FOLK SONGS AND THEIR CHARACTERISTICS

HAC
Google Scholar
To share
Ergashova, S. (2023). FOLK SONGS AND THEIR CHARACTERISTICS. Modern Science and Research, 2(10), 454–458. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/25290
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article highlights the unique aspects and educational importance of folk songs. Reasonable opinions and comments are given throughout the article. At the end of the article there are conclusions and suggestions.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

454

ХАЛҚ ҚЎШИҚЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Садоқат Ергашова

Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти 2-босқич таянч

докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.10115810

Aннотация.

Мазкур мақолада xалқ қўшиқларни

ўзига хос томонлари ва тарбиявий

ахамияти ёритиб берилган. Мақола давомида асосли фикр ва мулоҳазалар бериб ўтилган.
Мақола сўнггида хулоса ва таклифлар келтирилган.

Калит сўзлар:

меҳнацеварлик руҳи, ватанга бўлган муҳаббат.

FOLK SONGS AND THEIR CHARACTERISTICS

Abstract.

This article highlights the unique aspects and educational importance of folk

songs. Reasonable opinions and comments are given throughout the article. At the end of the
article there are conclusions and suggestions.

Key words:

the spirit of hard work, love for the country.

НАРОДНЫЕ ПЕСНИ И ИХ ОСОБЕННОСТИ.

Аннотация.

В данной статье освещаются уникальные аспекты и воспитательное

значение народных песен. На протяжении всей статьи даются обоснованные мнения и
комментарии. В конце статьи приведены выводы и предложения.

Ключевые слова:

дух трудолюбия, любовь к Родине.


Халқ ўзининг нозик ва мураккаб туйғуларини, кечинмаларини, қўшиққа

айлантирган. қўшиклар халқ томонидан ва реал ижодкорлар (шоир ва бастакорлар)
томонидан яратилишига қараб икки турга ажратилади: халқ қўшиқлари ва замонавий (ёзма
адабиёт намунаси бўлган) қўшиқлар.4

Халқ қўшиқларни яратиш тараққиёт чўққига кўтарилган бугунги кунда ҳам давом

этаётганлиги диққатга зазовордир. Халқ қўшиқлари кўп қиррали ва сертармоқ бўлиб, ўзбек
халқи томонидан меҳнат, маросим, мавсум, лирик йўналишларда уларнинг минглаб
намуналари яратилган. Халқ қўшиқлрининг қуйидагича турлари мавжуд:

1.

Лирик кушиклар: Бундай қўшиқларда инсонларни рухий олами, ишқий

кечинмалари акс этган, улар асосан тўрт мисрали бандлардан ташкил топиб, касб, пайт,
ўрин танламайди, уларни исталган вақтда исталган киши хохишига кўра баланд овоз билан
ёки хиргойи қилиб айтаверган. Лирик қўшиқлар халқ қўшиқлари орасида жуда
қадимийлиги, сонининг кўплиги ва бадиий савиясининг юксаклиги билан ажралиб туради.

Мисол: Оҳ урарман, оҳ урарман,
Оҳларим тутгай сени.
Кўз ёшим дарё бўлиб,
Балиқлари ютгай сени. («Галдир»)5
Лирик қўшиқларнинг дастлабги намуналари Махмуд Қошғарийнинг 1072-7074-

йилларда яратилган «Девону луғати-турк» асари орқали етиб келган.

2.

Меҳнат қўшиқлари. Бу турга мансуб қўшиқлар халқ шеъриятининг энг қадимий

шаклларидан бўлиб, улар ибтидоий инсоннинг меҳнат фаолдияти билан бевосита
алоқадорликда вужудга келган. Бундай қўшиқлар меҳнат тури жараёнида ижро этилади,


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

455

қўшиқлар матнида ўша меҳнат тури билан боғлиқ асбоб ускуналар ва уларга мурожат этиш
мотивлари етакчилик қилади. Меҳнат қўшиқларининг ўзи қуйидаги турларга ажратилади:

а) деҳқончилик билан боғлиқ қўшиқлар: қўш қўшиқлари, ўрин қўшиқлари

(«Тўлмадингми, Қорадарё» ва бошқалар), янчиқ қўшиқлари («Хўп хайда», «Майдагул»),
ёрғичоқ (қўл тегирмони) қўшиқлари.

мисол: Шохларим бор газ-газ қулоч,
Устида ўйнар қалдирғоч.
Хайдай десам, қорним оч,
Мен қўшга қандай ярайин? («қўш қўшиги»дан)
б) Чорвачилик билан боғлиқ қўшиқлар: Хўш-хўш (Говмишим), турей-турей,

чуриялар.

Мисол: Хўш-хўш дейман ола бош,
Кўзинг ўткир қаламқош.
Қаламқошинг сузилсин,
Сутинг ерга сизилсин.(«Хўш-хўш»қўшиғидан)
д) Хунармандчилик билан боғлиқ қўшиқлар : чарх қўшиқлари, бўзчи қўшиқлари,

ўрмак қўшиқлари, (ўзбек аёлларининг гилам, шолча тўқиш билан боғлиқ меҳнат
қўшиқлари), кашта қўщиқлари (каштанинг турлари :санама, илма, жамалак, йўрма).

Мисол: Чарх йигириб, чарх йигириб,
Шул қўлгинам толадур.
Агар шуни йигирмасам,
Болалар оч қоладур. («Чарх қўшиқлари»дан)
3.

Мавсумий маросим қўшиқлари. Бу турга мансуб қўшиқлар биронта мавсумий

маросим билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ўзига хос жихатлари мавжуддир. Бундай
қўшикларнинг асосийлари қуйидагилар:

а) Суст хотин (ёмғир чқкириш қўшиғи). Суст хотин қадимги зардуштийлик

(оташпарастлик) динида муқаддас саналган Тиштирийанинг халқ орасида номи ўзгариб
кетган образидан иборат. Бунда баҳор ойларида ёмғир етарлича ёғмаса, қишлоқ аёллари
йиғилишиб, полиз қўриқчисига ўхшаш қўғирчоққа кекса аёл кўйлагини кийдириб,
қишлоқдаги барча хонадонларга киришиб, «Суст хотин» қўшиғини айтиб юрганлар.
Хонадон эгалари уларни шодлик билан қарши олиб, қўғирчоқ устидан сув сепишиб,
маросим иштирокчиларига хайр садақа улашишган. Маросим тугагач, йиғилган хайр садақа
хисобига Суст хотинга атаб катта ис чиқарилган. Суст хотин зардуштийларда ёмғир
тангриси (осмон сувлар худоси ) хисобланган.

Мисол: Суст хотин, сузма хотин,
Кўланкаси майдон хотин!
Ёмғир ёгдир, хўл бўлсин,
Ер-у жаҳон кўл бўлсин,
Майсалар қулоч ёзсин,
Сут-у қатиқ мўл бўлсин. («Суст хотин» қўшиғидан)6
б) Чоймомо (шамол тўхтатиш қўшиги). Бундай қўшиқларда илтижо қилинадиган

Чоймомо тарихан Чуй момо, яъни «шамол момо» образидан иборат бўлиб, у


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

456

зардуштийларнинг шамол тангриси хисобланган. Чоймомо маросим қуйидагича
ўтказилган: Икки кампир эски кийим ва чопон кийиб, юзларига қора куя суртишиб,
қўлларига асо (хасса) ушлашиб олдинда «Чоймомо» қўшиғини айтиб юришган. Бўй етиб
қолган бешта қиз бошларига шолча ёпиб, қапирлар ортидан эргашган ва қўшиққа жўр бўлиб
юришган. 7-8 ёшлардаги бир ёки бир неча ўғил болалар хуржун осилган эшакларга
минишиб, хонадонлардан хайр-садақаларни йиғиб юришган. Эшакка ўқлоқ, юмшоқ
супурги ва кели сопи судратиб қўйилган. Маросим тугагач, йиғилган хайр-садақа хисобига
шамол тангриси шарафига ис чиқарилган.

«Чоймомо» маросимлари хозир ҳам Қозоғистоннинг Туркистон, сайрам

атрофларида яшовчи ўзбеклар орасида сақланиб қолган.

Мисол: …Боса-боса беринглар,
Босилиб қолсин қув шамол.
Уча-уча беринглар,
Училиб қолсин бу шамол. («Чоймомо» қўшиғидан)
д) Ё, Хайдар (шамол чақириш қўшиғи). Қўшиқда шамол хомийси сифатида Хайдар

яъни Мухаммад алайхисаломнинг куёви, тўртинчи халифа Алига мурожат қилинади. Бу
қўшиқнинг қуйидаги тўрт мисрасида сақланиб қолган:

Хайдар, ота-онанг ўлибдир,
Моли сенга қолибдир.
Боланг сувга оқибдир,
Шамолингни қўйворивор.
Юқордаги қўшиқ турларидан ташқари халқ орасида тўйларда ўлан айтишар, ёр-

ёрлар, келин саломлар ханузгача сақлантб келмоқда. Лапар (икки киши томонидан ёки икки
тараф томонидан айтиладиган қўшиқ, «айтишув» деб ҳам юритилади), болаларга
мўжалланган «Алла», овунчоқ қўшиқлар, уйин қўшиқлар («Оқ теракми, кўк терак»,
«Бойчечак» (бу қўшиқнинг тўрт, олти, саккиз қаторли кўринишлари бор)), «Рамазон» ва
бошқалар) ҳам халқ қўшиқларининг гўзал намунасидир.

«Ёр-ёр» қўшиқларидан намуналар:
Йиғлама қиз йиғлама,
Тўй сенники ёр-ёр.
Остонаси тиллодан,
Уй сенники ёр-ёр.7
Қудапошша, уйингизга келин келди, ёр-ёр,
Келинмас, бир умрга қизингиз келди, ёр-ёр.
Ўғлингизга вафодор хамрох келди, ёр-ёр,
Муҳаббатин ўзи-ла ола келди, ёр-ёр.8
Қуйида келтирилган мисоллар каби халқ оғзаки ижоди намуналаридан бўлган

қўшиқлар таълим жараёнида ҳам ўз самарасини беради биринчидан, болалар халқ оғзаки
ижодига хурмат рухида тарбия топади ва миллиийликни хурмат қилишни ўрганади.
Иккинчидан, шу каби қадриятларимиз ёқолиб кетиши олди олинади.

Қадимда момларимиз ҳам гилам тўқиб, кашта тикиб, чарх йигириб қўшиқ хиргойи

қилган. Эркаклар далада ишлаб, чорва боқиб, хунарманчилик қилиб қўшиқчилик санъатини


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

457

ҳам бажарган. Агар бугун биз ҳам таълим жараёнида шу каби усуллардан фойдалансак дарс
мазмунли ва самарали бўлади. Чунки бобо-ю момоларимиз тикган, ясаган меҳнат махсули
бугунги кунга келиб ҳам ўз қадр-қимматини ёқотган эмас. Зеро уларнинг иш завқини туйиб
меҳнат қилишларида халқ оғзаки ижодининг ўрни беқиёсдир.

Оханг қанчалик қадрли ва ёқимли бўлса унинг мазмун бойлиги ҳам ортиб

бораверади. Хозир радио тўлқинлари ёки телевизор экранлари орқали эфирга узатилаётган
айрим қўшиқлар, ҳар хил турдаги шовқинли мусиқалар инсонга хуш кайфият
бағишлагандан кўра унинг асаб толаларига салбий таъсир кўрсатиш билан бирга инсон
хотирасинин сусайишига, ўсмир болаларнинг қизиққон, сержахл бўлиб вояга етишишига
замин хозирлайди. Бу ходиса бугунги кун олимлар томонидан ўз исботини топган. Бундан
ташқари бошланғич синф ўқувчиси устида ўтказилган тажрибага кўра болага шовқинли
рокк қўшиқларидан бирини эшиттирганда унинг хотирасида карра жадвалини унутиш
холати юзага келган. Тажрибалар шуни кўрсатадики, беъмани мусиқалар нафақат
ўсимликлардаги ёки инсон танасидаги хужайраларга, балки сувда хосил бўладиган
кристалл доначаларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, ўзбекона, халқона
охангларимизни топиб уларни қунт билан ўргансак мақсадга моффиқ бўлади.

Халқ оғзаки ижоди фолклор қўшиқларни нафақат болалар балки катталар ҳам

ўрганса, фарзандлари оила даврасида хиргойи қилиб, тинглаб ўз юмушлари билан машғул
бўлса қадрли охангларимиз, дилтортар наволаримиз унутилмайди. Аксинча
меҳнатсеварлик, бағрикенглик, меҳмондўстлик каби ўзбек халқининг ажойиб фазилатлари
болалар қалбида ҳам ўз уруғларини сочади.

Зеро, унутилмас мақом қўшиқларимиз ҳам миллийлигимиздан нишона. Ўзбек

халқи, ўзбек миллати каби бағри кенг болажон халқ дунёда йўк. Ўзбек фарзанлари ҳам халқ
оғзаки ижоди, миллий қадриятларини қадрига етадиган фарзандлар бўлмоғи керак. Албатта
бунда оила, махалла ва мактаб ўзаро хамкор ва хамфикрлиги мақсадга мувоффиқдир.
Шунда таълим тизимида қам бу хамкорлик ўз самарасини беради.

Бошланғич таълим мазмунининг такомиллаштириш билан бирга унинг шахс

камолотидаги ахамиятини ривожлантириш, кичик ёшдаги ўқучиларни миллий ва
умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш, айниқса уларда меҳнатсеварликни
шакллантириш баркамол авлолдни вояга етказишнинг бош объекти хисобланади. Доно
халқимиз «Оқ бўлмаса бўлмасин, пок бўлсин», «Яхши либос танга оройиш» каби мақол ва
маталлари билан ёшларимизни табиат ва жамият гўзалликларини кўра билишга, уларни
қадрлашга ўргатиб келишган.

М.Юсупов, З.Ибрагимова, Н.Тилябовлар ҳам ўз илмий тадқиқот ишларида

бошланғич таълим мазмуни, мактабгача тарбия муассаларида болаларни эртаклар асосида
тарбиялашни ва уларда меҳнатссеварликни хис туйғуларини шаклланиш масалаларини хал
этишган.

Бугунги кунда халқ мақоллари ва қўшиқлари ёрдамида ўқувчиларда одамларга меҳр

муҳаббат билан қараш, уларни хурмат қилиш, инсоннинг моддий фаровонлигини
юксалтириш ва кишиларга юксак маънавий фазилатларини ривожлантиришда ғамхўрлик
қилиш хақидаги билим кўникма ва малакаларини шакллантириш меҳнатсеварликнинг
асосий негизини ташкил этади. Эстетик тарбия шахснинг баркамоллигининг бир кўриниши


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

458

хисобланиб, табиат манзаралари, йилнинг турли фаслларида унда содир бўладиган
ўзгаришларда номоён бўлади. Шахар ва кишлоқларнинг қиёфаси улардаги ноёб бинолар,
боғ-роғлар, меъморчилик ёдгорликлари, хиёбонлар, майдонлар, фавворалар, хар-хил
безаклар, хатто тозалик, саранжом-саришталик болаларнинг юксак дидли бўлишларига
таъсир этади. Шу ўринда айниқса, музейлар, театр ва кинохоналарнинг ахамиятини алохида
таъкидламоқ керак.

Ўзбекистонда дунёга машхур бўлган шахарлар, улардаги меъморчилик

ёдгорликлари ва санъат музейлари кўплаб кишиларни хайратлантириб, ўзига махлиё қилиш
имкониятига эга. Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Қўқон, Шахризабз, Термиз ва бошқа
жойларда гўзаллиги билан асрлар оша эстетик тарбия бериб келаётган иншоатлар бор.

Ўзбекистон қадимдан бадиий ижод ва санъатнинг марказларидан бири саналиб

келинган. Шунинг учун ҳам унда Навоийдек шоирлар етишиб чиққан. Бобур, Машраб,
Увайсий, Нодирабегим, Огахий, Муқумий, Фурқат, Завқийнинг ўзбек бадиий адабиётини
янги чўққиларга кўтардилар.

А.Қаххор, С.Абдулла, Зулфия, Ғ.Ғулом, Ҳ.Олимжон, Ҳ.Ғулом, С.Аҳмад,

М.Исмоилий, Ж.Шарипов ва бошқаларнинг асарлари халқимизнинг қалбидан муносиб
ўрин эгаллаган.

Хозирги даврда ўзбек адабиётини жахонга танитаётган Э.Воҳидов, А.Орипов,

О.Матжон, М.Али, Ў.Хошимов, Н.Нормуродов, О.Ёқубов, П.Қодироа ва яна кўплаб шоир
ва ёзувчиларнинг асарлари ёшларга этетик тарбияни беришнинг бебаҳо хазинасига
айланмоқда.

Кўплаб олимлар томонидан ўқув машғулотлари ташкил этиш ва уларнинг эстетик

тарбия бериш мохиятини илмий асослаш амалга оширилган.

Р.Абдумаликов,

А.Абдуллаев,

Ф.Каримов,

Р.Саломов,

К.Махкамжонов,

Т.Усмонхўжаев, Т.Юсупов ва бошқалар3 бевосита ўқув мажғулотларини тадқиқ этганлар.
Ёшларнинг мустақил ўқув машғулотлари машқлари билан шуғулланишларининг тизимини
ўрганиш ҳам бугунги кунда долзарб муаммо хисобланади.

REFERENCES

1.

"New pedagogical technologies in education: problems, solutions" Scientific-practical
conference materials T; 1999, p. 212

2.

Tolipov U. "Pedagogical technologies of development of general work and professional skills
and qualifications in the system of higher pedagogical education" T; Fan 2004, page 167

3.

Tolipov U. "Basic principles of pedagogical technologies" Journal of Public Education, 2001,
No. 5, pp. 111-114

4.

Farobi "The City of Virtuous People" T; People's heritage named after Abdulla Kodiri, 1993,
page 223.

References

"New pedagogical technologies in education: problems, solutions" Scientific-practical conference materials T; 1999, p. 212

Tolipov U. "Pedagogical technologies of development of general work and professional skills and qualifications in the system of higher pedagogical education" T; Fan 2004, page 167

Tolipov U. "Basic principles of pedagogical technologies" Journal of Public Education, 2001, No. 5, pp. 111-114

Farobi "The City of Virtuous People" T; People's heritage named after Abdulla Kodiri, 1993, page 223.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов