РЕСПУБЛИКАМИЗДА БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ УЧУН ЛОЙИҲА-
СМЕТА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ АСОСЛАРИ, МУАММОЛАР ВА
УЛАРНИ ЕЧИМЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Т.ф.н., доц АРСЛАНОВ ИСЛОМ КИМСАНОВИЧ.,
магистрант АГАЛИКОВ МАХАММАД МАХМУДОВИЧ
Тошкент Кимё халқаро университети
Аннотация:
Мазкур мақолада Республикамизда бино ва иншоотларни қуриш учун лойиҳа-смета
ҳужжатларини ишлаб чиқиш асослари, бугунги ҳолати, ушбу соҳадаги айрим муаммаолар ва уларни ечимлари
юзасидан маълумотлар келтирилган.
Аннотация:
в данной статье представлена информация об основах разработки проектно-сметной
документации на строительство зданий и сооружений в нашей Республике, о некоторых проблемах в этой
сфере и их решениях.
Abstract:
This article provides information about the basics of developing design estimates for the construction
of buildings and structures in our Republic, about some problems in this area and their solutions.
Калит сўзлар:
лойиҳа-смета ҳужжатлари, муаллифлик назорати, лицензия, қурилиш пудрат
ташкилотлари, қурилиш меъёрий қоидалари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалар, қурилиш соҳаси, ижтимоий
соҳа.
Ключевые слова:
проектно-сметная документация, авторский надзор, лицензия, строительно-
подрядные организации, строительные нормы и правила, градостроительные нормы и правила, строительная
отрасль, социальная сфера.
Key words:
design and estimate documentation, designer's supervision, license, construction organizations,
building codes and regulations, urban planning codes and regulations, construction industry, social sphere.
Республикамизда ижтимоий соҳани ривожлантириш давлатимизнинг энг муҳим
сиёсатларидан бири ҳисобланади. Жумладан, янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида
ҳам ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинган.
Мазкур стратегиянинг 6 та йўналишларига эътибор қаратадиган бўлсак, булар
қуйидагилардан иборат:
I. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш;
II. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;
III. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш;
IV. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш,
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш;
V. Арзон уй-жойларни барпо этиш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини
таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш ва модернизация қилиш;
VI. Маданият, спорт ва туризмни янада ривожлантириш.
Ушбу ҳужжат ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга
қилинадиган харажатларни купайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият ва спортни
молиялаштиришни, шу жумладан олий ўқув юртларининг ўқув-лаборатория биноларини,
спорт залларини ва талабалар ётоқҳоналарини қуришни, реконструкция қилишни, мукаммал
таъмирлашни ва жихозлашни молиялашни кўпайтиришга йўналтирилган.
Мазкур амалга ошириладиган тадбирлар натижасида ижтимоий соҳа объектларини
замонавий талаблар ва стандартларга мос равишда қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал
таъмирлаш ишларини амалга ошириш лозим бўлади. Ўз навбатида қурилиш ишларининг энг
асосий ҳужжати лойиҳа ҳужжатлари ҳисобланади.
Аввалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги
“Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”
410-сон қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш
бўйича ҳудудий комиссиялар фаолият кўрсатган.
Комиссиянинг асосий фаолиятларидан бири қурилиш соҳасида фаолиятнинг айрим
турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш, лицензияларнинг амал қилишини
тўхтатиш ва лицензияларни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилишни ўз ичига олган.
Бунда лойиҳа ташкилотини очиш учун лицензия олишга талабгорлар керакли
ҳужжатларни қоғоз кўринишда тақдим этиб келишган. Лицензия олишда лойиҳалаштириш
ишлари билан шуғулланадиган, тегишли малака ва ихтисосликларга эга бўлган мутаҳассислар
талаб қилинган. Айрим ҳолатларда ҳужжат топшириш вақтида бундай мутаҳассислар
бўлмасада, ҳужжатларда уларни бор қилиб тақдим этиш ҳолатлари ҳам мавжуд бўлган.
Ҳозирги кунда, ушбу ҳолатларга барҳам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим
фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” ги
80-сонли қарорига асосан лицензиялар олиш учун ташкилотлар томонидан электрон портал
орқали мурожаат қилиниши йўлга қўйилди. Шунингдек, ушбу портал тегишли вазирликлар
билан интеграцияланди. Бугунги кунда, республикамиздаги лойиҳачилар сони
1975 та
ни
ташкил этади.
Лойиҳа ишлари ШНҚ 1.03.01-16 “Корхоналар, бинолар ва иншоотларнинг капитал
қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш
тартиби” шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари асосида амалга оширилади.
Мазкур ШНҚга асосан лойиҳачи ўзи ишлаб чиққан лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида
амалга оширилаётган қурилиш ишларини, шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлилиги бўйича
муаллифлик назоратини олиб бориши ҳамда қурилиш ишлари якунлангандан сўнг объектни
қабул қилишда иштирок этиши белгиланган [1].
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20
майдаги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш
чора-тадбирлари тўғрисида” 321-сонли қарори билан тасдиқланган 3-иловадаги Қурилиш
объектларида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш тартиби тўғрисида Низом талаблари
асосида лойиҳачиларнинг ваколатлари белгилаб берилган [2].
Бироқ, аксарият лойиҳа ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва
қоидалари бўйича ишларни ташкил этиш малакаси етарли даражада амалга оширилмаяпти.
Мисол учун, лойиҳачи ташкилотлар томонидан намунавий лойиҳалар жойига
боғланиш керак бўлсада, ички қисмида айрим ўзгартиришлар киритилмоқда. Мисол учун,
Қашқадарё ва Андижон вилоятларидаги умумтаълим мактаблари учун 240 ўринли қўшимча
ўқув блокини қурилиши лойиҳасида бино қаватлари, хоналар ва деразалар ўлчамлари, ички
дизайн, фасад қисми ҳар хил тарзда бажарилган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан берилган лиценциялар
(лойиҳа билан шуғулланиш учун) бўйича мониторинглар олиб борилиши натижасида
4 та
аккредитация гувоҳномаси ва
46 та
лицензиялар (
шундан 4 тасида манфаатлар тўқнашувига
йўл қўйилганлиги, 12 та холатда лицензия талаб ва шартларига риоя этилмаганлиги, 30 та
холатда масофавий назорат орқали аниқланган камчиликлар бўйича
) бекор қилинган.
Шу билан бирга, мазкур ШНҚ 1.03.01-16 га асосан лойиҳачи томонидан лойиҳаланган
объектнинг мустаҳкамлиги, хавфсизлиги, чидамлилиги, шунингдек, атроф-муҳит ва инсон
соғлиғига салбий таъсир кўрсатмаслиги, лойиҳа ҳужжатларининг шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга
мувофиқлигини таъминлаши белгилаб қўйилган.
Бироқ, бугунги кунда лойиҳа ташкилотларида етарли малакага эга бўлган
мутаҳассислар томонидан муаллифлик назоратини талаб қилинган даражада олиб
борилмаяпти. Шу билан бирга, қурилиш пудрат ташкилотларида доимий равишда
ишлайдиган, малакали ишчилар ҳамда матаҳассислар етишмаяпти. Булар эса ўз навбатида
мамлакатимиз қурилиш соҳасида айрим жиддий муаммоларни келтириб чиқаряпти.
Мисол учун, жорий йилнинг 2021 йилнинг 10 январ куни Жиззах шаҳрида шаҳарсозлик
норма ва қоидаларига амал қилмаган ҳолда ноқонуний равишда қурилиши олиб борилаётган
кўп қаватли бино қулаб тушган. Ушбу ҳодиса юзасидан, қурилиш вазирлигининг берган
маълумотига кўра, бино уч қаватли қилиб қуришга рухсат берилган бўлсада, буюртмачи-
пудратчи Баракали Қоракўл Чорвадор фермер хўжалиги томонидан хўжалик усули билан олти
қаватли турар жой биноси қурилиши бўйича лойиҳа ҳужжатларини қайта ишлаб чиқган.
Лекин, бу киритилган ўзгартиришлар ваколатли қурилиш органлари билан келишилмаган
ўзбошимчалик билан амалга оширилган [3].
Бугунги кунда, юқорида келтирилган ва шу каби камчилик ва муаммоларни бартараф
этишда мамлакатимизда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини, пуҳта ишланиб
тасдиқланган лойиҳа-смета хужжатларига қатъий амал қилган ҳолда шаҳарсозлик нормалари
ва қоидаларига мувофиқ олиб борилишини таъминлаш ўта муҳим вазифалардан бири
ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
ШНҚ 1.03.01-16 “Корхоналар, бинолар ва иншоотларнинг капитал қурилиши учун лойиҳа-смета
ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби”.
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Капитал қурилиш соҳасида
буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 321-сонли қарори
3.
Арсланов И.К. Республикамизда турар жой биноларинининг қурилишида шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига амал қилиниши ҳолати // Замонавий бино – иншоотларни ва уларнинг конструкцияларини
лойиҳалаш, барпо этиш, реконструкция ва модернизация қилишнинг долзарб муаммолари: Республика
онлайн илмий – амалий конференция материаллари тўплами/ ФарПИ. – Фарғона, 2021. - 12-15 б.