333
Тўраев Одил
тадцицотчи
Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий уииверситети
АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЬМИНЛАШ
ЮЗАСИДАН ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ
Кириш.
Ахборот технологиялари тизими бир томондан шахе, хўжалик юритувчи субъектлар,
ташкилотлар, давлатларнинг ахборот маконида ва иқтисодий соҳада интеграциялашувида ҳал
қилувчи роль ўйнаса, иккинчи томондан улар маҳсулотнинг рақобатбардошлигини белгилаб берувчи
асосий омил сифатида қаралади. Ахборот маконининиг жадал суратларда ўсиши ва унинг иқтисодий
қийматининг ортиб бориши, ноанъанавий ахборот таҳдидларининг кўпайиши ахборот-психологик
хавфсизлик тизимини шаклланишига объектив эҳтиёж яратади. Бу тизим XX асрда ахборот
таргиботига қарши туриш вазифасини бажарган бўлса, XXI асрнинг дастлабки ўн йиллигида ахборот
урушларидан ҳимоя тизимини ҳам қамраб олди. Бугунги кунга келиб эса ахборот-психологик
урушларга қарши турувчи тизим сифатида шаклланди. Шундай бўлишига қарамасдан, шахе ахборот-
психологик хавфсизлик тушунчаси ва тизимига нисбатан турли хил ёндашувларнинг мавжудлиги
шахе ахборот-психологик хавфсизлик тизимининг концептуал моделини яратишга эҳтиёж тугдиради.
Ахборот-психологик хавфеизликнинг концептуал асослари бўйича адабиётлар таҳлили.
Ахборот хавфеизлигининг концептуал моделини яратиш бўйича бир қанча илмий изланишлар
олиб борилган бўлиб, унга кўра, ҳимоя объектидаги ахборот хавфеизлиги ҳолатига таъсир қилувчи
ички ва ташқи омиллар мажмуаси ахборот хавфеизлиги моделини ифодалайди[1]Ахборот-психологик
хавфеизликнинг концептуал модули соҳадаги давлат сиёсатини амалга оширишда, тизимнинг
ҳуқуқий, методологик ва илмий-техник таъминоти юзасидан мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш
учуй назарий асос вазифасини бажаради.
Шу сабабли шахенинг ахборот-психологик хавфсизлик тизимини ривожлантиришнинг
психологик жиҳатлари тадқиқотчилар Г.Грачев, Л. Хьелл, Д.Зиглер, В.Барцевич, Н.Седых,
В.Андреев, В.Вышинский [2], АҚШ тадқиқотчилари Л.Гордон, М.Лоеб [3] илмий изланишларида эса
ахборот хавфеизлигининг таг тизими сифатида таҳлил қилинган.
Методология ва таҳлил.
Бугунги кунда кўпчилик мамлакатларда шахе ахборот-психологик хавфеизлигини таъминлаш
таъминлаш таизимини ривожлантириш меъёрий-ҳуқуқий, ташкилий-техник ва маънавий-психологик
тарбия йўналишларида олиб борилмоқда. Улар шахе онгини индивидуал ва жамоавий тарзда
шакллантириш учуй шарт-шароитлар яратишга, шахега қаратилган ахборот-психологик таҳдидларни
аниқлаш ва бартараф қилишга, шахенинг ахборот-психологик таҳдидлар таъсирига тушиб қолишни
олдини олиш механизмларининг самадорлигига хизмат қилмоқда.
Ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг ахборот-психологик хавфеизликни таъминлаш
йўлидаги давлат сиёсати ахборот технологиялари соҳасини мамлакат ялпи ички маҳсулотидагиулуши
ошириш, жамиятҳаётининг турли соҳаларигарақамлитехнологияларни кенг жорий қилиш билан
ҳамоҳанг кечмоқда. Хусусан, ахборот технологияларининг улуши мамлакат ЯИМда юқори бўлган
давлатлар Корея Республикаси, (9%), Япония (5,5%), Хитой (4,9%), Ҳиндистон (4,9%) тажрибасини
ўрганиш мамлакатимизда ахборот технологияларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Айни вақтда, ахборот-технологиялари ривожланган давлатлар сирасига кирувчи Хитой Халқ
Республикаси кибермаконда кучайтирилган назорат ўрнатиб, виртуал майдонда вужудга келаётган
муаммоларни олдини олиш учуй мамлакат фуқаролари кенг сафарбар қилиш йўлидан бормоқда.
Хитой бошқа давлатларга нисбатан «халқаро ўргимчак тўри» аудиторияси аъзолари сони
жиҳатдан етакчи ҳисобланиб, мамлакат аҳолисининг 649 млн нафари Интернетдан, шулардан 86
фоизи мобил Интернетдан фойдаланади. Уз навбатида Хитойда ижтимоий тармоқдан
фойдаланувчилар сони 257,22 млн кишини ташкил қилаётган бўлса, мобил мессенжерлардан
фойдаланувчилар миқдори эса 350 млн кишига етган. Уларнинг асосини 10 ёшдан 30 ёшгача
бўлганлар ташкил этмоқда [4].
Ижтимоий тармоқлардан интенсив равишда фойдаланиш Хитой жамиятида виртуал- лашув
334
жараёнини кучайтирмоқда. Бу ҳолат айниқса ёшлар қатлами орасида янада кўпроқ кўзга
ташланмоқда.
2010 йилда McKinsey & СО жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, Хитойнинг
60 та энг йирик шаҳарлари аҳолисининг 70%и бўш вақтини глобал тармоқда
ўтказиши аниқланган. Шунингдек, хитойлик ёшлар мобил мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда
кун давомида ўртача 4 соат вақтини турли хил видеороликлар, мусиқалар юклаб олиш ва бошқа
кўнгилочар суҳбатларга сарфламоқда. Бу ҳолат Хитой давлат бошқарувида Интернет тармоғида
назоратни кучайтиришга оид маълум ташкилий-институционал ўзгартиришларни киритишга туртки
бўлди.
Жумладан, Интернет фойдаланувчилари учун қуйидаги талаблар киритилди:
-
Facebook, Twitter, You Tube ва Wikipedia каби тармоқларни блокировка қилишда
“фейрволлар” тизимидан фойдаланиш;
-
ўзининг ҳақиқий биографик маълумотлари асосида рўйхатдан ўтмаган блог ўқувчиларига
блокхостлар хизматларини тақиқлаш;
-
турли хил тахаллуслар остида қайд этишни тақиқлаш;
-
блогларда аноним тартибда қолдирилган изоҳларни ноқонуний ҳаракат сифатида баҳолаш.
Ундан ташқари, ижтимоий тармоқларни назорат қилиш учун Хитойдаги энг машҳур “Sina
Weibo” тармоғида турли хил бузғунчи кайфиятдаги виртуал гуруҳларни ташкил қилувчилар,
норозилик кайфиятини шакллантирувчи хабар тарқатувчилар фаолиятига чек қўйиш учун янги
қоидалар жорий қилинган. Хусусан, ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтувчиларнинг барчасига 80 балл
берилади. Агар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси ноқонуний виртуал ташкилотлар тузиб,
қўпорувчилик билан шуғулланишга ундайдиган ҳаракатларни амалга оширса, ёки қонунда
белгиланмаган тартибда мажлислар ўтказиш ҳамда норозилик намойишларини ташкил қилиш билан
шуғулланса, улар жазо тариқасида мавжуд 80 баллдан маҳрум қилинади ва ижтимоий тармоқдаги
аккаунти фойдаланувчилар рўйхатидан четлаштирилади. Бундан ташқари, глобал тармоқ
фойдаланувчиларининг ҳаракатлари тармоқдаги фаолиятини рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб
кузатувга олинади. Бундай функцияни амалга ошириш мақсадида 2006 йилда Хитойда Интернетни
назорат қиладиган махсус полиция идораси ташкил қилинди. Ҳозирги кунда 30 минг нафар ходими
бўлган бу муассаса кибермакондаги ижтимоий сайтлар, онлайн-форумлар ва ижтимоий тармоқда
тартиб қоидаларга риоя қилинишини кузатиб боради. Интернет полициясининг асосий вазифалари
ахборот тизими хавфсизлик даражасининг мезонларини аниқлаш ва уларни ҳимоялашнинг аниқ
усулларини топиш, ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашга оид маълумотларни Интернет
фойдаланувчиларига етказиш, Интернетда хавфсизлик режимини ўрнатиш, электрон маълумотлар,
ҳужжатлардан фойдаланишда юзага келган жиноий иш материалларни юритиш, компьютер
вируслари ва бошқа хавфли ахборотлардан огоҳлантириш механизмларини ишлаб чиқиш, ахборот
маҳсулотларини сотилишига давлат рухсатномасини беришнинг аниқ усулларини ишлаб чиқиш,
ахборот хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш ва йўналтириб бориш, Интернетда
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбилар ишлаб чиқишдан иборат. Амалда
уларнинг асосий вазифаси глобал тармоқни деструктив ахборотлардан тозалашга йўналтирилган [5].
Бундан ташқари, Хитойда Интернетни назорат қилувчи органлар қаторига қуйидагиларни киритиш
мумкин: Давлат Ахборот Кенгаши бошқармаси (Интернет-тарғибот маъмурий бюроси ва жамоат
фикрини ўрганиш маркази); Хитой коммунисток партиясининг марказий кенгаши тарғибот бўлими
(Интернет Бюроси ва Ахборот ва жамоатчилик фикри бюроси); Ахборот саноати вазирлиги
(Интернетда ноқонуний ва ахлоқсиз ахборотни рўйхатга олиш маркази); Жамоат хавфсизлиги
вазирлиги (Компьютер назорати ва текшириш бюроси) в.б.
Шахе ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш тизимини ривожлантиришнинг ташкилий
йўналишида Хитой виртуал макон орқали кириб келаётган таҳдидларнинг олдини олиш учун
жамоатчилик билан кенг ҳамкорлик қилинади. Бу борада, 2001 йилда Хитой “Интернет
фойдаланувчилари жамияти” ташкил қилинган бўлиб, унинг аъзолари давлат бошқарув идораларига
глобал тармоқни ривожлантириш ҳамда унинг салбий таъсирларини камайтириш ишларида
кўмаклашади. Шунингдек, Хитой миллий Интернет сегментида 2 млндан ортиқ ватанпарвар
хаккерларининг виртуал гуруҳи мавжуд бўлиб, улар мамлакат барқарорлигига таҳдид солувчи
335
хабарларни ўчириб ташлаш фаолияти билан шугулланиб келмоқда.
Хитойдаахборот-психологикхавфсизликнитаъминлашнингмеъёрий-ҳуқуқий йўналиши «Хитой
Интернет тармоғида ўзини-ўзи бошқариш тўғрисидаги соҳавий конвенция», «Интернет, ижтимоий
тармоқларда порнографик ва салбий характердаги маълумотларни тарқатмаслик учун ўзини-ўзи
бошқариш тўғрисида»ги қоида, «Зарарли дастурларни бойкот қилиш тўғрисида»ги конвеция каби
ҳуқуқий ҳужжатлар билан такомиллаштирилди.
Шунингдек, 2014 йил апрел ойидан бошлаб, Ахборотлаштириш Интернет ишлари бўйича давлат
Девонхонаси, Саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги ва Жамоат хавфсизлиги вазирлиги органлари
билан ҳамкорлик асосида веб ресурсларда ёшлар турмуш тарзига негатив таъсир қиладиган
маълумотларни аниқлаш, уларни ўчириб ташлаш ҳамда деструктив мазмундаги хабар
тарқатувчиларни аниқлаб жавобгарликка тортиш каби фаолият билан шуғулланмоқда.
Маънавий-психологик тарбия йўналишида профилактика ишлари билан боғлик энг катта
тадбирлардан бири сифатида ёшларда китоб ўқиш маданияти кучайтиришда ахборот- коммуникация
технологияларидан кенг фойдаланиб келинаётганлигини айтиб ўтиш мумкин. Бу борада, сўнгги
йилларда Хитойда мобил қурилмалар ва планшетларга юклаб олиш учун яратилаётган электрон китоб
дастурларидан фойдаланишни оммалаштириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига
айланган. Бу каби тадбирларнинг натижаси туфайли, Хитой ёшлари орасида китоб ўқувчилар
миқдори 75 фоизга кўпайган, улар кун давомида ўз вақтининг ўртача 86 дақиқасини электрон
китоблар ўқиш билан ўтказмоқда [6]. Бу ўз навбатида шахснинг ахборот маданияти ва ахборот-
психологик иммунитетини шаклланишига хизмат қилади.
Хулоса.
Умуман олганда, Хитой Халқ Республикасининг шахе ахборот-психологик
хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тажрибаси шахснинг маънавий юксалиши ва ахборот-
психологик таҳдидларга қарши ахборот маданияти ва иммунитетини шакллантиришга қаратилган
бўлиб бу ўз навбатида инсон тараққиётига ва ахборотга оид компетентлик даражасининг ошишига
хизмат қилади.
Бугунги ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши фонида глобал ахборот маконида
шахе хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи ноанъанавий ахборот-психологик таҳдидлар ҳам
кўпайиб бораётган бир даврда хориж тажрибаларни ўрганиш натижасида шахснинг ахборот-
психологик хавфсизлиги давлатнинг хавфсизлик соҳасидаги ва ахборот соҳасидаги сиёсатининг
натижаси сифатида юзага чиқиб меъёрий-ҳуқуқий, ташкилий, технологик, ахборот-таҳлилий ва кадр
таъминотини ўз ичига олиши тўғрисида хулосага келиши мумкин. Бунда шахснинг маънавий-
психологик салоҳиятини ошириш муҳим аҳамият касб этиб давлатларнинг мазкур йўлдаги сай-
ҳаракатлари таълим соҳасида, ОАВларида, санъат ва маданият соҳасидаги давлат сиёсати билан
ҳамоҳанг амалга оширилади.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Lunev A.N., Pugacheva N.B. Information-psychological security of a person: Philosophical aspect,
Herald NTSBZHD, 2015 №1, P 36-39.
2.
Грачев Г.В. Личность и общество. Информационно-психологическая безопасность и
психологическая защита. М.: «Пер Сэ», 2012 198 с.
3.
Gordon L.A., Loeb М.Р. Managing Cybersecurity Resources: A Cost-Benefit Analysis W.:
«McGraw-Hill, Inc.», 2006. 203 p.
4.
Fred H. Cate Information security breaches: Looking Back & Thinking Ahead W.: “The Centre for
Information Policy Leadership” at Hunton & Williams LLP. 2016 - P 21.Сравнительный анализ
международных норм законодательного регулирования Интернета в различных странах. 2008 г.
www.intemetnews.kz.
5.
Тимченко А. С. Спецификакультурнойтрансмиссиивкитайскомкультурномизмерении.
Актуальные проблемы исследования массового сознания: Материалы Международной научно-
практической конференции / Ответственный редактор В.В. Константинов - Пенза: ПИИТУ, 2013. - С
252.
6.
Шермухамедова, Н. А. "ИНСТИТУТ ПРЕЗИДЕНТСТВА: ОПЫТ УЗБЕКИСТАНА И
336
СОТРУДНИЧЕСТВО С КАЗАХСТАНОМ." П26 Первый Президент Республики Казахстан–Елбасы:
стратегия государственного управления и феномен лидерства: сборник (2018): 38.
7.
Нишанова, О. (2023). Влияние процессов глобализации на этническую культуру, in Library,
7(1), 164-167. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21867