АҲОЛИГА СТОМАТОЛОГИК ЁРДАМ КУРСАТИШ ТИЗИМИНИ ИСЛОХАТ ҚИЛИШ ДАВР ТАЛАБИДИР

ВАК
elibrary
inLibrary
Google Scholar
doi
 
Выпуск:
CC BY f
4-5
77
18
Поделиться
Хасанов, А. (2018). АҲОЛИГА СТОМАТОЛОГИК ЁРДАМ КУРСАТИШ ТИЗИМИНИ ИСЛОХАТ ҚИЛИШ ДАВР ТАЛАБИДИР. Стоматология, 1(1(70), 4–5. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stomatologiya/article/view/1640
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Узбекистан Республпкасп Презндентпнпнг «Узбекистан Республпкаспда бирламчи тпббип-санптарпя ёрдамп муассасаларп фаолпятпнп ташкил кплпшни янада такомиллаштпрпш чора-тадбирларп тугрпсида»-ги 2017 йпл 29 мартдагп 1Щ-2857-сон ва Узбекистан Презндентпнпнг «Узбекистан Республпкаспда тпббпй таълпм тпзпмпнп янада пслох кплпш чора-тадбир-лари туЕриспда»гп 2017 йпл 5 майдаги ПК-295б-сон карорлари пжроспни таъминлаш хамда тпббпёт хо-дпмларпнпнг узлуксиз касбий таълпм тпзпмпнп янада такомиллаштпрпш, соглпкнп саклаш тизими органла-рп ва муассасаларпнпнг малакалп тпббпёт кадрларига булган эхтпёжпнп кондпрпш ва курсатилаётган тпббпй хпзматлар сифатпнп ошприш замон талаби эканлиги шубхаспздпр.

Похожие статьи


background image

8

Stomatologiya

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбе

-

кистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария

ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил қилишни

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

-

ги 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сон ва Ўзбекистон

Президентининг «Ўзбекистон Республикасида тиббий

таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбир

-

лари тўғрисида»ги 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2956-сон

қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда тиббиёт хо

-

димларининг узлуксиз касбий таълим тизимини янада

такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш тизими органла

-

ри ва муассасаларининг малакали тиббиёт кадрларига

бўлган эҳтиёжини қондириш ва кўрсатилаётган тиббий

хизматлар сифатини ошириш замон талаби эканлиги

шубхасиздир.

Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг

бир қатор соғлиқни сақлаш тизимига бағишланган

селектор мажлисларида Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислохотларда қишлоқ

врачлик пункти (ҚВП) ва оилавий поликлиника (ОП)

ларда бирламчи профилактик ва кечиктириб бўлмай

-

диган (шошилинч) тез тиббий ёрдам хизматини ҳамда

ихтисослашган хизматни тўлақонли тарзда жонланти

-

ришдаги ташкилий мкаммоларни ижобий ҳал этишга

АҲОЛИГА СТОМАТОЛОГИК

ЁРДАМ КУРСАТИШ

ТИЗИМИНИ ИСЛОХАТ

ҚИЛИШ ДАВР ТАЛАБИДИР

А.И. Хасанов

Тошкент давлат стоматология институти

тўсиқ бўлиб турган омилларга кўпроқ эътибор бериш

кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Шу жумладан, стоматология сохасидаги бирламчи

ва ихтисослаштирилган тиббий хизматни тахлил қил

-

сак, ушбу соханинг олдида турган муаммолар талай

-

гина эканлигига амин бўламиз. Аҳоли орасида юз-жағ

патологияси касалликларининг таркалишининг зарур

профилактикасини таъминлаш ва барвақт аниқлашнинг

самарали тизимини яратиш, стоматология ва юз-жағ

жаррохлиги соҳасида ислохатларни янада чуқурлашти

-

риш, ахолига стоматологик хизмат кўрсатиш самадор

-

лигини ошириш, замон талабларига жавоб берадиган

ташкилий тузилмани шакллантириш, шунингдек ре

-

спублика стоматология муассасаларининг моддий-тех

-

ник базасини ва кадрлар салохиятини мустаҳкамлаш

ҳамда уларнинг тузилмасини такомиллаштириш дол

-

зарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Болалар аҳолиси ўртасида тиш қаттиқ тўқимала

-

ри касалликлари, тиш касалликлари асоратлари, оғиз

бўшлиғи шиллиқ қават касалликлари, тиш қаторларида

учрайдиган аномалия ва деформациялар, юз-жағ соха

-

сидаги йирингли касалликлар, уларда учрайдиган ўсма

-

лар ҳамда ортирилган ва туғма нуқсон касалликлари

мавжуд бўлган беморлар жуда кўплаб учрамоқда.

Бирламчи бўғинда ҚВП ва ОП ларда умумий стома

-

толог томонидан беморларга стоматологик профилак

-

тик ва бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш тўлақонли

амалга оширилмаётганлиги кузатилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг

шахар ва туманлар марказларида болалар ихтисослаш

-

ган стоматология поликлиникаларининг йўқлиги на

-

тижасида қишлоқ шароитида яшовчи беморларга ўз

вақтида стоматологик ёрдам кўрсатилмай қолмоқда ва

шу боисдан болаларда стоматологик касалликларнинг

асоратлари тез-тез учрамоқда.

Стоматология таъминотини яхшилаш юзасидан ху

-

дудларда (тез тиббий ёрдам бундан мустасно) режали

стоматологик хизмат, шу жихатдан ортодонтия хизмати

(болаларга) тўлиқ пуллик хўжалик ҳисобидан амалга

оширилишини ташкил этишимиз зарур. Республика

-

мизда юз-жағ сохаси касалликларини ва ўткир стома

-

тологик касалликларининг асоратларини даволаш учун

замон талабларига жавоб берадиган ихтисослаштирил

-

ган болалар ва катталар юз-жаг жаррохлиги клиникала

-

ри Вазирлар махкамасининг 2008 йил №48 буйруғига

асосан такомиллаштирилса ва жойларда уларни қайта

ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Республикамиз худудларида стоматологик касал

-

ликларни профилактикаси ва даволаш тадбирларини

такомиллаштириш бўйича тизимли профилактика тад

-

бирларини ишлаб чиқишимиз зарур. Қишлоқ аҳолиси

орасида стоматологик касалликларини олдини олиш ва

уларни диспансеризация мониторингини худудлардаги

болалар стоматология поликлиникалари орқали амал

-

га оширилиши кўзда тутилмоқда. Республикамизнинг

уюшган барча болалар жамоаларини диспансер назора

-

тига олиш, кариесни мунтазам, босқичма-босқич даво

-

лашни ва профилактикасини давлат миқёсидаги тиббий

УДК: 616.21:378.17 (091) (571.1)


background image

9

организация, эпидемиология и история

ва социал муаммо даражасида кўриш ва бу муаммони

ҳал килишда барча стоматология муассасаларини жалб

этилишини ташкил этиш бизнинг зиммамизда турган

масаладир.

Ҳозирги кундаги стоматология хизматини бир ти

-

зимга солиш учун стоматология йўналишлари бўйича

даволаш стандартлари ва малака талабларини инобатга

олиб, стоматологик ва юз-жағ тизими касалликларида

аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам бериш тадбир

-

лар тартиби давлат ва хусусий клиника ва шифохоналар

учун ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда ва улар

тез кунда амалиётга тадбиқ этилади.

Стоматологияда кадрлар масаласини такомил

-

лаштириш бўйича хам муаммоларимиз мавжуд. Худуд

-

лар кесимида кадрларнинг етарли эмаслиги ва баъзи

худудларда мавжуд кадрларга иш жойининг камлиги

ва баъзи худудларда йўқлиги сабабли, бирламчи тиш

касалликларининг кенг тарқалишига ва улардан келиб

чиқадиган чуқур асоратларнинг ривожланишига йўл

қўйилмоқда. Бу муаммони ҳал қилишда Тошкент Дав

-

лат стоматология институтини ва вилоятлардаги тиб

-

биёт институти стоматология факультетини битириб

чиққан бакалаврлардан унумли фойдаланиш зарур.

Шу ўринда институтларда мақсадли квоталар орқа

-

ли тайёрланаётган кадрлар яқин келажакда ўз сама

-

расини беради. Бу борада Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 769-сон Қарорида (Тиббиёт

кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чо

-

ра-тадбирлари тўғрисида, 2017 йил 27 сентябрь) бака

-

лавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича дав

-

лат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим

муассасалари битирувчиларини қишлоқ врачлик пун

-

ктлари ва қишлоқ (шаҳар) оилавий поликлиникаларига

ишга йўллаш тартиби тўғрисидаги Низомида кўрсатил

-

ганидек, Битирувчиларни мажбурий ишлаб бериш учун

тақсимлаш, шунингдек мажбурий ишлаб бериш жараё

-

нини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ҳузурида вазирлик ходимлари, соғлиқни сақлаш бо

-

шқармасининг ҳудудий органлари раҳбарлари, олий

тиббий таълим муассасалари ва тиббиёт ташкилотла

-

рининг масъул ходимларидан иборат Комиссия ташкил

этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари тақдим этган

шифокор кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисида буюртма

-

лари ва мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотно

-

малар асосида Комиссия томонидан ҳар йили битирув

-

чилар мажбурий ишлаб бериши учун тақсимланади.

Комиссия битирувчиларни доимий яшаш жойида

-

ги ҚВП ва ОПдаги мавжуд бўш ўринларига мажбурий

ишлаб бериш учун тақсимлайди.

Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб беришининг

аниқ муддатлари, жойи ва шароитлари, шунингдек

уларнинг мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, олий тиббий таълим му

-

ассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

ҳамда битирувчи ўртасида 4 нусхада тузиладиган шарт

-

номада белгиланади.

Олий тиббий таълим муассасалари битирувчилар

учун йўлланмалар тузилган шартнома асосида респу

-

блика ҳудуди ва ҚВП ёки ОПни аниқ кўрсатган ҳолда

расмийлаштирилади.

Ўқишни тугатгандан сўнг магистратура ёки кли

-

ник ординатурага ўқишни давом эттириш учун кирган

битирувчилар таълим шаклидан қатъий назар (давлат

гранти ёки тўлов-контракт асосида) камида 3 йил (36

ой) мажбурий ишлаб бериш учун магистратура ва кли

-

ник ординатурани тамомлаганидан сўнг тақсимланади.

2002-2007 йиллар давомида Республикамизнинг

колледж ва лицейларини тугатган: тиш врачи, дантист,

стоматология иши каби (тиш техниклари бундан муста

-

сно) ўрта маълумотли мутахасисларни стоматолог врач

ёрдамчиси (ассистенти) сифатида ўрта тиббий мутахас

-

сис (мактабларда гигиенист сифатида) ва стоматолог

хамшираси сифатида ишга кабул қилиниши тўғрисида

-

ги тавсияларимизни ССВга таклиф сифатида киритяп

-

миз.

Худудларда стоматология хизматининг назоратини

таъминлаш максадида қишлок врачлик пунктларидаги

ва оилавий поликлиникаларидаги, хамда туман тиб

-

бий бирлашмаларидаги врач-стоматологларнинг тиб

-

бий фаолиятини назорати ва даволаш сифатини даврий

тарзда тахлил қилиш худуд бош стоматологи зиммасига

юкланганлигини айтиб ўтиш жоиздир.

Халқимизга кўрсатилаётган стоматологик хизматни

яхшилаш ва уни сифатини юқори даражага кўтариш

учун шифоркор стоматологларимизнинг малакаси яна

-

да юқори бўлиши кераклигини давр тақазо қилади. Бу

борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама

-

сининг 174-сон 04.04.2017 йилдаги Қарори (Тиббиёт

ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта

тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшим

-

ча чора-тадбирлар тўғрисида) аниқ вазифаларни ифо

-

далайди. Қарорда тиббиёт ходимларининг малакасини

ошириш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг

профессионал билимларини ҳамда замонавий тиббиёт

техникаси ва ахборот технологиялари билан ишлаш

борасидаги амалий кўникмаларини доимий равишда

янгилашни, республика ва жаҳон тиббиёти соҳасидаги

охирги ютуқлардан самарали фойдаланишини таъмин

-

лаш кераклигини таъкидлаб ўтилган. Тиббиёт ходимла

-

ри малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ти

-

зимининг малакали тиббиёт кадрларни тайёрлашнинг

замонавий жаҳон талабларига жавоб берадиган ягона

ташкилий тузилмасини яратиш, замонавий ускуна

-

да ишлаш тажрибасини орттириш учун шарт-шароит

яратиш, унинг ёрдамида олинган диагностик маълу

-

мотларни изоҳлаш қайта тайёрлаш тизимини такомил

-

лаштиришнинг устувор вазифалари этиб белгиланди.

Шундай қилиб, стоматология сохасида олиб борила

-

ётган кескин ўзгаришлар, Президентимиз ва хукумати

-

миз томонидан ўтказилаётган туб ислохотлар халкимиз

саломатлигининг пойдеворидир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов