Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Analysis of the object of hooliganism
Dilnoza KARAKETOVA
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 15 July 2023
Available online
25 August 2023
The article discusses the differences between hooliganism
and petty hooliganism, features of public order, and public
safety. On the basis of the opinions of scientists about special,
generic, and direct objects, the subject of this type of crime,
opinions are expressed that hooliganism is multi-object, its
necessary sign is a violation of public order, the main direct
object of the crime is public relations that ensure public safety,
health, physical integrity, the right to personal property; an
additional direct object is a public safety, management order.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
hooliganism,
subject of hooliganism,
the object of the act,
public relations,
personal health,
property rights,
qualification of the act,
direct object,
additional object.
Безорилик жинояти объектининг таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
безорилик,
безорилик предмети,
қилмишнинг
объекти,
ижтимоий муносабатлар,
шахснинг соғлиғи,
мулкий ҳукуклари,
қилмишнинг
квалификацияси,
бевосита объект,
қўшимча
объект.
Мақолада
безорилик
жиноятининг
майда
безориликдан
фарқлари
,
жамоат
тартиби
ва
жамоат
хавфсизлигининг
хусусиятлари
кўриб
чиқилган
.
Олимларнинг
ушбу
жиноятнинг
махсус
,
турдош
ва
бевосита
объекти
,
унинг
предмети
ҳақидаги
фикрларини
ўрганиш
асосида
безорилик
кўп
объектли
жиноят
бўлиб
,
зарурий
белгиси
жамоат
тартибининг
бузилиши
эканлиги
,
асосий
бевосита
объектини
–
жамоат
тартибини
,
шахснинг
соғлиғи
,
жисмоний
дахлсизлиги
,
мулкий
ҳуқуқларини
таъминлаш
билан
боғлиқ
ижтимоий
муносабатлар
,
қўшимча
бевосита
объектини
эса
жамоат
хавфсизлиги
,
бошқарув
тартиби
ташкил
этиши
ҳақида
фикрлар
билдирилган
.
1
PhD, Senior lecturer, Department of Criminal Law, Criminology and Anti-corruption, Tashkent State University of
Law. E-mail: d.yu.karaketova@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
180
Анализ объекта хулиганства
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
хулиганство,
предмет хулиганства,
объект
деяния,
общественные отношения,
здоровье личности, право
собственности,
квалификация деяния,
непосредственный объект,
дополнительный объект.
В статье рассмотрены отличия хулиганства от мелкого
хулиганства, особенности общественного порядка и
общественной безопасности. На основе изучения мнений
учёных о специальном, родовом и непосредственном
объекте, предмете данного преступления высказано мнение
о том, что хулиганство является многообъектным, его
необходимым
признаком
является
нарушение
общественного порядка, основным непосредственным
объектом преступления являются общественные отношения,
обеспечивающие общественную безопасность, здоровье,
физическую неприкасаемость, право на собственность
личности: дополнительным непосредственным объектом
является общественная безопасность, порядок управления.
Безорилик учун жавобгарлик белгиланган қонунларнинг қабул қилинганига
қарийб
бир асрга яқин вақт бўлган бўлса
-
да, ҳозирга қадар мазкур жиноятнинг
объекти масаласида ягона фикр мавжуд эмас. Бунинг асосий сабаби безорилик
учун жавобгарлик белгиланган жиноят қонуни ривожининг турли босқичларида
мазкур қилмиш учун жавобгарлик белгиланган модданинг ЖК Махсус қисмнинг
турли бобларида жой олганлиги,ушбу қилмиш туфайли қатор ижтимоий
муносабатларга
зарар
етказилиши,
бундан
ташқари
ЖК
нормалари
диспозициясида безорилик таркиби объектив томонининг мураккаб тузилишга
эга эканлигидир. Юқоридагилардан келиб чиқиб, безориликнинг махсус, турдош
ва бевосита объектларини алоҳида ўрганиш лозим, деб ҳисоблаймиз.
ЎзР ЖК 277
-
моддаси “Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши
жиноятлар” деб номланган олтинчи бўлимда жойлашгани учун унинг махсус объекти
бўйича турли фикрлар билдирилганлиги боис, “жамоат хавфсизлиги” ва “жамоат
тартиби” тушунчаларини безориликнинг объекти доирасида ўрганиш мақсадга
мувофиқдир. Бу тушунчаларни ўрганган олимларни тўрт гуруҳга ажратиш мумкин.
“Жамоат тартиби” мазмунан анча кенг бўлиб, “жамоат хавфсизлиги”ни ўз
ичига
олишини
таъкидловчилар
биринчи
гуруҳни
ташкил
қилади.
И.И.
Веремеенконинг фикрича, жамоат тартиби ҳуқуқий тушунча сифатида
одамлар ўртасида, жамоат жойларида юзага келувчи ва ривожланувчи ижтимоий
муносабатлар тизими бўлиб, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солиниши фуқароларнинг шахсий ва жамоавий хавфсизлигини, жамият ҳаётининг
бир маромда кечишини, ҳамжиҳатлик ва тинчликни таъминлайди
[
1]. “Жамоат
тартиби” ва “жамоат хавфсизилиги” тушунчалари ҳақида юқоридагига ўхшаш
фикрлар бир неча олимлар томонидан билдирилган, барча фуқаролар томонидан
жамоат тартибини таъминловчи хулқ
-
атвор қоидаларига риоя қилиниши жамоат
хавфсизлигини таъминлаб, жамият аъзоларининг кундалик ҳаёти ва
фаолиятининг хавфсизлигини кафолатлайди
[
2]. Безорилик учун жавобгарлик
белгиланишига
қарши бўлганлар, ҳатто, жамоат тартиби безориликнинг бевосита
объекти бўла олмайди, балки, жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий
муносабатларни бузувчи барча ижтимоий хавфли қилмишлар учун умумий объект,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
181
деб ҳисоблайдилар. И.
Ивановнинг фикрича, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик
(жиноий,
маъмурий, фуқаролик) содир этилганида жамоат тартиби бузилмаслигининг
иложи йўқ. Масалан, пиёданинг белгиланмаган жойдан ўтиши
ҳам
жамоат
тартибини бузади.
Одам ўлдириш, туҳмат, талон
-
торожларда ҳам жамоат тартиби
бузилади. Бу жамоат тартибини бузувчи қилмишларнинг барчаси инсонларнинг
жамиятда нормал турмуш кечиришига зиддир
[3].
Иккинчи гуруҳ олимлар “жамоат хавфсизлиги” тушунчасини анча кенг
талқин қилиб, у ўз ичига “жамоат тартибини” ҳам олишини
[
4] таъкидлайдилар.
А.В.
Готовцев: “Жамоат тартиби –фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш,
жамоат хавфсизлиги эса –
юқоридаги билан бирга, мулкнинг дахлсизлиги, жамият
ва инсоният учун хавф манбаи юқори бўлган объектларнинг нормал ишлашидир.
Бундан жамоат хавфсизлиги жамоат тартибига нисбатан анча кенгроқ тушунча
эканлиги келиб чиқади”
[5],
–
дейди.
Айрим олимлар “жамоат тартиби” тушунчасига берган таърифларида бу
тушунчани “жамоат хавфсизлиги” тушунчасидан фарқини кўрсатмай, уларни синоним
сўзлар сифатида ишлатади [6]. Жумладан, С.В.
Борисов жамоат тартиби ва жамоат
хавфсизлиги безориликнинг ягона объекти бўлиши мумкин [7], деб ҳисоблайди.
В.И.
Зарубин эса “жамоат тартиби” ва “жамоат хавфсизлиги” тушунчалари
ўзига хос белгиларга эга эканлиги боис, уларни бирлаштириш тўғри
эмас
[
8]лигини таъкидлайди. Биз ҳам унинг фикрига қўшиламиз. Бу икки тушунча
турли ижтимоий муносабатларни ифодалагани боис ҳам қонун чиқарувчи ЖК
олтинчи бўлимини “Жамоат хавфсизлиги ва тартибига қарши жиноятлар” деб
номлаб, “Жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар”ни 17
-
бобга, “Жамоат
тартибига қарши жиноятлар”ни бўлса 20
-
бобга жойлаштирган.
Юқоридагига ўхшаш қарама
-
қаршиликларнинг олдини олиш учун жамоат
тартиби ва жамоат хавфсизлиги тушунчаларининг ўзига хос жиҳатларини
аниқлаш лозим бўлади.
Бизнингча, “жамоат хавфсизлиги” тушунчасини ифодалашда “хавфсизлик”
тушунчаси мазмунидан келиб чиқиш керак. Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги қонунларида “хавфсизлик” тушунчаси берилмаган. Лекин мамлакатимиз
Конституциясининг 26
-
боби “Мудофаа ва хавфсизлик” деб номланиб, унинг
126-
моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш
учун етарли даражада қуролли кучларига эгалиги белгиланган. Қуролли кучлар
эса Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий
яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун
тузилади. Ушбу конституциявий норма мазмунидан келиб чиқиб, хавфсизлик
деганда, давлат, жамият ва шахснинг ҳаёти учун муҳим бўлган манфаатларнинг
ички ва ташқи хавфлардан ҳимояланганлиги тушунилиши лозим. Шахс ва жамият
хавфсизлигини
ифодаловчи
жамоат
хавфсизлиги
бир
бутун
давлат
хавфсизлигининг алоҳида қисмини ташкил қилади.
Жамоат хавфсизлиги –
шахс, жамият ва давлатнинг жиноятчилик, бошқа
ғайриқонуний
ҳаракатлар, фавқулодда ҳолатларнинг оқибатлари, ижтимоий
низолар, табиий офатлар, эпидемия, эпизоотия, йирик ҳалокатлар, авариялар ва
ёнғинлардан ҳимояланганлик ҳолати
[
9]. Хавфсизликка моддий ва маънавий
қадриятлар (ахборот тизими, транспорт инфраструктураси, энергетика ва
ҳ.к.)нинг ҳимоя қилиниши орқали эришиш мумкин, чунки бугунги кунда
жамиятнинг ушбу қадриятларсиз мавжуд бўлиши ва ривожланиши мумкин эмас.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
182
“Жамоат тартиби”га ҳам турлича таъриф берилган. Жамоат тартиби
тушунчасига доир муаммоларни таҳлил қилиш унинг моҳиятини ифодаловчи
ижтимоий муносабатлар доирасини тўғри белгилаш, уларни тартибга солиши ва
ҳимоя қилиши лозим бўлган ижтимоий нормаларнинг табиати ва хусусиятини,
давлат ва жамоат ташкилотларининг жамиятда тартибни сақлаш билан боғлиқ
ваколатлари доирасини аниқлаб олиш имконини беради
[10].
Шубҳасиз, жамоат
тартиби демократия институтлари амал қилишининг асоси, фуқароларнинг
қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишнинг зарурий шарти,
шунингдек, давлат ва жамият кундалик ҳаёти барқарорлигининг кафолати бўлиб
хизмат қилади.
Давлат ва ҳуқуқ назариясида жамоат тартиби деганда,
барча ижтимоий
нормалар
ва
принципларни
татбиқ
қилишга
асосланган
ижтимоий
муносабатларнинг тартибга солинганлик ҳолати, шунингдек, юридик, ахлоқ
-
одоб,
диний ва бошқа ижтимоий нормаларни татбиқ этиш билан боғлиқ ижтимоий
муносабатлар тизими тушунилади
[11
]. E.Н.
Трубецкойнинг фикрига кўра, ҳуқуқий
тартиботнинг мақсади жамоат тартибининг бир бўлаги сифатида инсонлар
ўртасида тинчлик ўрнатилишидир
[12].
Жиноят ҳуқуқига оид адабиётларда жамоат тартибига турлича таъриф
берилган. Айрим олимларнинг фикрича, жамоат тартиби деганда, жамоат
жойларида тартибни ва тинчликни, фуқароларнинг жамиятда муносиб хулқ
-
атворда бўлишини, корхона ва муассасаларнинг нормал фоалиятини, жамоат
жойларида фуқароларнинг жисмоний ва маънавий дахлсизлигини таъминлаб
берувчи ижтимоий муносабатлар мажмуи тушунилади
[13].
Яна бир гуруҳ олимлар жамоат тартиби деганда, инсонлар ўртасидаги
фаолиятни келишилган ҳолда, бир хилда тараққий этишини таъминловчи
барқарор ижтимоий муносабатлар тизимини
[
14] тушуниш лозимлигини
таъкидлайдилар. М.Х.Рустамбаев жамоат тартиби тушунчасига “хавфсизлик ва
фуқароларнинг тинчлигини, мулкни сақлашни, жамоат ва давлат ташкилотлари,
корхоналар ва муассасалар, ташкилотларнинг бир меъёрда ишлаб туришини
таъминлашга йўналтирилган одамлар ўртасидаги ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларига
асосланган муносабатлар”
[
15], деб таъриф берган. Бошқалар эса жамоат тартиби
деганда, жамиятда инсонлар ўртасида юзага келган ижтимоий муносабатлар
тизими, амалдаги қонун ва одат нормалари, шунингдек, ахлоқ нормалари тартибга
соладиган ўзаро муносабат ва кундалик турмуш қоидаларини тушунадилар
[16].
Жамоат тартибига берилган юқоридаги таърифларидан уни фақат
безориликнинг объекти сифатида тушуниш асослими, деган савол туғилади.
Бу саволга ижобий жавоб бериш учун кўпчилик бу тушунчани кенг ва тор маънода
ифодалашга уринади. Н.
Иванов ҳар қандай жиноят жамоат тартибини бузилганлиги
боис жамоат тартиби, барча жиноятларнинг объекти бўлиши[17]ни таъкидлайди.
Тор маънода эса фақат безорилик жиноятининг объекти ҳисобланади. Жамоат
тартиби тушунчасининг торайтирилиши бу ижтимоий муносабатларни жамоат
жойига “боғлаш” орқали амалга оширилади [18]. A.M.
Кононов шахслар ўртасидаги
алоқалар жараёнида юзага келувчи қонун ёки ижтимоий нормалар асосида қоида
тариқасида жамоат жойлари (кўча, майдон, транспорт магистраллари, бино ва ҳар
қандай шахс учун очиқ жой)да вужудга келувчи ижтимоий аҳамиятга эга бўлган
муносабатларни жамоат тартиби [19], дейди. П.Л.
Чижков жамоат жойларида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
183
ижтимоий нормаларга риоя қилиш жараёнида юзага келувчи ижтимоий
муносабатларни жамоат тартиби
[
20], деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси
МЖтК 183
-
моддасида назарда тутилган майда безориликнинг зарурий белгиси
унинг жамоат жойида содир этилишидир. Майда безорилик, яъни маъмурий
ҳуқуқбузарликнинг
объекти жамоат тартиби ҳисобланади. ЎзР МЖтКга ёзилган
шарҳда ҳам жамоат тартиби қонун нормаларига риоя этишга асосланган жамоат
жойларида юзага келувчи ижтимоий муносабатлар
[
21] сифатида тавсифланган.
Безорлик жиноятида эса жамоат тартиби тушунчасини жамоат жойи билан
боғланиши тўғри эмас, чунки жамоат жойи безорилик объектив томонининг
зарурий белгиси эмас, бу жиноят объектининг ўзига хос хусусиятини ифодалаши
ҳам
мумкин эмас. Бундан ташқари, ЖК 277
-
моддаси диспозициясидаги “жамоат
тартиби”ни қандай тушуниш кераклигига оид тушунтириш мавжуд
эмас.
Безорилик объектининг ўзига хос жиҳати шундаки, жамоат тартибига
тажовуз қилиш битта қонун нормаси –
ЖК 277
-
моддаси билан қамраб олинган
турли ижтимоий муносабатлар (шахс, унинг соғлиғи, мулкий ҳуқуқлар)га зарар
етказишда ифодаланади.
Н.И.
Коржанский қасддан содир этилган кўплаб жиноятлар жамоат
тартибини қўпол равишда бузишини
[
22] таъкидлайди. Бироқ бу фикр унчалик
тўғри эмас. Чунки безорилик, биринчи навбатда, жамоат тартибини бузишга
қаратилади, иккинчидан, безориликни содир этишда бошқа ижтимоий
муносабатларга зарар етказиш жамоат тартибига тажовуз қилиш усулидир.
“Безорининг хулқи бирор ташқи объектни эгаллашга интилишдан келиб
чиқмайди, балки ўзини кўрсатиб қўйишига тўсиқ бўлувчи ҳолатларга қаршилик
кўрсатиш усулларини унинг онгида акс этишини
ифодалайди”
[
23] деган фикрга
қўшиламиз. Шахс ўзининг “мен”ини жамиятга қарши қўйишга, ўзига эътиборни
жалб қилиш ва жамоат тартибини қўпол равишда бузишга интилар экан, бошқа
ижтимоий муносабатларга зарар етказишга ҳам тайёр бўлади.
Таҳлилларимиз асосида
шуни айтиш мумкинки, жамоат хавфсизлигининг
бузилиши моддий ва маънавий қадриятлар (ахборот тизими, транспорт
инфраструктураси, энергетика ва ҳ.к.)нинг мавжуд бўлишини хавф остида
қолдиради, жамоат тартиби бузилганда эса бу муносабатларнинг барқарорлигига
зарар етади. Бироқ бу ижтимоий муносабатлар бир
-
бири билан боғлиқ бўлиб,
амалиётда безорилик кўп ҳолларда жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар
билан бирга содир этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
қарорида ҳам тушунтириш берилган бўлиб, унга кўра безорилик жиноятини содир
этишда ишлатилган ёки намойиш этилган ўқотар қурол тегишли рухсатномасиз
айбдорнинг эгалигида бўлса, қилмиш ЖКнинг 248
-
моддаси билан ҳам қўшимча
квалификация қилинади
[24].
Демак, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлиги тушунчалари ўртасидаги
фарқни кўриб чиқиб, шундай хулосага келиш мумкинки, жамоат тартибини
таъминловчи ижтимоий муносабатлар бир пайтнинг ўзида безориликнинг махсус,
турдош ва бевосита объекти
ҳисобланади.
Лекин ЖК 277
-
м. 1
-
қисми диспозициясига кўра безорилик жамоат
тартибини бузиш сифатида эмас, балки жамиятда юриш
-
туриш қоидаларини
қасддан
менсимасликда ифодаланади. Бундан, безорилик жиноятининг асосий
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
184
бевосита объекти жамиятда юриш
-
туриш қоидаларига риоя этиш билан боғлиқ
ижтимоий муносабатлар, деган хулоса келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг юқорида номи келтирилган қарорида юриш
-
туриш
қоидалари
қонунлар, ахлоқ
-
одоб нормалари, жамиятда мавжуд бўлган урф
-
одат ва
анъаналар
[
25] сифатида ифодаланган. Фикримизча, қонун чиқарувчи томонидан
ЖК 277
-
м. диспозициясининг бу тарзда ифодаланиши ва Олий суд Пленуми
қарорида
юриш
-
туриш қоидаларининг бундай кенг ёритилиши қуйидаги
асосларга кўра тўғри эмас:
биринчидан,
ушбу нормада ифодаланган “қоида” сўзи анча тор тушунча
бўлиб, юридик луғатларда қоида деганда, бирор фаолиятни амалга ошириш
тартибини белгилаб қўювчи норматив акт
[
26] ёки қуйи турувчи шахсларнинг
мажбуриятларини бошқарув жиҳатидан юқори турувчи шахслар томонидан
белгилаб қўйилиши тушунилади
[27];
иккинчидан,
жамоат тартибига нафақат юриш
-
туриш қоидалари акс этган
расмий норматив
-
ҳужжатлар, балки, одоб
-
ахлоқ, одат нормалари асосида ҳам амал
қилинади
;
учинчидан,
безориликнинг асосий
-
бевосита объектининг фақат “юриш
-
туриш”
қоидалари билан боғланиши, модда диспозициясидаги одоб
-
ахлоқ,одат нормаларини
қасддан
менсимаслик билан боғлиқ бўлган айрим ҳуқуқбузарликларнинг
жавобгарлик доирасидан четда қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Қатор
хорижий давлатлар ЖКнинг безорилик учун жавобгарлик назарда
тутилган нормаларида ҳам айнан “жамоат тартиби” тушунчаси ишлатилади. Масалан,
Белорусь (ЖК 339), Қозоғистон (ЖК 275), Украина (ЖК 296), Тожикистон (ЖК 237),
Россия (ЖК 213), Грузия (ЖК 239)ЖК тегишли моддалари диспозицияларида
“жамоат тартиби”нинг бузилиши безорилик жиноятининг зарурий белгиси сифатида
назарда тутилган.
Шу сабабли ЖК 277
-
моддасидаги “жамиятда юриш туриш қоидалари” деган
жумла ўрнига “жамоат тартиби” деган жумланинг киритилишини жиноятнинг
асосий
-
бевосита объектининг тўғри
белгилаш ва жавобгарлик масаласини тўғри
ҳал қилиниши нуқтаи назаридан ҳам мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Чунки
жамоат тартиби фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги, жамоат хавфсизлиги,
ташкилотларнинг нормал фаолият кўрсатиши, фуқароларнинг меҳнат қилиши ва
дам олиши учун тўлиқ шароит яратишга, уларнинг шаъни, қадр
-
қимматини ҳамда
умумахлоқий қадриятларни ҳурмат қилишга йўналтирилган ҳуқуқий ва ижтимоий
нормалар асосида жамоат жойларида юзага келадиган ва ривожланадиган
ижтимоий муносабатлар тизими
[
28] ҳисобланади.
Юқоридагилардан шундай хулосага келишимиз мумкинки, жамоат тартиби
деганда, жамиятда унинг аъзолари томонидан қонун, одоб
-
ахлоқ нормалари ва умум
томонидан тан олинган бошқа хулқ
-
атвор қоидаларига ихтиёрий ёки мажбурий
тартибда риоя қилиш асосида юзага келувчи, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг
нормал фаолиятини, барча шаклдаги мулкнинг бус
-
бутунлиги, одоб
-
ахлоқ қоидалари,
фуқароларнинг шаъни ва қадр
-
қимматини ҳурмат қилишни таъминлашга хизмат
қилувчи
ижтимоий муносабатлар тизими тушунилиши лозим.
ЖК 277
-
моддасида назарда тутилган қилмишни квалификация қилишнинг
зарурий белгиларидан бири жиноят натижасида шахснинг соғлиғи, жисмоний
дахлсизлиги, мулкий ҳуқуқларидан бирига зарар етказилганлиги ҳисобланади.
Айнан ушбу белги безориликни майда безориликдан фарқлаш учун асос бўлиб, бу
белги қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини янада оширади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
185
Ҳозирга
қадар мазкур ижтимоий муносабатлар ЖК 277
-
моддасида назарда
тутилган жиноятнинг қўшимча ёки факультатив объекти экани ҳақида ҳам ягона
фикр мавжуд эмас. Шунингдек, баъзи олимлар бу ижтимоий муносабатларни бир
пайтнинг ўзида безориликнинг қўшимча ва факультатив объектлари
[
29], деб
ҳисоблайди. Ҳатто юқоридаги ижтимоий муносабатларни безориликнинг
альтернатив (муқобил) объекти
[
30], деб ҳисобловчилар
ҳам мавжуд.
Безорилик ҳаракатларини содир этаётган шахс шахсга ёки унинг мулкий
ҳуқуқларига
таъсир қилиш орқали жамиятга нисбатан ҳурматсизлигини намойиш
этади. Шу сабабли, жамоат тартиби безориликнинг асосий, шахснинг соғлиғи,
жисмоний дахлсизлиги ва мулкий ҳуқуқлари эса қўшимча объекти,
[
31] деб
ҳисоблашади.
Л.Д.
Гаухман жамоат тартиби безориликнинг асосий объекти бўлиб, ўз ичига
қўшимча равишда шахснинг соғлиғини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ижтимоий
муносабатларни олишини таъкидлайди.Муаллиф ўзининг бу фикри билан
жисмоний дахлсизлик ва мулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ
ижтимоий муносабатларни эътибордан четда қолдирган.
И.Я.
Козаченко фикрича, безорилик жамият ва унинг аъзоларига ҳурматсизликда
намоён бўлади. Бу ҳурматсизлик турли шаклларда ифодаланиб, ҳар доим ҳам шахсий
манфаатлар, шу билан бир қаторда, мулкий ҳуқуқларга зарар етказиш хавфини
туғдиради [32]. С.А.
Тарарухин безорилик оқибатида фақат битта объектга –
жамоат
тартибига зарар етказилади. Безорилик оқибатида зарар етказиладиган бошқа
ижтимоий муносабатлар факультатив объект ҳисобланади [33], дейди.
В.М.
Шинкарук безориликнинг ўзига хос жиҳатини унинг ҳар доим ҳам
зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёҳуд мулкни нобуд қилиш,
унга шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилмаслигини таъкидлаб, ушбу
ижтимоий муносабатларни жиноятнинг факультатив объекти
[
34] сифатида
баҳолайди.
В.К.
Глистин безориликнинг қўшимча ва факультатив объектларни
ажратишни умуман мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблайди. У безорилик туфайли
келиб чиқадиган барча оқибатлар бошқа шахсларни ҳурмат қилиш ва уларга
нисбатан дўстона муносабатда бўлишни ўзида ифодаловчи кундалик
-
маиший
муносабатлар билан қамраб олинади
[
35] дейди.
Айрим муаллифлар безорилик содир этилганида иккита асосий объектга
тажовуз қилинишини айтадилар. С.В.
Максимов фикрича, жамоат тартиби
безориликнинг асосий объекти сифатида намоён бўлса, альтернатив(муқобил)
объект сифатида шахснинг соғлиғи, жисмоний дахлсизлиги ёки шахсий
эркинлиги, мулкий ҳуқуқлари билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар намоён
бўлади
[
36]. Агар ушбу фикрга қўшиладиган бўлсак, безорилик жамоат тартибига
тажовуз қилинмасдан ҳам содир этилиши мумкин, деган хулоса келиб чиқади.
Бундай хулосалар безорилик учун жавобгарлик белгиланишининг ижтимоий
моҳиятини бузади,
чунки шахсий манфаатлар ва мулкий ҳуқуқлар ушбу жиноятда
қўшимча объект сифатида намоён бўлади.
Бизнингча, безорилик жиноятида шахснинг соғлиғи, жисмоний дахлсизлиги,
мулкий ҳуқуқлари мазкур жиноятнинг қўшимча ёки факультатив объекти
эканлиги ҳақидаги масалани ҳал қилишда жиноят ҳуқуқи назарияси қоидаларига
асосланиш лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
186
А.В.
Наумов таъкидлаганидек, айнан қайси объектнинг асосий ёки қўшимча
экани, жиноят қонуни билан қўриқланаётган ижтимоий муносабатларнинг
муҳимлиги билан эмас, балки унинг турдош объект билан алоқасидан келиб чиқиб
аниқланади”
[
37]. М.
Усмоналиев ва П.
Бакуновларнинг фикрича, қайси объект
асосий ёки қўшимча эканини аниқлашда содир этилган жиноят ЖКнинг қайси
бобида жойлашгани ва шахснинг мақсади нимага қаратилгани муҳимдир.
Шахснинг мақсади
қаратилган ижтимоий муносабат асосий, бунинг натижасида
зарар етказиладиган ижтимоий муносабат эса қўшимча объект ҳисобланади
[38].
М.Ҳ.
Рустамбаев ҳам худди шундай фикр билдириб, уларнинг фарқи асосий ёки
қўшимча объектнинг асосийлигига қараб эмас, балки махсус объект билан
боғлиқлигига қараб амалга оширилади
[
39]. Шу сабабли ҳам муаллиф шахснинг
соғлиғи, жисмоний дахлсизлиги, шаъни
-
қадр
-
қиммати, мулкини безорилик
жиноятининг қўшимча объекти деб баҳолайди
[40].
Лекин
факультатив объект масаласидаги фикрлар бир хил эмас. Баъзи
олимлар факультатив объект жиноят қонуни билан ҳимоя қилинса
-
да, унга ҳар
доим ҳам зарар етказаверилмаслигини айтадилар.Факультатив объект жиноят
таркиби тузилишига киритилмайди, лекин унга зарар
етказилиши жазо
тайинлашда ҳисобга олиниши лозим
[
41]. Факультатив объект ҳақидаги бу
фикрлар унинг мазмунини етарли даража тавсифлаб бермайди.
Бизнингча, факультатив объект жиноят таркибининг зарурий белгиси
бўлмай, жиноят оқибатида унга зарар етиши шарт эмас. Факультатив объектга
жиноят туфайли зарар етиши ҳам, етмаслиги ҳам мумкин. Масалан, талончиликда
мулкий ҳуқуқлар асосий
-
бевосита объект бўлиб, шахснинг жисмоний ёки руҳий
дахлсизлиги факультатив объект ҳисобланади ва бу ижтимоий муносабатларга
зарар етказилмаганда ҳам қилмиш талончилик, деб квалификация қилинаверади.
Демак, факультатив ва қўшимча объектларнинг фарқи шундаки, қўшимча
объект ЖК Махсус қисми тегишли нормасида асосий объект билан бирга назарда
тутилиб, жиноят натижасида унга ҳам зарар етказилади. Факультатив объект эса
ЖК Махсус қисми нормасида қилмишни жиноят деб ҳисоблашнинг зарурий
белгиси сифатида назарда тутилмайди, лекин ушбу жиноят содир этилиши
натижасида унга ҳам зарар етказилиши мумкин бўлади. Шундай қилиб,
ЖК 277
-
моддасида назарда тутилган жамоат тартиби (бевосита асосий объект)
билан бир қаторда шахснинг соғлиғи, жисмоний дахлсизлиги ва мулкий ҳуқуқлари
безорилик жиноятининг қўшимча объекти, деган олимларнинг фикри асосли ва
тўғридир. Чунки жамоат тартибини бузиш натижасида ушбу ижтимоий
муносабатлардан бири зарар кўрмаса, қилмиш ЖК 277
-
моддаси таркибини ташкил
қилмайди
ҳамда майда безорилик сифатида МЖтК 183
-
моддаси билан маъмурий
ҳуқуқбузарлик, деб баҳоланади.
Безорилик натижасида шахснинг жисмоний дахлсизлигига зарар (уриш
-
дўппослаш) ёки баданига енгил ёхуд ўртача оғир шикаст етказилганида, қилмиш
ЖК 277
-
моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади. Агар безорилик
оқибатида зарар етказилган ижтимоий муносабат ЖК 277
-
моддаси билан қамраб
олинмаган бўлса, масалан, безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш, баданга
оғир шикаст етказиш шахсга қарши жиноят сифатида квалификация қилиниши
лозим (ЖК 97
-
м. 2
-
қ. “г” б., 104
-
м. 2
-
қ. “е” б.).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
187
Безориликнинг навбатдаги қўшимча объекти шахснинг мулкий ҳуқуқлари
бўлиб, агар безорилик оқибатида мулкка зарар етказилса, жиноят предмети
объектнинг зарурий белгиси сифатида намоён бўлади. Безориликнинг предмети
ўзига хос белгиларга эга. С.В.
Борисов мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд
қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этиладиган безориликнинг предмети, мулкка
қарши қаратилган жиноятлар (талон
-
торож)нинг предмети билан бир хил
[42].
Ш.Ё.
Абдуқодиров ва У.М.
Мирзаевлар: 1) ашёвийлик белгиси; 2) иқтисодий белги
3) ижтимоий белги; 4) мулкнинг фуқаролик муомаласидан чиқарилмаганлиги;
5) ижтимоий
-
иқтисодий белги; 6) юридик белгига эга мулкларгина талон
-
торожнинг предмети бўлиши мумкин
[
43], деб ҳисоблайди. Лекин безорилик
натижасида шикаст етказиладиган ёки нобуд қилинадиган мулкларнинг бу каби
торайтирилиши тўғри эмас. Бизнингча, муайян рухсатнома асосида фойдаланиш
мумкин бўлган мулклар (ўқотар қурол)га безорилик туфайли шикаст етказиш ёки
нобуд қилиш ҳам безорилик сифатида квалификация қилиниши лозим.
Жиноят объекти ва предметининг ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олиб,
фуқаролик муомаласидан чиқарилган (гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва шу кабилар) ёки эгасиз мулк нобуд қилинган ёки шикаст
етказилганида мулкий ҳуқуқлар бузилмаганлиги туфайли, ўрганилган жиноят
таркиби мавжуд бўлмайди.
Безорилик оқибатида шикаст етказилган ёки нобуд қилинган предмет
бошқа жиноят таркибининг зарурий белгиси бўлиши ҳам мумкин. Масалан,
ЖК 132
-
моддасида давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият
ёдгорликларини қасддан нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлик учун
жавобгарлик белгиланган. Агар безорилик оқибатида мазкур предметларга зарар
етказилса, қилмиш жиноятлар жами тарзида квалификация қилиниши керак, деб
ҳисоблаймиз
.
Жамоат тартибини сақлаш давлатнинг ваколатли шахслари томонидан
амалга оширилади,агар безорилик жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб
турган ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш билан содир этилса (ЖК 277
-
м. 3
-
қ.
“г” б.), жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилади. Демак, бошқарув
тартиби билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар безориликнинг қўшимча
-
бевосита объекти сифатида намоён бўлади.
Безорилик ўқотар қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитиб ёки
қўллаб
содир этилганида (ЖК 277
-
м. 3
-
қ. “б” б.) жамоат хавфсизлигини таъминлаш
билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳам бу жиноятнинг қўшимча
-
бевосита
объекти сифатида намоён бўлади.
Шундай қилиб, безорилик кўп объектли жиноят бўлиб, бу жиноятни содир
этилишида жамоат тартибининг бузилиши зарурий белги ҳисобланади. Айнан
жамоат тартибини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар
асосий
-
бевосита объект, шахсларнинг
соғлиғи, жисмоний дахлсизлиги, мулкий
ҳуқуқлари, жамоат хавфсизлиги, бошқарув тартиби бу жиноятнинг қўшимча
-
бевосита объекти ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Веремеенко И.И. Сущность и понятие общественного порядка // Советское
государство и право. 1982,
-
№ 3. –
С. 27.
2.
Гришаев П.И. Преступления против общественной безопасности. –М.: 1959. –
С. 4.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
188
3.
Иванов И. Хулиганство: проблемы квалификации // Российская юстиция,
2000.№
- 8.
–
С. 39.
4.
Уголовное право России. Части Общая и Особенная:
Учебник. / Под ред. А.
И. Рарога. –
5-
е изд., перераб. и доп. –
М.: TKВелби, Издательство Проспект, 2004. –
С. 473
-474.
5.
Готовцев А.В. Организационно –
правовые вопросы взаимодействия
милиции и внутренных войск в охране общественного порядка: Автореф. дисс
. ...
канд. юрид. наук. –
М., 2000. –
С. 13.
6.
Куделич А.В. Уголовно –
правовая охрана общественного порядка в
современной России: Автореф. дисс. ... докт. юрид. наук. –
М., 2000. –
С. 15.
7.
Борисов С.В.Хулиганство: уголовно
-
правовой и криминологический
аспекты: Дис... канд. юрид. наук: 12.00.08 .
-
М.: РГБ, 2005, –
С. 85.
8.
ЗарубинВ.И. Понятие общественного порядка как объекта хулиганства. //
Журнал российского права. 2001.
-
№8.
-
С.17.
9.
Алексеев А.В. Государственное принуждение как средство обеспечения
общественного порядка. Дисс. … д
-
ра юрид. наук. М., 1996,
-
С. 64.
10.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси.
-
Тошкент: Адолат, 2009. –
Б.167.
11.
Муаллифлар жамоаси. Давлат ва ҳуқуқ назарияси.:Дарслик. –
Тошкент:
ИИВ Академияси 2018. –Б 20.
12.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –
Тошкент: Адолат, 2019. –
Б. 33.
13.
Уголовное право. Особенная часть. T.2 / Под ред. Л.Д. Гаухмана, СВ.
Максимова. –
М.: 2019. –
С. 33
-34.
14.
Уголовное право. Особенная часть. Учебник. / Под ред. И.Я Козаченко. и
др. М.: «ИНФРА
-
М
-
НОРМА», 2007. –
С. 388.
15.
М.Х.Рустамбаев, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. Том 5.
Махсус қисм. Жамоат хавфсизлиги ва тартибига қарши жиноятлар. Ҳарбий
хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар. Дарслик. 2
-
нашр, тўлдирилган ва
қайта ишланган. –
Т.: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий
-
техник
институти, 2018.–Б. 207.
16.
Российское уголовное право. Особенная часть. Учебник. / Под ред. В.Н.
Кудрявцева, A.B. Наумова. M.: Изд
-
во Юристь, 1997. –
С. 244.
17.
Иванов Н. Хулиганство: проблемы квалификации // Российская юстиция,
1996. -
№ 8. –
С. 39.
18.
Егоров B.C. Уголовная ответственность за хулиганство. Дисс...канд. юрид.
наук. –
M.: 2000.
–
С.37.И.Д.
Бредихин О понятии о содержании общественного
порядка в административном праве // Вестник ВГУ, 2010.
-
№ 10. –С. 12.
19.
Кононов A. M. Роль и место органов местного самоуправления в осуществлении
охраны общественного порядка // Государство и право. 1997. –
№ 12. –
С. 34.
20.
Чижков П.Л. Общественный порядок и общественная безопасность как
объекты посягательства административных правонарушений, связанных с
нарушением правил оборота оружия // Закон и право, 2006.
-
№8. –С. 24.
21.
Комментарий к Кодексу Республики Узбекистан об административной
ответственности. / Х.Р. Алимов, С.Т. Ахмедова и др. –Тошкент: Адолат, 1997. –
С. 106.
22.
Коржанский Н.И. Объект и предмет уголовно
-
правовой охраны в СССР:
Автореф. дисс. ... докт. юрид. наук. –
М.: Всесоюзный научно
-
исследовательский
институт МВД СССР, 1981. –
С. 17.
23.
Адилов А. Н. Понятие, содержание и сущность системы охраны
общественного порядка // Административное право и процесс. –
2009.
–
№ 4. –
С. 4
-5.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
189
24.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги
“Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 9
-
сонли қарори //
Тўплам, 2
-
жилд. –
Б.110.
25.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги
“Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 9
-
сонли қарори //
Тўплам, 2
-
жилд. –
Б.110.
26.
Головистикова А.Н., Грудцына Л.Ю. Толковый словарь юридических
терминов. –
М.: Эксимо, 2008. –
С. 266. (488)
27.
Юридический словарь / Под. ред. Азрилияна. –М.: Институт новый
экономики, 2007. –
С.650. (1152)
28.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси.
-
Тошкент: Адолат, 2009. –
Б. 167.
29.
Борисов С.В. Хулиганство: уголовно
-
правовой и криминологический
аспекты: Дис... канд. юрид. наук: 12.00.08. –
М.: РГБ, 2005. –С.88.
30.
Лысов М.Д. Логико
-
структурный анализ понятия и признаков
преступления в действующем УК РФ // Государство и право, 1997. –
N 12.
–
С.75.
31.
Кудрявцев С.В. Преступления против общественной безопасности и
общественного порядка // Уголовное право. Особенная часть. –М.: 1999. –
С. 244;
32.
Козаченко И.Я. Уголовное право. Особенная часть. Учебник. –М.: 2008. –
С. 388.
33.
Гаухман
Л.Д. Объект преступления // Уголовное право. Часть Общая.
Часть особенная. М., 1999. –
С.94.
34.
Козаченко И.Я. Квалификация хулиганства и отграничение его от
смежных преступлений. –
С. 17.
35.
Тарарухин С.А. Квалификация преступлений в следственной и судебной
практике. –
Киев: 1995. –
С. 173.
36.
Шинкарук В.М. Ответственность за хулиганство в Российском уголовном
праве: Дис... канд. юрид. наук: 2002. –
С. 75.
37.
Глистин В.К. Проблема уголовно
-
правовой охраны общественных
отношений: (объект и квалификация преступлений).
–
Ленинград: 1979. –С. 111
-112.
38.
Максимов С.В. Преступления против общественной безопасности //
Уголовное право. Часть Общая. Часть Особенная / Под ред. Л.Д.Гаухмана,
Л.Мкалодкина, С.В.Максимова. –М.: 1999. –
С. 563.
39.
Наумов А.В. Российское Уголовное право.
–М.: Юрид. лит., 2004. –С. 162. (496)
40.
Усмоналиев М., Бакунов П. Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм). –
Тошкент:
Насаф, 2010. –
Б. 160.
41.
М.Х.Рустамбаев, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. Том 1.
Жиноят ҳақида таълимот. Дарслик. 2
-
нашр, тўлдирилган ва қайта ишланган. –
Т.:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий
-
техник институти, 2018.–Б. 152.
42.
М.Х. Рустамбаев, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. Том 5.
Махсус қисм.Жамоат хавфсизлиги ва тартибига қарши жиноятлар. Ҳарбий
хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар. Дарслик. 2
-
нашр, тўлдирилган ва
қайта ишланган. –
Т.: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий
-
техник
институти, 2018.–Б. 207.
43.
Российское уголовное право: в 2 т. Т. 1. Общая часть: учеб. / Г.Н.Борзенков,
В.С.Комиссаров и др. –
М.: ТК Велби, Изд
-
во Проспект, 2006. –
С. 116
-
117; Рустамбаев
М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. Том 1. Жиноят ҳақида таълимот.
Дарслик. 2
-
нашр, тўлдирилган ва қайта ишланган. –
Т.: Ўзбекистон Республикаси
Миллий гвардияси Ҳарбий
-
техник институти, 2018.–Б. 153.
44.
Борисов С.В. Хулиганство: уголовно
-
правовой и криминологический
аспекты: Дис... канд. юрид. наук: 12.00.08. –
М.: РГБ, 2005. –С.93.
45.
Ш.Ё.Абдуқодиров, У.М.Мирзаев, Ўзгалар мулкини талон
-
торож қилиш.
Ўқув қўлланма. –Тошкент: ТДЮИ, 2011. –
Б. 16.
