ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2019
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
48
никоҳ
эмас
,
балки
никоҳ
тузишга
монелик
қиладиган
шартлар
доирасида
тузилган
никоҳ
деб
ҳисобланади
.
Фикримизча
,
ғараз
ниятда
тузилган
никоҳни
ҳақиқий
эмас
деб
топиш
учун
ҳуқуқий
қиёслаш
асосида
ҳал
этилиши
мақсадга
мувофиқ
,
деб
ҳисоблаш
билан
бир
қаторда
никоҳ
тузишга
монелик
қиладиган
шартлар
қаторига
киритиш
мақсадга
мувофиқдир
,
деб
ҳисоблаймиз
.
Оила
кодексининг
54-
моддаси
1-
қисмида
“
эр
-
хотин
”
сохта
никоҳ
қайд
қилдирган
ва
оила
қурмаган
бўлсалар
,
никоҳ
ҳақиқий
эмас
деб
топилиши
мумкин
,
деган
норма
ифодаланган
.
Бу
билан
суд
никоҳни
сохта
деб
топмаслиги
ҳам
мумкин
эканда
,
деган
хулоса
келиб
чиқмайдими
?
Фикримизча
,
бундай
ҳолларда
“
мумкин
”
сўзи
ўрнига
“
шарт
”, “
мажбур
”, “
лозим
”
деган
сўзлар
билан
алмаштириш
мақсадга
мувофиқ
бўлар
эди
,
чунки
ҳуқуқий
норманинг
мазмуни
шу
сўзларнинг
киритилишини
тақозо
этади
.
Агар
суд
ишни
кўриш
жараёнида
тўпланган
далиллар
ва
тарафларнинг
баёнотларига
асосланган
ҳолда
никоҳни
сохталиги
тўғрисида
шубҳага
борса
,
бу
ҳақда
никоҳни
ҳақиқий
эмас
,
деб
топилиш
жараёнида
асослаб
кўрсатиши
лозим
.
Адабиётлар
рўйхати
:
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексига
шарҳлар
. –
Тошкент
:
Адолат
. 2000. – 43
б
.
2.
Кротов
М
.
В
.
Недействительность
брака
. –
М
.:
Юриздат
, 1995. – 233
с
.
3.
Гражданское
право
.
Ч
.3./
Под
.
ред
.
А
.
П
.
Сергеева
,
Ю
.
К
.
Толстого
. –
М
.:
Проспект
, 1999. – 334
с
.
4.
Пчелинцева
Л
.
М
.
Семейное
право
России
. –
М
.:
Норма
, 2008. – 77
с
.
5.
Комментарий
к
Семейному
Кодексу
Российской
Федерации
. –
М
.: 1997. – 67
с
.
6.
Муаллифлар
жамоаси
.
Хотин
-
қизлар
ва
болаларнинг
ҳуқуқларига
доир
қонун
кафолатлари
. –
Тошкент
:
Ўзбекистон
, 2000. – 134
б
.
7.
Тошкент
шаҳар
Шайхонтохур
туман
судининг
2005
йилги
архив
материалларидан
.
8.
Тошкент
шаҳар
М
.
Улуғбек
туман
судининг
2015
йилги
архив
материалларидан
.
9.
Юркевич
Н
.
Г
.
Заключение
брака
по
советскому
праву
. –
Минск
: 1995. – 128
с
.
10.
Тошкент
шаҳар
Ҳамза
туман
судининг
2003
йилги
архив
материалларидан
.
М
.
С
.
Болтаев
,
ТДЮУ
“
Бизнес
ҳуқуқи
”
кафедраси
катта
ўқитувчиси
,
ю
.
ф
.
н
.
Ш
.
А
.
Исмоилов
,
ТДЮУ
докторанти
БИЗНЕС
ВА
МЕҲНАТ
:
ЎЗАРО
МУНОСАБАТЛАР
ТАҲЛИЛИ
Аннотация
:
мақолада
Ўзбекистон
Республикасининг
Меҳнат
кодексини
янги
таҳрирда
қабул
қилиш
зарурати
ҳамда
унинг
мамлакатимизда
тадбиркорлик
ва
инвестиция
фаолиятини
ривожлантиришга
таъсири
кўриб
чиқилади
.
Меҳнат
кодексининг
янги
таҳрири
амалдаги
таҳририни
қанчалик
ўзгартириши
юзасидан
мунозарали
саволлар
таҳлил
қилинади
.
Хусусан
,
ижтимоий
-
меҳнат
соҳасида
ходимлар
,
бизнес
вакиллари
ва
давлат
ўртасидаги
ўзаро
зиддиятли
муносабатларга
нисбатан
турли
хил
ечимлар
таклиф
этилади
.
Янги
таҳрирдаги
Меҳнат
кодексини
қабул
қилиш
юзасидан
ягона
ёндашув
йўқлиги
сабабли
аввало
унинг
концепциясини
ишлаб
чиқиш
лозимлиги
асослантирилади
.
Мазкур
Кодекс
концепциясининг
асосини
ташкил
қилиши
мумкин
бўлган
энг
муҳим
ғоялар
таҳлил
этилади
.
Меҳнат
кодексини
такомиллаштиришга
доир
миллий
ҳуқуқшунос
олимларнинг
қарашлари
ўрганилади
.
Шунингдек
,
айрим
хорижий
давлатларда
(
Грузия
,
Қозоғистон
,
Тожикистон
)
қабул
қилинган
янги
таҳрирдаги
Меҳнат
кодексларининг
иқтисодиётга
таъсири
ўрганилиб
,
мазкур
қонун
ҳужжатининг
тадбиркорликни
ривожлантиришдаги
ўрни
илмий
башорат
қилинади
.
Калит
сўзлар
:
меҳнат
муносабатлари
,
кодекс
,
меҳнат
кодекси
,
янги
таҳрир
,
концепция
,
бизнес
,
тадбиркорлик
,
инвестиция
,
давлат
дастури
,
такомиллаштириш
.
Аннотация
:
в
статье
рассматривается
необходимость
принятия
Трудового
кодекса
Республики
Узбекистан
в
новой
редакции
и
его
влияние
на
развитие
предпринимательской
и
инвестиционной
деятельности
в
стране
.
Анализируются
дискуссионные
вопросы
о
том
,
в
какой
степени
новая
редакция
Трудового
кодекса
изменит
текущую
редакцию
.
В
частности
,
предлагаются
различные
решения
в
отношении
разного
рода
спорных
ситуаций
между
работниками
,
представителями
бизнеса
и
государством
,
возникающими
в
сфере
социально
-
трудовых
отношений
.
Обосновывается
необходимость
,
прежде
всего
,
разработки
концепцию
Трудового
кодекса
в
новой
редакции
,
поскольку
отсутствует
единый
подход
к
его
пониманию
и
принятию
.
Анализируются
наиболее
важные
идеи
,
которые
могут
составить
основу
Концепции
данного
Кодекса
.
Изучаются
мнения
ученых
касательно
улучшения
кодекса
.
Кроме
того
,
прогнозируется
влияние
принятия
нового
Трудового
кодекса
на
экономику
,
на
базе
анализа
роли
и
значения
нового
Трудового
кодекса
,
принятого
в
некоторых
зарубежных
странах
(
Грузия
,
Казахстан
,
Таджикистан
),
в
развитии
предпринимательства
.
Ключевые
слова
:
трудовые
отношения
,
кодекс
,
трудовой
кодекс
,
новая
редакция
,
концепция
,
бизнес
,
предпринимательство
,
инвестиции
,
государственная
программа
,
совершенствование
.
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2019
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
49
Abstract:
the article discusses the need for a new
edition of the Labor Code of the Republic of Uzbekistan
and its impact on the development of business and
investment activities in the country. Debating questions
which the new edition of the Labor Code will change the
current edition are analyzed. In particular, various
solutions are proposed in relation to various kinds of
disputable situations between employees, business
representatives and the state, arising in the sphere of
social and labor relations.In order to there is no unified
approach to adoption of the Labor Code in a new edition,
first, it justifies the need for drafting of concept. The most
important ideas that can form the basis of the Concept of
the Code are analyzed. Scientists' opinions are being
studied on improving the code. In addition, the impact of
the adoption of the new Labor Code on the economy,
based on the analysis of the role of the importance of the
new Labor Code adopted in some foreign countries
(Georgia, Kazakhstan, Tajikistan) in the development of
entrepreneurship, is predicted.
Keywords:
labor relations, code, labor code, new
edition,
conception,
business,
entrepreneurship,
investment, state program, improvement.
Иқтисодий
тараққиёт
ва
аҳоли
фаровонлигини
таъминлаш
бугунги
Ўзбекистоннинг
асосий
мақсади
ҳисобланади
.
Агар
ушбу
фикрни
янада
аниқроқ
ифодалайдиган
бўлсак
,
мамлакатни
2030
йилда
иқтисодий
жиҳатдан
тараққий
этган
давлатлар
элликталигига
киритиш
ислоҳотларнинг
ўзагини
ташкил
қилади
.
Таъкидлаш
лозимки
, 2017
йилдан
мамлакатимизда
косметик
ислоҳотлардан
фундаментал
ислоҳотларга
ўтиш
бошланди
.
Валюта
конвертациясининг
эркинлаштирилиши
,
янги
солиқ
тизимининг
жорий
этилиши
,
эркин
иқтисодий
зоналарни
барпо
этилиши
,
давлатнинг
иқтисодиётдаги
улушини
кескин
қисқартирилиши
–
булар
ўтган
икки
йилда
амалга
оширилган
туб
ислоҳотларнинг
натижасидир
.
Ушбу
ислоҳотлар
ўзининг
кенг
қамровлилиги
,
интенсивлиги
,
радикаллиги
билан
олдингиларидан
ажралиб
туради
.
Ўтган
қисқа
давр
ичида
яқин
,
ўрта
ва
узоқ
истиқболга
мўлжалланган
стратегиялар
,
давлат
дастурлари
,
концепциялар
,
йўл
хариталари
қабул
қилинди
.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2017
йил
7
февралдаги
ПФ
–4947-
сонли
Фармони
билан
тасдиқланган
2017–2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси
ҳамда
уни
2019
йил
– “
Фаол
инвестициялар
ва
ижтимоий
ривожланиш
йили
”
да
амалга
оширишга
оид
давлат
дастури
шулар
жумласидандир
.
Нима
учун
“
фаол
инвестициялар
ва
ижтимоий
ривожланиш
”
ушбу
йилда
марказий
ўринга
қўйилди
.
Бу
биринчи
навбатда
иқтисодиётга
асосий
урғу
бериш
,
яъни
уни
кўтаришга
қаратилган
чора
-
тадбирларни
амалга
оширишдан
иборат
.
Ижтимоий
ривожланиш
ҳақида
эса
шуни
айтиш
мумкинки
,
бугун
дунёда
бизнеснинг
ижтимоий
йўналтирилганлиги
тобора
долзарб
аҳамият
касб
этиб
бормоқда
.
Ҳар
қандай
иқтисодий
ислоҳотлар
ижтимоий
ислоҳотлар
билан
бирга
кечиши
ҳамда
халқнинг
фаровонлигини
таъминлашга
хизмат
қилишига
эришиш
лозим
.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш
.
Мирзиёев
Олий
Мажлисга
Мурожаатномасида
таъкидлаганидек
,
мамлакатимиз
тараққиёти
ва
халқимиз
фаровонлиги
биринчи
навбатда
ижтимоий
соҳадаги
ислоҳотларимиз
самараси
билан
чамбарчас
боғлиқ
[1].
2019
йил
– “
Фаол
инвестициялар
ва
ижтимоий
ривожланиш
йили
”
Давлат
дастурининг
135-
банди
ва
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2019
йилда
қонун
лойиҳаларини
ишлаб
чиқиш
ва
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлисининг
Қонунчилик
палатасига
киритиш
дастурининг
31-
бандида
Ўзбекистон
Республикасининг
Меҳнат
кодексини
янги
таҳрирда
ишлаб
чиқиш
(2019
йил
20
декабрга
қадар
)
вазифаси
қўйилди
[2].
Гарчи
ушбу
чора
-
тадбирлар
дастурнинг
Ижтимоий
соҳани
ривожлантириш
қисмида
турган
бўлса
ҳам
,
уларнинг
иқтисодиёт
билан
боғлиқлиги
кучли
эканлигини
таъкидлаш
ўринлидир
.
Ўтган
йилларда
Ўзбекистонда
Меҳнат
кодексининг
янги
таҳририни
қабул
қилишга
оид
уринишлар
бўлган
.
Амалда
эса
мазкур
масала
бўйича
биронта
ижобий
вазифа
бажарилган
эмас
.
Бироқ
ҳозирда
амалий
жиҳатдан
ушбу
масалани
амалга
оширишга
энг
яқин
келинди
,
деб
айтиш
мумкин
.
Чунки
бугунги
кун
талаби
инвесторлар
бир
вақтнинг
ўзида
иш
берувчи
эканлигини
ҳам
инобатга
олган
ҳолда
«
ходим
билан
бир
вақтда
иш
берувчининг
ҳам
манфаатларини
ифодалайдиган
қоидалар
»
ни
Кодексда
белгилаш
вазифаси
қўйилган
.
Ҳозирги
вақтда
ижтимоий
-
иқтисодий
соҳада
ҳам
кўплаб
муаммолар
мавжуд
.
Масалан
,
февраль
ойининг
ўрталарида
Ўзбекистонга
бағишланган
ҳисоботни
эълон
қилди
.
Унда
экспертлар
томонидан
мамлакатда
ҳал
қилиниши
лозим
бўлган
тўрт
муаммони
кўрсатишди
.
Булар
:
–
андлик
соҳасининг
ривожланмаганлиги
;
–
корхоналар
сонининг
етарли
эмаслиги
;
–
экспортнинг
камлиги
;
–
кучсиз
энергия
самарадорлик
.
Ҳисоботда
алоҳида
қайд
этилишича
,
Ўзбекистонда
меҳнатга
лаёқатли
аҳоли
сони
тез
ўсиб
бормоқда
.
Агар
мазкур
ўсиш
сақланиб
қоладиган
бўлса
,
Ўзбекистон
2030
йилга
келиб
Европа
ва
Марказий
Осиёда
ишчи
кучининг
сони
бўйича
бешинчи
ўринни
(
Россия
,
Туркия
,
Украина
ва
Польшадан
кейин
)
эгаллайди
.
Бироқ
турли
чекловчи
омиллар
сабабли
фуқароларнинг
катта
қисми
ишсиз
,
фаол
бўлмаган
ва
хорижда
ишловчи
бўлиб
қолмоқда
.
Экспертларнинг
фикрича
,
бугунги
кунда
Ўзбекистоннинг
энг
катта
муаммоларидан
бири
–
бу
фуқаролар
ишлаш
мумкин
бўлган
ўрта
корхоналарнинг
мавжуд
эмаслигидир
.
Хусусан
,
ҳар
бешта
ходимдан
тўрттаси
қишлоқ
хўжалигида
ёки
кичик
хизмат
кўрсатиш
соҳасида
банд
.
Бундан
ташқари
ходимларнинг
учдан
бир
қисми
давлат
корхоналарида
ишласа
,
яна
учдан
бир
қисми
ўзларини
мустақил
иш
билан
таъминловчилар
ҳисобланади
[3].
Фикримизча
,
замонавий
меҳнат
қонунчилигини
яратиш
мазкур
муаммоларни
ҳал
этишнинг
йўлларидан
бири
бўлиб
қолади
.
Шу
ўринда
таъкидлаш
лозимки
,
кодификациялашган
меҳнат
қонунчилиги
асосан
роман
-
герман
ҳуқуқ
оиласига
мансуб
давлатларда
амал
қилади
.
Хусусан
,
меҳнат
кодекслари
МДҲ
,
Европанинг
айрим
давлатларида
(
Польша
,
Венгрия
,
Литва
,
Босния
ва
Герцеговина
,
Франция
,
Чехия
) [4]
амал
қилади
.
Шунингдек
,
англо
-
саксон
ҳуқуқи
оиласига
мансуб
айрим
давлатларда
ҳам
меҳнат
кодекси
қабул
қилинганлигини
кўришимиз
мумкин
(
Канада
,
Квебек
)
[5].
Айни
вақтда
кодификациялашган
меҳнат
қонунчилигини
биринчи
марта
қабул
қилишга
уриниб
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2019
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
50
кўраётган
айрим
давлатлар
(
Ҳиндистон
)
ҳам
борлигини
таъкидлаш
ўринлидир
[6].
Аммо
айтиш
мумкинки
,
кўпгина
Ғарб
давлатлари
ва
англо
-
саксон
ҳуқуқи
оиласига
кирувчи
давлатларда
меҳнат
тўғрисидаги
қонунчилик
меҳнат
ҳуқуқининг
алоҳида
институтлари
бўйича
махсус
қонунлар
қабул
қилиш
орқали
шаклланган
.
Бу
ерда
ҳатто
меҳнат
шартномаларига
нисбатан
фуқаролик
кодексларини
(
Германия
)
қўллаш
ҳолатларини
ҳам
кўриш
мумкин
[7].
Энди
меҳнат
қонунчилигини
кодификациялашнинг
айрим
мунозарали
жиҳатларига
тўхталиб
ўтсак
.
Таъкидлаш
лозимки
,
кодекс
ҳар
қандай
мустақил
ҳуқуқ
соҳасининг
асосий
белгиларидан
бири
ҳисобланади
.
Албатта
ушбу
қараш
нисбий
тусга
эга
ва
уни
мутлақ
тўғри
деб
бўлмайди
.
Чунки
кодексга
эга
бўлмаган
ҳуқуқ
соҳалари
ҳам
мавжуд
(
тадбиркорлик
ҳуқуқи
,
молия
ҳуқуқи
,
ижтимоий
таъминот
ҳуқуқи
ва
б
.
лар
).
Бироқ
,
айтиш
мумкинки
,
меҳнат
кодекси
меҳнат
ҳуқуқини
мустақил
ҳуқуқи
соҳаси
сифатида
амал
қилишини
белгиловчи
асосий
омилларидан
бири
саналади
.
Шунга
қарамасдан
2012
йил
24
декабрда
янги
таҳрирдаги
Ўзбекистон
Республикасининг
«
Норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
тўғрисида
»
ги
қонунининг
6-
моддасида
кодекс
норматив
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
алоҳида
тури
сифатида
эътироф
этилмаган
[8].
Мазкур
қонун
ҳозирда
яна
янги
таҳрирда
қабул
қилиш
учун
норматив
ҳуқуқий
ҳужжатлар
лойиҳалари
муҳокамасига
қўйилган
,
бироқ
тақдим
этилган
қонун
лойиҳасининг
15-
моддасида
ҳам
кодекс
норматив
ҳуқуқий
ҳужжатнинг
алоҳида
тури
сифатида
кўрсатилмаган
[9].
Таъкидлаш
лозимки
,
ҳар
икки
ҳолатда
ҳам
миллий
қонунчилик
кодексга
қонун
сифатида
қараган
.
Бироқ
Беларусь
Республикаси
,
Қозоғистон
Республикаси
,
Қирғизистон
Республикасининг
«
Норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
тўғрисида
»
ги
қонунларида
кодексга
махсус
таъриф
берилган
ҳамда
уни
норматив
ҳуқуқий
ҳужжатнинг
алоҳида
тури
сифатида
қайд
этган
[10].
Шу
ўринда
миллий
қонун
чиқарувчи
кодексга
қонун
сифатида
қараб
,
уни
норматив
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
алоҳида
тури
сифатида
эътироф
этмаганлигини
мантиқий
деб
бўлмайди
.
Мисол
учун
Конституция
ҳам
аслида
қонун
(
асосий
)
дир
,
бироқ
у
норматив
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
алоҳида
тури
сифатида
эътироф
этилган
.
Шу
нуқтаи
назардан
кодексга
қонун
эмас
,
балки
норматив
ҳуқуқий
ҳужжатнинг
бир
тури
сифатида
қараш
тўғри
.
Чунки
кодекс
янги
тизимлашган
бир
турдаги
ижтимоий
муносабатларни
тартибга
солишга
қаратилган
норматив
ҳуқуқий
ҳужжат
ҳисобланади
.
Айтиш
мумкинки
,
бу
ҳақда
ҳуқуқшунослар
ва
олимлар
ўртасида
турли
қарашлар
мавжуд
.
Бунга
турли
давлатларнинг
қонунчилиги
ўртасидаги
фарқларнинг
мавжудлиги
далил
сифатида
кўрсатиш
мумкин
.
Ҳозирда
кодекслар
узоқ
муддат
амал
қилиш
учун
қабул
қилинган
барқарор
қонун
ҳужжатлари
ҳисобланади
,
чунончи
,
Меҳнат
кодекси
ҳам
.
Таъкидлаш
лозимки
,
собиқ
Иттифоқ
давлатлари
орасида
Ўзбекистон
биринчи
бўлиб
1995
йил
21
декабрда
Меҳнат
кодексини
қабул
қилган
(1996
йил
1
апрелдан
эътиборан
амалга
киритилган
).
Меҳнат
кодекси
амалга
киритилгандан
вақтдан
бошлаб
ҳозирга
қадар
(2019
йил
1
март
)
унинг
моддаларига
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритиш
ҳамда
янги
моддалар
билан
тўлдиришга
қаратилган
жами
29
та
қонун
ҳужжатлари
қабул
қилинган
[11].
Мазкур
кодексга
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритишга
оид
қонун
ҳужжатлари
2018
йилда
энг
кўп
қабул
қилинган
(
жами
5
та
қонун
).
Меҳнат
кодексига
бир
йилда
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритишга
қаратилган
қонун
ҳужжатлари
сони
1,3
тани
ташкил
қилади
.
Мазкур
кўрсаткичдан
кўриниб
турибдики
,
Ўзбекистон
Республикасининг
Меҳнат
кодекси
нисбатан
барқарор
амал
қилган
.
Бироқ
аслида
бундай
барқарорлик
меҳнат
муносабатларининг
барча
иштирокчилари
манфаатларига
хизмат
қилган
эмас
ҳамда
янги
ижтимоий
-
иқтисодий
шароитларга
мослашмаган
.
Юқорида
таъкидлаганимиздек
,
ўтган
йиллар
мобайнида
Меҳнат
кодексини
ислоҳ
қилишга
қаратилган
бир
неча
маротаба
уринишлар
бўлишига
қарамасдан
биронта
йирик
ислоҳот
ўтказилмади
.
Жамиятда
эса
янгидан
-
янги
ижтимоий
-
меҳнат
муносабатлари
вужудга
келган
бўлиб
(
эркин
иш
изловчиларни
ёллаш
,
масофавий
меҳнат
,
оилавий
тадбиркорлик
,
уй
хизмати
,
меҳнат
миграцияси
),
уларни
ҳуқуқий
тартибга
солиш
оддий
заруратга
айланган
.
Бугунги
кунда
олимлар
ва
амалиётчилар
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси
Меҳнат
кодексини
такомиллаштириш
юзасидан
турли
фикр
-
мулоҳазалар
,
тавсиялар
ва
таклифлар
билдирилган
.
Хусусан
,
меҳнатчи
олим
М
.
Гасановнинг
фикрича
,
Ўзбекистон
Республикасининг
Меҳнат
кодекси
қуйидагиларни
амалга
ошириш
орқали
такомиллаштирилиши
лозим
:
–
Кодексда
меҳнат
ва
у
билан
бевосита
боғлиқ
бўлган
ижтимоий
муносабатларни
оммавий
-
ҳуқуқий
тартибга
солиш
соҳасини
аниқ
белгилаш
;
–
меҳнат
соҳасида
ижтимоий
шерикликни
келгусида
ривожлантириш
ва
кенгайтиришга
қаратилган
қўшимчаларни
кодексга
киритиш
;
–
меҳнат
ва
у
билан
боғлиқ
бошқа
ижтимоий
муносабатларни
ҳуқуқий
тартибга
солишдаги
бўшлиқларни
тўлдириш
,
шунингдек
Кодексда
мавжуд
бўлган
ноаниқликлар
ва
зиддиятларни
бартараф
этиш
;
–
ходимлар
ва
иш
берувчилар
манфаатлари
мувозанатини
бузадиган
қоидаларни
аниқлаш
ва
уларга
тузатишлар
киритиш
;
–
Кодексга
айрим
тоифадаги
ходимлар
меҳнатини
ҳуқуқий
тартибга
солишнинг
хусусиятларига
бағишланган
алоҳида
бобни
ишлаб
чиқиш
;
–
ходимларнинг
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
ва
таъминлаш
механизмлари
самарадорлигини
ошириш
;
–
Кодексдан
ижтимоий
таъминот
ҳуқуқининг
предметини
ташкил
қилувчи
муносабатларни
тартибга
солишга
қаратилган
қоидаларни
чиқариб
ташлаш
[12].
Шунингдек
,
ҳуқуқшунос
Б
.
Мусаев
Ўзбекистонда
меҳнат
муносабатларини
коллизион
-
ҳуқуқий
тартибга
солувчи
нормалар
тизимини
ишлаб
чиқиш
ва
уларни
Ўзбекистон
Республикасининг
Меҳнат
кодексига
киритиш
зарурлигига
оид
таклифларни
илгари
суради
.
Унинг
фикрича
,
Ўзбекистон
Республикасининг
Меҳнат
кодекси
ва
бошқа
меҳнатга
оид
қонун
ҳужжатларидаги
бўшлиқларни
бартараф
қилиш
учун
Ўзбекистон
Республикасининг
Меҳнат
кодексига
«
Халқаро
хусусий
ҳуқуқ
нормаларини
меҳнат
муносабатларига
нисбатан
татбиқ
қилиш
»
деб
номланган
XVI
1
-
бобни
киритиш
лозим
[13].
Ҳуқуқшунос
Д
.
Атажанованинг
фикрича
,
аёллар
ва
оилавий
вазифаларни
бажариш
билан
машғул
шахслар
меҳнат
ҳуқуқлари
ҳақида
гап
кетганда
нафақат
имтиёзлар
,
балки
чекловлар
ҳам
назарда
тутилади
.
Бу
эса
мазкур
тоифа
ходимлар
меҳнатининг
хусусиятларини
англатади
.
Шуни
инобатга
олиб
,
мазкур
олим
«
Аёлларга
ва
оилавий
вазифаларни
бажариш
билан
машғул
шахсларга
бериладиган
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2019
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
51
қўшимча
кафолатлар
»
параграфини
«
Аёллар
ва
оилавий
вазифаларни
бажариш
билан
машғул
шахслар
меҳнатини
тартибга
солишнинг
хусусиятлари
»
деб
номлашни
таклиф
қилади
[14].
Юқорида
номлари
келтирилган
олимлар
томонидан
билдирилган
таклиф
ва
тавсиялар
ўринли
.
Бироқ
,
фикримизча
,
янги
таҳрирдаги
Ўзбекистон
Республикасининг
Меҳнат
кодексига
ушбу
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритилган
тақдирда
ҳам
бозор
муносабатларига
тўла
мослашувчан
бўла
олиш
имкони
мавжуд
эмас
.
Буни
қуйидагилар
билан
асослашга
ҳаракат
қиламиз
.
Меҳнат
муносабатларини
такомиллаштиришга
қаратилган
Ўзбекистон
Республикаси
Меҳнат
кодексининг
янги
таҳририни
назарда
тутувчи
қонун
лойиҳасини
ишлаб
чиқишда
қуйидагиларни
амалга
ошириш
белгиланган
:
–
бозор
иқтисодиёти
талабидан
келиб
чиқиб
,
норасмий
меҳнатдан
фойдаланишнинг
олдини
олишга
қаратилган
рағбатлантирувчи
нормалар
;
–
ишнинг
ўзига
хос
хусусиятига
кўра
,
меҳнат
шартномасини
тузиш
ва
бекор
қилишнинг
соддалаштирилган
тартиби
,
ходим
билан
бир
вақтда
иш
берувчининг
ҳам
манфаатларини
ифодалайдиган
қоидалар
;
–
Халқаро
меҳнат
ташкилотининг
тавсияларини
имплементация
қилиш
ва
меҳнат
муносабатларини
тўғридан
-
тўғри
тартибга
солувчи
нормалар
назарда
тутилади
[15].
Бугунги
кунда
иш
берувчилар
Ўзбекистон
Республикасининг
Меҳнат
кодексида
белгиланган
кўплаб
нормаларни
бекор
қилиниши
тарафдори
ва
бу
уларга
бозор
муносабатлари
шароитида
эркин
ҳаракат
қилиш
имконини
беради
.
Хусусан
,
иш
берувчиларни
ташкилий
ва
молиявий
жиҳатдан
мураккаб
аҳволга
соладиган
кўплаб
кафолатли
тўловлар
тизими
амал
қилади
.
Масалан
,
ушбу
тўловлар
қуйидагилар
:
–
ишдан
бўшатиш
нафақаси
;
–
огоҳлантириш
муддатининг
пуллик
компенсацияга
алмаштирилиши
;
–
қисқартирилган
иш
вақтлари
учун
амалга
ошириладиган
тўловлар
;
–
давлат
,
жамоат
ва
жамият
манфаатларини
бажариш
муносабати
билан
иш
ҳақининг
сақланиши
;
–
қўшимча
таътиллар
учун
тўланадиган
ҳақ
;
–
ҳомиладорлик
ва
туғиш
нафақаси
;
–
бола
парваришлаш
нафақаси
.
Бундан
ташқари
меҳнат
шартномасини
тузиш
,
ўзгартириш
ва
бекор
қилиш
юзасидан
иш
берувчилар
риоя
қилиш
лозим
бўлган
кўплаб
мажбурий
қоидалар
борки
,
улар
шартномалар
эркинлиги
тамойилини
чеклайди
.
Ўзбекистон
Республикаси
Меҳнат
кодексининг
мазмунига
кўра
ходимларнинг
ҳуқуқ
ва
манфаатлари
устувор
ҳисобланади
.
Лекин
бундай
устуворлик
манфаатлардаги
мувозанатни
бузадиган
ҳамда
иқтисодий
ўсишни
таъминламаса
,
тескари
натижага
олиб
келади
.
Бизнес
бунчалик
оғир
ижтимоий
харажатлар
шароитида
«
фойда
кўрувчи
»
га
айлана
олмайди
ва
энди
у
фаолиятини
норасмий
ташкил
қилиш
ҳақида
ўйлайди
.
Ўзбекистон
Республикаси
Меҳнат
кодексининг
янги
таҳририни
ишлаб
чиқишда
аввало
унинг
концепцияси
ишлаб
чиқилиши
лозим
.
Бу
борада
ушбу
жараённи
бошдан
кечирган
айрим
қўшни
давлатларнинг
тажрибасини
ўрганиш
лозим
.
Таъкидлаш
лозимки
,
меҳнат
кодексини
янгилаш
бўйича
ҳуқуқ
тизимимиз
ўхшаш
бўлган
давлатларда
кечаётган
жараёнларни
таҳлил
қилиш
бизга
бир
-
биридан
фарқланувчи
иккита
концепцияни
илгари
суриш
имконини
беради
.
Биринчи
концепциянинг
моҳияти
шундаки
,
унда
аввалги
Меҳнат
кодексининг
умумий
фалсафаси
ва
моҳияти
сақланиб
қолади
.
Бироқ
уни
такомиллаштиришга
қаратилган
айрим
бўшлиқлар
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритиш
орқали
тўлдирилади
.
Лекин
бу
янгиланишлар
меҳнат
муносабатларини
ҳуқуқий
тартибга
солиш
вазифасини
кучайтириш
билан
чекланиб
,
иқтисодий
ўсишга
кучсиз
таъсир
қилади
.
Бундай
ислоҳот
натижасида
«
кескин
ўзгариш
»
кутилмайди
.
Масалан
,
Қозоғистон
Республикаси
Меҳнат
кодекси
(2015
йил
),
Тожикистон
Республикаси
Меҳнат
кодекси
(2016
йил
)
ни
янги
таҳрири
асосан
бўшлиқларни
тўлдиришга
қаратилганлиги
билан
ажралиб
туради
[16].
Иккинчи
концепция
янги
ижтимоий
-
иқтисодий
ўзгаришларга
мос
бўлган
«
туб
ўзгаришлар
»
ни
ўзида
ифодалаган
меҳнат
қонунчилигини
яратишни
назарда
тутади
.
Бунга
мисол
сифатида
Грузиянинг
Меҳнат
кодексини
кўрсатиб
ўтишимиз
мумкин
.
Иқтисодий
ривожланишга
кўмаклашув
маркази
раҳбари
Ю
.
Б
.
Юсуповнинг
Грузияда
ўтказилган
меҳнат
қонунчилиги
ислоҳоти
ҳақидаги
фикрлари
буни
тасдиқлайди
.
Унинг
таъкидлашича
,
грузинларнинг
ҳам
меҳнат
кодекси
бизникидек
,
амалда
советча
–
ўша
пайтларга
хос
,
айни
кунларда
иш
бермайдиган
нормалар
билан
қалаштириб
ташланган
эди
.
Улар
миттигина
меҳнат
кодекси
ёзишди
,
унинг
асосий
мазмуни
«
шартномага
қаранг
»
эди
.
Яъни
«
Ходим
ва
иш
берувчи
шартномага
қаранг
,
улар
қандай
шароитларда
келишиб
ишлашни
яхшироқ
билишади
»,
дегани
[17].
Ҳақиқатан
Грузия
2006
йилда
ўзининг
собиқ
Иттифоққа
хос
бўлган
Меҳнат
кодексини
халқаро
ва
европа
стандартларига
мувофиқлигини
таъминлашга
қаратилган
янгиси
билан
алмаштирди
.
Ушбу
кодекс
органик
қонун
(
давлат
тузилиши
асосларини
тартибга
солувчи
қонун
ҳисобланиб
,
фундаментал
ёки
конституциявий
қонун
мақомида
бўлади
)
ҳисобланиб
,
ўзида
жами
55
та
моддани
мустаҳкамлаган
[18].
Лекин
ушбу
Меҳнат
кодексида
экспертларнинг
фикрича
иш
вақти
,
ишдан
бўшатиш
,
ходимларни
қисқартириш
,
гендер
тенгликка
оид
махсус
қоидаларнинг
мавжуд
эмаслиги
сабабли
кўплаб
муаммолар
юзага
келган
.
Ҳатто
бу
ҳақда
айрим
кескин
фикрларни
ҳам
кўриш
мумкин
.
Мисол
учун
мазкур
Қонуннинг
якуний
версиясига
Америка
савдо
палатасининг
тажовузкор
бизнес
-
лоббиси
қаттиқ
таъсир
қилганлиги
ҳақидаги
фикрларга
дуч
келиш
мумкин
[19].
Бироқ
ислоҳотларни
амалга
ошириш
бўйича
Грузия
давлат
вазирлигининг
қайд
этишича
,
сўнгги
20
йилликда
меҳнат
муносабатларини
тартибга
солиш
масалалари
бўйича
бундай
туб
ислоҳотлар
амалга
оширилган
эмас
.
С
.
Дьянков
Грузияда
амалга
оширилган
ислоҳотларни
юқори
баҳолаб
,
мамлакатда
қабул
қилинган
меҳнат
кодекси
дунёдаги
энг
прогрессивларидан
бири
ҳисобланиши
ва
унинг
энг
кескин
ўтказилган
ислоҳотлар
учталигига
кириши
,
бундай
ислоҳотлар
эса
Мексика
ва
Сербияда
амалга
оширилганлигини
таъкидлайди
[20].
Ушбу
фикрларни
таҳлил
қилиб
айтиш
мумкинки
,
Грузия
Меҳнат
кодекси
максимал
даражада
қулай
бизнес
юритиш
учун
мослаб
тайёрланган
,
албатта
,
бундан
иш
берувчилар
катта
манфаатдор
бўлганлар
,
бироқ
ходимлар
ҳуқуқ
ва
манфаатларини
таъминлаш
юзасидан
кўплаб
яхши
қоидалар
йўқотилган
.
Мазкур
Кодексни
меҳнат
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2019
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
52
муносабатларини
ҳуқуқий
тартибга
солишни
тарафлар
томонидан
шартнома
орқали
белгилаб
олишга
энг
кўп
имкон
берувчи
қонун
сифатида
эътироф
этиш
мумкин
.
Шу
билан
бирга
Кодексда
иш
берувчи
риоя
қилиши
лозим
бўлган
минимал
талабларнинг
катта
қисми
ҳам
бекор
қилинган
.
Бу
жиҳатдан
Грузия
қулай
бизнес
юритиш
ва
инвестицияларни
жалб
қилишга
асосий
эътиборни
қаратган
.
Ҳозирда
меҳнат
қонунчилигини
ислоҳ
қилиш
бўйича
Грузия
тажрибасига
ўхшаш
амалиёт
Украинада
ҳам
амалга
оширилмоқда
.
Гарчи
Украинада
янги
Меҳнат
қонунлари
кодексини
янги
Меҳнат
кодексига
алмаштириш
бўйича
ҳаракатлари
(2003,
2015
йилларда
биринчи
ўқишда
қабул
қилинган
)
якунига
етмаган
бўлсада
[21],
ушбу
кодекснинг
асосий
вазифаларидан
бири
иқтисодий
ўсишни
таъминлашга
қаратилган
бўлишини
тахмин
қилиш
мумкин
.
Ўзбекистон
янги
таҳрирдаги
Меҳнат
кодексини
қабул
қилишда
Қозоғистон
ва
Тожикистон
томонидан
фойдаланилган
концепцияни
ўзи
учун
қабул
қилиш
эҳтимоли
юқорилигини
тахмин
қилиш
мумкин
.
Чунки
Грузия
тажрибасидан
фойдаланиш
бизда
жуда
кўплаб
саволларни
вужудга
келтириб
,
суиистеъмолликларга
сабаб
бўлади
.
Ўзбекистон
янги
таҳрирдаги
Меҳнат
кодексини
ишлаб
чиқишда
катта
эҳтимол
билан
ходим
,
бизнес
ва
давлатнинг
манфаатлари
мувозанатини
таъминловчи
қоидаларга
асосий
эътиборни
қаратади
.
Шунга
қарамасдан
,
янги
таҳрирдаги
Меҳнат
кодексининг
концепцияси
ўз
ичига
қуйидаги
қарашлар
ва
қоидаларни
сингдириши
мақсадга
мувофиқ
:
–
Кодекс
структуравий
жиҳатдан
ўзгартирилиши
лозим
.
Бунда
умумий
қисм
ва
махсус
қисмлар
бекор
қилиниб
,
оммавий
муносабатлар
(Labour law)
ва
хусусий
муносабатлар
(Employment law)
қисмларини
ишлаб
чиқиш
;
–
норасмий
секторни
қисқартириш
мақсадида
ишга
қабул
қилишда
меҳнат
шартномасининг
ролини
оширувчи
қоидаларни
киритиш
;
–
меҳнат
шартномасини
бекор
қилиш
асослари
ва
тартиб
-
таомилларини
соддалаштириш
ҳамда
ходимларга
берилган
ҳуқуқий
кафолатлар
ҳажмини
қайта
кўриб
чиқиш
;
–
ходимлар
манфаатларини
ифодалаш
ва
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилишда
касаба
уюшмаларининг
ролини
оширишга
қаратилган
нормаларни
ишлаб
чиқиш
;
–
меҳнат
-
процессуал
ҳуқуқини
ривожлантиришга
қаратилган
янги
нормаларни
яратиш
;
–
чет
эл
фуқаролари
ва
фуқаролиги
бўлмаган
шахслар
,
шунингдек
чет
эл
корхоналарига
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси
меҳнат
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатлари
қўлланилишини
такомиллаштириш
.
Шу
билан
бирга
Ўзбекистон
Республикаси
Меҳнат
кодексининг
янги
таҳририни
ишлаб
чиқишда
қуйидаги
вазифаларни
ҳам
амалга
оширишга
эришилиши
лозим
.
Булар
:
–
ҳуқуқий
тартибга
солишда
мураккаб
механизмлардан
воз
кечиш
ва
соддалашган
тартибни
ўрнатиш
;
–
барча
нарсага
рухсат
бериш
орқали
тақиқларни
камайтириш
;
–
шерикликни
амалга
ошириш
орқали
муаммоларни
ҳал
қилиш
;
–
механизмлардаги
аниқликни
ошириш
;
–
пассив
нормаларни
чиқариш
ёки
фаоллаштириш
йўлини
белгилаш
.
Шунингдек
,
меҳнат
муносабатларининг
иқтисодиётга
ижобий
таъсирини
кучайтириш
учун
кўплаб
императив
нормалардан
воз
кечиш
талаб
этилади
.
Якуний
хулоса
сифатида
айтиш
лозимки
,
Ўзбекистон
Республикаси
Меҳнат
кодексининг
янги
таҳрири
тарафларнинг
ҳуқуқ
ва
мажбуриятларни
эркин
танлашларига
катта
имкон
бериш
ва
бизнес
юритишда
қулайликлар
яратиш
орқали
иқтисодий
ривожланишни
таъминлашга
хизмат
қилиши
лозим
.
Адабиётлар
рўйхати
:
1. https://president.uz/uz/lists/view/2228+
2.
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
база
-
си
, 18.01.2019, 06/19/5635/2502-
сон
.
3. https://news.mail.ru/economics/36588619/?fromma
il=1.12.03.2019.
4.
Томашевский
К
.
Л
.
Трудовые
кодексы
государств
–
членов
Евразийского
экономичесикого
союза
и
их
место
в
системах
трудового
законодательства
.
Вест
-
ник
СпбГУ
.
Право
. 2017.
Т
.8.
Вып
2. –
С
.183-197.
6. https://labour.gov.in/labour-reforms
7.
Шапп
Я
.
Основы
гражданского
права
Германии
.
Учебник
. –
М
.:
Издательство
БЕК
, 1996. –
С
.304.
8.
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатлари
тўплами
, 2012
й
., 52-
сон
, 583-
модда
.
9. http://regulation.gov.uz
10. http://pravo.by/document/?guid=3871&p0=h100003
11. http://lex.uz
12.
Гасанов
М
.
Ю
.
Трудовое
право
Республики
Узбекистан
.
Общая
часть
. –
Т
.: LESSON PRESS, 2016.
–
С
.197-204.
13.
Мусаев
Б
.
Т
.
Ўзбекистонда
меҳнат
муносабатларини
коллизион
-
ҳуқуқий
тартибга
солишни
такомиллаштириш
.
Юридик
фанлари
бўйича
фалсафа
доктори
(PhD)
илмий
даражасини
олиш
учун
тайёрланган
диссертация
. –
Т
.:
ТДЮУ
, 2018. – 8, 94,
141-
бетлар
.
14.
Атажанова
Д
.
С
.
Аёллар
ва
оилавий
вазифаларни
бажариш
билан
машғул
шахслар
меҳнатини
ҳуқуқий
тартибга
солишнинг
хусусиятлари
.
Юридик
фанлари
бўйича
фалсафа
доктори
(PhD)
илмий
даражасини
олиш
учун
тайёрланган
диссертация
. –
Т
.:
ТДЮУ
, 2018. –
Б
. 42.
15.
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси
, 18.01.2019
й
., 06/19/5635/2502-
сон
, 08.03.2019
й
., 06/19/5687/2723-
сон
.
16. http:///online.zakon.kz
17.
Юсупов
Ю
.
Б
.
Ислоҳотлар
импорти
.
Ўзбекистон
Грузия
тажрибасини
ўзлаштириши
керакми
?
https://kun.uz/news/2019/01/21/islohotlar-importi-ozbekiston-
gruziya-tajribasini-ozlashtirishi-kerakmi
18. https://matsne.gov.ge/ru/document/view/1155567
19.
Трудовой
кодекс
Грузии
испорчен
"
лазейками
"
и
недоработками
.
https://perc.ituc-csi.org/Trudovoj-kodeks-
Gruzii-isporchen.
16-07-2013.
20.
Трудовой
кодекс
Грузии
–
самый
эффективный
закон
. https:// www.trend.az/
21.
Томашевский
К
.
Л
.
Трудовые
кодексы
государств
–
членов
Евразийского
экономического
союза
и
их
ме
-
сто
в
системах
трудового
законодательства
.
Вестник
СпбГУ
.
Право
. 2017.
Т
.8.
Вып
2. –
С
.183-197.