PROSPECTS FOR THE APPLICATION OF MARKETING PRINCIPLES IN THE DEVELOPMENT OF LIGHT INDUSTRIAL ENTERPRISES

HAC
Google Scholar
To share
Nurmuxamidova, M., & Matqurbanova, A. (2023). PROSPECTS FOR THE APPLICATION OF MARKETING PRINCIPLES IN THE DEVELOPMENT OF LIGHT INDUSTRIAL ENTERPRISES. Modern Science and Research, 2(10), 589–597. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/25652
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this scientific article, the organization of marketing services at enterprises of the Republic of Uzbekistan is aimed at accelerating the development of the textile industry from the advantages of the international division of Labor, increasing the efficiency of overall production, and in New conditions, manufacturers of export goods and consumers of imported products, of course, today the prospects for organizing work on the

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

589

ЕНГИЛ САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

МАРКЕТИНГ ТАМОЙИЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Нурмухамидова Мухтабар Хасановна

Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси

Матқурбанова Азиза Давронбек қизи

Гулистон давлат университети талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.10138935

Аннотация.

Мазкур илмий мақолада Ўзбекистон Республикаси корхоналарида

маркетинг хизматларини ташкил этиш халқаро меҳнат тақсимоти афзалликларидан
тўқимачилик саноати тараққиётини жадаллаштиришга, умумий ишлаб чиқариш
самарадорлигини оширишга йўналтирилганлиги ва янги шароитда экспорт товарлари
ишлаб чиқарувчилар ва импорт маҳсулотлари истеъмолчилари албатта, бугун халқаро
бозорда маркетинг тамойиллари асосида ишни ташкил этиш истиқболлари ёртилган.

Калит сўзлар:

рақоба, бозор, маркетинг, меҳнат тақсимоти, экспорт, импорт,

товар, саноат, самарадорлиг, ресурс,ишчи кучи,маҳсулот, бозор конъюктураси.

PROSPECTS FOR THE APPLICATION OF MARKETING PRINCIPLES IN

THE DEVELOPMENT OF LIGHT INDUSTRIAL ENTERPRISES

Abstract.

In this scientific article, the organization of marketing services at enterprises of

the Republic of Uzbekistan is aimed at accelerating the development of the textile industry from
the advantages of the international division of Labor, increasing the efficiency of overall
production, and in New conditions, manufacturers of export goods and consumers of imported
products, of course, today the prospects for organizing work on the

Keywords:

competitive, market, marketing, division of labor, export, import, commodity,

industry, efficiency, resource,labor,product, market structure.

ПЕРСПЕКТИВЫ ПРИМЕНЕНИЯ ПРИНЦИПОВ МАРКЕТИНГА В

РАЗВИТИИ ПРЕДПРИЯТИЙ ЛЕГКОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ

Аннотация.

В данной научной статье рассматриваются перспективы организации

маркетинговых услуг на предприятиях Республики Узбекистан от преимуществ
международного разделения труда до ускорения развития текстильной промышленности,
повышения общей эффективности производства, а также перспективы организации
работы на международном рынке на основе принципов маркетинга производителями
экспортных товаров и потребителями импортной продукции в новых условиях.

Ключевые

слова:

конкуренция,

рынок,

маркетинг,

разделение

труда,экспорт,импорт, товар, промышленность, эффективность, ресурс, рабочая сила,
продукт, рыночная конъюнктура.


Рақобат муҳитида корхоналар бозор ўзгаришларига доимий муносабат билдиришга,

инновацион ечимларни излашга ва шу тариқа, рақобатчилар олдида устунликка эришишга
мажбур бўладилар. Агар, корхонани ташқи ишбилармон ҳамкорлар билан ўзаро
муносабати нуқтаи назаридан қаралганда, бу соҳада юз бераётган ўзгаришларни аниқловчи
омил бўлиб, аввало, мижозлар ҳатти-ҳаракати, бозор таркиби ва рақобат динамикаси


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

590

ҳисобланади

1

. Бу билан боғлиқ қўшимча бозор сегментацияси корхона томонидан таклиф

қилинаётган маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш заруриятини туғдиради

2

. Шундай

қилиб, рақобат муҳитининг ўзгариши фақатгина, корхонанинг бозордаги ўрнига эмас,
балки унинг ички жараёнларига ҳам таъсир кўрсатади. Натижада, корхона фаолиятининг
ташқи жиҳатларига (ишлаб чиқариш дастури, маҳсулот ва хизматлар сифати ҳамда
мижозларнинг қониқиши) эътиборни қаратилиши билан бирга, сўнгги йилларда, корхона
ичида операцияларни самарали ва инновацион бажарилишига кўпроқ эътибор
қаратилмоқда

3

.

Корхона тузилма жараёнларига асосланиш ғояси ўтган асрнинг 80-йиллари сўнггида

бизнес-жараёнларни оптималлаштириш (Business Process Reengineering) ёки бизнес-
жараёнларни бошқариш (Business Process Management) каби муҳим концепцияларга бўлган
эътиборнинг ортиши натижасида юзага келди. 1930-йиллар бошида Нордсиг (Nordsieck)
корхона тузилмасини жараёнлар тизимига йўналтириш лозимлигини таъкидлаган эди ва
ушбу ғояни у 1972 йилга келиб ривожлантирган

4

».

Замонавий корхоналарда рақобатбардошликни таъминлашда ички операцияларни

оптималлаштириш ва бизнес жараёнларни самарали ташкил этишнинг муҳимдир. «Бизнес-
жараён» тушунчаси бизнес ва жараён элементларидан ташкил топган. Бизнес-жараён
тушунчасини турлича талқин қилиш мумкин. Масалан, А.Шеер бизнес-жараён
тушунчасига қуйидагича таъриф берган: «аввалдан ўрнатилган қоидалар асосида якуний
маҳслот (хизмат) бўйича бошланғич материални, ёки ахборотни ўзгартирувчи боғланган
такрорланувчи ҳаракатлар жамланмаси

5

». Ёки Ericsson Quality Institute (EQI) институти

мутахассисларининг фикрига кўра «бизнес-жараён – бу ички ва ташқи истеъмолчилар
эҳтиёжини қондириш учун маълум бир натижаларга, ёки маҳсулотларга эришиш мақсадида
объектни (жисмоний ёки вертуал) қайта ишлаш учун мантиқий боғланган такрорланувчи
ҳаракатлар занжиридир

6

». Халқаро сифат ISO 9000 стандартида жараён «ўзаро боғланган

ва таъсир кучига эга операциялар жамланмаси» сифатида қаралади.

Жараёнларга асосланган корхона асосида операцияларни узвийлигини назорат

қилиш тамойили ётади. Корхонанинг ташкилий таркиби ўзида кичик тизимларга (масалан,
бўлимлар, бўлинмалар, лавозимлар) бўлинишни ҳамда ҳар бир кичик тизимлар вазифалари
борасидаги маълумотларни сақласа

7

, жараёнларни ташкил қилиш – бу вазифаларни

бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш воситаси ҳамда вақт ва замон нуқтаи
назардан уларнинг ижросини мувофиқлаштиришдир

8

.

1

Meffert, H.: Marketing. Grundlagen Marktorientierter Unternehmensführung. 9. Auflage, Wiesbaden 2000. 29-бет.

2

Adam, D.: Planung und Entscheidung. Modelle - Ziele - Methoden. 4. Auflage, Wiesbaden 1996. 25-бет.

3

Stalk, G.; Evans, P.; Shulman, L. E.: Competing on Capabilities. In: Harvard Business Review, 70, 1992, 3-4, 57-69 бетлар.

4

Nordsieck, F.: Grundlagen der Organisationslehre, Stuttgart 1934; Nordsieck, F.: Betriebsorganisation. Lehre und Technik,

Textband. 2. Auflage, Stuttgart, 1972.

5

А.В. Шеер Бизнес-процессы. Основные понятия. Теория. Методы. – М.: Весть-МетаТехнология, 1999.

6

Ericsson Quality Institute. Business Process Management. Ericsson, GothenburgSweden, 1993.

7

H.Lehmann, In.Aufbauorganisation, E.Grochla, W.Wittmann: Handwörterbuchder Betriebswirtschaftslehre. 4. Auflage, Stuttgart

1974, Sp. 290-бет.

8

M.Schweitzer,: In.Aufbauorganisation, E.Grochla, W.Wittmann::Handwörterbuch der Betriebswirtschaftslehre. 4. Auflage,

Stuttgart 1974, Sp. 1-бет; Esswein, W.: Das Rollenmodell der Organisation. In: Wirtschaftsinformatik, 35, 1993, 6,551-бет.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

591

Бизнес-жараёнлар ўзига хос жараёнлар бўлиб, корхонанинг асосий мақсадларини

(бизнес-мақсадлар) амалга оширишга ва унинг марказий фаолият соҳасини акс эттиради

9

.

Бизнес-жараённинг асосий хусусияти унинг корхона бизнес ҳамкорлари (масалан,
харидорлари, мол етказиб берувчилар) кесишиш нуқтаси ҳисобланади. Бизнес-жараёнларга
мисол тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин: ишлаб чиқариш корхонасида
буюртмаларни ишлаш, тижорат корхонасидаги савдо битимлари, ёки банкдан кредитни
берилиши.

Бугунги кунда, Ўзбекистонда ҳам кўплаб корхоналар ўзларининг бизнес-жараёнлар

моделларини яратишга ёки амалда мавжуд моделлардан самарали фойдаланишга фаол
ҳаракат қилмоқдалар. Фикримизча, бундай омилларнинг энг муҳимларидан бири бўлиб
бизнес-жараёнлар сифат менежменти тизими учун зарур бўлган ISO 9000 халқаро
стандарти талаблари ҳисобланади. Бугунги кунда, маълум бир бозорларга чиқиш учун
зарур бўлган бундай сертификатни кўплаб корхона ва ташкилотлар олишга ҳаракат
қилмоқда. Ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш
стратегиясини белгилашда ишлаб чиқаришнинг қайси тармоғи кенгаяди ва аксинча қайси
тармоғида қисқариш бўлишини ҳисобга олиш муҳимдир (1-жадвал).

1

жадвал

Ишлаб чиқариш корхоналари тармоқлари таркиби

10

Ишлаб чиқариш

корхоналари

Тармоқлар ичига кирувчи корхоналар ва

ташкилотлар

Электроэнергетика

Иссиқлик ва гидроэлектростанциялар, электр ва

иссиқлик тармоқлари, қозонхоналар

Ёқилғи

Нефт қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш, газ,

кўмир ишлаб чиқариш

Қора металлургия

Маъдан ва номадан хом ашёларни қазиб олиш

ва бойитиш, қора металлар, қувурлар ишлаб чиқариш

ва бошқалар.

Рангли металлургия

Алюмин, мис, қалай, цинк, никел, кобалт,

қимматбаҳо металлар ва олмос ишлаб чиқариш ва

бошқалар.

Кимё ва нефт кимё

Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, сода саноати,

кимёвий тола ва ип, синтетик смола, лок

бўёқ, пластик

қоришма ҳамда хўжалик кимё маҳсулотлари ишлаб

чиқариш ва бошқалар.

Машинасозлик ва

метални

қайта ишлаш

Оғир, энергетик ва кўтарма

транспорт

машинасозлиги, енгил автомобиллар, кабел, электр

лампа, аккумулятор ишлаб чиқариш. Насослар,

ускуналар ишлаб чиқариш ва бошқалар.

9

F.Nordsieck,: Betriebsorganisation. Lehre und Technik, Textband. 2. Auflage, Stuttgart1972. 8-бет.

10

Ортиқов А. “Саноат иқтисодиёти”. (Дарслик). – Т.: ТДИУ. 2004. 29-бет


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

592

Ўрмончилик, ёғочни

қайта ишлаш ва қоғоз

целлюлоза ишлаб чиқариш

Ёғочни тайёрлаш, ёғочни қайта ишлаш,

ўрмонкимё саноати. Пармалаш металлари, фанер,

гугурт. Мебел, целлюлоза, қоғоз ишлаб чиқариш ва

бошқалар.

Қурилиш материаллари

Цемент, темир бетон қурилмалари,

асбестцемент буюмлари, енгил ва қоплама, норуда

маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқалар.

Енгил саноат

Тўқимачилик(пахта тозалаш, пахта ипак, жун,

трикотаж, маҳсулотларини ўз ичига олади), тери,

мўйна ва пойабзал саноати ва бошқалар.

Озиқ

овқат

Консерва, нон ва нон маҳсулотлари, шакар,

қандолатчилик, макарон, ёғ

мой, парфюмерия

косметика, спирт, вино

ароқ, пиво, мева-сабзавот, чой

тамаки, гўшт ва сут саноати ва бошқалар.

Бошқа тармоқлар

Чинни

фаянс, шиша, микробиология, ун ва

комбикорма, полиграфия ва бошқа саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш


Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлик даражасининг ортиши катта

ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, ишлаб чиқариш фаолиятининг фойдали натижаси ишлаб
чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорлигининг ўсишини, ортиқча сарф–харажатларнинг
тежалишини, шунингдек, жамиятнинг ижтимоий зарур маҳсулотларга бўлган талаби
қондирилишини таъминлайди. Бу эса, ишлаб чиқариш натижалари билан ишлаб
чиқарувчиларнинг турмуш даражалари ўртасидаги боғлиқликни ўзида акс эттиради.

Бозор муносабатларига асосланган иқтисодий муносабатлар тизимидаги кескин

ўзгаришлар иқтисодиёт, унинг тармоқлари ривожланишини, шу жумладан енгил саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш ва истиқболини белгилаш услубларига
янгича талаблар қўйилмоқда. Жаҳон тажрибаси, шуни кўрсатадики, енгил саноат –
истеъмол товарларини ишлаб чиқаришда барқарор ривожланишини, аҳоли турмуш тарзини
кўтаришда асос бўлиб хизмат қилади. Енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни
ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини тайёрлаш ва асослашни қуйидаги кетма-
кетликда ташкил этиш тавсия қилинади.

I

– босқичда енгил саноат маҳсулотларининг мустақиллик йилларидаги ҳолати ва

ривожланганлик даражасининг таҳлили, ижобий ва салбий томонлари, муаммолари,
ишлатилмаган

резерв

ва

имкониятлари,

талаб

ва

таклиф

мувозанатидаги

номутаносибликларни аниқлаш;

II

– босқичда, ресурс, фан-техника ва кадрлар имконияти ва енгил саноат

ривожланишининг шарт-шароитларини баҳолаш, ички ва ташқи бозор конъюктураси, янги
техника ва технологияларнинг асосий тавсифини мутахассис кадрлар тайёрлашга ва уларни
ўз ҳудудимизда етиштириш имкониятларини аниқлаш;

III

- босқичда енгил саноат ривожланишининг узоқ истиқболини белгилашда аниқ


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

593

йўналишлар, мақсадлар, вазифаларни аниқлаш, керакли чораларни ишлаб чиқиш;

IV

- босқичда енгил саноат амалга оширадиган ва унинг ижтимоий- иқтисодий

ҳолатини аниқлайдиган керакли чора-тадбирларни ва механизмларни ишлаб чиқиш.

Енгил саноат замонавий ривожланишининг таҳлили, маҳсулотга бўлган талаб ва

таклиф мувозанатини, асосий ғояларини, муҳим муаммоларини, ишлаб чиқаришни
ўстиришга ва унинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган шарт-шароитларни,
корхоналарнинг иш қобилиятини аниқлашга қаратилган.

Енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган турли хил давлат дастурларининг

бажарилиши таҳлил қилинади. Бу дастурлар мамлакатимиз енгил саноат маҳсулотларини
ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ҳудудларда экспорт салоҳиятини кенгайтириш, кичик
ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқаларга қаратилган.

Ҳудудий ва тармоқ даражасидаги енгил саноат таҳлили ҳудудлараро табақаларга

бўлинишига асосан, соҳадаги силжишлар суръатини ва мутаносибликларни аниқлаш йўли
билан амалга оширилади. Енгил саноатнинг техник ва технологик даражаси ишлаб
чиқаришда замонавий машина ва ускуналар, янги технологиялар ва “ноу-хау”лар,
маҳсулотларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлиги билан характерланади. Асосий ишлаб
чиқариш қувватининг фойдаланиш даражаси, меҳнатнинг фондлар ва энергия билан
таъминланганлиги, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги даражаси ўрганилади.

Енгил саноатнинг молиявий аҳволи рентабеллик орқали, умумий ишлаб чиқаришда

корхоналарнинг солиштирма нисбати орқали, давлат томонидан қўллаб қувватлаш ва
назорат қилишнинг шакллари, солиққа тортиш, кредитлаш, импорт ва экспорт таклифлари
орқали характерланади.

Ташқи иқтисодий фаолият, экспорт ва импорт тузилиши, маҳсулотнинг экспорт

салоҳияти, корхоналарнинг хорижий инвестициялар билан фаолияти таҳлил қилинади.

Енгил саноатнинг иқтисодий самарадорлиги ва рақобатбардошлиги алоҳида

ҳудудларнинг, тармоқларнинг нуқтаи назарида ва алоҳида олинган маҳсулотлар мисолида
аниқланади. Таҳлил пайтида ечимини талаб этувчи муаммолар белгилаб олинади ва булар
башорат қилишга асос бўлиб хизмат қилади.

Иккинчи босқичда ресурс салоҳияти ва ривожланиш омиллари аниқланади. Енгил

саноатни башоратланаётган даврга табиий, моддий ва меҳнат ресурслари билан
ҳудудлараро таъминланганлиги аниқланади.

Корхоналарнинг хом ашё, ёқилғи, энергия, тўлдирувчи маҳсулотлар билан

таъминланганлиги баҳолашда истеъмол товарлари бозоридаги асосий маҳсулотга бўлган
талаб ва таклиф балансларидан фойдаланилади. Маҳаллий ресурслардан фойдаланувчи
ҳудудий истеъмол бозорлари аниқланади.

Енгил саноат корхоналарини ишчи кучлари билан таъминлаш имкониятларини

аниқлашда минтақалардаги ишсизлик даражасига, миграцион жараёнларга, кадрларни
тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, қишлоқ жойларида хусусий сектор ва кичик бизнеснинг
жадал ривожланганлик даражасига аҳамият бериш зарур бўлади.

Енгил саноатни ривожлантириш омилларига бозор конъюктурасининг ўзгариш

динамикаси ҳам киради. Енгил саноат истеъмол товарларининг асосий турлари бўйича
ҳудудий натурал маҳсулот бозорларининг сиғими аниқланади. Бу эса башоратлаш


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

594

мобайнида истеъмол таклифини алоҳида хил маҳсулотларга жойлаштиришда зарур бўлади.

Енгил саноат маҳсулотларига бўлган талабни қондириш имкониятини аниқлашда

ишлаб чиқариш қувватлари, унинг рақобатбардошлиги, бошқа маҳсулотлар билан
алмашувчанлик даражаси, турли хил технологияларда ишлаб чиқаришга кетувчи
харажатлар ва хом ашёга бўлган нархлар, сифати, мустаҳкамлиги, фойдаланиш муддати,
техник-экологик кўрсаткичлари, жаҳон бозоридаги ва МДҲ давлатлари бозорларидаги
рақобатбардошлиги инобатга олинади.

Минтақа бозорлари конъюктурасини асосий енгил саноат товарлари бўйича баҳолаш

маркетинг методлари ёрдами билан бажарилади. Ҳудудлар бозорлари конъюктурасини
текшириш кетма-кет бажарилиши тавсия қилинади. Авваламбор ажратилган товар
гуруҳлари асосида товар бозорлари ҳосил бўлади. Сўнг товар бозорларининг географик
чегараларини аниқлаш маҳаллий ҳудуд бозорларига келадиган маҳсулотлар таҳлили
асосида амалга оширилади.

Бозор чегаралари енгил саноат маҳсулотларини ҳудудлаштириш методидан

фойдаланган ҳолда транспорт ривожланганлиги, юк ташиш тарифлари ва нархларидан
келиб чиққан ҳолда шаклланади. Маҳаллий бозор чегаралари рақобатчилар – яъни, ишлаб
чиқарувчилар ва бозор талаби белгиловчи чегараланган нархлар мавжудлигидан келиб
чиқади.

Кейин эса ҳудудий товар бозорининг ажратилган товар гуруҳлари бўйича

истиқболли сиғими баҳоланади.

Ҳудудий товар бозорлари чегараларидаги бозор таклифининг ҳажми худди

кўрсатилган товар ишлаб чиқариш суммаси ҳажмидагидек аниқланади. Бозор сиғими ҳар
бир товар гуруҳи бўйича натурал қийматли талаб ва таклиф балансларини ишлаб чиқиш
ёрдами билан баҳоланади.

Ҳудудий енгил саноат товарлари бозори конъюктураси функционал жиҳатдан шу

ҳудудга таъсир этувчи, унга ҳудудий таъсир этувчи ва уни ҳудудий номутаносибликдан
ажратиб турувчи омилларга боғлиқ.

Товар бозорларининг таклифи омиллари қаторида қуйидагилар инобатга олинади:

корхоналар ва аҳоли даромадлари, даромад гуруҳлари бўйича эҳтиёжлар тузилиши, ишлаб
чиқариш чиқимлари ва маҳсулот сифатига талаблар, маҳсулотнинг алмашина олувчанлиги,
аҳолининг жойлашиш тизими (шаҳар ва қишлоқ), аҳолининг саводхонлик ва
маданиятлилик даражаси.

Таҳлил қилишнинг III босқичи енгил саноатнинг ривожланишини башорат қилишни

ўз ичига олади. Бу босқичнинг муҳимлиги қуйидаги ҳолатлардан келиб чиқади:

-мамлакатнинг ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлайди, ҳамда ривожланган

индустриал ва МДҲ мамлакатларидан ортда қолмасликка йўл қўймаслик;

-истеъмол бозорини назорат қилишнинг самарадорлигини ошириш учун чораларни

кўриш;

-иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига компелекс башорат қилиш учун мўлжални

аниқлаб олиш;

-хорижий инвестицияларни мақсадли жалб этиш;
-хом ашё базасини, меҳнат ресурсларини ва кадрлардан мақсадли фойдаланишнинг


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

595

самарали йўналишларини ишлаб чиқиш;

-фан ва техникада эришилган ютуқларни тадбиқ этиш ва янги инновацион

технологияларга ўтиш.

Енгил саноат ривожланишини башорат қилиш аниқ мақсад ва вазифаларга, уларни

ечиш чоралари ва воситаларига асосланиши керак.

Енгил саноатнинг ривожланишини башорат қилишда турли хил мулк шаклларнинг

мавжудлигига ва уларни хусусийлаштириш жараёнлари даврида тўлиқ ва самарали
ишлатишга аҳамият бериш, минтақавий тизимли силжишларни таъминлаш учун чоралар
кўриш, жумладан: экспорт ва импортда, ҳудудлар оралиғида, товар гуруҳлари орасида
башоратлашда маҳаллий ресурслар, ишлаб чиқариш потенциали ва молиявий маблағлардан
фойдаланган ҳолда такомиллаштириш ҳисобига истеъмол қилинувчи маҳсулотга бўлган
талабни қонтиришда муҳим йўналишлар акс этади.

Таклифни ишлаб чиқиш жараёнида қуйидагилар асослаб берилади: ишлаб

чиқаришни ривожлантириш ва жойлаштиришдаги структуравий силжишлар, маҳсулотлар
бозори сиғими ва баҳолар конъюктураси, инвестицион фаоллик, янги техника ва
технологияларни жорий қилиш, табиат муҳофазаси, тартибга солиш механизмлари,
ривожланишнинг турли хил сценарийлари ва вариантлари.

Ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқишда қайта таъмирлаш ва техник

жиҳатлари билан, инвестиция ҳажмлари ва хорижий капитални жалб қилиш билан,
давлатнинг роли билан илмий-ишлаб чиқариш ва хом ашё потенциалидан фойдаланиш
билан бир-биридан тубдан фарқ қилувчи ривожланиш вариантларини бериш тавсия
қилинади.

Талабни қондириш ҳисоботларини қуйидаги кетма-кетликда амалга ошириш

мумкин:

Авваламбор, аҳолининг енгил саноатга бўлган талаби башорат қилинаётган давр

бўйича, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва импорт ҳажми инобатга олинган ҳолда
қондирилади.

Сўнг, товар ишлаб чиқаришда мавжуд бўлиши мумкин бўлган номутаносибликлар,

яъни технологияларни жорий қилиш билан, шу маҳсулотни ҳудудлараро алмашиниш билан
бартараф қилинади ва шу билан талаб ва таклиф орасидаги мувозанатга эришилади.

Енгил саноатнинг экспорт салоҳияти рақобатдош маҳсулот турлари орасидан энг

муносибларини жаҳон бозорига чиқариш мумкин бўлганлари орасидан аниқланади. Бу
ҳолда транспорт билан таъминлашга кетадиган харажатлар ҳам инобатга олинади.

Экспортни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича

таклифлар давлатнинг тизимли сиёсатини ҳисобга олган ҳолда, ташқи ва ички бозорлар
конъюктурасини ривожлантириш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ёзилади.

Республикада енгил саноат ривожланишининг истиқболи унинг ривожланиш

таҳлилига, яқин истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг башоратларини
умумийлаштиришга асосланади.

Иқтисодиётнинг ривожланиш босқичининг истиқболни белгилаш сценариялари

яқин йилларда енгил саноат ривожланиш омиллари ва имкониятларини, мақсадли
параметрларини аниқлаб беради.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

596

Енгил саноат соҳасида яқин истиқболда унинг ривожланиш моделининг тузилиши

енгил саноати ривожланиши қисм динамик ўсишини, аҳоли яшаш шароитининг янада
яхшиланишини, мамлакат хавфсизлиги ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлашни
таъминлайдиган бўлиши керак. Бунинг учун ижтимоий, макроиқтисодий, инвестицион
тузилмавий, институционал молиявий ва бошқа масалалар ечилиши лозим. Улар
қуйидагилар:

1.

Товарлар рақобатбардошлигини кўтариш учун шарт-шароитлар яратиш. Бунинг

учун нарх тизимидаги номутаносибликларни бартараф қилиш, ишлаб чиқаришнинг энергия
сиғимини камайтириш ва ҳ.к.

2.

Ички талабни ошириш учун қулай шароитлар яратиш. Бу биринчи навбатда

камбағаллик

даражасини

пасайтиришни

ва

аҳоли

турмуш

даражасидаги

номутаносибликларни қисқартириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ҳисобига иш ҳақи
тўловини ошириш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлиги даражасини самарали ташкил
этиш.

3.

Ички молиявий инвестиция манбаларини кенгайтириш, бу аҳолининг

жамғармаларини жалб қилиш ва даромадини ошириш ҳисобига, ҳамда енгил саноат
тармоғига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига амалга ошади.

4.

Товарларнинг ва хизматларнинг рақобат бозорини ривожлантириш, енгил саноат

соҳасида кичик ва ўрта бизнеснинг ролини ошириш киради.

Енгил саноат ривожланишининг асосий параметрларини ишлаб чиқиш бир нечта

вариантлар орқали олиб борилади. Улардан қуйидаги иккитаси асосийлардир:

Биринчи вариант

реалистик консерватив башорат нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ўз

ичига эҳтимолий, аммо тармоқ учун энг маъқул ички ва ташқи шартлар бирлашмаси
киради.

Иккинчи вариант

яқин йиллар ичида енгил саноат ривожланишига қулай ички ва

ташқи шароитларнинг яратилиш сценариясидан келиб чиқади.

Ривожланишнинг ташқи шартларига жаҳон иқтисодиётида жаҳон енгил саноати

ривожланишининг башорати киради. Мамлакатнинг ўз товар маҳсулотлари билан жаҳон
бозорига чиқиши учун ўз маҳсулотларини хорижий бозорларга экспорт қилиши, экспорт
қилинадиган товарларнинг ассортименти ва турини кенгайтириш ва мукаммаллаштириш
зарур бўлади. Бунинг учун давлатнинг молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш (кредитлаш,
экспорт шартномаларини кафолатлаш ва суғурталаш) и керак бўлади. Экспортни
оширишда кўргазма - ярмаркаларнинг роли ҳам ошади.

Республикамизда сўнгги йилларда импорт ўрнини босувчи товарларни ишлаб

чиқариш бўйича жараёнлар фаол олиб борилмоқда.

Ўзбекистон истеъмол товарларини ва енгил саноат товарларини ишлаб чиқариш

учун бошқа давлатлардан капрон, лавсан ва вискоза толаларини, зиғир ва ҳажмли
калаваларни, химикатларни, бўёқлар ва юздан ортиқ материал турларини пойабзал саноати
учун импорт қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистонда импорт қилинадиган маҳсулотлар
ҳажмини қисқартириб, пахта толасининг шахсий истеъмолини ва қайта ишловини
кучайтиришга урғу берилмоқда.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

597

Енгил саноат ишлаб чиқаришини кўпайтиришни кимёлаштиришсиз тасаввур этиб

бўлмайди. Мамлакатимизда ипак матолари ва аралаш матоларнинг ассортиментини
кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун сифатни кўтариш, кимёвий толалар ва иплар
ишлаб чиқарилишини кенгайтириш ва корхоналарни модернизация қилиш зарурдир.

Ҳудудларнинг ривожланишида енгил саноат ишлаб чиқаришнинг рационал тармоқ

структурасини ишлаб чиқиш ва уларни ҳудудлар бўйлаб тўғри жойлаштириш сиёсати
муҳим роль ўйнайди.

Ҳудудий сиёсатнинг истиқболдаги мақсади – барча ҳудудларнинг баравар

ривожланишига кенг ташкилий-иқтисодий имкониятларини яратиш, уларнинг табиий-
иқтисодий имкониятларидан самарали фойдаланишларига шароит яратиш, иқтисодий
ўсишларни таъминловчи, меҳнат тақсимотини рационал ташкил этувчи омилларни яратиш,
қолоқ минтақаларни, кичик шаҳарларни, қишлоқ жойларини давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш чораларини кўриш ҳисобланади. Истиқболда ҳудудий-тузилмавий ўзгаришлар
давлатнинг умумий иқтисодиётидаги ташкилий ўзгаришлар босқичи ва ислоҳотларидан,
уларнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқади.

REFERENCES

1.

Мирзиёев Ш. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий
ривожланиши якунлари ва 2018 йилга белгиланган устувор вазифалар юзасидан Олий
Мажлисга Мурожаатнома.

//

Халқ сўзи.

22.12.2017

2.

Мирзиёев Ш. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик –
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. // “Халқ сўзи”, 2017
йил 16 январь.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси (24.01.2020) // uza.uz // Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
25.01.2020 Чоп этиш версияси

4.

Беляев В.И. Маркетинг: основы теории и практики: учебник. 4-е изд.. перераб. и доп.-
М.:КНОРУС. 2010. –680 с.

5.

Герасимов Б.И., Мозгов Н.Н. Маркетинговые исследования рынка. –М.:Изд.Форум.
2010. –327 с.

6.

Ерёмин В.Н. Маркетинг: основы и маркетинг информации: учебник. -М.:КНОРУС.
2010. –680 с.

7.

Абдукаримов И.Т. ва бошқалар. Корхона иқтисодий салоҳияти таҳлили. – Т.:
Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2010, – 256 б.

References

Мирзиёев Ш. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва 2018 йилга белгиланган устувор вазифалар юзасидан Олий Мажлисга Мурожаатнома. // Халқ сўзи. 22.12.2017

Мирзиёев Ш. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. // “Халқ сўзи”, 2017 йил 16 январь.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси (24.01.2020) // uza.uz // Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги 25.01.2020 Чоп этиш версияси

Беляев В.И. Маркетинг: основы теории и практики: учебник. 4-е изд.. перераб. и доп.- М.:КНОРУС. 2010. –680 с.

Герасимов Б.И., Мозгов Н.Н. Маркетинговые исследования рынка. –М.:Изд.Форум. 2010. –327 с.

Ерёмин В.Н. Маркетинг: основы и маркетинг информации: учебник. -М.:КНОРУС. 2010. –680 с.

Абдукаримов И.Т. ва бошқалар. Корхона иқтисодий салоҳияти таҳлили. – Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2010, – 256 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов