Особенности регулирования труда лиц моложе восемнадцати лет

CC BY f
69-74
33
5
Поделиться
Исмоилов, Ш. (2019). Особенности регулирования труда лиц моложе восемнадцати лет. Обзор законодательства Узбекистана, (4), 69–74. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/12696
Ш Исмоилов, Ташкентский государственный юридический университет

Аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В даннойстатье приведены мнения и предложения автора по определению особенностей правового регулирования труда лиц до восемнадцати лет в новой редакции Трудового кодекса Республики Узбекистан.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

69

Адабиётлар рўйхати:

1.

Борискова И.В. Судебная система Франции //

Территория

науки.

2015.

5.

https://cyberleninka.ru/article/n/sudebnaya-sistema-
frantsii-1

.

2.

Бонналь Н. Французские судебные учреждения

// Судебная система и судебные учреждения / Под ред.
П. Трюша / Посольство Франции в России. – М.: Гнозис
/Логос. –2003. – С. 45.

3.

https://en.wikipedia.org/wiki/Judiciary_of_France

.

4.

Соловьев А.Правовой статус отдельных орга-

нов судебной властиФранцузской Республики, обла-
дающих особой компетенцией.// Власть. – 2014. – №1.
–С.112.

5.

Судебные системы европейских стран. Спра-

вочник 1 Перевод с франц. Д.И. Васильева и с англ.
О.Ю. Кобякова.- М.: Междунар. отношения, – 2002. -
280 с.

6.

Чудиновских К.А. Подведомственность в систе-

ме гражданского и арбитражного процессуального
права. Монография. - СПб.: Юридический центр-
Пресс, – 2004. – С. 88-89.

7.

Боботов С.В. Правосудие во Франции. М., –

1994. -

95 стр.

8.

Рену Т.С., Константе Х.М. Специальные консти-

туционные суды // Судебная система и судебные
учреждения / Под ред. П. Трюша / Посольство Фран-
ции в России. – М.: Гнозис/Логос, – 2003. – С. 44.

9.

Официальный сайт Трибунала по конфликтам.

Информация

по

состоянию

на

31.07.2019г.\\

http://www.tribunal-conflits.fr

10. https://studref.com/403548/pravo/obedinennyy_s

enat_vysshih_federalnyh_sudov

Ш.А.Исмоилов,

ТДЮУ докторанти

ЎН САККИЗ ЁШГА ТЎЛМАГАН ШАХСЛАР

МЕҲНАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ

ХУСУСИЯТЛАРИ

Аннотация:

мазкур

мақолада

Ўзбекистон

Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳририда ўн
саккиз ёшга тўлмаган шахслармеҳнатини ҳуқуқий
тартибга солишнинг хусусиятларини белгилаш билан
боғлиқ муаллифнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари
ўрин олган.

Калит сўзлар:

айрим тоифадаги ходимлар, ўн

саккиз

ёшга

тўлмаган

ходимлар,имтиёзлар,

кафолатлар, чекловлар, тақиқлар, махсус нормалар.


Аннотация:

в даннойстатье приведены мнения и

предложения автора по определению особенностей
правового регулирования труда лиц до восемнадцати
лет в новой редакции Трудового кодекса Республики
Узбекистан.

Ключевые слова:

отдельные категории работни-

ков, работники в возрасте до восемнадцати лет, льго-
ты, гарантии, ограничения, запрет, специальные нор-
мы.


Annotation:

the offers and opinions on defining the

legal features of labor regulations of workers under age
eighteenyearsin the new edition of Labor Code of the Re-
public of Uzbekistan were introduced.

Keywords

: individual categories workers, workers un-

der the age of eighteen years, privileges, guarantees, limi-
tations, interdict, special norms.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатини

ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари уларнинг
вояга етмаганлик билан боғлиқ жисмоний ҳолати,
касбий малака ва кўникмаларининг зарур даражасига
эга эмаслиги каби омиллар билан боғлиқ. Ўн саккиз
ёшга тўлмаган шахслар меҳнатини тартибга солиш
хусусиятлари вояга етмаганларни меҳнат ҳуқуқининг
субъекти сифатида эътироф этиш, уларни ишга қабул
қилиш ва ишдан бўшатиш тартиби, иш вақти ва дам
олиш вақти, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат муҳофазаси,
моддий жавобгарлик каби институтларда намоён
бўлади.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни меҳнат

ҳуқуқининг субъекти сифатида тан олиш бўйича ўзига
хослик мавжуд. Бундай ўзига хослик уларнинг
фуқаролик ва меҳнат ҳуқуқий лаёқати вужудга келиш
ўртасидаги

фарқлар

мавжудлиги

билан

тушунтирилади. Ҳуқуқшунос олим А.Иноятовнинг
таъкидлашича, ҳар бир ҳуқуқ соҳасининг меҳнатга оид
ҳуқуқий лаёқат ва ҳуқуқий муомала лаёқатига эга
бўлган ўзига хос субъектлари мавжуд. Меҳнатга оид
ҳуқуқий

лаёқат

деганда,

меҳнат

қонунчилиги

нормаларига

биноан

субъектив

ҳуқуқ

ва

мажбуриятларга

эга

бўла

олиш

қобилияти

тушунилади. Меҳнатга оид ҳуқуқий муомала лаёқати
тушунчаси негизида қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқ ва
мажбуриятларни муайян хатти-ҳаракатлар орқали
амалга ошириш қобилияти, имконияти тушунчаси
ётади. Меҳнат қонунчилигига кўра умумий ҳуқуқий
лаёқат ва ҳуқуқий муомала лаёқати бир вақтда, яъни
фуқаро 16 ёшга тўлган вақтда вужудга келади ва айни


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

70

шу жиҳати билан фуқаролик ҳуқуқий лаёқат ва
муомала лаёқатидан фарқ қилади[1]. Шу ўринда
таъкидлаш лозимки, фуқаролик ҳуқуқидаги тўла ҳуқуқ
ва муомала лаёқатига эга бўлиш ёшига етмаганлик
бошқа ҳуқуқ соҳаларида ушбу шахсларни қўшимча
ҳуқуқий ҳимоя чораларини кўришни талаб қилади.
Чунончи, меҳнат ҳуқуқида ўн олти ёш меҳнат ҳуқуқ ва
муомала лаёқатини тўла вужудга келтиради, аммо
уларга ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги сабабли бошқа
ходимларга қараганда қўшимча имтиёз ва кафолатлар
белгиланади. Шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган
шахсларга нисбатан меҳнат соҳасида тақиқ ва
чекловлар ҳам амал қилиб, бу улар учун махсус
ҳуқуқий тартибга солиш амалга оширилишини
билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 6-

моддаси

2-

қисмига

мувофиқ

меҳнат

соҳасида

меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки
давлатнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган
шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлар ва
бошқалар) тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлиги билан
боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди.
Вояга

етмаганлар

меҳнатининг

бошқа

ходимларникидан фарқ қилишига оид мазкур қоида
уларни махсус субъект эканлигини ва меҳнатини
тартибга

солишда

ўзига

хос

хусусиятлар

мавжудлигини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 240-

моддасида қайд этилишича, ўн саккиз ёшга тўлмаган
шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда катта
ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқда бўладилар,
меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва
бошқа меҳнат шартлари соҳасида улар учун меҳнат
тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда
белгиланган қўшимча имтиёзлардан фойдаланадилар.
Айтиш мумкинки, мазкур модданинг нормалари ҳам ўн
саккиз ёшга тўлмаган шахсларни меҳнат соҳасида
имтиёзларга

эга

бўлиши

ҳақидаги

қоидани

мустаҳкамлаб, уларни айрим тоифадаги ходимлар
тоифасига киритади. Ўн саккиз ёшга тўлмаган
ходимлар

вояга

етмаганлиги

сабабли

меҳнат

ҳуқуқининг турли институтлари бўйича имтиёзларга эга
бўлади. Шу билан бирга меҳнат ҳуқуқининг бошқа
институтлари бўйича эса бошқа ходимлар билан тенг
ҳуқуқли

ҳисобланади.

Шунга

ўхшаш

қоидани

Тожикистон Республикаси Меҳнат кодексининг 207-
моддасида ҳам учратиш мумкин ва унга асосан ўн
саккиз

ёшга

тўлмаган

шахслар

меҳнат

муносабатларида

бошқа

ходимлар

билан

тенглаштирилади[2]. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 240-моддасининг камчилиги шундан
иборатки, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатга
оид ҳуқуқий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар
билан тенг ҳуқуқда бўлиши белгиланган. Бироқ “катта
ёшдаги ходимлар” тушунчаси бўлмаганлиги сабабли
уни “бошқа ходимлар” жумласига алмаштириш талаб
эталиди.

Меҳнат муносабатларида имтиёз ва кафолатлар,

тақиқ ва чекловлар субъект ёши билан боғлиқ ҳолда
турлича бўлади. Ходим меҳнат муносабатларида
субъект сифатида иштирок этиш учун қонунда
белгиланган ёшга тўлган бўлиши талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 77-
моддаси 1-қисмига мувофиқ ишга қабул қилишга 16
ёшдан йўл қўйилади. Бироқ ушбу қоидадан истиснолар
ҳам мавжуд. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат кодексининг 77-моддаси 2-қисмига мувофиқ

ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим
мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг
ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва
ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим
олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан
бўш вақтида бажариши учун улар ўн беш ёшга
тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-
онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма
розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.
Мазкур моддада белгилаган асосий жиҳат шундан
иборатки, муайян шартлар мавжуд бўлганда (ўқувчи
бўлиши ва ота-онасининг бири ёки уларни ўрнини
босувчи шахснинг розилиги олиниши) вояга етмаган
шахснинг меҳнат ҳуқуқи ва муомала лаёқати
бошланади. Бироқ миллий меҳнат қонунчилиги 15
ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат муносабатларига
кириша олиши ҳақида ҳеч қандай қоидани назарда
тутмайди. Бу эса мазкур ёшдаги шахсларнинг
меҳнатидан

фақат

фуқаролик-ҳуқуқий

битимлар

орқали фойдаланишга имкон қолдиради. Бироқ ушбу
масалада хориж давлатлари меҳнат қонунчилигининг
позицияси бошқача шаклланган. Хусусан, Грузия
Меҳнат кодексининг 4-моддасида ишга қабул қилиш
учун минимал ёш ва меҳнат лаёқати ҳақидаги муҳим
қоидалар ўрин олган. Мазкур моддага мувофиқ
жисмоний шахсларнинг меҳнат муомала лаёқати 16
ёшдан бошланади. Агар меҳнат муносабатлари вояга
етмаган шахснинг манфаатларига зид бўлмаса, унинг
ахлоқий, жисмоний ва ақлий ривожланишига зарар
етказмаса ҳамда мажбурий бошланғич ва базавий
таълим олиш ҳуқуқи ва имкониятини чекламаса 16
ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсларнинг меҳнат
муомала лаёқати уларнинг қонуний вакиллари ёки
васийлик-ҳомийлик

органлари

розилиги

билан

бошланади. Қонуний вакил ва васийлик-ҳомийлик
органининг розилиги шунга ўхшаш тусдаги бошқа
меҳнат

муносабатларига

ҳам

татбиқ

этилади.

Жумладан, 14 ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар
билан меҳнат шартномалари фақат спорт фаолияти,
санъат ва маданият соҳаси фаолияти, шунингдек,
реклама ишларини бажариш учун тузилиши мумкин[3].
Шунга ўхшаш қоида Россия Федерацияси Меҳнат
кодексининг 63-моддасида ҳам мустаҳкамланган
бўлиб, унга кўра ота-онадан бирининг ёки васийнинг
розилиги ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг
рухсати билан ўн тўрт ёшга тўлмаган шахслар билан
уларнинг соғлиғи ва ахлоқига зарар етказмаслик шарти
билан киноматография ташкилотлари, театрлар, театр
ва концерт ташкилотлари, циркларда асарларни
яратиш ва ижро этиш бўйича меҳнат шартномаси
тузилиши мумкин. Бундай ҳолда меҳнат шартномасини
ходимнинг номидан унинг ота-онаси ёки васийси
имзолайди [4]. Юқоридагилардан хулоса қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 77-
моддасини қуйидаги мазмундаги 3-қисм билан
тўлдириш таклиф этилади:

“Ўн беш ёшга тўлмаган вояга етмаган шахслар

билан меҳнат шартномалари спорт, санъат ва
маданият соҳаси фаолияти, шунингдек, реклама
ишларини бажариш учун тузилиши мумкин. Бунда
вояга етмаганлар томонидан меҳнат шартномасини
уларнинг ота-оналари ёки васий имзолайди”.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 239-

моддасида минимал иш жойлари ҳисобидан ишга
юборилган ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни иш
берувчи ишга қабул қилиш шартлиги, ишга қабул
қилиш рад этилган тақдирда судга шикоят қилиш


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

71

мумкинлиги белгиланган. Албатта, миллий меҳнат
қонунчилигидаги ушбу нормани ижобий баҳолаган
ҳолда, бошқа давлатлар меҳнат қонунчилигида
(Грузия, Тожикистон, Россия Федерацияси) бундай
қоиданинг мавжуд эмаслигини таъкидлаш ўринлидир.
Шунингдек, мазкур модданинг 3-қисмида ўн саккиз
ёшга тўлмаган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга
оид қоидалар ҳам ўрин олган. Хорижий тажрибани ва
мантиқий

изчилликни

таъминлаш

мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 239-
моддасидан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни
тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда харажатларни иш
берувчи ҳисобидан қоплаш ҳақидаги нормаларни
чиқариб, уларни бошқа алоҳида моддада белгилаш
лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 239-моддасига ўн саккиз ёшга тўлмаган
шахсларни уларнинг ёши ва касбий малакаси етарли
эмаслиги туфайли ишга қабул қилмаслик тақиқланиши
ҳақидаги қоида билан тўлдирилиш ҳам мақсадга
мувофиқдир.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга

жойлаштириш

бўйича

қонунчиликнинг

камчиликларидан яна бири ўн беш ёшга тўлган
шахсларни ишга қабул қилишда ота-онасидан
бирининг розилигини олиш масаласида тенглик
тамойили бузилганлигини таъкидлаш ўринлидир. Ушбу
масалада тенглик тамойилини таъминлаш мақсадида
қонунчиликка ҳам ота, ҳам онанинг розилигини олиш
ҳақида тегишли ўзгартириш киритилиши лозим.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатини

тартибга солишнинг хусусиятларидан яна бири улар
меҳнатидан фойдаланиш бўйича айрим тақиқларнинг
мавжудлигидир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат кодексининг 241-моддасига асосан ўн саккиз
ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан уларнинг соғлиғи,
хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин
бўлган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишларда, ер
ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш
тақиқланган. Шунингдек, уларга белгилаб қўйилган
нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига
қўл қўйилмаслиги белгиланган. Мазкур соҳада “Ўн
саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши
тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари
рўйхати” (рўйхат рақами 1990, 29.07.2009 й.), “Ўн
саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва
ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг
чегарасини белгилаш тўғрисидаги низом” (рўйхат
рақами 1954, 12.05.2009 й.) тасдиқланган бўлиб, улар
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатини муҳофаза
қилишда муҳим ўрин эгаллайди. Шу ўринда айрим
давлатлар меҳнат қонунчилигида вояга етмаган
шахслар ишлаши мумкин бўлган рухсат этиладиган
ишлар рўйхати амал қилади. Масалан, Белорусия
Республикаси Меҳнат кодексининг 272-моддасида 14-
16 ёшгача бўлганлар бажариши мумкин бўлган енгил
иш

турларининг

рўйхати

ҳукумат

томонидан

тасдиқланган[5].

Бундай

амалиётни

Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари орқали белгилаш
имкониятини кўриб чиқиш лозим. Таъкидлаш лозимки,
миллий қонун ҳужжатларида ўн саккиз ёшга тўлмаган
шахслар меҳнатидан фойдаланишга оид тақиқлар
уларнинг соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган. Бироқ
уларнинг ахлоқий ривожланиши ҳам муҳим аҳамиятга
эга. Жумладан, бир қатор давлатларнинг меҳнат
қонунчилигида ушбу тоифадаги ходимларни ахлоқини
муҳофаза қилиш билан боғлиқ нормалар ўз аксини
топган. Хусусан, Россия Федерацияси Меҳнат

кодексининг 265-моддасининг 1-қисмида ўн саккиз
ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан уларнинг ахлоқий
ривожланиши ва соғлиғига зарар етказиши мумкин
бўлган

қимор

ва

бошқа

таваккалчиликларга

асосланган

ўйинлар,

тунги

клублар,

спиртли

ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, наркотик ва бошқа
заҳарли воситаларни ишлаб чиқариш, ташиш ва сотиш
каби ишларда фойдаланиш тақиқланган[6].

Худди шунга ўхшаш қоидалар бошқа давлатлар

меҳнат қонунчилигида ҳам назарда тутилган. Масалан
Грузия Меҳнат кодексига мувофиқ вояга етмаган
шахслар билан қимор бизнеси, тунги дам олиш
масканларида ишлаш, эротик ва порнографик
маҳсулотлар, фармацевтик ва заҳарли моддаларни
тайёрлаш,

ташиш

ва

сотиш

бўйича

меҳнат

шартномалари тузиш чекланган. Шунингдек, вояга
етмаган шахслар билан оғир, зарарли ва хавфли
меҳнат

шароитларда

ишлаш

бўйича

меҳнат

шартномаси тузиш ҳам тақиқланади[7]. Ўн саккиз ёшга
тўлмаган

шахслар

меҳнатидан

фойдаланишга

қўйилган

чекловлар

кўп

мамлакатлар

меҳнат

қонунчилигида ўрнатилган. Бу борада миллий меҳнат
қонунчилигининг камчилиги унда умумий қоидалар
(соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён
етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай
бўлган ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишлар)
белгиланган бўлса, хориж давлатларида аниқ соҳалар
(қимор бизнеси, тунги дам олиш масканларида ишлаш,
эротик ва порнографик маҳсулотлар, фармацевтик ва
заҳарли моддаларни тайёрлаш) ҳам кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 242-

моддаси эса вояга етмаган шахслар иш вақтининг
давомийлиги муддатини белгилайди. Иш вақтининг
муддати ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган
ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан иборат, ўн
беш ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар (таътил
даврида ишлаётган ўн беш ёшдан ўн олти ёшгача
бўлган ўқувчилар) учун эса ҳафтасига йигирма тўрт
соатдан ошмайдиган қилиб белгиланган. Таъкидлаш
лозимки, мазкур моддада иш вақтининг ҳафталик
максимал муддати кўрсатилган бўлсада, вояга
етмаганларнинг бир кунлик иш вақтининг давомийлиги
аниқ

белгиланмаган.

Чунончи,

ҳуқуқшунос

М.Махаматовнинг фикрича, мазкур ҳолат ХМТнинг
“Ишга қабул қилишда энг кичик ёш тўғрисида”ги 146-
сон Тавсияси 13.1.b қисмига қисман мос келмайди.
Унга кўра, таълим ва тайёргарлик, кун давомида дам
олиш ва кўнгил очишга етарли вақт бўлиши учун
меҳнат куни ва меҳнат ҳафтаси давомийлигининг
қатъий чекланиши ҳамда иш вақтидан ташқари ишни
тақиқлашга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Шу
сабабли ҳафталик иш вақтининг кунлик давомийлигини
қонун йўли билан белгилаб қўйиш ва Меҳнат
кодексида буни акс эттириш мақсадга мувофиқ[8].
Шунингдек, худди шундай қоида “Бола ҳуқуқлари
тўғрисида”ги конвенциянинг 32-моддасида ҳам қайд
этилган бўлиб, унга кўра конвенцияга иштирокчи
давлатлар болалар меҳнати учун кундалик ишнинг
аниқ муддатини белгилаб қўйишлари лозим[9].

МДҲ давлатлари меҳнат қонунчилигида ҳам вояга

етмаганларга нисбатан қисқартирилган иш вақти
белгиланган. Бироқ кундалик ишнинг давомийлиги
муддати

белгиланмаган.

Фақат

Қозоғистон

Республикасининг Меҳнат кодексида 14-16 ёшгача
бўлган ишни ўқиш билан олиб борувчиларга бир
кунлик иш вақтининг давомийлиги 2,5 соат, 16-18
ёшгача бўлганларга бир кунда 3,5 соат қилиб


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

72

белгиланган. Шунингдек, Тожикистон Республикаси
Меҳнат кодексининг 211-моддасида ўқишдан бўш
вақтларида ишлаётган ўқувчилар учун кунлик иш
вақтининг муддати белгиланган, бўлиб, унга кўра 14-16
ёшгача бир кунда 2,5 соат, 16-18 ёшгача бир кунда 3,5
соат бўлиши мустаҳкамланган[10]. БМТнинг “Бола
ҳуқуқлари тўғрисида”ги, ХМТнинг “Ишга қабул қилишда
энг кичик ёш тўғрисида”ги конвенциялари талабларини
ҳисобга олиб вояга етмаганларнинг кундалик иш вақти
муддатини белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Шу
муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 242-моддаси 1-қисми қуйидаги таҳрирда
баён этилиши лозим: “Иш вақтининг муддати ўн
олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга
ҳафтасига ўттиз олти соатдан, олти кунлик иш
ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати олти соатдан,
беш кунлик иш ҳафтасида етти ярим соатдан ортиб
кетмаслиги, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар
учун эса ҳафтасига йигирма тўрт соатдан, 6 кунлик иш
ҳафтасида тўрт соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида
беш соатдан ортиб кетмаслиги лозим”.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат

кодексида

меҳнатни

нормалашга

оид

нормалар мавжуд эмас. Ваҳоланки, бошқа МДҲ
давлатлари

(Тожикистон

Республикаси

Меҳнат

кодексининг

212-моддаси,

Россия

Федерацияси

Меҳнат

кодексининг

270-моддаси)

меҳнат

қонунчилигида ҳатто ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар
учун ҳам алоҳида меҳнат нормалари белгиланган. Шу
муносабат

билан

Ўзбекистон

Республикасининг

Меҳнат кодексини ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар
учун ишлаб чиқариш нормаларини назарда тутувчи
модда билан тўлдириш керак.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 243-

моддасида 18 ёшга тўлмаган ходимларга гарчи
кундалик иш вақти қисқартирилсада, иш вақти тўлиқ
бўлган

чоғда

тегишли

тоифадаги

ходимларга

бериладиган миқдорда ҳақ тўланишини белгилаган. Бу
эса халқаро стандартларга тўла мувофиқ бўлиб,
айрим МДҲ давлатлари меҳнат қонунчилигидаги худди
шундай нормаларга нисбатан имтиёзли қоидаларни
ўзида акс эттирган. Тожикистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 212-моддаси[11], Россия Федерацияси
Меҳнат кодексининг 271-моддаси[12]да Ўзбекистон
Республикаси Меҳнат кодексининг 243-моддасидан
фарқли равишда қисқартирилган иш вақти учун тўлиқ
иш ҳақи тўлаш назарда тутилмаган. Аксинча уларда
иш берувчининг шахсий воситалари ҳисобидан тўлиқ
иш ҳақини амалга ошириш мумкинлиги қайд этилган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 243-моддасига шу ҳақидаги тегишли
ўзгартиш киритиш масаласини ўрганиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 244-

моддасида ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга
камида ўттиз календарь кундан иборат йиллик таътил
берилиши ва улар бу таътилдан ёз вақтида ёки
йилнинг ўзлари учун қулай бўлган бошқа вақтида
фойдаланишлари мумкинлиги қайд этилган. Вояга
етмаган ходимларга янада қулай шароит яратиш
мақсадида меҳнат таътилини олиш ҳуқуқи ўзлари учун
қулай бўлган хоҳлаган вақтда бериш лозим. Мисол
учун Россия Федерацияси Меҳнат кодексининг267-
моддасида вояга етмаган ходимларга муддати 31
календарь кундан иборат меҳнат таътилини ўзлари
хоҳлаган вақтда олиш ҳуқуқи берилган. Бундан
ташқари

вояга

етмаган

ходимларни

меҳнат

таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмаслигига оид

махсус қоида киритилиши лозим. Масалан, Тожикистон
Республикаси Меҳнат кодексининг 213-моддасида
ушбу тоифадаги ходимларни меҳнат таътилидан
чақириб олишга тақиқ ўрнатилган[13].

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 245-

моддасига асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни
тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам
олиш кунларидаги ишларга жалб этиш тақиқланади. Ўн
саккиз ёшга тўлмаган ходимларга қўшимча кафолат
сифатида жамлаб ҳисобга олинадиган иш вақти
қўлланиладиган ишларга, вахта усулидаги ишларга
жалб қилиш ва хизмат сафарига юборишни қонун
орқали тақиқлаш лозим. Бундан фақат ижод билан
боғлиқ айрим соҳаларда рухсат этилишини назарда
тутиш талаб этилади. Ушбу масалада Тожикистон
Республикаси Меҳнат кодексининг 213-моддаси,
Россия

Федерацияси

Меҳнат

кодексининг

268-

моддасини

қоидаларидан

фойдаланиш

имкониятини кўриб чиқиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан
тасдиқланган ўриндошлик асосида ҳамда бир неча
касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги
низомнинг
4-

бандига

асосан

ўн

саккиз

ёшга

тўлмаган

шахсларнинг

ўриндошлик

асосида

ишлаши

тақиқланган[14]. Шунингдек, ёшларни тўлиқ моддий
жавобгарлик билан боғлиқ ишларга, вахта усулида
бажариладиган ишларга қабул қилиш ҳам ман
этилади. Бундай тақиқлар, мисол учун, Грузия Меҳнат
кодексининг 45-моддаси 2-бандида ҳам белгиланган
бўлиб, унга мувофиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги
ёзма шартнома фақат вояга етган ходимлар билан
тузилиши

кўрсатиб

ўтилган[15].Ўзбекистон

Республикаси Фуқаролик кодексининг 994-моддасига
асосан ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга
етмаганлар томонидан етказилган зарар учун ота-она
ёки васий ҳам зарарнинг қопланмаган қисми учун
жавобгар ҳисобланади. Шу сабабли ўн саккиз ёшга
тўлмаган ходимларни тўлиқ моддий жавобгарлик
билан боғлиқ ишларга қўйиш мумкин эмас.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар ўриндошлик

бўйича ишлашларига йўл қўйилмайди. Ўн саккиз ёшга
тўлмаган ходимларни корхонадаги навбатчиликка
жалб

этиш,

хизмат

сафарига

юбориш

ҳам

тақиқланади. Мисол учун, Россия Федерацияси Меҳнат
кодексининг 268-моддасида 18 ёшга тўлмаган
шахсларни хизмат сафарига жўнатиш, иш вақтидан
ташқари, тунги, дам олиш ва байрам кунлари ишга
жалб қилиш тақиқланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 247-

моддаси вояга етмаган шахслар соғлиғини ҳимоя
қилишнинг муҳим кафолати саналади. Мазкур моддага
мувофиқ

ота-оналар

ва

васийлар

(ҳомийлар),

шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш устидан назорат
қилувчи органлар ҳамда вояга етмаганлар ишлари
бўйича идоралараро комиссиялар, агар ўн саккиз ёшга
тўлмаган шахслар бажараётган ишни давом эттириш
улар соғлиғига зиён қиладиган ёки уларга бошқача
тарзда зарар етказадиган бўлса, бундай шахслар
билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни
талаб этишга ҳақли эканликлари белгиланган. Ушбу
модданинг камчилиги шундан иборатки, у агар шахс
бажараётган иш унинг соғлиғи учун зарарли бўлса, уни
зарарсизроқ жойга ўтказиш мумкинлигини тартибга
солмайди[16]. Мазкур фикр ҳуқушунос М.Махаматов
томонидан ҳам қўллаб-қувватланган. Хусусан, унинг


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

73

фикрича, модданинг камчилиги шундан иборатки, агар
шахс бажараётган иш унинг соғлиғи учун зарарли
бўлса уни зарарсизроқ жойга ўтказиш мумкинлигини
тартибга солмайди. Шунингдек, Меҳнат кодексининг
Меҳнат шартномасини ўзгартириш параграфида ҳам
ота-оналар ва васийлар (ҳомийлар), меҳнатни
муҳофаза қилиш устидан назорат қилувчи органлар
ҳамда вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи
комиссиялар

бошқа

доимий

ишга

ўтказишда

ташаббускор

бўлиши

масаласи

тартибга

солинмаган[17].

Меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича вояга

етмаган шахсларга қўшимча кафолатлар назарда
тутилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 246-моддасида ўн саккиз ёшга тўлмаган
ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини иш
берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, меҳнат
шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига
риоя қилишдан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг
розилиги билан йўл қўйилиши белгиланган. Ўн саккиз
ёшга тўлмаган шахсларни иш берувчи ташаббуси
билан ишдан бўшатишдан олдин маҳаллий меҳнат
органининг

розилиги

олиниши

керак.

Аммо

қонунчиликда бундай розилик сўраб мурожаат қилиш
тартиб ҳамда муддатлари кўрсатиб ўтилмаган. Шунинг
учун меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги
параграфга иш берувчининг маҳаллий меҳнат органи
билан ўзаро муносабатлари ҳуқуқий тартибга солиб
қўйилиши лозим. Мазкур ҳолатда иш берувчи вояга
етмаган ходимни ўз ташаббуси билан ишдан
бўшатишда уни икки ой аввал ёзма равишда
огоҳлантириш билан бирга унинг ишдан бўшатишга
рухсат беришни сўраб бандликка кўмаклашиш
марказларига ёзма равишда мурожаат қилиши лозим
бўлади. Бунда албатта ишдан бўшатиш асослари ва
вояга етмаган ходимларга тақдим этилган кафолатлар
кўрсатилган бўлиши керак.

Бироқ мазкур шахсларни корхона бутунлай

тугатилган ҳолларда маҳаллий меҳнат органининг
розилигини олиш талаб этилмаслиги ҳақидаги қоидани
киритиш мақсадга мувофиқ. Ушбу асос билан меҳнат
шартномаси бекор қилинганда фақат маҳаллий меҳнат
органини хабардор қилиш вазифаси юкланиши
мумкин. Мисол учун, Россия Федерацияси Меҳнат
кодексининг 269-моддасига асосан ўн саккиз ёшга
тўлмаган ходимлар билан иш берувчининг ташаббуси
билан меҳнат шартномасини бекор қилишда давлат
меҳнат инспекцияси ва вояга етмаганлар ишлари
бўйича комиссиянинг розилигини олиш талаб этилади,
бундан корхона бутунлай тугатилган ёки якка
тартибдаги

тадбиркор

фаолиятининг

тўхталиши

мустаснодир. Иккинчидан, айрим давлатлар меҳнат
қонунчилигида

вояга

етмаган

шахсларни

малакасизлиги туфайли ишдан бўшатишга тақиқ
қўйилган. Мисол учун, Озарбайжон Республикаси
Меҳнат кодексининг 255-моддасига асосан вояга
етмаган шахслар малакасизлигига кўра ишдан
бўшатилиши

мумкин

эмас[18].Ўзбекистон

Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-
қисми 2-банди (малакасизлигига кўра) эса ушбу
ходимлар учун ишдан бўшатишда истисноларни
назарда тутмайди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 106-моддаси 6-қисми (қонунда назарда
тутилган бошқа ҳолларда) билан 247-модда (Меҳнат
шартномасини ота-оналар, васийлар (ҳомийлар) ва
бошқа ваколатли органлар талаби билан бекор қилиш)
ўртасида номутаносиблик бор. Аслида Меҳнат

кодексининг 247-моддаси меҳнат шартномасини бекор
қилишнинг мустақил асосини ташкил қилади. Бироқ
амалиётда

Меҳнат

кодексининг

247-моддасида

кўрсатилган ҳолатлар вужудга келганда, мазкур
кодекснинг 106-моддаси 6-банди асос сифатида
қўлланилади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат кодексининг 106-моддаси 18 ёшга тўлмаган
ёшларни уларнинг ота-оналари ва ўзга ваколатли
шахслар талабига кўра бекор қилиниши мумкинлиги
ҳақидаги янги 5-банд билан тўлдирилиши ва кейинги
бандлар тегишлича 6 ва 7-бандлар деб ҳисобланиши
лозим[19].

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ўн

саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун дастлабки синовни
белгилаш

бўйича

ҳеч

қандай

чекловлар

белгиланмаган. Агар дастлабки синовни ўташ ҳақида
меҳнат шартномасида шартлашилган бўлса, демак
вояга етмаганлар учун ҳам ушбу шарт амал қила
бошлайди. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда
ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган
ҳисобланади. Аввало вояга етмаган шахсларга
нисбатан малака ва кўникма бўйича алоҳида шартлар
қўйилмаслиги лозим. Шундан келиб чиққан ҳолда
Ўзбекистон

Республикаси

Меҳнат

кодекси

84-

моддасининг ишга қабул қилишда дастлабки синов
белгиланиши мумкин бўлмаган шахслар доирасини
кенгайтириб, уларга қуйидаги тоифаларни киритиш
мақсадга мувофиқ:

а) ўнсаккизёшгатўлмаганшахслар;
б) олийва ўрта махсус билим ўқувюртларининг

битирувчилари меҳнат фаолиятини биринчи марта
бошлаган тақдирда.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат тўғрисидаги ва

бошқа қонун ҳужжатларида ўн саккиз ёшга тўлмаган
ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятларини
белгилаш ушбу шахсларга нисбатан юқори ижтимоий
муҳофаза қилинганликни таъминлаб беради. Бу
борада Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ўн
саккиз

ёшга

тўлмаган

шахсларга

нисбатан

дифференциал қоидаларни аниқ белгилаб бериши
муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли мазкур кодекснинг
14-

боби 2-параграфини “Ўн саккиз ёшга тўлмаган

шахслар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари” деб
номлаш ҳамда ушбу параграфда мазкур тоифадаги
ходимлар меҳнатидан фойдаланиш боғлиқ энг муҳим
нормалар

йиғиндисини

белгилаб

олиш

вояга

етмаганлар

меҳнатини

қўллаш

билан

боғлиқ

қонунчиликни яхшиланишига олиб келади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Иноятов

А.А.Ўзбекистон

Республикасининг

меҳнат ҳуқуқи. –Т.:Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси
нашриёт уйи, 2002.– Б.48.

2.

Трудовой кодекс Республики Таджикистан. –

Душанбе: “Сифат-Офсет”, 2018. – С.329.

3. https://matsne.gov.ge/ru/document/view/1155567
4.

Трудовой кодекс Российской Федерации. –М:

Проспект, 2019. –С .43.

5. http://Truddoc.narod.ru.
6. http://Truddoc.narod.ru.
7. https://matsne.gov.ge/ru/document/view/1155567
8.

Махаматов М. Ёшлар меҳнат ҳуқуқига оид

халқаро

стандартларнинг

Ўзбекистон

миллий

қонунчилигида акс этиши//Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва халқаро ҳуқуқ мавзусидаги илмий-
амалий конференция материаллари тўплами. – Т.:
LESSON PRESS, 2018. 125-

126 бетлар.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

74

9.

Гасанов М.Ю. Вояга етмаганларни меҳнат

соҳасида муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий жиҳатлари:
миллий ва халқаро стандартлар. Давра суҳбати
материаллари. – Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2007.

10.

Трудовой кодекс Республики Таджикистан. –

Душанбе: “Сифат-Офсет”, 2018. – С. 330.

11.

Трудовой кодекс Республики Таджикистан. –

Душанбе: “Сифат-Офсет”, 2018. – С. 330.

12.

Трудовой кодекс Российской Федерации. –М:

Проспект, 2019. – С .152.

13.

Трудовой кодекс Республики Таджикистан. –

Душанбе: “Сифат-Офсет”, 2018. – С. 331.

14.

ЎзбекистонРеспубликасиқонунҳужжатларитўп-

лами, 2012 й., 41-42-сон, 485-модда.

15. https://matsne.gov.ge/ru/document/view/1155567

16.

Рахмонов Р.М.Ёшларга бериладиган меҳнат

ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзлар: такомиллаштириш
муаммолари. – Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2011. –
Б.13.

17.

Махаматов М. Ёшлар меҳнат ҳуқуқига оид

халқаро

стандартларнинг

Ўзбекистон

миллий

қонунчилигида акс этиши//Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва халқаро ҳуқуқ мавзусидаги илмий-
амалий конференция материаллари тўплами. – Т.:
LESSON PRESS, 2018.-

126 Б.

18. https://www.caa.gov.az/index.php?option=com_k2

&view=item&id=123:labour-code-of-the-republic-of-
azerbaijan&Itemid=173&lang=ru

19.

Қодиров Х. Болалар меҳнати ҳуқуқи ва ундан

фойдаланиш. //Адвокат. 2010 йил, 6-сон.

Н.С. Салаев

,

Проректор по научной работе и инновациям

ТГЮУ, д.ю.н., и.о. профессора

ВОПРОСЫ ПРОТИВОДЕЙСТВИЯ КОРРУПЦИИ В

ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВЕ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Аннотация

: в данной статье были проанализиро-

ваны вопросы противодействия коррупционным пре-
ступлениям в Республике Узбекистан с учетом норм
Конвенции ООН против коррупции, опыта зарубежных
стран. В заключении были разработаны предложения
и рекомендации по совершенствованию законодатель-
ства по противодействию коррупции в Республике Уз-
бекистан.

Ключевые слова

: коррупция, преступление, пра-

вонарушение, взятка, злоупотребление доверием,
международные акты, уголовное законодательство.

Аннотация

:

мазкур

мақолада

БМТнинг

Коррупцияга қарши конвенцияси нормалари, хорижий
мамлакатлар

тажрибаси

асосида

Ўзбекистон

Республикасида коррупциявий жиноятларга қарши
курашиш масалалари таҳлил қилинган. Хулосада
Ўзбекистон

Республикасида

коррупцияга

қарши

курашиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш
юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар

: коррупция, жиноят, ҳуқуқбузарлик,

пора,

ишончни

суиистеъмол

қилиш,

халқаро

ҳужжатлар, жиноят қонунчилиги.

Annotation

: this article analyzes the issues of counter-

ing corruption crimes in the Republic of Uzbekistan, taking
into account the norms of the UN Convention against cor-
ruption and the experience of foreign countries. In conclu-
sion, proposals and recommendations were developed to
improve the legislation on combating corruption in the Re-
public of Uzbekistan.

Key words

: corruption, crime, offence, bribery, abuse

of trust, international acts, criminal law.

Аннотация:

ушбу мақолада БМТнинг Корупцияга

қарши конвенцияси нормалари, хорижий давлатлар
тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон
Республикасида коррупцион жиноятларга қарши
курашиш масалалари таҳлил қилинган. Натижада
Ўзбекистон

Республикасида

коррупцияга

қарши

курашиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш
бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

коррупция, жиноят, ҳуқуқбузарлик,

пора, ишончни суиистеъмол қилиш, халқаро актлар,
жиноят ҳуқуқи.


Противодействие коррупции является одним из

важных

вопросов

государственной

политики

противодействия

преступности

в

Республике

Узбекистан и в других странах. Данная твердая поли-
тическая воля нашла свое отражение в принятии
принципиальных решений о присоединении Республи-
ки Узбекистан к Конвенции ООН против коррупции,
Стамбульскому плану действий Сети по борьбе с кор-
рупцией Организации экономического сотрудничества
и развития, вступлению в группу «Эгмонт», Евразий-
скую группу по противодействию легализации пре-
ступных доходов и финансированию терроризма (с
последующей ратификацией Соглашения о ЕАГ).

Библиографические ссылки

Иноятов А.А.Узбекистон Республикасининг мехнат ХУКУКИ. -Т.:Иктисодиёт ва ху^У^ дунёси нашриёт уйи, 2002 - Б.48.

Трудовой кодекс Республики Таджикистан. -Душанбе: “Сифат-Офсет", 2018. - С.329.

https://matsne.qov.qe/ru/document/view/1155567

Трудовой кодекс Российской Федерации. -М: Проспект, 2019. -С .43.

http://Truddoc.narod.ru.

http://Truddoc.narod.ru.

https://matsne.qov.qe/ru/document/view/1155567

Махаматов М. Ёшлар мехнат хукукига оид халкаро стандартларнинг Узбекистон миллий конунчилигида акс этиши//Узбекистон Республикаси Конституцияси ва халкаро ХУКУК мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари туплами. - Т.: LESSON PRESS, 2018. 125-126 бетлар.

Гасанов М.Ю. Вояга етмаганларни мехнат сохасида мухофаза килишнинг хукукий жихатлари: миллий ва халкаро стандартлар. Давра сухбати материаллари. - Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2007.

Трудовой кодекс Республики Таджикистан. -Душанбе: “Сифат-Офсет", 2018. - С. 330.

Трудовой кодекс Республики Таджикистан. -Душанбе: “Сифат-Офсет”, 2018. - С. 330.

Трудовой кодекс Российской Федерации. -М: Проспект, 2019. - С .152.

Трудовой кодекс Республики Таджикистан. -Душанбе: “Сифат-Офсет”, 2018. - С. 331.

УзбекистонРеспубликаси^онунхужжатларитуп-лами, 2012 й., 41-42-сон, 485-модда.

https://matsne.gov.ge/ru/document/view/1155567

Рахмонов Р.М.Ёшларга бериладиган мехнат хукукий кафолатлар ва имтиёзлар: такомиллаштириш муаммолари. - Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2011. -Б.13.

Махаматов М. Ёшлар мехнат хукукига оид халкаро стандартларнинг Узбекистон миллий конунчилигида акс этиши//Узбекистон Республикаси Конституцияси ва халкаро ХУКУК мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари туплами. - Т.: LESSON PRESS, 2018.-126 Б.

https://www.caa.gov.az/index.php?option=com_k2 &view=item&id=123:labour-code-of-the-republic-of-azerbaijan&ltemid=173&lang=ru

Кодиров X. Болалар мехнати хукуки ва ундан фойдаланиш. //Адвокат. 2010 йил, 6-сон.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов