Порядок использования средств массовой информации и информации в уголовном процессе: опыт США

CC BY f
539-541
0
Поделиться
Матжанов, И. (2023). Порядок использования средств массовой информации и информации в уголовном процессе: опыт США. Ренессанс в парадигме новаций образования и технологий в XXI веке, 1(1), 539–541. https://doi.org/10.47689/XXIA-TTIPR-vol1-iss1-pp539-541
И Матжанов, Каракалпакский Государственный Университет им. Бердаха

Доцент кафедры уголовно-правовых и гражданско-правовых наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жиноят, жиноятчилик ва одил судлов масалаларини эфирда ёки ўз саҳифаларида эълон қилиш аксарият хорижий давлат ОАВ ларига хос бўлган амалиёт. Айрим давлатлар жиноят процессида ОАВ га кенг эркинлик берса, айримларида чекланган тарзда тақдим этилган. Ушбу ҳолатлар мамлакатлардаги  ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятлар билан боғлиқ. Жиноят процессида ОАВ  хабар ва маълумотларидан фойдаланишда айрим хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилиш эса, мазкур амалиётдаги ютуқ ва камчиликларни миллий жиноят-процессуал қонунчилигимиздаги ОАВ ролини, иштирокинива мақомини таққослашга имконият беради. Албатта, хорижий давлатлар тажрибаси риспруденция соҳасидаги, айниқса жиноят-процессуал соҳада муҳим аҳамият касб этади.


background image

XXI CENTURY RENAISSANCE IN THE PARADIGM OF SCIENCE,

EDUCATION AND TECHNOLOGY INNOVATIONS

539

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ОАВ ХАБАР ВА МАЪЛУМОТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ: АҚШ ТАЖРИБАСИ

Матжанов И.А.

Нукус, Узбекистон

ҚДУ Жиноий-ҳуқуқий ва фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти

Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети

e-mail:

matjanov@mail.ru

+99891 3851416

Жиноят, жиноятчилик ва одил судлов масалаларини эфирда ёки ўз

саҳифаларида эълон қилиш аксарият хорижий давлат ОАВ ларига хос бўлган
амалиёт. Айрим давлатлар жиноят процессида ОАВ га кенг эркинлик берса,
айримларида чекланган тарзда тақдим этилган. Ушбу ҳолатлар мамлакатлардаги
ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятлар билан боғлиқ. Жиноят процессида ОАВ
хабар ва маълумотларидан фойдаланишда айрим хорижий давлатлар тажрибасини
таҳлил қилиш эса, мазкур амалиётдаги ютуқ ва камчиликларни миллий жиноят-
процессуал қонунчилигимиздаги ОАВ ролини, иштирокини ва мақомини
таққослашга имконият беради. Албатта, хорижий давлатлар тажрибаси
риспруденция соҳасидаги, айниқса жиноят-процессуал соҳада муҳим аҳамият касб
этади.

Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганишни дастурий тарзда англо-саксон,

аниқроғи АҚШ жиноят процессида ОАВ мақомини таҳлил килишдан бошласак.
Чунки, АҚШ ҳозирги кунда ахборот соҳасида энг етакчи мақомга эга бўлган давлат
ҳисобланади. Америка ОАВлари ниҳоятда кўп қиррали хусусиятга эга бўлган
билан уларга хос умумий сифатлар мавжуд – сўз эркинлиги, бизнес ва тижорат.
АҚШта асосан хусусий ОАВлар фаолият юритади, давлат тасарруфидагилар эса
ниҳоятда кам («Voice of America» ва «Radio Marthini»).

АҚШ сўз эркинлиги Конституцияга киритилган биринчи ўзгартиришда ўз

аксини топган: «АҚШ Конгресси сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари
фаолиятини чекловчи қонун қабул қилмайди». ОАВ барча ҳокимият
йўналишларини кузатиб боради, жумладан суд тизимини ҳам. ОАВ фаолияти
махсус қонун билан тартибга солинмаган, улар юқорида айтилган биринчи
ўзгартиришга асос фаолият юритади.

АҚШта 4.762 АМ, 5.542 FM, 575 млн. радиоузатгич, 1.5 минг ТВ станция,

5та улкан медиакорпорация (NBC, ABC, CBS, FOX, PBS), 1.468 газетанинг кунига
55.6 млн. ададтаги нашри, машҳур Associated Press, CNN канали мавжуд [1].
Мазкур тизим ОАВларга ҳарқандай маълумотни, жумладан жиноятлар ҳақида
ахборот беришга кенг техник имкон яратади. АҚШ ОАВнинг жиноят процессидага
мақоми 1974 йил Президент Р.Никсоннинг истеъфосига олиб келган машҳур
«Watergate scandale» ишини эфирга жойлаштириш билан бирқанча юқорилади. Шу
даврдан бошлаб ОАВ хабар ва маълумотлари жиноят ишларини юритишда жиддий
тарзда қабул қилина бошланди.

ОАВ АҚШ жиноят процессида кўпроқ мажбуриятларга эга. Бу борада

В.Н.Руденкин кўрсатганидек, «АҚШ Адлия вазирлиги ҳукумат идораларига ОАВ


background image

XXI CENTURY RENAISSANCE IN THE PARADIGM OF SCIENCE,

EDUCATION AND TECHNOLOGY INNOVATIONS

540

ходимларини судга чақириб олиб, улардан Катта Жюри терговчилари хузурида
жиноят ишига алоқадар бўлган манбаларни тақдим этишни талаб қилишга рухсат
берувчи Олий суд қарорининг қабул килинишига эришди. Мазкур қарор эса
ОАВни жамоат назоратини амалга ошириш хизматидан тергов хизматига
айлантирди» [2;87]. Аммо, М.Паренти тадқиқотларидан эса, ҳукумат
вакилларининг ОАВ ходимларидан жиноят ҳақида маълумот олинган манбларни
ошкора қилишни талаб этиши кўплаб учрамаслигини билиш мумкин [3].

Демак, АҚШда агар ОАВ жиноят ҳақида эфирга ахборот жойлаштирса ва

ваколатли органга хабар берса, кўпроқ мажбуриятларга эга бўлади. Мазкур
хабарларда айбсизлик презумпциясининг сақланишига алоҳида эътибор
каратилади. Айбсизлик презумпцияси кўпроқ жисмоний шахсларга оид ҳолатларга
татбиқ этилади.

АҚШда жиноят ва одил судлов тўғрисида жамоатчилик фикри улар ҳақда

ОАВда берилаётган хабар асосида шаклланади. К.Даулер ва Л.Курт-Баттлернинг
тадқиқотларида ОАВда жиноятчиликнинг ёритилиши ва уларга нисбатан
полициянинг муносабати ўрганилган. Ва, ўрганиш натижасида шундай хулосага
келган: «ОАВда жиноятчилик ҳақида қанча кўп ёритилса, жамоатчилик жиноятдан
шўнча кўп хавфсираган»[4].

Албатта, мазкур тадқиқотларда АҚШ ОАВ томонидан жиноят

ҳодисаларининг кўплаб ёритилиши жамоатчилик кайфиятига салбий таъсир
этаётганини куриш мумкин. Бу борада давлатимизда ҳам интернет ОАВлари
томонидан охирги пайтларда жиноятга оид хабарлар кўплаб ёритилаётганлигини
кузатишимиз мумкин. Мазкур ҳолатларда миллий масс-медиа соҳаси, айниқса
интертен ОАВ лар жиноят ҳақида хабарлар эълон қилиши ортидан ҳамда жиноят
процессининг «кўмакчи» иштирокчисига айланиш орқали, албатта жамоатчилик
кайфиятига таъсир этади. Демак, юқоридаги тадқиқотга асос, миллий интернет
ОАВларда жиноят ҳақида маълумотлар кўпайиб кетиши жамоатчилик кайфиятига
салбий таъсир этади.

АҚШ жиноят процессида ОАВ иштирокига оид айнан ушбу

ҳолатдан ўзларимизга хулоса чиқариш мақсадга мувофиқ.

АҚШда ОАВ хабар ва маълумотлари асосида жиноят ишини қўзғатиш

тартиби мавжуд. Мазкур ҳолатларда жиноят иши суд томонидан имкони борича
тезроқ қўзғатилишига ҳаракат қилинади. Жиноят процесси шахсга эмас, балки
содир этилган жиноятга қарши йўналтирилиб, ҳал килиниши лозим бўлган асосий
масала – шахсни жиноий жавобгарликка тортишга асослар мавжудми. Суд шахсни
чақиртириб олиб, огоҳлантирув ёки қамоқ эхтиёт чорасини танлайди. Жиноят
ишини қўзғатиш пайтида суд контроли мунтазам равишда амалга оширилади [6;
92].

Бу бир тарафдан, агар суд жиноят ишини контроль қилиш ваколатига эга

бўлса, унда судларнинг иш юкламаси ҳажми ниҳоятда кўп экан деган хулосага
келишга асос беради. Аммо, мазкур масалалар билан жиноят ишини биринчи
инстанцияда муҳокама қилувчи суд эмас, балки магистрат деб номланувчи махсус
суд амалга оширади. Жиноят иши бўйича контроль суд ваколатидадир.

Қизиқарли томони, шахснинг, полияциянинг ёки ОАВнинг жиноят ҳақидаги

хабарлари мурожаат ёки маълумот деб юритилади.


background image

XXI CENTURY RENAISSANCE IN THE PARADIGM OF SCIENCE,

EDUCATION AND TECHNOLOGY INNOVATIONS

541

ОАВнинг суд ишларидаги иштироки ўзига хос хусусиятларга эга, улар

кўпроқ вазифалар юкланади. ОАВ суд муҳокамасини ёритиш ҳуқуқига эга эмас,
унда фақат рассом иштирок этиб, судланувчини эслатиб юборувчи расм чизади ва
ОАВда айнан ушбу расм чоп этилади. Албатта, бу айбсизлик презумпцияси
нуқтай-назаридан асослидир. ОАВ судланувчини суд залида эмас, суд биноси
эшигидан чиқганидан кейин расм ёки видеога олиш ҳуқуқига эга.

Шундай қилиб, АҚШ жиноят-процессуал қонунчилиги бўйича тергов ва суд

ишларида ОАВ иштирокида қўйидагича процессуал қоидалар қўлланилади:

- жиноят процессида ОАВ кўпроқ мажбуриятларга эга, улар ўз манбаларини

ҳам ошкор этишга кўндирилиши мумкин;

- суд залида ОАВ съёмка олиш ҳуқуқига эга эмас, фақат махсус рассом

судланувчи расмини чизиб беради. ОАВ айбланувчи ёки судланувчи суд биноси
эшигидан чиқиши билангина уни суратга олишга ҳуқуқига эга.

Маълумки, одил судлов ишларини самарали амалга оширишнинг асосий

шарти – қонун, асос ва адолат тамойилларига асосланган ҳал қилувчи ҳужжат
қабул қилинишидадир. Албатта, мазкур омил суд ишларини юритиёатган суд ёки
судлар таркибига ниҳоятда улкан жавобгарлик юклайди. Мазкур ҳолатларда судлар
мустақиллиги муҳим аҳамият касб этади.

Демак, жиноят процессида ОАВ хабар ва маълумотларидан фойдаланишда

АҚШ тажрибаси ҳозирда пайтда ниҳоятда муҳим процессуал-ҳуқуқий тажриба
ҳисобланади. Сабаби, АҚШ судлари жамоатчилик фикри ва қонунни имкони
борича бирга юритишга ҳаракат қилади, аммо судларда жамоатчилик фикрига
нисбатан қонун тамойиллари устуворлик қилади. Шу билан бирга, ОАВ жиноят
процессида ниҳоятда фаол ҳисобланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Энциклопедия стран мира / Глав. ред. Н.А. Симония; редкол. В.Л. Макаров,

А.Д. Некипелов, Е.М. Примаков; предисл. Н.А. Симонии; НПО «Экономика», РАН,
отд-ние обществ. наук. М.: ЗАО «Издательство «Экономика», 2004. С. 1013.
2.

Роль

СМИ

в

профилактике

и

пресечении

коррупции

в

США // Вестник Уральского института экономики, управления и права. 2009. № 1
(6). С. 87.
3.

Паренти М. Демократия для избранных. Настольная книга о политических

играх США // Пер. с 7-го англ. издания В. Горбатко. М.: «Поколение», 2006. С. 236
- 237.
4.

Dowler, K. (2003). Media consumption and public attitudes toward crime and

justice: The relationship between fear of crime, punitive attitudes, and perceived police
effectiveness.

Journal of Criminal Justice & Popular Culture, 10

, P. 109-126.

5.

Kort-Butler, L., & Sittner-Hartshorn, K. (2011). Watching the detectives: Crime

programming, fear of crime, and attitudes about the criminal justice system.

The

Sociological Quarterly, 52,

P. 36-55.

6.

Стойко Н.Г., Семухина О. Б. Уголовный процесс в США: Учебное пособие /–

Красноярск: Краснояр. гос. ун-т. 2000. С. 92.

Библиографические ссылки

Энциклопедия стран мира / Глав. ред. Н.А. Симония; редкол. В.Л. Макаров, А.Д. Некипелов, Е.М. Примаков; предисл. Н.А. Симонии; НПО «Экономика», РАН, отд-ние обществ. наук. М.: ЗАО «Издательство «Экономика», 2004. С. 1013.

Роль СМИ в профилактике и пресечении коррупции в США // Вестник Уральского института экономики, управления и права. 2009. № 1 (6). С. 87.

Паренти М. Демократия для избранных. Настольная книга о политических играх США // Пер. с 7-го англ. издания В. Горбатко. М.: «Поколение», 2006. С. 236 - 237.

Dowler, K. (2003). Media consumption and public attitudes toward crime and justice: The relationship between fear of crime, punitive attitudes, and perceived police effectiveness. Journal of Criminal Justice & Popular Culture, 10, P. 109-126.

Kort-Butler, L., & Sittner-Hartshorn, K. (2011). Watching the detectives: Crime programming, fear of crime, and attitudes about the criminal justice system. The Sociological Quarterly, 52, P. 36-55.

Стойко Н.Г., Семухина О. Б. Уголовный процесс в США: Учебное пособие /– Красноярск: Краснояр. гос. ун-т. 2000. С. 92.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов