Система образования Ирана: история, этапы развития и особенности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
214-224
4
0
Поделиться
Ходжимуратова, Д. (2020). Система образования Ирана: история, этапы развития и особенности. Востоковедения, 2(2), 214–224. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16722
Дильшода Ходжимуратова, Ташкентский государственный институт востоковедения

научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье автор на основе анализа ряда источников попытался раскрыть особенности системы образования Иранского государства, которое  имеет  свою  историю  развития  в  регионе,  свои  исторические  этапы  и особенности. Автор попытался объективно проанализировать реформы и работу по модернизации, проводимую в разные периоды в  системе образования Ирана, в основном с использованием зарубежных источников. Революция 1979 года играет очень  важную  роль  в  жизни  иранского  государства.  Поэтому  в  статье  сравнивается система образования за два периода: дореволюционный и постреволюционный. Была предпринята попытка выявить и показать полученные результаты на основе использования различных таблиц. Система образования была разделена на дошкольный, средний, профессионально-технический и последипломный этапы образования.  Реформы,  проводимые  на  каждом  этапе,  были  кратко,  но  содержательно освещены. Выводы были сделаны путем анализа результатов реформ. Были выявлены особенности системы образования в Иране и рассмотрены перспективы их использования в условиях Узбекистана. С акцентом на гендерные процессы в системе образования были выявлены сильные и слабые стороны двухуровневой школьной системы. Даны объяснения постреволюционных изменений в стране, исламизации системы  образования  и  ее  влияния  на  качество  образования.  В  заключении  результаты, полученные в ходе анализа, были систематизированы и отсортированы. Были высказаны  предложения  о  том,  какие  аспекты  системы  образования  Ирана  могут быть реализованы на практике и в системе образования Узбекистана. При написании статьи автор стремился разработать и обосновать свои выводы, используя такие методы как сравнительный анализ и использование статистических данных.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

214

ХОДЖИМУРАТОВА ДИЛШОДА

тадқиқотчи, ТДШУ

Эрон таълим тизими: тарихи, ривожланиш

босқичлари ва ўзига хос хусусиятлари

Аннотация. Ушбу мақолада муаллиф минтақада ўз ривожланиш тарихига эга

бўлган Эрон давлатининг таълим тизими, унинг тарихий босқичлари ва ўзига хос
жиҳатларини турли манбалар таҳлили асосида ёритиб беришга ҳаракат қилган.
Муаллиф асосан хорижий манбалардан фойдаланган ҳолда Эроннинг таълим
тизимида турли даврларда амалга оширилган ислоҳот ва модернизация ишларини
ҳаққоний тарзда таҳлил қилишга ҳаракат қилди. Эрон давлати ҳаётида 1979
йилда содир бўлган инқилоб жуда муҳим ўрин эгаллайди. Шу сабабли мақолада
таълим тизими икки даврга: инқилобга қадар ва инқилобдан кейинги ҳолатлар
бўйича солиштириб ўрганилди. Натижалар турли жадваллар асосида аниқ очиб
беришга ҳаракат қилинди. Таълим тизими мактабгача таълим, ўрта мактаб,
профессионал мактаб ва ундан кейинги таълим босқичларига бўлинган тарзда
ёритиб берилди. Ҳар бир босқичда амалга оширилган ислоҳотлар қисқа, аммо
мазмунли равишда ёритиб берилди. Ислоҳотларнинг натижалари таҳлил қилинган
ҳолда хулосалар ишлаб чиқилди. Эрон давлатида таълим тизимининг ўзига хос то-
монлари аниқланди ва Ўзбекистон шароитида ҳам улардан фойдаланиш истиқбол-
лари кўриб чиқилди. Таълим тизимидаги гендер жараёнларига ҳам эътибор
берилган ҳолда, мактабдаги иккига бўлиб ўқитиш тизимининг самарали томон-
лари ҳамда камчиликлари очиқланди. Мамлакатда инқилобдан кейинги ўзгаришлар,
таълим тизимининг исломийлаштирилиши ва унинг таълим сифатига таъсири
очиб беришга ҳаракат қилинди. Хулоса қисмида таҳлил жараёнида олинган
натижалар тизимлаштирилди ва тартибланди. Ўзбекистон шароитида бу
давлатнинг таълим тизимининг қайси жиҳатларини амалиётга олиш мумкинлиги
таклифлари бериб ўтилди. Муаллиф мақолани ёзишда қиёсий таҳлил, статистик
маълумотлардан фойдаланиш каби усуллардан фойдаланган ҳолда ўз хулосаларини
ишлаб чиқиш ва далиллашга ҳаракат қилди.

Таянч сўз ва иборалар: Эрон ислом республикаси, таълим тизими, инқилоб,

Пахлавийлар, исломлаштириш, гендер тенглиги, Нодет ташкилоти, модернизация,

ислом уламолари.

Аннотация. В этой статье автор на основе анализа ряда источников попы-

тался раскрыть особенности системы образования Иранского государства, кото-
рое имеет свою историю развития в регионе, свои исторические этапы и
особенности. Автор попытался объективно проанализировать реформы и работу
по модернизации, проводимую в разные периоды в системе образования Ирана, в
основном с использованием зарубежных источников. Революция 1979 года играет
очень важную роль в жизни иранского государства. Поэтому в статье сравни-
вается система образования за два периода: дореволюционный и постреволюцион-
ный. Была предпринята попытка выявить и показать полученные результаты на
основе использования различных таблиц. Система образования была разделена на
дошкольный, средний, профессионально-технический и последипломный этапы об-
разования. Реформы, проводимые на каждом этапе, были кратко, но содер-


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

215

жательно освещены. Выводы были сделаны путем анализа результатов реформ.
Были выявлены особенности системы образования в Иране и рассмотрены перспек-
тивы их использования в условиях Узбекистана. С акцентом на гендерные процессы в
системе образования были выявлены сильные и слабые стороны двухуровневой школь-
ной системы. Даны объяснения постреволюционных изменений в стране, исламизации
системы образования и ее влияния на качество образования. В заключении резуль-
таты, полученные в ходе анализа, были систематизированы и отсортированы. Были
высказаны предложения о том, какие аспекты системы образования Ирана могут
быть реализованы на практике и в системе образования Узбекистана. При написании
статьи автор стремился разработать и обосновать свои выводы, используя такие
методы как сравнительный анализ и использование статистических данных.

Опорные слова и выражения: Исламская Республика Иран, система образования,

революция, династия Пехлеви, исламизация, гендерное равенство, организация Нодет,
модернизация, исламские улемы.

Abstract. In this article, the author, based on an analysis of a number of sources, tried to

reveal the features of the education system of the Iranian state, which has its own history of
development in the region, its historical stages and features. The author tried to objectively
analyze the reforms and modernization work carried out at different periods in the education
system of Iran, mainly using foreign sources. The 1979 revolution plays a very important role
in the life of the Iranian state. Therefore, the article compares the education system for two
periods: pre-revolutionary and post-revolutionary periods. An attempt was made to identify
and show the results obtained using various tables. The education system was divided into
preschool, secondary, vocational and postgraduate degrees. The reforms carried out at each
stage were briefly, but substantively covered. Conclusions were made by analyzing the results
of the reforms. The features of the education system in Iran were identified and the prospects
for their use in the context of Uzbekistan were examined. With an emphasis on gender
processes in the education system, the strengths and weaknesses of the two-tier school system
were identified. Efforts were made to explain the post-revolutionary changes in the country,
the Islamization of the education system and its impact on the quality of education. In
conclusion, the results obtained as a result of the analysis were systematized and sorted.
Suggestions were made about what aspects of the Iranian education system can be
implemented in practice and in the education system of Uzbekistan. When writing an article,
the author sought to develop and substantiate his conclusions using methods such as
comparative analysis and the use of statistical data.

Keywords and expressions: Islamic Republic of Iran, education system, revolution,

Pahlavi dynasty, Islamization, gender equality, Nodet organization, modernization,
Islamic scholars (ulama).

Кириш.

Бугунги кунда бошқа давлатларнинг таълим тизими, уларнинг

тарихи ва ривожланиш босқичларини ўрганиш, ўзига хос хусусиятларини
таҳлил қилиш бир неча сабабларга кўра долзарб бўлиб қолмоқда. Масалан,
Эрон давлатининг тажрибаларидан Ўзбекистон таълим тизимини ривожлан-
тириш, мустаҳкамлаш, кенгайтириш, хато ва камчиликларни олдини олишда
фойдаланиш мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси таълим
тизимининг барча босқичлари бўйича ривожлантириш ва янгиланиш даври


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

216

бошланганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бошқа давлатлар тажрибасининг
таҳлили янада муҳим ҳисобланади. Эрон Яқин Шарқда кўплаб соҳаларда:
тиббиёт, иқтисодиёт, ижтимоий фанлар, аниқ ва табиий фанлар, санъат ва
кино соҳасида энг илғор ва тез ривожланаётган мамлакатлардан биридир.
Таълим соҳасида қўлланиладиган технологиялар дунёсида доимий ҳаракат
ва инновацияларни ҳисобга олган ҳолда, Эрон таълим тизимининг ҳозирги
ҳолатини унинг кейинги ривожланиш имкониятларини олдиндан билиш ва
таҳлил учун муҳимдир. Эрон минтақавий стандартлар бўйича саводхонлик
даражаси юқори, шу давлатга ўхшаш ривожланиш даражасига эга бўлган
бошқа мамлакатлар билан таққослаганда эса, жуда саводли жамиятдир.
Вояга етганларнинг саводхонлик даражаси 2013 йилда 84,6 фоизни ташкил
этган, бу кўрсаткич дунё бўйича 85 фоизга ва қўшни араб давлатларида 78
фоизга тенг. Сўнгги 30 йил ичида деярли барча тадқиқот соҳаларидаги халқаро
санкцияларга қарамай, Эрон таълим ва тарбия туфайли ўз тараққиётида катта
ютуқларга эришган давлатга мисолдир. Эронда талабалар сони 1979 йилдаги
100 мингдан 2006 йилда 2 миллионга кўтарилди.

1

Илмий нашрлар сонининг

ўсиш суръати жиҳатидан Эрон илм-фани дунёнинг бошқа мамлакатларига
қараганда тезроқ ривожланди, чунки 1996 йилда атиги 736 асар нашр этилган
бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич 600000 га етди ва Эронда илм-фаннинг
ривожланиш суръати бўйича дунё етакчиларидан бирига айланди.

2

Ушбу мақола доирасида муаллиф Эрон таълим тизимининг тарихидан то

бугунги кунгача бўлган ривожланиш йўлини таҳлил қилган ҳолда, унинг
ўзига хос ижобий ва салбий томонлари ҳамда модернизация жараёни ва
унинг натижаларини очиб беришга ҳаракат қилади.

Мақолани ёзишда қиёсий таҳлил, системалаштириш ва объективлик каби

методлардан фойдаланилди. Муаллиф маълумотларни таҳлил қилишда
тарихийлик, хронологик кетма-кетликка амал қилишга ҳаракат қилди.

XIX-XX асрлардаги Эрон таълим тизими

Эрон тарихан жуда қадимдан ривожланган ҳудуд бўлганлиги барчамизга сир

эмас. Бу ҳудудда ўз вақтида мавжуд бўлган улкан империялар таълим
соҳаларининг ривожига жуда катта ҳисса қўшган. Натижада бугунги Эроннинг
қадимий асосларига таъмал тошлари қўйилган. Бу давлатнинг узоқ тарихига
тўхталмаган ҳолда, таҳлилни сўнги икки асрдан бошлашга қарор қилдик.

Эронни 1795 йилдан 1925 йилгача бошқарган Хожар сулоласи ушбу

минтақада педагогик фикрнинг ривожланишига муҳим ҳисса қўшди. Таъ-
лимнинг замонавий модели биринчи марта Форсга XIX асрда Европа ва
Aмерика диний институтлари томонидан олиб келинган. XX асрнинг
бошларига қадар Теҳронда ва вилоят шаҳарларида ўнлаб хорижий мактаб-
лар христиан миссионерлари, яҳудий филантроплари ва дунёнинг бошқа

1

Masood E. Islam and Science: An Islamist revolution. Nature, 2006. vol. 444, no. 7115, pр. 22-25.

2

https://www.newscientist.com/article/dn20291-iran-is-top-of-the-world-in-science-growth/?igno

red=irrelevant (accessed: 02.04.2020)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

217

ҳудудларидан келган ўқитувчилар томонидан ташкил этилган. Узоқ вақт
давомида чет эл мактаблари ва диний озчиликлар учун мактаблар юқори ва
ўрта синфлардан бўлган минглаб форсларга сифатли таълим беришди. Aммо
мамлакатда умумий таълим даражаси Европа мамлакатларидан анча орқада
эди ва асосан мактаблар ва мадрасалар томонидан тақдим этилди. Мактаб-
ларнинг етишмаслиги ва давлатнинг таълим учун маблағ ажратмаслиги
туфайли саводхонлик даражаси паст эди.

Хожар сулоласидан баъзи ҳукмдорлар, масалан, Носириддин ва Музафа-

риддин, таълим тизимини ислоҳ қилишга ҳаракат қилишди. Дарҳақиқат,
Носириддиннинг Эронни Европа цивилизациясига айлантиришга уринишла-
ри руҳонийларга ишонган кўпчилик аҳолининг консерватив қарашлари
туфайли муваффақиятсиз бўлди. Бироқ, унинг саъй-ҳаракатлари туфайли
Теҳронда тарих, география, кимё, тиббиёт бўйича Европа дастурига муво-
фиқ дарс берадиган француз мактаби ташкил этилди. Хожар сулоласидан
бўлган сўнгги ҳукмдорлар француз тилида бемалол гаплаша олишган. Улар
Ғарб зиёлиларининг “либерал” ва “замонавий” тафаккурига мувофиқ Эрон
таълимини модернизация қилишни таклиф қилишди.

Маълумки, Эрон таълим тизимидаги ислоҳотлар ва модернизация ҳақида

фикр юритишдан аввал, бу даврда исломий руҳонийларнинг кучи ва
таъсирини ҳам эслатиб ўтиш керак бўлади. Ислоҳотчилик сиёсатига қара-
май, Эрон шаҳарларидан бирортаси руҳонийларга очиқ қаршилик кўрсатиш-
га журъат эта олмаган, чунки анъанавий турмуш тарзига одатланган одамлар
орасида консерватив ғоялар ҳали ҳам машҳур эди.

Ислом руҳонийларининг обрўсини тасдиқлаш ёки ислоҳотчи лойиҳани рад этиш

аҳоли орасида давлат ҳокимиятини кучайтириш учун муҳим эди. Эронлик ёзувчи С.
Ҳедоят буни қуйидагича изоҳлаган: “Уламоларнинг фармони шоҳнинг фармонидан
кўра кучлироқ ҳисобланган. Aгар шоҳ уларнинг сиёсатига қарши чиқишга мажбур
бўлса, одамлар монархияни ағдариб ташлар эди.”

1

Бу фикр ўша давр ҳолатини ва

диний уламоларнинг обрўсини яққол ифода этади.

Муаллиф таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, диний уламоларнинг таъсири

Эроннинг қадимдан бошланган ва ҳозирги кунга қадар давом этиб келаётган
ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган. Уларнинг ўрни йиллар ўтгани
билан фақатгина мустаҳкамланиб, Эрон анъанавий ҳаётининг ўзига хос ҳам
ижобий, баъзан салбий қисмига айланиб қолган.

Руҳонийлар интеллектуал ислоҳот сиёсатига қарши чиқишганига қара-

май, либерал сиёсатчилар ўзларининг ҳурматли мақоми ва қудрати туфайли
руҳонийлар билан муросага келиш муҳимлигини тан олишди. Шунинг учун
улар ҳатто руҳонийларни конституциявий ҳаракат сафига қўшдилар.

1

Tamer Y. Basic changes in Iranian education system before and after Islamic revolution.

Department of Middle East Studies, 2010, pp. 2-3.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

218

Адабиётлар таҳлили натижаларига асосан, замонавий дунёвий таълим

тизими Эронда 1920-1930 йилларда, Паҳлавийлар сулоласи (1925-1979) ҳо-
кимиятга келганидан кейин пайдо бўлган. Бу даврда диний муассасаларнинг
таъсири минималлаштирилди ва ҳукумат барча мактабларни назоратга олди.
Дин билан дунёвий ишлар узоқлаштиришга ҳаракат амалга оширилди.

Ҳукмдор Риза-Шоҳ Паҳлавий (1925–1941) раҳбарлигида Эрон бирлашди,

замонавий технологиялар ва саноат тезроқ ривожлана бошлади ва дунёвий
жамият қуриш учун дастлабки қадамлар қўйилди. Ҳукумат диний қарши-
ликни бостиришга ва таълим имкониятларини кенгайтиришга ҳаракат
қилди. 1927 йилда Таълим вазирлигининг бюджети икки баравар оширилди;
таълим харажатлари 1926 йилдаги давлат ҳаражатларининг 4 фоизини таш-
кил этган 10,4 миллион реалдан 20,8 миллион реалгача, 1941 йилга келиб эса
195 миллион реалгача кўпайтирилди. Шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавий айнан
унинг отаси, унинг Эрон таълим сиёсатидаги қарорларига таъсир қилганига
ишонар эди. “Ризо Шоҳ Эрон таълими учун институтлар яратиш, ўқитув-
чилар тайёрлаш ва чет элларда малакасини оширишдан кўра кўпроқ иш
қилди. У бизнинг таълим тизимимиз руҳи ва фалсафасини ўзгартирди. Ва
унинг фикри ва ишончига кўра, таълим, авваламбор болаларда ватанпар-
варликни тарбиялаши керак эди.”

1

ХХ асрнинг 30-йилларида Эронда таълим марказлашган эди. Бепул ва

замонавий мактаб тизими яратилди, Теҳрон университети барпо этилди, аёллар
таълими ҳам тарғиб қилинди. Ушбу даврда аёлларнинг таълим олиш имко-
ниятлари кенгайди. Бошланғич мактабларда аёлларнинг улуши 1926/27 йилдаги
ўқувчилар сонининг 21% дан 1976-77 йилларда 38% гача ва 1986/87 йилларда
44% гача ўсди. Ўрта мактабларда мос равишда 5,7% дан 35 ва 40% гача,
университетларда эса деярли нолдан 28 ва 29% гача ўсди (Жадвал №1).

2

1926/27 йиллар

(Пахлавий

сулоласи келиши

арафасида)

1976/77 йиллар

(инқилоб

арафасида)

1986/87

йилларда

(инқилобдан

сўнг)

Бошланғич

мактаблар

21%

38%

44%

Ўрта мактаблар

5,7%

35%

40%

Университетлар

0%

28%

29%

Шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавий, шубҳасиз, Эронда таълим тизимини

яхшилашни хоҳлаган. Бошланғич ва ўрта мактаблар сони кўпайди, ўқув

1

Mohammed Reza Shah Pahlavi. Mission for My Country. London: Hutchinson & Co. Ltd., 1960, pp. 47-48.

2

Reforms in Iran in the field of education, healthcare http://biofile.ru/his/33157.html (accessed: 06.04.2020)


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

219

дастурлари ва мактаб ўқув дастурлари тубдан модернизация қилинди. Олий
таълим ҳам ўзгаришга учради - янги университетлар ташкил этилди, хусу-
сий ва давлат коллежлари кенг тарқалди. 1972 йилда Эроннинг “Маърифат
корпуси” саводсизликни йўқ қилишдаги муваффақияти туфайли ЮНЕСКО
ташкилотининг Н.К. Крупская халқаро мукофотига сазовор бўлди.

1

Инқилоб

бошлангунга қадар ҳам таълим тизимида кўплаб ижобий ўзгаришлар давом
этди. Эрон модернизациясининг сўзсиз ютуғи “Оқ инқилоб”

2

доирасида

олиб борилган таълим сиёсати эди. Бу аслида Эронга ўрта асрлардан янги
асрга қадам қўйишга имкон берди.

Эрон маъмуряти “Оқ инқилоб” нинг дастлабки 10 йилида шаҳарларда

таҳсил олиб, Эроннинг чекка ҳудудларига аҳолини саводхон қилиш учун
борган 70 мингдан ортиқ ёшлардан иборат бўлган “Билимлар армияси”
билан жуда фахрланишди. Aмерикалик етакчи эроншунослардан бири Э.
Aвраамян ўз мақоласида Эрон таълим тизимининг 1953 йилдаги (шоҳ
қудратга эга бўлган пайтда) ва 1977 йилда (Ислом инқилоби арафасида)
қандай бўлганлиги тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтган. Жадвал №2.

Жадвал №2. Таълимнинг ўсиши (муассасалар ва талабалар)

3

1926/27 йиллар

(Пахлавий сулоласи

келиши арафасида)

1976/77 йиллар

(инқилоб арафасида)

Университетлар
(талабалар)

4 (14500)

16 (154 315)

Техникумлар
(талабалар)

36 (2538)

800 (227 507)

Юқори мактаблар
(ўқувчилар)

527 (121 772)

1741 (741 000)

Ўрта мактаблар
(ўқувчилар)

5956 (746 473)

23 476 (4 078 000)

Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, Эрон таълим тизимида содир

бўлган ўзгаришларни ҳақиқий ютуқ деб аташ мумкин. Aммо, шоҳнинг
таълим тизимига модернизация ва эътибор қаратиши сабабли, сиёсий нуқтаи
назардан Эронда билим олиш тизими сезиларли даражада яхшиланган бўлса
ҳам, бу расмийлар учун жиддий муаммолар туғдирди: талабалар (шунинг-

1

Reforms in Iran in the field of education, healthcare http://biofile.ru/his/33157.html (accessed: 06.04.2020)

2

Пахлавий ҳукмдорларнинг турли соҳалардаги дунёвий модернизация ислоҳотлари тарихда

“Оқ инқилоб” номи билан қолган

3

Abrahamian E. Structural Causes of the Iranian Revolution. MERIP Reports, 1980, no. 87, pp. 21–22.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

220

дек, университетларни битирган ёш мутахассислар) шоҳни ағдаришда фаол
рол ўйнади. Талабалар ва аҳоли зиёли қисмининг Эронда монархияни
ағдаришдаги иштироки ислом уламоларининг иштирокидан кам эмас эди.

Бизнинг фикримизча, Эрон таълим тизимининг модернизация йўли жуда

ҳам ибратли ҳисобланиб, амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган
камчиликларни яққол кўрсатиб беради. Уларни ўрганиш орқали бугунги
кунда Ўзбекистонда бошланган ислоҳотларни баҳолаш мумкин бўлади.

Инқилобнинг Эрон таълим тизимига таъсири.

Эрон Ислом Республикасида таълим тизимининг шаклланиш тарихини

икки босқичга бўлиш мумкин: инқилобдан 1988 йил Эрон ва Ироқ
ўртасидаги урушнинг охиригача (инқилобий давр), Ислом мафкураси устун
бўлган ва кейинги шаклланиш даври.

Тузумнинг дунёвий ва теократик тузумга ўзгариши Эронда таълим тизимини

сезиларли даражада тиклади. Ризо Шоҳ унинг ўғли шоҳ Муҳаммад Ризо
Паҳлавий эълон қилган таълимни модернизация қилишдан фарқли ўлароқ,
Ҳумайний таълимни Ғарб таъсиридан “тозалаш” ни бошлади. Бу даврни аввалги
модернизация даврига қарши модернизация ҳолати сифатида кўрса бўлади.
Чунки инқилобдан аввалги кўплаб ўзгаришлар йўққа чиқарила бошлади.

1979 йилги инқилобдан кейин энг муҳим ўзгариш таълим тизимини

“исломлаштириш” эди. Болалар учун алоҳида таълим жорий этилди. 1980 йилда
таълимда “Ислом қадриятлари институтини назорат қилиш” бўйича қўмита
ташкил этилди. Исломий тамойилларга асосланган ўқув материаллари инқилоб-
дан кейин олти ой ичида бошланғич мактабга киритилди. Исломлаштириш
бошланганидан бери ҳукумат Ғарбдан маданий ва маънавий мустақиллик истаги
ҳамда Ғарб билан рақобатда замонавий миллат сифатида муваффақият қозониш
истаги ўртасида мувозанатни сақлашга уринди.

Инқилоб етакчилари буни “маданий ва мафкуравий инқилоб”, “қадрият-

лар инқилоби” деб аташди, ҳаётнинг дунёвий ва ғарбий томонларини янги
ва мустақил диний ва сиёсий тартиб билан алмаштиришга қаратилди.
Таълим ушбу идеалга эришишнинг асосий воситаларидан бири сифатида
қаралди. Шундай қилиб, мақсад исломий ва инқилобий қадриятларга эга
бўлган янги мусулмон одамни яратиш эди.

Аммо шунга қарамай таълим ишлари давом этди. Aҳолининг турли

гуруҳлари ва минтақалар учун тенг таълим имкониятларини таъминлаш
мақсадида ҳукумат 1970-йилларнинг ўрталарида бепул таълим, шунингдек
бошланғич мактаб ўқувчилари учун бепул овқатланиш тартибини ўрнатди.
Натижада, давлатнинг таълимга сарфлаган умумий ҳаражатлари 1970
йилдаги 23 миллиард риалдан 1976 йилда 260 миллиард риалгача кўтарилди.
Инқилобдан кейинги даврда статистика ўсишда давом этди ва 1990 йилдаги
умумий ҳаражатларнинг 22,4% ни ташкил этди, шу билан бирга, ялпи ички
маҳсулотнинг улуши 4,1% гача тушди.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

221

Инқилоб Эронда мактабгача таълимнинг ривожланишига тўсқинлик

қилди. Маъмурлар ёш болаларни уйда ўқитишга ёрдам беришди ва бир
нечта давлат болалар боғчалари ёпилди. Ўқитувчиларни ўқитиш марказлари
ҳам ёпилди ва хусусий болалар боғчалари бу ишни давом эттириш учун
курашишга мажбур бўлди. Диний назорат ва диний дарслар жорий этилди,
ўқув дастурига Қуроннинг қисқа боблари киритилди. Бироқ, бу ҳолат қисқа
муддатли эди. Ўшандан бери диний назорат ва ўқитиш қайта тикланди.
Болалар боғчалари сони ҳам кўпайди. Аммо амалга оширилган турли
ўзгаришлар аҳолининг таълим даражаси пасайишига олиб келди.

1986 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, уч ёшдан олти

ёшгача бўлган мактабгача ёшдаги болаларнинг 2 фоиздан камроғи болалар
боғчаларида бўлган. Бу жуда ачинарли аҳвол эди. Бироқ, муаммо аста-секин
йўқола бошлади. 1992 йилда 14% га яқин (252,000 киши) тайёргарлик курсини
тугатган. Янги ўқув дастури 1989 йилда қабул қилинган ва 1992 йилдан бошлаб
қисман бошланғич мактабларда амалга оширилмоқда. Aгар у тўлиқ амалга
оширилса, беш ёшдан етти ёшгача бўлган тайёргарлик дастуридаги барча
болалар мактабгача таълим муассасаларига қабул қилинади. Мактабгача дастур-
ларга эътиборнинг сустлиги кейинги ўрта таълим даражасида болаларнинг
ўзлаштириш даражаси секин боришига таъсир қилади. Бундай ҳолат Ўзбе-
кистонда ҳам қисман кузатилди. Боғча ёшидаги болаларнинг қамрови пастлиги,
ўрта мактабда уларнинг секин ўсишига сабаб бўлди. Аммо ҳозирги кунда бу
йўналишда анча ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Ўрта таълимдаги ўзгаришлар.

Инқилобдан кейин янги ҳукумат ўқув

дастурини ўзгартириш учун баъзи чораларни кўрди. Aввало, мактабнинг
ўқув дастури ва дарсликлари ўзгартирилди. Aсосий эътибор диний мавзу-
ларга қаратилди. Масалан, мактабларда араб тилини ўрганиш, шунингдек,
Қуръонни ўрганиш қайта бошланди.

Диний таълимга бағишланган ўқув вақти (расмий ва амалий)

1

Инқилобга

қадар (1975)

Инқилобдан

кейинги ҳолатлар

(расмий) (2005)

Инқилобдан

кейин (амалда)

(2005)

Бошланғич синф

7%

17%

24%

Ўрта синфларда

5,5%

11%

26%

Умумий

6,4%

12,7%

25%

Ушбу жадвал Ислом инқилобидан кейин мактабларда диний таълимнинг

ўсишини кўрсатмоқда, аммо бошқа фанларда (форс, араб, тарих, адабиёт,

1

Paivandi S. The Future of Iran. Legatum Insitute, 2012. P. 4.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

222

социология ва бошқалар) мавжуд бўлган диний мавзулар ҳисобга олинмайди.
Ислом билан боғлиқ мавзулар нафақат диний мавзуларда, балки кўплаб
гуманитар ва ҳатто техник мавзуларда ҳам, метафора ва оддий матн шаклида
кузатилиши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Эрон мактабларида диний
таълим даражасини янада юқори кўрсаткичларда олишимиз мумкин.

Дарҳақиқат, Эронда инқилобдан кейинги таълимнинг яна бир муҳим

муаммоси мактабларда дарсликларнинг ўзгариши бўлди. Эрон дарсликлари-
нинг таҳлили шуни кўрсатадики, диний мавзулар дарсларнинг 38 фоизига
кўтарилади. Эрон дарсликларидаги расмларни таҳлил қилиб, С.Пайванди
уларнинг аксарияти ХХ асрнинг сиёсий ва диний арбобларига тегишли
эканлигини аниқлади. Ислом анъаналарига кўра, пайғамбар ва имомларнинг
суратларини тасвирлаш тақиқланган, аммо авлиёларнинг суратлари
дарсликларда учраб туради. Дарсликларда ҳарбий мавзулар ва ўзларини
қурбон қилган “Ислом шаҳидлари” га ҳам катта эътибор қаратилган. Бу
расмларнинг аксарият қисми Эрон-Ироқ уруши даврида ҳалок бўлган
“шаҳид”ларга тегишли фотосуратлардир. Тасвирларнинг ишлатилиши ўқув-
чиларда ватанпарварлик руҳини кучайтиришга қаратилган ҳисобланади.

Таҳлилимиз натижалари яна шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатнинг шаҳар

ва қишлоқ аҳолисининг зиёлилик даражаси, шунингдек, мамлакатнинг
турли минтақалари ўртасида ҳам фарқлар мавжуд. Бугунги кунда ушбу
тафовутлар қишлоқ жойларида маълумот олиш имкониятларининг
кенгайиши ва малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув марказларининг
ташкил этилиши туфайли аста-секинлик билан йўқ қилинмоқда.

Ўрта-махсус таълимдаги ўзгаришлар.

Тарихдан маълумки, Совет

Иттифоқи Эронга касб-ҳунар техник тайёргарлигини ташкил этишда катта
ёрдам кўрсатди. Эроннинг мураккаб ва янги саноатида: металлургия,
машинасозлик, кончилик ва бошқа ихтисосликларда касб-ҳунар мактаб-
ларини яратди. Ҳаммаси бўлиб, Совет Иттифоқи ёрдамида малакали ишчи-
лар ва техникларни тайёрлаш бўйича ўндан ортиқ ўқув марказлари ташкил
этилган. Мазкур ҳолат Эрон давлатида техник фанларнинг ривожланишига
асос бўлиб хизмат қилган. Ҳозирги кунда ҳам Россия Федерацияси турли
соҳаларда Эрон билан ҳамкорликда давом этмоқда.

Эронда 1976 йилдан бери “Истеъдодларни Ривожлантириш Миллий

Ташкилоти” (НОДЕТ) мавжуд бўлиб, унга Эроннинг ўнлаб мактаблари киради.
Ушбу дастур иқтидорли талабаларни ривожлантириш учун мўлжалланган бўлиб,
мамлакатнинг “олтин авлоди”ни бир жойга тўплашга имкон берди.

НОДЕТ мактабларига кириш танлов ва умумдавлат кириш имтиҳонла-

рига асосланади. Ҳар йили минглаб ўқувчилар мактабларга қабул қилиш
учун ариза беришади, улардан 1% дан камроғи мамлакатдаги 99 та ўрта
мактаб ва 98 та олий мактаб учун танлаб олинади. Талабалар кириш учун
фақат иккита имкониятга эга. Биринчи имконият, улар 5-синф бошланғич
мактабида бўлганида, иккинчи имконият эса 9-синфда. Aгар талаба 5-


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

223

синфда ўқиётган бўлса, у 9-синфда яна мактабда ўқишни давом эттириш
ҳуқуқига эга бўлишини таъминлаш учун яна имтиҳон топширади. Ҳар бир
кириш имтиҳони иштирокчиларнинг билимларинигина эмас, балки
уларнинг заковати ва истеъдодини ўлчаш учун ишлаб чиқилган иккита
тестдан иборат. Талабалар рақобатбардош деб топилса, улар биринчи
синовдан ўтади, натижада улар иккинчи тестдан ўтишга рухсат берилади.

Кириш имтиҳонида қатнашиш учун барча иштирокчилар камида 20 балл

олишлари керак (20тадан). 2006 йилда 56 шаҳардан 87,081 ўғил ва 83,596
қиз қабул қилинди. Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, НОДЕТ
битирувчилари одатда олий маълумотни аспирантура даражасида тугатади-
лар. Яъни улар жуда ҳам иқтидорли ёшларни танлаб, келажакда етук
мутахассис бўлиб етишишига замин яратиб бера олган. Бу томондан
Ўзбекистон таълим тизими учун ҳам фойдали жиҳатларни олиш мумкин.

Таълимда гендер тенглиги.

Эронда ўғил ва қизлар мактаб даврида алоҳида ўқиётганларига қарамай,

дастурлардаги фарқ 14 ёшга тўлганда пайдо бўлади. Бу фарқ фанларни ўқитишга
тааллуқли эмас. Масалан қизлар кундалик кўникмаларни ўрганишда давом
этади: бичиш ва тикиш, овқат пишириш, болаларни парвариш қилиш каби
қобилиятларини ривожлантириб борадилар. Ўғил болалар эса технология,
электроника ва бошқа ҳар бир эркак учун фойдали фанларнинг асосларини
ўргана бошлайдилар. Ўрта мактаб даврида ўғил болалар иш жойида ҳафтада бир
кун ишлайди. Масалан, мактаб маъмурияти уларни шартнома асосида тузилган
махсус заводга юборади ва йил охирида корхона раҳбари болага иш учун белги
қўяди. Ўсмирлар бу иш учун пул олмайдилар, балки уларнинг ота-оналари
ўғлининг нуфузли корхонада ишлаши учун пул тўлашлари мумкин. Ушбу
амалиётнинг мақсади– болани мактабни битирмасдан олдин камида битта мута-
хассисликни эгаллаши, амалий кўникмаларга эга бўлиши ва жамиятда мустақил
ҳаётга тайёр бўлишидир.

Ушбу амалиётни Ўзбекис-

тон шароитида ҳам амалиётга
жорий қилишни ўрганса бўла-
ди, чунки бу ёшларга нафақат
назарий, балки амалий кўник-
маларни ўрганиб боришига
қўл келади.

Қуйидаги диаграммада 1975

йилдан 2015 йилгача 15 ёшгача
бўлган эркаклар ва аёллар
ўртасидаги

саводхонликнинг

ўсиш чизиғи кўрсатилган. Кў-
риниб турибдики, Эрон эркак-
лар ва аёллар ўртасидаги саводхонлик даражасидаги тафовутни бартараф


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

2

224

этишга муваффақ бўлди. Келажакда Эронда эркаклар ва аёллар тенг даражада
саводли бўлишлари аниқ. Бугунги кунда, 15-24 ёшдаги болаларнинг саводхон-
лик даражаси 98 фоизни ташкил этади (2015). Бу жуда яхши кўрсатгич.

Сўнгги йигирма йил ичида Ислом Республикаси ҳақиқий минтақавий ва

глобал марказга даъво қиладиган мамлакатлар учун, дунёни ва инсон
ҳаётини яхшилашга бағишланган ўзининг ижтимоий-мафкуравий лойиҳа-
ларини ишлаб чиқди ва тадбиқ эта бошлади.

1

Бу лойиҳалар қаторида таълим

тизими ҳам жой олган.

Хулоса.

Таҳлил натижасида муаллиф бир нечта якуний хулосаларга

келди. Ўрганилаётган давр мобайнида Эрон давлатидаги мактаб ўқув
дастури ўқувчиларга дунё миқёсида фикр юритиш ва алтернатив қараш-
ларни ривожлантириш учун рағбатлантирмайди. Таълимни стандартлаш-
тириш болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва ижодий таркибий қисм-
ни шакллантиришга ёрдам бермайди. Эронда барча талабалар, минтақадан
қатъи назар, битта дарсликдан сабоқ олишади, аммо Эроннинг марказий
қисми ва вилоятлар орасидаги тафовут сезиларли даражада. Мактабларда
ижодий фанларга (расм, хаттотлик,) катта эътибор берилмайди ва улар
асосий курсга қўшимча сифатида қаралади. Aёлларни истиқболли техник
мутахассисликларга қабул қилишдан қўрқиш нафақат аёлларнинг, балки
бутун давлатнинг имкониятларини чеклайди, чунки бу малакали кадрлар
этишмаслигини келтириб чиқаради.

Шу билан бир қаторда амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳам катта

аҳамиятга эга. Жумладан ҳозирги кундаги ислоҳотлар авваллари кузатилган
гендер тенгсизлиги олдини олишга ва аёлларни ҳам барча соҳаларда
рағбатлантиришга қаратилгандир. Таълимда ҳам аста-секин бўлса ҳам
дунёвий фанларнинг кўпайиши, хорижий мутахассисларнинг жалб этилиши,
талабаларни мамлакатдан ташқарига ўқишга жўнатиш каби ижобий
тенденциялар кўзга ташланмоқда. Айниқса аниқ ва табиий фанлар бўйича
Эрон минтақада юқори ўринларда бормоқда. Мамлакат кўп йиллар даво-
мида иқтисодий санкциялар остида яшашга мажбур бўлаётганини ҳисобга
олмаса, мамлакат иқтисодиёти ўнгланиш даврида.

Ўзбекистон таълим тизими учун ҳам Эрон таълим ислоҳотларининг

баъзиларини, жумладан: ўқувчи қизларга мактабда қўшимча кундалик ҳаёт
учун зарур фанларни ўргатиш, ўғил болалар учун эса меҳнат дарсларига
урғу беришни ўзлаштирса бўлади. Шу қаторда, мактаб ўқувчиларининг
турли корхона ва ишлаб чиқариш бирлашмаларига иш ўрганиш мақсадидаги
амалиёти ҳам жуда фойдалидир. Ўзга давлатларнинг тажрибалари ва ютуқ-
лари, камчилик ва хатоларини таҳлил қилиш ҳамда чуқур ўрганиш, мамла-
катимизнинг келажакдаги тараққиёти учун долзарбдир.

1

Tazmini Gh. Khatami’s Iran: The Islamic Republic and the Turbulent Path to Reform. London:

Tauris Academic Studies, 2009. 256 p.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов