ANALYZES OF TRADITIONAL IMAGES AND THEIR INTERPRETATION IN UZBEK AND RUSSIAN LITERARY STUDIES

HAC
Google Scholar
To share
Madiyeva, A. (2024). ANALYZES OF TRADITIONAL IMAGES AND THEIR INTERPRETATION IN UZBEK AND RUSSIAN LITERARY STUDIES. Modern Science and Research, 3(2), 919–927. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/31207
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Modern world literature is very diverse. It becomes a kind of synthesizing literature. This includes classicism, romanticism, naturalism, realism, modernism, postmodernism. The article examines in more detail the common features and features of the traditional imagery of modern German and Uzbek contemporary poetry.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

919

ЎЗБЕК ВА РУС АДАБИЁТШУНОСЛИГИДА АНЪАНАВИЙ ОБРАЗЛАР ВА

УЛАРНИНГ ТАЛҚИНИГА ОИД ТАҲЛИЛЛАР

Маъдиева Адиба

ЎзДЖТУ, ўқитувчи.

https://doi.org/10.5281/zenodo.11002570

Аннотация. Жаҳон адабиёти ғоят ранг-барангдир. У ўзига хос синтез адабиёти

бўлиб шаклланмоқда. Унда классисизм, романтизм, натурализм, реализм, модернизм,
постмодернизм намоён бўлмоқда. Бадиий тафаккурда ҳис қилинган эркинлик боис жаҳон
адабиёти билан ҳамнафас ўзбек адабиётида, хусусан, шеъриятида бошқа йўналишлар
қатори модернизм ҳам ўзлигини танитди.

Мақолада рус ва ўзбек шеъриятида учрайдиган анъанавий образларнинг талқинига

оид илмий тадқиқотларга бироз назар ташланади ва таҳлилга тортилади.

Калит сўзлар: Модерн, шеърият, тафаккур, маънавият, маҳорат, тасаввур,

бадиий услуб, эркинлик.

ANALYZES OF TRADITIONAL IMAGES AND THEIR INTERPRETATION IN

UZBEK AND RUSSIAN LITERARY STUDIES

Abstract. Modern world literature is very diverse. It becomes a kind of synthesizing

literature. This includes classicism, romanticism, naturalism, realism, modernism,
postmodernism.

The article examines in more detail the common features and features of the traditional

imagery of modern German and Uzbek contemporary poetry.

Keywords: Modern, poetry, thinking, spirituality, craftsmanship, imagination, artistic

style, freedom.

АНАЛИЗ ТРАДИЦИОННЫХ ОБРАЗОВ И ИХ ИНТЕРПРЕТАЦИЯ В

УЗБЕКСКОМ И РУССКОМ ЛИТЕРАТУРОВЕДЕНИИ

Аннотация. Современная мировая литература очень разнообразна. Она

становится своего рода синтезирующей литературой. Сюда входят классицизм,
романтизм, натурализм, реализм, модернизм, постмодернизм.

В статье более подробно рассматриваются общие черты и особенности

традиционной образности современной немецкой и узбекской современной поэзии.

Ключевые слова: Модерн, поэзия, мышление, духовность, мастерство,

воображение, художественный стиль, свобода.

Анъанавий образлар адабиёт ихлосмандлари учун ўзгача маъно-мазмунга эга бўлиб,

алоҳида мамлакатлар, миллатлар ва маданиятлар сарҳадларидан-да ошиб ўтиш
қобилиятига эга. Булар қоида тариқасида, борлиқни фалсафий тушуниш имкониятига эга
бўлган образ-персонажлардир. Ҳамма анъанавий тасвирлар абадий бўлиб қолмайди, чунки
баъзида улар фақат маълум бир миллат ёки халқ учун алоҳида мазмун-моҳиятга эга, аммо
абадий образлар ҳар доим анъана белгиларига эга. Демак, анъанавий образ (бадиий


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

920

адабиётда) – бир адабий даврдан иккинчисига ўтиб, бир миллий адабиётда ҳам, турли
миллий адабиётларда ҳам сақланиб қолган ва узоқ вақт фаол фаолият кўрсатувчи образдир

1

.

Ҳар бир миллий маданият ўзига хос анъанавий тасвирларга эга. Масалан, Шарқда

фолклор, фантастика ва шоирлар учун анъанавий тасвирлар сакура (гилос), Фудзи тоғи,
гўзаллик, самурай (Қадимги Япониядаги жангчи, хизмат қилувчи шахс) ва бошқалар, рус
анъанавий образлари сифатида шоирлар ижодиётида кўпинча қайин, тол, қуёш, қаҳрамон,
она, немис шеъриятида Алп тоғи, дарё, сув, баҳор, куз, қиш, булут, осмон, она,....ўзбек
шеъриятида эса кўпинча она, ишқ-муҳаббат, ёр, баҳор, гул, ой-қуёш образларини
анъанавий образ сифатида кузатилади.

Жаҳон адабиётшунослигида анъанавий образларга бағишланган илмий асарлар бир

қанча бўлиб, улар орасида рус адабиётшунослигида илмий ишлар алоҳида қиммат касб
этади.

Рус адабиётшунослигидаги

О. Ю. Шокина “Лейтмотивная функция образа музы в

поэтической системе А.С. Пушкина”

2

номли илмий ишида тадқиқотчи рус шоири Пушкин

ижодидаги

Муза

(илҳом париси

) образининг лейтмотив вазифаси ҳақида таҳлил олиб

боради. Пушкиннинг Муза образи- ягона қадимий образ бўлиб, у жуда кенг маънога эга.

Муза ўзининг семантик мураккаблиги туфайли антик даврдан тарқаган бошқа барча

образлар орасида ўзининг талқини, таснифи билан ажралиб туради.

Қадимий шеърият рамзи сифатида "Муза" ҳақиқатан ҳам анъанавийдир, лекин у ҳар

бир шоир тилида "ўзига хослик"ни намоён этади. Тадқиқотчининг айтишича, Муза
Пушкиннинг шеърий онгида аллақачон бадиий образ сифатида тузилганлиги ва ҳатто
анъанавий образ сифатида ҳам каттароқ маънога эгалиги билан алоҳида касб этади.

Унинг барча зоҳирий анъанавийлиги, бу- энг машҳур анъанавий образ.
Шеъриятда асосан мажозий даражада содир бўлган, айни пайтда, ҳақиқатга яқин,

чунки ҳақиқий одамда Муза образи гавдаланади, шу билан бир оз бадиий макондан ҳақиқий
маконга ўтиш, образлар тўқнашувида уларнинг мажозий қўлланганилганлиги кузатилади.
Файласуф Г. Федотов

3

Пушкин гуманизмининг формуласи - Пушкин даҳосининг тўртта

"васияти" ҳақида ёзади, улардан учтаси ўзгармас равишда: шон-шуҳрат, озодлик, севги,
тўртинчиси эса ўзига хос синонимик занжир шаклида намоён бўлади: ижод - таъсир -
санъат- Илҳом париси. Албатта, бундай ёрқин ва тез-тез учрайдиган тасвирни эътиборсиз
қолдириб бўлмайди. Кўпгина тадқиқотчилар Музани эслаб, уни Пушкин поэтикасининг
бир қисми, деб билишган. Ва бу адабиётшуносларга қизиқиш уйғотган. Пушкиннинг
поэтикаси Муза образи билан бирлаштирилган ва бу тасодиф эмас. Кўпгина шоирларда
Музанинг бир ўлчовли тасвири бор, лекин Пушкиннинг бу образи турли томонларни,
жумладан, унинг контекстда намоён бўлиш имкониятларини тадқиқотчи кўрсатиб беради.

Тадқиқотда берилишича, шоирнинг бутун ижодида Муза образининг мавжудлигини

аниқлашда ўз-ўзидан унинг универсаллиги ғояси пайдо бўлади. Пушкин учун бу образ

1.Қуронов Д. “Адабиётшуносликка кириш” Тошкент Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти
2004

2

Шокина О.“Лейтмотивная функция образа музы в поэтической системе А.С. Пушкина”:

Автореф.дисс. ...док.филол.наук.- Красноярск, 2000.

3

Кўрсатилган манба,с-5


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

921

универсал шеърий тамойил бўлиб хизмат қилади. Ҳар қандай мифологик тасвир сингари,
Муза ҳам ўзига хос ҳаётий маънога эга.

Бу, шунингдек, ўрганиш ва дунё билан боғланиш учун воситадир. Пушкин

шеъриятида бу образ орқали кўп даражаларда, энг муҳими, семантик даражада ўқилади.

Контекстда Муза образи пайдо бўлган жойда ўзига хос "шеърият оқими" пайдо

бўлади. Муза илоҳий шеърий субстанция мавжудлигининг белгисидир. Муза - бу калит,
маъно қатламларини очадиган маълум тушунчалар тўплами, у универсал бадиий, шеърий
илоҳиёт сифатида қаралади.

Тадқиқотчи шоир шеъриятини таҳлилга тортар экан, Муза образининг кўп босқичли

тизимини тақдим этади. Жумладан, бу образ анъанавийлашганининг илк тоифаси - қадимги
рамз, тимсоллар, Ҳеликон маъбудаси, шоирлар ва ижодкорларнинг ҳомийси сифатида
таърифланиши билан ажралиб туради. Худди шу даражага тадқиқотчи тасвирнинг
талқинида қуйидаги таърифларни киритади: "Маъбуда" сўзининг синоними сифатида
"Муза" сўзи; Муза шеърият мавзусини билдирувчи санъат маъбудаси; Муза -шоирнинг энг
яқин ҳомийси. Образнинг иккинчи тоифаси бир неча таърифлари билан фарқланади: Муза-
ижодкорлик рамзи сифатида. Бу ерда маълум бир шоир ижоди тимсоли бўлган Илҳом
париси образи, умуман олганда, санъат тимсоли бўлган “Муза”образи рим зодагонларининг
"эстетик" ўйин-кулгиларининг рамзи - шеърият, ўқиш, рақс ва мусиқа тимсоли сифатида
гавдаланган.

Бу илмий асар орқали санъатнинг гўзаллигини моҳирона кўрсата олишга туртки

бўлгувчи омил-Илҳом париси талқинининг таҳлилини кузатдик. Дарҳақиқат, Муза (Илҳом
париси) санъат, хусусан шеърият сеҳрининг калитидир, усиз ҳар қандай санъат ўз жилосини
кўрсата олмайди.

Рус тадқиқотчиси

Е. Круглованинг

атиргул образига бағишланган тадқиқотида

4

ёқимли ифор таратадиган гул-атиргул образи турли хил ижодий усулларда кузатилади.

Христианликда қизил атиргул хочга михланган Масиҳ томонидан тўкилган қоннинг

рамзи эди. Дантенинг “Илоҳий комедия”сида тилга олинган “оқ атиргул” самовий севгини
ифодалайди. Трубадурлар шеърияти, аксинча, атиргулда ердаги севгининг аниқ тимсолини
кўрди ва шу кунгача атиргул севги рамзи бўлиб қолмоқда.

Юқоридагилардан фарқли ўлароқ, кўплаб эртак ва афсоналарда оқ атиргул ўлим

рамзидир. Черков иконографиясида атиргулни "гуллар маликаси" сифатида Осмон
маликаси Марям ва бокиралик рамзи бўлди; ўрта асрларда фақат қизларга атиргул
гулчамбарларини кийишга рухсат берилган; Мадонна "атиргуллар боғида" тасвирланиши
маъқул кўрилган. Бранденбург Капучин Прокопий 1667 йилда ўз ваъзлари китобида Биби
Марямнинг ўзини "атиргуллар хоними" деб таърифлаган. Ва гул рамзийлигида тасбеҳнинг
уч қисми - қувонч, қайғу ва шон-шуҳратнинг икки томонлама ифодаланишига ишора
қилади. Бир томондан, улар атиргул бутасида ёрқин гавдаланади: барглар шодлик
доирасига, тиканлар азоб тожига мос келади, атиргул гули ўсимликни тож қилади, худди
сир шон-шуҳрат тожини ўрнатади. Бошқа томондан, улар атиргул гулининг ўзида, унинг

4

Круглова Е.“Символика розы в русской и немецкой поэзии конца XVIII - начала XX веков: Опыт

сопоставления”:Автореф. дисс. ... док. филол.наук.- Москва, 2003


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

922

ранг имкониятларида ифодаланган: оқ атиргул қувончни, қизил - қон ва азобни,
шафтолиранг ("Leibfarbige") эса - самовий шон-шарафни англатади.

5

Қадимги Юнонистонда атиргул қувноқ қувонч ва чуқур қайғуни ифодалаган ва

худолар ҳақидаги афсоналарда севги ва гўзаллик рамзи бўлган. "Атиргулдан атиргул ҳиди
келади, ҳатто уни атиргул деб атасангиз ҳам, қилмасангиз ҳам", деб таъкидлайди Шекспир.

Тадқиқотда атиргул тасвири буюк немис шоири Гётенинг севимли образи

бўлмасада, бироқ буюк файласуфнинг шеърий меросида тўғридан - тўғри атиргулга
бағишланган битта шеър, ҳатто баллада ҳам борлиги ҳақида унинг шеърлари мисолида
таърифлаб ўтган. Бу образ "Ҳайденрослайн" ("Дашт атиргули") шеърининг асосий
образидир. Гётенинг адабий мероси, биринчи навбатда, немис романтик шоирлари, унинг
издошлари ижодига бевосита таъсир кўрсатди. Тадқиқот ишида немис тилида сўзлашувчи
романтик шоир Николаус Ленаунинг лирикаси ҳам таҳлилга тортилган.

Бунда икки омил ёрдам берди: унинг ижодида йўллари аниқ кўрсатилган ва айнан

унинг бадиий ва тасвирий тизимида атиргул образи етакчи рол ўйнаб, севимли тимсолга
айланади. Бу тасвир Гёте ижодида тез-тез учрайди, яъни атиргул тасвирининг романтик
талқини кузатилади.

Тақиқотчи Гётенинг унга маълум бўлган рамз талқинининг таъсирини ҳисобга олган

ҳолда Ленау ишидаги атиргул тасвирини тушунишнинг учта жиҳатини ажратиб кўрсатади:
а) Гёте томонидан қўлланилган, аммо давом этмаган тасвирнинг рамзийлиги.

Ленаунинг романтик лирикасида; б) ҳар икки шоирнинг атиргул тасвири билан

боғлиқ бир хил мотивлардан фойдаланиши, қўлланишдаги фарқи; c) Атиргул тасвирини
талқин қилишда Ленаунинг шеърий кашфиётлари. Биринчиси, аллақачон кўрсатилгандек,
Гёте учун гулнинг анимацияси каби муҳим техникани ўз ичига олади.

Ленау учун атиргул тирик мавжудот эмас. Бу шунчаки рамз, белги. Атиргулга

бағишланган энг муҳим шеърлардан бирининг лирик қаҳрамони ("An meine Rose")
атиргулнинг ўзи ҳақида эмас, балки унинг тасвири, акси, "Сурат" ("Bild") ҳақида гапиради.

Бироқ, бу тасвир унга жуда азиздир (биринчи навбатда унинг абадийлиги ва

гўзаллиги туфайли).

Атиргул образи 18-аср охирида Гёте шеъриятидан таъсирланган рус шеъриятида ҳам

маълум ва машҳур бўлди (у В.К.Тредиаковский, А.П.Сумароков, Г.Р.Державин,
И.И.Дмитриев, Н.М.Карамзин... шеъриятида учрайди). Масалан, И.И. Дмитриевнинг
"Барча гуллардан кўпроқ..." шеъри шакл жиҳатидан жуда содда, монотон характерга эга.

Асарнинг мазмуни қуйидагича: қирмизи атиргул – ёввойи гул ўзининг гуллаши

билан лирик қаҳрамонга қувонч бағишлаган, бахтга умид бахш этган. Аммо "шувоқ ...
атиргулга пайванд қилинган" ва энди у ўзининг хушбўйлигини йўқотди, гарчи "у
сўнмаган". Атиргул бу шеърда гўзаллик, бахт ва қувончни англатади. Унинг образи билан
боғлиқ бўлса, абадийлик бўлмаса, унда узоқ гуллаш мотиви мавжуд бўлиб, у ҳақиқатда
ёввойи гулга хос эмас.

Хулоса ўрнида тадқиқотчининг сўнгги сўзларини келтиришни жоиз топдик:

“Атиргул- қачон ва қаерда куйланмасин, шоир учун гўзаллик тимсолига айланиб бўлган.

5

кўрсатилган манба, б-13


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

923

Шеъриятда атиргул образи - соф муҳаббат рамзи сифатида, мадҳия, қўшиқ, уйқусиз

тунлар, ҳатто ўз-ўзига ром этгувчи ва дунёни қутқаргувчи гўзаллик рамзи.”

6

Дарҳақиқат, бу фикрни биз ҳам тўғри, деб ҳисоблаймиз. Атиргул қай замон ва қай

макон бўлмасин, санъаткорлар, хусусан, шеър санъати аҳлининг диққатини тортган
анъанавий образдир.

Шеъриятда

қушлар

образининг талқини тўғрисидаги илмий асарида

7

Е.Ван рус

тилидаги шарқ лирикасида қушлар тасвирини таҳлил этади. Тадқиқотда эътибор асосан
Узоқ Шарқ муҳожиратининг тўртта йирик шоирлари: Арсений Несмелов, Алексей Ачаир,
Марианна Колосова ва Валерий Перелешин ижодига қаратилган. Бунда рус
диаспорасининг шарқий тармоғи шеърияти вакиллари, уларнинг ижоди рус хитой
адабиётининг умумий хусусиятларини тўлиқ акс эттиради. Илмий асарда рус Хитой
шеъриятида учта орнитологик образ -

бургут

,

қарға

ва

кабутар

тасвирининг талқини

ўрганилган. Диссертациянинг алоҳида боби рус тилидаги хитой шеъриятида орнитологик
символизмни ўрганишга бағишланган, унда қушлар образининг бадиий семантикаси ва
ифодалаш усуллари таҳлил этилган.

Қуш инсон қалбининг рамзи сифатида, бир томондан, инсоннинг руҳан эркинликка

интилиш истагини билдиради. Эътиқодларга кўра, инсон вафот этганида, унинг қуш
қиёфасидаги руҳи танани тарк этиб, осмонга учади, у эрда эркин ва абадий яшайди. Бу
мотив рус шеъриятида тез-тез учрайди. Унга турли даврлар ва адабий оқимлар шоирлари
мурожаат қилишади.

8

Яна бир орнитологик тасвир - қуш уяси - уй, бошпана, ҳимояни англатади. Т.А.

Турскова шундай таъкидлайди: "Халқ анъаналарида уя туғилишни ва ҳимоя қилишни
таъминлайдиган сеҳрли хусусиятларга эга; том маънода, уя тушунчаси бошпана билан
синонимдир"

9

Мифологияга кўра, бургут барча қушлардан баландроқ учади, у қуёшга етиб бориши

ва у ерда яшаши мумкин. Шунинг учун, бургут рамзийлигининг биринчи, асосий маъноси
қуёш ва осмон билан боғлиқ бўлиб, у ҳаво ва олов элементлари билан боғлиқ ва рус
шоирлари тилида Худо ва самовий кучнинг рамзи бўлиб хизмат қилади. Христиан
символизмида бургут нопок қушнинг рамзи бўлган, аммо кейинги даврларда бургут куч ва
буюклик рамзи сифатида қабул қилинади.

10

Хуллас, бургут образи А. Несмелов ҳам М. Колосова ва В. Перелешин каби шоирлар

ижодида тез-тез мурожаат қилинади. Таҳлил шуни кўрсатадики, А. Несмелов лирикасида
бургут образи барқарор маъноларни - маданият, адабиёт ва динда бургут билан
уйғунлашган ҳолда эркинликни севиш, жасоратни ўз ичига олади. Икки бошли бургут А.
Несмелов шеъриятида, шунингдек, М. Колосова ва В. Перелешин асарларида хукмдорлик
рамзи сифатида талқин этилган.

6

кўрсатилган манба, б-198

7

Ван Е. “Истоки и художественная семантика орнитологических образов в лирике восточной ветви русского

зарубежья”:Автореф. дисс. ... док. филол.наук.- Волгоград, 2018

8

кўрсатилган манба,б-25

9

Турскова Т.А. Новый справочник символов и знаков. – М.: Рипол классик, 2003. с-130.

10

кўрсатилган манба, б-48


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

924

Қарға образи халқ маданияти ва адабиётида энг кўп учрайдиган ва аҳамиятли

орнитологик образлардан биридир. Рус классик шеъриятида қарға образи Европа ва славян
маданий анъаналари билан боғлиқ салбий семантикага эга. Қарға тасвирининг салбий
рамзга эгалиги, унинг бахтсизлик, қайғу, азоб-уқубат, офат рамзи бўлиши рус
муҳожиратининг шарқий тармоқ шеъриятида қарға образига бот-бот мурожаат қилиши
улар яшаб ижод этган муҳит тасвирида акс этади, яъни ушбу тасвирнинг анъанавий
маънолари бир-бирига мос келади. Рус диаспораси шарқий тармоқ шоирларининг ҳаёт
йўллари, сургунлар қарғанинг совуқ қиш манзараларида,муҳожирларнинг ички дунёсига
хос бўлган қайғу, ғамгинлик, тушкунлик ҳисси, нотинч ҳаёти ва умидсизлигини яққол
англаши мумкинлигини тадқиқотчи илмий ишида таъкидлаб ўтади.

11

Кабутар тасвирининг ўзига хос рамзийлиги славян мифологияси, фолклор ва Европа

анъаналари асосида ривожланган. Европа ва славян эътиқодларида кабутар соф, муқаддас
ва илоҳий қуш ҳисобланади. Рус шеъриятида славян ва насроний маданияти билан боғлиқ
бўлган кабутар тасвирига мурожаат қилиш анъанаси мавжуд. Севги-муҳаббат тимсоли
сифатида кабутар кўпинча рус шеърий классикаларида учрайди. Кабутар тимсоли
маъносининг яна бир жиҳати - бу руҳий интилишнинг тимсолидир. Бу қушнинг осмонга
баланд учиш қобилияти билан боғлиқ. Бу маъно рус муҳожир шоирларининг бир қанча
шеърий асарларида ўз аксини топган.

12

Фикримизча, қушлар билан боғлиқ мотивлар, тасвирлар, рамзлар, мифологиялар

тизими инсоннинг қушларни бевосита идрок этиши, уларнинг ташқи белгилари ва биологик
хусусиятларини кузатиш асосида шаклланган. Қушларнинг само билан ҳамоҳанг
муносабати, ғайритабиий қанот қоқишлари каби хусусиятлари ҳақидаги мифологик ғоялар
барчани бирдек ҳайратда солса-да, шеъриятда турлича шаклланиши билан фарқланади.

”Жадид адиблари ижодида мумтоз адабиёт анъаналари”

номли диссертациянинг

«Мумтоз адабиётдаги тимсол ва поэтик воситаларнинг янгиланиши» номли қисмида
мумтоз анъанавий поэтик образларнинг жадид шеъриятида қўлланилиши таҳлил
қилинган.

13

Тадқиқотчи анъанавий образлар хусусида “поэтик тимсоллар маълум ижодкорлар

томонидан ишланиб, қиёмига етказилса ҳам муайян адабий муҳит доирасида шаклланиб,
мукаммаллик касб этади ва маълум вақт мобайнида анъанага айлана боради”, дея таъриф
берган. ХХ аср бошларида поэтик тимсолларнинг соф дунёвий, миллий, ижтимоий асосга
қурила бошлагани сир эмас. Анъанавий поэтик тимсоллар: “ошиқ”,”маъшуқа”, “рақиб”,
“дўст” янгича талқинлар, биринчидан, шоир эътиқоди, истеъдоди табиати ва унинг
янгиликка интилиш нияти билан боғлиқ ҳолда, иккинчидан эса, ижтимоий ҳаёт талаблари
ва мавжуд зиддиятларни енгишга ҳаракат тарзида юзага чиқади.

Жумладан тадқиқот ишида берилишича, Авлоний шеърларидаги

ёр

тимсоли – илм,

маърифат, тараққиёт, халқ;

ағёр

– нодонлик, жаҳолат, билимсизлик тарзида намоён

11

кўрсатилган манба, б-89

12

кўрсатилган манба,б-97

13

Тожибоева М. ”Жадид адиблари ижодида мумтоз адабиёт анъаналари”:фил.фанл.дисс.автореф.,

Тошкент.2018, 71 б


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

925

бўлади

14

. Фитрат қаҳрамонининг “Раҳбарим – фан, пайғамбарим – билимдир” деган сўзлари

(“Шайтоннинг Тангрига исёни”) мумтоз адабиётда ишланган ўзи топинмай қўйган ва
Яратганга топингувчиларни ҳам йўлдан урадиган Иблис эмас, балки фақат ўзигагина
топиниб, ўзини Тангри деб билувчи шайтоний сифат (худбинлик) тимсолидир.

Бу жараён ижодида ёрқин акс этган шоирлардан бири Абдулҳамид Чўлпон ҳақида

проф. Д.Қуронов: “Чўлпон шеърияти ҳам қуруқ жойда юзага келгани йўқ, йиллар билан
ўлчанувчи мумтоз адабиётимизнинг энг яхши анъаналари унга асос бўлиб хизмат қилди.

Чўлпон ижодиётидаги рамзлар, асарлари қатидаги ботиний мазмун мумтоз

шеъриятимиздан туртки олган ҳолда тушунилиши лозим” деб ёзган.

15

Чўлпон ўзининг усмонли шевасида ёзган «Ишқ» шеъри (1922)да ишқ тимсолини

янгича маънода қўллайди. Лирик қаҳрамон “Ишқ дея айрилдим диндан, имондан” дейдию,
лекин бу ердаги ишқ на-да мажозий ишқ ва на-да илоҳий ишқни назарда тутади.

Тутқун ўлкадаги тутқун миллат ошиқ тимсолида келса, «эрк» маъшуқа сифатида

тараннум этилади.

Содда дил бунлардан на маъни англар.

Билмаз куч ўлдуғин изҳор ишқи,

дея якунланаётган шеър ошиқ ишқининг изҳори, маъшуқа – эрк, унга эришиш “куч

ўлдуғу”, қийин бўлишини соддадил ўқувчи сезмаслиги мумкин, бироқ эркка эришув
жараёни ҳеч қайси миллат ва ҳеч қайси мамлакатда сокин кечган эмас. Чўлпон бутун
эътиборни ана шу куч, яъни эрк учун курашга қаратган. Шоир ижодида

“ошиқ”

тимсоли

орқали миллат,

“маъшуқа”

дея эрк,

“рақиб”

да мутелик,

“дўст”

сифатида кўнгил бирламчи

қўйилиб, бу тимсолларнинг янги мазмунда талқин қилиниши, жамият, миллат тафаккурини
ўзгартиришга чоғланган шоир дунёқараши билан боғлиқ.

Жадид шеъриятидаги янгича талқинлар шоир эътиқоди, истеъдоди табиати ва унинг

янгиликка интилиш нияти билан боғлиқ ҳолда ижтимоий ҳаёт талаблари ва мавжуд
зиддиятларни енгишга ҳаракат мумтоз шеъриятдаги анъанавий поэтик тимсоллар ошиқ,
маъшуқа, рақиб, дўст, гул, булбул, ёр, ағёр, чарх тарзида юзага чиқди. Анъанавий ошиқ
тимсоли кўпроқ “лирик мен” воситасида берилган бўлса-да, Чўлпон шеърларидаги
маъшуқа тимсоли талқинида уни ватанга менгзаш, ёр муҳаббати орқали диёрга бўлган
муносабати ифодаланади. Авлоний шеърларида ёр тимсоли – илм, маърифат, тараққиёт,
халқ тушунчаларини; ағёр – нодонлик, жаҳолат, зулм, истибдод, аҳли маъноларини
ифодалашга йўналтирилди. Натижада Туркистон дарди унинг қиёфаси сифатида ўзга бир
тасвирда, мумтоз тимсоллар билан тўйинган ҳолда намоён бўлди:

гул

– бу бағрига ботган

тиконлар заҳмидан озор топган Туркистон;

булбул

– Туркистон келажаги учун курашаётган

миллий қаҳрамон. Поэтик тимсолнинг бу қадар ўзгарувчан тарзда талқин қилиниши шоир
яшаб турган ижтимоий шароит ва асар яратилган муҳит билан боғлиқдир.

Тадқиқот ишини кузатар эканмиз, ўзбек жадид адабиёти янгиланган шароитда

миллий адабиётнинг кўрки бўлган, боқий қадриятлар сифатида жаҳон адабий-бадиий
хазинасини бойитган Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳий каби буюк шоирлар ижодидан

14

Қосимов Б. в.б. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти. – Тошкент: Маънавият, 2004. – Б. 298–300.

15

Дилмурод Қуронов. Чўлпон поэтикаси (насрий асарлари асосида): Филол.фан. д-ри дисс. автореф.- Т.1998


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

926

озиқланган, улар ижодида барқарор бўлган ғоялар, тимсоллар, поэтик усул ва воситаларни
ўз асарларида муваффақиятли қўллаб, ўтмиш ва замонавий шеърият ўртасида муҳим таянч
вазифасини бажарганлиги ва жадид шеърияти мумтоз адабиётдан олган адабий сабоқ ва
тажрибалар уларни ўзига хос тарзда янгилаш ва такомиллаштириш йўли орқали бадиий
янгиликка айланиши мумкинлигини исботлаб берганлигини гувоҳи бўламиз.

“Замонавий

ўзбек шеъриятида йил фаслларининг рамзий-тимсолий

талқинлари”

мавзуидаги тадқиқот ишида фаслларни ифода этувчи поэтик образларнинг

анъанавийлиги ва ўзига хослиги ҳақида фикр юритилган.

16

Бу жиҳатдан образларга ўзига

хос тарзда тасниф этилган, яъни ўзбек мумтоз шеъриятида юзага келган ва замонавий
шеъриятда анъанавийлашган образлар.

Ўзбек мумтоз шеъриятида юзага келган ва замонавий шеъриятда анъанавийлашган

деҳқон, дала, кузги япроқлар, беҳи

образлари ўзбек мумтоз шеъриятида юзага келган ва

замонавий шеъриятда анъанавийлашган образлар сифатида кўзга ташланади.
Тадқиқотчининг кузатишича, Алишер Навоий шеъриятида яратилган юқоридаги образлар
А.Орипов, Т.Сулаймон, М.Юсуф шеърларида тадрижий давом эттирилган. Ҳар бир фаслни
ифода этувчи анъанавий образлар: ўрик гуллари (Ҳ.Олимжон), бойчечак, гунафша (Ойбек),
қизғалдоқ (Э.Воҳидов, А.Орипов)

баҳор

образлари бўлиб келган;

ёз

билан боғлиқ япроқ

эрки топталган инсон (Чўлпон); деҳқон (А.Орипов) она халқ тимсолини ифодалаб келган.

Кузги япроқлар

умрнинг, ёшликнинг шитоб билан ўтаётганлигини (Ойбек); ҳаётга бўлган

муҳаббат, яшаш завқини (Зулфия); олисларда қолган муҳаббат ҳисларини (А.Орипов)
билдириб келса,

қиш

га алоқадор қарға ёвуз ниятли, ғаразли кишиларнинг умумлашма

образи (Чўлпон)ни ифодалайди.

Қор парчалари

малак, қорнинг ўзи кафан, садаф (Чўлпон), «оқ кўйлак», «кўпик

чечак», «оппоқ ипак», «оқ парда» (Ҳ.Олимжон), қор босган томлар эса «Муз тоғи»
(Ҳ.Олимжон)га қиёс этилади. Ялдо туни образи эса изтироб (Э.Воҳидов); рутубат,
бедорлик, ҳижрон азоби (А.Орипов) маъноларини билдириб келади.

Тадқиқотчи фасллар тасвирига бағишланган шеърият ёрдамида қор оқ кафанга, қиш

булутлари қоп-қора девга, ёз фасли ботирга, қиш қари бобога (Чўлпон); қуёш нурлари зар
игнага (Ҳ.Олимжон); дарахт гуллари қадаҳга (Ойбек); куздаги дарахтлар ясанган
келинчакка (Зулфия), баҳор бахтли келинчакка (Э.Воҳидов), маликага (Т.Сулаймон)
ўхшатишлар, шу билан бирга, «кўклам чоғин нозли қизи» – қуёш, «симоб тўлқинлари» –
ёмғир томчилари, «кумуш булоқлар» – тиниқ сувлар, «олтин япроқлар» – сарғайган
барглар, «пахталар кумуши» – очилган пахта метафоралари каби тўрт фаслнинг
гўзаллигини ифода этган анъанавий образлар талқини ҳақида батафсил таҳлил этган.

Ушбу илмий асарни кузатар эканмиз, йил фаслларининг рамзий тасвирлари

ҳақиқатдан ҳам анъанавий образларга айланиб бўлганига яна бир бор гувоҳ бўламиз. У
доимий равишда ҳар бир шоир ижодида учраши мумкин, лекин ўзгача шакл-шамойил ва
талқинларда намоён бўлади.

16

Соҳибова З.“Замонавий ўзбек шеъриятида йил фаслларининг рамзий-тимсолий талқинлари”:Филол.фан. д-

ри дисс. автореф.- Б.-2021


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientifijournal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

927

Рус тадқиқотчилари А. Шокина Пушкиннинг “Муза”си анъанавий тарзда

қўлланилиши ва унинг бошқа шоирлар таърифу тасвиридан ўзгача маъно касб этилишини,
яъни бу образ санъанкорларнинг асосий қулфи, сеҳр манбаи каби ифода этилишини, Е.
Круглова тадқиқотида

атиргул

гулининг немис шеъриятида ўрмон, далаларда ўсадиган

гулли ўсимлик сифатида қаралса, рус шеъриятида гўзаллик тимсоли сифатида тасвири ва
Е.Ван ишида қуш(қарға, бургут ва кабутар)ларнинг ўзига хос салбий, ижобий ва
ҳукмдорлик хислатлари талқинининг таҳлилини кузатдик.

Рус ва ўзбек адабиётшунослигидаги анъанавий образларга бағишланган илмий

асарларни кузатиш асосида баъзи бир ўринларда бўшлик борлигини ва тадқиқотлар давом
эттирилиши кераклигини аниқладик, шунинг учун ҳам немис ва ўзбек адабиётидаги
анъанавий образлар қиёслаш масаласини ўзимиз учун тадқиқот объекти этиб танлашга
туртки бўлди.


REFERENCES

1.

Қосимов Б. в.б. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти. – Тошкент: Маънавият,
2004. – Б. 298–300.

2.

Дилмурод Қуронов. Чўлпон поэтикаси (насрий асарлари асосида): Филол.фан. д-ри
дисс. автореф.- Т.1998

3.

Шокина О.“Лейтмотивная функция образа музы в поэтической системе А.С.
Пушкина”: Автореф.дисс. ...док.филол.наук.- Красноярск, 2000.

4.

Круглова Е.“Символика розы в русской и немецкой поэзии конца XVIII - начала XX
веков : Опыт сопоставления”:Автореф. дисс. ... док. филол.наук.- Москва, 2003

5.

Ван Е. “Истоки и художественная семантика орнитологических образов в лирике
восточной ветви русского зарубежья”:Автореф. дисс. ... док. филол.наук.-
Волгоград, 2018

6.

Турскова Т.А. Новый справочник символов и знаков. – М.: Рипол классик, 2003. с-
130.

7.

Соҳибова З.“Замонавий ўзбек шеъриятида йил фаслларининг рамзий-тимсолий
талқинлари”:Филол.фан. д-ри дисс. автореф.- Б.-2021

8.

Тожибоева

М.

”Жадид

адиблари

ижодида

мумтоз

адабиёт

анъаналари”:фил.фанл.дисс.автореф., Тошкент.2018, 71 б

References

Қосимов Б. в.б. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти. – Тошкент: Маънавият, 2004. – Б. 298–300.

Дилмурод Қуронов. Чўлпон поэтикаси (насрий асарлари асосида): Филол.фан. д-ри дисс. автореф.- Т.1998

Шокина О.“Лейтмотивная функция образа музы в поэтической системе А.С. Пушкина”: Автореф.дисс. ...док.филол.наук.- Красноярск, 2000.

Круглова Е.“Символика розы в русской и немецкой поэзии конца XVIII - начала XX веков : Опыт сопоставления”:Автореф. дисс. ... док. филол.наук.- Москва, 2003

Ван Е. “Истоки и художественная семантика орнитологических образов в лирике восточной ветви русского зарубежья”:Автореф. дисс. ... док. филол.наук.- Волгоград, 2018

Турскова Т.А. Новый справочник символов и знаков. – М.: Рипол классик, 2003. с-130.

Соҳибова З.“Замонавий ўзбек шеъриятида йил фаслларининг рамзий-тимсолий талқинлари”:Филол.фан. д-ри дисс. автореф.- Б.-2021

Тожибоева М. ”Жадид адиблари ижодида мумтоз адабиёт анъаналари”:фил.фанл.дисс.автореф., Тошкент.2018, 71 б

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов