FORMATION OF CREATIVE READING CULTURE OF ELEMENTARY SCHOOL STUDENTS THROUGH READING

HAC
Google Scholar
To share
Shomansurova, N. (2023). FORMATION OF CREATIVE READING CULTURE OF ELEMENTARY SCHOOL STUDENTS THROUGH READING. Modern Science and Research, 2(12), 1218–1229. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/27467
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Keywords:

Abstract

This article provides information on the formation of creative reading culture of elementary school students through reading.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1218

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КИТОБХОНЛИК ВОСИТАСИДА

КРЕАТИВ ЎҚИШ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Шомансурова Наргиза Эркиновна

Тошкент шаҳар Шойхонтохур туманидаги 320-мактаб ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.10431131

Аннотация.

Ушбу мақолада бошланғич синф ўқувчиларини китобхонлик

воситасида креатив ўқиш маданиятини шакллантириш ҳақида малумотлар келтирилган.

Калит сўзлар:

китобхонлик, креатив ўқиш маданиятини шакллантириш, бадиий

адабиётга қизиқиш уйғотиш.

FORMATION OF CREATIVE READING CULTURE OF ELEMENTARY

SCHOOL STUDENTS THROUGH READING

Abstract.

This article provides information on the formation of creative reading culture of

elementary school students through reading.

Key words:

reading, formation of creative reading culture, interest in fiction.

ФОРМИРОВАНИЕ ТВОРЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЫ ЧТЕНИЯ УЧАЩИХСЯ

МЛАДШИХ КЛАССОВ ЧЕРЕЗ ЧТЕНИЕ.

Аннотация.

В данной статье представлена информация о формировании

творческой культуры чтения у учащихся младших классов посредством чтения.

Ключевые слова:

чтение, формирование творческой культуры чтения, интерес к

художественной литературе.


Бугунги кунда шахс имкониятларини кенгайтиришнинг кўплаб йўналишлари ва

воситалари мавжуд. Бундай воситалар биринчи навбатда ҳар бир инсоннинг билиш
имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Китоб ва китобхонликка бўлган қизиқиш
шахс фаолиятининг самарали кечишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам китобхонлик
воситасида ўқувчиларда бадиий адабиётга нисбатан қизиқишни шакллантириш алоҳида
аҳамиятга эга.

Қизиқиш - 1) объект ёки ҳодисани англаш ва бирор фаолият турини ўзлаштиришга

мойиллик; 2) ўқувчи ёки талабанинг ўзи учун қимматли ва ёқимли бўлган муайян нарса ва
ҳодисага муносабати .

Қизиқишларда шахснинг ўзига хос хусусиятлари мужассамлашган бўлади. Қизиқиш

билимларни онгли, пухта, барқарор, англаган ҳолда ўзлаштиришга кўмаклашади. Қизиқиш
инсонда интилиш, фаоллик, ички туртки, эҳтиёжни шакллантиришга хизмат қилади.
Қизиқиш шахснинг борлиққа танлаб муносабатда бўлиши, ўзига хос қарор қабул қилиши,
ўзини ўзи назорат эта билиши, мақсадга интилувчанлигида, юзага келган тўсиқларни
енгишида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам ўқувчиларда бошланғич синфлардан бошлаб у
ёки бу ҳодисага нисбатан қизиқиш уйғотиш алоҳида аҳамиятга эга. Қизиқиш туфайли
ўқувчилар муайян объектни чуқурроқ ўзлаштиришга интиладилар. У ҳақидаги билимларни
алоҳида интилиш билан ўзлаштиришга киришадилар.

Бошланғич синф ўқувчиларида бадиий адабиётга қизиқиш уйғотиш орқали инсоният

ақл-идрокининг нодир намуналарида ифодаланган билимлар ва ҳаётий тажрибаларни


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1219

ўрганишларига кенгроқ шароит яратилади. Ўқувчиларда бадиий адабиётга нисбатан
қизиқиш уйғотишда китобхонлик асосий восита сифатида хизмат қилади.

Ўқувчиларда бадиий адабиётга қизиқиш уйғотишда таълим жараёни асосий ўрин

эгаллайди. Таълим жараёни олдига шахсни ҳар томонлама уйғун ривожлантириш вазифаси
қўйилган бугунги кунда ўқувчиларда китоблар ёрдамида бадиий адабиётга қизиқиш
уйғотиш ижтимоий-педагогик заруриятга айланмоқда. Китоб ўқиш орқали ўқувчилар ўз
билимларини

мунтазам

такомиллаштиришга

муваффақ

бўладилар.

Ахборот

технологиялари ва ахборот олиш манбаларининг кўпайганлиги туфайли ўқувчилар китобга
тобора камроқ мурожаат қилмоқдалар. Ўқувчилар билан ўзаро муносабатга киришишнинг
дастлабки кунларидан бошлаб ўқитувчилар уларда бадиий адабиётга нисбатан қизиқиш
уйғотишлари лозим. Айнан бошланғич синфларда бадиий адабиётга нисбатан ўқувчиларда
шаклланган қизиқишлар барқарор бўлиб, бутун ҳаёти давомида мустаҳкамланиб боради.

Муҳим жиҳатлардан яна бири ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда

ўқув жараёнларини ҳаётий вазиятларга яқинлаштиришдан иборат. Ўқув жараёнини ҳаётий
вазиятларга яқинлаштиришда бадиий адабиёт намуналари муҳим ўрин эгаллайди. Ўқув
жараёнини ҳаётий вазиятларга яқинлаштириш ўқувчиларда муайян ҳодисаларга нисбатан
қизиқиш уйғотади. Педагоглар ўқувчиларда қизиқиш уйғотиш орқали уларни аниқ бир
фаолиятга кенгроқ жалб этиш мумкинлигини англаб етишлари лозим.

Ҳар бир шахс ўзини ўраб турган борлиққа нисбатан шахсий муносабат тажрибасига

эга. Худди мана шу муносабат уни муайян вазиятларга олиб киради ва маълум нарсаларни
ўрганишга нисбатан қизиқиш, эҳтиёж ва истакни вужудга келтиради.

Билишга оид қизиқишлар ўқув жараёнининг динамик ривожланишини таъминлашга

кўмаклашади. У ўқувчиларнинг фаол тарзда ўқув-билув фаолиятини ўзлаштиришларига
ёрдам беради. Билишга оид қизиқишлар ўқувчиларда ташаббускорликни таркиб топтиради.
Бу жараёнда ўқувчининг ўзи янги билимларни ўзлаштириш усулларини излаб топади.
Натижада таълим, тарбия ва ривожланишнинг самарадорлиги ортади. Фаол бўлмаган ва хеч
нарсага қизиқмайдиган ўқувчиларга ўқитувчилар кучли таъсир ўтказиб, уларнинг билишга
оид қизиқишларини муайян мақсадга йўналтиришлари керак.

Қизиқишлар ўқувчиларда ёрқин ҳис-туйғуларни вужудга келтириш имкониятига

эга. Ўқувчилар ўз қизиқишларини қондириш учун объектив борлиқни чуқурроқ
ўрганишлари, унинг ўзига хос жиҳатларини англаб етишлари талаб қилинади.
Ўқувчиларнинг қизиқишлари қондирилиши натижасида уларда қувонч ҳисси, кўпроқ
билишга интилиш майллари кучаяди. Агар ўқувчилар ўзлари қизиққан муайян нарсани
ўргана олмасалар уларда салбий ҳис-туйғулар, ўз кучларига ишонмаслик вужудга келади.
Билишга оид қизиқишлар ўқишнинг асосий мотивларидан бири ҳисобланади. Буни
ўқувчилар бошқалардан кўра кўпроқ ҳис этадилар. Бу ўқувчилар ўзлари учун нима
қизиқарлию, нима қизиқарли эмаслигини аниқлаб олган вақтларидан бошланади. Бундай
нарсалар сирасига дарс, ўқув предмети ёки муайян китобларни киритиш мумкин.

Ўқувчилар учун билишга оид қизиқишлар ўқиш мотивлари сифатида уларни мазкур

объектларни билишга ундайди. Мазкур ўринда ўқитувчилар уларга тўсқинлик қила
олмайдилар, чунки бу ўқувчиларнинг шахсий қизиқишлари билан боғлиқ. Бу ўқувчилар
фаолиятининг асосий мақсадини ифодалаб, ўқув жараёнининг осон, самарали, ёрқин, ҳис-


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1220

туйғуларга бой бўлишини таъминлаб уларнинг дарсларда толиқмасликларига асос яратади.
Билишга оид қизиқишлар ўқув фаолиятининг турли майллари билан ўзаро алоқадор бўлиб,
ўқувчи дунёқарашини ҳар томонлама бойитишга кўмаклашади. Ушбу қизиқишлар бир-
бирига мос келмаса, ўқувчиларнинг ривожланиш жараёнлари секин кечади. Ўқувчиларда
муайян ҳодисаларга нисбатан қизиқишнинг шаклланиши натижасида уларда ўқув
жараёнига нисбатан онгли муносабат ҳосил бўлади. Бу эса ўз навбатида ўқувчиларнинг ўз
шахсий ўқув-билув фаолиятларини бошқаришлари, қўйилган мақсадга эришиш йўллари ва
мақсадларини аниқ англаб олишларига кўмаклашади. Шу билан бир қаторда ўзлари
қизиққан соҳадаги билим, кўникма, малакаларининг мунтазам бойишини таъминлайди.

Ўқувчиларда билишга оид қизиқишларни шакллантириш ўқитувчи зиммасидаги

мураккаб вазифалардан ҳисобланади. Бунинг учун педагог ўқув жараёнини ўқувчиларда
билиш қизиқишларини шакллантиришга йўналтирган ҳолда ташкил этиши лозим. Бу
жараёнда ўқувчи мунтазам тарзда ўқув материалларига қизиқиши, ўз-ўзини
ривожлантириши, ўзлаштирган билимларининг йўналиши ва соҳаларини кенгайтириши
мақсадга мувофиқ. Ўқувчилар ўқув жараёнида туғилган муаммоларни ечишга ўз шахсий
ҳиссаларини қўшишлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу мақсадга эришиш учун ўқитувчи педагогик жараёнда вужудга келадиган

кўплаб муаммоларни бартараф этиши, дарсни ташкил этишнинг энг яхши усулларини
танлаши талаб этилади. Бунинг учун ўқитувчи зарур ўқув материалларини танлайди,
ўқувчиларда мустақилликни шакллантиришга оид турли ёндашувларни таҳлил қилади,
таълим мақсадига эришилганлик натижасини аниқлайди.

Бугунги кунда шахс имкониятларини кенгайтиришнинг кўплаб йўналишлари ва

воситалари мавжуд. Бундай воситалар биринчи навбатда ҳар бир инсоннинг билиш
имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Китоб ва китобхонликка бўлган қизиқиш
шахс фаолиятининг самарали кечишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам китобхонлик
воситасида ўқувчиларда бадиий адабиётга нисбатан қизиқишни шакллантириш алоҳида
аҳамиятга эга.

Қизиқиш - 1) объект ёки ҳодисани англаш ва бирор фаолият турини ўзлаштиришга

мойиллик; 2) ўқувчи ёки талабанинг ўзи учун қимматли ва ёқимли бўлган муайян нарса ва
ҳодисага муносабати.

Қизиқишларда шахснинг ўзига хос хусусиятлари мужассамлашган бўлади. Қизиқиш

билимларни онгли, пухта, барқарор, англаган ҳолда ўзлаштиришга кўмаклашади. Қизиқиш
инсонда интилиш, фаоллик, ички туртки, эҳтиёжни шакллантиришга хизмат қилади.
Қизиқиш шахснинг борлиққа танлаб муносабатда бўлиши, ўзига хос қарор қабул қилиши,
ўзини ўзи назорат эта билиши, мақсадга интилувчанлигида, юзага келган тўсиқларни
енгишида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам ўқувчиларда бошланғич синфлардан бошлаб у
ёки бу ҳодисага нисбатан қизиқиш уйғотиш алоҳида аҳамиятга эга. Қизиқиш туфайли
ўқувчилар муайян объектни чуқурроқ ўзлаштиришга интиладилар. У ҳақидаги билимларни
алоҳида интилиш билан ўзлаштиришга киришадилар.

Бошланғич синф ўқувчиларида бадиий адабиётга қизиқиш уйғотиш орқали инсоният

ақл-идрокининг нодир намуналарида ифодаланган билимлар ва ҳаётий тажрибаларни


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1221

ўрганишларига кенгроқ шароит яратилади. Ўқувчиларда бадиий адабиётга нисбатан
қизиқиш уйғотишда китобхонлик асосий восита сифатида хизмат қилади.

Ўқувчиларда бадиий адабиётга қизиқиш уйғотишда таълим жараёни асосий ўрин

эгаллайди. Таълим жараёни олдига шахсни ҳар томонлама уйғун ривожлантириш вазифаси
қўйилган бугунги кунда ўқувчиларда китоблар ёрдамида бадиий адабиётга қизиқиш
уйғотиш ижтимоий-педагогик заруриятга айланмоқда. Китоб ўқиш орқали ўқувчилар ўз
билимларини

мунтазам

такомиллаштиришга

муваффақ

бўладилар.

Ахборот

технологиялари ва ахборот олиш манбаларининг кўпайганлиги туфайли ўқувчилар китобга
тобора камроқ мурожаат қилмоқдалар. Ўқувчилар билан ўзаро муносабатга киришишнинг
дастлабки кунларидан бошлаб ўқитувчилар уларда бадиий адабиётга нисбатан қизиқиш
уйғотишлари лозим. Айнан бошланғич синфларда бадиий адабиётга нисбатан ўқувчиларда
шаклланган қизиқишлар барқарор бўлиб, бутун ҳаёти давомида мустаҳкамланиб боради.

Ҳар қандай ҳаракатнинг асосини ички ва ташқи сабаблар ташкил этади. Бунда ҳаракат

субъектининг психологик хусусиятлари устувор аҳамиятга эга. Муҳим жиҳатлардан бири
инсон фаолияти ташқи шарт-шароитлар ва ҳолатлар билан боғлиқлигидадир. Биринчи
ҳолатда мотивлар, эҳтиёжлар, мақсадлар, режалар, истаклар, қизиқишлар ҳақида фикр
юритилади. Иккинчи ҳолатда эса йўналтирувчи кучлар, вужудга келадиган ва мавжуд
вазиятлар назарда тутилади.

Инсон айни бир вазиятни турлича қабул қилиши мумкин. Бу мотивацияни циклли

жараён сифатида талқин этишга сабаб бўлади. Маълумки, ҳаракат субъекти ва вазиятлар
бир-бирига таъсир кўрсатади. Ушбу таъсирнинг натижаси эса аниқ кузатилган хулқ-атвор
кўринишларидир. Ушбу жараёнда мотивация узлуксиз танлов ва хулқ-атворга таянган
ҳолда қарорлар қабул қилиш имконини берадиган ҳодиса сифатида намоён бўлади.
Мотивлар ҳаракатнинг мақсадга йўналганлиги, фаолиятнинг ташкил этилганлиги ва
барқарорлигини таъминлайди. Мазкур фаолият муайян мақсадга эришишга йўналтирилади.

Мотивация мотив атамасидан кўра кенгроқ моҳият касб этади. Замонавий педагогика

ва психологияда мотивация тушунчаси 2 маънода қўлланади. Биринчи маъноси омиллар
тизимини ифодалаб, хулқ-атворни аниқловчи бирлик сифатида намоён бўлади. Иккинчиси
муайян даражада шахснинг хулқ-атворидаги фаолликни қўллаб-қувватлайди ва
йўналтиради.

Мотивация ҳақидаги тасаввурлар хулқ-атворда эмас, балки изоҳларни ёзиш

жараёнида вужудга келади. Бу изланишлар нега, нима учун, қандай мақсадда, нима
ҳисобига, қандай маънога эга каби саволларга жавоб топиш мақсадини назарда тутади.
Барқарор характерга эга бўлган хулқ-атвордаги ижобий ўзгаришларнинг сабабини топиш
ва тасвирлаш шахснинг хатти-ҳаракатларини ўзида мужассамлаштирувчи мотивациялар
ҳақидаги саволларга жавоб топиш имконини беради.

Мотив мотивациядан шу билан фарқланадики, унда шахснинг хулқ-атворига хос

бўлган хусусиятлар унинг барқарор ўзига хос жиҳатларини намоён этади. Муайян
ҳаракатларини такомиллаштириш учун шахсга ички туртки беради. Мотивларни тушунча
сифатида аниқлаш мумкин. Улар умумлашган ҳолда кўплаб ҳаракатларнинг позициясини
ифодалайди.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1222

Бундай кўрсаткичларнинг энг муҳими шахснинг эҳтиёжларидир. Эҳтиёжлар

шахснинг муайян зарурияти ҳисобланади. Эҳтиёжлар шахснинг фаолият кўрсатиши ва
ривожланиши учун етишмайдиган нарсаларни эгаллашга бўлган интилишини намоён
этади, унга нисбатан қизиқишни вужудга келтиради. Эҳтиёжлар инсоннинг зарурияти
сифатида унинг муайян даражадаги қониқмаслигини намоён этади.

Инсонда кўплаб эҳтиёжлар қаторида ижтимоий, моддий, маънавий эҳтиёжлар ҳам

мавжуд. Маънавий эҳтиёжлар инсонларнинг бир-бири билан ўзаро муносабати ва
мулоқотга бўлган эҳтиёжини англатади. Инсонлар бир-биридан эҳтиёжларининг турли-
туманлиги ва мазкур эҳтиёжларнинг ўзаро уйғунлашуви билан фарқланадилар. Эҳтиёжнинг
асосий хусусияти вужудга келишининг даврийлиги ва қондириш усулларида ўз ифодасини
топади. Инсонлардаги эҳтиёжларнинг мазмуни предметлар билан боғлиқлигидадир. Ушбу
предметлар моддий, маънавий маданият объектлари ҳисобланади. Улар ёрдамида
инсоннинг эҳтиёжлари қондирилади. Ўқишга бўлган эҳтиёжни бадиий адабиёт намуналари
қондиради.

Мотивацион жараённинг иккинчи муҳим позицияси мақсад ҳисобланади. Унинг

асосини ҳаракат йўналтирилган натижа ташкил этади. Мақсад фаоллашган эҳтиёжни
фаолият билан боғлаш имконини беради. Ўқишнинг мақсади ҳам турли-тумандир.
Инсонлар имтиҳонга тайёрланиш ёки бадиий асарга қизиқишлари туфайли китоб
ўқийдилар.

Мақсадлар ва эҳтиёжлар инсондаги мотивациялар соҳасининг асосини ташкил этади.

Эҳтиёжлар ва мақсадлар билан бир қаторда инсонни муайян ҳаракатга йўлловчи
воситалардан бири унинг қизиқишлари ҳисобланади. Топшириқлар, истаклар, режалар ҳам
мотивлар соҳасининг таркибий қисмларини ташкил этади.

Қизиқишлар билиш жараёнининг асосий мотивацион кўрсаткичидир. Қизиқишлар

муайян эҳтиёж билан тўғридан-тўғри боғланмайди. Қизиқишлар фаолиятнинг алоҳида тури
билан мувофиқ келиб, бундай қизиқишлар йўналтирувчи тадқиқотчилик характерига эга.
Истаклар ва режалар муайян вақт мобайнида ҳосил бўлувчи ва бири иккинчиси билан тез-
тез ўрин алмашувчи мотивлар соҳасининг таркибий қисмлари ҳисобланади. Улар муайян
шароит ва ҳаракатларнинг бажарилишига кўра ўзгариб туради.

Психологларнинг таъбирича, ўқиш дарсларининг мазмуни ўқувчиларнинг ёш

хусусиятларига мос келиши лозим. Бошланғич синф ўқувчиларида бадиий адабиёт
намуналарига қизиқишни шакллантириш алоҳида аҳамиятга эга. Ўқувчиларда бадиий
асарларни ўқишга нисбатан мотивацияни шакллантириш таълим-тарбия жараёнида амалга
оширилади. У замонавий таълимнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Ўқитувчилар
ўқувчиларни бадиий адабиёт намуналарига қизиқтириш билан бир қаторда улар
шахсиятини ривожлантириш воситаларини ҳам аниқ белгилаб олишлари лозим.
Ўқувчиларни бадиий адабиёт намуналарига қизиқтириш орқали уларда идеаллар,
дунёқарашга асосланган қадриятлар тизимини шакллантириш имконияти вужудга келади.
Бу ўқувчиларнинг фаол ҳаётий нуқтаи назарни эгаллашлари, ўз эҳтиёжлари билан
қизиқишларини онгли тарзда мувофиқлаштиришларига кўмаклашади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1223

Ўқитувчининг вазифаларидан бири ўқувчиларнинг нима учун китоб ўқишни

хоҳламасликларини аниқлашдан иборат. Шундагина педагоглар ўқувчиларда ўқиш
мотивациясининг қачон ва қандай ҳосил бўлишини аниқлашга эришадилар.

Ўқувчиларда бадиий асарларни ўқишга бўлган қизиқишнинг пасайишини бир қатор

сабаблар билан изоҳлаш мумкин:

-

Оммавий ахборот воситалари таъсирининг кучайиши, ўқувчиларнинг соатлаб

телевизор ва компьютер қаршисида ўтиришлари;

-

Фарзанд тарбиясига бефарқ оилалар сонининг кўпайиши, уларда фарзандларнинг

маънавий-ахлоқий, интеллектуал ривожланишига эътибор қаратилмаслиги;
Катталарнинг болалар билан биргаликда китоб ўқишга бўлган интилишларининг тўлиқ
намоён бўлмаслиги, 1-синфга қадам қўйган ўқувчиларга катталар томонидан китобларнинг
ўқиб берилмаслиги, ранг-баранг бадиий асарлар билан ўқувчиларни таништириш
йўналишидаги фаолиятнинг мавжуд эмаслиги, катталарнинг ўқишни билганидан кейин ўзи
ўқиши керак қабилида иш тутишлари ва ҳ.к.

Бадиий асарларни ўқишга бўлган қизиқишнинг намоён бўлмаслиги болаларнинг кун

бўйи ёлғиз қолиб, ота-оналарини кутишлари, зерикишлари, улар қачон келади деган
ҳадикда яшашлари билан ҳам изоҳланади. Бундай ҳолат 7-10 ёшли ўқувчиларни
бефарқликка олиб келади. Уларда нафақат бадиий адабиёт намуналарини ўқишга балки
бошқа фаолият турларига нисбатан ҳам қизиқиш сусаяди.

Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни муайян фаолиятга қизиқтириш учун уларнинг

фантазия қилишлари, муайян расмлар чизишлари, ижодий ёндашган ҳолда турли
буюмларни ясашлари учун қулай шароит яратиш лозим.

Бошланғич синф ўқувчиларида бадиий адабиёт намуналарига нисбатан қизиқишни

шакллантириш учун дастлаб уларда ўқиш мотивларини ҳосил қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Чунки мотивлар фаолият манбаи бўлиб, ўқувчиларда муайян ҳаракатларни амалга ошириш
эҳтиёжини вужудга келтиради ва қизиқишларнинг қўзғатувчиси ҳисобланади. Кичик
мактаб ёши бадиий асарларга қизиқиш уйғотиш, ўқувчиларда уларни ўқиш истагини
вужудга келтириш учун қулай давр ҳисобланади.

Ўқитувчи нутқининг бадиийлиги ва ҳис-туйғуларга бойлиги ўқувчиларда бадиий

адабиёт намуналарига нисбатан алоҳида қизиқиш уйғотади. Ўқитувчининг ҳис-
туйғулардан холи бўлмаган нутқи ахборотларни тақдим этиш характерига эга бўлиб,
ўқувчиларнинг китобхонлик фаолиятини ривожлантириш учун позитив метод
ҳисобланмайди.

Ўқилган матнни ҳиссий идрок этиш муаллифнинг туйғуларини англашлари учун

ўқувчиларга ўқитувчининг ҳис-туйғуларга бой нутқи кўмаклашади. Ўқитувчининг бундай
нутқи ўқувчиларда бадиий асарларни ўқиш мотивларини қўзғаб, китобхонликка ундайди.

С.Л.Рубинштейннинг таъкидлашича, матнни яхлит тарзда англаш фикрий фаолият

махсулидир. Матнда объектив тарзда акс этган ҳолатлар ўқувчи онгида субъектив тарзда ўз
ифодасини топади. Бу ўқувчининг шахсий-фикрий фаолияти маҳсули ҳисобланади.

А.П.Кашкаров эса ўқувчилар китобхонлигини тавсифлаб, уни шахсга

йўналтирилган китобхонлик тарзида ривожлантириш зарурлигини таъкидлайди. У шахсга


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1224

йўналтирилган китобхонлик қуйидаги принципларга таяниши лозимлигини кўрсатиб
ўтган:

1. Ҳар бир китобхоннинг бетакрорлигини тан олиш. Барча китобхонлар ёши, ҳаётий

тажрибаси ва кўплаб омилларга кўра китобхонликка турлича ёндашади. У китобга ва
мазкур фаолият натижасига нисбатан индивидуал муносабатни ифодалайди.

2. Ҳар бир китобхон бошқа шахсларнинг ҳам бетакрорлигини тан олади. Китоб

муаллифи, атрофдагилар ва кутубхонасининг бетакрор қадрият эканлигини тушуниб етади.

3. Ўқувчи китоб воситасида бадиий асар қаҳрамонларининг ҳаракатларини таҳлил

қилади. Уларнинг нуқтаи назарлари ва фаолият мотивларини ўзиники каби қабул қилади.
Шу орқали ўқувчи ўзининг ижтимоий ролини намоён этади. Китобхон ва муаллиф
орасидаги муносабат ўқувчида нуқтаи назарни таркиб топтиришга хизмат қилади.

4. Ўқувчи бадиий асарни ўқиши, инсоният эришган ютуқлар билан танишиши

натижасидагина, ўзи ўрганаётган ҳодисалар, жараёнлар, нарсаларнинг моҳиятини англаб
етади. Натижада ўқувчи тарихий-маданий бойликлар билан муносабат ўрнатади, уларни
ўзлаштиради. Атрофдагилар ва асар қаҳрамонлари билан алоқага киришиш жараёни амалга
ошади. Шахсга йўналтирилган китобхонлик натижасида ўқувчида маданий бойликларга
эгалик, толерантлик, позитив хулқ-атвор кўринишлари шаклланади.

5. Шахсга йўналтирилган китобхонлик ғояси барча ёш даврларда вужудга келиши

мумкин. Масалан, болалар китобхонлиги, ижодий китобхонлик, ривожлантирувчи
китобхонлик ва билишга асосланган китобхонлик ўқувчи шахсига йўналтирилган бўлади.
Бундай китобхонлик натижасида ўқувчиларда шахсий сифатлар тизими шаклланади,
бадиий адабиёт намуналарига нисбатан кучли қизиқиш вужудга келади[67; 26-29-б.].

Шу тариқа шахсга йўналтирилган китобхонлик ҳақида ушбу мақсадга

йўналтирилган таълимий фаолиятни диагностика қилиш натижасида фикр юритиш
мумкин. Бунда ўқувчи шахсининг индивидуал, табиий, шахсий сифатларига эътибор
қаратилади. Ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида ушбу
принципларни амалга ошириш ва инсонпарварликка асосланган ёндашув доирасида
ўқувчиларда бадиий адабиёт намуналарига нисбатан қизиқишни шакллантириш мумкин.

Мотивацияга тўғридан-тўғри ички зиддиятлар орасидаги алоқадорлик таъсир

кўрсатади. Бундай алоқадорлик сирасига китобхон онгидаги қарама-қаршиликлар,
фаолиятидаги қарама-қаршиликлар, китобхон мулоқотидаги қарама-қаршиликлар киради.
Китобхонлик даражасининг ривожланиши орасида зарурийлик ва эркинлик, эҳтиёжлар
динамикаси ва қонуниятлари орасида қизиқишларнинг ранг-баранглиги, установкаларнинг
изчиллиги кузатилади. Шахс китобхонлигини ривожланиш аспектлари қуйидагилардан
иборат: стереотиплик-табиийлик, репродуктивлик-ижодий махсулдорлик, эволюцион-
инволюцион, жўшқин-динамик, қулай-ноқулай. У 3 сохада амалга ошади: китобхонлик
онги, китобхонлик фаолияти, китоб билан мулоқот. Китобхонлик уч даражада намоён
бўлади: долзарб, долзарблашувчи ва потенциал. У уч йўналишда амалга оширилади:
стихияли, мақсадга йўналтирилган, мустақил бошқариладиган.

Китобхон шахс жамиятда муайян мавқега эга бўлади. Китобхонликнинг

ривожланиши билан боғлиқ ҳолда шахс ижтимоий-психологик ролларни бажаради. У


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1225

ўзининг ранг-баранг эҳтиёжларини онгли тарзда турли бадиий асарларни ўқиш орқали
қондиради.

Китобхоннинг шахсий қизиқишлари таркибида бир қанча бошланғич даражалар

мавжуд:

-

социологик: шахснинг ижтимоий-демографик маълумотлари, ижтимоий мавқеи ва

ижтимоий нуқтаи назарлари.

-

Ижтимоий-психологик

таркибий

йўналишлари:

шахснинг

дунёқараши,

эътиқодлари, идеаллари, қадриятли йўналишлари, эҳтиёжлари, мотивлари, қизиқишлари,
установкалари.

-

Тажрибанинг

ижтимоий-психологик-педагогик таркиби: шахснинг ҳаётий,

китобхонлик тажрибаси, умумий касбий билимлари, умумий интеллектуал ва нутқий
кўникмалари, малакалари, одатлари, китобхонлик мазмуни ва маданияти, коммуникатив
маҳорати.

Ўқувчиларда

бадиий

асар

намуналарига

қизиқишни

шакллантиришда

китобхонликнинг шаклланганлиги билан ҳар бир ўқувчида китобхонлик кўникмаларининг
мавжуд даражасини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки,
ўқувчиларда бадиий адабиёт намуналарига қизиқишни шакллантиришда китобхонликка
оид фаолиятни ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Агар ўқувчи ўқиш техникасини етарли
даражада эгалламаган бўлса, ўқиган асарининг мазмуни устида фикрлашга қийналса, бу
шубҳасиз, истиқболда ўқиш мотивларининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
Чунки ахборотлар кўлами кенгайган сари уни ўзлаштириш мураккаблашади. Бундай
вазиятда ўқувчиларда бадиий адабиёт намуналарига бўлган қизиқиш шаклланмай қолади.
Улар китоб ўқишдан безадилар. Назарда тутилган кўникмаларни самарали шакллантириш
учун ўқувчиларда бадиий адабиёт намуналарига қизиқиш, уларни мунтазам ўқиш ва
тушуниш эҳтиёжини шакллантириш лозим.

Бадиий асарларни ўқиб ўрганишга нисбатан мотивацияни ривожлантиришда

ўқувчиларни асар муаллифи ғояси ва нуқтаи назарларини тушунишга йўналтириш, уларда
асар матнига нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш мақсадга мувофиқ.

Бадиий асар намуналарига бўлган қизиқиш ўқувчиларни фаол тарзда китобхонликка

йўналтиради. Агар ўқувчининг фаоллиги ўқилаётган бадиий адабиёт намунасини
ўзлаштиришга йўналтирилса, билиш қизиқишлари ҳақида фикр юритилади. Агар
ўқувчининг фаоллиги бадиий адабиёт намунаси билан танишиш жараёнида асар
қахрамонлари билан мулоқот қилишга йўналтирилса, турли-туман ижтимоий мулоқот
шакллари ҳақида фикр юритилади.

Ўқувчилар бадиий адабиёт намуналарини ўқиш жараёнида ҳар доим

муваффақиятсизликлардан қочишга ҳаракат қиладилар. Улар китобни ўқиб тушунишга
қийналганларида ушбу фаолиятдан осонгина воз кечиб, компьютер билан мулоқотга
киришадилар. Ўқувчилар китоб ўқишга даъват этганларида ота-оналар ва ўқитувчилардан
норози бўладилар. Бора-бора улар компьютер ва телевизорга қаттиқ боғланиб қоладилар.
Ёмон баҳо олишдан қўрқиш ҳисси ўқувчиларда бадиий асарни ўқиш истагининг йўқолиб
боришига сабаб бўлмоқда. Аксарият паст ўзлаштирувчи ўқувчилар бадиий асарларни


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1226

ўқишга мутлақо қизиқмайдилар. Бу эса уларнинг билиш фаолиятлари ривожланишига
салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўқувчиларда бадиий адабиёт намуналарига бўлган қизиқишнинг барқарорлиги

уларда китобхонлик фаолиятининг мунтазам ривожланишига асос бўлади. Ўқувчиларнинг
бадиий адабиёт намуналарига бўлган қизиқишлари уларда китобхонлик фаолиятининг
кучли тарзда намоён бўлиши, чуқур англанган ҳолда амалга оширилиши, мунтазам давом
этиши, барқарор шаклланиши, фикрларнинг бойишига кўмаклашишини таъминлайди.

Бадиий адабиёт намуналарини ўқишга нисбатан қизиқишнинг барқарор бўлмаслиги

ташқи омилларнинг таъсири билан боғлиқ.

Ўқувчиларда бадиий адабиёт намуналарига бўлган қизиқиш қуйидагича бўлиши

мумкин:

-

Ижобий ва салбий;

-

Ташқи ва ички;

-

Барқарор ва нобарқарор.

Китобхонлик майллари ижтимоий, тор шахсий ва билишга асосланган бўлади.

Ижтимоий майллар бурч ҳисси, бошқадан орқада қолмаслиикка интилишда кўринади. Тор
шахсий характерга эга бўлган майллар эса атрофдагиларнинг эътирофи, шахсий
муваффақиятга эришиш йўли, ўз-ўзини такомиллаштиришга интилишида ўз аксини топади.
Билиш майллари эса янги билимларни ўзлаштириш истаги, ўз дунёқарашини кенгайтириш
эҳтиёжи билан боғлиқ ҳолда вужудга келади.

Бадиий адабиёт намуналарига бўлган қизиқиш мезонлари сифатида қуйидагиларни

кўрсатиб ўтиш мумкин:

-

Китобхонликка нисбатан ижобий ҳис-туйғуларга бой муносабат;

-

Ўқувчиларни фаол тарздаги билиш ва шахсий фаолиятга йўналтиришга
асосланган китобхонлик фаолияти;

-

Мазкур йўналишларнинг барқарор характерга эгалиги.

Бошланғич синф ўқувчиларининг бадиий адабиёт намуналарига қизиқишларининг

юқори даражасига эришиш қуйидагиларда намоён бўлади:

-

Китобхонлик фаолиятига нисбатан ижобий муносабат;

-

Муайян бадиий асарларга қизиқиш;

-

Китобхонлик жараёнини кенгайтириш ва унга ўқувчиларни жалб этиш;

-

Китоб билан мулоқот жараёнидаги қониқиш ҳиссини синфдошлари,
ўқитувчилари ва ота-оналари билан бўлишиш кабилар.

Кичик мактаб ёшида ўқувчилар учун бадиий асарлар ҳаётий зарурият манбаи бўла

олмайди. Шунинг учун ҳам бундай асарларга бўлган қизиқишнинг юқорилиги
кузатилмайди.

Бадиий асарларнинг ўқувчилар ҳаётида муҳим ўрин эгаллаши, катталар жумладан,

ўқитувчилар ва ота-оналар томонидан англатилади. Улар ривожланган сари бадиий
асарларнинг аҳамиятини чуқурроқ англай бошлайдилар. Шундагина бадиий асарлар
ўқувчилар фаолияти ва қизиқишнинг асосий манбаига айланади.

Ўқувчиларда бадиий адабиёт намуналарига бўлган қизиқишнинг барқарорлиги

уларда китобхонлик фаолиятининг мунтазам ривожланишига асос бўлади. Ўқувчиларнинг


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1227

бадиий адабиёт намуналарига бўлган қизиқишлари уларда китобхонлик фаолиятининг
кучли тарзда намоён бўлиши, чуқур англанган ҳолда амалга оширилиши, мунтазам давом
этиши, барқарор шаклланиши, фикрларнинг бойишига кўмаклашишини таъминлайди.

Бадиий адабиёт намуналарини ўқишга нисбатан қизиқишнинг барқарор бўлмаслиги

ташқи омилларнинг таъсири билан боғлиқ.

Ўқувчиларда бадиий адабиёт намуналарига бўлган қизиқиш қуйидагича бўлиши

мумкин:

-

Ижобий ва салбий;

-

Ташқи ва ички;

-

Барқарор ва нобарқарор.

Китобхонлик майллари ижтимоий, тор шахсий ва билишга асосланган бўлади.

Ижтимоий майллар бурч ҳисси, бошқадан орқада қолмаслиикка интилишда кўринади. Тор
шахсий характерга эга бўлган майллар эса атрофдагиларнинг эътирофи, шахсий
муваффақиятга эришиш йўли, ўз-ўзини такомиллаштиришга интилишида ўз аксини топади.
Билиш майллари эса янги билимларни ўзлаштириш истаги, ўз дунёқарашини кенгайтириш
эҳтиёжи билан боғлиқ ҳолда вужудга келади.

Бадиий адабиёт намуналарига бўлган қизиқиш мезонлари сифатида қуйидагиларни

кўрсатиб ўтиш мумкин:

-

Китобхонликка нисбатан ижобий ҳис-туйғуларга бой муносабат;

-

Ўқувчиларни фаол тарздаги билиш ва шахсий фаолиятга йўналтиришга
асосланган китобхонлик фаолияти;

-

Мазкур йўналишларнинг барқарор характерга эгалиги.

Бошланғич синф ўқувчиларининг бадиий адабиёт намуналарига қизиқишларининг

юқори даражасига эришиш қуйидагиларда намоён бўлади:

-

Китобхонлик фаолиятига нисбатан ижобий муносабат;

-

Муайян бадиий асарларга қизиқиш;

-

Китобхонлик жараёнини кенгайтириш ва унга ўқувчиларни жалб этиш;

-

Китоб билан мулоқот жараёнидаги қониқиш ҳиссини синфдошлари,
ўқитувчилари ва ота-оналари билан бўлишиш кабилар.

Кичик мактаб ёшида ўқувчилар учун бадиий асарлар ҳаётий зарурият манбаи бўла

олмайди. Шунинг учун ҳам бундай асарларга бўлган қизиқишнинг юқорилиги
кузатилмайди.

Бадиий асарларнинг ўқувчилар ҳаётида муҳим ўрин эгаллаши, катталар жумладан,

ўқитувчилар ва ота-оналар томонидан англатилади. Улар ривожланган сари бадиий
асарларнинг аҳамиятини чуқурроқ англай бошлайдилар. Шундагина бадиий асарлар
ўқувчилар фаолияти ва қизиқишнинг асосий манбаига айланади.

Бошланғич синф ўқувчиларидаги бадиий адабиёт намуналарига бўлган қизиқиш

китобхонлик воситасида шаклланади ва чуқур англанган бўлади. Мазкур даврда бадиий
адабиёт намуналарига бўлган қизиқишнинг асосий натижаси ўқувчиларда вужудга келган
китобхонлик фаолиятининг маҳсули сифатида уни кўпроқ ўқишга бўлган эҳтиёжнинг
шаклланганлиги билан изоҳланади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1228

Бундай китобларга мурожаат қилишнинг мақсадини ўқитувчи белгилайди.

Ўқувчиларда бадиий адабиёт намуналарига бўлган қизиқишнинг шаклланиши асосан 1-2-
синфларда амалга ошади. Бу даврда бошланғич синф ўқувчиларида эртаклар, достонлар ва
ҳикояларга нисбатан алоҳида қизиқиш пайдо бўлади.

Шунинг учун ҳам таълимнинг дастлабки йилида ўқувчиларда бадиий адабиёт

намуналарига тўғри муносабатда бўлиш тажрибасини шакллантириш лозим. Бунинг учун
ўқитувчи муайян асарларнинг ўқувчилар ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини мунтазам
тушунтириб бориши керак.

REFERENCES

1.

Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини
тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1059-сон Қарори 1-
иловаси / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.01.2020 й.,
09/20/1059/4265-сон.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон
Республикаси

аҳолисига

ахборот-кутубхона

хизмати

кўрсатишни

янада

такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-4354-сон Қарори // Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 07/19/4354/3275-сон.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси матни.

http://uza.uz

4.

Адизов Б. Бошланғич таълимни ижодий ташкил этишнинг назарий асослари. Пед.
фан. докторлик ...Дис – Т.: 2002.–276 б.

5.

Болибеков А.А. Адабий таълим орқали ўқувчилар ахлоқий фазилатларини
такомиллаштиришда ҳадислардан фойдаланиш: Педагогика фанлари номзоди. ...Дис.
- Тошкент, 2008. - 156 б.

6.

Ганиева Б.И. Кутубхоналарда болалар ўқиш маданиятини тарбиялашнинг педагогик
имкониятлари. Педагогика фанлари номз. ...Дис - Тошкент, 2008. - 160 б.

7.

Гендер тадқиқоти асослари курси хрестоматияси. Олий ўқув юртлари учун. -
Тошкент: Ўзбекистон, 2003. - 411 б.

8.

Йўлдошев Қ. Янгиланган педагогик тафаккур ва умумтаълим мактабларида адабиёт
ўқитишнинг илмий-методик асослари. Пед. фан. докт. ... Дис. – Тошкент, 1997. – 256
б.

9.

Матчон Сафо. Китоб ўқишни биласизми? – Тошкент: Ўқитувчи, 1993. – 140 б.

10.

Мирқосимова М. Ўқувчиларда адабий таҳлил малакасини шакллантириш ва
такомиллаштириш асослари. - Тошкент: Фан, 2006. - 112 б.

11.

Мусурмонова О. Юқори синф ўқувчилари маънавий маданиятини шакллантиришнинг
педагогик асослари: Педагогика фанлари док. ...Дисс - Тошкент, 1993. - 364 б.

12.

Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии. - Спб.: Питер, 2010. - 713 с.

13.

Тихомирова И.И. Великое переселение в мир духовности // Библиотека. – М., 2002. -
№ 2. - С.41-43.

14.

Толстой Л.Н. Круг чтения. Афоризмы и наставления. – М., Академия, 2013. - 980 с.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1229

15.

Ҳусанбоева Қ.П. Адабий таълим жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга
ўргатишнинг илмий-методик асослари: пед.фан.док. ...Дис. – Тошкент, 2007. – 262 б.

16.

Қаюмхўжаева Ё. Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантириш
имкониятлари. - Тошкент: ТДМИ, 2007. - 48 б.

References

Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1059-сон Қарори 1-иловаси / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.01.2020 й., 09/20/1059/4265-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-4354-сон Қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 07/19/4354/3275-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси матни. http://uza.uz

Адизов Б. Бошланғич таълимни ижодий ташкил этишнинг назарий асослари. Пед. фан. докторлик ...Дис – Т.: 2002.–276 б.

Болибеков А.А. Адабий таълим орқали ўқувчилар ахлоқий фазилатларини такомиллаштиришда ҳадислардан фойдаланиш: Педагогика фанлари номзоди. ...Дис. - Тошкент, 2008. - 156 б.

Ганиева Б.И. Кутубхоналарда болалар ўқиш маданиятини тарбиялашнинг педагогик имкониятлари. Педагогика фанлари номз. ...Дис - Тошкент, 2008. - 160 б.

Гендер тадқиқоти асослари курси хрестоматияси. Олий ўқув юртлари учун. - Тошкент: Ўзбекистон, 2003. - 411 б.

Йўлдошев Қ. Янгиланган педагогик тафаккур ва умумтаълим мактабларида адабиёт ўқитишнинг илмий-методик асослари. Пед. фан. докт. ... Дис. – Тошкент, 1997. – 256 б.

Матчон Сафо. Китоб ўқишни биласизми? – Тошкент: Ўқитувчи, 1993. – 140 б.

Мирқосимова М. Ўқувчиларда адабий таҳлил малакасини шакллантириш ва такомиллаштириш асослари. - Тошкент: Фан, 2006. - 112 б.

Мусурмонова О. Юқори синф ўқувчилари маънавий маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари: Педагогика фанлари док. ...Дисс - Тошкент, 1993. - 364 б.

Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии. - Спб.: Питер, 2010. - 713 с.

Тихомирова И.И. Великое переселение в мир духовности // Библиотека. – М., 2002. - № 2. - С.41-43.

Толстой Л.Н. Круг чтения. Афоризмы и наставления. – М., Академия, 2013. - 980 с.

Ҳусанбоева Қ.П. Адабий таълим жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишнинг илмий-методик асослари: пед.фан.док. ...Дис. – Тошкент, 2007. – 262 б.

Қаюмхўжаева Ё. Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантириш имкониятлари. - Тошкент: ТДМИ, 2007. - 48 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов