Инновацион фаолият - таълимнинг ривожланиш усули сифатида

CC BY f
85-87
0
0
Поделиться
Суннатов , Н. (2021). Инновацион фаолият - таълимнинг ривожланиш усули сифатида. Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 85–87. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/21999
Нурали Суннатов , Навоийский государственный горный институт

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Таълим тизимининг бевосита инновация билан боғлиқ ҳолда такомиллашиви бугунги глобаллашув жараёнида яққол кўзга ташланмоқда. Узбекистонда ҳам таълим тизими инновацион мазмунга эта бўлган ҳолда ислоҳ қилинмоқда. Бундай ислоҳотлардан бири Узбекистон таълим тизимининг халқаро таълим маконидан муносиб ўринга эга бўлишига қаратилган самарали фаолиятда намоён бўлмоқда. Хусусан, Узбекистон Республикаси Президентининг Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармонида “Таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш; илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш” алоҳида таъкидланган. Таълимни ривожлантириш ўз навбатида инновацион фаолиятнинг вужудга келишини талаб этмоқда.

Похожие статьи


background image

85

Суннатов Нурали Бекмуродович

котта ўритувчи

Навоий давлат кончилик институти

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ - ТАЪЛИМНИНГ РИВОЖЛАНИШ

УСУЛИ СИФАТИДА

Таълим тизимининг бевосита инновация билан боғлиқ ҳолда такомиллашиви бугунги

глобаллашув жараёнида яққол кўзга ташланмоқда. Узбекистонда ҳам таълим тизими инновацион
мазмунга эта бўлган ҳолда ислоҳ қилинмоқда. Бундай ислоҳотлардан бири Узбекистон таълим
тизимининг халқаро таълим маконидан муносиб ўринга эга бўлишига қаратилган самарали фаолиятда
намоён бўлмоқда. Хусусан, Узбекистон Республикаси Президентининг Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисидаги Фармонида “Таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий
этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий
таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш; илмий-тадқиқот ва
инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг
самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида
ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва
технопаркларни ташкил этиш” алоҳида таъкидланган. Таълимни ривожлантириш ўз навбатида
инновацион фаолиятнинг вужудга келишини талаб этмоқда.

Фалсафий метод ологиктадқиқотлар тажрибаси «жонли» ҳаётни, реал амалиётни назарий

моделлар ва схемаларда акс эттиришга бўлган ҳар қандай уринишлар доим зиддиятларга тўла
эканлигидан, бу эса, ҳодисанинг ҳаракатлари ва муносабатлари бойлигини тўлақонли акс эттира
олмаслигидан далолат беради. Инновацияни типларга ажратишнинг таклиф қилинаётган модели ҳам
бундан мустасно эмас. У инновацион жараённинг мантиқинигина нисбатан тўлиқ акс эттиради.
Мазкур жараён ўз фаол асосининг табиатига кўра репродуктив- ижрочилик хусусиятига эга бўлиши
ёки продуктив-ижодий бўлиши мумкин. Бизнинг назаримизда, шу фарқнинг ўзиёқ инновацион
фаолият тушунчасининг мазмунига аниқлик киритиш учун асос бўлади. Шундай қилиб, тизим
сифатидаги инновациянинг назарий моделини таълим амалиётига яқинлаштириш учун яна камида
битта мезон - инновациянинг ҳажми ва кўлами ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имкониятини берувчи
фаолият мезонини киритиш талаб этилади.

Бу йўлда ташланган муайян қадамга Ю.А.Карпованинг тадқиқотида дуч келиш мумкин. У

инновацион фаолият феноменини тушуниш жараёнида шаклланган турли хил ёндашувларнинг
назарий таҳлилига таяниб, уни қуйидагича тавсифлайди: «...инновацион фаолият - бу субъектнинг
жадал суръатларда ўзгараётган ижтимоий ва касбий воқеликка мослашишнигина эмас, балки унга
таъсир кўрсатиш имкониятини ҳам таъминловчи шахсий воситалари мажмуини ўзгартиришга
қаратилган метафаолиятдир».

Бизнингча, ушбу тавсифда икки ҳолат эътиборни тортади. Биринчи - «метафаолият»га чиқиш,

яъни, биз юқорида қайд этиб ўтганимиздек, инновацион фаолиятнинг муҳим хусусияти бошқа
фаолиятларни ўзгартириш ҳисобланади. Бунда бошқарув нуқтаи назаридан бу «фаолиятларни
бошқариш борасидаги фаолият» бўлса, инновацион нуқтаи назардан фаолиятнинг моҳиятини амалда
ўзгартиришдир. Иккинчи - инновацион фаолиятнинг ўзгартирувчи хусусиятини (мослаштирувчи
хусусиятига зид ўлароқ) тушуниш даражасига чиқиш. Бундай ўзига хос фарқни уруғлар жойини
ўзгартириш йўли билан фақат кучайтириш мумкин: инновацион фаолият ижтимоий ва касбий
воқеликка мослашишнигина эмас, балки уларни ўзгартиришни ҳам назарда тутади. Бу инновацион
фаолиятнинг табиатини таъкидлайди, амалиётда ҳам, назарияда ҳам кўпинча аралаштириб
юбориладиган фаолият ва жараён тушунчаларининг мазмунини бир-биридан ажратиш учун имконият
яратади.

Шу билан бир вақтда, мазкур тавсифда қайд этилган инновацион фаолиятнинг мўлжали шубҳа

уйготади. Нима учун бу фаолият фақат «субъектнинг шахсий воситалари»ни ўзгартиришга
қаратилади? Бундай тушуниш инновацион фаолият субъектини шахе даражасигача
торайтирмайдими? Агар ушбу тавсифга қўшиладиган бўлсак, инновацион фаолият фақат шахсий
даражада амалга оширилишини тан олишимизга тўғри келадики, бу тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган
бир ҳолдир. Иккинчидан, инновацион фаолият фақат «субъектнинг воситалари»нигина ўзгартиришга


background image

86

қаратиладими? Ахир воситалар - бу фаолиятнинг инструментал таъминоти-ку. Ушбу таъминот касбий
компетентлик даражасида усуллар, техникалар ва шу кабиларнинг тўплами сифатида
мужассамлашиши мумкин. Гап инновацион фаолият ҳақида борганида, у, бизнинг назаримизда,
воситалар мажмуини ўзгартиришга эмас, балки усулларни ўзгартиришга мувофиқ келади, чунки
усулни кашф этишгина том маънода қайта англаб етишга ва субъектнинг мазмунини ўзгартиришга
муҳтож бўлади, бу ўзгариш эса кейинчалик субъектнинг фаолиятида ҳам ўзгариш ясайди.

Юқорида баён этилганлар муайян тарзда ташкиллаштирилган фаолият, шу жумладан таълим

фаолияти ва педагогик фаолият сифатидаги инновацияни типларга ажратишнинг методологик асосига
аниқлик киритишни тақозо этади. «Фаолият инсоннинг ўзини қуршаган муҳитга фаол муносабати
шаклидир», деб таъкидлайди Э.Г.Юдин. Унинг фикрича, фаолиятнинг мазмуни мазкур муҳитни
маданиятнинг мавжуд шаклларини ўзлаштириш ва ривожлантириш асосида мақсадга мувофиқ
ўзгартириш билан белгиланади. «Фаолият» инновацион фаолиятнинг моҳиятини тавсифлашга
нисбатан жинс билдирувчи тушунча бўлгани боне, юқорида таклиф қилинаётган тавсифдан
мулоҳазаларнинг таянч нуқтаси сифатида фойдаланиш мумкин.

Бизнингча, фаолиятнинг, айниқса инновацион фаолиятнинг табиий моҳияти унинг ўзини ўзи

белгиловчи асосини аниқлашни талаб қилади. Мақсадга мувофиқлик фаолиятнинг муҳим хусусияти
саналса-да, лекин у фаолиятнинг икки конкрет типини бир-биридан тўлиқ ажратиш имкониятини
бермайди. Бир томондан, муайян мақсадга йўналтирилган, репродуктив, шахссиз, маълум дастурлар
ва контекстлар билан белгиланган ҳар қандай фаолият мақсадга мувофиқ ҳисобланади, чунки
мақсадга мувофиқ у ёки бу воситалар ишга солиниши, зарурий усуллар танланиши ва қўлланилиши,
мақсад ва натижанинг ўзаро алоқасига риоя этилиши мумкин. Аммо мақсад сиртдан берилади ва
шунда субъект сифатининг ўзгариши юз беради. У фаолият субъекта сифатида эмас, балки изчил ва
мақсадга мувофиқ ҳаракатлар субъекти сифатида амал қилади. Бинобарин, унинг позицияси
функционаллик билан чекланади, унда ўз субъектив асоси - мақсадни қўйиш мавжуд эмас. Ушбу асос
«аниқ мақсадга қаратилган, предмет доирасини кенгайтирадиган унумли, ижодий фаолият»ни
ажратиш имкониятини беради. Бу ерда фаолиятнинг яна бир ўзига хос белгиси - мазмун ва мақсадни
эркин белгилашни ҳам қайд этиб ўтиш ўринли бўлади, чунки берилган шартлар, мақсадлар ва
воситаларни технологик берилган усуллар ёрдамида ишга солувчи мажбурий фаоллик ўз
имкониятларини рўёбга чиқариш воситаси бўлиб хизмат қила олмайди, ҳаракатларни хулқ- атвор
даражасида мустаҳкамлаб, уларни «роботлаштиради». Айни шу сабабли инновацион фаолият муайян
турдаги фаолиятни дунёқарашдан келиб чиқиб, маънавий танлаш муаммоси ҳамдир, зеро «маданий
йўл танлаш жараёнида ўз фаолиятининг схемалари, меъёрлари ва идеалларини яратувчи субъект бу
ўз ривожланишининг истиқболларини белгиловчи, ўз тарихини яратувчи инсондир».

Мақсадни қўйиш нафақат фаолиятни «субъективлаштиради», балки унинг яхлитлигини мақсад

ва натижанинг диалектик бирлиги сифатида белгилайди. Бунда продуктив ва репродуктив асоснинг,
ижод ва бажариш омилларининг, ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқаришнинг шундай бир уйғун
бирлиги юзага келадики, у субъект ва объект ўзаро алоқасининг аниқланган, барқарор
қонуниятларининг камчиликларини «...илгари тўпланган тажрибадан объектив дунёнинг шу пайтгача
номаълум хоссалари, сифатлари, томонлари ва шу кабиларни ўзлаштириш, уларни одамлар дунёсига
(маданиятга) киритиш учун фойдаланиш усулларини» яратиш асосида бартараф этиш имкониятини
беради. Шунда бизнинг фикримизча, фаолият натижаси эҳтиёжда сўнмайди, балки мақсаднинг
мазмунини янада кенгайтириш омили, яъни мақсадни қўйиш бўлиб хизмат қилади. Шу тариқа
инновацион фаолиятнинг ўзини ўзи ривожлантириш ижтимоий механизми таъминланади.

Инновацион фаолият фаолият объектный ўзгартириш қобилиятини рўёбга чиқариш билангина

чекланмайди. У объектнинг турли томонлари билан тўлақонли ўзаро алоқага киришиш жараёнида
субъектнинг асосларини «қайта дастурлаштириш» ёки «субъектнинг ўзини ўзи қуриши» учун замин
яратади, чунки мақсадга эришилганида юз берувчи моҳият, тузилиш ва муносабатлардаги ўзгаришлар
муқаррар тарзда субъект тушиб қоладиган номуайянлик ҳолатини юзага келтиради. Лўнда қилиб
айтганда, объектнинг янги ўзаро алоқалари унинг ўзи учун ҳам янги ҳисобланади. Бунда реал
объектив вазиятни, унинг муаммолилигини ва бу муаммод ан чиқишнинг конструктив йўлларини
таҳлил қилишни амалга ошириш имкониятини берувчи оқилона-рефлексив онг имкониятларидан
фойдаланилади.

Бундан инновацион фаолиятнинг яна бир хусусияти келиб чиқади. Унинг чегараси субъект-

объект ва субъект-субъект муносабатлари тизимига инсоннинг моҳиятини белгиловчи кучларнинг


background image

87

намоён бўлиши нуқтаи назаридан ёндашиш имкониятини беради ва назарда тутади. Бу ерда
таълимдаги инновацион фаолиятни ташкил этишнинг муҳим хусусиятларидан бири намоён бўлади.
Ҳозирги замон таълим концепциялари таълим жараёнини субъект-субъект ўзаро муносабатлари
сифатида тушунишга асосланади, уни педагогик таъминлаш вазифаси эса сунъий
лойиҳалаштирилувчи педагогик тизимларни табиийлаштиришдан, яъни инсоннинг моҳиятини
белгиловчи кучлар намоён бўлиши учун
ижтимоий-педагогик майдонни яратишдан иборатдир. Бу ҳолда таълим жараёни ўз асосига кўра
гуманистик жараёнга (инсон мақсадга эришиш воситаси сифатида амал қилмайди, ундан меҳнат
қуроли сифатида фойдаланилмайди), ўз хусусиятига кўра эса - гуманитар жараёнга (инсоннинг билим
ва уни олиш жараёни билан узвийлиги, билим ўз ҳаёт мазмунини англаб етиш жараёнида
ўзлаштирилиши таъминланади) айланади.

Таълим жараёни ва у нинг инновациялари фаолиятлар ўзаро алмашину ви, яъни ўзаро алоқа учун

алоҳида майдоняратади. Бунда унингҳар бир иштирокчиси фаолияти мазкур ўзаро алоқа натижасида
яратиладиган мазмунни бевосита ривожлантиради. Узаро алоқа ва бир-бирини тақозо этиш
муносабатлари билан тавсифланувчи ўзгача яхлитлик вужудга келади. Шундан келиб чиқиб
В.Н.Сагатовский ажратган муносабатларнинг икки типи - «субъект-субъект» ва «субъект-объект»
муносабатларига «объект-объект» ва «объект-субъект» муносабатларини қўшимча қилиш мумкин.
Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, таълим жараёни билан, яъни таълимга оид ўзаро алоқа жараёни
билан белгиланадиган ижтимоий ўзаро алоқалар хусусияти мазкур муносабатларни бутун тизимнинг
муайян яхлитлик сифатида намоён бўлишининг «омиллари» сифатида субординациялаш
имкониятини беради. Бизнинг назаримизда, бу (мустақил тип ёки «омил») субъективлик ва
объективлик хоссасининг ўзи атрибутив эмас, балки функционал хусусият касб этади, деган қоида
даражасида муҳим эмас. Мисол учун, ҳар қандай индивид ўзаро алоқа жараёнида субъект хоссасини
ҳам, объект хоссасини ҳам касб этиши, бир ўзаро алоқа жуфтида (ўқитувчи-ўқувчи) амал қилиши ҳам,
кўп сонли ўзаро алоқада (ўқитувчи-ўқувчи-ўқувчи) амал қилиши ҳам мумкин.

Узаро алоқанинг вазифа жиҳатидан типологик хусусияти шу билан таъминланадики, субъект-

субъект муносабатлари координацией функционал табиатга эга бўлади, субъект- объект
муносабатлари эса доим субординацияни ўзида ифодалайди. Бошқа функциялар юқорида зикр
этилганларга нисбатан кўмакчи роль ўйнайди. Масалан, субъект-объект муносабатида камида учта
тизим яратувчи функциялар ўзининг моддий ифодасини топади. Уларнинг орасида туртки бериш
функцияси бошлангич фаолият манбаини белгилайди, тартибга солиш функцияси - фаолият
предметини ва у нинг қизғинлик д аражасини белгилашга хизмат қилади, субординациялаш
функцияси субъектнинг фаолиятга қўшилиш даражасини аниқлайди. Сўнгги функция субъект-
субъект ўзаро алоқасида мавжуд эмас - бу ерда монолог маданияти диалог маданиятига ўрин
бўшатади, мазмун эса баҳамжиҳат яратилади.

Демак, таълимни ташкил этишнинг юксак даражада мослашувчан ва фаол бўлган, ижтимоий-

маданий вазиятга оптимал даражада самарали таъсир кўрсатадиган ижтимоий- маданий шаклларини
яратиш мавжуд таълим тизимининг чекланган имкониятларини кенгайтириш йўли, янги
профессионал-педагогик маданият ва бошқарув маданиятини шакллантириш воситасидир. Бу ҳолда
бутун тизимнинг турмуш тарзи инновационлик сифатини касб этади. Аммо бунга эришиш учун
ташкил этиш ва бошқаришнинг мономаданият анъаналарининг тор хусусиятига барҳам берувчи
тегишли шакллари ва усулларини излаш талаб этилади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Shermuxamedova, N. "Philosophy and methodology of science." Tashkent: Publishing House of the
National University of Uzbekistan (2005): 21-27.

2.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ
Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

3.

Абдуллаева, Н. (2023). Эффективные методы организации научной деятельности студентов.
in Library, 22(2), 113-125. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21747

4.

Шермухамедова, Нигинахон Арслановна. "Некоторые суждения Абу-Насра аль–Фараби о
соотношении логики и грамматики." Credo new 2 (2002): 10-10.

Библиографические ссылки

Shermuxamedova, N. "Philosophy and methodology of science." Tashkent: Publishing House of the National University of Uzbekistan (2005): 21-27.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ Theoretical & Applied Science, 10 (78 (2019): 370-374.

Абдуллаева, H. (2023). Эффективные методы организации научной деятельности студентов, in Library, 22(2), 113-125. извлечено от https://inlibrary.uz/indcx.php/archivc/articlc/vicw/21747

Шермухамедова, Нигинахон Арслановна. "Некоторые суждения Абу-Насра аль-Фараби о соотношении логики и грамматики." Credo new 2 (2002): 10-10.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов