Узбекистан и ЮНЕСКО: важные периоды и организационно-правовые аспекты отношений

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
183-193
6
3
Поделиться
Алишерхужаева, М. (2021). Узбекистан и ЮНЕСКО: важные периоды и организационно-правовые аспекты отношений. Востоковедения, 4(4), 183–193. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16701
Маъмурахон Алишерхужаева, Ташкентский государственный университет востоковедения

Аспирант Фонда

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описывается становление отношений между Узбекистаном и ЮНЕСКО, разделение сотрудничества на три периода и организационно-правовые аспекты взаимоотношений в этих процессах. Цель статьи -изучить формирование отношений Узбекистан-ЮНЕСКО, приоритеты и организационно-правовые аспекты взаимоотношений, а также проанализировать вопросы ускорения сотрудничества в реализации поставленных задач в Узбекистане. При написании научной статьи использовались исторический, систематический и логический анализ, событийный, а также контент-анализ. Становление и развитие сотрудничества между Узбекистаном и ЮНЕСКО уникальны в каждый период и основываются на необходимости разработки новых программ и проектов во взаимоотношениях.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

183

Сўровномада
иштирок этганлар
сони

8 070

15 047

6 116

19 191

2 484

Хулоса. Вакиллик демократиясини ривожлантириш ва такомиллаштириш

жараёнида масаланинг социал жиҳатларига эътиборни кучайтириш бугунги
кунда ниҳоятда долзарб ва муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Шу билан бир қаторда ҳозирги кунда вакиллик демократиясининг шакл-

ланиши ва қайта ташкил қилиб борилиши, шунингдек, унинг легитимлигини
муттасил таъминланишига хизмат қилувчи демократик сайлов институтини ва
сайлов тизимини изчил такомиллаштириш ҳам долзарб моҳият касб этмоқда.

Демак, бугунги кунда демократия борасида илгари сурилаётган назарий

қарашлар, концептуал ёндашувлар тизимида демократия ҳодисасини давр
талабларидан келиб чиқиб тадқиқ қилиш, унинг институционал имконият-
ларини янада ривожлантириш, самарали демократиянинг асосий ўлчамлари-
ни оптималлаштириш билан боғлиқ йўналишлар устуворлик қилмоқда.
Бунинг заминида демократияга нисбатан анъанавий ёндашувларнинг эскир-
ганлик ҳолати ётади.

АЛИШЕРХЎЖАЕВА МАЪМУРАХОН

Таянч докторант, ТДШУ

Ўзбекистон ва ЮНЕСКО: муносабатларнинг муҳим

даврлари ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари

Аннотация. Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги муносабат-

ларнинг шаклланиши, ўзаро ҳамкорликнинг учта даврга тақсимланиши ва бу жараён-
лардаги алоқаларнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари ёритилади. Мақоланинг мақсади
Ўзбекистон-ЮНЕСКО муносабатлари шаклланиши, ўзаро алоқаларнинг устувор
йўналишлари ва бу борада ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларни ўрганишдан иборат бўлиб,
унда Ўзбекистон-ЮНЕСКО муносабатлари шаклланишини даврлар орқали ўрганиб
чиқиш, икки томон ўртасидаги ҳамкорликнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини кўриб
чиқиш ва ЮНЕСКО дастурларида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни Ўзбекистонда
амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ишларини жадаллаштириш масалаларини таҳлил
этиш вазифалари белгилаб олинган. Илмий мақолани ёзишда тарихийлик, тизимли ва
мантиқий таҳлил, ивент, шунингдек, контент таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги шаклланиши ва ривожланиши ҳар бир даврда ўзига
хос хусусиятга эга эканлиги ва ўзаро муносабатларда янги йўналишдаги дастурлар ва
лойиҳалар ишлаб чиқиш зарурати асосланган.

Таянч сўз ва иборалар: БМТ, ЮНЕСКО, Бош конференция, Ижроия Кенгаши,

Котибият, Шарқ тароналари, маданий дипломатия, мақом, бахшичилик, ҳунар-
мандчилик, маданият туризми.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

184

Аннотация. В данной статье описывается становление отношений между

Узбекистаном и ЮНЕСКО, разделение сотрудничества на три периода и органи-

зационно-правовые аспекты взаимоотношений в этих процессах. Цель статьи -

изучить формирование отношений Узбекистан-ЮНЕСКО, приоритеты и организа-

ционно-правовые аспекты взаимоотношений, а также проанализировать вопросы

ускорения сотрудничества в реализации поставленных задач в Узбекистане. При

написании научной статьи использовались исторический, систематический и логичес-

кий анализ, событийный, а также контент-анализ. Становление и развитие

сотрудничества между Узбекистаном и ЮНЕСКО уникальны в каждый период и

основываются на необходимости разработки новых программ и проектов во

взаимоотношениях.

Опорные слова и выражения: ООН, ЮНЕСКО, Генеральная конференция,

Исполнительный совет, Секретариат, Шарк тароналари, культурная дипломатия,

«маком», «искусство бахши», ремесленничество, культурный туризм.

Abstract. This article describes the formation of relations between Uzbekistan and

UNESCO, the division of cooperation into three periods and the organizational and legal
aspects of relations in these processes. The purpose of the article is to study the formation of
Uzbekistan-UNESCO relations, priorities and organizational and legal aspects of the
relationship, as well as to analyze the issues of accelerating cooperation in the
implementation of tasks in Uzbekistan. Historical, systematic and logical analysis, event, as
well as content analysis methods were used in writing the scientific article. The formation and
development of cooperation between Uzbekistan and UNESCO is unique in each period and
is based on the need to develop new programs and projects in the relationship.

Keywords and expressions: UN, UNESCO, General Conference, Executive Council,

Secretariat, Sharq taronalari, cultural diplomacy, “Maqоm art”, “Bakhchi performance”,
art crafting, cultural tourism.

Кириш.

Ҳар бир давлатнинг дунёдаги ўрни ва ролини, хоссатан, глобал

имижини намоён этишда унинг бой маданияти, улкан тарихий мероси ва
маорифи ҳал қилувчи мезонлардан бирини эгаллайди. Жумладан, Ўзбекис-
тон ҳам ўз миллий маданий мероси, қадриятлари ва анъаналари, буюк
мутаффакирлари, тарихий шаҳарларини халқаро миқёсда тарғиб этишда
кенг кўламли ишларни амалга оширди ва бу ҳозирда ҳам давом этмоқда.
Мазкур жараёнларда ЮНЕСКО сингари нуфузли халқаро ташкилот билан
ҳар томонлама самарали ва мустаҳкам муносабатларнинг шаклланиши
мамлакатимиз ташқи сиёсати ва унинг маданий дипломатияси механизмлари
ривожида муҳим рол ўйнайди. Ўз навбатида, бугунги кун тадқиқотларида
янги Ўзбекистон ва ЮНЕСКО муносабатларини янада ривожлантиришнинг
илмий тадқиқ этилиши, хусусан, ЮНЕСКО дастурлари ва фаолиятини
синчиклаб ўрганиш, БМТ тараққиёт мақсадлари билан ўзаро ҳамоҳанг икки
томонлама янги келишувлар, шартномалар ва битимлар тузиш зарурати
вужудга келмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО муноса-
батлари шаклланиши ва унинг ташкилий

-

ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида илмий

баҳс

-

мунозаралар олиб бориш ва шу орқали янги прагматик мулоҳазалар

юритиш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

185

Мақсад ва вазифа.

Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон

-

ЮНЕСКО

муносабатлари шаклланиши, ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишлари ва
бу борада ташкилий

-

ҳуқуқий жиҳатларни ўрганишдан иборат.

Бунинг учун:
- Ўзбекистон

-

ЮНЕСКО муносабатлари шаклланишини даврлар орқали

ўрганиб чиқиш;

- Икки томон ўртасидаги ҳамкорликнинг ташкилий ва ҳуқуқий

асосларини кўриб чиқиш;

- ЮНЕСКО дастурларида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни

Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ишларини жадаллаштириш
масалаларини таҳлил этиш лозим.

Усуллар:

Илмий мақолани ёзишда тарихийлик, тизимли ва мантиқий

таҳлил, ивент, шунингдек, контент таҳлил усулларидан фойдаланилди.

Натижалар ва мулоҳаза.

ЮНЕСКО

Бирлашган Миллатлар

Ташкилотининг таълим, фан ва маданият бўйича ихтисослашган ташкилоти.
ЮНЕСКОнинг асосий мақсади таълим, фан, маданият, коммуникациялар,
туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш орқали тинчлик ва
хавфсизликни мустаҳкамлашга кўмаклашишдир. Ушбу ташкилот 1946 йил 4
ноябрда ташкил топган бўлиб, унинг бугунги кунда 193 мамлакат аъзоси ва
11 та ассоциациялашган аъзолари мавжуд. ЮНЕСКОнинг асосий учта
органи қуйидагилардан иборат:

Бош конференция.

Бош конференция ЮНЕСКОнинг барча аъзо-

давлатлари вакилларидан ташкил топган. Конференция йиғилиши ҳар икки
йилда бир марта бўлиб, ассоциациялашган аъзолар ҳамда аъзо бўлмаган
давлатлардан кузатувчилар, давлатлараро ва нодавлат ташкилотлар
қатнашадилар. Ҳар бир мамлакат, унинг аҳолиси, ялпи миллий маҳсулоти
ёки ташкилотнинг доимий бюджетига қўшган ҳиссаси ҳажмидан қатъий
назар, Бош Конференцияда битта овозга эга.

Ижроия Кенгаши.

Ижроия кенгаши ЮНЕСКОнинг умумий

бошқарувини таъминлайди. У Бош конференция ишини тайёрлайди ва
конференция тавсияларининг тўғри бажарилишига жавобгар органдир.
Ижроия кенгаши Дастурнинг Бош Директор томонидан самарали ва оқилона
бажарилишини таъминлаш, ўз фаолияти доирасига кирадиган масалалар
билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлар вакиллари ёки ваколатли
шахслар билан маслаҳатлашиши учун барча зарур чораларни кўради, Бош
конференция томонидан унга берилган ваколатларни конференция номидан
амалга оширади, 58 аъзо давлатларнинг вакилларидан иборат ва йилига икки
марта навбатдаги сессияларида йиғилади.

Котибият.

Бош конференция томонидан тасдиқланган дастурни

амалга оширади. ЮНЕСКО Котибияти Бош директор ва у томонидан
тайинланадиган ходимлардан иборат. Ходимлар директорлар, мутахассис-
лар ва умумий хизматлар тоифаларига бўлинади. ЮНЕСКО дастурларини


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

186

амалга ошириш ва мақсадларига эришиш йўлида ташкилот таркибида 193 та
аъзо-давлатлардан, кўп маданиятли жамият қатламлари вакилларидан ташкил
топган 2200 тадан ортиқ ходимлар ишлайди. 759 та мутахассис ЮНЕСКОнинг
бутун дунё бўйлаб 53 ваколатхоналарида фаолият олиб боради.

Ўзбекистон ва ЮНЕСКО муносабатлари шаклланиши ва ривожини учта

даврга ажратиб ўрганиш мумкин. Биринчи давр 1972 йилдан 1991 йилгача,
иккинчи давр 1991 йилдан 2016 йилгача, учинчи давр эса 2016 йилдан
ҳозирги давргача бўлган муносабатларни қамраб олади.

Илк муносабатлар заминлари ва ташкилий-ҳуқуқий асослар ўрнатилиши

Алоҳида қайд этиш лозимки, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистонга бўлган

қизиқиши Совет Иттифоқи давридаёқ бошланган эди. Хусусан, БМТ Бош
Котиби Курт Вальдхаймнинг 1972 йилда Ўзбекистонга амалга оширган илк
ташрифи муҳим тарихий воқеага айланди. Курт Вальдхайм ўз ташрифи
доирасида икки кун давомида Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларида
бўлиб, тарихий обидалар билан танишади. Бош котиб Ўзбекистоннинг тари-
хий ва маданий меросини дунё тамаддунининг ноёб дурдонаси сифатида
эътироф этади. Бу Ўзбекистон учун ўзига хос сиёсий ва тарихий воқеа эди.
Бироқ унинг Ўзбекистонга ташрифи матбуот саҳифаларида етарлича
ёритилмайди. Фақатгина “Правда Востока” ва “Совет Ўзбекистони”
газеталарининг 1972 йил 21-22 июль сонларида хабар рукнида жуда қисқа
маълумот бериб ўтилади. Ўзбекистон Совет иттифоқи даврида ЮНЕСКО
билан ҳамкорликда амалга оширган сўнгги йирик тадбир бу 1983 йилда
Тошкент шаҳрининг 2000 йиллик юбилейининг нишонланиши бўлди.
Тадбирда ЮНЕСКОнинг 1974-1987 йиллардаги Бош директори сенегаллик
Амади Махатр М’Боу иштирок этиб, Тошкент шаҳрининг фахрий фуқароси
медали ва дипломи билан мукофотланди

1

. Бундан ташқари, ушбу даврда

ЮНЕСКО раҳнамолигида буюк алломаларимиз таваллуд айёмлари жаҳон
миқёсида кенг нишонлангани ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Жумладан,
1973 йилда Абу Райҳон Берунийнинг 1000 йиллиги, 1975 йилда Абу Наср
Форобийнинг 1100 йиллиги, 1976 йилда Амир Хусрав Деҳлавий таваллу-
дининг 700 йиллиги, 1980 йилда Абу Али Ибн Синонинг 1000 йиллиги, 1983
йилда эса Муҳаммад Мусо ал

-

Хоразмий таваллудининг 1200 йиллиги

тантанали тарзда нишонланди. Шу жиҳатдан айтиш мумкинки, гарчи
Ўзбекистон Иттифоқ таркибида бўлса ҳамки, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиз
маданий ва тарихий меросига бўлган беқиёс ҳурмати илк муносабатлар
замини учун ташланган қадамлар эди. Аммо, ўзаро муносабатларнинг том
маънодаги шаклланиши ва тараққий этишида Ўзбекистон мустақиллигининг
қўлга киритилиши ва халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли субъекти
сифатида тан олиниши асосий мезон бўлиб хизмат қилди. Маълумки,

1

Батафсил қаранг: The history of the first Uzbek diplomat or the organization's relations with

Uzbekistan,

who

spoke

at

the

UN

(In

Uzb.).

Available

at:

https://uzanalytics.com/xalqaromunosabat/6968/ (accessed 18.03.2020.)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

187

Ўзбекистон 1993 йил 26 октябрь санасида ЮНЕСКОнинг аъзо мамлакатлари
сафига қўшилди. Айнан мана шу пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси
ва ЮНЕСКО муносабатларининг ташкилий

-

ҳуқуқий асослари яратилди.

1994 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКО ишлари бўйича
Миллий комиссияси ташкил этилди ва ушбу комиссия ташкил топган
вақтидан буён Ўзбекистонда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга
оширишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан
биргаликда фаол иштирок этиб келди. Айниқса, у ЮНЕСКОнинг 1996-2000
йилларга мўлжалланган Ўрта муддатли стратегиясини амалга оширишда
фаол қатнашди. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Мил-
лий комиссияси фаолиятининг эътирофи сифатида ЮНЕСКО Котибияти
ЮНЕСКОнинг 2001-2003 йиллардаги дастури ва бюджети лойиҳаси ҳамда
ЮНЕСКОнинг 2001-2008 йилларга мўлжалланган Ўрта муддатли стратегия-
си лойиҳаси бўйича минтақавий анжуманни, шунингдек, ЮНЕСКО ишлари
бўйича Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатлари миллий комиссия-
ларининг 12-минтақавий анжуманини Тошкент шаҳрида ўтказишга қарор
қилингани алоҳида эътиборга сазовордир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш
лозимки, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий
комиссияси 2001 йил декабр ойида ЮНЕСКОнинг тинчлик ишлари учун
нишонига сазовор бўлди

1

. Шунингдек, ушбу даврда Ўзбекистон ва

ЮНЕСКО ўртасида қуйидаги ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланди:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЮНЕСКО ўртасида ўзаро

ҳамкорлик тўғрисида Меморандум (1995 йил 26 август);

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЮНЕСКО ўртасида ЮНЕСКО-

нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш тўғрисидаги Шартнома (1996
йил 23 апрель);

3. ЮНЕСКОнинг “Шарқ таронаси” мукофотини таъсис этиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЮНЕСКО ўртасида Шартнома (2000
йил 13 сентябрь)

2

.

Алоҳида таъкидлаш ўринлики, ушбу даврда ЮНЕСКОнинг фаолияти ва

дастурлари билан ҳамоҳанг бўлган барча йўналишларда Ўзбекистон
сезиларли даражада фаол иштирок этиб келди. Қадимий Самарқанд, Бухоро,
Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг ЮНЕСКО “Жаҳон маданий мероси
дурдоналари” рўйхатига киритилиши, бутун дунёда буюк аждодларимиз
таваллудига, ўзбек халқининг маънавий

-

маърифий қадриятлари, қадимий

шаҳарлари ва обидаларига бағишланган юбилейларнинг кенг нишонланиши
(1 жадвал), 1997 йилдан “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг
ўтказилиши, минтақавий ва халқаро анжуманларнинг салмоғи кенгайди. Бу
эса Ўзбекистоннинг тарихий ва буюк ўтмишини қайта тиклаш, маданий ва

1

“People word” newspaper. (in Uzb.).December 28, 2001.

2

Djurayev Q. UNESCO – Uzbekistan: The Steps of Cooperation. Public Opinion. Human Rights,

2000, no.4 (12), p. 45


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

188

меъморий аҳамиятга эга меросларимизни асраб-авайлаш ва жаҳон афкор
оммасига кенг тараннум этишда ЮНЕСКОнинг ўрни ва роли муҳим
аҳамиятга эга бўлганини кўрсатиб беради.

1 жадвал

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида ЮНЕСКО

раҳнамолигида ўтказилган юбилейлар

1

Тадбир

Ўтказилган жой ва йили

1

Мирзо Улуғбек таваллудининг 600

йиллиги

Самарқанд ва Париж, 1994

2

Амир Темур таваллудининг 660

йиллиги

Самарқанд ва Париж, 1996

3

Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги

Бухоро ва Париж, 1997

4

Хива шаҳрининг 2500 йиллиги

Хива ва Париж, 1997

5

Имом ал

-

Бухорий таваллудининг 1225

йиллиги

Самарқанд, 1998

6

Аҳмад ал

-

Фарғоний таваллудининг

1200 йиллиги

Фарғона, 1998

7

“Алпомиш” достонининг 1000 йиллиги

Термиз, 1999

8

Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545

йиллиги

Тошкент, 2000

9

“Авесто”нинг 2700 йиллиги

Урганч, 2001

10

Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги

Термиз, 2002

11

Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллиги

Шаҳрисабз, 2002

12

Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг

900 йиллиги

Бухоро, 2003

13

Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги

Қарши, 2005

14

Хоразм Маъмун академиясининг 1000

йиллиги

Хоразм, 2005

15

Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги

Самарқанд, 2007

16

Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги

Марғилон, 2007

17

Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги

Тошкент ва Париж, 2009

Шу билан биргаликда, мазкур даврда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО муноса-

батлари ўрнатилиши ва унинг халқаро ҳуқуқий жиҳатлари шаклланиши
билан боғлиқ масалаларда илмий тадқиқотлар олиб бориш зарурати ҳам
пайдо бўлди. Сиёсий фанлар доктори, профессор М.Рахимовнинг “1991-
1999 йилларда БМТнинг ихтисослашган муассасалари билан Ўзбекистон

1

Қаранг: Sayfullayev D.B. History of formation and development of cultural diplomacy of the

Republic of Uzbekistan (1991-2019). Tashkent, “Innovative development publishing house”
Pub.,2020, p.120.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

189

ҳамкорлиги (ЮНЕСКО мисолида)”

1

мавзусидаги номзодлик иши Ўзбекис-

тон тарихшунослигида Ўзбекистон ва ЮНЕСКОнинг илмий-техникавий,
ахборот-таълим маданият соҳаларида ҳамкорлиги ривожланиши динамика-
сини тадқиқ этган дастлабки тадқиқот ҳисобланади. Унда ЮНЕСКО билан
Ўзбекистон ҳамкорлигида ўз даври халқаро муносабатлари тенденциялар
шароитидан келиб чиққан ҳолда, алоқаларнинг янги соҳаларида кенг ва
изчил ҳамкорлик қилиш заруратини, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги
фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ўртага
ташланади. Бу ўринда, А.Мўминовнинг юридик фанлари номзодлиги учун
ёзилган диссертациясини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз. Зероки, унда айнан
Ўзбекистон ва ЮНЕСКОнинг халқаро ҳуқуқий ҳамкорлиги масалаларига
бағишланади. Унда муаллиф Ўзбекистон Республикаси билан ЮНЕСКО
ҳамкорлигига оид тадбирларни ўрганиб чиққан ҳолда, уларнинг мазмуни ва
моҳиятини таҳлил этиб, бу борада мамлакатимиз ташкилотга аъзо бўлиб
кирган 1993 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда бундай тадбирлар ўзининг
кўлами ва сиёсий аҳамияти жиҳатидан, 2000 йилдан кейинги даврда
ўтказилган тадбирлардан (2005 йил август ойи очилишида Президент
И.Каримов иштирок этган “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалини истисно
қилган ҳолда) нисбатан кенг ва юқори бўлганлигини таъкидлайди

2

. Бундан

ташқари, М.Ҳошимов томонидан 2009 йилда ёзилган тарих фанлари
номзодлик диссертация ишида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон билан диний
бағрикенглик тамойиллари асосидаги ҳамкорлиги масалалари атрофлича
ёритилади. Унда ЮНЕСКО ва Ўзбекистоннинг тинчлик ва бағрикенглик
тамойиллари ўзаро ҳамоҳанг эканлиги, мазкур масалаларда халқаро
ҳамкорликни ривожланиши масалалари илмий жиҳатдан далилланади

3

.

Ҳамкорлик муносабатларининг янги саҳифаси

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев даврида ЮНЕСКО билан ҳар

томонлама ва барча жабҳаларда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш
масалалари Ўзбекистон маданий дипломатиясининг бош омилига айланиб,
Республиканинг янги маданий қиёфаси, ютуқлари ва жозибасини халқаро
даражада кенг тарғиб қилиш орқали ташқи сиёсий ва иқтисодий манфаат-
ларга эришиш вазифалари устуворликка айланди. Айни шу жиҳатдан,
давлатнинг маданий дипломатияси салоҳияти ва имкониятлари ўта муҳим
ўрин тутиши билан бир қаторда, унинг ташқи сиёсатни амалга ошириш
борасидаги вазифаларини, таъсир кўлами ва аҳамиятини янада кучайтириш-
да муҳим омил бўлишини қайд этиш мумкин. Бунинг тасдиғи ушбу давр

1

Rakhimov M.A. Cooperation of the Republic of Uzbekistan with Specialized UN Agencies in

1991-1999 (on the example of UNESCO). (in Russ.). Doc. His. Sci. diss. Tashkent, 2000. P.167.

2

Muminov A. International legal issues of cooperation between the Republic of Uzbekistan and

UNESCO. Abstract of candidate of legal sci. diss. Tashkent, 2005. p.16.

3

Hashimov M.I. Principles of religious tolerance in UNESCO activities. Abstract of candidate of

his. sci. diss. Tashkent, 2009. P.175.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

190

давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро миқёсда ўтказил-
ган тадбирларда ўз аксини топади.

2 жадвал

Ўзбекистон ва ЮНЕСКО муносабатларини ривожлантириш мақсадида 2017

йилдан 2021 йилгача қабул қилинган айрим ҳуқуқий ҳужжатлар

Ҳужжат номи

Ҳужжат шакли

Қабул қилинган

йили

1

Ўзбекистон Республикасида

миллий маданиятни янада

ривожлантириш концепциясини

тасдиқлаш тўғрисида

Президент

Қарори - ПҚ-

4038-сон

2018 йил 28

ноябрь

2

ЮНЕСКО ишлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси

Миллий комиссияси фаолиятини

такомиллаштириш тўғрисида

Вазирлар

Маҳкамаси

Қарори 957-сон

2018 йил 26

ноябрь

3

Ўзбекистон Республикасининг

Бирлашган Миллатлар

Ташкилоти ҳузуридаги таълим,

фан ва маданият масалалари

бўйича (ЮНЕСКО) доимий

ваколатхонаси фаолиятини

самарали ташкил этиш чора-

тадбирлари тўғрисида

Президент

Қарори - ПҚ-

3957-сон

2018 йил 3

октябрь

4

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги ҳузуридаги

Маданий мерос департаменти

фаолиятини ташкил этиш ҳамда

моддий маданий мерос

объектларини муҳофаза қилиш

ва улардан фойдаланишга оид

айрим норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни тасдиқлаш

тўғрисида

Вазирлар

Маҳкамаси

Қарори 265-сон

2019 йил 30 март

5

ЮНЕСКО ишлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси

миллий комиссияси котибияти

фаолиятини

такомиллаштиришнинг қўшимча

чора-тадбирлари тўғрисида

Вазирлар

Маҳкамаси

Қарори 92-сон

2020 йил 18

февраль

6

Моддий маданий мерос

объектлари ва ЮНЕСКОнинг

Умумжаҳон мероси рўйхатига

Вазирлар

Маҳкамаси

Қарори 119-сон

2021 йил 3 март


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

191

киритилган ҳудудлар

муҳофазасини кучайтириш чора-

тадбирлари тўғрисида

Халқаро миқёсдаги тадбирлар

Тадбир номи

Ўтказилган жойи

Ўтказилган

вақти

1

Халқаро мақом санъати форуми

Шаҳрисабз

шаҳри

2018 йил 6

-

10

сентябрь

2

Халқаро бахшичилик санъати

фестивали

Термиз шаҳри

2019 йил 5

-

10

апрель

3

“Буюк ипак йўли” халқаро

фольклор мусиқа фестивали

Марғилон шаҳри

2019 йил 11

-

13

июль

4

“Шарқ тароналари” ХII халқаро

мусиқа фестивали

Самарқанд

шаҳри

2019 йил 26

-

30

август

5

Халқаро ҳунармандчилик

фестивали

Қўқон шаҳри

2019 йил 10

-

15

сентябрь

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 8

-

9 октябрь

кунлари Францияга расмий ташриф доирасида ЮНЕСКО бош қароргоҳида
ушбу ташкилот бош директори Одри Азуле билан ҳамкорлик музокаралари
олиб бориши икки томонлама муносабатлар йўлида янги саҳифани бошлаб
берди. Одри Азуле Ўзбекистон Президентининг ушбу ташкилот шафелигида
тинчлик ва бағрикенглик маданиятини шакллантириш, экстремизмнинг ол-
дини олиш мақсадида Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги
халқаро институт ташкил этиш, Тошкент Ахборот технологиялари универ-
ситети ҳузурида Таълимда ахборот-коммуникация технологиялари бўйича
минтақавий марказ ҳамда Самарқанддаги Туризм халқаро университетида
ЮНЕСКО кафедрасини тузиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистонда Марказий Осиё ёш олимлари минтақавий форумини ҳамда
2019 йилда Тошкентда «Ахборот технологиялари маданий меросни асраш
хизматида» мавзуида Осиё форумини ўтказиш тўғрисида келишувга
эришилди. Бош директор Ўзбекистоннинг бутун инсоният бойлиги бўлган
маданий-тарихий меросни асраб-авайлаш борасидаги сиёсатини юксак
баҳолади. Учрашув сўнгида Шавкат Мирзиёев ва Одри Азуле Ўзбекистон
билан ЮНЕСКО алоқаларини ривожлантиришга қаратилган 2021 йилгача
ҳамкорлик дастурини имзолади

1

. Ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти

Шавкат Мирзиёев 2019 йил 26 августда Самарқанд шаҳрида Одри Азулени
қабул қилиб, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги конструктив мулоқот
изчил ривожланиб, шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини

1

The President of Uzbekistan met with the head of UNESCO. Available at:

https://president.uz/uz/lists/view/2075 (accessed 08.10.2018.)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

192

катта мамнуният билан қайд этди. Одри Азуленинг ушбу нуфузли халқаро
институт бош директори сифатидаги мазкур илк ташрифи 2018 йил Париж
шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг мантиқий давоми экани, шунингдек,
устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бора-
сида томонларнинг интилиши қатъий эканидан далолат бериши таъкид-
ланди. Бугунги кунда ЮНЕСКО томонидан Ўзбекистон учун биринчи марта
қабул қилинган Мамлакат дастури доирасида устувор йўналишлар бўйича
қўшма чора-тадбирлар самарали амалга оширилмоқда. Жаҳоннинг илғор
тажрибасини чуқур ўрганиш ва жалб этиш мақсадида юртимизда ЮНЕСКО
кафедралари тармоғи кенгаймоқда. Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим
муассасаларида “Дунё динларини қиёслама тадқиқ этиш”, “Сув диплома-
тияси, сув ресурсларини бошқариш ва атроф-муҳит муҳофазаси”, “Маданият
туризми” каби кафедралар очилмоқда. ЮНЕСКО кўмагида мамлакатимизда
“Шарқ тароналари”, бахшичилик санъати, ҳунармандчилик фестиваллари,
Мақом санъати анжумани каби қатор йирик халқаро тадбирлар ташкил
этилмоқда. Ушбу Учрашувда кенг кўламли шерикликни янада ривожлантириш,
жумладан, Жаҳон мероси қўмитасининг навбатдаги сессияси якунида
эришилган келишувларни сўзсиз амалга оширишнинг долзарб масалалари
муҳокама қилинди

1

. Дарҳақиқат, истиқболда ўзаро муносабатларнинг изчиллик

билан янги босқичга кўтарилиши натижасида ЮНЕСКО раҳнамолигида
Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида катта халқаро анжуманларни ташкил
этиш режалаштирилган. Жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев
ташаббуси билан жорий йил, яъни 2021 йилда Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан
ҳамкорликда Марказий Осиё минтақасининг кўҳна ва бой маданий меросига
бағишлаб “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” мавзусида
халқаро форум ўтказиш режалаштиришган

2

. Таъкидлаш жоизки, мазкур

ташкилот билан муносабатларнинг янги давридаги ташкилий

-

ҳуқуқий

асосларини ривожлантиришга қаратилган миллий ва халқаро ҳужжатларнинг
қабул қилиниши, шунингдек, халқаро тадбирлар кўламининг янги шакл ва
мазмунда, яъни Ўзбекистондаги илгари ўтказилмаган шаҳарлар маданияти,
мероси ва анъаналарини кенг тарғиб этилиши асносида ривожланиб
бораётганлигини кузатиш мумкин.

Хулоса. Ўзбекистон ва ЮНЕСКО муносабатлари шаклланиши ва унинг

ташкилий ҳамда ҳуқуқий жиҳатлари борасида ўрганилган дастлабки тадқи-
қотлар шундан далолат бермоқдаки, ҳар бир даврда Ўзбекистон
ЮНЕСКОнинг мақсадлари ва дастурларида кўзда тутилган вазифаларда
фаол ўринга эга бўлиб келган. Агар Совет Иттифоқи даврида мамлакатимиз
тарихини ушбу ташкилот билан танитиш масалалари устувор бўлгани, 1991

1

The President of Uzbekistan received the Director-General of UNESCO. Available at:

https://president.uz/uz/lists/view/2823 (accessed 26.08.2019.)

2

Speech by President Shavkat Mirziyoyev at the 75th session of the United Nations General

Assembly. Available at: https://president.uz/en/lists/view/3851 (accessed 23.09.2020)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

193

йилдан 2016 йилгача бўлган даврда ЮНЕСКО билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий
асослари яратилиб, ташкилий тадбирлар кенг амалга оширилганини англаш
мумкин бўлса, 2016 йилдан бошлаб ЮНЕСКО раҳнамолигида Ўзбекистон
ҳудудларининг халқаро миқёсда кенг тарғиб этилиши ва бу жараёнларда
маданият, туризмининг ўзаро боғланиши ва иқтисодий дипломатия билан
уйғун ҳолда олиб борилаётгани, шунингдек, фан ва таълимда ЮНЕСКО
кафедраларининг кенгайиб бораётганидан далолат бермоқда.

ХОДЖИМУРАТОВА ДИЛШОДА

базовый докторант, ТГУВ

«Мягкая сила» Ирана в Центральной Азии

Аннотация. В статье раскрываются особенности иранской политики в сфере

образования в государствах Центральной Азии. Описаны действия Ирана по
налаживанию взаимодействия в области образовательных и культурных проектов с
государствами региона. Сделан обзор потенциалов Ирана в Центральной Азии в
области применения «мягкой силы», в частности, развития публичной дипломатии и
показаны примеры использования Тегераном данных ресурсов. Изучается реакция
политических элит стран Центральной Азии на проводимую политику Тегерана.
Анализируется динамика иранского присутствия на образовательном рынке в
Центральной Азии. В частности, отмечается увеличение иранского присутствия на
образовательном рынке Кыргызстана, а также относительного его уменьшения в
Таджикистане в последние годы.

Опорные слова и выражения: Иран, образовательная политика, «мягкая сила»,

внешняя политика; система образования, Центральная Азия, публичная дипломатия.

Аннотация. Мақолада Марказий Осиё республикаларининг таълим соҳасидаги

сиёсатидаги ўзига хос хусусиятлар таҳлил қилинар экан, уларга нисбатан Эрон

томонидан амалга оширилган оммавий дипломатиянинг асосий йўналишлари очиб

берилади. Эрон минтақа давлатлари билан ҳамкорликда таълим ва маданият соҳасида

қатор лойиҳаларни амалга ошириш орқали Марказий Осиёда “юмшоқ куч” сиёсатини

қўллай олиши имкониятлари ва амалга ошириш ресурслари, механизмлари ҳам

ўрганилган. Шунингдек, Эроннинг ушбу давлатлар таълим бозоридаги иштироки

динамикаси таҳлил қилинади. Хусусан, Қирғизистоннинг таълим бозорида Эрон

иштирокининг ошганлиги, аксинча, сўнгги йилларда Тожикистонда унинг нисбатан

камайиши кузатилгани қиёсий ўрганилади.

Таянч сўз ва иборалар: Эрон, таълим сиёсати, “юмшоқ куч”, ташқи сиёсат,

таълим тизими, Марказий Осиё, оммавий дипломатия.

Abstract. The article examines Iran's active efforts to establish cooperation in the field of

educational and cultural projects with the states of the region are shown. An overview is given of
Iran's potential in Central Asia to use soft power, particularly public diplomacy, and examples of
Tehran's use of these resources are shown. The reaction of the political elites of Central Asian
countries to the policy of Tehran is studied. The dynamics of Iranian presence in the Central Asian
educational market are analyzed. In particular, the increase of Iranian presence in the

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов