Етук мутахассис кадрларни шаклланишида оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг ўрни

CC BY f
138-141
2
0
Поделиться
Холёрова , М., & Маликова , Д. . (2021). Етук мутахассис кадрларни шаклланишида оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг ўрни . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 138–141. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22027
Махбуба Холёрова , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

аспирант

Дилдорахон Маликова , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Узбек халқи ўзининг неча минг йиллик тарихига эга. Ҳар қандай миллат ўз тарихи давомида ўзининг аждодлари қандай инсон бўлганини, уларнинг яшаш тарзини билмоги, баркамол инсон бўлиб шаклланишига таъсир этган омиллар ва шу билан бирга тарихий меросини ҳам авайлаб асрамоги керак. Бу борада энг  асосий омил оила муҳити бўлиб, у тарбия тизимидаги шундай бўғинки, бутуй жамиятнинг, миллатнинг бугунги ва келажак ҳаёти уни қандай ташкил этилишига, ундаги мавжуд ижтимоий-маънавий муҳитга боғлиқ. Ёшларни миллий ғурур руҳида тарбиялашда оила ва маҳалланинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Умуман, хар қандай инсоннинг асосий ҳусусиятлари, аввало, оила муҳитида шаклланади. Оила қуриш дегани фақат икки инсон ўртасидаги шахсий муносабат эмас, балки жамиятнинг асосини, айтиш мумкинки, энг муҳим бўғинини белгилайдиган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Похожие статьи


background image

138

Холёрова Махбуба Сатторовна

магистрант

Узбекистан Миллий университети

Маликова Дилдорахон Қобиловна

магистранти

Узбекистан Миллий университети

ЕТУК МУТАХАССИС КАДРЛАРНИ ШАКЛЛАНИШИДА

ОИЛАДАГИ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИНГ ЎРНИ

Узбек халқи ўзининг неча минг йиллик тарихига эга. Ҳ,ар қандай миллат ўз тарихи давомида

ўзининг аждодлари қандай инсон бўлганини, уларнинг яшаш тарзини билмоги, баркамол инсон бўлиб
шаклланишига таъсир этган омиллар ва шу билан бирга тарихий меросини ҳам авайлаб асрамоги
керак. Бу борада энг асосий омил оила муҳити бўлиб, у тарбия тизимидаги шундай бўғинки, бутуй
жамиятнинг, миллатнинг бугунги ва келажак ҳаёти уни қандай ташкил этилишига, ундаги мавжуд
ижтимоий-маънавий муҳитга боғлиқ. Ёшларни миллий ғурур руҳида тарбиялашда оила ва
маҳалланинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Умуман, хар қандай инсоннинг асосий ҳусусиятлари,
аввало, оила муҳитида шаклланади. Оила қуриш дегани фақат икки инсон ўртасидаги шахсий
муносабат эмас, балки жамиятнинг асосини, айтиш мумкинки, энг муҳим бўғинини белгилайдиган
долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Оила хар бир жамиятнинг асос-негизи бўлиб, ёшларимизда инсонпарварлик, меҳнатсеварлик,

аҳлоқийлик, ватанпарварлик, илм-маърифатли, юксак маънавиятли ва шу каби юксак туйғулар,
аввало, оила муҳитида сингади. Бу жараён боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга ошади.
Узбек халқининг энг қадимий даврлардан бошлаб ҳозирга қадар давом этиб келаётган, ўз аҳамиятини
ҳеч қачон йўқотмайдиган ажойиб анъаналаридан бири ота-онани юксак даражада эъзозлаш, иззат-
икромини, ҳурматини жойига қўйишдан иборатдир. Фарзанд учун дунёда ота-онадан кўра меҳрибон,
азиз ва мўътабар зот йўқ. Ота- она фарзандларнинг суянчиғи, битмас-туганмас бойлигидир. Уларнинг
табиат ато этган бойликлари ҳам ана шунда. Ота-онани қадрлаш, уларнинг беўлчов, беминнат
хизматига бир умр содиқ бўлиш, дуоларини олиш фарзандлик бурчимиздир. Айниқса, ҳар бир ёш
авлод доим ўз билимини ошириб бориши, ўз устида тинмай ишлаши керак. Бу ҳақида Узбекистон
Республикаси Президента Ш.Мирзиёев шундай деган эдилар: “Нафақат ёшлар, балки бутун
жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учуй аввало илм-маърифат, юксак маънавият
керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади.

Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос бу

яхши тарбия, энг катта қашшоқлик бу билимсизликдир! ”

Албатта, ота-она ҳам хар бир қилган иши билан ўз фарзандига намуна бўла олиши керак. Бундай

ўзбек миллатига ҳос бўлган анъаналар албатта фарзандларимизни ёшлигиданоқ миллий ғурур ва
ифтихор руҳида тарбияланиши, ўзининг мустақил фикрига эга, ижтимоий фаол ва маълум бир
соҳанинг етук мутахассиси бўлиб шаклланишида замин бўлиб ҳисобланади. Бу борада 1 ва 2-
чизмаларга қаранг.

Мамлакатимизда таълим тизими - миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимида жаҳон

миқёсидаги ютуқлар асосида юзага келган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий
ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш
маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги
авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир. Давлатимиз биринчи раҳбари И.А.Каримов шундай
таъкидлаган эди: “Биз янги минг йилликка кириб бормоқдамиз. XXI асрда қайси давлат қудратли,


background image

139

қайси халқ кучли бўлади? Бу саволга, аҳолиси интеллектуал нуқтаи назардан баркамол, ёшлари
билимли, ор-номусли, ватанпарвар бўлиб униб-ўсаётган давлат, деб жавоб қайтариш мумкин. Бизнинг
барча саъй- ҳаракатларимиз комил инсонни тарбиялашга йўналтирилган. Янги асрда дунё
тараққиётини, инсониятнинг қай йўлдан боришини комил инсонлар белгилашига шубҳа йўқ. Чунки,
XXI аср - интелектуал авлод асри бўлади”[2. -Б. 437-438]

Мамлакатимизда содир бўлаётган йирик ижтимоий ўзгаришларниянадажадаллаштирмоқ,

ёшларнинг бундай инқилобий ўзгаришларда иштирокларини фаоллаштирмоқ учун, энг аввало,
уларнинг онгида туб сифатий бурилиш ясамоқ зарур. Чунки, фарзандларимизнинг гўдаклик чоғидан
каттайгани сайин тафаккур доираси қанчалик кенгайиб борса, жамиятда, жамоада, оилада тутган
ўрнини янада аниқроқ билади. Бундай мураккаб ижтимоий жараёнлар ҳақида тўлароқ тасаввурга эта
бўлмоқ учун уларни психологик онгини таҳлил қилмоқ даркор. Шу маънода бу маъсулиятни ҳис этган
ҳолда фарзанд тарбиясида ота-оналар қуйидаги 5 та хатоликка йўл қўймаслигига эришишишмиз
зарур:

Биринчи хато:

“Сени яхши курмайман ”.

Нега фарзандларимиз хар бир илтимосимизни муаммога

айлантиришади, қўрқитиш шартмикан, бундай дейиш орқали тарбиясини тўғри тарафга йўналтира
оламизми? Ана шундай пайтларда кўпгина оилалларда ота-оналар “Ойижонинг энди сени яхши
кўрмайди”, “Отанг сени ёқтирмайди” иборасидан қурол сифатида фойдаланишади. Яхшиси, “Мен
сени хар доим яхши кўраман, лекин бу ҳатти- ҳаракатингни оқламайман”, деганимиз маъқул.

Иккинчи хато:

‘‘Бепарволик”.

“Истаганингни қил, менга фарқи йўқ”, “Нима қилишни ўзинг

биласан, мени ишим йўқ” каби тушунчалар албатта ўсиб келаётган ёш авлодни нотўғри йўлдан
кетишига сабаб бўлиши мумкин. Оиладаги тартиб-қоидага асосан ҳеч қачон фарзандларимизнинг
қизиқиш

ва

машғулотларига

бефарқлигимизни

кўрсатмаслигимиз

керак.

Агар

фарзандимизнингҳатти-ҳаракатларига нисбатан эътирозимиз бўлса: “Болажоним, мана бу масалада
сен билан чиқиша олмайман. Лекин мен истаган пайтингда ёрдам бераман, чунки, сени яхши
кўраман” - деб айтсак тўғри йўл тутган бўлардик.

Учинчи хато:

”Ўта ҳаттиҳқуллик”.

Баъзи оилаларда - “Хар бир ишни мен айтгандек қилишинг

керак”, “Бу уйда фақат менинг деганим бўлади” каби сўзларни эшитамиз. Фарзандалармизда шундай
туйғуни шакллантиришимиз керакки, улар ўзларининг хар бир қилган хатти-ҳаракатини онгли
равишда қилишлари ва бунинг учун жавобгар эканликларини ҳам билишлари керак. Ишонтириш ва
тушинтириш орқали тўғри етказиб бериш қаттиққўлликдан яхши.

Тўртинчи хато:

“Эркапюй”.

“Яхшиси буни ўзим қиламан”, “Болажоним хали буни уддасидан

чиқа олмайди”, “Кўп-кўп ухлаб дам олган, ишларни ўзим қиламан” ва шу каби сўзлар билан
ёшларимиз онгида эркатойлик, дангасалик, ишёқмаслик сингари салбий фазилатларни шаклланишига
сабабчи бўлишимиз мумкин. Кўплаб тадқиқотлар натижасини шуни кўрсатадики, ҳаётда ҳеч нарсадан
қийналмай ўсган фарзанд кейинчалик ҳаётга мослашиши жуда қийин бўлади. Албатта бундай
холларда “Узинг бажариб кўрчи, агар қийналсанг сенга ўзим ёрдам бераман”, дейиш ҳам мумкин.

Бешинчи хато:

‘‘Мажбурий сирдош ”.

Кўпчилик ота-оналар “Болам - менинг энг яхши дўстим,

сирдошим”, “Болам мени жуда яхши тушинади, худди катта одамлардек фикр юритади” сингари
сўзлар билан фарзандларимизни ёшига муносиб бўлмаган маъсулияти катта, оғир ишлар ва вазифалар
орқали уни хар хил муаммолар билан қийнаб қўйишади. Уларга вазифа бериш ва маслахат сўраб,
маслахат олиш мумкин фақатгина ёшига дойр масалалар бўйича, албатта.

Узбекистон давлат мутақиллигига эришиши билан юртимиз келажаги бўлган ёшларни хар

жиҳатдан маънан кучли, етук, баркамол инсон қилиб тарбиялашга алоҳида эътибо
қаратди. 1998 йил - “Оила Йили”, 2000 йил - “Соглом авлод Йили”, 2001 йил - “Оналар ва болалар
йили”, 2005 йил - “Сихат-саломатлик Йили”, 2008 йил - “Ёшлар Йили”, 2010 йил - “Баркамол авлод
йили”, 2012 йил - “Мустаҳкам оила йили”, 2014 йил - “Соглом авлод йили”, 2016 йилни “Соглом она
ва бола йили” деб эълон қилингани фикримизнинг исботидир. Бундан мақсад кишилар қалбида
ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат, саҳийлик каби инсоний хислатларни ривожлантириш, уларни саъй-


background image

140

ҳарактларини яхшилик, савобли ишлар атрофида бирлаштиришдир. Шунингдек, оиланинг ўзбекона
анъаналарини сақлаб қолиш мақсадида хар бир одам ўз соғлиги ҳақида қайғуриши, хар бир оила
ўзидан соглом наел қолдиришни ўйлаши зарурлиги тушинилади. Соглом ва оқил фарзанд тарбиялаб
вояга етказиш учун иморат қуриш, сандиқчаларда онахонларимизнинг матолар тўплаб қўйиши,
келажакни ўйлаб яхши ният билан дарахт ўтказиш каби ўзбекона анъаналаримизнинг борлиги,
уларнинг хар тамонлама қўллаб-қувватланиши ўзбек оилаларида миллий ғурурли, руҳан кучли,
баркамол ёшларни камол топишига шарт-шароит яратади.

Бошқача айтганимизда, хар бир йигит, хар бир қизда халқимиз, миллаттимиз босиб ўтган

тараққиёт йўлининг ижобий ва салбий тамонларини хар тамонлама таҳлил қила билиши ва ундан
тўғри хулоса чиқариб олға интилиши муҳим вазифадир. Ёшларда миллий ғурурни шаклланиши, ўзи
туғилиб ўсган, киндик қони томган қишлоқ ёки шаҳарни, ўтмиши, бугуни ва келажаги каби
масалалари билан ҳам боғлиқ. Шундай экан, ёшларимизни ўтмишда яшаб ўтган буюк
бобокалонларимиз фаолияти билан ҳам қизиқтириб, улар маънавий меросини ўргатиб боришимиз ҳам
муҳим вазифадир.

Буюк бобомиз хазрат Алишер Навоий айтганларидек, ота-онани ҳурмат қилиш “... фарзандлар

учун мажбуриятдир. Бу иккисига хизматни бирдек қил, хизматинг қанча ортиқ бўлсаҳам кам деб бил.
Отанг олдида бошингни фидо қилиб, онанг боши учун бутун жисмингни садақа қилсанг арзийди!
Икки дунёнг обод бўлишни истасанг, шу икки одамнинг розилигини ол! Туну кунингга нур бериб
турган - бирисини ой деб бил, иккинчисини қуёш. Уларнинг сўзларидан ташқари бир нарса ёзма, улар
чизган чизиқдан ташқарига бир қадам ҳам босма. ҳамма хизматни сен од об билан бажар, “адаб”
сўзидаги «дол» каби қоматингни ҳам қиля”. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда онлайн
мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, бош қомусимиз - Узбекистон Республикаси
Конституциясининг “Оила” деб аталган 14-бобининг 64-моддасида қуйидаги сўзларни ўқиш мумкин:
Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар[3.]

Республикамизда Оила институтига алоҳида аҳамият берилаётганлигини Олий Мажлис

томонидан “Оила кодекси” ҳақидаги қонуннинг қабул қилинишида ҳам кўришимиз мумкин.
Давлатимизнинг жамият ривожида оиланинг ролини оширишга қаратилган сиёсати албатта
фарзандларимизнинг маънавиятини юксалтиришда, улар қалби ва онгида ғурур, ифтихор туйғусини
ҳис этишида катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, хар бир ота-она томонидан ўз фарзандига таълим- тарбия

бериш жараёнида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилса, келажакда шу фарзанд албатта юксак
салоҳиятли ва етук мутахассис кадр сифатида шаклланишида ёрдам беради, деб ўйлаймиз:

-

аввало, ҳар бир ота-онанинг ўзи - замонавий билим, кўникма ва илмий салоҳиятга эга бўлиши

ва бу борада фарзандарига намуна бўлиши;

-

мунтазам равишда фарзандининг нималарга қизиқиши ва қайси соҳа вакилларига хавас қилиб,

интилётганини билиш ва айнан нима учунлигини сўраши, назорат қилиб бориши;

-

фарзандга таълим-тарбия бериш жараёнида энг кичик ютуқларини ҳам рағбатлантириб

бориши;

-

тарбия бериш жараёнида меъёрни эсдан чиқармаслик, яъни меъёрида меҳр, меъёрида қаттиқ

қўллик, меъёрида эркалатиш, меъёрида моддий ва маънавий рағбатлантириб
бориш, меъёрида кундалик режимга ва бўш вақтини мақсадли ўтказишга эришиш лозим. Шу
кўникмани ҳар тамонлама фарзандида меъёр даражасида ривожланаётганини кузатиб, таҳлил қилиб
ва назорат қилиб бориши;

- ота-боболаримиз томонидан қолдирилган бой маънавий ва маданий мерос, хусусан, насихат ва

ўгитлардан тарбия жараёнидан кўпроқ фойдаланиш ва хаказо.


background image

141

АДАБИЁТЛАР:

1.

Мирзиёев Ш.М. Узбекистан Республикаси Президента Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24

январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Узбекистан, www.prezident.uz.

2.

Каримов И.А. Соғлом авлод халқимиз келажаги. // Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт

пировард мақсадимиз. Том 8. -Т.: Узбекистан, 2000. -437-438 б.

3.

Узбекистан Республикаси Конституцияси -Т.: Узбекистан 2019.

4.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

5.

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

6.

Махмудходжи

Бехбуди

.

in

Library,

7(1).

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

7.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-165.

извлечено от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Узбекистан Республикаси Президента Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Узбекистан, www.prezident.uz.

Каримов И.А. Соглом авлод халкимиз келажаги. // Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт пировард максадимиз. Том 8. Т.: Узбекистан, 2000. -437-438 б.

Узбекистан Республикаси Конституцияси -Т.: Узбекистан 2019.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

Абдуллаева, H., & Шермухамедова, H. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

Махмудходжи Бсхбуди . in Library, 7(1). извлечено от https ://inl ibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-165. извлечено от https : //inlibrary. uz/index .php/ar chive/аг tide/view/2184 3

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов