Роль религиоведов во внутренней и внешней политике Исламской Республики Иран

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
141-151
1
0
Поделиться
Тохтиев, Ш. (2016). Роль религиоведов во внутренней и внешней политике Исламской Республики Иран. Востоковедения, 3(3), 141–151. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15611
Шухрат Тохтиев, Тюменский индустриальный университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  статье рассматривается  роль  ислама  в  общественно-политической жизни  Ирана  после  Исламской  революции  и  свержения  монархии. Когда к власти  пришла  новая  социальная  сила  –  шиитское  духовенство,  это  привело  к тому, что влияние ислама в области политики и идеологии стало преобладающим.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

141

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент ислом университети,
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Жаҳон иқтисодиёти ва
халқаро иқтисодий муносабатлар”, “Ташқи иқтисодий фаолият” фанларини
ўқитиш технологиялари замонавий талаблар даражасига кўтарилади.

ТОХТИЕВ ШУҲРАТ

Катта ўқитувчи, ТИУ

Эрон Ислом Республикаси ички ва ташқи сиёсатида диний

уламоларнинг роли

Аннотация. Мақолада Ислом инқилоби ва монархия тузуми ағдарилганидан

сўнг Эрондаги ижтимоий-сиёсий ҳаётда ислом динининг ўрни ёритилган. Зеро, шиа
уламолари давлат тепасига келганида ислом динининг сиёсий ва мафкуравий
соҳаларга таъсири ошди.

Таянч сўз ва иборалар: Ислом инқилоби, Руҳулло Мусави Ҳумайни, шиа

уламолари, Ислом инқилоби экспорти, ички ва ташқи сиёсат, Форс кўрфази.

Аннотация. В статье рассматривается роль ислама в общественно-полити-

ческой жизни Ирана после Исламской революции и свержения монархии. Когда к
власти пришла новая социальная сила – шиитское духовенство, это привело к
тому, что влияние ислама в области политики и идеологии стало преобладающим.

Опорные слова и выражения: Исламская революция, Рухалла Мусави Хумейни,

шиитское духовенство, экспорт исламской революции, внутренняя и внешняя
политика, Персидский залив.

Abstract. The paper investigates the role of Islam in the social and political life of

Iran after Islamic revolution and over the monarchy. The Islam influenced in the political
and ideological spheres, when Shia clergy came to power. Where was at the head Imam
Khumeyni worked contrary to former regime in the home and foreign policy. This is
forced the some countries to revise the foreign policy about of IRI.

Keywords and expressions: Islamic revolution, Rukhalla Musavi Khumeyni, Shia

clergy, export of Islamic revolution, Nаvuhodonosor, home and foreign policy, Persian gulf.

1978–1979 йиллардаги Эрон ислом инқилоби ҳозирги даврда исломнинг

сиёсий роли фаоллашувининг ёрқин исботи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Бу инқилоб тўлқинида руҳонийлар табақаси ҳукумат тепасига келади.

1979 йил декабрь ойида умумхалқ референдуми натижасида машҳур

ислом фақиҳлари томонидан ишлаб чиқилган Эрон Конституцияси қабул
қилинди. Янги конституцияга инқилобнинг руҳий раҳнамоси имом Руҳулло
Мусави Ҳумайни (1979–1889 йиллар оятуллоҳ –

маржа ат-тақлид

1

) ва

1

Оятуллоҳ (араб.

Аллоҳ мўъжизаси

) – шиаликда мустақил фатво бериш ҳуқуқига эга бўлган

руҳоний (мужтаҳид)ларнинг унвони. Оятуллоҳлар диндорлар орасида катта обрўга, шиалик


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

142

оятуллоҳ Беҳештийнинг асосий ғоялари замин бўлди ҳамда Республика
теократик (диний уламолар идора қилувчи ҳокимият) тарзда бошқарилиши
маълум қилинди. ЭИР Конституциясига мувофиқ, ўн икки имом
(имомийлик) талқинидаги шиалик давлат дини деб белгиланди. Шу билан
бирга, суннийлик йўналишининг тўрт мазҳаби – ҳанафийлик, шофеъийлик,
моликийлик ва ҳанбалийликка эътиқод қилишга рухсат берилди

1

.

Янги конституция Эроннинг барча мусулмонларини ягона жамият деб эълон

қилади. Мазкур конституциянинг 2-моддасида шундай дейилади: “...барча
мусулмонлар ягона жамият ҳисобланади ва ЭИР ҳукумати ўзининг бутун
сиёсатини ислом миллати иттифоқи ва бирлаштириш асосида қуриши шарт
ҳамда мунтазам равишда ислом дунёсининг сиёсий, иқтисодий ва маданий
бирлигига эришиш учун йўналтирилган ҳаракатларда фаоллик қилади”

2

.

ЭИР янги парламенти 1980 йил май ойида сайлангандан сўнг, унинг

таркибига 24 ўстон (вилоят) депутатлари (237 киши) киритилди (курдлар
яшайдиган 22 шаҳарда сайлов ўтказилмади). Бу депутатларнинг асосий
қисми диний амалдорлар эди. Парламент 12 обрўли шиа фақиҳларидан
таркиб топган Назорат Кенгаши ва қонун чиқарувчи (Вакиллар палатаси)
ассамблеядан ташкил топди. Назорат Кенгашининг олти нафарини Ҳумайни,
қолган олти нафарини эса мажлис депутатлари орасидан қуръа ташлаш йўли
билан сайланди. Бу кенгаш олти йил муддат давомида фаолият олиб боради
ва ҳар уч йилда унинг аъзоларининг ярми янгиланди

3

.

Қонун чиқарувчи ассамблея инқилобдан сўнг Ислом Мажлиси Кенгаши

деб атала бошланди (1979). Мазкур мажлис Назорат Кенгаши рухсатисиз
қонун чиқара олмайди. Мажлисга аъзолар тўрт йил муддатга сайланади.
Парламентда Назорат Кенгашининг обрўйи баланд бўлиб, у президент
сайловлари, мажлисга депутатлар сайлаш ва референдум ўтказишни назорат
қилиб боради.

1980 йил 25 январда президентликка ўтказилган илк сайловларда сиёсат

арбобларидан бири Абулҳасан Банисадр сайланди. Аммо, мамлакатдаги
олий ҳокимият

“велайат-е фақиҳ”

(яъни, 12-“яширинган имом” келгунига

қадар сақланиши лозим бўлган

“энг обрўли шиа фақиҳининг бошқаруви”

4

)

янги конституцияга мувофиқ, Оятуллоҳ Ҳумайнига топширилди. У ташқи ва

тарқалган давлатларда (Эрон, Ироқ) сиёсий таъсирга ҳам эга. Оятулло унвони юзлаб
уламоларда бор. Улардан бир нечаси “Оятуллоҳи узмо” (“Буюк оятуллоҳлар”), энг юксак
обрўга эга бўлганлари эса “Маржа ат-тақлид” (“Тақлид қилинадиган инсон”) деб аталади ва
уларга барча шиаларнинг олий раҳнамоси деб қаралади. Қаранг: Ислом. Справочник. – Т.:
1989. 224–225-б.

1

Алиев С. М. Ислам и политика // Азия и Африка сегодня, 1981, № 12. – С. 21;

яна қаранг:

Родригес А. М. История стран Азии и Африки в новейшее время. Учебник. – М.: Проспект,
2009. – С. 306.

2

ناريا ىملاسا ىرهمج ىساسا نوناق

(“ЭИР Конституцияси”) – Теҳрон, 1979, 2-модда.

3

Дорошенко Е. А. Шиитское духовенство в современном Иране. – М.: 1985. – С. 200.

4

www.vneshmarket.ru


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

143

ички сиёсат масалаларини ҳал қилишда асосий овоз бериш ҳуқуқига ва шиа
йўналишига қарши бўлган қарорларни бекор қилиш ҳуқуқига эга. “Велайат-е
фақиҳ” уруш ва тинчлик масалаларини ҳал қилади, бош қўмондон, ҳукумат
аъзолари, олий суд лавозимларига сайлаш ҳуқуқига эга

1

.

1978–79 йиллардаги инқилобдан сўнг, суд тизимидаги 1920–1930 йил-

ларда амал қилган фуқаролик жиноий қонунлари бекор қилинди. Аввалги
тузумдаги фуқаролик судья ва адвокатлар истеъфога чиқарилди. Аёллар
юридик факультетларда ўқиши ва судья бўлиши қатъий тақиқланди. Шариат
қонунлари барча мусулмонлар учун мажбурий этиб тайинланди.

Жойларда инқилобий ислом трибуналари ташкил этилди. Бу трибуналар

Ҳумайни тузуми тарафдорлари бўлган олий диний вакиллар томонидан
ташкил этилган бўлиб, шоҳнинг яқин тарафдорлари, ҳукумат бошлиқлари,
вазирликлар амалдорлари ва армиянинг олий лавозимдагилар ишларини
кўриб чиқишди. Шу билан бирга мамлакатда шариат судлари ўз ишларини
бошлашди. Ислом трибуналари ва шариат судлари Ҳумайни асарларида баён
қилинган шариат қонунлари асосида иш олиб бориб, инқилобдан сўнг зўр
бериб ишлашни бошлашди. Кўпгина жавобгарлар қамоқхоналарга жўна-
тилди, сургун қилинди ва ҳукм қилингандан сўнг қатл этилдилар. Ҳукмлар
қайта кўриб чиқилмади ва аппеляцияга бериш ман этилди. Шариат судлари
спиртли ичимликларини ичганларга 50–60 қамчи уриш, маҳсулотларни
чайқовчилик нархларда сотганларни 75–80 қамчи уриш, бузуқчилик учун
тошбўрон қилиш, қотиллик ва наркотик моддаларни қабул қилганлар учун
дорга осиш ва ҳоказолар жорий қилинди

2

.

Мамлакатда Олий суд кенгаши ташкил этилиб, унда 5 йил муддатга

сайланишади. Унинг таркибида раис, бош прокурор ва учта судья мавжуд.
Кенгаш аъзоларининг барчаси мужтаҳидлар бўлиб, улар давлатда асосий суд
ҳакамлари ҳисобланишади

3

.

Эронда шоҳ тузумининг ағдарилиши ва ислом республикасининг ву-

жудга келиши Форс кўрфази хавфсизлиги ҳақидаги тасаввурларни тубдан
ўзгартириб юборди ва АҚШни бу минтақадаги ўз стратегиясини қайта кўриб
чиқишга мажбур қилди. Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича, ислом инқилоби-
нинг амалга оширилиши Яқин ва Ўрта Шарқ минтақасида иккинчи жаҳон
урушидан кейинги юз берган муҳим воқеалардан бири бўлди. Чунки шоҳ
тузуми АҚШнинг иккиёқлама стратегиясининг таянчи эди. Американинг
ҳатто Покистон, Туркия ва Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари билан
муносабатлари ҳам хавф остида қолган эди.

Ислом инқилобидан кейинги дастлабки даврларда Эрон Ислом

Республикасининг (ЭИР) Форс кўрфази хавфсизлиги муаммосига нисбатан
олиб борган сиёсати ислом омили билан узвий боглиқликда шакллана бошлади.

1

ناريا ىملاسا ىرهمج ىساسا نوناق

... 107-модда.

2

تاعلاطا

” (“Хабарлар”) рўзномаси. 03.03.1979.

3

Дорошенко Е. А. Шиитское духовенство в современном Иране. – М.: 1985. – С. 200. 46.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

144

Эрон, ислом инқилобидан кейин АҚШ томонидан минтақа давлатлари

учун хавфли мамлакат сифатида қарала бошлади. Бундай вазият, яъни
инқилобдан кейин дастлабки уч йил ичида минтақада юз берган ўзгаришлар
ва Эроннинг ҳарбий, сиёсий қудратининг АҚШ ва унинг Ғарбий иттифоқ-
дошлари олдига минтақа xавфсизлиги ва мудофааси стратегиясини танлашда
қўшимча вазифалар келтириб чиқарди.

ЭИРнинг имом Ҳумайни бошчилигидаги раҳбарияти мамлакат жамияти

сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларини исломлаштириш йўлини
тутди. Капитализмдан ҳам, социализмдан ҳам фарқ қилувчи учинчи йўл
эълон қилинди. Руҳулло Ҳумайни бошчилигидаги Эрон раҳбарияти давлат-
нинг ички ва ташқи сиёсий фаолиятини бутунлай ўзига бўйсундирди, унинг
умумжаҳон ва минтақавий стратегик режалари устидан назорат урнатди.

Қабул қилинган янги конституциянинг 152-бобидан келиб чиқиб, даст-

лабки даврда ЭИР СЕНТО ҳарбий иттифоқидан чиқишини эълон қилди.
Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо бўлди. Исроил, Миср, Чили, Иордания
давлатлари билан дипломатик алоқаларини узди, Куба, Жанубий Яман
Демократик Республикаси, Ливия билан муносабатларини қайта тиклади.
Фаластин миллий озодлик ташкилотининг миллий озодлик ҳаракатини
қўллаб-қувватлади

1

.

ЭИРнинг дастлабки йиллардаги сиёсати асосида турли вақтларда Имом

Ҳумайни томонидан айтилган фикрлар ётади. Унинг таъкидлашича,
“мусулмон дунёсининг бирлигини қайта тиклаш ва мусулмон ватанни озод
қилиш учун ислом инқилобининг ғолибона юриши ва ташқаридан зўрлик
билан киритилган зулмкор ва соҳта мусулмон тузумларини аввалам бор
мусулмон дунёси, сўнгра жаҳон миқёсида ағдариб ташлаш лозим”

2

.

Ўша даврда Теҳрон дастлаб аҳолининг кўпчилигини ёки катта қисмини

шиалар ташкил қилувчи мамлакатларда шундай республикалар барпо
қилишни режалаштиради (шиалар Эронда аҳолининг 92% ни, Баҳрайнда
40%, Қатарда 40%, Ироқда 33%, БААда 30%, Ливанда 27%, Туркияда 21%,
Покистонда 20%, Афғонистонда 20% ни ташкил этади). Худди шу
мамлакатлар Теҳроннинг режаси бўйича биринчилардан бўлиб ЭИРга
эргашиб, ўзларида ислом инқилобини амалга ошириб, “ислом давлати”ни
ўрнатишлари ва келажакдаги “буюк ислом давлати”нинг асосини ташкил
қилишлари керак эди

3

.

Теҳрон олий даражадаги ислом идеалларига эришиш мақсадида

“мусулмон мамлакатлари ва халқларига ислом йўлига ўтишларида ёрдам

кўрсатиш” чораларини кўришга қарор қабул қилади. Бу қарор “ислом

1

Исламский фактор в международных отношениях в Азии. Сборник статей Академия наук

СССР. – М., 1981. – С. 124.

2

Исламский фактор в международных отношениях в Азии. Сборник статей Академия наук

СССР. – М., 1981. – С.

3

Там же. – С. 7.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

145

инқилоби экспорти” деб юритила бошлади. Худди ана шу ислом инқилоби

экспорти мамлакат ташки сиёсатининг муҳим қисмига айланди.

“Ислом инқилоби экспорти”ни амалга ошириш мақсадида Ислом

инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК), Ислом йўналиши вазирлиги ташкил

қилинади. Бу вазирликнинг махсус бир бўлими Имом Ҳумайни таъли-

мотларини ёйиш, хорижда ислом инқилоби тажрибаси ва исломий

мафкурани тарқатиш билан шуғулланади. Вазирлик фаолиятининг энг

асосий йўналиши Форс кўрфази ва бошқа мамлакатларга Эрон инқилоби

тарқалишининг тинч йўлини тарғиб қилишдан иборат бўлган. Эрон

мусулмон дунёсини ар-Риёзга қарши қилиб қўйишга бирмунча ҳаракатлар

қилди. Саудия Арабистони Подшолиги (САП)ни АҚШ ва бошқа

“империалистик давлатлар” билан чамбарчас алоқадорликда айблади

1

.

Саудия Арабистони раҳбарияти мамлакат ичидаги мухолиф фаолиятни

кескин тугатиш чораларини кўрди. Теҳроннинг тахмини бўйича, бу

ҳаракатда САПдаги шиалар ҳамда ЭИР ва имом Ҳумайни сиёсатининг

тарафдорлари фаол иштирок этишлари лозим эди.

Эрон аҳолисининг катта қисми шиалардан иборат бўлган Баҳрайнда

қўзғолон кўтаришга ҳам муваффақ бўлолмади. Баҳрайн хавфсизлик
ташкилотлари ЭИР томонидан қўллаб-қувватланган мамлакат шиа
гуруҳлари фитнасини фош этдилар. Баҳрайн Амирининг илтимосига
мувофиқ унга Саудия Арабистони ёрдам кўрсатди ва Теҳроннинг
Баҳрайндаги режаси пучга чиқди. Худди шу муваффақиятсизликлар Эрон
раҳбариятини бу минтақада “ислом инқилоби”ни тинч йўл билан тарқатиш
усулига ўтишга мажбур қилди. Шунингдек, мусулмон дунёси давлатлари,
хусусан, Форс кўрфази давлатлари Эроннинг тобора ўсиб бораётган ва
ошкора

ҳарбий

тажовузкорлигидан

хавфсирашлари

ҳам

бунинг

сабабларидан бири эди. Эрон “ислом инқилоби экспорти” ғоясини ўз ташқи
сиёсатининг асосий йўналиши деб эътироф этди. Бу йўналишда турли
усуллар билан, жумладан, Ироққа нисбатан ҳарбий йўл билан ўз режаларини
амалга оширишга интилган. Амалда Теҳрон Ироққа қарши уруш ёки унга
ислом инқилобини ҳарбий йўл билан экспорт қилиш бу мамлакатда шиалар
ҳукмронлиги ўрнатилгунча давом этишини ва урушнинг пировард мақсади
Саддам Ҳусайн тузумини ағдариш, Ироқни Эрон мисолидаги ислом
республикасига айлантириш эканлигини яширгани ҳам йуқ

2

. Эрон–Ироқ

уруши давомида ислом омили Теҳрон томонидан амалда ЭИРнинг бу
можародаги муросасиз мавқеини асослаш учун хизмат қиларди. Ислом
инқилобини Форс кўрфази минтақасига тинч йўл билан тарқатишни кўзлаган
ЭИРнинг мақсадларидан бири минтақа мамлакатлари томонидан Ироққа
берилаётган молиявий ва бошқа ёрдамларни тугатишга интилиш бўлди.

1

Там же. – С. 30.

2

Исламский фактор в международных отношениях в Азии. Сборник статей Академия наук

СССР. – М., 1981. – С. 131.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

146

Эрон ислом инқилоби катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Шоҳ тузуми

АҚШ сиёсати ва манфаатларини ҳимоя қилувчи энг содиқ истеҳкомлардан
бири эди. Бу фақатгина Эронда эмас, балки бутун минтақадаги АҚШ сиёсий,
иқтисодий ва ҳарбий стратегик таянчларига берилган жиддий зарба эди. Шу
муносабат билан АҚШнинг “Прогрессив” журнали қуйидагиларни ёзади:
“Эрон маълум маънода Америка салтанатининг Америка учун қимматбаҳо
булган нефтни қўриқловчи жандарм бўлгани учун бизнинг вассал
ҳукуматимизнинг ағдарилиши ташқи сиёсатдаги нуқсонларимизни яққолроқ
ёритади”

1

. Вашингтонда Эрон инқилоби фақат бу мамлакатдаги ички

ўзгаришгина бўлиб қолмай, балки АҚШ манфаатларига тааллуқли эканлиги
идрок этилди. Америкаликлар Эрон инқилоби Яқин ва Ўрта Шарқда сиёсий
вазиятнинг ўзгаришига кучли таъсиридан, мусулмон халқлари ўртасида
АҚШга қарши кайфиятларнинг ўсишидан катта хавфга тушдилар.

Араб консерватив давлатларидан айримлари бошқачароқ нуқтаи назарда

турдилар. Чунончи, нефть қазиб олувчи айрим мамлакатларнинг раҳбарлари
мусулмон халқлари ташкилотларидаги ўзларининг ҳукмронлик ролларига
путур етишидан хавфсирай бошладилар.

Эрондаги инқилобнинг кейинги ривожидан Саудия Арабистони ва Форс

кўрфази монархиялари раҳбарлари айниқса ташвишга тушиб қолдилар. Улар
Эрондаги воқеалар мамлакатларига ҳам инқилобий таъсир кўрсатиши ва
сиёсий вазиятни беқарорлашишига олиб келишидан хавфсирай бошладилар.
Эрон ва Форс кўрфазининг бошқа мамлакатлари ўртасидаги зиддиятлар
халқаро вазиятга ҳам маълум даражада таъсир кўрсатди.

Эронда ислом инқилоби ғалаба қозонган вақтдан бошлабоқ, Саудия

Арабистони ва Форс кўрфази монархиялари нуфузли доираларнинг АҚШ
ҳомийлигига суяниш зарурлиги ҳақида эълон қилганлари ҳам бежиз эмасди.
Лекин Эрон инқилобига муносабат масаласида бу консерватив мамлакатлар
ўртасида ҳам, бу мамлакатларнинг ичида ҳам бирлик йўқ эди. Масалан,
Саудия Арабистонининг Эрон инқилобига бўлган муносабати мураккаб эди.
Унинг раҳбарияти шоҳ тузумининг ағдарилишига, бошқаришнинг рес-
публика шакли ўрнатилишига, Эрон сиёсатининг АҚШга қарши йўнал-
тирилишига салбий муносабатда бўлди. Саудия Арабистони бироз совуқроқ
оҳангда бўлса ҳам расмий равишда Эрондаги янги тузумни тан олди.

Саудия Арабистони раҳбарияти монархияни сақлаб қолишга, сиёсий

барқарорликни таъминлашга қаратилган ўзининг асосий манфаатларидан
келиб чиққан эди. Подшоҳ тузуми асосан уч омил туфайли ўзини хавфдан
холи деб ҳисобларди:

– биринчидан, Саудия Арабистонининг мусулмон дунёсидаги таъсири;
– иккинчидан, АҚШнинг хайрихоҳлик муносабатлари;

1

Меркулов К.А. Ислам в мировой политике в международных отношениях. – М.: 1992.– С. 98.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

147

– учинчидан, мамлакатдаги мустақил ҳокимият

1

.

Бошқа томондан, САП араб дунёсида шиалик таъсирининг кучайишидан

хавотирда эди. Қувайт, Баҳрайн, БАА, Ироқ ва Ливанда яшовчи йирик эрон
жамоалари Теҳрондаги тузумга хайрихоҳ эдилар.

Ироқ ҳукумати Бозоргон ҳукуматини расман тан олди. Ироқ газетаси

“Тариқ аш-шаъб” таъкидлашича, “Эронда Республика эълон қилиниши
минтақадаги катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Янги республика Яқин ва Ўрта
Шарқда кучлар мувозанатининг ўзгаришида муҳим роль ўйнайди. Бундан
ташқари, шоҳ тузумининг қулаши натижасида Эрон энг асосий ўринлардан
бирини эгаллаган тажовузкор СЕНТО блоки парчаланди. Ироқ албатта янги
тузум тимсолида сионизм ва империализмга қарши курашда ўзининг
келажакдаги иттифоқчисини кўрмокда”

2

.

Лекин амалда тез орада Эрон–Ироқ муносабатлари ёмонлашди. Ироқ ва

Эрон раҳбарлари ўртасида вужудга келган муаммолар икки мамлакат учун
улкан моддий зарар ва инсоний ҳалокатлар келтирган узоқ муддатли
қуролли зиддиятларга олиб келди

3

.

Айрим тахминларга кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эрон ва Ироқ

ўртасида икки мамлакат кучларининг заифлашувига олиб келадиган зиддият
келтириб чиқаришга астойдил ҳаракат қилганлар.

Умуман, ЭИР раҳбариятининг “ислом инқилобини дунёнинг барча

мусулмон мамлакатларига экспорт қилиш” мақсадлари ҳақидаги баёнотлари
туфайли Теҳроннинг минтақадаги давлатлар билан алоқалари мураккаб
бўлиб қолди.

Имом Ҳумайни Эронни “модель мамлакат” деб эълон қилиб, “бошқа

халқлар унга эргашишига ва ўз ҳаётларини қайта қуришларига ишонч
билдирди”. Жумладан, Эрон дипломатлари олдида сўзлаган нутқида ҳам
шундай деганди: “Шуни доимо эсда сақлашингиз керакки, сиз ислом
мамлакатининг вакилисиз ва ҳар қандай буюк давлатлар вакилларидан
юқори турасиз. Сиз ўзингизни шундай тутишингиз керакки, сиз бўлган
жойларда бизнинг инқилобимизни аста-секин экспорт қилиш имконияти
туғилсин”

4

.

1

Александров Е.А. Монархии Персидского залива: этап модернизации. – М.: Дело и Сервис,

2000. – С. 35.

2

Бондаревский Г. Гегемонлар ва мустамлакачилар Форс кўрфазида. – М.: Новости ахборот

агентлиги нашриёти (форс тилида), 1981. 28-б.

3

Саддам Ҳусайн шиа инқилоби хавфидан сақланиш ва араб дунёсида ўз обрўсини сақлаб

қолишга интилди. 1980 йил 22 сентябрда Ироқ қўшинлари ҳарбий ҳаракатларни бошлаб,
Эрон ҳудудига бостириб киришди. Эрон–Ироқ уруши 8 йил давом этди.

Батафсил қаранг:

Родригес А. М. История стран Азии и Африки в новейшее время. Учебник. – М.: Проспект,
2009. – С. – С. 306–341.

4

Ислам в современной политике народов Востока/ Сборник статей Академия наук СССР. –

М.: 1982. – С. 158.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

148

ЭИР томонидан олиб борилган “ислом инқилоби экспорти” сиёсати

мусулмон мамлакатлари орасида ҳам, халқаро миқёсда ҳам салбий таъсир
кўрсатди. Бу Форс кўрфази мамлакатлари ва дунёнинг бошқа мамла-
катларида Эронга нисбатан муносабатларининг кескинлашувига олиб келди.

Форс кўрфазидаги ҳарбий-сиёсий вазият таъсирида хавфсизлик масаласи

араб монархиялари сиёсатида янгича тус олди, яъни Вашингтоннинг Форс
кўрфазидаги ҳарбий-сиёсий имкониятларининг чегараланиши АҚШга
таянувчи “Арабистон олтилиги” хавфсизлиги даражасининг пасайишига
сабаб бўлди. Оятулло Ҳумайни мавқеининг кучайиши сайин Эрондаги ислом
тузуми кўпроқ хавф туғдирарди, чунки Теҳрон қўшни монархияларга бўлган
адоватли муносабатини яширмай намоён қила бошлади ва Форс кўрфазида
ўз назоратини ўрнатишга қаратилган сиёсий-ғоявий қарашларини минтақага
ёйишни бошлаб юборганди.

Эроннинг экспансионистик мақсадлари Баҳрайн ҳукуматини ағдариб

ташлаш ва бу ҳудудларнинг Эронга интеграциялашуви жараёнига шахсан
ўзи раҳбарлик қилиши ҳақида хориждаги барча шиа жамоалари раҳбари этиб
тайинланган оятулло Ҳумайнининг қилган баёнотида ҳам акс этди

1

.

Собиқ Иттифоқ қуролли кучлари Афғонистон ҳудудига киритилгандан

сўнг Ғарб тарғибот машинаси Советларнинг жанубий денгизларга бўлган
таҳдиди, жумладан, Арабистон яримороли ва Форс кўрфазидаги нефть
майдонларини босиб олиш хавфи ҳақида бонг ура бошлади.

Бу вазиятда АҚШ президенти Ж. Картер мамлакат конгрессига шундай

мурожаат қилган: “Ташқи кучларнинг Форс кўрфазида ўз назоратини ўрна-
тишга бўлган ҳар қандай ҳаракатлари АҚШнинг муҳим манфаатларига
бевосита таҳдид, деб баҳоланади. Бундай ҳаракатларни барча мавжуд
имкониятлар, жумладан, куч ишлатиш йўли билан бартараф қилиш лозим”.
Ж. Картер доктринасига биноан, Вашингтон араб монархияларининг ёрдам
кўрсатиш ҳақидаги мурожаатларига муҳтож бўлмай, балки кимга ва қандай
ёрдам бериш ҳақида ўзи қарор қабул қиларди. 1980 йилнинг мартида Форс
кўрфази ва унинг атрофидаги минтақаларда қўллашга мўлжалланган
100 минг кишидан иборат “тезкор ҳарбий кучлар” ташкил этилиши эълон
қилинди. Бу кучлар СЕНТКОМ номли АҚШ Марказий қўмондонлиги
ихтиёрига топширилди

2

.

Картер доктринаси Эрон ва Ироқ томонидан катъиян рад этилган бўлса,

кўрфаз араб монархиялари унга салбий муносабат билдирмадилар. Бундан
кўзланган мақсад Эрон ва Ироқ хавфи, шунингдек, ички хавф туғилгудек
бўлса, АҚШ ёрдамидан умидвор бўлиш эди.

1

Исламский фактор в международных отношениях в Азии. Сборник статей Академия наук

СССР. – М., 1981. – С. 130.

2

Баҳман Наими Эрфо. Шўройэ ҳамкорийэ халиджэ форс (Форс кўрфази ҳамкорлик

кенгаши). (форс тилида) ЭИР ТИВ қошидаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази. –
Теҳрон, 1991. 27-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

149

Эрон–Ироқ ypyши мобайнида “Арабистон олтилиги” давлатлари ташқи

сиёсатида Форс кўрфази хавфсизлиги масаласининг янги қирралари намоён

бўлди. Яъни, имом Ҳумайни раҳбарлигида Эрон кўрфаз монархияларининг

суверенитетига ва сиёсий барқарорлигига тўғридан-тўғри таҳдид солса-да,

минтақа араб давлатлари Ироқ томонида можарога кўшилишни истамасдилар.

Урушнинг дастлабки вақтида Ироқнинг кўрфаз давлатлари денгиз портлари ва

аэродромларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга бўлган интилиши

кескин рад этилди. Умумараб бирлигидан келиб чиққан ҳолдагина,

“Арабистон олтилиги” давлатлари Ироққа молиявий ёрдам етказиб бериш

ҳамда ўз ҳудудларидан қурол-яроғларни транзит олиб ўтишга розилик бериш

билан чегараландилар. Бу ёндашув, Теҳрон билан тўғридан-тўғри зиддиятга

киришишни четлаб ўтиб, сиёсий найрангга имконият яратарди.

1981 йил майда Саудия Арабистони ташаббуси билан

Форс кўрфази араб

мамлакатлари ҳамкорлиги кенгаши

(ФКАМҲК)

ташкил этилди. Олти

мамлакат – САП, БАА, Қувайт, Уммон, Баҳрайн, Қатар ташқи ишлар

вазирларининг ар-Риёздаги кенгашида Саудия Арабистони ва кўрфазнинг

бошқа беш араб монархиялари ўртасида хавфсизлик масаласи бўйича икки

томонлама битимлар имзоланди. Айнан шу кенгашда ФКАМҲКни тузиш

ҳақидаги битим имзоланганди. Кейинчалик Ироқ ва Яманнинг бу иттифоққа

аъзо бўлиш ҳақидаги мурожаатларига рад жавоби берилди

1

.

Эрон сиёсий таҳлилчиларининг фикрича, Эрон–Ироқ уруши бош-

лангандан кейин АҚШнинг Эронга нисбатан олиб бораётган сиёсати

доирасида ФКАМҲК мамлакатлари Ироққа катта молиявий ёрдам кўр-

сатдилар. Бу кенгаш расмий жиҳатдан аъзоларининг иқтисодий фаолиятини

кенгайтиришга қаратилган. Лекин бундан ташқари кенгаш ЭИРнинг

тажовузи эҳтимолига қарши биргаликда курашишни ҳам назарда тутарди.

Ар-Риёз тазйиқи билан минтақа мамлакатлари Эронга қарши урушда Ироққа

араб мамлакатлари бирдамлиги ва ижтимоий хавфсизлик манфаатлари

нуқтаи назаридан ёрдам бердилар. Урушнинг дастлабки пайтидаёқ БАА

Эрон томонига Ироққа қарши олиб бораётган урушини тўхтатиш эвазига 25

млрд. АҚШ доллари миқдорида товон таклиф этдилар. Теҳрон бу таклифни

рад этди ва, аксинча, кўрфаз мамлакатларини Ироқда молиявий ва бошқа ҳар

қандай шаклдаги ёрдамларига йўл қўймаслиги ҳақида огоҳлантирди. Лекин

бу таҳдидлар Форс кўрфази мамлакатларини ФКАМҲК доирасида, хусусан,

Саудия Арабистони атрофида яна ҳам жипслаштирди

2

.

ФКАМҲК аъзолари урушда Ироқ ёки Эроннинг ғалабаси минтақадаги

кучлар мувозанатининг бузилишига олиб келиши мумкин, деб ҳисоб-
ладилар. Худди шу ҳолат, биринчидан, савдо ва маданий алоқалар жиҳа-
тидан Ироқ тарафида турган САП, Қувайт ва Баҳрайн, иккинчидан, Эрон

1

Пируз Мужтаҳидзода. Кешварҳо ва марзҳо дар мэнтақэйэ жеополитикэ халиджэ форс

(Форс кўрфази минтақаси геополитикасида мамлакатлар ва чегаралар). (форс тилида) ЭИР
ТИВ қошидаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази. – Теҳрон, 1985. – С. 47.

2

Александров Е.А. Монархии Персидского залива: этап модернизации. – М.: Дело и Сервис,

2000. – С. 269.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

150

томонида турган мамлакатлар ўртасидаги баъзи келишмовчиликларнинг
сабаби эди.

Урушнинг иккинчи босқичида, яъни Эрон армияси Ироқ ҳудудига

киргандан кейин ФКАМҲК давлатлари халқаро ва минтақавий даражада
ҳаракат қила бошладилар. Улар ЭИР билан турли ва бевосита алоқалар
ўрнатиш зарурлиги ҳақида фикр билдирдилар. Бу ҳаракатлар Форс кўрфази
олти араб мамлакатининг Эрон–Ироқ урушини тўхтатишга қаратилган
интилишлари, деб баҳоланди ва Ироқ билан келишилган ҳолда олиб борилди.

ЭИР халқаро ҳамжамиятни минтақада тўла хавфсизликни таъминлаши,

халқаро мезонларга биноан денгиз транспорти қатновини таъминлаши
ҳақида ишонтирди ва бу Теҳроннинг иқтисодий манфаатларига мос
келишини таъкидлади. Ўз ҳудудларини агрессордан ҳимоя қилиш минтақа
мамлакатларига тинчлик, хавфсизлик ва осойишталик келтириши мумкин.
Бу эса минтақа мамлакатлари ўртасида ўзаро бир-бирини англашга асос-
ланган дўстона муносабатлар мустаҳкамланишига олиб келади

1

.

БМТ мавқеи ҳақида тўхталиб, Ироқнинг Эронга қарши босқинчилиги

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бу масалага бефарқ қараганлигини кўрсатди,
деб таъкидлади расмий Теҳрон

2

.

Умуман, Эроннинг урушни тўхтатиш масаласидаги қарашлари аста-

секин юмшаб борди ва халқаро ҳамжамиятга қарата можарони ҳал қилишда
иштирок этишига Теҳроннинг дастлабки чақириқлари пайдо бўла бошлади.

1987 йил ар-Риёздаги ФКАМҲК давлатларининг учрашувида ички хавф

ва Эрон–Ироқ урушининг тарқалишини бартараф қилишга қаратилган олти
мамлакатнинг ягона стратегияси эълон қилинди.

Форс кўрфази олти араб мамлакатининг ташқи хавфга қарши ягона

стратегиясини ишлаб чиқиш мураккаб бўлди. Хавфнинг манбаларини
аниқлаш, ЭИР ва минтақадан ташқаридаги кучлар билан алоқалар дара-
жасини белгилаш юзасидан бу мамлакатлар орасидаги тафовутлар ягона
ҳарбий кучлар ва уларнинг қўмондонлигини тузишга тўсқинлик қиларди.

ФКАМҲК давлатларининг 1986 йил Маскатдаги учрашуви якуний

баёнотида “Кенгаш давлатлари Ироқ ҳудудининг бир қисми босиб оли-
нишини қоралайдилар ва Эрон кучлари халқаро чегаралар томонга
чекинишини хоҳлайдилар”, – деган баёнот қабул қилинди.

Расмий Теҳрон вакиллари: “Форс кўрфазининг айрим мамлакатларида

ҳарбий базаларни барпо қилишнинг давом этиши кескинликнинг доимий
авж олишига олиб келади. Бу муҳим стратегик денгиз йўли халқаро
иқтисодий барқарорликни сақлаш мақсадида ядровий ва кимёвий қурол-
лардан холи, ҳарбийлаштирилмаган, тинч минтақага айланиши керак. ЭИР
Форс кўрфазида узоқ муддатли хавфсизлик ўрнатишни хоҳлайди ва Ироқ

1

Вилоятий А. Дидгоҳҳойэ джаҳонийэ джўмҳурийэ эсломий (Исломий мамлакатларнинг

дунёга назари). – Теҳрон: ЭИР ТИВ нашриёти, 1995. 232-б.

2

Ўша манба. 241-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

151

агрессиясининг тугатилиши билан кўрфазнинг бошқа мамлакатлари ишти-
рокида бу мақсад сари ҳаракат қилади”, – деб таъкидлади

1

.

Эрон–Ироқ уруши тугаганидан кейин ЭИР мамлакат уруш оқибатларини

муваффақиятли бартараф этгани, уруш тажрибаси Эроннинг бир ўзи халқаро
зулм тажовузига қарши тура олиши мумкинлиги ва ўз мустақиллиги йўлида
давом эта олиши ҳақида баёнот берди.

Эрон ички сиёсий ҳаётида ўзгаришлар рўй берди. Ҳумайни ўлими

(1989 йил 4 июнь)дан олдин ҳукумат фаолияти эркинлигини ошириш мақ-
садида Назорат кенгаши ва Вазирлар маҳкамаси ўртасидаги ўзаро ало-
қаларни кўриб чиқишга рози бўлди. 1989 йилда конституциянинг янги
таҳририга кўра, бош вазир лавозимини йўқ қилиш, ҳукумат статуси ва
конституция бўйича лавозими

раҳбардан

кейин энг юқори ҳисобланган

президент ролини ошириш энг муҳим ўзгаришлардан бўлди

2

.

Шундай қилиб, Эронда монархия ағдарилгандан сўнг, шиа руҳонийлари

давлат тепасига келиб, инқилоб жараёнида ташкил этилган ташкилотларни
ўз таянчига айлантиришга муваффақ бўлдилар. Уларга инқилоб ғоявий
раҳбарларидан бири Руҳулло Ҳумайни бошчилик қилди. Ўзининг қуролли
таянчи сифатида дин арбоблари Ислом инқилоби посбонлари корпусини
ташкил этишди. Мамлакатдаги барча идоралар (полиция, армия ва ҳ.к.) шиа
руҳонийларининг қўлига ўтди. ЭИР ташқи сиёсатда фаол иштирок этиб,
ўзининг кўзлаган мақсадлари сари олға қадам ташлади. Натижада қўшни,
хусусан, Ғарб мамлакатлари минтақадаги ўзининг стратегик режаларини
қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. Ислом оламида етакчиликни қўлга
киритишга ҳаракат қилган ЭИР ўз мақсадларини амалга оширишда катта
муваффақиятларга сезиларли даражада эриша олмади. Ҳозирги кунга келиб
35 йил мобайнида унга қўлланилган санкцияларга қарамай, Осиёда ўз
мавқеини сақлаб қолишга эришди.

1

Ўша манба. 212-б.

2

Родригес А.М. История стран Азии и Африки в новейшее время. Учебник. – М.: Проспект,

2009. – С. 307–308.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов