) ионалмашувчи сорбентлар олишга ярокли бўлган ҳом ашёларнинг кимёвий таркиби, физик-кимёвий ва адсорбцион хоссаларига корреляцион боғлиқлиги кўрсатилган;
    5. Ишлаб чиқариш окава сувларини тозалаш учун илк бор Қўнғирот сода заводи чикиндисидан турли функционалли, хоссалари аввалдан белгиланган калций гидросиликати реагента олиш технологияси тавсия этилган.
    6. Саноат сувларини самарали тозалашнинг янги реагентли усули ишлаб чиқилган, реагент сифатида 200-600 мг/л кальций гидросиликати, 100-200 мг/л алюминий сульфат коагулянта билан қўланилганда, оқава сувни тозалаш даражаси 94-98 фоизга етиши аниқланган ва усулнинг принципиал технологик схемаси тавсия этилган.
    7. Олинган сорбентларни кимёвий, физик-кимёвий ва сорбцион хоссалари таҳлили асосида саноатда қўлланиш соҳалари аниқланган ҳамда уларни саноат сувларини тозалаш ва юмшатишда “Қўнғирод сода заводи” АЖ, “Бектемир спирт - экспериментал заводи” АЖ ва “Узметкомбинат” АЖда қўлланишига тавсия этилган.

    Шухрат Муталов
    1-82
    64   19
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунё бўйича тсрмитлар томонидан кслтирилаётган зарар йилдан-йилга ошиб бормокда. «Ғарбий Африкада тсрмитларнинг биноларга кслтираётган зарари жорий таъмирлаш учун сарфланадиган маблағнинг 10% ни ташкил қилса, АҚШда тсрмитлар кслтираётган зарар йилига 1,5 млрд., дунё бўйича эса 20 млрд, долларни ташкил этади»1.
    Тсрмитлар тарихий-маданий обидалар, стратсгик аҳамиятга эга объсктлар, гидротехник иншоотлар, аҳоли турар жойлари ва маъмурий бинолардаги ёгоч конструкция курилмаларига жиддий зарар кслтиради. Биргина 100 см3 ҳажмдаги 25 минг дона термитдан иборат бўлган битта оила бир йил давомида ўртача 50 минг см3 ҳажмли турли кўринишдаги целлюлозани истъсмол қилади. Шунингдек, углсроднинг глобал айланиши ҳамда атмосфсрада иссиқхона гази - углерод диоксиди концентрациясининг ошишига имкон яратади. Бу бевосита тсрмитларнинг ҳазм безлари, симбионт ферментлари ҳамда улардаги биокимёвий жараёнларнинг фаоллиги ҳисобига амалга ошади.
    Тсрмитларнинг яширин ҳаёт тарзи, экологик ташки муҳит омилларидан кучли ҳимояланганлиги, уяларида табақаларининг функционал ихтисослашганлиги ва кисқа муддатда ўз популяциясини қайта тиклай олиши уларга қарши кураш чораларини қўллашда қийинчилик туғдиради. Шундан кслиб чиқиб, тсрмитларнинг популяцион экологияси, умурткали-умурткасиз ҳайвонлар ва микроорганизмлар билан муносабатини аниқлаш ҳамда тсрмитлар микдорини назорат килувчи замонавий биологик кураш услубларини ишлаб чикиш муҳим аҳамиятга эга.
    Аҳоли турар-жой бинолари ва бошка иншоотларни тсрмитлар зараридан саклаб қолиш, уларнинг табиий шароитдан урбанлашган экотизимга кўчиб ўтиш ва тарқалиш сабабларини аниқлаш бўйича илмий-тадқикотлар старлича олиб борилмаганлигини таъкидлаш лозим. Бугунги кунда термит популяцияларининг тарқалиши ҳамда ҳазм безлари ва симбионт фсрмснтлари фаоллиги билан боғлиқ физиологик-биокимсвий жараёнларни аниқлаш, шунингдек тсрмитларда паразит-микроорганизмларнинг янги турларини топиш, патоген замбуруғ ва микроорганизмлар асосида заҳарли см-хўрак яратиш асносида тсрмитларга карши кураш усулларини янада такомиллаштириш долзарб муаммолардан ҳисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президснтининг 2013 йил 20 март ПҚ-1940-сон «2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш Дастури тўғрисидаги» карори ва Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 февраль 27-сон «Рсспубликада тсрмитларга карши кураш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа мсъёрий-ҳуқукий хужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Ўзбскистоннинг табиий ҳамда урбанлашган экотизимларидаги Anacanthotermes авлоди термитлар популяцияси экологиясини комплекс аниқлаш ва тсрмитлар сонини назорат қилишнинг самарали биологик усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    илк бор дунё фаунаси учун тсрмитларда нематоданинг янги Caenorhabditis sp. тури аникланган;
    Anacanthotermes авлоди термитлари сўлак безида лактаза фермента фаоллиги аниқланган;
    илк бор термит танаси, уя камсралари ва озиқасидан 24 турдаги замбуруғлар ажратиб олинган ва тур таркиби аниқланган;
    марокаш чигирткасидан ажратиб олинган, тсрмитларга карши курашда қўлланиладиган Beauveria tenella (Del) Siem BD-85 штаммининг вирулент-лиги оширилган;
    илк бор кунгабоқар пояси, Beauveria tenella (Del) Siem BD-85 ва Bacillus thuringiensis штаммлари асосида тсрмитлар микдорини бошқариш хусусиятига эга бўлган патогенли ем-хўрак яратилган.
    ХУЛОСАЛАР
    «Тсрмитлар популяцияларининг экологияси ва уларнинг табиий ҳамда урбанлашган экотизимлардаги аҳамияти» мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Узбекистан фаунаси учуй табиий ва урбанлашган ҳудудларда Anacanthotermes авлодига мансуб тсрмитларнинг икки тури - A. turkestanicus Jacobson, 1904 ва A ahngerianus Jacobson, 1904 учраши қайд этилди.
    2. Anacanthotermes авлоди термитларининг урбанлашган ва табиий экотизимлардаги популяцион экологияси ҳамда структураси аниқланди. Бундай экотизимларда тсрмитлар хастининг бевосита ва билвосита турли умурткасиз ва умуртқали ҳайвонларга боғлиқлиги қайд этилди.
    3. Урбанлашган экотизимларида тсрмитлар тарқалиши ва зарарлашининг асосий сабаблари аникланди. A. turkestanicus ва A. ahngerianus лар тарқалиш арсалларининг кенгайиб бориши экологик ҳамда антропоген омиллар таъсири билан изохланади.
    4. Тсрмитларнинг олигомсрларни ҳазм қилиши жараёнида уларда старлича самарали бўлган экзо- ва эндоцсллюлазалар тизими мавжудлиги аниқланди. Тсрмитларнинг ёғоч матсриалларини кўплабзарарлаш сабаблари улардаги сўлак, ичак бсзи карбогидразалари ва симбионт фсрмснтлар фаоллигининг юқори эканлиги билан изохланади.
    5. Барча термит табакалари сўлак бсзи таркибидаги карбоксиметил-целлюлаза ва целлобиазаларнинг фаоллик намоён этмаслиги аниқланди. Anacanthotermes авлоди учун илк бор тсрмитлар сўлак безидаги лактаза фермента фаоллиги кайд этилди.
    6. A. turkestanicus, A. ahngerianus термитларида 12 турдаги симбиотик хивчинлилар аниқланди. Anacanthotermes авлоди термитларининг хивчинлилар билан симбиотик алокаси улар орасида эволюцион таъминланган чамбарчас трофик ва метаболик муносабатлар мавжудлигини исботлайди.
    7. Термит, уларнинг камсралари, тупроқлари ва озукасидан 24 турдаги замбуруглар ажратиб олиниб, шундан Alternaria, Cladosporium, Stemphylium, Stachyhotry, Helminthosporium авлодларига мансуб турларнинг тсрмитлар озуқасини ҳазм қилишдаги аҳамияти аникланди.
    8. Илк бор дунё фаунаси учун тсрмитларда нсматоданинг янги Caenorhabditis sp. тури аникланди. Термит уяларида энг кўп Aspergillus, Beauveria ва Penicillium, Fusarium, Alternaria, Cladosporium микромицетлар авлоди вакилларининг учраши исботланди. Aspergillus flavus, Aspergillus orysae, Beauveria bassiana, Beauveria tenella, Scopulariopsis brevicaidis, Fusarium sp. культурал суюкликлари тсрмитлар учун 82% дан 100% гача патогенлиги билан изохланади.
    9. Bacillus thuringiensis гуруҳининг кристалл ҳосил қилувчи энтомопатоген бактсриялари A. turkestanicus га нисбатан антитсрмитлик фаолликни намоён этиши исботланди. Bacillus thuringiensis ЛМД ва ЛМЕ-22 штаммлари тсрмитларга нисбатан юқори даражада заҳарли эканлиги аникланди.
    10. Илк бор кунгабоқар пояси (Helianthus annuus) ва Beauveria tenella (Del) Siem BD-85, Bacillus thuringiensis штаммлари асосида тсрмитларга қарши самарали ва ўзига жалб қилувчи ҳамда улар микдорини назорат килиш хусусиятига эга бўлган патоген см-хўрак яратилди.
    11. Beauveria tenella (Del) Siem BD-85 замбуруғиасосида патогснли ем-хўрак таркибига кирган ва термитларга карши курашишга татбик этилган куруқ сочилувчан биологик масса олиш усули ишлаб чиқилди.

    Икрам Абдуллаев
    1-73
    65   10
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда кишлок хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг асосий омилларидан бири минерал ўғитлардан рационал фойдаланиш хисобланади. Шунинг учун қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан оптимал даражада таъминлаш долзарб муаммолардан бири бўлиб колмокда.
    Мустақилликга эришгандан кейин мамлакатимизда кимё саноатини модернизация килиш, техник ва технологик янгилаш, уни мустахкам хомашё базаси билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, жумладан, хукуматимиз томонидан фосфорит хом ашёси захираларини ўзлаштиришга дойр қарор ҳамда маҳаллий Жерой-Сардара конини босқичма-боскич фойдаланишга топшириш дастури кабул килинди. Натижада йилига 400 минг тонна маҳсулот ишлаб чикариш кувватига эга бўлган Қизилқум фосфорит комплексининг ишга туширилиши ушбу хомашё импортини қисқартиришга пойдевор яратган бўлса, 2014 йилда унинг бир йилда 716 минг тоннагача фосфорит концентратини тайёрловчи иккинчи навбати фойдаланишга топширилгач, мазкур махсулотнинг хориждан сотиб олинишига бутунлай чек қўйилди.
    Бугунги кунда жаҳон миқёсида паст навли фосфоритларни бойитишнинг янги усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада амалга оширилаётган илмий изланишларда нитрат кислотаси ва органик эритувчилардан фойдаланиб юкори сифатли фосфорит концентрати олиш технологиясини ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Паст навли фосфоритларини органик эритмалар иштирокида нитрат кислотали бойитиш технологиясини ишлаб чиқишда катор, жумладан, куйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: фосфат хом ашёсини кимёвий бойитишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш; юқори карбонатли фосфоритларини нитрат кислотаси билан бойитишда хосил бўладиган кальций нитратни органик эритувчилар ёрдамида ажратиб олиш жараёнини макбул шароитларини аниқлаш; кимёвий бойитилган сифатли фосфоконцентрат асосида фосфорли ўғитлар олиш технологияларини яратиш. Диссертация мавзусининг долзарблиги ушбу йўналишларда илмий изланишларни амалга ошириш билан изохланади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони ва Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини кисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат килади.
    Тадқиқотнинг мақсади Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотаси билан этанол иштирокида бойитиш, ҳосил бўлган кальций нитрат ва фосфоконцентратни каттик азоткальцийли селитра ҳамда комплекс фосфорли ўғитларга кайта ишлаш технологиясини яратишдан иборат.
    Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    биринчи маротаба МҚ фосфоритларини нитрат кислотаси билан кислота меъёри ва фосфоритнинг этанолга оғирлик нисбатига боғлиқ равишда бойитиб, ҳосил бўлган кальций нитратни этанол эритмаси билан ажратиб олиш мумкинлиги исботланган ва технологик тизими яратилган;
    нитрокальцийфосфат бўтқасини рНни 3 гача аммонийлаштириш орқали Р2О5 ни суюқ фазага йўқолишини тўлиқ бартараф қилиш усули ишлаб чиқилган;
    3 та учлик: Ca(NO3)2 - С2Н5ОН - Н2О; NH4NO3 - С2Н5ОН - Н2О; Ca(NO3)2-NH4NO3 - Н2О ва 3 та бинар Ca(NO3)2 - Н2О; NH4NO3 - Н2О ва С2Н5ОН - Н2О системаларидан иборат мураккаб таркибли Ca(NO3)2 - NH4NO3 - С2Н5ОН -Н2О системалардаги компонентларнинг ўзаро таъсирлашуви бўйича янги маълумотлар олиниб, улар асосида эрувчанлик диаграммалари курилган хамда карбонатли фосфоритларни нитрат кислотаси билан бойитиш жараёнида этил спиртини (ЭС) қўллаш мумкинлиги исботланган;
    аммоний-нитрат-кальцийли эритмасининг физик-кимёвий хоссалари аниқланиб, унга бентонит моддасини қўшиш оркали яхши товар хоссаларига эга бўлган донадор кальцийли селитра олиш мумкинлиги кўрсатилган;
    аммоний-нитрат-кальцийли эритмани СО2 ва NH3 ёрдамида NH4NO3 ва СаСО3 га конверсия қилишнинг мақбул шароитлари аникланган;
    кимёвий бойитилган фосфоконцентратни ЭФК, РК- ва NPK- ўғитларга қайта ишлаш асосида янги турдаги комплекс ўғитлар олиш технологияси яратилган.
    ХУЛОСА
    1. МҚ фосфоритларини кенг ҳарорат ва концентрация оралиғида этанол ёрдамида нитрат кислотали бойитишда ҳосил бўлган нитрокальцийфосфат бўтқасидан кальций ва аммоний нитратларини ажратиб олиш жараёнини асослайдиган 3 та учлик: Ca(NO3)2 - С2Н5ОН - Н2О; NH4NO3 - С2Н5ОН - Н2О; Ca(NO3)2 - NH4NO3 - Н2О ва 3 та бинар Ca(NO3)2 - Н2О; NH4NO3 - Н2О и С2Н5ОН - Н2О системаларидан иборат мураккаб таркибли Ca(NO3)2 - NH4NO3 - C2H.sOH - Н2О системасининг эрувчанлик диаграммаси тузилди. Мазкур диаграмма фосфат хом ашёсининг кальций модулини (СаО : Р2О3) инобатга олган холда экстракция жараёни технологик катталикларини ўзгартириш оралигини ва унинг парчаланиш шароитларини аниклаш имконини беради.
    2. Ҳар хил турдаги МҚ фосфоритларини. HNO3 меъёрини хом ашёдаги СаО ни парчалашга бўлган стехиометрия бўйича 30 дан 60% гача, ФХ : ЭС нисбати 1 : (3-10) оралиғида бойитиш жараёни ўрганилди. Масалан, таркибида (оғир. %): 18,70 Р2О5; 47,80 СаО; 15,30 СО2 ва СаО : Р2О5 = 2,56 тутган ОФУ ни HNO3 меъёри СаО ни парчалашга 40% (СаСО3 га 100%) ва ФХ : ЭС =1:5 нисбатда 26,19% Р2О5 ва кальций модули 1,52 га тенг бўлган фосфорит концентрата олинди. Суюқ фазага Р2О5 йўколишини бартараф қилиш учун нитрофосфатли спиртли суспензияни (НФСС) суюқ ва қаттик фазаларга ажратишдан олдин уни pH = 3 гача NH3 билан нейтраллади. Бу бойитиш учун HNO3 нинг анча юқори меъёрини ишлатиш ва шу оркали хом ашёдаги СаО : Р2О5 кўрсаткичини пасайтириш имконини берди. Кислота меъёрини хом ашёдаги СаО га нисбатан 40-80% оралиғида ўзгартирилди. Ҳар хил турдаги Қизилқум фосфоритларини бойитиш учун HNO3 сарфини тежашни инобатга олган ҳолда унинг мақбул меъёри сифатида 50% ни, ФХ : ЭС нисбатини эса 1 : 5 деб хисоблаш мумкин. ММ учун эса 60% ли меъёр мақбул деб ҳисобланди. Масалан, 17,52% Р2О5; 47,53% СаО; 15,23% СО2 ва СаО : Р2О5 = 2,71 тутган ОФУ ни 50% меъёрли HNO3, нитрокальцийфосфат бўтқаси pH = 3 ва ФХ : ЭС =1:5 нисбатда бойитилганда (огир. %): Р2О5умум -26,20; СаОумум. - 38,25; СО2 - 2,80 ва СаО : Р2О5 = 1,46 таркибдаги фосфоконцентрат олинди. Бунда фосфоконцентратга Р2О5 чиқиш унуми 100% ни ташкил этади.
    3. Ca(NO3)2 - NH4NO3 - C2H5OH - H20 4-компонентли системанинг эрувчанлик диаграммасини қўллаш орқали АНКСЭ дан спиртни регенерация қилишнинг назарий таҳлили ўтказилди. Ҳарорат ва босимга боғлиқ равишда АНКСЭ дан ЭС нинг ҳайдалиш тезлиги аниқланди. 0,3 атм. босимли вакуумни қўллаш ЭС нинг хайдалишини кисқа вакт ичида (80°С да 60 дакиқа) амалга оширишни таъминлайди. АНКСЭ дан ЭС ни регенерацияси ўтказилди, унда ЭС нинг циклга қайтиш даражаси 98-99% га етди. Ҳайдаш жараёнидан кейин 50% Ca(NO3)2, 3,02% NH4NO3 тутган аммонийлаштирилган нитраткальцийли эритма (АНКЭ) олинади.
    4. Ca(NO3)2 ва NH4NO3 концентрациясига боглик равишда дастлабки ва маҳсулот кўринишдаги АНКЭ нинг физик-кимёвий хоссалари ўрганилди. АНКЭ нинг 53,02-65,71% концентрациялари оралигида уларнинг кристалланиш харорати (-75)-И2,0°С оралигида бўлади, бу уларни бахорги-ёзги мавсумларда суюқ азоткальцийли ўғитлар сифатида қўллашга имкон беради. АНКЭ яхши реологик хоссаларга эга бўлди. АНКЭ донадорланган кальцийли селитрага қайта ишланди. Унинг хоссаларини яхшилаш учун қўшимча сифатида турли жойлардаги конлардан олинган бентонитлар қўлланилди. Ca(NO3)2 : Бентонит = 100 : 6 нисбатда олинган махсулотларда азот микдори 14,49-14,69% оралигида бўлади. АНКЭ ни аммоний карбоната ёрдамида NH4NO3 ва СаСО3 га конверсия қилиш жараёни ўрганилди. Тадкиқот натижалари асосида конверсия жараёнини олиб боришнинг макбул шароитлари сифатида қуйидаги параметрларни тавсия қилишга имкон берди: кальций нитрати эритмаси концентрацияси - 37%; аммоний карбоната меъёри стехиометрия бўйича - 120%; конверсия харорати - 70°С; аралаштириш вақти -120 дақиқа. Бунда кальций нитратининг конверсияланиш даражаси - 99,94%, олинган аммоний нитрат эритмаси концентрацияси - 45%.
    5. Қизилқум фосфоритларини этанол иштирокида нитрат кислотаси билан бойитишнинг ишлаб чикилган технологияси лаборатория модел курилмасида ва «Самаркандкимё» АЖ тажриба курилмасида синовдан ўтказилди. Бойитиш жараёнининг моддий оқими ва тизими тузилди. Тизим хом ашёни нитрат кислотаси билан парчалаш, нитрокальцифосфат бўткасини кальций нитратнинг айланма спиртли эритмаси билан репульпация қилиш, суспензияни аммиак билан нейтраллаш, нам фосфоконцентратни кальций нитратнинг айланма эритмаси ва спирт билан икки марталик ювиш, шунингдек тайёр маҳсулотни қуритишни ўз ичига олади.
    6. Таркибида 26,20% Р2О5 бўлган кимёвий бойитилган фосфоконцентратдан дигидратли усулида H2SO4 меъёри - 103%, айланма ЭФК концентрацияси - 15% Р2С>5 ва С : Қ = 3 : 1 нисбатида Кпарча.Паниш = 98,73%; Кювиш = 98,57%, Кчиқим = 92,87%, фильтрланиш тезлиги 1312 кг/м2-соат, фосфор кислотасини Р2О5 бўйича концентрацияси эса 20,19% ларни мақбул катталиклар деб олинди. Қуритилган фосфогипс таркибида эса СаОумум ; SO3yMyM; Р2О5умум ва Р2О5сувэрув микдорлари мос равишда 31,21; 43,23; 1,43 ва 0,27% ни ташкил этади. Нам фосфоконцентрат, кристалл ҳолатдаги калий хлориди ва аммиакли селитрани аралаштириш йўли билан озуқа моддалари катта ораликда бўлган РК- ва NPK-ўғитлар олиш жараёни ўрганилди ҳамда МҚ фосфоритларини нитрат кислотаси ёрдамида комплекс қайта ишлашнинг блок-тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга тавсия килинди.
    7. 1000 тонна Қизилқум фосфорит рудасини қайта ишлаш асосида ЮКФК ва кимёвий бойитилган фосфоконцентрат ва улар асосида аммофос ишлаб чиқаришларининг иқтисодий ҳисоблари амалга оширилди. Ҳисоблар шуни кўрсатдики, бир тонна ЮКФК таннархи 206155 сўмни, кимёвий бойитилган фосфоконцентратнинг эса 149657 сўмни ташкил этиб, у 56498 сўмга арзондир. 1000 тонна фосфорит рудасини бойитишда 433,94 тонна ЮКФК, кимёвий бойитишда эса 668 т фосфоконцентрат олинади. Улардан мос равишда 258255469 ва 397434406 сўмга тенг бўлган 235,1 ва 361,8 тонна аммофос ишлаб чиқарилади, яъни, қўшимча равишда 139 млн. 179 минг сўм қийматдаги маҳсулот олинади.

    Зулфикахар Дехканов
    1-78
    28   4
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунёда атроф-мухитнинг глобал равишда ўзгариши мураккаб вазиятларни юзага келтирмокда. Шулардан бири антропоген ландшафтларни кушлар томонидан биозарарланишидир. Масалан, «хозирда Австралия боғдорчилигида қушларнинг йиллик зарари 300 миллион долларни, Африка мамлакатлари ғаллачилик, узумчилик хўжаликларида эса 87,3 миллион долларни ташкил этмокда, ҳар Йили самолётлар билан кушлар ўртасида 4000 якин тўқнашувлар содир этилади»1. Шу жиҳатдан, кушлар келтириб чиқарадиган биозарарланишларни аниқлаш, уларни олдини олиш ва карши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эта.
    Мустақилликдан сўнг мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларини тубдан ислоҳ килишга катта эътибор каратилиб, бу борада айниқса агросаноат тизимининг асосий бўғини ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига алоҳида урғу берилди. Мазкур йўналишни самарали ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини турли биозарарланишлардан, шунингдек қушлар келтириб чиқарадиган биозарарланишдан ҳимоялаш ва бу борада безарар воситаларини ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, улар самарадорлигини ошириш борасида натижаларга эришилди.
    Бугунги кунда жаҳонда антропоген ландшафтлар кўламининг ортиши ва кушларнинг уларга мойиллиги турли иқтисодиёт тармоқларини, айниқса қишлоқ хўжалиги соҳалари ва ҳаво транспорти объектларини кушлар томонидан зарарлаш даражасини ортишига сабаб бўлмоқда. Бу ўринда антропоген ландшафтлар шароитида кушлар томонидан галлачилик, боғдорчилик, узумчилик, бундан ташқари асаларичилик хўжаликларига етказилаётган иктисодий биозарарланишлар мохияти, унинг эколого-технологик табиати, прототип ва аналогларини очиб бериш, зарарни камайтириш йўлларини излаб топиш, шунинг билан биргаликда аэропорт ҳудудларида кушларни хулқ-атворини бошкариш асосида самолётлар билан кушлар ўртасидаги тўкнашувларни олдини олишнинг эко-технологик системаларини яратиш ва уларни такомиллаштириш долзарб муаммолардан биридир. Қушлар томонидан келтириб чикариладиган биозарарланишлар ва уларнинг олдини олишда экотехнологик усулларни такомиллаштириш бўйича тадкикотларни амалга ошириш қуйидагича изохданади: алохдда ва дифференциал ёндашиш асосида мухим хўжалик объектларини (қишлоқ хўжалиги, авиация, саноат ва электр тармоқлари ва х.к) кушларни ўзига жалб қилишининг экологик сабабларини аниқлаш; кушларнинг акустик сигнал системалари табиати ва репеллент сигналарининг юқори кульминацион нуқтасини аниқлаш; акустик репеллент имитаторларини синтез килиш ва интерспецифик таъсир этиш механизмини яратиш; кушлар келтириб чиқарадиган биозарарланишларни олдини олишда биотехнологик системалар мажмуасини асослаш; кушлар хулк-атвори ва сезги органларининг хусусиятлари асосида улар зараридан химояланишнинг самарали эко-технологик усулларини ишлаб чикиш ва амалиётга жорий этиш.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январ ПФ-3709-сон «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иктисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабр ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислох килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 октябрдаги 294-сон «Фуқаро авиациясини янада ривожлантириш «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси молиявий ахволини яхшилаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади кушлар томонидан содир этилаётган биозарарланишларни аниклаш ва уларнинг олдини олишда эко-технологик усулларни такомиллаштиришдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмин янгилиги қуйидагилардан иборат:
    қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари ва аэродром худудларида кушлар томонидан келтириб чиқариладиган биозарарланишларнинг даражаси ва динамикаси аникланган;
    чуғурчикдар популяцияси ва турлараро акустик-коммуникатив муносабатларда акустик сигналларнинг муҳим биологик аҳамияти ҳамда чумчуксимонлар акустик репеллент сигналларининг филогенетик негизи аникланган;
    биоакустик изланишлар натижасида илк бор тилла ранг куркунак (Merops apiaster L.) ва кўк куркунак (Merops superciliosus L.) репеллент сигналларининг юкори босқичи - офат сигналари мавжудлиги топилган ва бу репеллент сигналлар воситасида куркунакларни асаларичилик хўжаликларидан чўчитиб ҳайдаш усули илмий асосланган;
    илк бор майна офат сигналларининг кушларга турлараро - интерспецифик таъсир этиши аникланган;
    аэродром территориясида кушларнинг самолётлар учун хавфли миграцияси ва ваэиятларини прогноз килишнинг эко-технологик услублари ишлаб чиқилган;
    илк бор Ўзбекистон шароитида кушлар сенсор тизимларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда оптико-акустик репеллент мажмуа яратилган.
    ХУЛОСАЛАР
    «Ўзбекистонда кушлар келтириб чиқарадиган биозарарланишлар ва уларнинг олдини олишда эко-технологик усулларни такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Иқтисодиётнинг турли тармоқларига кушлар келтириб чикарадиган биозарарланишларнинг характери уларнинг экологик мутаносиблиги, этологияси, миграция хусусиятлари ва синантроплигига боглик эканлиги билан исботланади.
    2. Қишлоқ хўжалиги тармокларида кушларнинг зарар спектори узумчиликда 17-19%, богдорчиликда 31-86%, бугдой 7,6-8,3%, шоли 2,1-3,4%, ок жўхори далаларида 33-42%, локал селекция, уругчилик тажриба майдонларида 45-100% эканлиги кушларнинг мавсумий ҳаёт тарзига боғлиқ эканлиги билан асосланади.
    3. Аэродромлар шароитида хар хил систематик гурухга мансуб 30 дан зиёд куш турларини самолётлар билан тўқнашуви ва улар мавсумий характерга эга бўлиб, бу ҳолат баҳорги ва кузги миграциялар, уялаш учун кулай шароитлар, ёзда ёш куш популяцияларининг аэродром худудида кўплаб учраши билан изохданади.
    4. Қушлардаги альтуристик феъл-атвор хўжалик объектлари учун зарарли куш популяцияларининг баркарорлигини таъминлаши, импритинг эса бундай объектларни кушлар томонидан тўғридан-тўғри зарарлашидаги ахамияти билан боғлиқлиги тасдикланади.
    5. Майнанинг офат сигналлари ва йиртқич кушлар тур чакирикларининг кушларга интерспецифик таъсир этиши товуш спектрал-вақтли параметрларининг яқинлиги, принципиал ўхшашлиги, частотали модуляцияларининг оддийлиги, сигналнинг ҳосил бўлиш механизмининг содда эканлиги билан изохданади.
    6. Акустик репеллент сигналлари спектрал-вактли структурасини тахлил килишнинг тезкор усули чумчуқсимонларнинг акустик репеллент сигналларини умумий бир филогенетик негиздан тараққий этганлиги ва офат сигналлари имитонини аниклаш имконини беради.
    7. Илк бор тилла ранг ва кўк куркунаклар акустик репеллент сигналларининг энг юкори кульминацион нуктаси - офат сигналлари мавжудлиги кайд этилди ва бу сигналлар ёрдамида асаларичилик хўжаликларида улар зарарини камайтиришга эришилади.
    8. Мухим хўжалик объектлар ҳудудида зарар етказувчи кушларнинг феъл-атворини бошкаришда фаол биотехник системалар қўлланилиши билан биргаликда экологик ёндашиш ва реал хавф-хатар вазиятлари яратиш асосида акустик репеллент сигналлари самарадорлигини оширишга эришилади.
    9. Иктисодиёт тармокларида кушлар келтириб чикарадиган биозарарланишларни камайтириш бўйича тадбирлар тизими ишлаб чиқилди ва кушларни чўчитиб хайдаш учун мўлжалланган «Оптик репеллент курилма» ва «Оптико-акустик репеллент мажмуи» тавсия этилади.
    10. Қушларни чўчитиб ҳайдашда «Оптик репеллент курилма» ва «Оптико-акустик репеллент мажмуи» комбинациялашган ҳолда ишлатилганда аэродромда 80%, шаҳар биноларида 90-95%, электр тармоқларида 100%, боғдорчилик ва узумчиликда 80%, асаларичиликда 70% ва донли экинлар майдонларида 60% самара бериш имконини беради.

    Абдурашид Жабборов
    1-77
    41   17
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда қурғоқчил ва шўрланган тупроклардаги ўсимликлар мослашувининг биокимёвий ва экологик хусусиятларини аниклаш хамда шу асосда уларни иқтисодиёт тармокларида фойдаланиш долзарб муаммолардан биридир. Бугунги кунда курғокчиликка ва шўрланишга чидамли ўсимликларнинг қарийб 700 тури доришунослик ва фитомелиорация ишларига кенг жалб қилинган1.
    Ўзбекистон мустакилликка эришгандан кейин республикамизнинг кам ўрганилган ҳудудларидаги ўсимликлардан амалиётда, хусусан фитомелиорант ва доривор хом ашё сифатида фойдаланиш, уларни мухофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида, муайян натижаларга, жумладан Орол денгизи сувидан бўшаган худуд - Оролкумнинг биологик ресурс имкониятларини аниклаш, уларни тиббиёт, фармацевтика ва кимёвий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида қўллаш, Оролкум ўсимлик захирасидан биологик фаол бирикмалар ажратиб олишда фойдаланиш борасида натижаларга эришилди.
    Бугунги кунда дунёда экологик инкирозга учраган худудлардаги биологик ресурсларни таснифлаш, стресс омилларга мослашишининг биокимёвий, физиологик ва экологик тамойилларини аниклаш, мавжуд ресурслардан инкирозга учраган ерларни тиклашда фойдаланиш мухим аҳамият касб этади. Айниқса, Орол денгизининг куриган худудларидаги ўсимликларнинг биокимёвий, молекуляр-биологик ва экологик хусусиятларидаги ўзгаришларни асослаш, замонавий усуллар ёрдамида уларни ДНК маркерлари оркали аниклаш ва улардан фойдаланиш долзарб муаммолардан биридир. Орол денгизининг куриган ҳудудларидаги ўсимликларнинг молекуляр-биологик ва экологик хусусиятларини аниклаш бўйича тадқикотлар куйидагича изохданади: Жанубий Оролкум худудидаги ўсимлик турларини аниклаш; уларнинг ДНК баркодини амалга ошириш; биокимёвий усуллар орқали ўсимликларнинг ташқи муҳитга мослашишини исботлаш; ўсимликларнинг кимёвий таркибини аниқлаш; ажратилган моддаларнинг бактерияларга карши фаоллигини аниқлаш; ўсимликларни самарали фитомелиорация ишлари учун экологик гурухдарга ажратиш; кўчма кумлар ва шўрҳокликларни тўхтатиш мақсадида олинган натижаларни амалиётга жорий этиш.
    Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги №363-сон «Орол денгизи ҳавзаси худудида экологик ҳалотнинг окибатларини енгиллаштириш борасида хамкорликни ривожлантириш» Халкаро конференция доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги №ПҚ-2731-сон «2017-2021 йилларда Орололди минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисидаги» қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Орол денгизининг жанубий куриган худудларидаги ўсимликларнинг биокимёвий, молекуляр-биологик ва экологик хусусиятларини аниклаш хамда уларнинг ресурс имкониятларини баҳолашдан иборат.
    Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    Жанубий Оролқум ҳудудида 220 юксак ўсимлик турлари (шундан 130 тури илк бор) ўсиши аниқланган ва мазкур ҳудуд ўсимликлари Эрон-Турон флораси замирида пайдо бўлганлиги исботланган;
    ўсимлик турларининг таркибидан 38 та, тупроқ таркибидан 37 та кимёвий элементларнинг микдори, рений элемента ўсимлик таркибида аниқланган ҳамда ҳудудда таркалган ўсимлик органлари таркибидаги эркин аминокислоталар микдори аникланган, фенилаланин ва пролиннинг ўсимликларнинг стресс омилларга мослашишидаги роли исботланган;
    Орол денгизининг куриган тубида таркалган ўсимликларнинг оқсил-пептид компонентлари ажратилган ва уларнинг инсон организми учун патоген ҳисобланган бактерияларга қарши антибиотик потенциалга эга эканлиги исботланган;
    илк бор Atriplex pratovii ўсимлиги rbcL генининг 488, 537 ва 811 жуфт нуклеотиддан, matK. генининг 283, 403 ва 804 жуфт нуклеотиддан, psbB-psbH регионининг 577 жуфт нуклеотиддан иборат кетма-кетлиги аникланган ва секвенс натижалари EMBL-EBI маълумотлар базасига киритилган;
    илк бор Atriplex pratovii ўсимлигининг Atriplex туркуми бошка турларидан фарқ қилиши молекуляр-генетик жиҳатдан исботланган ва Atriplex pratovii ўсимлигининг rbcL, matK генлари бўйича турлараро ва туркумлараро молекуляр филогенияси ишлаб чиқилган;
    ўсимлик турлари экологик гуруҳларга ажратилган ва уларнинг биоиндикация хусусиятлари асосланган.
    Хулосалар
    «Орол денгизининг суви куриган ҳудудларидаги ўсимликларнинг молекуляр-биологик ва экологик хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Жанубий Оролкум худудида 220 та юксак ўсимлик турлари (шундан 130 тури илк бор) ўсиши ва кенг таркалган ўсимликларнинг кимёвий элементлар, эркин аминокислоталар ва оқсил-пептид компонетлари аниқланди. Ҳудудда 5 та ноёб тур - Rosa majalis, Tulipa biflora, T. buhseana, Crambe eden tula, Artemisia austriaca ва битта эндем - Atriplex pratovii ўсимлик учраши қайд этилди. Жанубий Оролқум флорасининг Эрон-Турон флораси замирида пайдо бўлганлиги исботланди.
    2. Турли систематик бирликларга мансуб 24 та ўсимлик турларининг таркибидан 38 та кимёвий элементнинг микдори аникланди. Ноёб кимёвий элементларнинг ўсимлик органларида тўпланаётганлиги ҳамда рений элемента ўсимлик таркибида учраши исботланди. Тупрок таркибида 37 та кимёвий элементнинг микдори аникланди. Ушбу натижалар экосистемадаги биологик хима-хиллик ва ундаги ҳаётий циклига боглик тупрок таркибидаги кимёвий элементларнинг микдори мавсумий ёки йиллар давомида ўзгариши ва бу адаптацион жараёнларнинг бошкарилувида кечишини кўрсатди.
    3. Урганилган худудда таркалган 15 тур ўсимлик органлари таркибидаги эркин аминокислоталар микдори аникланди ва уларнинг ўсимликларнинг стресс омилларга мослашишидаги роли исботланди. Оролкум худудида таркалган Tamarix hispida, Limonium otolepis, Halostachys belangeriana, Haloxylon aphyllum ва Artemisia diffusa ўсимликларидаги эркин фенилаланин ва пролиннинг микдори мазкур турларнинг Қуйи Амударё ва Устюрт худудлари популяцияларидаги турларга нисбатан сезиларли даражада юкори эканлиги билан изохданади.
    4. Биокимёвий усуллар орқали аникланган айрим макроэлементлар, эркин аминокислоталар ва иккиламчи метаболитлар микдорининг ортиши ўсимликларнинг экологик таърифига боглик улардаги мослашувчанлик механизми тасдикланди.
    5. Орол денгизининг куриган тубида таркалган ўсимликлардаги оқсил-пептидлар инсон организми учун шартли патоген бактерияларга қарши антибиотик потенциалга эга. Tamarix ramosissima, Alhagi pseudalhagi, Limonium otolepis, Peganum harmala, Nitraria schoberi каби ўсимликлар захира сифатида янги авлод дори воситалари ишлаб чикариш учун тавсия этилади.
    6. Илк бор Atriplex pratovii ўсимлигининг ДНК баркоди учун маркер генларининг қисмлари секвенс қилинди: rbcL генининг 488, 537 ва 811 жуфт нуклеотиддан, matK. генининг 283, 403 ва 804 жуфт нуклеотиддан, psbH-psbH регионининг 577 жуфт нуклеотиддан иборат кетма-кетлиги аникланди.
    7. Илк бор Atriplex pratovii тури Atriplex туркуми бошқа турларидан фарк килиши молекуляр-генетик жиҳатдан исботланди. Илк бор Atriplex pratovii ўсимлигининг rbcL, matK. генлари бўйича турлараро ва туркумлараро молекуляр филогенияси ишлаб чиқилди. Ўрганилган турнинг A.canescens, A.spongiosa, A.laciniata турларига жуда яқинлиги, A.glauca, A.centralasiatica, A.rosea, A.coriace, A.leucoclada турига нисбатан яқинлиги (битта полиморфизм бўйича фарк қилиши), A.voucher туридан эса кескин (rbcL гени бўйича 8 та, matK. гени бўйича 40 полиморфизми) фарк килиши аникланди. rbcL гени бўйича A. pratovii турининг шу жумладан, Atriplex туркумининг Chenopodiaceae оиласи туркумлари ичида Cremnophyton туркумига (С. lanfrancoi) энг яқин эканлиги исботланди. matK, гени мазкур туркум ва унга якин туркум турларининг ДНК баркоди учун номзод ген сифатида фойдаланиш тавсия килинади.
    8. Жанубий Оролкум худудида таркалган 66 турдаги ўсимлик турларини тупрокнинг механик таркиби, шўрланиши, намлик даражаси ва сувга талабчанлигига боглик экологик гурухларга ажратилди.
    9. Шўрланган тупроқларнинг ўсимликларнинг билан қопланиши майдонларнинг олдин галофит ўсимликлар томонидан ишгол килингандан кейин псаммофит ўсимликлар билан қопланиши хисобига босқичма-босқич табиий қонуният асосида бориши исботланди. Ландшафт шу жумладан, ўсимликлар копламининг шаклланиш даражаси (сони ва хилма-хиллиги) денгизнинг олдинги туб киргогидан сувга (Орол денгизига) томон камайиб боради.
    10. Оролкумнинг истикболли ўсимлик турлари геологик кидирув ишлари учун тавсия килинди ва улар асосланилди: галофит ўсимлик вакиллари Limonium otolepi, Salsola dendroides - никель элементининг индикатори; псаммофит ўсимлик вакиллари Carex physodes, Alhagi pseudalhagi - олтин элементининг индикатори; гипсофит ўсимлик вакиллари Atraphaxis spinosa, Anabasis salsa,Camphorosma monspeliaca - европий элементининг индикатори. Salsola туркуми турлари (Chenopodiaceae оиласи) органлари таркибида рений кимёвий элементининг тўплаши аникланди.
    11. Усимликларнинг ташқи мухитнинг ўзига хос шароитларига мослашувчанлигининг биокимёвий хусусиятлари асосланилди. Истикболли ўсимлик турлари (Climacoptera aralensis, Limonium otolepis, Atriplex pratovii, Salsola dendroides, S.orientalis, S.richteri, Kalidium capsicum, Halostachys belangeriana, Tamarix ramosissima, T.hispida, Nitraria schoberi, Lycium ruthenicum, Haloxylon aphyllum) фитомелиорация ишларида фойдаланиш учун тавсия этилди.

    Санжар Шеримбетов
    1-64
    49   11
  • This article explores the evolution of accounting practices in agricultural enterprises in Andijan, Uzbekistan, a region pivotal to the country's agricultural output. It traces the development of accounting from the Soviet era's basic bookkeeping systems to the adoption of modern practices aligned with international standards. The article highlights key challenges faced during the transition to a market economy, including a shortage of skilled accountants, high costs of technology adoption, and regulatory compliance issues. It proposes solutions such as capacity building, financial literacy programs, and the development of sustainability reporting standards. The paper concludes by discussing the future prospects of accounting in Andijan's agricultural sector, emphasizing the importance of continued modernization and the adoption of innovative practices to ensure growth, competitiveness, and sustainability
    Abdurauf Abdullayev
    27-31
    37   19
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда қандли диабет касаллиги деярли барча мамлакатлар соғлиқни саклаш миллий тизимининг биринчи даража аҳамиятига эта муаммоларидан бири саналади. Бугунги кунда ушбу касаллик билан огриганлар сони 266 миллионга тенг бўлиб, 2025 йилда эса 350 миллионга етиши қайд қилинмокда. Касалликнинг келиб чиқиши, ривожланиши нафакат тиббий ва ижтимоий, балки яна экологик муаммолар билан алоқадордир. Шунга кўра, ҳудуднинг экологик шароитларини инобатга олган ҳолда аҳолини қандли диабет билан касалланишини аниқлаш долзарб аҳамият касб этади.
    Жаҳонда аҳоли орасида қандли диабетни келиб чиқиши ва ривожланишининг турли жиҳатлари замонавий тиббиётда эрта ташҳислаш ва даволашнинг самарадор усулларини ишлаб чиқиш ва тадбик килишдаги ютуқларга боғлиқ бўлмаган ҳолда кузатилмокда. Бу албатта, касалликни келиб чиқишини турли миллат популяцияларининг касалликка генетик мойиллиги ва экологик омиллар билан боғликдир. Бундан ташқари, сўнгги замонавий тиббий-ижтимоий тадқиқотлар қандли диабет касаллигининг юзага чиқиши ва ривожланишида атроф-муҳит ва антропоген омиллар ўрнининг алоҳида аҳамиятга эгалигини тасдиқламокда. Шу жиҳатдан, қандли диабетни билан касалланиш кўрсатгичпари билан атроф-муҳит ҳолати ўртасида микдорий боғлиқликни аниқлаш ва ҳудудда аҳолини қандли диабет билан касалланишини прогнозлашнинг экологик тамойилларини ишлаб чиқиш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
    Республикамиз мустақилликка эришгач тиббий-ижтимоий соҳада кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, республикамизнинг қатор худудлари, хусусан Жанубий Оролбўйи минтақаси аҳоли орасида эндокрин касаллиги - қандли диабетни ташхислаш замонавий усулларини жорий этиш ва даволашнинг самарадор воситаларини тадбик этиш борасида ютуқларга эришилди. Шунингдек, аҳолини кандли диабет билан касалланишини прогноз килишнинг экологик тамойилларини ишлаб чиқишга етарлича эътибор каратилмаган. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги' «Орол денгизи халокатини аҳолининг хаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш» ҳамда «аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичларини пасайиши ва умр узайишини таъминлаш» вазифалари алоҳида белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиқкан холда, жумладан, Жанубий Оролбўйи худуди аҳолисининг экологик яшаш шароитлари ва кандли диабет I типининг тарқалганлиги орасида боғлиқликни аниқлаш ва комплекс экологик тахлиллар асосида кандли диабет билан касалланишни прогнозлашга каратилган илмий-тадкиқотларни ташкил этиш назарий ва амалий ахамиятга эга.
    Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 255-сон «Орол фожиаси окибатларини юмшатиш, кайта тиклаш ҳамда Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2015-2018 йилларга мўлжалланган комплекс Дастури тўғрисида»ги карори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ2731-сон «2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги карори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Оролбўйи аҳолисининг қандли диабет билан касалланишини прогноз қилишнинг экологик тамойилларин ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    Жанубий Оролбўйи экологии ҳолатини аҳолини I тип қандли диабет билан касалланишга таъсири баҳоланган;
    аҳолиси орасида яшаш ҳудудининг экологик ҳолатини ҳисобга олган холда I тип кандли диабетнинг эпидемиологии кўрсатгичлари (тарқалганлиги, касалланиш даражаси) аниқланган;
    Оролбўйи аҳолиси орасида ҚД ривожланишининг инициациясига антропоген ифлосланиш юқори даражаларининг таъсири очиб берилган;
    илк бор Жанубий Оролбўйи шароитида аҳолининг қандли диабет билан касалланишини прогнозлашнинг экологик тамойиллари ишлаб чиқилган.
    Хулосалар
    “Жанубий Оролбўйи аҳолисининг кандли диабет билан касалланишини прогноз килишнинг экологик тамойиллари” мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар тақдим этил ди:
    1. I тип КД билан касалланиш динамикасида иккита даврни ажратиш мумкин: 1) 2000-2007 йиллар - муайян даражада баъзи-бир ҳаракатга келтирувчи фурсатлар билан кечган баркарорлик даври; 2) 2008 йилдан ҳозирги давргача - ахолининг секин, бирок доимий касалланишининг ўсиш даври. Экспоненциал тренд Жанубий Оролбўйи аҳолиси ўртасида ҚД билан касалланиш кўрсаткичларини ўсиш суръатларини ошишини кўрсатади.
    2. Болалар ва ўсмирлар касалланиши ўсиши суръатларининг чизиқли тренд динамикасини солиштирма таҳлили шуни кўрсатдики, беморларнинг мазкур ёш категорияси юқори ўсиш суръатларига эга. Болалар аҳолиси касалланиши даражасининг ортиши йилига (4,06%) ўсиш суръати хисобига рўй бериб, бу ерда шунингдек йиллик ўсиш 2,8% ни ташкил қилган доимий ўсиш суръатлари кузатилган.
    3. Экологик ноқулай ҳудудда туғилган ва яшовчи нафақат катталар, балки болалар организмига пестицид нагрузканинг ошиб бораётган ҳиссасидан гувоҳлик беради ва бу эхтимол 7,24% ҳолларда I тип ҚД ривожланиши инициацияси билан ошқозон ости бези эндокрин функциясининг бузилиши ўртасида экологик богликлик мавжудлигини кўрсатади.
    4. Республиканинг очиқ сув ҳавзаларига тўкиладиган окава сувлар таркибида ифлослантирувчи моддаларнинг ортиқча даражадаги улуши, шунингдек давлат стандартларга мос келмайдиган ичимлик сувиниг сифати республиканинг текширилган ҳудудларида I тип ҚД пайдо бўлишига ўз таъсирини оширмокда ва унинг ривожланишига туртки бўлмокда (2,34% дан 4,35% гача).
    5. Ташки муҳит ноқулай омилларининг I тип ҚД эпидемиологик кўрсаткичларига таъсирининг улуши экологик юкламанинг кучайиши билан ошиб бормокда. Қорақалпоғистоннинг кўриб ўтилган худудларидан экологик шартли равишда атроф муҳит ҳолати яхши деб ифлосланиши ўртача ва паст марказий ва жанубий туманлар, муҳит холати экологик жихатдан нокулай, ифлосланиши юкори бўлган Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари мавжуд.
    6. Фазовий жиҳатни хисобга олган холда, минтақадаги тиббий-экологик вазиятни баҳолаш ва прогнозлашни мониторинг ёндашувларидан тўғри фойдаланиш экологик ахборотни моделлаштиришнинг кўп вариантли йўлларини амалга ошириш заруриятини белгилайди ва ахборот технологияларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда болалар ва ўсмирлар саломатлиги ҳолатига таъсир қилувчи атроф-муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги муаммоларни ечиш учун мазкур йўналишнинг истиқболлигини белгилаб беради.

     

    Гоззал Таумуратова
    1-45
    110   14
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Инсоният тарақкиёти турмуш даражасининг пасайишига сабаб бўлувчи иқлим ўзгаришлари, экологик тизимнинг бузилиши, сув ва ҳаво ҳавзаларининг ифлосланиши, ерларнинг чўлланиши ва шўрланиши каби глобал экологик муаммолар билан юзма-юз келган ҳозирги даврда инсон ва табиатнинг ўзаро таъсири масалалари тобора кўпроқ эътиборни ўзига жалб килмокда. XXI аср чегарасида юзага келган вазиятдан чиқиш мақсадида сайёрамиздаги экологик тахдидларларга карши кураш вазифаларини камраб олган Баркарор тарақкиёт концепцияси ишлаб чикилди.
    Сайёрамиздаги экологик муаммоларнинг кучайиши инсонийлик инкирозининг оқибатларини ифода этиб, экологик муаммоларнинг ижтимоий устуворлиги барча йўналишлардаги тадқиқотларни экологик йўналтиришни қатъий белгилаб берди. Бунинг натижасида атроф-мухит тарихи - ҳозирги даврда халқаро илмий ҳамжамиятда ҳам, МДҲ давлатлари, хусусан Ўзбекистонда хам ўзига хос замонавий назарий-методологик базага асосланиб ривожланаётган мустақил йўналишларидан бирига айланди. Замонавий тарихий тадқиқотлар совет даврида маъмурий-буйрукбозлик тизимига асосланган иқтисодий сиёсат юритилиши пахта яккахокимлигига йўл очилишига, табиатга, кишилик ҳаётининг асосларига зарар етказилишига, Орол денгизининг куришига, сугориладиган ерларнинг ифлосланишига сабаб бўлганлигини кўрсатди. Экологик муаммоларга эътиборсизлик туфайли ижтимоий турмуш шароити хам огирлашди.
    Ўзбекистонда давлат мустақиллигига эришилгандан сўнг, бир томонлама ривожланган, фақат хомашё етиштиришга йўналтирилган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авжига чиқкан, ишлаб чикариш ва ижтимоий инфратузилмаси қолоқ иқтисодий меросга эга бўлган ҳолатда чорак асрлик мустақил тараққиёт йўлида барча соҳаларда туб ўзгаришлар юз берди, аҳолининг саломатлиги, меҳнат фаолияти муҳофазаси ва ҳаётий зарур шароитларни таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли ижтимоий-экологик сиёсат амалга оширилди. Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий масалалар ечими экология ва атроф-мухитни соғломлаштириш жараёнлари билан узвий боғлиқ холда кечди. Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг атроф-мухит тарихини иккита тарихий давр - охирги 75 йилда мамлакат раҳбариятининг сиёсати ва экологик вазиятни компаратив тахлил асосида ўрганишнинг устуворлигини белгилайди. Айниқса, мамлакатимиз энг янги тарихининг мухим қисми сифатида ушбу муаммони ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Айнан мазкур даврда экологик муаммолар ечимида сезиларли ўзгаришлар юз берди.
    Муаммонинг долзарблиги мамлакат рахбариятининг расмий ҳужжатларида1, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги «2017 - 2021 йилларда Оролбўйи минтакасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 21 апрелдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошкаруви тизимини такомил-лаштириш тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифаларнинг аҳамияти билан уйғунлигида кўринади.
    Тадқиқотнинг мақсади XX аср иккинчи ярми - XXI аср бошида Ўзбекистондаги экологик вазият ва унинг келтириб чиқарган оқибатларини замонавий методологии ёндашувлар асосида холисона ўрганишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмин янгнлигн қуйидагилардан иборат:
    совет даврида ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва ривожлантиришнинг табиатдан фойдаланиш қонуниятларига асосланма-ганлиги оқибатида республикада «табиат-аҳоли-халқ хўжалиги» тизими мувозанати издан чиқканлиги очиб берилган;
    маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитида ижтимоий экология масалаларининг назардан четда қолганлиги аҳоли саломатлиги ва ижтимоий турмуш даражасининг пасайишига, аҳоли генофондини хавф остида қолишига олиб келганлиги исботлаб берилган;
    Узбекистан Республикасидаги экологик хавфларнинг глобал, минтақавий, миллий ва маҳаллий хусусиятлари иклим ўзгариши, Орол ва Оролбўйи муаммолари, атроф-муҳит ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг ташки (трансчегаравий) ва ички муаммолари оркали кўрсатиб берилган;
    мустақиллик йилларида сохада трансформацией жараёнларга олиб келган экологик сиёсатнинг ташкилий-хукукий асослари ва стратегик йўналишларининг моҳияти тизимли равишда очиб берилган;
    мамлакатда барқарор тараққиёт тамойиллари асосида иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазифаларнинг уйғунлашуви экологик хавф даражаси юқори бўлган ҳудудлардаги экотизимларнинг баркарорлашишига, ахоли саломатлиги ва турмуши учун қулай шароитлар яратилишига хизмат қилганлиги асослаб берилган, ахоли ва унинг эҳтиёжлари тез суръатларда ўсиши шароитида барқарор тараққиёт асосларини мустахкамлашнинг истиқболдаги вазифалари кўрсатиб берилган.
    Хулоса
    Ўзбекистондаги экологик вазият ва унинг ижтимоий муаммоларини тадқиқ этиш натижасида куйидаги хулосалар олинди:
    1. СССРда ишлаб чиқариш ва табиатдан фойдаланишда экстенсив ёндашишга асосланган маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитида совет ҳукуматининг иқтисодий сиёсати батамом табиатни забт этиш стратегиясига йўналтирилган эди. Иқтисодий вазифаларнинг устунлиги кўп ҳолларда атроф - муҳитни сақлаш тадбирларининг декларатив ва расмиятчилигини белгилаб берди.
    Ижтимоий-экологик нуқтаи назардан, бу даврда мамлакатни иктисодий ривожлантириш стратегиясининг туб моҳияти табиий ресурсларни қазиб олишни максимал даражада кўпайтириш ва уларни ишлаб чиқаришга жалб қилиниши, атроф-муҳитни асраш чора-тадбирларини эътибордан четга сурилиши, «Марказ» манфаатларини географик, миллий, минтақавий ва бошка доирадаги манфаатлардан устун кўйилиши каби ҳолатлар орқали намоён бўлади.
    2. Марказлашган ҳолда режалаштириш механизмига асосланган совет тизимининг фаолияти даврида Ўзбекистоннинг экологияси ва иқтисодиётини издан чиқарадиган даражада таъсир қилувчи энг асосий омил - айнан, иқтисодий ривожланишнинг бир томонлама, хомашёга асосланган йўналиши бўлди. Совет ҳукуматининг кишлоқ хўжалигида олиб борган ривожланиш дастурлари ахолининг фаровонлигини ошириш, мехнат ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилмай, пахта яккаҳокимлигини янада мустаҳкамлашга бўйсундирилди. Шу асосда минтақада Совет Иттифоқи ва Шарқий Европа давлатларининг эҳтиёжларини қондириш учун тез суръатларда пахтачилик ривожлантириб борилди. Пахтазорлар аста-секин экин майдонларидан бошқа экинларни сиқиб чиқара бошлади. Оқибатда полиз экинлари, боғзорлар, яйловлар майдони кескин камайди.
    3. Республикада хомашёга мўлжалланиб шаклланган инфраструктура халқ хўжалиги талабларига жавоб беролмади. Хомашёвий характер касб этган ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши сув ресурсларининг кўп микдорда истеъмол килинишига ва тайёр махсулотлар «камёблиги» шароитида қишлок хўжалиги хом ашёсининг кенг кўламда ишлаб чиқарилишига олиб келди. Ер-сув ресурсларидан фойдаланишнинг ижтимоий-экологик муаммолари юзага келди, бу жараён Орол денгизи инкирозига хам сабаб бўлди. Мана шундай омиллар таъсирида «табиат -аҳоли - халқ ҳўжалиги» тизими мувозанати издан чикди.
    4. 1980-йиллар охирига келиб, Ўзбекистон асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича Иттифокдаги ўртача даражадан оркада қолди. Ижтимоий меҳнат унумдорлиги пасайди, ишсизлик кўпайди. Аҳоли жон бошига ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 12-ўринни эгаллади. Ойига ўртача 75 сўмдан кам ялпи даромад оладиган ахолининг улуши 45 %га етди. Узбекистан ахолисининг гўшт махсулотлари, тухум, сут ва сут махсулотлари истеъмоли Иттифок даражасидан 2 марта кам эди. Окибатда республикада ахолининг турмуш даражаси пасайиб, одамлар огир ва соғлигининг хавфсизлиги таъминланмаган мехнатга богланиб колди.
    5. Экологияда юз бераётган ўзгаришлар ва ахоли турмуш даражасининг пасайиши Узбекистан рахбариятини хавотирга соларди. Шунинг учун республика бошқарув органлари томонидан 1960-йиллардаёқ фаолияти йўлга қўйилган Узбекистан табиатни қўриқлаш жамияти фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ бир қатор қарорлар қабул килинди. Шу асосда табиатни мухофаза қилиш бўйича қонунлар ижросини жамоатчилик назоратига олиш, атроф-муҳитни саклаш ва соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Аммо кўпчилик ҳолларда йўл қўйилган расмиятчилик, қоғозбозлик, сонлар кетидан кувиш каби камчиликлар атроф-муҳит муҳофазасининг самарадорлигини пасайтирди. 1988 йилда ташкил топган Табиатни мухофаза килиш давлат кўмитаси атроф-муҳитни мухофаза килиш жараёнларида янги боскични бошлаб берди.
    6. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, мураккаб демографии вазият ва экологик нобаркарорлик ўчокларига эга бўлган мамлакатда бир томонлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги, хомашё етиштиришга йўналтирилган иқтисодиёти, қолоқ ишлаб чикариш ва ижтимоий инфратузилмаси, жон бошига истеъмол даражаси паст бўлганлигига қарамасдан экологик муҳитни соғломлаштириш ва ижтимоий муаммоларни бартараф этиш вазифалари ечила бошлади.
    7. Аммо, мамлакатнинг экологик хавфсизлигига глобал, минтакавий, миллий ва маҳаллий даражалар билан таснифланадиган тахдидлар бугунги кунда ҳам мавжуд. Шундан келиб чиқиб, мамлакат раҳбариятининг асосий эътибори инсон фаолияти, кишилар соғлигини ҳимоя килиш учун кулай атроф-муҳит шароитларини таъминлашга каратилган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатининг асосий мақсади - кишиларнинг ҳаётий зарур бўлган экологик хавфсиз мухитини таъминлаш учун табиатни мухофаза килиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, яъни табиат билан жамият ўртасидаги экологик-иқтисодий муносабат шаклини қўллашдан иборат.
    8. Ўзбекистон Республикаси мутақил тараққиёт йўлида ижтимоий-иқтисодий барқарорликка эришиб, ижтимоий соҳада катта ютуқларни кўлга киритди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 82,5, табиий газ билан таъминлаш 83,5 %га етди, оналар ўлими даражаси 3 баравар, болалар ўлими 2 баравар камайди, одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, аёлларнинг умр кўриши эса 75 ёшгача ошди.
    9. Узбекистан Республикаси томонидан экологик барқарорликни таъминлаш йўлида олиб борилган давлат сиёсати натижасида инсон саломатлигига хавфлилик даражаси юқори бўлган ҳудудларда атроф-мухит сифати яхшиланди ва экотизим барқарорлашди. Ўтган даврда атмосферага ифлослантирувчи чикиндилар ташлаш - 2,1 бараварга, заҳарли окава сувлар ҳажми эса 2 бараварга камайди. Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни соғломлаштириш, яъни кичик сув ҳавзалари ва ичимлик суви қувурларини қуриш ишлари изчиллик билан амалга оширилмокда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасидаги қишлок ахолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш 1991 - 2013 йиллар давомида 4 марта ошди.
    10. Мустақиллик йилларида ер-сув ресурсларини бошкариш тизимини такомиллаштириш ҳисобига Узбекистан дарёлардан сув олишни йилига 20 %дан ортиққа қисқартирди, 1,7 млн гектар суғориладиган ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Энергетика инфратузилмасини ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари натижасида ялпи ички маҳсулот(ЯИМ)нинг энергия сиғими 2000 йилга нисбатан 55 %дан ортиқ камайди.
    11. Марказий Осиё минтақасидаги, шу жумладан, Ўзбекистондаги экологик вазият - табиий мувозанатни сақлаш ва барқарорлигини таъминлаш учун мунтазам равишда сезиларли воситаларнинг таъсирини такозо килади. Бу борада ЮНДП, ЮНЕП, ЮНЕСКО, Европа хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Жахон банки, ГЭФ, Европа тикланиш ва тараккиёт банки (ЕТТБ), Осиё тараккиёт банки (ОТБ) каби халкаро ихтисослашган ташкилотларнинг молиявий ва гуманитар ёрдамлари ҳам ўзига хос ўринга эга бўлди. Айнан шуларни эътиборга олган ҳолда «2017 - 2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясихнинг бешинчи устувор йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида хорижий хамкорлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник хамкорликни тубдан ривожлантириш ва кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор каратилмокда.
    12. Узбекистан Республикаси экологик хавфсизлигини таъминлаш Марказий Осиё минтакасидаги экологик баркарорликни таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлиб, бу холат минтакадаги сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш, атроф-мухит ифлосланишининг трансчегаравий муаммоларини, Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш ва Орол денгизи хавзасини экологик жиҳатдан соғломлаштириш бўйича ҳамкорликда бир катар мухим вазифаларни амалга ошириш орқали намоён бўлади.
    Тадкиқот тахдилидан келиб чиқиб, қуйидаги таклиф ва тавсиялар илгари сурилди:
    1. Атроф-муҳит тарихи - замонавий тарих фани ва умуман ижтимоий фанларнинг ҳозирги даврда тобора ривожланаётган мустақил йўналишларидан бирига айланганлигини ҳисобга олган ҳолда илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш ишларини йўлга қўйиш лозим. Бу борада Ўзбекистон атроф-мухит тарихи жамиятини шакллантириш мақсадга мувофиқ бўлиб, табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар масалаларини янада чукуррок тадқиқ қилиш имконини беради.
    2. Экологик билим ва кўникмаларни такомиллаштиришда олий таълим муассасаларида тарих, экология, иқтисод, қишлоқ хўжалиги йўналишлари ўқув режаларига «Барқарор тараккиёт ва табиатдан фойдаланиш асослари» махсус ўкув курсларининг киритилиши мухим аҳамиятга эга.
    3. Жамиятда аҳоли кенг қатламларининг экологик маданиятини ошириш мақсадида ОАВда атроф-мухитни асрашнинг тарихий ва замонавий муаммоларини тизимли асосда ёритиб борувчи махсус кўрсатувлар рукнини тайёрлаш ва доимий фаолиятини йўлга қўйиш максадга мувофиқ.
    4. Сайёрамиздаги глобал иклим ўзгаришларининг бевосита таъсири остида чўлланиш, сув танқислиги ва бошка экологик муаммолар хавфининг мавжудлигини ҳисобга олиб, кишиларнинг кундалик ҳаёти ва меҳнат фаолиятида ресурсларни барқарор бошқаришда иклим ўзгариши туфайли юзага келган хавфни пасайтирувчи усулларни махаллий ахоли ҳаётига татбиқ этишнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш мақсадга мувофиқ. Бу мамлакат аҳолисига глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларига олдиндан мослашишга ёрдам беради.
    5. Барқарор тараккиёт мақсадларига эришишда қайта тикланадиган энергиядан фойдаланадиган технологияларни кенг жорий этиш муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда муқобил энергия манбалари ва ресурстежамкор технологиялардан самарали фойдаланишнинг техник имкониятлари ва ижтимоий-иктисодий самарасини тарғиб қиладиган мақсадли лойиҳаларни кўпайтириш лозим.
    6. Мамлакатда ахолининг динамик ўсиши ва аҳоли фаровонлигини янада ошириш билан боғлиқ ҳолда озиқ-овқатга бўлган талабларни кучайишини инобатга олиб, кишлок хўжалигида инновацион ва ресурстежамкор технологиялардан самарали фойдаланиш, илм-фан билан ишлаб чиқариш интеграциясини янада мустаҳкамлаш лозим. Бу борада маҳаллий ҳокимият органларининг худудларда илмий муассасалар билан ишлаб чикариш тизими ҳамкорлигини кучайтиришга йўналтирилган дастурларни амалга ошириши мақсадга мувофиқ.
    7. Марказий Осиё минтақасида сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш ҳолатини инобатга олиб, атроф-муҳитни асрашнинг трансчегаравий муаммоларини хал килиш, давлатлар манфаатларига зиён етказмайдиган конструктив ёндашув ва муроса асосида янги гидротехник иншоотлар барпо этиш бўйича қўшма қарорларни кабул килиш лозим. Биргаликдаги ҳаракатлар холис халқаро экспертизадан ўтказиш ва келишишни назарда тутувчи БМТ конвенцияларида белгиланган халкаро сув хукукининг умумэътироф этилган нормаларига мувофик амалга оширилиши лозим.
    Бу борада минтакадаги экологик муаммоларни ечиш бўйича кейинги йилларга мўлжалланган комплекс-тизимли ёндашувга асосланган режаларини ишлаб чиқиш, умуман давлатлараро муносабатлар тизимида экологик масалаларнинг устуворлигини таъминлаш зарур.

    Санжарбек Давлетов
    1-75
    78   3
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон аҳолисининг асосий қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келаётган суғориладиган ерлар интенсив фойдаланилаётганлиги туфайли, уларда тупроқ унумдорлигининг пасайиши, тупроқ эрозияси, шўрланиш ва бошқа салбий экологии жараёнлар кучаймокда. Бу муаммоларга қарши курашишга халқаро ташкилотлар катта эътибор бермокда. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилгача барқарор ривожланиш бўйича дастурида 17 та “максад” лар берилган бўлиб, шунинг 15-максади “Қуруқлик экосистемаларини муҳофаза қилиш ва тиклаш, улардан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни рационал бошкариш, чўллашга қарши курашиш, ерларнинг деградациясини тўхтатиш ва биологик хилма-хилликнинг йўқолишини олдини олиш” вазифаларини ечишга қаратилган1. Мазкур вазифалар, суғориладиган ва хайдаладиган ерларда, шу жумладан Узбекистан воҳаларида интеграл тадқиқотлар асосида экологик вазиятни оптималлаштиришни такозо этади.
    Жахон микёсида суғориладиган ерларда экологик вазиятнинг кескинлашиб бориши геосистемаларнинг индивидуал хусусиятларини хисобга олган ҳолда антропоген юкни меъёрлаштиришнинг, табиий ресурслардан самарали фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишни талаб этмокда. Суғориладиган ерларда экологик вазиятни оптималлаштириш учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланишнинг илғор технологияларини кўллаш, геосистемаларга антропоген юкни микдорий бахолаш, тупрок деградациясининг олдини олиш, сув сифатини яхшилаш, табиий жараёнлар мониторингини такомиллаштириш, экологик вазиятни яхшилаш бўйича прогнозлар ишлаб чикиш долзарб муаммо ҳисобланади.
    Кейинги йилларда мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, тупроқ шўрланишини олдини олиш ва ҳосилдорлигини кўтариш, пестицидлардан фойдаланишни камайтириш, минерал ўғитлар ўрнига органик ўғитларни ишлатиш ва бошқалар бўйича катта миқёсда тадбирлар амалга оширилмокда ва ютуқларга эришилди. Таъкидлаш жоизки, сугориладиган ерларда, айниқса аҳоли зич жойлашган Зарафшон вохаларида экологик вазиятни яхшилаш самарадорлигини янада ошириш учун воҳаларни яхлит парагенетик тизим сифатида тадқиқ этиш, геосистемаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, инсон таъсирини “антропоген юк” методик ёндашуви ёрдамида худудий - структуравий ва динамик система сифатида ўрганиш ҳамда картографик ва математик моделлаштиришдан фойдаланиш зарурияти туғилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида2 “одамларнинг экологик хавфсиз мухитда яшашини таъминлаш” ва “атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш” юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан, Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳа геосистемаларининг экологик муаммоларига дойр максадли илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилиши, уларда антропоген таъсир натижасида юзага келган экологик вазиятни оптималлаштиришга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 сентябрдаги 212-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2008-2012 йиллардаги атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракат Дастури ҳақида”ги, 2011-2015 йилларга мўлжалланган 2011 йил 30 октябрдаги 292-сон “Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳит мониторинги бўйича Давлат Дастурини тасдиқлаш ҳақида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27 май 2013 йилдаги 142-сон Қарори билан тасдикланган “Ўзбекистон Республикасининг 2013-2017 йилларга мўлжалланган атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракат Дастури” ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳа геосистемаларига антропоген юк таъсирини тадқиқ қилиш, экологии вазиятни баҳолаш ва уларни оптималлаштиришнинг илмий ва амалий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор воҳаларда геоэкологик вазиятни баҳолашда “антропоген юк” нинг микдор ва сифат кўрсаткичларига асосланган янги методик ёндашув ишлаб чиқилди, шу асосда янги Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳа геосистемаларида антропоген юк ва унинг оқибатлари картаси яратилган;
    воҳа геосистемалари учун “ер сиғими” меъёри ишлаб чиқилган ва суғориладиган ерларнинг аҳоли турар жойлари ҳамда қурилиш объектлари билан бандлик даражасини ҳисоблаш методлари такомиллаштирилган;
    воҳа геосистемаларидаги экологик вазиятни баҳолаш мезонларини такомиллаштириш асосида Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳасининг янги геоэкологик картаси яратилган;
    Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳа геосистемаларида грунт сувларининг кимёвий таркибида (минераллашиши, каттиқлиги, водород кўрсаткичи, анионлар ва катионлар) ҳудуд бўйича сифат ўзгаришлар рўй бераётганлиги аниқланган ҳамда мавзули гидроэкологик карталар яратилган;
    Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳаларида экологик вазият ва аҳоли саломатлиги ўртасидаги боғликликни ўрганишда математик корреляцией усулдан фойдаланилган ва аҳоли саломатлигига энг кучли таъсир кўрсатадиган омил сув сифати эканлиги исботланган;
    воҳа геосистемаларидан оқилона фойдаланиш ва экологик вазиятни оптималлаштириш бўйича чора-тадбирлар ландшафтларнинг индивидуал хусусиятларига боғлик ҳолда ҳар бир ландшафт учун алоҳида амалга ошириш зарурлиги асосланган.
    Хулоса
    Тадқиқот натижасида олинган маълумотлар ҳамда уларнинг тахлили қуйидаги хулосаларга асос бўлди:
    1. Воҳа ландшафтларининг ривожланиши билан экологик вазиятнинг ўзгариши ўртасидаги корреляцией боғлиқлик аникланди ҳамда геосистемаларни ўрганишда комплекс тахлилга асосланадиган табиий географиянинг ҳиссаси катталиги кўрсатилди.
    2. Воҳа геосистемаларида экологик вазиятнинг ҳудудлар бўйича ва вақт давомида ўзгаришлари тахлил қилинди. Урта ва Қуйи Зарафшон ҳавзасининг ўрта масштабли ландшафт картаси тузилди ва экологик вазиятнинг бевосита ландшафтлар билан боғлиқлиги аникланди. Ландшафт картасининг бошқа мавзули карталарга асос бўлишлиги исботланди.
    3. Воҳа геосистемалари учун антропоген юк тушунчаси ўрганилди ва улар генезиси бўйича таснифланди. Майдон бирлигига тўғри келадиган антропоген юк кўрсаткичлари ва уларнинг меъёрий мезонлари ишлаб чиқилди, шу асосда “Урта ва Қуйи Зарафшон воҳа ландшафтларида антропоген юк ва унинг оқибатлари” мавзусида янги карта тайёрланди.
    4. Аҳоли зичлиги асосий антропоген юк кўрсатгичларидан бири эканлиги инобатга олиниб, воҳалар аҳолиси учун “ер сиғими” меъёри ишлаб чиқилди. Узбекистан воҳалари учун “ер сиғими” меъёри 1 км2 майдонга 250-300 киши деб баҳоланди.
    5. Воҳа геосистемаларида ерларнинг аҳоли турар жойлари, сув, йўл ва бошка курилиш объектлари билан бандлик даражаси антропоген юк сифатида тадқик килинди, уларни ҳисоблаш ва карталаштиришнинг илмий-услубий асослари ишлаб чикилди, фрагмент карталар тайёрланди. Тегишли ҳисоблашларда математик ифодалардан фойдаланиш тавсия килинди.
    6. Ўрта ва Қуйи Зарафшон ҳавзасидаги ичимлик сувининг сифат кўрсаткичларини аниклаш максадида турли ландшафтлардан 80 дан ортиқ сув намуналари олинди ва уларнинг минераллашуви, қаттиклиги, водород кўрсатгичи, асосий анионлар ва катионлар микдори аникланди, ушбу сув сифати ўзгаришларини кўрсатувчи бир нечта турдаги карталар тайёрланди. Олинган маълумотлар тахлили асосида ер ости сувларини муҳофаза қилиш, воҳа ландшафтларида грунт сувлар сифати динамикаси хакида, Кармана, Бухоро, Қоракўл вохаларидаги аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш учун Урта Зарафшондан Қуйи Зарафшон томон қўшимча сув кувурларини куриш масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
    7. Сув тахдиллари натижасида грунт сувларининг кимёвий таркибида сезиларли ўзгаришлар рўй бераётганлиги аникланди: анионлар синфида хлоридлар ва сульфатлар, катионлар синфида эса натрий ва магний ионлари микдори кўпаймокда. Кармана, Бухоро ва Қоракўл воха ландшафтларининг куп кисмларида грунт сувлар сульфат-натрийли, сульфат-магнийли, баъзи жойларда хлорид-натрийли холатга етган.
    8. Дарё хавзасида жойлашган воха геосистемалари уртасидаги худудий богликликни хавза ёндашуви, парагенетик боғлиқлик, ландшафт-геокимёвий узвийлик методлари ёрдамида ўрганиш самарали натижалар беришлиги исботланди ва геоэкологик тадқиқотларда ушбу методлардан кенг фойдаланиш лозимлиги тавсия килинди.
    9. Воҳа геосистемаларида экологик холат ва инсон саломатлиги уртасидаги богликлик математик усулда тахдил килинди ва инсон саломатлигига сув сифати ва тупроқ шўрлиги катта таъсир кўрсатиши аникланди. Шунингдек, статистик маълумотлар тахлили аҳоли ўртасида турли хил касалликлар, экологик шароитга боғлик холда, дарё водийсининг юқорисидан қуйи томонига кескин ошиб боришлигини кўрсатди.
    10. Республикамизда мавжуд сув захираларидан тўлиқ фойдаланилаёт-ганлиги (90 % дан ортиқ) туфайли, сув ресурсларини тежаб ишлатиш ва сугоришда илгор технологиялардан фойдаланиш энг долзарб муаммолар эканлиги кўрсатилди. Тог олди текисликларини ўзлаштириш учун йирик сойларда сув омборларини куриш бўйича тавсиялар берилди.
    11. Зарафшон дарёси сувини муҳофаза килиш бўйича биринчи даражали мухим вазифалар куйидагилар деб белгиланди: 1) дарё сохилида ҳар иккала киргокдан 200 метр кенгликда ҳимоя зонасини ташкил этиш; 2) ифлосланган окова сувларни тозалаш бўйича янги технологиялардан фойдаланиш; 3) дарё сохилида “химоя катлами” йўк ерларда ер ости сувларини ифлословчи корхоналарни қурмаслик, мавжудларини кўчириш; 4) дарё суви тозалиги бўйича Давлат назоратини кучайтириш.
    12. Воҳа ландшафтларидан оқилона фойдаланиш, уларни оптималлаштириш ва муҳофаза қилиш учун мавжуд мониторинг кузатув ишларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатилди ва янги мониторинг постларини очиш бўйича таклиф ва асосномалар берилди. Тўпланган маълумотлар таҳлилига асосан “Урта ва Қуйи Зарафшон ландшафтларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш” ҳамда “Урта ва Қуйи Зарафшонда ер ости сувларининг минераллашиш даражаси” карталари тузилди.
    13. Экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиий муҳитни оптималлаштириш ва бошкариш бўйича таклиф ва тавсиялар ҳар бир воҳа ландшафта учун алоҳида ишлаб чиқилди.
    14. Воҳа геосистемаларида экологик вазиятнинг келажакда 10-20 йил давомида ўзгариши бўйича илмий башоратлар берилди: унда сув танқислиги давом этиши, тупроқлар, сув ҳамда шаҳарлар ҳавоси ифлосланишининг кучайиши, XXI асрнинг ўрталарида воҳаларда антропоген юк икки баравар ошишлиги кўзда тутилмокда. Шу ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, Республика бўйича экологик барқарор ривожланишни таъминлаш учун 2020-2050 йилларга мўлжалланган “Давлат геоэкологик дастури” ишлаб чикилиши зарур, деган таклиф берилди.

    Арзимурад Раҳматуллаев
    1-59
    6   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати: Бугунги кунда дунёда турли саноат корхоналарининг фаолияти, фойдали кизилма конларини қазиш, улардан турли соҳаларда фойдаланиш жараёнлари ва антропоген омиллар таъсирида тупроқ қопламининг кимёвий ифлосланиши, уларнинг хосса-хусусиятларини ўзгариши ҳамда унумдорлигининг пасайиши кузатилмокда. Чунки, дунё бўйича 116 мамлакатда 660 дан зиёд нефтни қайта ишлаш заводи иш фаолиятини юритади1. Атроф-муҳит ифлосланиши натижасида ёмгир суви таркибида кислоталарнинг вужудга келиши, тупрокнинг деградацияга учраши, хосилдорликнинг сифат ва микдор жиҳатдан пасайиши ҳамда экотизим билан боғлиқ муаммоларнинг шаклланишига олиб келмокда.
    Атмосфера ҳавоси орқали тупроқ ҳамда ўсимлик таркибида тўпланиб бораётган чиқинди токсикантлардан тозалаш бўйича дунёнинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан2: International Maritime Organization (IMO) United States Department of Agriculture, American University Washington (АҚШ), China National Enviromental Monitoring Center (Хитой), Московский государственный университет (Россия), University Tsukuba, University Kyoto (Япония), Anaisda Academia Brasil Global Forum of Agricultural Research (ОҒАК)да янги технологиялар яратилиб, ишлаб чиқаришга татбиқ этилмокда.
    Бугунги кунда республикамиз кишлоқ хўжалигида, жумладан, ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш сохаларида илмий, илмий-амалий ишлар тизимли йўлга қўйилди ҳамда муайян натижаларга эришилмокда. Бу борада турли тупроқ типлари бўйича саноат чиқиндилари, техноген моддалар, огир металлар деб аталувчи кимёвий бирикмаларнинг тупроқ ҳамда барча ўсимликлар копламига таъсири юзасидан республикамиз микёсида тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, нефть маҳсулотларини тупроқ таркибидан тозалаш бўйича ишланмалар ишлаб чиқилган, суғориладиган тупроқлар таркибида оғир металлар ҳаракатини камайтириш ва тозалаш технологиялари яратилган. Шу билан биргаликда тупроқ-иқлим шароитига мос, атмосфера хавосида таркалаётган турли хил кимёвий бирикмаларнинг атроф-мухитга таъсирини камайтириш борасида чора-тадбирларга етарлича эътибор каратилмаган. Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлок хўжалиги ишлаб чикаришни муттасил ривожлантириш, мамлакат озик-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, экологик тоза махсулотлар ишлаб чиқаришини кенгайтириш, аграр секторининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш»муҳим стратегик вазифалар сифатида белгилаб берилган. Шунинг учун ҳам турли-тупроқ иқлим шароитида саноат чикиндиларидан ажралаётган кимёвий токсик таъсир эътувчи омилларни аниқлаш, атроф-муҳитни экологии жиҳатидан тозалаш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 4947-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги 142-сон ва 2018 йил 13 февралдаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги 375-сон Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади. Завод чикиндиларидан водород сульфид (H2S) ва сульфат ангидрид (SO2) нинг суғориладиган қумли чўл, тақирли ҳамда оч тусли бўз тупроқларнинг физикавий, кимёвий, агрокимёвий, микробиологии, мелиоратив хусусиятларига, мевали дарахтларда кечадиган агробиологии жараёнларини ўзгаришларига, ҳосилдорлигига хамда хосил сифатига таъсирини тадкик этишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    илк бор Қашқадарё воҳасининг чўл минтақа ва суғориладиган оч тусли бўз тупрокларининг газ саноат чиқиндилари (H2S ва SO2) таъсирида тупроқ-экологик, генетик ва тупроқ-кимёвий, мелиоратив хусусиятларини ўзгариши исботланган;
    техноген модда сифатида ажралиб чиқадиган завод чиқиндилари -водород сульфид (H2S) ҳамда сулфат ангидрид (SO2) бирикмаларининг турли физик ҳолатда ва концентрацияда ўсимликда, тупрокда харакатланишининг таъсир қилиш механизмлари аниқланган;
    тупрокдаги олтингугурт микдори билан гумус, ялпи N, Р2О5, К2О ва ҳаракатчан озиқа элементлар ўртасида корреляцией боғланишлар аниқланган;
    ёғингарчилик микдори жуда кам, атмосфера ҳамда тупроқ қурғоқчилиги якқол сезилиб турган арид, кескин континентал иқлимли шароитда олтингугуртли бирикмаларнинг таъсир доирасини атмосфера-ўсимлик-тупрок ва тупрок-ўсимлик-атмосфера бўйлаб айланма ҳаракати аниқланган;
    мевали дарахтларнинг завод чиқиндиларига чидамлилик даражаси бўйича беҳи-олма-ўрик-олча-бодом-шафтоли дарахтларининг экологик қатори ишлаб чикилган.
    Хулосалар
    1. Муборак газни қайта ишлаш заводи атрофидаги чўл минтақаси суғориладиган қумли чўл, тақирли, оч тусли бўз тупроқлари таркибида тўпланаётган олтингугурт бирикмали газларнинг салбий таъсири 10-15 км масофада эканлиги кузатилиб, манбадан узоқлашиши билан бу таъсир камайиб бориши кузатилган. Атмосфера ҳавоси оркали тарқалаётган олтингугурт бирикмали газлар билан ифлосланиш даражасининг камайиб бориши натижада тупроқ таркибидаги сув-физик, агрокимёвий, физик -кимёвий хусусиятларнинг яхшиланиб бориши исботланган.
    2. Олтингугуртли газлар таъсирида бўлмаган суғориладиган кумли чўл тупроклари таркибидаги умумий ва харакатчан шаклдаги олтингугурт микдорларида жиддий ўзгаришлар содир бўлмайди. 0-20; 21-50; 51-70 см тупрок катламларида ялпи олтингугурт микдори 0,19-0,20 фоиз бўлган бўлса 2010 йилда 0,18-0,31 фоиз ни ташкил килди. Олтингугуртли чиқинди газлар таъсиридаги тупрок таркибидаги олтингугурт микдорида жиддий ўзгаришлар мавжуд, яъни 2003 Йили тупрокдаги ялпи олтингугурт микдори 1,38- 3,29 фоизни ташкил қилган бўлса, 8 йилдан кейин 2,03-3,38 фоизни ташкил этди, олтингугурт аккумуляцияси кузатилди.
    Сингдирилган катионлар микдори сугориладиган кумли чўл тупроклардан тақирли тупроқлар орқали оч тусли бўз тупроклар томон ортиб боради. 2003 йилга нисбатан 2010 йилда бу катталик юқорироқ бўлиб, тупрокларнинг маданийлашганлик даражаси билан боглик кечади. Урганилган тупроклар ичида тақирли тупроклар 2003 йилдан 2010 йилгача кучсиз шўртоб даражада колади, лекин 2010 йилда сингдирилган натрий микдори 2003 йилга нисбатан камайган. Бу ижобий ҳолатни кўрсатади.
    3. Сугориладиган шароитда сульфатредуцияловчи бактериялар иштирокида S дан сульфат кислота ҳосил бўлади ва тупрокда сульфатли тузларни хусусан CaSO4, MgSO4, Na2SO4 ларни кўпайтиради. Ўз навбатида ялпи олтингугурт микдори хам ортади. Бу ортиш кўпрок гарбий ва жанубий йўналишдаги сугориладиган кумли чўл тупроқларга тўғри келади.
    Сугориладиган кумли чўл тупроқларининг уфк томонлари бўйлаб агрокимёвий хусусиятлари 8 йил давомида деярли ўзгармайди. Бу тупрокларда олтингугурт билан гумус, олтингугурт билан ялпи азот, олтингугурт билан ялпи фосфор ўртасида корреляцией боғланиш йўқ, аммо харакатчан NO3' ва Р2О5 билан ижобий бўлиб +0,52-0,11 ни ташкил килди.
    4. Сугориладиган кумли чўл, тақирли ва оч тусли бўз тупрокларида огир металлар Fe, Ni, Со, Си, Zn, Cd, Pb микдорларида жиддий ўзгаришлар кузатилмади. Ушбу металлар ўртасида ўзаро корреляцией боғланишлар йўқ. Кучсиз боғланиш + 0,10; + 0,15 атрофида Си : Zn ва Cd : Pb ўртасида мавжуд.
    5. Сугориладиган кумли чўл, такирли, оч тусли бўз тупрокларда микроорганизмларнинг умумий микдорини хайдов қатламларида кўплиги; кейинги қатламларга тушган сайин камайиб бориши аниқланди. Бактерияларни актиномицетларга нисбатан кўплиги ҳам ушбу тупроқларга хос.
    Оч тусли бўз тупрокларда микроорганизмларнинг микдори кўп ва сифат кўрсаткичлари кумли чўл ва тақирли тупроқларга нисбатан яхши.
    6. Олтингугуртли газ чикиндилари таъсирига чидамлилик даражасига кўра, мевали дарахтларнинг экологик қатори мониторингибеҳи -» олма -» ўрик -» бодом -» олча -» шафтоли тартибида жойлашади.
    7. Тупроқ кимёвий ифлословчилар (H2S ва SO2) учун вертикал ва горизонтал йўналишда махсус барьер ва фильтр ролини ижро этади. Бунда ўзи биогеокимёвий ўзгаришларга юз тутади. Механик протектор функциясини ижро этади. Узининг хусусий биокимёвий хоссаси ҳисобига заҳарли моддалар учун депо ролини ижро этади. Хусусан, H2S ва ЗО2газлари сингдирувчи барьер, атмосферами газ режимини бошкарувчи сфера. Лекин протекторлик вазифасини ижро этишда сингувчи полютантлар микдори кўпайиб кетган такдирда унинг, яъни тупрокнинг унумдорлиги пасаяди хамда функцияси кескин бузилади, яъни деградацияга учрайди.
    8. Антропоген омил,яъни H2S ва 8О2каби чиқинди газлар бу ҳудудларни батамом носоғлом ҳолатга тушуриши мумкин. Қумли чўл ва тақирли тупрокларда халкаро стандартга кўра кучсиз ва ўртача чўлланиш кучаймокда, яъни, бу тупрокларда шўрланиш курук қолдик бўйича 0,20-0,4 ва 0,4-0,6 фоиз оралиғида жойлашади, бу ўсиш S ҳисобида бўлади. Шу боис ушбу ҳудуд локал мониторинг олиб боришга муҳтож.
    9. Олтингугуртли чиқинди газлар чиқариладиган корхоналарда энг аввал бу хом ашёни, яъни H2S ва SO2 атмосферага чикармасдан фойдаланадиган технологиялар ишлаб чиқиш максадга мувофиқ. Қолаверса бундай корхоналар шамолли ҳудудларга курилиши керак токи чиқарилган чиқиндилар концентрацияланмасин.
    10. Олма барги, беҳи меваси, чанг ютувчи хамда саноат чиқиндилари таъсирига чидамли бўлганлиги туфайли, уларни завод ичи ва ташқарисидаги махсус ташкил этилган боғларга, олча ва шафтолини эса атмосфера хамда тупрок курғокчилигига H2S ва 8О2газларига нисбатан чидамсиз эканлигини инобатга олиб завод атрофидан узоқроқ (20 - 25км) масофалардаги сугориладиган оч тусли бўз тупроқларга жойлаштириш, бу тадбирларни амалга оширишда масофаси, шамолнинг тезлиги ва йўналиши тупрок типини алоҳида эътиборга олиб, гектарига: 900 туп бехи, 500 туп олма, 300 туп ўрик, 100 туп бодом экиш тавсия этилади.

    Муҳаббат Диёрова
    1-45
    9   2
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Глобал иқлим ўзгариши ер ва сув ресурслари билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг кескин тус олишига сабаб бўлмокда. Минтақаларда юзага келаётган сув ресурсларининг такчиллиги бевосита қурғоқчил ҳудудларнинг янада кенгайишига, ер ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг чекланишига ҳамда ахолини озик-овкат махсулотлари билан таъминлаш муаммоларининг ортишига олиб келмокда1.
    Жаҳон мамлакатлари кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурслари барқарорлигини таъминлаш учун суғоришда сувни тежовчи интенсив технологияларни жорий этиш ва дехкончиликда қурғоқчил ҳудудлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмокда. Ҳозирги сув ресурслари тақчил бўлган шароитда суғориладиган деҳқончилик майдонларини кенгайтириш зарурати муаммо қамровининг янада ошишига олиб келмокда. Мазкур ҳолатда иқлимнинг глобал илиши дарёлар оқимига, намлик тақсимотига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига ўзининг салбий таъсирини ўтказмокда. Натижада, Марказий Осиёнинг сугориладиган дехкончилик худудларида сув ресурслари танқислиги муаммоси янада кучаимокда .
    Республикамизда ер ва сув ресурсларидан окилона фойдаланишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмокда. Мазкур йўналишда, жумладан, суғориладиган майдонларда сув сарфини тежайдиган янги технологияларни қўллаш кенгайди, сув кўп талаб қиладиган экинлар ўрнига серҳосил, кам сув талаб қиладиган кишлок хўжалик экинлари экиш жорий килинди. Шу билан биргаликда, суғориш учун сув таъминоти мураккаб бўлган, лекин, тупроғи унумдор адир ерлардан максадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида3 «...суғориладиган
    ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармокларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ер ресурсларини тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш» вазифалари белгилаб берилган. Бу борада, кишлок хўжалигида сувни тежовчи технологияларни ишлаб чикиш, экинларни сугормасдан етиштириш борасида амалга ошириладиган тадқиқотларни янада чукурлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон билан тасдиқланган «2016-2018 йилларда кишлок хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади қурғоқчиликда сувни тежаш ва ҳудуднинг агрометеорологии кўрсаткичларига асосланган ҳолда, қишлоқ ҳўжалигида ҳаводаги намдан самарали фойдаланиш усулларини ишлаб чикишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    қурғоқчил ҳудудларда мульчлаш натижасида тупрокнинг конденсация ҳисобига нам тўплаши тажрибалар асосида аниқланган;
    буғланувчанлик ўртача йиллик ёғин микдоридан юқори бўлган қурғоқчил шароитларда, мульчлаш асосида, экинлардан суғормасдан ҳосил олиш мумкинлиги аникланган;
    сув ресурслари ўта чекланган ҳудудларда сабзавотлардан суғоришсиз ҳосил олиш усули асосланган;
    тупрокда вегетация даври бошланишига қадар тўпланган нам микдори куз-қиш давридаги ёғин микдоридан кўплиги аниқланган.
    Хулоса
    Диссертацияда қурғоқчил ҳудудларда сувни тежаш ва ҳаводаги намдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш бўйича олиб борилган назарий ва амалий тадқиқотлар қуйидаги хулосаларни килишга имконият яратди.
    1. Суғориладиган майдонлардан буғланишни камайтириш бўйича Ўзбекистонда ва хорижда ҳозирга қадар ўтказилган тадқиқотлар суғориш ва мульчлашни бирлаштириб амалга оширилган. Қишлоқ хўжалиги экинларини ўртача йиллик ёғин микдори 200 мм дан кам бўлган қурғоқчил шароитда суғормасдан ҳосил олиш имкониятлари бўйича тадкиқотлар ўтказилмаганлиги аниқланди.
    2. Ўтказилган тадкиқотлар асосида апрель ойининг вегетация бошланиш даврида тупроқнинг бир метр қалинликдаги нам минимал 170-200 мм бўлиб, максимал 300 мм гача бўлишини кўрсатди. Вегетация даврида конденсация ҳисобига тупроқнинг намлиги ошиб бориши аникланди. Шу сабабли тажрибалар суғоришсиз мульчлаб ўтказилди ва ижобий натижалар олинди.
    3. Ўзбекистонда суғориш учун ярокли 18 млн гектар ер мавжуд бўлиб, суғориладиган деҳқончиликда 4,2 млн гектар ердан фойдаланилади. 1,2 млн гектарга яқин майдон лалми деҳкончиликда фойдаланилади. Таклиф этилаётган усул қишлоқ хўжалиги экинлари майдонини кенгайтириш имконини беради.
    4. Республикада катта майдонда суғориш учун сув насослар ёрдамида етказиб берилади. Суғоришда мульчлаш усулини кўллаш бу харажатларни кескин камайтиришга олиб келади.
    5. Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида аҳоли керакли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш имкониятига эга эмас. Уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш катта транспорт харажатларни талаб этади. Таклиф килинаётган усул уларни ўз жойида етиштириш имкониятини беради.
    6. Таклиф этилаётган усул қурғоқчил ҳудудларга эга бўлган хорижий мамлакатларда амалиётда қўлланилиши мумкин.
    7. Ўзбекистонда деҳқончиликнинг 90 % маҳсулотини берадиган суғорма деҳқончиликни ривожлантириш ва кенгайтириш сув танқислиги ва сув сарфи катталиги сабабли иккиламчи шўрланиш босими таъсирига тушиб колган. Бу ҳол тезлик билан суғоришнинг прогрессив технологияларини, шу жумладан, томчилатиб суғоришни биринчи навбатда шўрланмаган ерларда жорий этишни талаб қилади. Шунга мувофиқ адир ҳудудларни томчилатиб суғоришга ёки суғормасдан ҳосил етиштириш усулларига ўтказиш керак, чунки адирларни анъанавий суғориш эски суғориш майдонларини шўрлатиб юбориши мумкин.
    8. Пахта етиштиришда ҳосилдорлиги кам ва сув таъминоти етарли бўлмаган ерларда деҳқончиликни кам сув истеъмол қиладиган экинларга ўтказиш ишларини амалга ошириш зарур. Иктисодий самарадорлик жиҳатдан узумчиликни ривожлантириш катта ахамиятга эга ва даромади бошка экинларга нисбатан анча юқори ҳисобланади.

    Соҳибжан Абдураҳманов
    1-45
    8   3
  • Аннотация. 2009-2023 йилларда аҳоли касалланиши даражасига таъсир қилувчи ташқи муҳит эколого-гигиеник омилларининг таҳлили кўрсатишича, Қорақалпоғистон Республикасидаги бирламчи касалланиш кўрсаткичларининг очиқ сув ҳавзалари сувининг кимёвий ифлосланиши кўрсаткичлари билан ўртача тўғри корреляцией боглиқлиги ҚҚР да (rxy=0,66), Шимолий зонада (rxy=0,46), Қонликўл (rxy=0,34), Чимбой (rxy=0,42), Элликқалъа (rxy=0,38) Тўрткўл (rxy=0,61) туманларида ва Нукус шаҳрида (rxy=0,47) аниқланди. Бирламчи касалланиш динамикасининг қудуқ суви кимёвий ифлосланиши билан ўртача тўғри боғлиқлиги Ғарбий зонада (rxy=0,39), Кегейли (rxy=0,55), Чимбой (rxy=0,34), Хўжайли (rxy=0,61) ва Тўрткўл (rxy=0,40) туманларида аниқланди. 2009-2023 йилларда барча аҳолининг бирламчи касалланиши водопровод сувининг кимёвий ифлосланиши билан Қонликўл (гху=0,57), Шуманай (гху-0,37), Кегейли (гху=0,44), Нукус (rxy=0,51J, Хўжайли (rxy=0,48), Беруни (rxy=0,41J туманларида ва ҚҚР да (rxy=0,33) боғлиқ экан. 2009-2023 йилларда барча аҳолининг бирламчи касалланишининг атмосфера ҳавоси кимёвий ифлосланиши билан ўртача тўғри боғлик/шги ҚҚР да (rxy=0,66), Хўжайли (rxy=0,65J, Қонликўл (rxy=0,39), Беруни (rxy=0,59) туманларида, Шимолий зонада (rxy=0,46), кучли боғлиқлик - Тахтакўпир (rxy=0,86) туманида аниқланди
    Амет Мадреимов, Данаш Умарова
    126-138
    64   9