ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
573
ЎЎТ: 633.51.
СУЮҚ АЗОТЛИ ЎҒИТИНИ ҒЎЗАДА ҚЎЛЛАШДА ЎСИМЛИК ТАРКИБИДАГИ
ТЎПЛАНГАН N-P-K МИҚДОРЛАРИГА ТАЪСИРИ.
Raximova Gulnora Xusnidinovna
Toshkent davlat agrar universiteti asssistenti
graximova70@mail.ru
Musurmonova Mukambar Pazitdinovna
Toshkent davlat agrar universiteti asssistenti
Maxkamova Aliya Shinibaevna
Тошкент давлат аграр университети assistenti
Rahimova Munisaxon Baxrom qizi
Тошкент давлат аграр университети talabasi
https://doi.org/10.5281/zenodo.10535888
Аннотация. Бўз тупроқ шароитида таркибида кальций ва кальций магний бўлган
аммиакли селитра ўғити (N
220
кг/га) ва рух ва молибден бўлган азот кальций ўғити
(N
220
кг/га) Р
120
К
80
кг/га фонда қўллашда ўсимлик таркибида органларида умумий азот,
фосфор ва калий моддаларни самарали тўпланишига эришилди.
Калит сўзлар: Ғўза, ўсимлиги, азот, фосфор, калий, ўғитлар, умумий ҳаракатчан
шакллар, тупроқни унумдорлиги, мис, рух, молибден, кальций, магний.
ВЛИЯНИЕ ВНЕСЕНИЯ ЖИДКИХ АЗОТНЫХ УДОБРЕНИЙ НА ХЛОПОК
НА КОЛИЧЕСТВА N-P-K, НАКОПЛЕННЫЕ В РАСТЕНИЯХ.
Аннотация. Удобрение аммиачной селитры, содержащей кальций и кальций магний
(N220 кг/га) и азотно-кальциевое удобрение, содержащее цинк и молибден (N220кг/га) R120
K80 кг/га при применении на фоне сероземных условий может привести к эффективному
накоплению общего азота, фосфора и калия в органах растений.
Ключевые слова: Хлопок, растение, азот, фосфор, калий, удобрения,
общеподвижные формы, плодородие почвы, медь, цинк, молибден, кальций, магний.
EFFECT OF LIQUID NITROGEN FERTILIZER APPLICATION ON COTTON
ON N-P-K AMOUNTS ACCUMULATED IN PLANTS.
Abstract. Ammonium nitrate fertilizer containing calcium and calcium magnesium (N220
kg/ha) and nitrogen-calcium fertilizer containing zinc and molybdenum (N220kg/ha) R120 K80
kg/ha when used in the background of gray soil conditions can lead to effective accumulation of
total nitrogen, phosphorus and potassium in plant organs. has been achieved.
Keywords: Cotton, plant, nitrogen, phosphorus, potassium, fertilizers, general mobile
forms, soil fertility, copper, zinc, molybdenum, calcium, magnesium.
Долзарблиги.
Хозирги кунда
қишлоқ хўжалигининг маҳсулдорлигини ошириш йил
сайин камайиб бораётган экин майдонларини кенгайтириш эвазига эмас, балки
ҳосилдорликни кўпайтириш ҳисобига амалга ошириш лозимдир. Шунинг учун бутун
дунёда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштириш йўналиши танланган.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
574
Ҳозирги кунда замонавий шароитларда , ўғитларни далага олиб бориш ва тупроққа
солиш харажатлари доимий ортиши пайтида барча типдаги тупроқ ва қишлоқ хўжалиги
экинларида қўлланилиб келинаётган концентрланган маркадаги Азот, фосфор, калийли
ўғитларни таркибига микроэлементларни қўшиб таркибини бой қилиб ишлаб чиқаришни
кўпайтириш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.
Ўсимликларни озиқланишида микроэлементлар муҳим роль ўйнайди. ўсимлик
организмининг нормал ишлаши учун фақат азот, фосфор ва калийнинг бўлиши етарли эмас.
Ўсимликларни озиқланишида микроэлементлар муҳим роль ўйнайди. Улар оқсиллар,
углеводлар, витаминларни синтезида иштирок этади. Уларни таъсирида фотосинтез
яхшиланади, қурғоқчиликка чидамлилиги ортади, касалликлар келтириб чиқарувчиларга
қарши иммунитети ортади, натижада буғдойнинг ҳосилдорлиги 6-12% га ортади ва унинг
сифати яхшиланади[1-3].
Маълумки
тупроқдан
маълум
миқдор
микроэлементлар
ўсимликларга
ўзлаштирилиши натижасида ёки бошқа сабабларга кўра чиқиб кетади, бугунги кунда
уларнинг ўрни тўлдирилмаяпти. Бу эса микроэлементларнинг ўзлаштирилиши мумкин
бўлган шаклларининг тўлдириб туришнинг асосий манбаи бўлган ўғитларни тупроққа
киритилмаслиги билан боғлиқдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, айнан микроэлементларни мавжудлиги ва ўсимликлар
томонидан ўзлаштирилиши улар томонидан тупроқ энергиясини, сувни, ўғитлардаги ва
тупроқдаги озуқа моддалардан самарали фойдаланиш имконини берувчи ферментларни
синтез қилади [4]. Ушбу масалаларни ҳал этишда ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё
институти олимлари билан хамкорликда олиб борилаётган тадқиқотнинг мақсади маҳаллий
хом ашё ва саноат чиқиндиларини қайта ишлаб таркибида микроэлементи бўлган (мис, руҳ,
молибден ва бошқа) янги турдаги оддий ва мураккаб суюқ, гранулали ва
суспензиялаштирилган ўғитлар олишнинг рационал технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда
типик бўз тупроқ шароитида қўлланилганда ғўзани ўсиши ва ривожланишига, ғўза
органлари таркибида тўпланган умумий озиқа миқдорларга (
N,P,K)
таъсирини аниқлашдан
иборат.
Услублар объекти.
Дала тажрибаларини ўтказиш ва фенологик кузатувлар
ЎзПИТИ услублари (2008) бўйича олиб борилди. Дала тажрибаларидан олинган тупроқ ва
ўсимлик намуналарини агрокимёвий тахлили “Методы агрохимических, агрофизических и
микробиологических исследований в поливных хлопковых районах”(1963) ва “Методы
агрохимических анализов почв и растений Средней Азии” (1977) усулномалари бўйича
аниқланди. Дала тажрибаси ПСУЕАИТИ тажриба участкасини типик бўз тупроқ шароитида
ўтказилди. Бу тупроқ қадимдан суғорилиб келинган бўлиб, механик таркиби ўрта кумоқли,
ер ости сувлари чуқур(18-20 м) жойлашган.
Бўз тупроқнинг дастлабки агрокимёвий тафсилоти бўйича ҳайдов (0-30см) ва остки
(30-50см) қатламларида гумус 0,967 ва 0,825% ни ташкил этиб, нитратли азот (1,65 ва 1,51
мг/кг ), ҳаракатчан фосфор (19,1 ва 11,4 мг/кг) ва алмашинувчи калий (150 ва 132 мг/кг)
миқдорлари билан кам даражада таъминланганлиги аниқланди. Дала тажрибасида қуйидаги
минерал ўғитларни турлари қўлланилди:Гранулланган аммиакли селитра ўғити кальцийли
(N-27-%, Ca-2-3%,), аммиакли селитра кальций –магнийли (N-27%, Mg-2-3%). Суюқ азот
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
575
кальций ўғитига микроэлементлардан мис (Cu) ва рух(Zn) 1-2 кг/га ва молибден (Mo) 0,5-
1,0 кг/га ғўза экинига тавсия этилган меъёрлар ҳисоби бўйича қўшилган. Фосфорли
ўғитларни йиллик меъёрини 60-70% (Р-100кг/га), калийни 50% кузги шудгор олдидан (К-
50кг/га), фосфорли ўғитларни қолган меъёрлари азотли ўғитлар билан биргаликда гуллаш
даврида (Р-40кг/га), калий ўғити шоналаш даврида(К-50кг/га) солинди.
Азотли ўғитлар 2-марта (5,6 вар.) ғўзани 2-3 чин бар г(N-100кг/га) ва шоналаш (N-
100кг/га) муддатларида ҳамда 2,3,4,7,8 вариантларда 3-марта ғўзани озиқлантириш
муддатларида – 2-3 чин барг (N-50 кг/га), шоналаш (N-75кг/га) ва гуллаш (N-75кг/га)
даврларида солинди Дала тажрибасида ғўзани Наврўз нави экилди. Тажриба 8 та
вариантдан иборат бўлиб, 3 қайтариқда олиб борилди ҳамда бу вариантлар дала шароитида
қўйидаги тартибда жойлаштирилди: ғўза ўсув даври мобайнида озиқа моддалар билан яхши
таъминланиши Р-120, К-80 кг/га фонида таркибида кальций, кальций магний бўлган
гранулланган аммиакли селитра ўғити (N-220 кг/га) ҳамда таркибида мис + рух ва молибден
бўлган азот кальций ўғити (N-220 кг/га) қўлланилганда бўлиб, ўсимлик таркибида умумий
азот,фосфор ва калий миқдорларни тўпланишига ҳамда ўсимликни ўсиши ва
ривожланишига ижобий таъсир этди.
Бунда ғўза ўсув даври охирида умумий азот миқдори баргда (1,10-1,36 % ), пахтада
(2,06-2,32%), фосфор миқдори баргда (1,04-1,22%), пояда (0,34-0,50 %), пахтада (0,94-
1,08%), калий миқдори баргда (1,90-2,19%), ғўза чаноғида (2,20-2,34%), пахтада (1,04-
1,18%) кўпроқ тўпланганлиги аниқланди. Р-140, К-100 кг/га қўлланилган назорат
вариантда (1) умумий азот, фосфор ва калий миқдори тегишли равишда баргда 1,10;1,04 ва
1,90% ни, пояда 0,50; 0,34 ва 2,10 % ни, чаноқда 0,58; 0,34 ва 2,20 % ни, илдиз таркибида
0,28; 0,66 ва 1,26% ни, пахтада 2,06; 0,94 ва 1,04% ни ташкил қилган бўлса, аммиакли
селитра ўғити (N-200кг/га) қўлланилган 2-вариантда умумий азот, фосфор ва калий
миқдори тегишли равишда баргда 1,20;1,08;2,06 %ни, пояда 0,60;0,38;2,14% ни, чаноқда
0,60;0,38; 2,24% ни, илдиз таркибида 0,36;0,70;1,32% ни, пахтада 2,18;0,98; 1,07% ни
ташкил этди.
Таркибида мис + рух ва молибден бўлган азот кальций ўғити қўлланилган 7 ва 8
вариантларда бу кўрсаткичлар ортиб, баргда азот миқдори 0,22-0,26 % га, фосфор миқдори
0,16-0,18 % га, калий 0,26-0,29 % га, пояда умумий азот миқдори 0,24-0,26 % га, фосфор
миқдори 0,14-0,16 % га, калий 0,10-0,16 % га, чаноқда азот миқдори 0,09-0,10 % га, фосфор
миқдори 0,13-0,14 % га, калий 0,12-0,14 % га, илдиз таркибида азот миқдори 0,17-0,20 % га,
фосфор миқдори 0,09-0,13 % га, калий 0,26-0,28% га, пахтада азот миқдори 0,23-0,26 % га,
фосфор миқдори 0,11-0,14 % га, калий 0,12-0,14 % га ортди.
Демак, таркибида кальций ва кальций магний бўлган гранулланган аммиакли
селитра ўғити ва мис+ рух ва молибден бўлган ва бўлмаган азот ўғити фосфор ва калий
ўғитлари билан бирга қўлланилганда ўсимлик томонидан озиқа моддаларни
ўзлаштирилиши яхшиланди.
Хулоса.
Ғўза органлари таркибида умумий азот,фосфор ва калий моддаларни яхши
тўпланиши самарадорлиги ва ғўзанинг ўсиб ривожланиши учун нисбатан мақбул шароит
Р-120 К-80 кг/га фонида, таркибида кальций ва кальций магний бўлган аммиакли селитра
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
576
ўғити ҳамда мис+рух ва молибден бўлган азот кальций ўғити (N-220 кг/га) 50кг/га 3-4
чинбаргда, 75кг/га шоналашда ва 75 кг/га гуллаш даври бошида қўлланилганда яратилиши
аниқланди.
REFERENCES
1.
Ковганко В.Н. Физико-химические методы анализа. // Лабораторный практикум.
Минск-2010г. С. 33-44.
2.
Ягодин Б.А. Об управлении минеральным питанием растений. // Земледелие. –
1987. – С. 119-129.
3.
Полянчиков С.П. Роль микроудобрений Реаком в повышении качества продукции:
Посібник хлібороба / С.П. Полянчиков // Наук. – виробн. щорічник. Спец. вип. –
2009. – С. 37-39.
4.
Заришняк А.С. Позакореневе внесення мікродобрив при вирощуванні цукрових
буряків/А.С. Заришняк//Цукрові буряки.–2006.–№ 4.–С. 17-19.