Барқарор тараққиётни таъминлашда Турк рунологиясидаги ғояларнинг аҳамияти

CC BY f
180-183
0
Поделиться
Назаров , Н. (2021). Барқарор тараққиётни таъминлашда Турк рунологиясидаги ғояларнинг аҳамияти . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 180–183. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22039
Насриддин Назаров , Ташкентский архитектурно-строительный институт

доктор философии, доктор политических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ижтимоий-тарихий жараёнларда барқарор тараққиётни таъминлаш ҳар бир даврнинг ўзига хос муаммоларини ечишда зарурий аҳамият касб этган. Ушбу жиҳат ёзма манбаларда ўзининг ифодасини топган бўлиб, тарихий тараққиётда маънавий-маданий жараёнлар ўзаро яхлитликка асосланган ривожланишни мустаҳкамлашга йўналтирилган мақсадлар ва ғоялар ҳосиласидан иборат эканлигини тасдиқлайди. Айниқса, VII асрнинг охири ва VIII асрнинг бошларида қадимги туркий мутафаккир Иўллиғ тегин Култегин, Билга ҳоқон, Қутлуг Элтериш ҳоқонлар шарафига қўйилган ёзма ёдгорликларнинг муаллифи, теран тафаккур соҳиби туркий маънавият ва маърифатнинг тамал тошини қўйган мутафаккир сифатида турк ҳоқонлиги даврида ўзига хос ўрин тутганлиги Урхун тошбитикларидаги маълумотлардан аён. Ёзувларда қадимги туркларнинг маданий турмуш даражаси, адабий имкониятлари, тарихий воқеъалар инъикоси, тафаккур кенгликлари ифодаланганлиги билан диққатни жалб этади. Қадимги турклар сиёсий бирлигининг етакчилари Билга ҳоқон ёдгорлиги ва унинг укаси Култегин ёдгорлиги ва шунингдек, маслаҳатчи Тонюқуққа аталган ёзувларда даврнинг тарихий воқеалари силсиласини ўзида ифодалаб, турк баҳодирлари жасоратли фаолиятларининг акс этганлиги туркий халқлар тарихи ва маданиятининг тошбитикларда ифодаланган дастлабки боби эканлиги билан характерлидир. Шунингдек, ушбу ёзувларда ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатнинг акс этганлиги ғояси бугунги кунда ҳам барқарор тараққиётни таъминлаш учуй тарғиб этишни тақозо этади.

Похожие статьи


background image

180

Назаров Насриддин Атақулович

фалсафа фанлари доктори, сиёсий фанлар доктори, профессор

Тошкент Архитектура-қурилиш институти

БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТНИ ТАЪМИНЛАШДА ТУРК

РУНОЛОГИЯСИДАГИ ҒОЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Ижтимоий-тарихий жараёнларда барқарор тараққиётни таъминлаш ҳар бир даврнинг ўзига хос

муаммоларини ечишда зарурий аҳамият касб этган. Ушбу жиҳат ёзма манбаларда ўзининг ифодасини
топган бўлиб, тарихий тараққиётда маънавий-маданий жараёнлар ўзаро яхлитликка асосланган
ривожланишни мустаҳкамлашга йўналтирилган мақсадлар ва ғоялар ҳосиласидан иборат эканлигини
тасдиқлайди. Айниқса, VII асрнинг охири ва VIII асрнинг бошларида қадимги туркий мутафаккир
Иўллиғ тегин Култегин, Билга ҳоқон, Қутлуг Элтериш ҳоқонлар шарафига қўйилган ёзма
ёдгорликларнинг муаллифи, теран тафаккур соҳиби туркий маънавият ва маърифатнинг тамал
тошини қўйган мутафаккир сифатида турк ҳоқонлиги даврида ўзига хос ўрин тутганлиги Урхун
тошбитикларидаги маълумотлардан аён. Ёзувларда қадимги туркларнинг маданий турмуш даражаси,
адабий имкониятлари, тарихий воқеъалар инъикоси, тафаккур кенгликлари ифодаланганлиги билан
диққатни жалб этади. Қадимги турклар сиёсий бирлигининг етакчилари Билга ҳоқон ёдгорлиги ва
унинг укаси Култегин ёдгорлиги ва шунингдек, маслаҳатчи Тонюқуққа аталган ёзувларда даврнинг
тарихий воқеалари силсиласини ўзида ифодалаб, турк баҳодирлари жасоратли фаолиятларининг акс
этганлиги туркий халқлар тарихи ва маданиятининг тошбитикларда ифодаланган дастлабки боби
эканлиги билан характерлидир. Шунингдек, ушбу ёзувларда ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатнинг акс
этганлиги ғояси бугунги кунда ҳам барқарор тараққиётни таъминлаш учуй тарғиб этишни тақозо
этади.

Албатта маданият, урф-одат ва анъана ёзувдан минглаб йиллар олдин шаклланиб, маданиятнинг

нисбатан юқори босқичи ёзувни вужудга келтиради. “Қадимги туркларнинг тарихий, маданий ва
интеллектуал хазинаси бошқа халқларнинг маънавий салоҳияти каби узоқ вақт давомида шаклланган,
моддий маданиятда мужассамланган, билим ва кўникмаларни ишлаб чиқаришда авлодларга ўтиб
келган. Кўчманчиликнинг ўзига хос хусусияти нафақат кўчманчиларнинг юқори ҳаракатчанлигида,
балки чарм, ёғоч, суяк ва жундан фойдаланишни афзал кўрган дашт ва ўрмон-дашт аҳолиси ҳаётининг
экологик хусусиятларни ўзида мужассам этганлигида ҳам намоёндир»[4; С.8-9]. Албатта, туркий
халқлар ҳамда уларнинг маданиятга мансублик хислатлари ҳақида ran кетганда туркийларни
кўчманчилик маданияти билан боғлаш анъаналари илмда устувор моҳиятга эга. Лекин, бу
аждодларимизни бутунлай кўчманчи бўлган, ўтроқ маданият туркийларга ёт дегани эмас.
Кўчманчилик маданиятида мужассам бўлган пассионарлик салоҳияти дунёни туркларга танитгани
каби, туркларни ҳам дунёга танитди. Турклар ўтроқлашиб, илгари умуминсоний цивилизацияга ҳисса
қўшиб келган бўлса, энди цивилизациялашув жараёнларининг бошида турди. Қорақурум, Бешбалиқ,
Сиғнақ, Тарсакент, Баласоғун, Пайкент, Марв, Бухоро, Самарканд ва ҳоказо шаҳарлар туркий ўтроқ
маданиятнинг реал инъикоси сифатида илк ўрта асрлар, ўрта асрлар ҳам айримлари бугунги кунда
ҳам савлат тўкиб туриптилар. Шу боне, кўчманчилик ва ўтроқ маданияти туркий халқларга хос бўлиб,
уларнинг ўзаро мужассамлашган ҳосиласи туркий цивилизацияни вужудга келтирганлиги
эътиборлидир. “Уч минг йил давомида икки цивилизация: кўчманчи ва ўтроқ, нисбий ички
автономияни сақлаб, бир-бири билан ёнма-ён ривожланиб, бир-бирини янада бойитиб, ягона умумий
цивилизация яратдилар. Кўчманчилар орасида туғилган гумбаз меъморчилиги бутун дунё бўйлаб
тарқалиб, дунё халқларининг мулкига айланди; шаҳар аҳолисининг устахоналарида пайдо бўлган
ҳунармандчиликни кўчманчи халқлар ўзлаштирди» [9; С.8]. Бундай умумий цивилизация туркий
цивилизация сифатида умуминсоний тараққиётнинг ривожига ҳисса қўшиб келди. «Улар (қадимги
турклар - Н.Н.) чорвачилик билан шуғулланишган, алоҳида ўтроқ шароитларига ҳам эта бўлишган.
Металларни, жумладан олтинни қайта ишлаш техникасини ўзлаштирган эдилар»[1; С. 10]. Демак,


background image

181

металлургия саноатининг ҳам тамал тоши қадимги турклар томонидан қўйилган бўлиб, ушбу жиҳат
ҳам қадимги туркларнинг ўтроқ ҳаёт кечирганлигини тасдиқлаб, барқарор тараққиётнинг ижтимоий-
тарихий заминларидан дарак беради.

Қадимги турклар тарихи ва маданиятида бирлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб этувчи ғоялари айрим

хорижий манбалар билан бир қаторда турк тилида ёзилган битиктошларда ўзининг ифодасини топтан.
Туркий маданиятнинг илк намуналари Урхун-Енисей ёзма ёдгорликларининг тарихий моҳиятига
эътибор қаратгудек бўлсак, унда: «Отамни хон сифатида, онамни эса хотун сифатида эъзозлаб кўкка
кўтарган осмон: «Турк халқининг исми ва шон-шарафи сўнмасин!», Қабилаларини берган осмон
(хоннинг ҳукмронлиги остига) (бу сафар ҳам): «Турк халқининг номи ва шон-шуҳрати сўнмасин»
деди: «Бу исм йўқ бўлиб кетмаслиги учун ҳам осмон мени кўтарди (ва хон қилди)» [7; С.23], - деган
ҳикматлар мавжуд. Ушбу битиклар шавкатли турк элининг абадиятга дахлдор эканлигини, самовий
руҳлар турк етакчилларини доимо қўллав-қувватлаб келиши ифтихор ҳисси билан қайд этиладики,
ушбу сатрлар бугунги кунда ҳам ёшларимиз орасида тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, уларда тарихий
тафаккурни юксалтириш орқали ифтихор туйгусини, фахру гурурни, ватан ва эл тақдири учун
масъуллик ҳиссини юксалтиради. Ушбу жиҳатлар бугунги маънавий янгиланишлар шароитида,
жамиятнинг ижтимоий-маданий юксалишида муҳим бўлиб, барқарор тараққиётнинг тарихий
асосларига урғу беришиимиз учун зарурий омилдир.

Зеро, барқарор тараққиёт жамият аъзоларининг якдил фаолияти билан бир қаторда, шахсий омил

билан, яъни етакчининг маҳорати билан боғлиқ: «Фалакдай Тангри яратган Турк Билга ҳоқон сўзим:
огам турк доно ҳоқони тахтга ўтирганда тўққиз ўғуз қаҳрамонлари, унинг машҳур беклари
ваунингхалқи ҳурмат кўрсатдилар. Тангри ёрлақагани учун, мен муваффақиятга эришганим учун,
Турк халқи ғалаба қозонди. Мен томондан давлат бундай бошқарилмаса, Турк халқи ўлажакэди, йўқ
бўқлажакэди» [6; Б. 136-137]. Албатта, муайянхалқнинг ғалабасидаҳамда зафар қучишида сиёсий-
ҳарбий етакчининг ўрни беқиёс. Ушбу жиҳатлар:

Ижтимоий-сиёсий жараёнларда, яъни тараққиётни таъминлашда муайян халқ, миллат, эл ва

элат муваффақияти учу насос яратиш бевосита сиёсий-ҳарбий етакчининг раҳбарлик маҳорати ва
қобилияти билан чамбарчас боғлиқ эканлигини;

Эл буюк бўлиши учун унинг йўлбошчиси буюк бўлиб, ҳарбий-сиёсий иродани ўзида тўлиқ

мужассамлаштириши лозим. Зеро, муайян халқ ва элнинг муваффақияти бевосита сиёсий раҳбарнинг
ташкилотчилик қобилияти билан алоқадор бўлиб, бошлиқдаги хислат ва хусусиятларнинг аксарияти
элнинг кундалик фаолиятида мужассамлашини;

Шерюрак баҳодир бошқарган қўшин ғалабани қўлга киритиши муқаррарлиги, сувюрак етакчи

бошқарган қўшин парокандаликка юз тутиб, мағлубиятга йўлиқиш эҳтимоли кучлилигини
билдиради.

Маълумки, тарихий тафаккур ажодларимиз томонидан ижтимоий-тарихий тараққиёт шароитида

яратилган моддий ва маънавий бойликларнинг инсон ёки муайян гуруҳ онгда акс этиб, намоён бўлиб,
эл ва юрт манфаатлари йўлида хизмат қилиш иштиёқининг устунлик даражада намоён бўлишидир.
Шу боне, ҳар бир шахсда тарихий тафаккур ўзлигини англаб, тарихий қадриятларига содиқ бўлиб,
элпарварлик ва ватанпарварлик хислатининг тафаккурда мустаҳкам қарор топишидир. Инсоннинг
инсоний моҳиятини онг ташкил этар экан, демак онг ва тафаккур ҳар бир шахе, жамоа, этник гуруҳ,
этнос, миллат ва суперэтноснингумуминсоний цивилизация босқичларидаги ўрнини англашида ҳам
ўзига хос аҳамиятга эта. Тарихий тафаккур ижтимоий онгда ворисийлик хусусиятини
ривожлантиради. Ва бундай ворисийлик асосида тарихий меросга мансублиги ривожланиб боради.
«Янги аср, янги минг йиллик, дунё манзарасининг ўзгариши, инсон эволюцияси трансформациям,
илмий парадигмаларнинг алмашинуви ҳам ижтимоий, ҳам гуманитар билимларга, ҳам билиш
усулларига из қолдирди. Шажаралар, маданият, менталитет ва тарих фалсафасига қизиқиш ортиб
бормоқда. турли цивилизациялар ва маданиятлар, уларнинг дунё цивилизацияси ва тарихий
жараёнидаги ролини объектив акс эттиришга мойиллик кузатилмоқда» [5; С. 145-146]. Тафаккурда
юз бераётган бундай эврилишлар шароитида ҳар бир шахе ўзининг ўтмишига ҳурмат ва эҳтиром


background image

182

асосида муносабатда бўлиши тақозо этилади. Шунингдек, тарихий тафаккурда маданий ёки маънавий
меросга мансубликни ифодалашда ҳар бир ижтимоий-тарихий даврга хос бўлган йўналтирувчи гоя
зарурий аҳамиятга эга бўлиб, ижтимоий-тарихий тараққиёт давомида тафаккурда элпарварлик ва
ватанпарварлик хислатлари ривожи бевосита ушбу жиҳат билан боғлиқ. Зеро, ушбу жиҳатлар
барқарор тараққиётни таъминлаш омили сифатида муҳим.

Инсоният ўзининг ибтидосида табиий муҳит билан ҳамоҳанг равишда шаклланиб, дастлаб ов

қуроллари ва сўнгра бора-бора ўз маънавий дунёсини тарғиб этиш қуролларини ясаб, ўзлигини
намоён эта бошлади. «Мамлакатнинг маҳаллий аҳолиси (автохтон) бутунлай ўзи яшайдиган атроф-
муҳитга тегишлидир. Урмон одамга бошпана, озиқ-овқат ва ҳаёт учун зарур бўлган барча нарсаларни
беради. Узини ҳимоя қилиш инстинкта одамни қўлига қурол кўтаришга мажбур қилди» [3; С. 7]. В а
бу қурол дастлаб ов қуроллари бўлган бўлса, кейинчалик маданий ва маънавий қурол сифатида
инсониятнинг ўз руҳий оламини намоён этишга йўналтирилди.

Бугунги кунда аждодларимизга хос бўлган бундай қаҳрамонлик ва барқарор тараққиётни

таъминлаш йўлида фаолиятни ўрганиш туркий халқларга мансуб миллатлар орасида ўзликни англаб,
тарихий қадриятларга мансублик хислатларининг ривожини таъминлашда муҳим. Бу туркий
халқларда, айниқса ёшларда аждодларимиз руҳига ҳурмат ва эҳтиром руҳини шакллантириш билан
бир қаторда, ватанпарварлик ҳиссининг юксалишида ҳам аҳамиятлидир.

Маълумки, қадимги туркийларнинг тадрижий такомил босқичларида ушбу элга хос бўлган

тарихий-ғоявий жараёнлар эволюциясини ўрганиш ўша даврга хос бўл тарихий- маданий воқеъликлар
тўғрисида тасаввурларни кенгайтиради. «Ҳозирги туркология фанида турли хил белгилар билан
ёзилган туркий ёдгорликлар кенг тарқалган ҳамда улар ўрганилган бўлиб, булар руник, уйгур,
манихей, брахма, араб, арман-қипчоқ, чигатой ёзувларидир» [2; С. 492]. Ва бу тошбитиклар туркийлар
тарихини ўрганиш билан бир қаторда ҳар бир ижтимоий- тарихий даврга хос бўлган ғоявий
жараёнларни ўрганишда ҳам муҳим роль ўйнайди. Зеро, ҳар қандай муваффақиятнинг асосида жамият
аъзоларида ғоявий яхлитлик, умумфаолиятни таъминлашда сафарбар қилувчи ғояга содиқлик
хислатлари ётади. Маълумки, ғоя ҳар бир этно-ижтимоий бирлик, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий
ривожланиши, демакки, барқарор тараққиётини таъминловчи омил сифатида муҳим. Зеро, инсоният
тарихий тараққиётининг цивилизациялашган даври бирон-бир жамиятнинг эзгу ғояларсиз ривожлана
олмаслигини тасдиқлаб келмоқда. Аждодларимиз ҳам туркий анъаналар билан бир қаторда, менталь
хусусиятларни ҳам асраб-авайлаб келганлар. Туркийлар ўз этнотарихий тараққиёт босқичларида
жамият аъзолари тафаккурига эзгуликка ва бунёдкорликка чорловчи ғояларни сингдириб келганки,
буни тарихий тафаккурда ўз изини қолдирган маънавий мерос намуналари ҳам тасдиқлайди.
Эрамиздан олдинги даврларда аждодларимиз эътиқод қилиб келган Зардуштийлик динининг
«Авесто» китобидаги ғоявий концепция «Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал», мисолимизнинг ёрқин
далилидир. Ундан сўнг ҳам аждодларимиз ўз этнотарихий тараққиётини ғояларсиз тасаввур эта
олмасдан, ўз замондошларини муайян эзгу мақсад атрофида бирлаштириб, келажакка интилиш
лозимлигини уқдириб келган. Туркий халқларга хос Тангричилик эътиқодида, шунингдек қадимги
туркий ёзма ёдгорликлари бўлган Урхун-Енисей битиктошларида яққол ифодаланиб, Кул-тегин ва
Билка ҳоқон ёдгорликлари мисолида буларни учратишимиз мумкин. Бугунги, миллий ўзликни англаб,
тарихий тафаккур ривожланаётган бир шароитда маънавий янгиланишлар ҳосиласида барқарор
тараққиётни таъминлашга ҳисса қўшиш учун ҳам ўтмишга меҳр ва муҳаббат ҳиссини тарбиялаш
муҳим. Бунинг учуй тарихий онгни юксалтириш, қадрият сифатида тарихга холисона муносабатни
шакллантириш эътиборлидир. «Албатта, ҳеч бир халқ, ҳеч бир мамлакат ўз ўтмишини англамасдан ва
ҳурмат қилмасдан яшай олмайди, бу шунингдек, бошқа давлатлар ва халқларнинг тарихи ҳақида
умумий маълумотга эга бўлишни ҳам тақозо этади. Ҳозирги шароитда янги тарихий маданият
шаклланаётганлиги кузатилмоқда. Турли хил маълумотларга, ҳаётий тажрибага ва ижтимоий мавқега
эга бўлган одамлар асосий қадриятлар саналган ўз халқи ва ватанидан ғурурланишга, фидойилик,
ватанпарварлик, жасорат, ҳалоллик, адолат сингари тарихий тажрибалардан келиб чиқувчи хусусият
ва хислатларни ўзига сингдириб, ўзга халқлар ва давлатлар билан тотувлик ва конструктив ҳамкорлик


background image

183

асосида яшашни ўзининг ҳаётий принципи сифатида қабул қилиши лозим. Ушбу жиҳатларни
бевосита тар их бергусидир» [5; С.63-64]. Де мак, тар их ва тарихий тафаккур жамият аъзоларида
ўзликни англаб, тарихдан сабоқ чиқариш ҳамда фахр-ифтихор ҳиссини ҳам ривожлантирадики, ушбу
жиҳатлар жамият аъзоларининг тарихий тафаккурида мужассамлиги боне эътиборлидир. Ва бу
жиҳатлар тафаккурда ватанпарварлик ва элпарвалик туйғусининг ривожини таъминлашда ҳам
муҳимки, жамиятдаги барқарор тараққиёт бевосита ушбу омиллар билан боғлиқ. Шунингдек,
ўзгахалқвамиллатлар билан умумийликжиҳатларни ҳам топа билиш ва бу жиҳатга урғу бериш,
бугунги кунда туркий халқларга хос бағрикенглик тамойилиниҳамтаъминлаб борадики, ўзаро дўстлик
ваҳамжиҳатликнингтаъминланишида бу ўта зарурий омилдир. Шу боне, тошбитиклардаги қадимий
ёзма ёдгорликлардаги ҳикматлар тарғиби тарихий онгни юксалтириб, жамият аъзолари тафаккурида
ғоявий омилларнинг устуворлигини таъминлашда ўтмиш қадриятларидан фойдаланиш тарихнинг
келажакдаги барқарор тараққиётни таъминлашдаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатади.

Тарихий тафаккурга асосланган гоя мамлакат аҳолисининг умумфуқаролик менталитетини

ўстириб, жамиятда барқарор тараққиётни, демак, барча миллат ваэлатларнинг бошини қовуштириб,
фуқароларнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Ушбу умумийликнинг
ривожига ҳисса қўшишда тарихий мерос намуналари ва қадриятлардан фойдаланиш умумжаҳон илм-
фани ютуқларини туркий халқлар менталитети ва ҳар бир миллатнинг ўзига хос хусусиятларимизни
ҳисобга олган ҳолда ёшлар онгига сингдириш муҳимдирки, бу глобал трансформациялашув
шароитида зарур.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Батманов И. А. Язык енисейских памятников древнетюркской письменности. - Фрунзе: Изд-

во АН Киргизской ССР, 1959.

2.

Великая степь: Материалы III Форума гуманитарных наук. 1-том. - Астана, 2018.

3.

Герман Вейс. История цивилизации: архитектура, вооружение, одежда, утварь:

Иллюстрированная энциклопедия в 3-х томах. Классическая древность (до IV в.). Т.1. - Москва: Изд-
во ЭКСМО-Пресс, 2000.

4.

Жолдасбеков М., Сарткожаулы К. Атлас Орхонских памятников. - Астана: Культегин, 2006.

5.

Народ в потоке истории. Научная серия /Составители Т.Шанбай, А.Ибраева. - Астана:

Фоллиант, 2014.

6.

Отаули. Билга ҳоқон достони. - Тошкент: «O‘zbekuston», 2015.

7.

Радлов В.В., Мелиоранский П.М. Древне-тюркские памятники Кошо-Цайдам . - Санкт-

Петербургь: Типография императорской Академии Наук, 1897.

8.

Туймебаев Ж.Ж., Ескеева М. Туркитанудын тарихи-лингвистикалык негиздери (Историко-

лингвистические основы Тюркологии). - Алматы, 2015.

9.

Турсунов Е.Д. Древнетюркский фольклор: истоки и становление. - Алматы: «Дайк- Пресс»,

2001.

10.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадқиқот методологияси."

Т.“Фан ва технология” наш

(2014):

403-407.

11.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "PROBLEMS OF EDUCATIONAL TRAINING AND GENDER IN

THE" NEW METHODICAL SCHOOL" OF TURKISTAN."

Scientific Bulletin of Namangan State

University

1.12 (2019): 121-125.

12.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-

165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

Библиографические ссылки

Батманов И. А. Язык енисейских памятников древнетюркской письменности. - Фрунзе: Изд-во АН Киргизской ССР, 1959.

Великая степь: Материалы III Форума гуманитарных наук. 1-том. - Астана, 2018.

Герман Вейс. История цивилизации: архитектура, вооружение, одежда, утварь: Иллюстрированная энциклопедия в 3-х томах. Классическая древность (до IV в.). Т.1. - Москва: Изд-во ЭКСМО-Прссс, 2000.

Жолдасбеков М., Сарткожаулы К. Атлас Орхонских памятников. - Астана: Культегин, 2006.

Народ в потоке истории. Научная серия /Составители Т.Шанбай, А.Ибраева. - Астана: Фоллиант, 2014.

Отаули. Билга х,окон достони. - Тошкент: «O‘zbekuston», 2015.

Радлов В.В., Мелиоранский П.М. Дрсвнс-тюркскис памятники Кошо-Цайдам . - Санкт-Петербургь: Типография императорской Академии Наук, 1897.

Туймебаев Ж.Ж., Ескеева М. Туркитанудын тарихи-лингвистикалык негиздери (Историколингвистические основы Тюркологии). - Алматы, 2015.

Турсунов Е.Д. Древнетюркский фольклор: истоки и становление. - Алматы: «Дайк- Пресс», 2001. Ю.Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадцицот методологияси." Т.“Фан ва технология" наш (2014): 403-407.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "PROBLEMS OF EDUCATIONAL TRAINING AND GENDER IN THE" NEW METHODICAL SCHOOL”OF TURKISTAN." Scientific Bulletin of Namangan State University 1.12 (2019): 121-125.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов