FROM THE HISTORY OF MILITARY AFFAIRS IN UBEK STATEHOOD (AS AN EXAMPLE OF BUKHARA EMIRATE)

HAC
Google Scholar
To share
Yakobjanov, J. (2023). FROM THE HISTORY OF MILITARY AFFAIRS IN UBEK STATEHOOD (AS AN EXAMPLE OF BUKHARA EMIRATE). Modern Science and Research, 2(10), 1209–1212. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/24923
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article talks about the military affairs, army management and military positions of the Bukhara Emirate, which has a unique place in the history of Uzbek statehood.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1209

ЎБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИДА ҲАРБИЙ ИШЛАР ТАРИХИДАН

(БУХОРО АМИРЛИГИ МИСОЛИДА)

Якобжанов Жасур Жамшитжонович

Низомий номидаги ТДПУ

https://doi.org/10.5281/zenodo.10072242

Аннотация.

Мазкур мақолада Ўзбек давлатчилиги тарихида ўзига хос ўрин

тутувчи Бухоро амирлигининг ҳарбий ишлари, қўшин бошқаруви ва ҳарбий лавозимлар
тўғрисида сўз юритилади.

Таянч сўзлар:

Бухоро, амирлик, ҳарбий, Шайбонийлар, Аштархонийлар, Хива,

Қўқон.

FROM THE HISTORY OF MILITARY AFFAIRS IN UBEK STATEHOOD

(AS AN EXAMPLE OF BUKHARA EMIRATE)

Abstract.

This article talks about the military affairs, army management and military

positions of the Bukhara Emirate, which has a unique place in the history of Uzbek statehood.

Key words:

Bukhara, Emirate, military, Shaibani, Ashtarkhani, Khiva, Khokand.

ИЗ ИСТОРИИ ВОЕННОГО ДЕЛА В УБЕКСКОЙ ГОСУДАРСТВЕННОСТИ

(НА ПРИМЕРЕ БУХАРСКОГО ЭМИРАТА)

Аннотация.

В данной статье рассказывается о военном деле, управлении армией и

военных позициях Бухарского эмирата, занимающего особое место в истории узбекской
государственности.

Ключевые слова:

Бухара, Эмират, военные, Шайбаниды, Аштарханиды, Хива,

Коканд.


Ўрта Осиё хонликлари ичида ўзига хос ўрин тутувчи Бухоро хонлиги XVI аср

бошларида шаклланган бўлиб, узоқ йиллар давомида яъни тўрт асрдан кўпроқ ҳукм сурди.
Ушбу хонликда сулолалар алмашинуви ва тарихий жараёнлар бошқа хонликларга
қараганда бироз мураккаб кечганлигини кўришимиз мумкин.

Дастлаб Шайбонийлар, сўнг Аштархонийлар ушбу давлатда ҳокимиятни ўз

қўлларига олишди. Айниқса, Аштархонийлар ҳукмронлигида давлатда сиёсий инқироз
кўзга ташланиб, натижада Бухоро хонлигидан Фарғона водийси ажралиб чиқиб, Қўқон
хонлиги шаклланди. Натижасида Мовароуннаҳр учта мустақил давлат – Хива, Бухоро,
Қўқон хонликларига бўлиниб кетди.

Шундай бўлсада Бухоро хонлиги ўзининг сиёсий, иқтисодий ҳамда ҳарбий мавқеига

кўра бирмунча етакчи давлат ҳисобланган. Мамлакатнинг ҳарбий соҳасини
ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида турли вақтларда қатор ислоҳотлар амалга
оширилган ва буни деярли ҳар бир сулола вакилларининг ҳукмронлиги даврида кузатиш
мумкин.

Мамлакат сиёсий ҳаётида, давлат бошқарувида йирик саркардалар, қўшин

бошлиқларининг ўрни катта эди. Ички ва ташқи хавфни бартараф этишда, янги ерларни
босиб олиш учун қилинадиган истилочилик юришларида қўшинларнинг сони, ҳарбий
тайёргарлиги, қўшин бошлиқларининг қўмондонлик маҳорати катта аҳамият касб этарди.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1210

Шайбонийлар қўшини асосан отлиқ ва пиёда аскарлардан ташкил топган

1

. Қўшин

урушда ўқ-ёй, узун найза, қилич, гурзи, узун дастали жанг болтаси (табарзин), чангак каби
асосий ҳужум қуролларидан фойдаланган

2

. Абдуллаҳон II даврида қўшин Хориждан

келтирилган пилта милтиқлардан қуроллантирилган. Шайбонийлар қўшнида навкарлар
ҳимоя учун қалқон (сипар)дан фойдаланганлар, ҳамда темир симдан майда қилиб тўқилиб,
усти ипак ва бахмал мато билан ёпилган совут-жовшан (форсча бахтар) ёки жиба (жева) –
темир ёки пўлатдан ишланган махсус кийим кийиб жанг қилганлар. Абудллахон II даврида
Европадан келтирилган жовшан (совут) ҳам бўлган. Урушда яроқ ва ўқ ўтмаслиги учун
отлар устига махсус зирхли ёпинчиқ - гежм (кежим) ёпишган

3

.

Қўшин таркибида нафтандозлар, манжаниқчилар ва тош отувчилар ҳам бўлиб, улар

шаҳар ва мудофаа қўрғонларини эгаллашда катта ўрин тутган. XVI асрнинг иккинчи
ярмидан бошлаб Абдуллаҳон II қўшинида чет эллардан келтирилган кичик замбараклар
пайдор бўлади.

Қўшин таркиби, унинг жанговор сафланиши, жанг қилиш тартиби, Чингизхон ва

Амир Темур қўшинлари ҳарбий тузилиши ва уруш тактикасига асосланган бўлиб, унга
Шайбонийхон даврида кўчманчи ўзбекларга хос бўлган бир қанча янги жанг усуллари
киритилди. Шайбонийлар қўшини асосан, қалб (кавл) деб аталувчи марказий қисм,
баронғор (ўнг қанот) ва жавонғор (сўл қанот) қисмларидан ҳамда хировул (қўшиннинг орқа
қисми)дан ташкил топган. Уларга хоннинг ўзи ва тажрибали ўзбек султонлари бошчилик
қилган.

Қўшиннинг қанотларига бошчилик қилган саркарда ўғлон деб юритилган.
Қўшини олдида манглай (авангард) деб аталувчи ҳарбий қисм ярим доира шаклида

саф тортиб борган. Унинг олдида эса тез ҳаракатланувчи кичик жанговор қисм - илғор
бўлган. Шайбонийлар қўшинида умумий қисм олдида борувчи “қоравул” деб аталган
махсус қисм, қўшинининг ўнг ва сўл қисмлари олдида борувчи “кичик ғўл” деб юритилган
бўлинмалар ва ортидан борувчи махсус ёрдамчи бўлинма-чаноҳ бўлган.

Қўшин таркибида туғчи қисм, яъни байроқ остида эҳтиётда турувчи (туғни

қўриқловчи) 20-30 минг кишилик жанговор ҳарбий бўлинма ҳамда забонгирлари – яъни
душман томонидан яшириш равишда “тил” тутиб келувчи махсус бўлинма ва хабарчи -
душман тўғрисида умумий маълумот келтирувчи бўлинмалар ҳам бўлган.

Қўшин ҳарбий ҳаракатга келган пайт ҳукмдорнинг расмий қабул маросимлари

ўтказиладиган махсус жой - баргоҳ ҳозирлашган. Ҳарбий қўшинда хонни қўриқловчи
махсус гуруҳ сараланган ўзбек навкарларидан тузилган

4

.

Шайбонийлар қўшини ҳам Чингизхон ва Амир Темур қўшинларидек 10 минг

кишилик лашкарларга – туманларга бўлинган. Унга нўён деб аталувчи ҳарбий саркарда
бошчилик қилган. Туманлар ўз навбатида минглик, юзлик, ўнликларга бўлинган.

Қўшинни жангга ҳозирлаш, уларнинг маошини тўлаш ва бошқа ташкилий ишлар

билан махсус амалдор – тавочи шуғулланган. Қўшинни қурол-яроғ билан таъминлашга

1

Искандаров Б.И. “ Из истории Бухарского эмирата”М.: 1958. С 9.

2

Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан (Қадимги даврдан ҳозиргача).Тошкент: “Шарқ”, 2012. 125-б.

3

Записки о Бухарского ханстве (Отчеты П.И.Демезона и И.В. Виткевича). М.: 1983. С 65.

4

Записки о Бухарского ханстве (Отчеты П.И.Демезона и И.В. Виткевича). М.: 1983. С 65.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1211

маъсул бўлган амалдорлар –жевачи бўлиб, у хоннинг қурол-аслаҳаларига ҳам жавобгар
бўлган. Ҳарбий амалдорлар ва навкарларга хазинадан бериладиган йиллик маошдан
ташқари ҳарбий юришлар пайтида қўлга киритиладиган ўлжадан ҳам бериб турилган.

XIX асрда Бухоро амирлигида ҳарбий соҳада ва ҳарбий ишларда жиддий ўзгаришлар

амалга оширилди. Бундай ислоҳотлар қисман бўлсада, манғитлар сулоласи асосчиси
Муҳаммад Раҳим томонидан олиб борилди

5

. Бухоро амирлигининг ҳарбий қудрати,

айниқса, Амир Насрулло ҳукмронлиги даврида ўзининг энг юқори нуқтасига етди

6

. Унинг

даврида Бухорода мунтазам армия – сарбозлар (сипоҳ) қўшини ташкил этилди. Уларнинг
сони 40 мингга яқин бўлган. Қўшинлар отлиқ ва пиёда жангчилардан ташкил топган бўлиб,
уларнинг қуроллари асосан қилич, найза ва ўқ-ёйдан иборат эди. Бухоро амирлиги
қўшинлари мамлакатнинг барча шаҳарларида, айниқса, чегара шаҳарлар (Жиззах, Ўратепа,
Қоракўл, Марв)да жойлаштирилган.

XIX аср бошларида Бухоро амирлигида 19000 га яқин аскар бўлган. Қўшинга Бухоро

вилоятидан 12 минг аскар, Самарқанддан 2500, Қаршидан 2500, Майманадан 1000,
Қоракўлдан 1000 та аскар етказиб берилган

7

. Бу қўшинлар асосан амирлик ҳудудидаги

турли қишлоқларда яшовчи оддий деҳқон, чорвадор аҳолидан йиғилган. Бундан ташқари
амирликнинг кўчманчи туркман қабилаларидан ҳам 18000 га яқин заҳира аскари бўлган.
Аммо бу қўшин ҳам оддий ҳарбий қуроллар билан қуролланган. Шундай қилиб бу даврда
бутун амирлик қўшинлари 36000 атрофида бўлган. Аскарлар умуман ҳарбий соҳадан
бехабар бўлишган. Ҳатто баъзи аскарлар қўшин бошлиқларини ҳам танишмаган. Амир ва
қўшбеги томонидан қўшинларни кўрикдан ўтказиш тадбири ўтказилган. Кўрикдан ўтган
ҳар бир аскарга 10 танга (тахминан 8 рубл) пул берилган. Аскарлар фақат шу пул учунгина
ҳарбий кўрикларда иштирок этишган. Бундан ташқари Бухоро қўшинининг раҳбарияти
қуйидаги миқдорда маош билан таъминланган. Жумладан, юзбоши ойига 6 тилла,
қоровулбеги 4,5 тилла панжабоши 85 танга панжабоши-хурд эса 50 танга миқдорида маош
олганлар

8

. Маошнинг бир қисми маҳсулотлар билан тўланган.

Бухоро амири Амир Ҳайдар (1800-1826) мамлакат ҳарбий кучларини 2 қисмга 1)

мунтазам қўшин-“навкария” ва 2) номунтазам қўшин-“қора-черик” га бўлди. Бухоро амири
ҳарбий кучларининг номунтазам қисми олий ҳукмдорнинг амрига биноан ҳарбий
ҳаракатлар даврида тинч аҳолидан тўпланган. Амир Ҳайдарниннг мунтазам қўшин тузиш
борасидаги ҳаракатларини Амир Насрулло (1826-1860) давом эттирди. Бу ҳукмдорнинг
саъй-ҳаракатлари билан 1837-йилда пиёда аскарлардан иборат сарбозлар ва тўпчиларнинг
мунтазам қўшини тузилди

9

. Амир Насрулло даврида мунтазам пиёда қўшиннинг сони 40

минг кишидан иборат бўлган (ҳар бири 800 кишидан 50 та сарбозлар бўлаклари).

Амир Насрулло аскарларга ҳарбий таълим бериш мақсадида четдан

мутахассисларни таклиф этган. Жумладан, эронлик Абдусамад Табризий аскарларга
европача усулда таълим берган. 200 кишилик инглиз русумидаги махсвус аскарий гуруҳ

5

Искандаров Б.И. “Из истории Бухарского эмирата”. М.: 1958. С 12.

6

“Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан” (Қадимги даврдан ҳозиргача)-Т.: “Шарқ”, 2012. Б 125.

7

Записки о Бухарского ханстве (Отчеты П.И.Демезона и И.В. Виткевича). М.: 1983. С 71.

8

Записки о Бухарского ханстве (Отчеты П.И.Демезона и И.В. Виткевича). М.: 1983. С 73.

9

“Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан” (Қадимги даврдан ҳозиргача)-Т.: “Шарқ”, 2012. Б 127.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1212

тузилиб, унга Абдусамад Табризий бошчилик қилган. Абдусамад Табризий бу даврда Амир
Насруллонинг ҳарбий маслаҳатчиси ва ноиби бўлган. Аммо у Амир Насруллонинг
кенагасларга қарши юришида хиёнат қилиб, ўз аскарлари билан қочиб кетаётганда қўлга
олинган ва кейинчалик қатл этилган. Эрон, турк мутахассисларидан ташқар рус
офицерлари ҳам Бухоро аскарларига таълим беришган

10

.

Лекин шунга қарамай XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб амирлик қўшини

ҳарбий техника ва қуролланиш жиҳатдан анча орқада қолиб кетган. Бунга асосий сабаб эса
Бухоро амирларининг нодонликлари ва маанманликка берилганларида. Амирлик
қўшинларини ўрганган бир нечта рус зобитлари бу қўшинларга таъриф берганлар.
Жумладан, рус зобити Шубинский ўзининг эсдаликларида “Бухоро амрлиги қўшинлари
ҳарбий тузилиши, қуролланиш тартиби жуда содда ва анча эскирган. Аскарлар умуман
ҳарбий соҳадан бехабар, улар ўт отувчи қуроллардан фойдаланиш тартибини билишмайди.
Буни ҳарбий қўшин эмас, балки тўпланган омма, гуруҳ, тўда дейиш мумкин. Қўшинда
умуман тартиб йўқ”,-деб ёзган

11

. Маҳаллий тарихчилар Муҳаммад Саид Балжувоний ҳамда

Аҳмад Дониш ҳам ўз асарларида амирлик қўшинларига “Бухоро лашкари бошқа
давлатларникига қараганда анча заифдир, шаҳарнинг шон-у шавкати ўтмишда қолган”,-деб
фикр билдирганлар.

Натижада XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, Бухоро амирлигининг катта қисми

Россия қўшинлари томонидан босиб олинди. Буни ўз навбатида, XVII-XIX асрларда
минтақамизда ҳарбий соҳада ҳеч қандай юксалиш бўлмаганлиги ҳамда замонавий қурол-
яроғларнинг етарли эмаслиги билан изоҳлаш мумкин.

Ҳарбий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар амирлик ҳарбий салоҳиятини

оширишга маълум даражада ижобий таъсир кўрсатган бўлсада, бироқ XIX асрнинг иккинчи
ярмида Россия империяси ҳамда ўзбек хонликлари ўртасида юзага келган ҳарбий вазият,
империя ва Бухоро қўшинлари ўртасида бўлиб ўтган бир қатор ҳарбий тўқнашувларда
амирлик қўшинларининг мағлубиятга учраганлиги Бухоро амирлиги қўшинларининг
замонавий ҳарбий ишларда орқада қолганлиги кўрсатган эди.


REFERENCES

1.

Искандаров Б.И. Из истории Бухарского эмирата (Восточная Бухара и Западный
Памир в конце XIX века), – М., 1958.

2.

Зиёева Д. Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан (Қадимги даврдан ҳозиргача).Тошкент:
“Шарқ”, 2012.

3.

Записки о Бухарского ханстве (Отчеты П.И.Демезона и И.В. Виткевича). М.: 1983 с.

4.

Шукуриллаев Ю.А. Бухоро амирлигида қўшин ва ҳарбий иш. (1753-1920). Т.ф.н. ...
дисс.Т.2006.

10

Шукуриллаев Ю.А. Бухоро амирлигида қўшин ва ҳарбий иш. (1753-1920). Т.ф.н.... дисс.Т.2006. 68-б.

11

Искандаров Б.И. “Из истории Бухарского эмирата”. М.: 1958. С 21.

References

Искандаров Б.И. Из истории Бухарского эмирата (Восточная Бухара и Западный Памир в конце XIX века), – М., 1958.

Зиёева Д. Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан (Қадимги даврдан ҳозиргача).Тошкент: “Шарқ”, 2012.

Записки о Бухарского ханстве (Отчеты П.И.Демезона и И.В. Виткевича). М.: 1983 с.

Шукуриллаев Ю.А. Бухоро амирлигида қўшин ва ҳарбий иш. (1753-1920). Т.ф.н. ... дисс.Т.2006.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов