Авторы

  • Дилноза Каракетова
    PhD, старший преподаватель кафедры профилактики правонарушений и обеспечения общественного порядка, Специализированный филиал, Ташкентский Государственный Юридиический Университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5-pp111-124

Ключевые слова:

несовершеннолетние возраст уголовной ответственности медико-биологические критерии особенности развития подростков дифференциация

Аннотация

С возрастом связана определенная психолого-физиологическая особенность человека. Определение возраста уголовной ответственности в законе прежде всего объясняется тем, что данная ситуация связана с психическим развитием человека, его способностью отдавать себе отчет в своих действиях и управлять ими, поэтому в каждом конкретном случае необходимо определение возраста лица совершившего общественно опасное деяние для признания субъектом преступления. В статье рассмотрены типы возраста по биологическим, психологическим, социальным, хронологическим критериям, способы решения вопроса о возрасте уголовной ответственности в различных уголовно-правовых системах, также критерии определения нижнего предела возраста несовершеннолетних при совершении отдельных преступлений в некоторых зарубежных странах.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

A necessary sign of recognizing a minor as a subject of a crime

Dilnoza KARAKETOVA

1

Specialized branch of Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2022
Received in revised form

10 September 2022

Accepted 25 October 2022

Available online

15 November 2022

A certain psychological and physiological feature of a person

is associated with age. The determination of the age of criminal
responsibility in law is primarily explained by the fact that this

situation is related to the mental development of a person, his

ability to be aware of his actions and manage them, therefore, in

each specific case, it is necessary to determine the age of the
person who committed a socially dangerous act in order to be

recognized as a subject of a crime. The article discusses the

types of age according to biological, psychological, social,

chronological criteria, ways to resolve the issue of the age of

criminal responsibility in various criminal law systems, as well
as criteria for determining lower limit of the age of minors

when committing certain crimes in some foreign countries.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5-pp1

11-124

This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

minors,

age of criminal
responsibility,

medical and biological
criteria,

peculiarities of adolescent

development,
differentiation.

Вояга етмаган шахсни жиноятнинг субъекти деб
топишнинг зарурий белгиси

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

вояга етмаганлар,

жиноий жавобгарлик ёши,

тиббий

-

биологик

мезонлар,

ўсмирнинг ривожланиш
хусусиятлари,

дифференциация қилиш.

Инсоннинг маълум руҳий

-

физиологик хусусияти –

унинг ёши билан ҳам боғлиқ бўлади. Қонунда жиноий

жавобгарлик ёшининг белгиланиши биринчи навбатда шу

билан

изоҳланадики,

бу

ҳолат

шахснинг

ақлий

ривожланиши, унинг ўз ҳаракатлари юзасидан ҳисоб

бериши ва уларни бошқариш қобилияти билан боғлиқ,

шунинг учун ҳам ҳар бир муайян ҳолатлар шахснинг ёшини

аниқлаш жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий
хавфли қилмишни содир этган шахсни жиноят субъекти

деб топиш учун зарурдир. Мақолада биологик, психологик,

ижтимоий,

хронологик мезонларга кўра ёшнинг турлари,

1

PhD, senior lecturer at the Department of Crime prevention and ensuring public order Specialized branch of

Tashkent State University of Law. E-mail: d.yu.karaketova@gmail.com.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

112

жиноий жавобгарлик ёши масаласининг турли жиноят

-

ҳуқуқий тизимларда ҳал қилиниши усуллари, шунингдек,
айрим хорижий давлатларда алоҳида жиноятларни содир

этганлик учун вояга етмаганлар ёшининг қуйи чегарасини

белгилашдаги мезонлар кенг ёритилган.

Необходимый признак признания несовершеннолетнего
субъектом преступления

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

несовершеннолетние,
возраст уголовной

ответственности,

медико

-

биологические

критерии,

особенности развития
подростков,
дифференциация.

С

возрастом

связана

определенная

психолого

-

физиологическая особенность человека. Определение

возраста уголовной ответственности в законе прежде всего

объясняется тем, что данная ситуация связана с

психическим развитием человека, его способностью
отдавать себе отчет в своих действиях и управлять ими,

поэтому в каждом конкретном случае необходимо

определение возраста лица совершившего общественно

опасное деяние для признания субъектом преступления. В
статье рассмотрены типы возраста по биологическим,

психологическим,

социальным,

хронологическим

критериям, способы решения вопроса о возрасте уголовной

ответственности

в

различных

уголовно

-

правовых

системах, также критерии определения нижнего предела

возраста несовершеннолетних при совершении отдельных

преступлений в некоторых зарубежных странах.

Маълум ёшга тўлганлик –

шахсни жиноий жавобгарликка тортишнинг зарур

шартларидан бири. Қонунда белгиланган ёшга тўлмаган шахслар жиноятнинг
субъекти бўла олмайдилар, чунки улар ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай
олмайдилар ва уларни онгли равишда бошқара олмайдилар.

Қонун

чиқарувчи жиноий жавобгарлик ёшини ўз ихтиёрига қараб эмас,

балки инсон онги, унинг ўз қилмишлари хусусиятини тушуниши, шунингдек,

ўз ҳаракатларини бошқариш қобилиятининг ривожланишидан келиб чиқиб
белгилаган.

Ёш деганда кенг маънода инсон туғилган вақтдан исталган бошқа

хронологик давргача ўтган календарь даври тушунилади. Сўзнинг тор маъносида,
ёш шахс руҳий

-

физиологик ривожланишининг шундай бир календарь даврики,

у билан шахс ҳуқуқий ҳолатининг биологик, ижтимоий

-

психологик ва ҳуқуқий

оқибатлари боғлиқ бўлади.

Турли (биологик, психологик, ижтимоий, хронологик) мезонларга қараб,

ёшнинг қуйидаги турлари фарқланади: а) биологик (синонимлари –

функционал,

тиббий, морфологик) ёш; б) календарь (синонимлари –

паспорт, хронологик) ёш;

в) ижтимоий

-

ҳуқуқий (синонимлари –

норматив, ижтимоий

-

психологик,

социологик) ёш. Биологик ёш мазкур давр, халқ, жуғрофий ва иқтисодий яшаш
шароитларида мана шу ёшдаги соғлом одамларнинг тегишли кўрсаткичларига
таққослаганда, инсон организми ҳолати кўрсаткичларининг мажмуи билан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

113

тавсифланади. Ёш ўзгаришларининг биологик тафовутлари маълум одамларнинг
ўз ёшидан катта, бошқаларнинг эса –

кичик кўринишида намоён бўлади.

Инсоннинг календарь ёши туғилгандан бошлаб муайян вақтгача ўтган вақт билан
(йиллар, ойлар, кунлар, баъзан эса –

соатларда) ўлчанади. Календарь ёши маълум

ҳолларда

биологик ёшдан ортда қолиши (организмнинг суст ўсиши), маълум

ҳолларда

эса –

ўсишнинг тезлашиб кетиши (эрта қариш) мумкин [1]. Ижтимоий

-

ҳуқуқий

ёш

ўзига

хос

ижтимоий

-

психологик

ўзгаришлар,

шахснинг

ижтимоийлашиши

даражаси,

унинг

фуқаро

сифатидаги

ҳуқуқ

ва

мажбуриятларининг ҳажми ва мазмуни, шахснинг жамият олдидаги
масъулиятининг мазмуни ва хусусияти билан тавсифланади. Фуқаронинг юридик
ҳуқуқ ва мажбуриятларини рўёбга чиқариш, унинг жавобгарлиги ҳажми ва
хусусияти, яъни шахснинг ҳуқуқий мақоми юқорида зикр этилган ёшнинг
хусусиятлари билан боғлиқ бўлади. Амалдаги қонунда қуйидаги ёшлар:
фуқаролик

-

ҳуқуқий лаёқат ва жавобгарлик ёши; жиноий жавобгарлик ёши;

маъмурий жавобгарлик ёши; меҳнатқилиш мумкин бўлган ёш; конституциявий
ёш; ҳарбий хизматга чақириш ёши; никоҳ ёши; пенсия ёши [2] назарда тутилган.
Ҳуқуқнинг

муайян соҳасида ёшнинг қуйи чегарасини белгилашда икки мезон:

биринчидан, тартибга солинувчи ижтимоий муносабатларнинг хусусияти ва,
иккинчидан, шахснинг ижтимоий даражаси эътиборга олинади.

Жиноий жавобгарлик ёшининг қуйи чегараси қонун чиқарувчи орган

томонидан тиббий

-

биологик (жисмоний ва руҳий ривожланиш даражаси ва ҳ.к.),

ижтимоий

-

психологик

(шахснинг

ақлий,

иродавий

ва

эмоционал

хусусиятларининг ривожланиши даражаси ва ҳ.к.), социологик (шахснинг
ижтимоийлашиши даражаси) мезонларнинг жами, шунингдек криминологик
кўрсаткичлар (масалан, мазкур ёшдаги одамлар орасида ушбу жиноят турининг
тарқалганлиги, унинг оғирлиги, ижтимоий хавфлилиги ва ҳ.к.), жиноят ҳуқуқи
принциплари (масалан, жиноят

-

ҳуқуқий тақиқни белгилашнинг мақсадга

мувофиқлиги)дан келиб чиқиб белгиланади.

Вояга етмаган шахсни жиноий жавобгарликка тортишда тиббий

-

биологик

мезонлар (жисмоний ва руҳий ривожланиш даражаси ва ҳ.к.) ҳақида сўз кетганида,
айбдорнинг ёшини (туғилган куни, ойи, йилини) тўғри аниқлашга катта эътибор
берилади.

Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли ҳаракат ёки

ҳаракатсизликни содир этган ўсмирнинг ёши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
алоҳида иш юритишга бағишланган 60 боби қоидаларига асосан аниқланади.

Бунга мувофиқ, тергов ва суд жиноий жавобгарликка тортилаётган вояга

етмаган шахснинг туғилган куни, ойи ва йилини аниқлаши шарт. Бунда шахс
туғилган кунидан кейинги ноль соатдан эътиборан, яъни туғилган кунидан эмас,
балки кейинги кундан бошлаб маълум ёшга тўлган деб ҳисобланади [3].

Шахс ўн олти ёшга (ёки ўн тўрт ёшга) тўлган кунда содир этилган ижтимоий

хавфли қилмишларга жиноят деб қаралиши ва уни содир этган шахс жиноий
жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Одатда шахснинг ёши тегишли ҳужжат (паспорт, туғилганлик тўғрисида

гувоҳнома ва бошқалар)га асосан жуда осон аниқланади. Агар ёш тўғрисида

ҳужжат мавжуд бўлмаса, бошқа далиллардан фойдаланилади. Бунда суд

-

тиббиёт

экспертизаси ўтказилиши ҳам мумкин. “Суд

-

тиббиёт экспертизаси томонидан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

114

ёшни аниқлашда экспертлар хулосасида қайд этилган йилнинг охирги куни, яъни

31 декабрни судланувчининг туғилган куни деб ҳисоблаш зарур, ёшни минимал ва

максимал йиллар сони билан аниқлашда суд экспертизада тахмин қилинган

шахснинг минимал ёшидан келиб чиқиши лозим” [4].

Вояга етмаган ва вояга етган шахснинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатлар

бўлмаган тақдирда, унинг ёши суд

-

тиббиёт экспертизаси ёрдамида аниқланади.

Бу ҳолда экспертиза хулосасида белгиланган йилнинг охирги куни жиноий

жавобгарликка тортилаётган шахснинг туғилган куни деб топилади. Вояга

етмаган шахснинг ақли заифлигидан далолат берувчи маълумотлар бўлган

тақдирда, суд жиноят

-

процессуал қонун талабларига мувофиқ, вояга етмаган

шахснинг ақли заифлиги даражасини, у ўз ҳаракатларининг аҳамиятини қай

даражада англаши ва бошқара олиши мумкинлигини аниқлаши лозим [5].

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 73

-

моддасига мувофиқ, иш бўйича юқорида

зикр этилган ҳолатларни аниқлаш талаб этилган тақдирда, болалар ва ўсмирлар

психологияси мутахассислари (психолог

-

педагоглар) томонидан экспертиза

ўтказилиши лозим ёки мазкур масалалар эксперт

-

психиатр томонидан ҳал

қилиниши мумкин. Вояга етмаган шахснинг ақли заифлиги аниқланган тақдирда,

у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги хусусиятидан келиб чиқиб, суд,

ЖКнинг 87

-

моддасига мувофиқ, тарбиявий йўсиндаги мажбурлов чораларини

қўллаш

билан чекланиши мумкин.

Жиноий жавобгарлик ёшининг қуйи чегараси қонунда икки усул орқали

тартибга солиниши мумкин: барча жиноятларга нисбатан амал қиладиган умумий

норма кўринишида ёки, умумий норма билан бир қаторда, жиноятларнинг маълум

доирасига нисбатан амал қиладиган жиноий жавобгарликнинг ёш чегараларини

назарда тутадиган махсус норма қўлланилади. Ўзбекистон Республикасининг

амалдаги жиноят қонунчилигида иккала усулдан ҳам фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси ЖК 17

-

моддаси 1

-

қисмига мувофиқ, жиноят содир

этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон Республикаси ЖК 17

-

моддаси 3

-

қисмига мувофиқ, жиноят содир

этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар ушбу Кодекс 97

-

моддасининг 1

-

қисми

(қасддан одам ўлдириш),

98-

моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан

одам ўлдириш), 104

-106-

моддалари (қасддан баданга оғир шикаст етказиш; қасддан

баданга ўртача оғир шикаст етказиш; кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан

баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш), 11

8-

моддаси (номусга тегиш),

119-

моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабииий усулда қондириш),

137-

моддаси (одам ўғирлаш), 164–

166-

моддалари (босқинчилик; талончилик;

товламачилик), 169

-

моддаси (ўғрилик), 173

-

моддасининг

2 ва 3

-

қисмлари (мулкни

қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 220

-

моддаси (озодликдан маҳрум

қилиш жазосини ижро этиш жойларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар),

222-

моддаси (озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қочиш), 247

-

моддаси

(ўқотар қурол, ўқ

-

дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини

қонунга хилоф равишда эгаллаш), 252

-

моддаси (радиоактив материалларни

қонунга

хилоф равишда эгаллаш), 263

-

моддаси (темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво

транспорти воситаси ёки алоқа йўлларини яроқсиз ҳолатга келтириш),

267-

моддаси

(транспорт воситасини олиб қочиш), 271

-

моддаси (гиёвандлик

воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш),

277-

моддаси 2 ва 3

-

қисмлари (безорилик)да назарда тутилган жиноятлар учун

жавобгарликка тортиладилар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

115

Ушбу Кодекснинг 122

-

моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз

шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123

-

моддаси (ота

-

онани

моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 127

-

моддаси (вояга етмаган шахсни

ғайриижтимоий

хатти

-

ҳаракатларга жалб қилиш), 144

-

моддаси (фуқароларнинг

мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш), 146

-

моддаси (сайлов ёки

референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузиш), 193–

195-

моддалари (экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни

бузиш; атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни
қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш; атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши
оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик), 205–

210-

моддалари

(ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш; ҳокимият ёки мансаб
ваколати доирасидан четга чиқиш; мансабга совуққонлик билан қараш; ҳокимият
ҳаракатсизлиги; мансаб сохтакорлиги; пора олиш), 225

-

моддаси (ҳарбий ёки

муқобил хизматдан бўйин товлаш), 226

-

моддаси (маъмурий назорат қоидаларини

бузиш), 230–

232-

моддалари (айбсиз кишини жавобгарликка тортиш; адолатсиз

ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш; суд қарорини бажармаслик),

234-

моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш), 235

-

моддаси

(кўрсатув беришга мажбур қилиш), 279–

302-

моддалари (бўйсунмаслик; буйруқни

бажармаслик; бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини
бузишга мажбур қилиш; бошлиқни қўрқитиш; баданга шикаст етказиш;
бўйсунувчининг ўз бошлиғини ёки бошлиқнинг ўзига бўйсунувчини ҳақорат
қилиши; бир

-

бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар

ўртасидаги ўзаро

муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш; мародёрлик; ҳарбий қисм ёки
хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш; дезертирлик; ҳалок бўлаётган
ҳарбий

кемани ташлаб кетиш; ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш йўли билан

ёки бошқа усулда

ҳарбий хизматдан бўйин товлаш; қоровул хизматини ўташ

қоидаларини бузиш; ички хизматни ўташ ёки гарнизонда патруллик қилиш
қоидаларини

бузиш; жанговар навбатчиликни ўташ қоидаларини бузиш; чегара

хизматини ўташ қоидаларини бузиш; ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, йўқотиш
ёки ишдан чиқариш; ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш;
атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол

-

яроғ, шунингдек модда ва

буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш; машиналарни бошқариш
ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш; учиш ёки учишга тайёргарлик
кўриш қоидаларини бузиш; кемани бошқариш қоидаларини бузиш; ҳокимиятни
суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият
ҳаракатсизлиги; хизматга совуққонлик билан қараш) назарда тутилган жиноятлар
учун жиноят содир этилгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлган шахслар жавобгарликка
тортиладилар.

Жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган шахс маълум ҳаёт

тажрибасига, ўз қилмишларининг аҳамиятини англаш ва хулқ

-

атворини тартибга

солиш қобилиятига эга бўлади. Ўн олти ёшга тўлган ўсмир соғлом ақл

-

идрок

асосида ҳаракат қилишга, ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини
англашга ва уларнинг оқибатларини тушунишга қодирдир.

Жиноий жавобгарлик ёшини белгилаш учун бўлиб, вояга етмаган шахснинг

онглилиги даражаси, унинг содир бўлаётган воқеа

-

ҳодисаларни англаш ва шунга

мувофиқ онгли ҳаракат қилиш қобилияти хизмат қилади. Шунинг учун ҳам бундай


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

116

қобилиятга

эга бўлмаган ўсмирлар жиноят субъекти деб топилмайди. Ўз хулқ

-

атворининг хавфлилигини англаш қобилияти аста

-

секин, тарбия ва ҳаётий

кузатишлар натижасида шаклланади. Баъзи бир қилмишларнинг ижтимоий
хавфлилигини ўсмир ота

-

онаси, тарбиячилари ва бошқа катталарнинг ўғирлик

қилмаслик, бошқаларга озор етказмаслик, уришмаслик керак деган ва бошқа
шунга ўхшаш ўгитларига қараб тушуниб боради. Бундай фойдали маслаҳатлар
ўсмирларга ўғрилик, безорилик, одам ўлдириш сингари жиноятларнинг
хавфлилигини англаб етиш имконини беради.

Вояга етмаганларнинг 14 ёшдан бошлаб жиноий жавобгарликка тортилиши

шу билан изоҳланадики, бу

ёшда улар шахсга, ўзганинг мулкига ва жамоат тартибига

дахл этиш билан боғлиқ жиноят ҳуқуқий тақиқларни яхши англайдилар.

Ҳуқуқшуносларнинг

маълум қисми жиноят қонунида ўн тўрт ёшдан бошлаб

жиноий жавобгарлик энг оғир жиноятлар учун белгиланган, деб ҳисоблайдилар. Бу
қарашни тўғри деб бўлмайди: биринчидан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 17

-

моддаси

3-

қисмида зикр этилган жиноятларнинг аксарияти оғир ва ҳатто ўта оғир жиноятлар

тоифасига кирса

-

да, бу устувор аҳамиятга эга эмас. Бир қатор оғир жиноятлар

ЖК 17

-

моддаси 3

-

қисмида кўрсатилган жиноятлар қаторига киритилмаган ва улар

учун шахс 16 ёшдан бошлаб жиноий жавобгарликка тортилади; иккинчидан,

ЖК 17

-

моддаси 3

-

қисмида кўрсатилган жиноятларнинг аксарият қисми, масалан,

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 242, 243

-

моддалари оғир жиноятлар тоифасига

умуман кирмайди; учинчидан, мазкур рўйхатга фақат қасддан содир этилган
жиноятлар киритилган, деган қараш ҳам нотўғри, чунки юқорида зикр этилган
рўйхатда эҳтиётсизлик туфайли содир этиладиган жиноятлар, масалан, эҳтиётсизлик
орқасида одам ўлдириш (ЖК 102

-

моддаси) ҳам бор.

Ўзбекистон Республикаси ЖК 17

-

моддаси 3

-

қисмида санаб ўтилган жиноятлар

учун ўн тўрт ёшга тўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортилишини фақат шу
билан изоҳлаш мумкинки, жиноят қонуни мазкур қисмга фақат юқорида зикр
этилган шахслар ўзи содир этган ҳаракатларнинг ижтимоий хавфлилигини англашга
қодир

бўлган ижтимоий хавфли қилмишларни киритган. Мутахассислар ва қонун

чиқарувчи органнинг фикрига кўра, ўн тўрт ёшга тўлган шахс юқорида зикр этилган
жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги ва аҳамиятини тушунишга қодир бўлади. ЖК

17-

моддаси 3

-

қисмида оғир жиноятларнинг (қасддан одам ўлдириш ва баданга оғир

шикаст етказиш, номусга тегиш, ашаддий ёки ўта ашаддий безорилик, ўқотар
қуроллар

ва гиёвандлик воситаларини эгаллаш, босқинчилик, талончилик ва

жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда ўғрилик содир этиш) жамият учун
хавфлилик даражаси катта бўлганлиги туфайли эмас, балки уларнинг хавфлигиги
ўсмирга тушунарли бўлганлиги сабаб қилиб рўйхатга киритилган. Рўйхатга
безориликнинг асосий таркиби (277

-

модданинг 1

-

қисми) киритилмаганлигини

фақат шу билан изоҳлаш мумкин

-

ки, 14–15 яшар ўсмир оддий безориликни

шўхликдан фарқ қилишга қодир бўлмайди. Оддий безориликка хос бўлган жамоат
жойида сўкиниш, муштлашиш турли хил зўрлик ишлатишга ўсмирлар баъзан ўзини
кўрсатиш усули, деб қарайдилар. Яъни, ўсмир ўзига болалигидан сингдирилган
тақиқларни онгли равишда бузади.

Қонун

чиқарувчи жиноий жавобгарлик ёшини белгилар экан, мазкур ёшга

тўлган вояга етмаган шахс ўз қилмишининг аҳамиятини англашга ва шунга қараб
онгли ҳаракат қилишга қодир эканлигини назарда тутади. Вояга етмаган шахс ўз


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

117

ижтимоий хавфли қилмишининг аҳамиятини англаб, ҳаракатлари юзасидан ўзига
ҳисоб

бериб ва уларни бошқарибгина қолмасдан, қилмишнинг қонунда

тақиқланганлигини ҳам тушуниши мумкин, деган қараш мавжуд

[6]. Аммо, 16 ёшга

тўлмаган ўсмирнинг ўз хулқ

-

атворининг ижтимоий хавфли

-

лигини англаши ва

уни тўлиқ бошқариш имконини берадиган даражада ривожланганлиги синчиклаб
текширилиши лозим.

Ўз хулқ

-

атворини ижтимоий хавфли деб баҳолаш имконияти ўсмирнинг

маълум ҳаётий тажриба орттириши бундай тажрибанинг шаклланиши ёки
ижтимоий тажрибани ўзлаштириши, яъни ижтимоийлашиш жараёни билан
боғлиқ бўлади. Шахснинг ижтимоийлашиши –

бу “инсоннинг ўзини қуршаб турган

ижтимоий муҳитдаги одат ва қадриятларни ўзлаштириши, инсоннинг ижтимоий
муҳитга қўшилиши... инсон шахсининг шаклланиши жараёни”дир [7]. Аммо,

16 ёшга тўлган ўсмирнинг ижтимоий ривожланишнинг маълум даражасига
етганлиги презумпцияси синчиклаб текширилиши лозим, деган қарашни илгари
суришга туртки берувчи бир нечта муҳим ҳолатларни қайд этиб ўтиш зарур.

Биринчидан, ижтимоий нормалар ва қадриятларни идрок этиш ва

ўзлаштириш инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимидаги маълум ўрни билан
боғлиқлиги юридик адабиётларда қайд этилган

[8]. Ижтимоий муносабатлар

тизимида ўсмирларнинг ўрни ҳали узил

-

кесил белгиланмаган, улар жамиятнинг

ижтимоий тузилмасига ҳали тўлиқ қўшилмаган бўлади. Шунинг учун ҳам улар
умумэътироф этилмаган қадриятлар тизимини ўзлаштирадилар ва ўз хулқ

-

атворида унга амал қиладилар, пировард натижада бу уларни баъзан
ғайриқонуний

қилмиш содир этишга олиб келади [9].

Иккинчидан, “жавобгарликни расман тушуниш ва хулқ

-

атвор нормаларини

билиш ўсмирнинг ўз қилмишида белгиланган умумий қоидаларга риоя қилишини
кафолатламайди” [10]. Ўсмир ўз қилмишининг аҳамияти, унинг оқибатлари ҳақида
ўйлашга, тасаввур қилишга қодир эмас. Бундан ташқари, ўсмирлар жиноятларни
кўпинча гуруҳ таркибида ва далолатчининг таъсирида содир этадилар. Ўсмир “ҳамма
қатори”

иш тутади ва бу уни жиноятга олиб келади [11]. Ўсмир ўзлаштирган

ижтимоий қадриятлар ва нормалар, ҳатто ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилигини
англаши ҳам ўз ҳаракатларини бошқариши учун етарли бўлмайди.

Учинчидан, ўсмирнинг ривожланиш хусусиятлари ҳам унинг хулқ

-

атворига

таъсир кўрсатиши мумкин. Жадал жисмоний ўсиш доим ҳам жадал руҳий ўсиш
билан бирга кечмайди. Бу вояга етмаган шахс яшайдиган оиланинг ижтимоий
беқарорлиги, тарбия яхши йўлга қўйилмаганлиги, соматик касалликлар билан
узоқ вақт оғриганлиги ва ҳ.к. билан изоҳланади. Г.И.

Курбатованинг фикрига кўра,

алкоголикларнинг фарзандлари кўпинча руҳий беқарорлиги ёки ҳатто ақли
заифлиги билан тавсифланади ва “бировнинг (баъзан, жиноятчининг) таъсирига
осон берилади”

[12]. Туғма ёки илк болалик даврида орттирилган асаб

касалликлари асосида, ташқи салбий омиллар таъсирида “шахснинг тафаккури
нисбатан барқарор бўлгани ҳолда, унинг сезги ва ирода хоссаларининг...
номутаносиблиги”

билан тавсифланадиган психопатиялар шаклланади

[13]. Тўғри,

ўсмирликда фақат шахснинг психопатик жиҳатлари ҳақида гапириш мумкин,
чунки психопатия ўсмирлик даврининг охирига бориб ва ҳатто анча кейин узил

-

кесил шаклланади

[14].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

118

Юқорида баён этилган қарашлар жиноят содир этган ўсмирларни

жавобгарликка тортиш шартларини янада чуқурроқ дифференциация қилиш ва
индивидуаллаштириш зарурлигини белгилайди.

Жиноий жавобгарлик ёши масаласи турли жиноят

-

ҳуқуқий тизимларда ҳар

хил ҳал қилинади. Жумладан, Октябрь тўнтаришидан олдинги даврда Россияда

1845 йилги Жиноий ва тарбиявий жазолар тўғрисидаги Низомда “етти ёшга
тўлмаган болалар”

жиноят учун жавобгарликка тортилмаслиги белгиланган; улар

ота

-

оналари, васийлари ёки қариндошлари ихтиёрига тарбиялаб йўлга солиш учун

топширилган (94

-

модда). 1903 йилги Жиноят низомида мазкур масала нисбатан

муфассал ҳал қилинган. 40

-

моддада жиноят содир этгунга қадар ўн ёшга тўлган

шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши назарда тутилган, аммо ўн

-

ўн етти яшар

ўсмирлар ота

-

оналари ёки васийларининг назоратига берилган, оғир жиноят содир

этган тақдирда эса, ахлоқ тузатиш

-

тарбия муассасаларига жойлаштирилган

[15].

Совет даврида жиноий жавобгарлик ёши турлича бўлиб: ўн етти ёш

(

1918 йил), ўн олти ёш ва, агар тиббий

-

тарбиявий йўсиндаги чоралар билан

кифояланиш мумкин бўлмаса –

ўн тўрт ёш (РСФСРнинг 1922 ва 1926 йилги Жиноят

кодекслари). Аммо, СССР МИК ва ХКСнинг 1935 йил 7 апрель қарорига мувофиқ,
“вояга етмаганлар жиноятчилигини тугатишни тезлаштириш мақсадида”, ўғрилик,
зўравонлик, баданга шикаст етказиш, одам ўлдириш ёки одам ўлдиришга суиқасдни
содир этган ўсмирларни ўн икки ёшдан бошлаб жавобгарликка тортиш

белгиланган

[16], сўнг эса (1941 йилда) “шунингдек бу жиноятлар эҳтиётсизлик

орқасида содир этилган бўлса”,

деган қўшимча киритилган

[17] эди.

Россия Федерациясининг амалдаги Жиноят кодексига мувофиқ, жиноят

содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар
(РФ ЖК 20

-

моддаси 1

-

қисми). ЖК 20

-

моддаси 2

-

қисмида 14 ёшдан бошлаб

жавобгарликка тортиладиган жиноятлар рўйхати келтирилган. Бундай жиноятлар
жумласига қуйидагилар киради: одам ўлдириш (105

-

модда), қасддан баданга оғир

ва ўртача оғир шикаст етказиш (111 ва 112

-

моддалар), одам ўғирлаш (126

-

модда),

номусга тегиш (131

-

модда), жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб қондириш

(132-

модда), ўғрилик (158

-

модда), талончилик (161

-

модда), босқинчилик

(162-

модда), товламачилик (163

-

модда), автомобиль ёки бошқа транспорт

воситасини

ўғрилик

мақсадисиз

ғайриқонуний

эгаллаш

(166

-

модда),

оғирлаштирадиган ҳолатларда мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар
етказиш (167

-

модданинг 2

-

қисми); терроризм (

205-

модда), шахсни гаровга олиш

(206-

модда), терроризм акти ҳақида била туриб ёлғон маълумот бериш

(207-

модда), оғирлаштирадиган ҳолатларда безорилик (213

-

модданинг 2 ва

3-

қисмлари), вандализм (214

-

модда), қурол, ўқ

-

дорилар, портловчи моддалар ва

портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш ёки товламачилик
йўли билан беришни талаб қилиш (226

-

модда), гиёвандлик воситалари ёки

психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш ёки товламачилик йўли
билан беришни талаб қилиш (229

-

модда), транспорт воситалари ёки алоқа

йўлларини яроқсиз ҳолатга келтириш (267

-

модда).

Россия

жиноят

ҳуқуқида

субъектнинг

ёш

аломатига

ҳамиша

табақалаштириш асосида ёндашилган ва жиноий жавобгарлик ёшининг қуйи
чегараси белгиланган. Бу чегара 12

-

17 ёш атрофида бўлган. 1960

йилги РФ Жиноят

кодексининг 10

-

моддасида мазкур принцип сақланган ва субъектнинг иккита ёш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

119

аломати кўрсатилган: барча жиноят турлари учун ўн олти ёшдан, баъзи бир
жиноятлар учун эса –

ўн тўрт ёшдан бошлаб жавобгарлик белгиланган.

ЖК 10

-

моддасининг иккинчи қисмида ўн тўрт ёшдан бошлаб жавобгарликка

тортиш назарда тутилган жиноятлар рўйхати келтирилган.

РФнинг 1996 йилги ЖК жиноий жавобгарлик ёшини диференциация қилиш

принципи мустаҳкамланиб, ўн тўрт ёшдан бошлаб жавобгарликка тортиш назарда
тутилган жиноятлар рўйхатига жиддий тузатишлар киритилди. Бу рўйхат,

1960 йилги ЖКдаги рўйхатга таққослаганда, анча торайди: эҳтиётсизлик орқасида
одам ўлдириш, кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида ёки зарурий мудофаа
доирасидан четга чиқиб одам ўлдириш, жазони енгиллаштирадиган ҳолатларда
баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш, алоҳида қимматга эга бўлган
буюмларни ўғирлаш, фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик чиқариб ташланди.
Аммо, ЖК 20

-

моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган рўйхатга иккита

янги жиноят: жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб қондириш ва вандализм
киритилди[18].

Озарбайжон Республикаси ЖК 10

-

моддасининг 1

-

қисмига мувофиқ, жиноят

содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган шахслар жиноий жавобгарликка
тортиладилар.

Озарбайжон Республикаси ЖК 10

-

моддасининг

2-

қисмига мувофиқ, жиноят

содир этгунга қадар ўн тўрт

-

ўн олти ёшга тўлган шахслар фақат одам ўлдириш

(ЖКнинг 94–

99-

моддалари), қасддан баданга шикаст етказилиши натижасида

саломатликнинг бузилиши (102–

105-

моддалар; 106

-

модданинг биринчи қисми;

108-

модданинг иккинчи қисми); номусга тегиш (109

-

модда), ўғрилик (93

-

3 модда),

талончилик (93

-

4 модда); босқинчилик (93

-

5 модда); товламачилик (93

-

6 модда),

ашаддий ёки ўта ашаддий безорилик (207

-

модданинг иккинчи ва учинчи

қисмлари); жазони оғирлаштирадиган ҳолатларда мулкни қасддан нобуд қилиш
ёки унга зарар етказиш (93

-

9 модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); ўқотар

қурол, ўқ

-

дорилар ёки портловчи моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш

(220-

1 модда); гиёвандлик воситаларини эгаллаш (226

-

2 модда); алоқа йўллари ва

транспорт воситаларига шикаст етказиш (79

-

модда) ҳамда терроризм

(212-

3 модда) учун жавобгарликка тортиладилар.

Хитой Халқ Республикаси ЖКнинг 11

-

моддасига мувофиқ, жиноят содир

этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Айрим жиноятлар учун эса шахслар ҳатто 14 ёшдан бошлаб жиноий
жавобгарликка тортилиши мумкин

[19].

Туркия жазо қонунининг 54

-

моддасига мувофиқ, 11

-

15 яшар шахслар, агар

улар ўзи содир этган қилмишнинг ижтимоий хавфли хусусиятини англай
олмасалар, жиноий жавобгарликка тортилмайдилар. Аммо, мазкур (11

-

15 яшар)

шахслар ўзи содир этган қилмишнинг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган
бўлсалар, жиноят субъекти деб топиладилар ва уларга жазо тайинлашда мазкур
ҳолатга

жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб қаралади. Бундай ҳолларда,

агар модда санкциясида ўлим жазоси назарда тутилган бўлса, у 15 йилдан ортиқ
муддатга қамоқ жазоси билан алмаштирилиши, умрбод озодликдан маҳрум қилиш
ўрнига 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши лозим. Содир
этилган бошқа жиноятлар учун жазо муддати ярмига қисқартирилади. Сўнгги
ҳолда суд томонидан тайинланувчи жазо муддати 7 йилдан ошмаслиги керак.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

120

Туркия жазо қонунига мувофиқ, вояга етмаган 15–18 яшар шахсларга

қуйидаги жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

ўлим жазоси

ўрнига –

20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш;

умрбод озодликдан маҳрум қилиш ўрнига –

15 йилдан йилгача озодликдан

маҳрум қилиш;

содир этилган бошқа жиноятлар учун жазо учдан бирга қисқартирилади.

Туркия Жиноят қонунининг

58-

моддасига мувофиқ, 15 ёшга тўлмаган кар ва

соқов шахслар жиноят субъекти деб топилиши мумкин эмас. Жиноят содир этган

15-

24 яшар кар ва соқов шахслар давлатнинг махсус тарбия муассасаларига

жойлаштирилади ва уларга нисбатан жиноий жазо ҳисобланмайдиган

тарбиявий

йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланади

[20].

Франциянинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, жиноят содир этгунга

қадар

ўн уч ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар; илгари етти ёшга

тўлган шахслар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган. Франциянинг

1810 йилги Жиноят кодекси вояга етмаган ҳар бир судланувчининг ишини
кўришда у ўз қилмишининг аҳамиятини “тушуниб”

ёки “тушунмасдан”

ҳаракат

қилганлиги масаласини кўриб чиқишни назарда тутилган. Агар вояга етмаган
шахс “тушунмасдан”

ҳаракат қилган бўлса, у оқланиши лозим бўлган, аммо суд уни

ота

-

онасининг назорати остига топшириши ёки уни судланувчи вояга етгунга

қадар

бўлган вақтдан ошмайдиган муддатга ахлоқ тузатиш манзилига

жойлаштириши ҳам мумкин бўлган. Ўз қилмишининг аҳамиятини “тушуниб”

ҳаракат қилган ўсмир эса жазоланиши лозим бўлган, аммо унинг вояга
етмаганлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланган. Францияда вояга
етмаганларни жавобгарликка тортишнинг мазкур тартиби фақат иккинчи жаҳон
урушидан кейин ўзгартирилди.

Англияда жиноят содир этгунга қадар 8 ёшга, Грецияда –

13 ёшга,

Швецияда –

15 ёшга, Финляндияда –

16 ёшга, Мисрда –

7 ёшга, Ливанда –

7 ёшга,

Ироқда –

7 ёшга, Исроилда –

9 ёшга, Эронда –

11 ёшга, АҚШда –

7 ёшга тўлган

шахслар жавобгарликка тортиладилар.

АҚШда болалар жиноятчилиги ҳаддан ташқари кўпайганлиги натижасида,

вояга етмаганлар жиноятчилигига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш
мақсадида, жаҳонда биринчи бўлиб вояга етмаганларнинг судлари (ювеналь
юстиция) ташкил этилди. Мазкур махсус судлар дастлаб Чикаго (1889 йил) ва Нью

-

Йоркда (1901 йил) ташкил қилинди. Мазкур амалиётдан руҳланиб, кўп ўтмай
бутун мамлакат вояга етмаганларнинг судлари тармоғи билан қопланди. Бундай
судларда 17 ёшгача, баъзи бир штатларда –

18 ва 19 ёшгача, Арканзас штатида

эса –

21 ёшгача бўлган вояга етмаган жиноятчиларнинг ишлари кўрилар эди.

Жиноий жавобгарлик ёши масаласи совет жиноят қонунчилигида ҳам ҳар

хил ҳал қилинган. СССР –

федератив тузилишга эга бўлган давлат ташкил топиши

билан жиноят қонунчилиги соҳасида ҳам тегишли ўзгаришлар содир бўлди –

СССР

ва иттифоқдош республикалар жиноят қонунчилигининг Асослари қабул қилинди.

ЎзССРнинг 1926 йилги Жиноят кодексида “Асослар”даги жиноий

жавобгарлик ёши (14 ёш) дастлабки ҳибсга олиш вақтини ҳисобга қўшиш тартиби,
иттифоқдош республиканинг суд органлари томонидан ҳукм этилган шахсларга
нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни
қўллашнинг

шартлари ва тартиби тўғрисидаги кўрсатмаси рўёбга чиқарилди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

121

Жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган

ёш (14 ёшдан бошлаб)

ЖК 14

-

моддасида белгиланди. Аммо 1935 йил 7 апрелда бу ёш чегарасини 12 ёшга

туширган

“Вояга етмаганлар орасида жиноятчиликка қарши кураш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши билан “Асослар”нинг
иттифоқдош республикаларга жиноий жавобгарлик ёшини белгилаш ҳуқуқини
берувчи 8

-

моддаси бекор қилинди. Шу билан бир вақтда 1926 йилги ЎзССР

Жиноят кодексининг 14

-

моддаси ҳам бекор қилинди.

Юқорида зикр этилган қонунга мувофиқ ўғрилик, одам ўлдириш, одам

ўлдиришга уриниш, зўрлик ишлатиш, баданга шикаст етказиш жиноятларини
содир этган шахслар 12 ёшдан бошлаб жиноий жавобгарликка тортилар эди.

Совет жиноят ҳуқуқи курсининг муаллифлари қайд этишича, “Алоҳида

жиноятларни содир этганлик учун ўсмирларни 12 ёшдан бошлаб жиноий
жавобгарликка тортиш тартибининг жорий этилишига ўша даврда ҳукм сурган
мажбурловга жиноятчиликка қарши курашнинг универсал воситаси сифатида
қараш

туртки бўлди”

[21].

ЎзССР ва бошқа иттифоқдош республикалар жиноят кодекслари амалда

бўлган 1926–27 йилларда уларнинг Умумий ва Махсус қисмлари нормаларига
жиддий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, сургун ва бадарға қилиш
ҳақида

батафсил кўрсатмалар ифодаланган (ЎзССР Марказий ижроия қўмитаси

1931 йил 30 сентябрь қарори билан амалга киритган таҳрирдаги) ЎзССР

ЖК

38-

моддасида

[22] бу жазо чораларини қўллашни чекловчи шартлар белгилаб

қўйилди ва ЖКнинг сургун қилиш жазосини қўллаш мумкин бўлган моддалари
аниқ кўрсатиб берилди. Ёки бўлмаса, Бутуниттифоқ марказий ижроия қўмитаси ва
РСФСР Халқ комиссарлар советининг 1929 йил 30 октябрь қарори билан жиноий
жавобгарлик ёши оширилди. Ушбу қарорга мувофиқ, 1926 йилги РСФСР

ЖК 12

-

моддасининг янги таҳририда жиноят содир этган шахсларга нисбатан

жиноий жавобгарлик фақат 16 ёшдан бошлаб қўлланиши мумкинлиги белгиланди.

Аммо жиноят қонун ҳужжатларига киритилган бу ўзгартиш ва

қўшимчаларда жамият ҳаётида содир бўлган туб ўзгаришлар тўла ҳисобга
олинмаган эди.

Жиноят кодекси лойиҳасини даврий матбуот саҳифаларида муҳокама қилиш

пайтида деярли барча муаллифлар жиноий жавобгарлик ёшини ҳар хил қилиб
белгилаш учун жиддий асослар йўқлигини қайд этиб ўтдилар

[23]. Жиноят қонун

ҳужжатлари асослари ва 1959 йилги ЎзССР Жиноят кодекси шу тариқа вояга
етмаганларнинг жиноий жавобгарлиги принципини тиклади ва жиноий
жавобгарлик ёшини икки ёшга кўтарди, яъни 16 ёш деб белгилади. Жиноят қонун
ҳужжатлари асосларининг 10

-

моддасида келтирилган алоҳида жиноятлар Рўйхати

(шу жумладан ўғрилик) учун, ўсмирлар ривожланишининг объектив қонуниятлари
таҳлилидан келиб чиқиб, жиноий жавобгарлик ёши 14 деб белгиланди.

Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган ва вояга

етмаган шахсни жазоламасдан ҳам ахлоқан тузалиши мумкин деб топилган бўлса,
тарбиявий чоралар 18 ёшга тўлмаган ҳар бир ўсмирга нисбатан қўлланиши
мумкин эди.

Юқорида айтилганларга яна шуни қўшимча қилишни истар эдикки,

иттифоқдош республикаларнинг айрим жиноят кодексларида, Жиноят қонун

ҳужжатлари

Асосларининг қоидаларига зид ўлароқ, жиноий жавобгарлик ёши


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

122

ҳақидаги

моддага ўзгартишлар киритилди. Ваҳоланки, республика қонун

ҳужжатлари иттифоқ қонун ҳужжатларига тўла мос келиши лозим эди. Афсуски,

тўққиз иттифоқдош республиканинг жиноят кодекслари онанинг ўз чақалоғини

ўлдирганлиги учун жиноий жавобгарлик ёшини белгилашда бу қоидадан чекинди.

ЎзССР ЖК бу нормадан ташқари зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб содир

этилган одам ўлдириш ва баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш

жиноятларига нисбатан ҳам шунга ўхшаш ўзгартишлар киритди.

Бу ўринда бир қатор жиноятлар учун шахс ҳаракатларининг хусусиятига

қараб, жиноий жавобгарликка нисбатан катта ёшда тортилиши мумкинлигини ҳам

қайд этиб ўтиш лозим. Жумладан, вояга етмаганларни жиноий ёки бошқа

ғайриижтимоий

фаолиятга жалб қилган вояга етган шахс жиноятнинг субъекти

бўлиши мумкин, шунингдек, фақат 18 ёшга тўлган шахс ҳарбий жиноятларнинг

субъекти бўлиши мумкин. Кема капитани, врач, мансабдор шахс каби

субъектларга ҳам нисбатан 18 ёшга тўлганлик талаб қилинади.

Бизнингча, ўн тўрт ёшдан бошлаб жавобгарлик назарда тутилган жиноятлар

рўйхатига қуйидаги жиноятлар ҳам киритилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди:

қўпорувчилик; терроризм; шахсни гаровга олиш.

Шундай қилиб, олиб борилган тадқиқотларнинг жиноят субъекти

тушунчаси, аломатлари ва ёши масалаларига доир натижалари қуйидаги

хулосаларни чиқариш имконини беради.

Жиноят ҳуқуқига асосан, жиноятнинг субъекти икки асосий аломатга эга

бўлиши лозим:

1)

жиноят содир этган вақтида ақли расо бўлганлиги;

2)

жиноят содир этгунга қадар қонунга мувофиқ қилмиши учун жиноий

жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёш, яъни ўн олти ёшга тўлган шахс жиноят

субъекти деб топилиши мумкин.

Жиноят содир этгунга қадар ўн уч ёшга тўлган шахслар жавобгарликни

оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари учунгина

жавобгарликка тортиладилар.

Жиноят содир этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар қасддан одам

ўлдириш; кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш; қасддан

баданга оғир шикаст етказиш; қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш; кучли

руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст

етказиш; номусга тегиш; жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабииий усулда

қондириш; одам ўғирлаш; босқинчилик; талончилик; товламачилик; ўғрилик;

мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш; озодликдан маҳрум қилиш

жазосини ижро этиш жойларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар;

озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қочиш; ўқотар қурол, ўқ

-

дорилар,

портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда

эгаллаш; радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш; темир йўл,

денгиз, дарё, ҳаво транспорти воситаси ёки алоқа

йўлларини яроқсиз ҳолатга

келтириш; транспорт воситасини олиб қочиш; гиёвандлик воситалари ёки

психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш; безорилик учун жиноий

жавобгарликка тортиладилар.

ЖКнинг Махсус қисмида назарда тутилган алоҳида ҳолларда (масалан, бир

қатор мансабдорлик жиноятлари, ҳарбий ва бошқа жиноятлар учун) жиноят содир

этилгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

123

Агар вояга етмаган 14–16 ёшга тўлган, аммо руҳий касаллиги сабабли ўз

ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаган ёки ҳаракатларини бошқара
олмаган бўлса, у жавобгарликка тортилмайди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Кудрявцев

В.Н., Келина

С.Г. Уголовный закон. Опыт теоретического

моделирования. М., 1987, –

С. 65.

2.

Кудрявцев

В.Н., Келина

Уголовный закон. Опыт теоретического

моделирования. М., 1987, –

С. 68.

3.

П. 6 постановления Пленума Верховного Суда СССР от 3 декабря 1976 г. //

Бюллетень Верховного Суда СССР. 1977

.

№1

.

С. 19.

4.

Рустамбоев

М.Х. Комментарий к уголовному кодексу Республики

Узбекистан. Общая часть. Т.: O‘

qituvchi, 2004.

С. 93.

5.

Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации. «Вердикт»,

М., 1994, –

С. 22.

6.

Комментарий к УК РСФСР. М., 1984, –

С. 22.

7.

Яковлев

А.М. Индивидуальная профилактика преступного поведения.

Горький, 1977

.

С. 59.

8.

Бобнева М.И. Социальные нормы и регуляция поведения. М., 1978, –

С. 55.

9.

Бобнева М.И. Социальные нормы и регуляция поведения. М., 1978, –

С. 58.

10.

Руководство по судебной психиатрии. М., 1977, –

С. 380–

381.

11.

Карпец

И.И. Наказание: Социальные, правовые и криминологические

проблемы. М., 1973, –

С. 212.

12.

Курбатова

Г.И. Социально

-

физиопсихологические

факторы формирования

личности несовершеннолетнего правонарушителя // Вопросы повышения
эффективности уголовного законодательства в современных условиях. Свердловск,

1979,

С. 80.

13.

Руководство по судебной психиатрии. М., 1977, –

С. 290.

14.

Руководство по судебной психиатрии. М., 1977; Курбатова

Г.И.

Социально

-

физиопсихологические

факторы

формирования

личности

несовершеннолетнего правонарушителя // Вопросы повышения эффективности
уголовного законодательства в современных условиях. Свердловск, 1979, –

С. 83.

15.

Российское уголовное право. Общая часть. Учебник. Изд

-

во «Спарк».

М., 1997, –

С. 121.

16.

Российское уголовное право. Общая часть. Учебник. Изд

-

во «Спарк».

М., 1997, –

С. 121.

17.

Уголовное право. Часть общая. М., 1948, –С. 327

-328.

18.

Уголовное право Российской Федерации. Общая часть. «Юристъ»,

М., 1996, –

С. 211.

19.

Семендеров

Ф.Ж. Жинает хугуги. Умуми хиссе. Дерслик. Бакў

Университети нешрияти. Бакў, 1999, –

С. 726.

20.

Turk cesa kanunu ve ilgili mevzuat. Filiz kitab evi. Istanbul, 1992,

S. 24

26.

21.

Курс советского уголовного права. ЛГУ. Т. I. 1968. –

С. 368.

22.

СУ УзССР, 1931. –

№33, –

С. 279.

23.

Загородников

Н.И. О построении будущего уголовного законодательства,

как единой системы // Советское государство и право. –

1958.

8.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

124

24.

Дилноза Каракетова

(2021). Специфические аспекты предупреждения

хулиганства. Общество и инновации, 2 (7/S), 102

-112. DOI: 10.47689/2181-1415-

vol2-iss7/S-pp102-112.

25.

Каракетова

Д.

(2021). Безориликни олдини олишнинг ўзига хос

жиҳатлари.

Jamiyat Va Innovatsiyalar, 2(7/S), 102

112. https://doi.org/10.47689/

2181-1415-vol2-iss7/S-pp102-112.

26.

Gulnoza Ilxomovna Yusupdjanova. (2022). CRIMINAL PROCEDURE

FUNCTIONS. World Bulletin of Social Sciences, 8, 42-45. Retrieved from
https://scholarexpress.net/index.php/wbss/article/view/672.

Библиографические ссылки

Кудрявцев В.Н., Келина С.Г. Уголовный закон. Опыт теоретического моделирования. М., 1987, –С. 65.

Кудрявцев В.Н., Келина Уголовный закон. Опыт теоретического моделирования. М., 1987, –С. 68.

П. 6 постановления Пленума Верховного Суда СССР от 3 декабря 1976 г. // Бюллетень Верховного Суда СССР. 1977, №1,–С. 19.

Рустамбоев М.Х. Комментарий к уголовному кодексу Республики Узбекистан. Общая часть. Т.: O’qituvchi, 2004. –С. 93.

Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации. «Вердикт», М., 1994, –С. 22.

Комментарий к УК РСФСР. М., 1984, –С. 22.

Яковлев А.М. Индивидуальная профилактика преступного поведения. Горький, 1977,–С. 59.

Бобнева М.И. Социальные нормы и регуляция поведения. М., 1978, –С. 55.

Бобнева М.И. Социальные нормы и регуляция поведения. М., 1978, –С. 58.

Руководство по судебной психиатрии. М., 1977, –С. 380-381.

Карпец И.И. Наказание: Социальные, правовые и криминологические проблемы. М., 1973, –С. 212.

Курбатова Г.И. Социально-физиопсихологические факторы формирования личности несовершеннолетнего правонарушителя // Вопросы повышения эффективности уголовного законодательства в современных условиях. Свердловск, 1979, –С. 80.

Руководство по судебной психиатрии. М., 1977, –С. 290.

Руководство по судебной психиатрии. М., 1977,; Курбатова Г.И. Социально-физиопсихологические факторы формирования личности несовершеннолетнего правонарушителя // Вопросы повышения эффективности уголовного законодательства в современных условиях. Свердловск, 1979, –С. 83.

Российское уголовное право. Общая часть. Учебник. Изд-во «Спарк». М., 1997, –С. 121.

Российское уголовное право. Общая часть. Учебник. Изд-во «Спарк». М., 1997, –С. 121.

Уголовное право. Часть общая. М., 1948, –С. 327-328.

Уголовное право Российской Федерации. Общая часть. «Юристъ», М., 1996, –С. 211.

Семендеров Ф.Ж. Жинает хугуги. Умуми хиссе. Дерслик. Бакў Университети нешрияти. Бакў, 1999, –С. 726.

Turk cesa kanunu ve ilgili mevzuat. Filiz kitab evi. Istanbul, 1992, –S. 24-26.

Курс советского уголовного права. ЛГУ. Т. I. 1968. – С. 368.

СУ УзССР, 1931. - №33, –С. 279.

Загородников Н.И. О построении будущего уголовного законодательства, как единой системы // Советское государство и право. – 1958. - №8.

Дилноза Каракетова (2021). Специфические аспекты предупреждения хулиганства. Общество и инновации, 2 (7/S), 102-112. doi: 10.47689/2181-1415-vol2-iss7/S-pp102-112

Каракетова , Д. . (2021). Безориликни олдини олишнинг ўзига хос жиҳатлари. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 2(7/S), 102–112. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss7/S-pp102-112

Gulnoza Ilxomovna Yusupdjanova. (2022). CRIMINAL PROCEDURE FUNCTIONS. World Bulletin of Social Sciences, 8, 42-45. Retrieved from https://scholarexpress.net/index.php/wbss/article/view/672

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)

Кумриниса Абдурасулова, Дилноза Каракетова, Виктимологическая характеристика жертв хулиганства и профилактика их виктимного поведения , Общество и инновации: Том 5 № 12/S (2024)

Дилноза Каракетова, Виктимологическая характеристика жертв хулиганства и профилактика их виктимного поведения , Общество и инновации: Том 2 № 12/S (2021)

Дилноза Каракетова, Сущность и юридическая природа исправительных работ , Общество и инновации: Том 3 № 3/S (2022)

Дилноза Каракетова , Анализ объекта хулиганства , Общество и инновации: Том 4 № 4 (2023)

Дилноза Каракетова, Криминологическая характеристика хулиганства и личности хулигана , Общество и инновации: Том 2 № 2/S (2021)

Дилноза Каракетова , Специфические аспекты предупреждения хулиганства , Общество и инновации: Том 2 № 7/S (2021)

Дилноза Каракетова , Особенности исправительных работ как вида наказания, не связанного с лишением свободы , Общество и инновации: Том 3 № 6/S (2022)

Дилноза Каракетова , Анализ некоторых зарубежных исследований, посвящённых субъекту преступления , Общество и инновации: Том 6 № 4/S (2025)